Huquqiy axborot
Ir al canal en Telegram
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Mostrar más2025 año en números

334 137
Suscriptores
-91324 horas
-1 4707 días
-17730 días
Archivo de publicaciones
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади“Давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармойиши (Ф–68-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди. 📝 Фармойишга кўра, 2026 йил 1 январдан давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади. ✅ Дастурнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹 давлат хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш; 🔹 ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш ва жараёнларнинг шаффофлигини ошириш орқали суиистеъмолчилик хавфини камайтириш. 🏛 Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш мақсадида Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳузурида лойиҳа офиси ташкил этилади. 📲 Бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, бу борада амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини баҳолаш “Zero Bureaucracy” рақамли платформаси орқали амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўзбекистон яна бир Конвенцияга қўшилди“Халқаро метрик Конвенцияга (Париж, 1875 йил 20 май, 1907 йил 17 октябрдаги, 1913 йил 11 октябрдаги ва 1921 йил 6 октябрдаги ўзгартириш ва қўшимчалар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–1100-сон, 27.11.2025 й.) қабул қилинди. 📝 Қонун билан Халқаро метрик Конвенцияга қўшилинди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби белгиландиҲукумат қарори (749-сон, 27.11.2025 й.) билан “Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талабларни белгилайди. ✅ Ҳисобга олиш тизими қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: 🔹 актив ва реактив энергия миқдорини ҳисобга оладиган ҳисоблагич ва унга қўшимча равишда ўрнатилган импульсни қайд этиш мосламаси, вақт манбаи ва батареяси; 🔹 аниқлик синфи ва юкламасини ҳисоблаш аниқлигига мос бўлган ўлчов трансформаторлари; 🔹 иккиламчи занжирлар, улаш симлари, синов блоки ёки ўчириб-ёқиш қурилмаси, юклама резисторлари, ҳисоблагич шкафи, хавфсизлик муҳрлари ва қулфлари. 🖇 Электр энергетикаси объектларини лойиҳалаштириш жараёнида ҳисобга олиш тизимининг умумий нисбий хатолиги баҳоланиши ва уни минималлаштириш бўйича чоралар кўрилиши лозим. 📝 Шунингдек, ҳар бир ҳисобга олиш нуқтаси бўйича автоматик тарзда маълумотлар журналини юритиш мажбурий ҳисобланади. ⏳ Ушбу журналлар камида 5 йил муддатда сақланиши ва ахборот хавфсизлиги талабларига мос равишда архивланиши лозим. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
❗️ Шахматчиларга мусобақалардаги ғалабалари учун бериладиган пул мукофоти миқдори қанча?Батафсил инфографикада👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Лицензиялаш тартиб-таомиллари такомиллаштириладиҚонун (ЎРҚ–1099-сон, 27.11.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 🔰 Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ ушбу фаолият турлари лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатига киритилди: 🔹 ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ускуналарини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти; 🔹 ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти. ✅ Илгари ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолият турлари хабардор қилиш тартибида амалга оширилган. 🏛 Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, Ўзбекистон норезиденти бўлган чет эл юридик шахслари томонидан Ўзбекистонда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга хужжатларни олиш учун ариза бериш ҳамда хабардор қилиш уларнинг Ўзбекистондаги ҳисобга қўйилган доимий муассасаси орқали амалга оширилади. ⛔️ Бунда ташқи иқтисодий фаолият ҳамда транзит юкларни ташиш билан боғлик 1 марталик ҳаракатларни бажариш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш учун ушбу шахсларнинг Ўзбекистонда доимий муассасаларини ҳисобга қўйиши талаб этилмайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Очиқ банкинг” тизими жорий этилади📑 Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябргача банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозори иштирокчилари ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминлайдиган “очиқ банкинг” тизими жорий этилади. ✔️ 2026 йил 1 январдан тўлов воситаси сифатида барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режими жорий этилади. Бунда: 🔹 маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси асосида фаолият юритувчи тўлов тизимини яратиш бўйича пилот лойиҳалар амалга оширилади; 🔹 “тартибга солиш қумдони” режимини жорий қилиш тартиби ва унинг амал қилиш муддати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Марказий банк билан биргаликда белгиланади. 