davletovuz
Ir al canal en Telegram
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Mostrar más2025 año en números

79 283
Suscriptores
Sin datos24 horas
+627 días
-11930 días
Archivo de publicaciones
Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги барча иссиқхона объектларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилишини ташкил этади ва узлуксиз табиий газ етказиб берилишини таъминлайди — фармон
Ҳаво тозалагичлар бождан озод этилади
Тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН коди 850980) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади.
Фармонда кўзда тутилган асосий чора-тадбирлар
➖Тошкентда қурилиш майдонлари назорати кучайтирилади. Бир ҳафта ичида 500 м² ва ундан катта майдонларда комплекс текширувлар ўтказилиб, майдонларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани, сув пуркагичлар ўрнатилгани, кириш-чиқиш йўлларида автотранспорт гилдераклари ювиладиган ҳавзалар мавжудлиги ва материаллар брезент ёки ПВХ қоплама билан ёпилган ҳолда ташилаётгани текширилади. Чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик талаблари қатъий назоратга олинади.
➖Катта қурилиш майдонларида мониторинг станциялари мажбурий бўлади. Майдони 1 000 м²дан ортиқ объектларда мониторинг ускуналарини ўрнатиш ва Экология қўмитаси тизимига улаш қурилишни давом эттиришнинг асосий шарти этиб белгиланди. Шунингдек, йўл бўйларида дарахт ва буталарни мунтазам ювиш, кўп квартирали уйларда суғориш учун резервуарлар ўрнатиш чоралари кўрилади.
➖Пойтахтда микроиқлим барқарорлигини таъминлаш бўйича йирик лойиҳалар бошланади. Уч ой муддатда шаҳарнинг тўрт йўналиши бўйлаб камида учтадан сунъий кўл ва сув ҳавзаси барпо этилади. Шу билан бирга, икки ҳафта ичида Тошкентдаги фавворалар сонини камида икки бараварга кўпайтириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади ва тақдим этилади.
➖Иссиқхоналар бўйича назорат кескин кучайтирилади. Бир ҳафтада иссиқхоналарни табиий газ билан таъминлаш бўйича шартномалар тузилади. Шунингдек, 200 м²дан ортиқ иссиқхоналарда чанг тарқатиш ва экологик талабларни бузиш билан боғлиқ қонунбузилишлар учун жарималар оширилади, ёқилғи ёқилиши ҳолатларида эса объектларни давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарлик тартиби жорий этилади.
➖2025 йил охиригача атмосфера назорати тўлиқ модернизация қилинади. 347 та автоматлаштирилган станция харид қилиниб, “Air Monitoring Tashkent” тизими Экология қўмитаси бошқарувига ўтказилади ва умуммиллий “Air Monitoring Uzbekistan” платформасига интеграция қилинади. Гидрометеорология хизмати станциялари ва “Замин” фонди ўрнатган постлар ҳам ягона мониторинг тизимига уланади.
Президентнинг "Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони матни
ПФ-229-Эко.pdf2.25 MB
Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш учун кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрилади
Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Қайд этилишича, пойтахтда экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича махсус комиссия тузилди.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюриши ва халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиши кутилмоқда.
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишига билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил — Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, у Президент Администрацияси раҳбарининг маслахатчиси сифатидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент–Самарқанд тезюрар темир йўли қатнов вақти 1,5 соатгача қисқаради
Янги магистрал мавжуд темир йўл тармоқларидаги юкламани камайтиради. Ҳозирги йўналишларда асосий тўсиқ — юк поездлари сабаб ўтказиш қобилияти чекланганлиги.
Spot’нинг ёзишича, янги тезюрар йўл Тошкентнинг янги халқаро аэропортидан ҳам ўтади, Самарқанднинг марказигача бориши режалаштирилган.
Жанубий Кореянинг Saman Engineering компанияси лойиҳанинг учта вариантини таклиф қилган:
➖1-вариант — 282 км. Поезд ўртача 185,7 км/соат тезликда 1 соат 26 дақиқада етади. Йўналишда 74 та кўприк ва 8,9 км умумий узунликка эга 3 та тоннел назарда тутилган.
➖2-вариант — 291,7 км. Саёҳат вақти 1 соат 33 дақиқагача, ўртача тезлик 179,4 км/соатгача. Лойиҳа 82 та кўприк ва 16 кмли битта тоннелни ўз ичига олади.
➖3-вариант — энг узун йўл: 302 кмдан ортиқ. Ўртача 166,9 км/соат тезликда қатнов 1 соат 45 дақиқа давом этади. Йўналишда 105 та кўприк ва жами 9,6 кмлик 2 та тоннел қурилиши кўзда тутилган.
Ҳаво ифлосланиши келгуси ҳафта охиригача сақланиб қолади
Мазкур ҳафта учун қилинган прогнозга мувофиқ, об-ҳаводаги инверсия ҳолати 24 ноябрдан кейин ортга чекиниши кутилган эди. Бироқ янгиланган синоптик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, инверсия жараёни келгуси ҳафта охиригача сақланиб туради — Ўзгидромет.
