Huquqiy axborot
Ir al canal en Telegram
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Mostrar más2025 año en números

332 200
Suscriptores
-1 17524 horas
-5817 días
+14630 días
Archivo de publicaciones
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Божхона маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади“Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–250-сон, 17.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, 2026 йил 1 мартдан товарларни улар чегара ўтказиш пунктига етиб келгунига қадар дастлабки декларациялаш орқали эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштиришда: 🔹 божхона расмийлаштируви учун божхона йиғими миқдори 20 фоизга пасайтирилади; 🔹 божхона тўловларини бўлиб-бўлиб (кечиктириб) тўлашда 14 кунгача фоизлар ҳисобланмайди. 💰 2026 йил 1 майдан товарларни даврий декларация орқали расмийлаштиришда божхона тўловларини товарлар республика ҳудудига кириб келганда ҳар бир партия учун алоҳида тўлаш имконияти яратилади. ✔️Қуйидагилар бўйича божхона органларининг ахборот тизимида хавф аниқланмаганда, божхона юк декларациялари автоматик расмийлаштирувдан ўтказилади: ▪️ йирик солиқ тўловчи ташкилотлар, давлат ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан импорт қилинаётган ташқи савдо юклари; ▪️ тариф ва нотариф чекловлар татбиқ этилмайдиган экспорт қилинаётган юклар. ✳️ Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингида юқори ва ўрта даражаларини эгаллаган ваколатли иқтисодий операторларга қўшимча қуйидаги имкониятлар тақдим этилади: 🔸 божхона тўловлари ва солиқларни қайтариш, ўзаро ҳисобга олишда соддалаштирилган тартиботларни жорий этиш; 🔸 товарларни қадоқлаш, ўраш, саралаш ва тозалаш каби қайта ишлаш операцияларида қайта ишлаш учун рухсатнома талаб қилмаслик. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#2026_йил_1_январдан
💸 Қонунчиликка кўра, “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
🔹 Тошкент шаҳрида – 30 фоиз;
🔹 вилоятлар марказларида – 25 фоиз;
🔹 республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларида – 15 фоиз;
🔹 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмнинг қолган туман (шаҳар)ларида – 10 фоиз.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
01:34
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Акциядорлик жамияти директорининг фидуциар мажбуриятлари аниқлаштирилдиМанба: ЎРҚ–1097-сон, 27.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
1097.mp46.84 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Эҳтиёжманд қатламларга ҳудудларда комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади“Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–383-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди. 📌 2025 йилда Андижон ва Тошкент шаҳарларида тажриба тариқасида Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилган. 🏛 Қарорга кўра, Андижон шаҳри ва Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган ҳудудий марказлар тажрибаси асосида 2026–2027 йиллар давомида босқичма-босқич 20 та ҳудудий марказ фаолияти йўлга қўйилади. ✅ Ҳудудий марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: ▪️ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш; ▪️ оғир ҳаётий вазиятдаги болаларнинг ижтимоий мослашувидаги муаммоларни ўрганиш орқали уларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш. 📜 Ҳудудий марказлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига реабилитация, абилитация, физиотерапия ва даволаш-жисмоний тарбия, қараб туриш ва парваришлаш хизматлари кўрсатилади. 📝 Ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар ҳудудий марказлар хизматларидан “Инсон” марказларининг йўлланмаси асосида фойдаланади. 🗒 Ҳудудий марказларнинг хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан қанча муддатдан ошмаслиги керак?Anonymous voting
- 6 ойдан
- 1 йилдан
- 2 йилдан
- 3 йилдан
