FATVO.UZ | Расмий канал
Ir al canal en Telegram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2 WhatsApp орқали +998917806633
Mostrar más2025 año en números

151 839
Suscriptores
-2224 horas
-857 días
-66630 días
Archivo de publicaciones
01:36
Video unavailableShow in Telegram
#муфтий_минбари
#савол_жавоб
❔ Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига таяммум қилса бўладими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
✅ Улашинг: @diniysavollar
10-Tayammum+.mp42.75 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 6 ноябрь пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
02:42
Video unavailableShow in Telegram
#Видео
#қарз
📹 Қарзга қурилган уйда яшаш ҳалол бўлмайдими?
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
Qarzga qurikgan uyda yashash halol bo'lmaydimi tg.mp425.59 MB
ЗАКОТ ФОЙДАНИ ЎЗИДАН БЕРИЛАДИМИ?
#закот
❓1920-САВОЛ: Мен ўтган йили 100 миллион сўмдан закот бергандим. Ҳозир пулим 120 миллионга етди. Шунда мен ҳозир кўпайган 20 миллионнинг ўзидан бераманми ёки 120 миллиондан бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон модомики закот нисобига етган мол-мулкка эгадор бўлиб турар экан, ҳар йили умумий қийматдан закот бериб боради. Шунингдек, йил асносида ўз жинсидан қўшилган нарсалардан ҳам закот беради.
Демак, сиз 20 миллиондан эмас, 120 миллиондан закот берасиз. Келаси йили ҳам худди шу каби умумий маблағга фойдаларни қўшиб, берасиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
ЧЕТ ЭЛДА НАМОЗ ВА РЎЗА ВАҚТЛАРИ
#намоз #рўза
❓1919-САВОЛ: Мен яқинда Германия давлатига келиб, иш бошладим. Намоз ва рўзаларимни Ўзбекистон вақти билан қиламанми ёки Германияники биланми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарз эканлигини айтган. Шунинг учун ҳар бир намознинг адо этиш вақти бор ва инсон қаерда бўлса, ўша ер вақти билан ўқийди. Шунингдек, рўзада ҳам ўша ер вақти билан саҳарлик ва ифторлик қилади. Чунки намоз ва рўза каби ибодатлар қуёш ҳаракатига, рамазон ва ҳайит кунлари эса ойнинг чиқишига боғлиқ бўлади.
Шунга биноан сиз айни вақтда Германияда бўлсангиз, ўша юрт учун ишлаб чиқилган тақвимдан фойдаланган ҳолда ибодатларингизни амалга оширасиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
01:30
Video unavailableShow in Telegram
#муфтий_минбари
📹 Нега дуо ижобат бўлмайди?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
06 Nega duo ijobat bo‘lmaydi .mp415.56 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 5 ноябрь чоршанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
01:29
Video unavailableShow in Telegram
#Видео
#савдо
📹 Молни сотишдан бош тортишим мумкинми?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
Molni sotishdan bosh tortishim mumkinmi tg.mp412.33 MB
НАМОЗДА ОЯТНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚАЙТАРИБ ЎҚИШ
#намоз
❓1918-САВОЛ: Намозда зам сура ўқиётганда, бир оятнинг маълум сўзларини икки-уч марта такрорлаб, кейин давом эттириш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ишни фарз намозида қасддан қилиш макруҳ бўлади, лекин намоз бузилмайди. Унутиб ёки нафл намозда қилишнинг эса зарари йўқ. "Фатовои Оламгирия"да бу ҳақда шундай дейилган: “Агар битта оятни бир неча бор такрорласа ва бу ёлғиз ўқиётган нафл намозида бўлса, макруҳ эмас. Аммо фарз намозида қасддан бўлса макруҳдир. Бироқ узр ва унутиш ҳолатида бўлса, зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
ИМОМ БИЛАН САЖДАИ САҲВ ҚИЛМАСЛИК
#намоз
❓1917-САВОЛ: Мен имомга бир оз кечикиб иқтидо қилдим. Имом салом бергандан кейин улгурмаган ракатимни ўқишга туриб кетдим. Имом эса саломдан кейин саждаи саҳв қилди. Мен иккиланиб қолдим ва намозимни шундай тугатдим. Намозим бузилмаганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозингиз бузилмаган, лекин вожибни тарк қилиб қўйгансиз. Фиҳқий манбаларимизда имомга иқтидо қилган киши имом саждаи саҳв қилса, бирга сажда қилиши вожиб бўлиши айтилган. Бу кечикиб қўшилган намозхон учун ҳам тааллуқлидир. Агар саволда айтилгандек саломдан кейин саждага бориш ўрнига туриб кетиб қолган бўлса, тезлик билан ортга қайтиб имом билан саждаи саҳв қилиши керак эди. Аммо уни қилмай улгурмаган ракатларини ўқишга киришиб кетса, намоз охирида саждаи саҳв қилиб қўяди. Чунки бу вожиб амал саналади.