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабарида айтилишича, АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди. Ўзбекистон томонидан кенгашга Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раҳбарлик қилмоқда.
«Кенгаш АҚШ ва Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт имкониятларини кенгайтириш, АҚШ технологиялари ва истеъдодлари учун юқори ривожланаётган соҳаларни, айниқса, IT ва рақамли инновацияларни йўлга қўйиш ва АҚШ экспортчилари учун тенг рақобат муҳитини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади», — дейилади хабарда.
S&P Ўзбекистоннинг узоқ муддатли суверен рейтингини ‘BB-’дан ‘BB’ даражасига оширди. Прогноз — барқарор.
Агентликнинг таъкидлашича, мамлакатда иқтисодий сиёсат изчил давом эттирилмоқда, энергия ва тарифлар бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда, очиқлик ошмоқда ва йирик инвестиция лойиҳалари иқтисодий ўсиш салоҳиятини кенгайтириши кутилмоқда. Марказий банк захиралари 2025 йил октябрига келиб 59 млрд долларга ошгани ҳам рейтингни яхшилашда муҳим омил бўлди.
Айни пайтда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон ўртасида дипломларни ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартнома мавжуд эмас, шу боис ижтимоий тармоқларда мазкур давлатлар томонидан берилган дипломлар ушбу давлатлар ҳудудларида гўёки тўғридан-тўғри тан олиниши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиздир — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
00:40
Video unavailableShow in Telegram
Markaz Toshkent – биргина мажмуада тўлиқ инфратузилма
Янги Markaz Toshkent турар-жой мажмуаси, табиатни севувчилар ва замонавий турмуш тарзини қадрлайдиганлар учун мўлжалланган бўлиб, фаровон ҳаётнинг янги манзилига айланмоқда.
Харидорлар яшаш жойи билан бирга кенг қамровли ички инфратузилмага эга бўладилар. Бу инфратузилма фитнесс, СПА, бассейнлар, рақс студияси, караоке, падел теннис, кутубхона ва кинотеатр каби 23 турдаги қулайликни ўз ичига олади. Барча хизмат марказлари бир мажмуа ҳудудидан жой олади.
Хонадонлар нархи 189 миллион сўмдан бошланади.
Қўшимча маълумот учун:
📞 1808
Веб-сайт: markazgroup.uz
Telegram | Instagram
Реклама
video_2025-11-21_13-28-21.mp429.69 MB
“Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади
Архив соҳасида “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади. Янги хизмат фойдаланувчиларга ўз шажарасини яратиш, туғилиш, никоҳ ва ўлим ҳақидаги маълумотларни, генетик маълумотлар асосида узоқ қариндошларини излаш имконини яратади.
Кобальт учун олинган ҳар бешта шартноманинг фақат биттасига тўлов амалга оширилган
UzAuto Motors компанияси томонидан 3 ноябрда сотувга қўйилган 100 мингта Chevrolet Cobalt учун 7 кунлик муддатда бор-йўғи 20 минг 833 та автомобиль учун тўлов амалга оширилган, қолган шартномалар эса бекор қилинган.
Компания Cobalt автомобилларини тўлов муддати тугагач расмий дилерлар орқали сотувга чиқаришга қарор қилган. Энди онлайн тизим орқали харид қилиб улгурмаган истеъмолчилар исталган расмий дилердан Cobalt сотиб олишлари мумкин экан.
Photo unavailableShow in Telegram
🛜 Ucell'нинг 5G интернетли уй Wi-Fi тармоғига 40% суперчегирма.
Атиги 1 290 000 сўмга роутер + бир йиллик интернет улатинг.
Нималарга эга бўласиз:
1) 4G тезлигидан 10 каррагача юқори – 1 Gbit/сонияга етувчи янги авлод 5G тезлиги
2) Симсиз ўрнатиш – шунчаки ёқасиз ва ишлайверади
3) Филмлар, ўйинлар, иш ва ўқиш учун барқарор интернет
Манфаатни бой берманг – ҳавола бўйича уланинг
Реклама
Photo unavailableShow in Telegram
Мамлакат ҳудудида ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ шундай об-ҳаво шароити яна бир неча кун давом этади. Шу боис аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади. Очиқ ҳавода бўлиш вақтини қисқартириш, кўчага чиққанда эса ниқоб тақиш тавсия этилади — Ўзгидромет
Охирги пайтларда кўп Telegram каналлари БирБир мавсум кайфиятини ўзгартираётганини айтишяпти. Ҳамма сарф-харажат ҳақида гапираётган бир пайтда, улар пул топиш имкониятларини таклиф қиляпти. Бу эса кўпчиликка манзур келди.
Сиз ҳам БирБирни очинг ва синаб кўринг. Балки, умуман кутилмаган ва қизиқ имкониятларга дуч келарсиз.
Реклама
IMG_7120.MOV2.77 MB
Фаррух Пулатов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди
