Huquqiy axborot
Ir al canal en Telegram
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Mostrar más2025 año en números

332 741
Suscriptores
-1 17524 horas
-5817 días
+14630 días
Archivo de publicaciones
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолияти ташкил этиладиҲукумат қарори (819-сон, 24.12.2025 й.) билан “Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, иш берувчи ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини жорий этиши ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши шарт. ✔️ Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан: ▪️ кириш йўл-йўриғи ва иш жойидаги йўл-йўриқларни ўтказиш; ▪️ иш жойидаги стажировка ва билимларни текшириш; ▪️ ходимларни бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш. ⏳ Иш берувчи ҳар йили 20 январгача ЯММТ ИДАКга қуйидаги маълумотлар киритилишини таъминлайди: 🔹 меҳнат шароити тўғрисидаги маълумотлар; 🔹 зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёз ва компенсациялар суммаси тўғрисидаги маълумотлар; 🔹 бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ва касб билан боғлиқ касаллик 1-маротаба аниқланган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар. 🏛 Ташкилотларда маъмурий-жамоатчилик назорати ташкил этилиши керак. ✅ Маъмурий-жамоатчилик назорати қуйидаги тартибда амалга оширилади: ▪️ 1-босқич – бўлинма ва бўлимларнинг (цех) участкаси, смена, бригадада; ▪️ 2-босқич – бўлинма, бўлим, ишлаб чиқариш ёки ташкилот участкасида; ▪️ 3-босқич – ташкилотда умумий. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблари ташкил этилади“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (818-сон, 24.12.2025 й.) қабул қилинди. 🏢 Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги Кўп функционал инклюзив-ресурс маркази (Инклюзив марказ) ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 тадан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернатлар негизида Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблари ташкил этилади. 🏠 2026/2027 ўқув йилидан Инклюзив марказ таркибида тажриба-синов тариқасида инклюзив-коррекцион мактаб фаолияти йўлга қўйилади. ✅ Унда бошланғич синфлар учун ўқувчиларни мослаштириш, таълим ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш, шунингдек, индивидуал таълим режаси асосида коррекцион ва қўшимча машғулотларни ўз ичига олган инклюзив синфлар фаолияти йўлга қўйилади 📝 Инклюзив марказда умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида таълим олувчи ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун асосий мактабдаги дарсларига қўшимча фан, касб ва коррекцион машғулотлар йўлга қўйилади. 📑 2027 йил 1 январдан Инклюзив марказда давлат таълим ташкилотлари махсус педагогларининг билим ва кўникмасини баҳолаш учун махсус педагогларни касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади. ☑️ 2027/2028 ўқув йилидан ҳудудларда босқичма-босқич Инклюзив мактаблар фаолияти йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлия_хабари
❗️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган🏢 Бунда Адлия органлари ва муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин. ⚠️ Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#адлиятв #жонлиэфир
❗️ Агар сиз:
▪️ квартира олишни режалаштираётган бўлсангиз,
▪️ қурилаётган уйга пул тиккан бўлсангиз,
▪️ яқинларингиз шу муаммога дуч келган бўлса —
бу жонли эфирни ўтказиб юборманг.
🏛Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган улушли қурилиш бўйича янги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ушбу қонун минглаб фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим бўлиши мумкин.
Жонли эфирда қуйидагиларни тушунтирамиз:
▫️ улушли қурилиш энди қандай тартибда амалга оширилади?
▫️ қурувчи қочиб кетса нима бўлади?
▫️ банкларнинг мажбурий иштироки, эскроу ҳисоб нима ва у сизни қандай ҳимоя қилади?
▫️ янги қонун оддий фуқаро учун нима бера олади?
🗓Сана: 26.12.2025
⏰Вақт: 12:00
✅Жонли эфир шу каналда:
https://youtube.com/@adliyatv?si=zgQGiL7JBYoiM47D
📩 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Бундан ташқари эфир давомида ўзингизни қизиқтирган саволларни бевосита беришингиз мумкин!
🔴 Шу куни айнан Сиз учун муҳим саволларга жавоблар берилиши мумкин, эфирни ўтказиб юборманг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#2026_йил_1_январдан
📜 Қонунчиликка кўра, давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади.
🖇 Дастурнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔸 давлат хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш;
🔸 ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш ва жараёнларнинг шаффофлигини ошириш орқали суиистеъмолчилик хавфини камайтириш.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Банкларда “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирлари ўтказиладиАдлия вазирлигида “Кредит ташкилотларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами: 3731, 23.12.2025 й) давлат рўйхатидан ўтказилди. 🔰 Низомга кўра, кредит ташкилотларида молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш чоғида кредит ташкилотларининг фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилишини текшириш мақсадида “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирлари ўтказилади. ✅ “Сирли мижоз” усулидаги назорат тадбири Марказий банк ёки унинг ҳудудий филиаллари масъул ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ёки масофадан туриб амалга оширилади. ⛔️ Назорат тадбири кредит ташкилотини олдиндан хабардор қилмаган ҳолда амалга оширилади. 📝 Назорат тадбирини ўтказиш учун Марказий банк раисининг ўринбосари ёки Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси бошлиғининг фармойиши чиқарилади. ⌛️ Назорат тадбирини ўтказиш учун 3 иш кунигача, давомли операциялар (ҳаракатлар) учун ушбу операциянинг (ҳаракатнинг) охирги кунигача бўлган муддат белгиланади. 🗒 Назорат тадбири якунлангандан сўнг, “сирли мижоз” томонидан далолатнома тузилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Қуйидагиларнинг қайси бири Ўзбекистон халқи номидан иш олиб бориши мумкин?Anonymous voting
- Олий Мажлис
- Президент
- Вазирлар Маҳкамаси
- А ва Б жавоблар тўғри
#Адлия_хабари
❗️ 2026 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди"2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–257-сон, 24.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди. ✅ 2026 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: 🔹 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): ▫️ 2 январь – жума; ▫️ 28 май – пайшанба; ▫️ 29 май – жума; ▫️ 31 август – душанба; 🔹 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: ▫️ 3 январь – шанба; ▫️ 30 май – шанба; ▫️ 31 декабрь – пайшанба; 🔹 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни қуйидагича кўчирилади: ▫️ 2026 йилда 12 декабрь – шанба кунидан 31 декабрь – пайшанба кунига. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Таълим ташкилотларида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун қўшимча квота ажратилади✅ Фармонга кўра, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар айрим белгиланган таълим ташкилотларига Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси қарорига кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг йўлланмасига мувофиқ жойлаштирилиши мумкин. ⛔️ Бунда йўлланма асосида юбориладиган ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар таълим ташкилотларига бепул асосда, синовлар ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади. ⏳ Шунингдек, ҳар ўқув йили якунида вазирлик ва идоралар томонидан тасарруфидаги таълим ташкилотларининг қабул квотасини тасдиқлашда ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун 5 фоизгача қўшимча квота ажратилади. 🏛 Болалар масалалари бўйича миллий комиссия зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юкланади: 🔸 болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан кўрилаётган чораларнинг натижадорлигини ўрганиш; 🔸 қўшимча квота асосида таълим ташкилотларига қабул қилинган ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларнинг хулқ-атвори ва ўзлаштиришини таҳлил қилиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Меҳрли оила” хизмати ташкил этилади🗒 Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан: 🔹 зўравонликдан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади; 🔹 зўравонликдан жабрланган болаларнинг дастлабки кўрсатувлари мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилади; 🔹 таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ аниқланган фактлар ҳақида хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади. ✅ 2026 йил 1 мартдан “Инсон” марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари учун “меҳрли оила” хизмати ташкил этилади. 📜 “Меҳрли оила” хизматига ота-оналар Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг қарори асосида жалб қилинади. 💸 “Меҳрли оила” хизматига жалб қилинган ота-оналарга фарзандларининг оиласи билан бузилган муносабатларни тиклаш ва уларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш учун “оилавий терапия” хизматлари бепул кўрсатилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади“2026–2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–256-сон, 24.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан зўравонлик натижасида оиласидан олинган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади. 