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Капитал бозорида инвестиция муҳити яхшиланади“Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–254-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 2030 йилгача ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹 замонавий молиявий инструментларни жорий этиш орқали фонд бозорига 1 млрд АҚШ доллари, шу жумладан, 5 трлн сўмлик корпоратив облигациялар чиқарилиши ҳисобига қўшимча инвестицияларни жалб қилишга эришиш; 🔹 капитал бозори иштирокчиларининг инвестициялари хавфсизлигини кафолатловчи механизмларни жорий этиш ҳисобига бартараф этиладиган ҳуқуқбузарликлар улушини 85 фоиздан ошириш. ⌛️ Фармонга кўра, 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ–291-сон қарорга мувофиқ капитал бозорида жорий этилган “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими чекланмаган муддатга амал қилади. ✅ Капитал бозорида Тартибга солиш қумдони доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади, жумладан: 🔸 Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан Тартибга солиш қумдони иштирокчиси мақомини олиш; 🔸 чет эллик иштирокчиларга, Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахсларга, шу жумладан, инвестиция фондларига улар томонидан чиқарилган ва уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларга нисбатан кастодиал ва номинал сақлаш хизматларини кўрсатиш; 🔸 эмитентларга қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ўз капитали миқдоридан ортиқ бўлган корпоратив облигацияларни таъминотсиз чиқариш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ишончли бошқарувчиларнинг инвестиция активлари ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби белгиландиАдлия вазирлигида Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг ўз маблағлари миқдори ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3729, 18.12.2025 й.). 💸 Унга кўра, ишончли бошқарувчи ўзи бошқарадиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида ўз маблағларига эга бўлиши керак. ✅ Ишончли бошқарувчининг ўз маблағлари миқдори устав капитали, қўшилган капитал, захира капитал, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли тушумлар, келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари асосида белгиланади. 📜 Инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини баҳолаш ишончли бошқарувчилар томонидан ҳар чоракда амалга оширилади. 📝 Инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини баҳолаш натижалари ишончли бошқарувчининг ўз маблағлари ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисоботида акс эттирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тартибга солиндиАдлия вазирлигида Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3728,18.12.2025 й.). 🔰 Унга кўра, инвестиция воситачиси мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. ✅ Инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар бозорида шартнома асосида мижозларга қуйидаги хизматларни кўрсатиши мумкин: ▪️ мижознинг номидан ва ҳисобидан брокерлик хизматлари; ▪️ўз номидан, лекин мижознинг ҳисобидан брокерлик хизматлари; ▪️ депозитар операцияларни; ▪️ андеррайтерлик хизматларини; ▪️ маркет-мейкерлик хизматларини. 📝 Инвестиция воситачилари эмиссиявий қимматли қоғозларнинг жойлаштирилмаган қисмини сотиб олиш мажбуриятини олиб ёки олмаган ҳолда эмитент номидан эмиссиявий қимматли қоғозларни сотиш тўғрисида шартномалар тузиши мумкин. ⛔️ Инвестиция воситачисига қуйидагилар тақиқланади: ➖ тегишли лицензиясиз қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш; ➖ мижозлар билан уларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларини чекловчи шартномалар тузиш; ➖ тақиқланган битимлар ёки қонунчилик талабларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган битимларда иштирок этиш; ➖ қимматли қоғозлар ва уларга доир нархлар тўғрисида қасддан бузиб кўрсатилган ахборотни тақдим этиш орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга ундаш ва бошқалар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Саноат зоналарида лойиҳалар амалга оширилиши жадаллаштириладиҲукумат қарори (803-сон, 19.12.2025 й.) билан “Саноат зоналари иштирокчилари томонидан якунига етказилмаган лойиҳаларни амалга оширишга киритилган инвестицияларни баҳолаш ҳамда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларда инвестиция киритиш ва қурилиш ишларини амалга оширган саноат зоналари иштирокчилари томонидан сарфланган маблағларни қоплаб бериш шарти билан янги иштирокчиларга бериш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, саноат зонасидаги якунига етказилмаган лойиҳаларни амалга оширишга киритилган инвестицияларни баҳолаш инвесторнинг саноат зонаси иштирокчиси мақомини йўқотгандан сўнг унинг лойиҳа доирасида амалга оширган харажатларини маълум шартлар асосида қоплаб бериш мақсадида амалга оширилади. ⏭️ Бунда саноат зонаси иштирокчиси мақомини йўқотган инвестор ва дирекция ўртасидаги келишув битими асосида иштирокчи томонидан қурилиши бошланиб, қурилиши тугалланмаган объектлар улар қурилишига сарфланган харажатларни қоплаш шарти билан дирекцияга ўтказилади. 