Агар мазкур саждаи саҳвни қилмасдан тугатиб қўйса, қайта ўқиб қўйиши вожиб саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
01:13
Video unavailableShow in Telegram
#муфтий_минбари
#савол_жавоб
❔ Мен дорихонада ишлайман. Дори олиш учун келган мижозлар “Мана бу дори яхши тузатадими?” каби сўзларни айтишади. Мана шундай дейиш ширк бўлиб қолмайдими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
✅ Улашинг: @diniysavollar
8-Shirk bo'lib qolmaydimi+.mp42.19 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 4 ноябрь сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
00:46
Video unavailableShow in Telegram
#Видео
#эркак
📹 Эркаклар юздаги тукларни олиши жоизми?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш: ✅ Улашинг: @diniysavollar
Erkaklar yuzdagi tuklarni olishi joizmi тг.mp47.85 MB
ПАЙҒАМБАРЛАР УММАТИНИНГ ЖАННАТГА КИРИШ ТАРТИБИ
#ақида
❓1916-САВОЛ: Қиёмат кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари биринчи бўлиб жаннатга киргандан кейин бошқа пайғамбарларга эргашганлар жаннатга кирадиларми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай. Пайғамбарлар ичида энг биринчи бўлиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга кирадилар. Умматлардан биринчи бўлиб, У зот алайҳиссаломнинг умматлари кирадилар, кейин бошқа умматлар киради. Бу ерда жаннатга кириши башорат қилинган бошқа умматлар деганда, ўз пайғамбари олиб келган динини ўзгартирмасдан ҳақ билан эргашганлар назарда тутилган. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўз “саҳиҳ”ларида қуйидаги ҳадисни келтирганлар:
“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биз (дунёда) охиргилар, қиёмат кунида пешқадамлармиз. Биз жаннатга биринчи кирувчилармиз. Фақат уларга биздан олдин китоб берилган, холос. Бизга эса у (китоб) улардан кейин берилган”, дедилар”. Ҳадисни шарҳ қилган уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари замон жиҳатидан бошқа умматлардан кейин келган бўлсаларда, фазилат ва жаннатга киришда пешқадам бўлади, дейишган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
ОИША ВА АСМО РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМО
#тарих
❓1915-САВОЛ: Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг икки қизлари Асмо ва Оиша оналаримиз ҳақида сўрамоқчиман. Улар ҳақида турли китоб ва маърузаларда икки хил эшитдим. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Асмонинг опасими ёки синглисими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асмо розияллоҳу анҳо мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг опаси ҳисобланади. Имом Шамсуддин Заҳабий ва Мулла Али Қори раҳимаҳумаллоҳларга ўхшаш Ислом тарихи ва сийрат олимлари Асмо розияллоҳу анҳо Оиша онамиздан ўн ёш катта эканини айтиб ўтганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube l Instagram l Facebook l Ummalife
Улашинг: @diniysavollar
02:17
Video unavailableShow in Telegram
#муфтий_минбари
📹 Виждонига ҳавола
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
03 Vijdoniga havola +.mp417.85 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 3 ноябрь душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
13:22
Video unavailableShow in Telegram
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙105-дарс. Талоққа оид киноя лафзлар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🎬 Youtube орқали кўриш
📹 Дарслар: ... 90 - 91 - 92 - 93 - 94 - 95 - 96 - 97 - 98 - 99 - 100 - 101 - 102 - 103 - 104
💭 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
✅ Улашинг: @diniysavollar105-dars Taloqqa oid kinoya lafzlar tg.mp422.48 MB
ЁШ БОЛАНИНГ МАЙЙИТ ЮВИШИ
#жаноза
❓1914-САВОЛ: Мен ғассоллик билан шуғулланаман. Айрим пайтларда маййитнинг ёш ўғилларини отасини ювишда ёрдам беришлари учун ёнимга киритишади. Ёш боланинг маййит ювишида хатолик йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ таоло қилаётган хизматларингиздан рози бўлсин!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дуоингиз учун ташаккур! Мазкур ҳолатда асосий ғассол сиз бўлиб, ёш болалар эса ёрдамчи сифатида иштирок этар экан. Бунинг ҳеч қандай хато жойи йўқ. Ҳаттоки, балоғатга етмаган боланинг ўзи ҳам ювиши жоиз саналади. Чунки маййитни ғусл қилдирувчининг балоғатга етган бўлиши талаб этилмаган, муҳими ғуслни мукаммал суратда амалга ошира олишлигидир.
Демак, ёш бола маййитни ювиши, жоиз бўлар экан. Аммо буни ёш болаларга ювдириш яхши бўларкан, деган маънода тушуниб қолмаслик керак. Чунки маййит олдига ҳатто айрим катта ёшдагилар ҳам киришга қўрқади. Кичик ёшдаги болалар ҳам қўрқиши табиий ҳол. Шундай ҳолатларда “Бор, отангни олдига кир, ювишга қарашасан”, деб мажбурламаслик керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
03:50
Video unavailableShow in Telegram
#муфтий_минбари
#савол_жавоб
❔ Шом намозидан кейин касал кўргани борган эдим. Беморнинг яқинлари “Шомдан кейин касал кўрилмайди”, деб мени унинг олдига қўйишмади. Шу тўғрими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
✅ Улашинг: @diniysavollar
6-Kasal ko'rgani borish+.mp47.08 MB