📝 Профессионал тутинган оилани ташкил этишга номзодлар болалардаги зўравонлик натижасида олинган руҳий жароҳатнинг салбий таъсирини камайтириш, хулқ-атворидаги оғишишлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган ижтимоий-реабилитация дастурлари асосида ўқитилади. 📑 Зўравонлик натижасида оиласидан олинган ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар профессионал тутинган оилага “Инсон” марказлари ва мазкур оилалар ўртасида тузилган шартнома асосида жойлаштирилади. 💸 Профессионал тутинган оилага ҳар бир жойлаштирилган болани парваришлаш учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида маблағ тўлаб борилади. 💰 Бундай оилага жойлаштирилган ҳар бир боланинг яшаш харажатлари учун қонунчиликка мувофиқ оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг яшаш харажатлари учун белгиланган миқдорларда маблағ ажратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари тасдиқландиАдлия вазирлиги Олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3732-сон, 23.12.2025 й.). 🔰 “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 58-моддасига кўра, олий таълимни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва таълим дастурларига мувофиқлик жиҳатдан комплекс давлат аккредитациясидан ўтказилади. 📝 Мазкур идоравий ҳужжат билан 8 та йўналиш доирасидаги 47 та мезон бўйича олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 271 та индикатор белгиланмоқда. ✔️ Унга кўра, 19 та (7 %) мажбурий индикаторлар (индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги, антиплагиат тизими жорий этилганлиги ва б.) ҳамда 252 та (93 %) умумий индикаторлар (натижаларга эришган тюторларнинг рағбатлантириб борилганлиги, талабаларнинг стартап лойиҳалари ва рационализаторлик ғоялари учун танловларнинг ташкил этилганлиги ва б.) мавжуд бўлиб, “мувофиқ” ёки “мувофиқ эмас” тарзида баҳоланади. 🗒 Бунда: ▪️ 50 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон “мувофиқ эмас”; ▪️ 50 % дан 70 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон “қисман мувофиқ”; ▪️ 70 % ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон “мувофиқ” деб топилади. ✅ Мажбурий индикатор “мувофиқ эмас” деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон “мувофиқ эмас” деб топилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштириладиҲукумат қарори (815-сон, 23.12.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 🔰 Қарорга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш белгиланди: 🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижарачисининг ўзида қоладиган ва қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкаларининг майдони Ер кодекси 46 (прим 1) -моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги; 🔹 ер участкасини қисман қайта ижарага беришда уларни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизимини сақлаб қолган ҳолда алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилиши; 🔹 ер участкасини қисман қайта ижарага беришда тарафлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиши. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
❗️ Давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги муносабатлар тартибга солиндиКаналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа
❗️ Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқдаАдлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жорий йилнинг 23 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 📝 2024 йил 5 август куни қабул қилинган Қонун фуқароларнинг йиллар давомида ҳал бўлмай келган уй-жой ва ерга доир муаммоларига ечим бўлди. 📝 Бироқ, Қонун амалиётида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. ⏳ Лойиҳага кўра, энг муҳим янгиликлардан бири — 1 та объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 150 кундан 50 кунга қисқартирилмоқда. ▪️ Ваколатли ташкилотлар — 20 кун ▪️ Жамоатчилик муҳокамаси — 10 кун ▪️ Адлия органлари — 20 иш куни ⏳ Бу ўзгариш Қонуннинг 2028 йил 1 январгача амал қилишини инобатга олган ҳолда қабул қилинмоқда. 💰 Шунингдек, амалиётда ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган энг катта муаммолардан бири — солиқ ва тўлов масаласи эди. 💸 Ҳозирда 243 мингдан ортиқ объектда солиқ қарзи бор ҳамда улар Қонун доирасида ҳал бўлмай қолмоқда. ✅ Шу сабабли қуйидаги таклифлар илгари сурилди: ➖ cолиқ қарзи БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм) — ҳуқуқ эътироф этилиши мумкин; ➖ 1 марталик тўлов 20 иш кунида амалга оширилса — 50% чегирма; ➖ тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#2026_йил_1_январдан
✅ Қонунчиликка кўра, Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кунгача муддатга визасиз режим белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши шундай никоҳдан туғилган ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган кундан кейин қанча муддат ичида туғилган болаларнинг ҳуқуқларига таъсир этмайди?Anonymous voting
- 100 кун
- 200 кун
- 300 кун
- 1 йил
Photo unavailableShow in Telegram
#LexAI_жавоб_беради
📝 Жавоб: Ходимга кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил бериш тартиби Меҳнат кодексининг 220-моддаси билан тартибга солинади.