📜 Инвесторнинг саноат зонаси иштирокчиси мақоми қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилингандан сўнг ер участкаси қурилиши тугалланмаган объект билан биргаликда дирекцияга қайтарилади. ⏳ Бунда 2 ҳафта муддатда дирекция қурилиши тугалланмаган объектни ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиб, 1 ой муддатда мазкур объектни баҳолашдан ўтказади. 📙 Объект баҳолангандан сўнг, дирекция ер участкасини қурилиши тугалланмаган объект билан биргаликда ёки объект қурилишини якунлаб, фойдаланиш учун рухсатнома олингандан сўнг 3 кунлик муддатда янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ўрнатилган тартибда электрон-онлайн аукционга жойлаштиради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Саноат зоналарини бошқариш тизими такомиллаштириладиҲукумат қарори (802-сон, 19.12.2025 й.) билан “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги cаноат зоналари дирекциялари саноат зоналари иштирокчиларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш (саноат ипотекаси) учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб кириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом Ўзбекистондаги саноат зоналари дирекциялари саноат зоналари иштирокчиларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб кириш тартибини белгилайди. 📝 Саноат зоналарига иштирокчиларнинг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб кириш қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳалари учун амал қилади. ✅ Хўжалик жамиятининг устав фондига киритиш белгиланган ер участкаси дирекциянинг мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши лозим. 🔗 Ер участкасининг ижара ҳуқуқи қиймати шаклидаги дирекция улуши хўжалик жамияти устав фондининг 49 фоизидан ошмаслиги шарт. 📜 Хўжалик жамиятининг устав фондидаги иштирокчиларнинг биргаликда фаолият юритиш шартлари инвестиция битимида белгиланиши лозим. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Банклар томонидан синдикатлашган кредитларни ажратиш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги Банклар томонидан синдикатлашган кредитларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3730, 18.12.2025 й.). ✅ Унга кўра, синдикатлашган кредит қарз олувчини биргаликда молиялаштириш учун банк синдикати иштирокчилари томонидан ажратиладиган кредит ҳисобланади. ▶️ Банк, хорижий банк, халқаро молия ташкилоти ёки рўйхатдан ўтказган давлат қонунчилигига мувофиқ кредит ажратишга ҳақли бўлган чет эл юридик шахси банк синдикати иштирокчиси бўлиши мумкин. 📝 Қарз олувчи банкка синдикатлашган кредит олиш ҳақида ариза билан мурожаат қилади. 📁 Банк синдикатлашган кредит ажратиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, қарз олувчи билан синдикатлашган кредитнинг дастлабки шартларини келишиб олади. 🔗 Етакчи иштирокчи банк синдикатида иштирок этиши мумкин бўлган потенциал иштирокчиларга қарз олувчи тўғрисида маълумотларни ўз ичига олган банк синдикатида иштирок этиш бўйича таклифни юборади. 📑 Банк синдикати синдикат иштирокчилари ўртасидаги ёзма келишув асосида тузилади ва унда синдикат иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Инвестиция воситачиси фаолияти тўхтатиб турилганда, депозитар операциялар бўйича ҳаракатлар тартиби белгиландиАдлия вазирлиги "Инвестиция воситачиси фаолияти тўхтатиб турилган ва тугатилган тақдирда, депозитар операциялар бўйича ҳаракатлар тартиби тўғрисида"ги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3727, 18.12.2025 й.). 📝 Унга кўра, инвестиция воситачисининг лицензияси тўхтатиб турилганда, у депозитар операцияларни тўхтатади ҳамда бу ҳақида 2 иш кунида ОАВ ва фонд биржасининг веб-сайтида эълон қилади. ⏭️ Инвестиция воситачиси унинг лицензияси тугатилганда ёки бекор қилинганда, депонентларнинг ҳисобварақларидан кўчирмаларни шакллантиради ва фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги хабарномани депонентга юборади. 📙 Депонент хабарнома 1 ҳафта муддатда тугатилаётган инвестиция воситачисига ўз қимматли қоғозларини бошқа инвестиция воситачисига ўтказиш тўғрисида топшириқ беради. 📜 Депонент томонидан бундай топшириқ тақдим этилмаганда, инвестиция воситачиси қимматли қоғозларни «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга ўтказади. 🗒 «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга вақтинча сақлаш учун топширилган қимматли қоғозларни 1 кун ичида депонент танлаган инвестиция воситачисига ўтказиб бериш орқали депонентларга қайтаради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