‼️ АСОСИЙ ҚОИДАЛАР:
✅ Таътилнинг асосий шартлари: Ходимга битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган қўшимча таътил берилади. Бироқ, умумий қўшимча таътилнинг давомийлиги 8 календарь кундан кўп бўлмайди.
⛔️ Қўлланилиш чегаралари: Ушбу қоида қуйидаги ҳолатда қўлланилмайди:
▪️ қонунчиликда ўзига иш стажи учун узоқроқ қўшимча таътиллар берилиши назарда тутилган айрим тоифадаги ходимларга.
⌛️ Иш стажини ҳисоблаш:
▶️ Асосий қоида: Фақат битта ташкилотда ёки битта тармоқда ишлаган стаж ҳисобга олинади.
📌 Истиснолар: Қонунчилик, жамоа келишуви, жамоа шартномаси, бошқа ички ҳужжатлар ёки меҳнат шартномасида бошқа иш берувчидаги ёки бошқа тармоқдаги иш стажини ҳам ҳисобга олиш мумкинлиги назарда тутилиши мумкин.
🔎 Махсус ҳолат: Агар ходим иш берувчининг таклифига кўра ишга қабул қилинган бўлса, унда олдинги иш берувчидаги иш стажи ҳам ҳисобга олинади.
🖇 Таътилни бериш тартиби:
▪️ қўшимча таътил асосий йиллик таътилга қўшиб берилади ёки алоҳида олиниши мумкин.
📌 Эслатма: Чат-бот жавоблари тавсиявий ва йўналтирувчи характерга эга бўлиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлар келтириб чиқармайди.
https://ai.lex.uz/
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Божхона соҳасида қонунбузилиш ҳолатларининг олди олинади📜 Фармонга кўра, 2028 йил 1 январдан божхона соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий жарималарни қўллаш тартиби жорий этилади. ✔️ 2026 йил 1 майдан ташқи савдога оид нотариф тартиботларни белгилашнинг қуйидаги шаффоф механизми жорий этилади: 🔹 тақиқ ва чекловлар реестри юритилади, уларни ўрнатишдан камида 3 ой олдин “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида эълон қилинади; 🔹 ваколатли давлат идоралари, уларнинг қуйи ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ҳар бир турдаги хизматлар учун йиғимлар (тўловлар) миқдори ва калькуляцияси “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида эълон қилинади; 🔹 мазкур талабларга риоя этилмасдан ўрнатилган тақиқ ва чекловлар, йиғимлар ижрога қаратилмайди. ⛔️ 2026 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади: 🔸 мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда ҳужжатларни мажбурий тарзда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси текширувидан ўтказиш; 🔸 сертификатлаш органларида белгиланган тартибда даврий баҳолаш ўтказмасдан туриб Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан уларни электрон тизимдан узиб қўйиш; 🔸 мувофиқлик сертификати беришни рад этиш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлмаганда ҳамда хорижий давлатлар маълумотлари асосида маҳсулотларни сертификатлаш жараёнига чеклов ва тақиқ ўрнатиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Божхона тўловларини ундириш тартиби соддалаштирилади📝 Фармонга кўра, Чегара қўшинлари томонидан шахсларни паспорт назоратидан ўтказишда қуйидаги асосларга кўра божхона органларини хабардор этиш йўлга қўйилади: 🔹 божхона органлари ахборот тизимида шахснинг божхона назоратидаги автотранспорт мавжудлиги тўғрисида маълумот бўлса; 🔹 шахс божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги ёки бузиш хавфи мавжуд бўлса. 📑 2026 йил 1 июндан: 🔸 тадбиркорларга божхона божини 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади; 🔸 божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг бош таъминоти туридан фойдаланишда хавфларни бошқариш тизимининг натижаларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга пасайтирилган миқдорда таъминот тақдим этилади. ⏭️ 2026 йил 1 июлдан божхона аудити доирасида: ➖ аудит ўтказилиши режалаштирилган тадбиркорга йўл қўйган камчиликлари тўғрисида олдиндан хабар берган ҳолда тадбиркорнинг ўзи томонидан уларни бартараф этиш имкониятини берувчи “маслаҳатчи аудитор” тамойили йўлга қўйилади; ➖ божхона органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган божхона назорати натижалари тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда инобатга олинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