❗️ Онлайн фирибгарликдан қандай ҳимояланиш мумкин мавзусида аудиоподкаст бўлиб ўтдиБатафсил видеода: https://www.youtube.com/watch?v=GgN7W9c03_U Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг👉 Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби белгиланди https://t.me/huquqiyaxborot/19061 👉 “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси амалга оширилади; https://t.me/huquqiyaxborot/19062 👉 U-20 Жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилади; https://t.me/huquqiyaxborot/19067 👉 "Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби белгиланди; https://t.me/huquqiyaxborot/19070 👉 Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинади; https://t.me/huquqiyaxborot/19074 👉 Давлат хизматларини кўрсатиш сифати аҳоли томонидан баҳоланади; https://t.me/huquqiyaxborot/19077 👉 Ижтимоий ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди; https://t.me/huquqiyaxborot/19081 👉 Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институти ташкил этилади; https://t.me/huquqiyaxborot/19087 👉 Конституциявий одил судловга эришиш кафолатлари кучайтирилади; https://t.me/huquqiyaxborot/19088 👉 Ҳисоб палатаси фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилади; https://t.me/huquqiyaxborot/19090 👉 Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари энергия ресурслари билан барқарор таъминланади; https://t.me/huquqiyaxborot/19092 👉 Электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш орқали энергетика хавфсизлиги таъминланади; https://t.me/huquqiyaxborot/19093 👉 Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш тартиби белгиланди; https://t.me/huquqiyaxborot/19094 👉 Камбағал оилаларга ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратилади; https://t.me/huquqiyaxborot/19096 👉 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари фаолияти тартибга солинди; https://t.me/huquqiyaxborot/19097 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Қуйидаги рағбатлантириш чораларидан қайси бири пробация назоратидаги шахсларга нисбатан қўлланилмайди?Anonymous voting
- ташаккурнома эълон қилиш
- ёрлиқ билан тақдирлаш
- эсдалик совғаси билан мукофотлаш
- илгари қўлланилган интизомий жазо чорасини муддатидан олдин олиб ташлаш
Photo unavailableShow in Telegram
#2026_йил_1_январдан
⚠️ Қонунчиликка кўра, “НAMROН” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури (Дастур) доирасида хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги қўшимча инструментлар жорий этилади:
🔹 тижорат банклари томонидан таъсисчилари таркибида аёллар улуши 50 фоиз ва ундан юқорини ташкил қилган ва (ёки) раҳбари аёл киши бўлган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг камида 10 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 10 фоиз пункт юқори ставкагача БҲМнинг 25 минг бараваригача миқдорда кредит ажратиш;
🔹 “Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси” АЖ томонидан тижорат банклари кредитларининг 70 фоизигача бўлган қисмига кафолат (кафиллик) тақдим этиш.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
01:20
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Электрон сигареталарни ўтказганлик учун жавобгарлик белгиландиМанба: ЎРҚ–1098-сон, 27.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
1098.mp45.97 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#2026_йил_1_январдан
📑 Қонунчиликка кўра, ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади.
💰 Тадбиркорларнинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар ЯТТ гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда бепул киритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ижро ҳаракатлари иш кунларида қайси вақтлар оралиғида амалга оширилади?Anonymous voting
- соат 9.00 дан 18.00 гача
- соат 9.00 дан 22.00 гача
- соат 8.00 дан 18.00 гача
- соат 8.00 дан 22.00 гача
#Адлия_хабари
❗️ Раҳбарлар ротация қилинадиДавлат бошқарувида натижадорликка эришиш мумкин? 33 та ҳудудда жорий этиладиган натижага асосланган бошқарув тизимининг асосий мақсадлари нималардан иборат? Ушбу саволларга “Сайилгоҳ”нинг навбатдаги сонида жавоб олинг! Батафсил 👉https://www.youtube.com/watch?v=qhxftLadGyM Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