📝 2026 йил 1 январдан: ▪️ Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан токенлаштирилган акция ва облигацияларни эмиссия қилишга рухсат берилади; ▪️ Ўзбекистон ҳудудида биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган фонд биржаларида токенлаштирилган акция ва облигацияларни жойлаштириш ҳамда уларнинг муомалада бўлиши учун алоҳида савдо майдончаси ташкил этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Молиявий технологиялар бозори жадал ривожлантирилади“Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–359-сон, 27.11.2025 й.) қабул қилинди. ✳️ Қарорга кўра, 2026–2030 йилларда молиявий технологиялар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹 молиявий технологиялар соҳасидаги стартапларга 1 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш; 🔹 молиявий технологиялар бозори иштирокчилар сонини камида 200 тага етказиш. 🏛 Марказий банк ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади: 🔸 МЧЖ шаклида устав жамғармаси 50 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур фонди; 🔸 молиявий технологиялар соҳасидаги стартаплар учун инновацион хаб. 💸 2026 йил 1 январдан инновацион хаб иштирокчиларига молиявий технологиялар бўйича курсларда ўқиш ва сертификат олиш билан харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади. 📜 2026 йилдан ҳар йили Марказий банк томонидан молиявий технологиялар соҳасида халқаро форумлар ташкил этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Энг яхши ихтиро” номинацияси бўйича республика танлови ўтказиб борилади✅ Фармонга кўра, 2026 йил 1 мартдан: 🔹 Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун суд томонидан жавобгарлик чоралари қўллангани рейтинг балларини камайтирувчи ҳамда товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлиш қўшимча балл берувчи кўрсаткич ҳисобланади; 🔹 интеллектуал мулк объектларига доир муҳофаза ҳужжатлари (гувоҳнома, патент) дубликати тўлов асосида онлайн шаклда берилади. 🎖 Шунингдек, “Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этилади. 🏛 Интеллектуал мулк объектларини бошқариш бўйича қуйидагиларда олий маълумотли кадрлар тайёрлашни йўлга қўйилади: ▪️ 2026/2027 ўқув йилидан – Ўзбекистон миллий университетида; ▪️ 2029/2030 ўқув йилигача камида 4 та олий таълим муассасасида. 🏆 2026 йилдан ҳар йили “Энг яхши ихтиро”, “Энг яхши фойдали модель”, “Энг яхши саноат намунаси”, “Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси” ҳамда “Энг яхши селекция ютуғи” номинациялари бўйича республика танлови ўтказиб борилади. 💸 Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича 1, 2 ва 3-ўрин ғолибларига БҲМнинг 150, 125 ва 100 баравари миқдорида мукофот пули берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади“Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–358-сон, 27.11.2025 й.) қабул қилинди. ✅ Қарорга кўра, қуйидагилар 2026–2027 йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 мамлакатда рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари сонини 100 мингтага етказиш; 🔹 интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида технологияларидан фойдаланиш орқали экспертиза муддатларини 2 баробарга қисқартириш. ☑️ Адлия вазирлигининг “Саноат мулки муҳофазаси” ва “IP Protection” ахборот порталлари негизида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи “Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади: 🔸 интеллектуал мулк масалаларига оид мурожаатларни қабул қилиш; 🔸 интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тузиш. 🔸 контрафакт товарлар ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлиги учун фаолияти чекланган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Электрон сигареталарни ўтказганлик учун жавобгарлик белгиландиҚонун (ЎРҚ–1098-сон, 27.11.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. 📙 Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра: 🔹 Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотлари, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, шу жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ўтказиш, ишлаб чиқариш Ўзбекистонга олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш – ▪️ анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – ➖ БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. ✅ Бунда ушбу ҳаракатларни содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган тақдирда, жавобгарликдан озод қилинади. ⛔️ Бундан ташқари “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунда электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг айланишига доир тақиқ белгиланди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби белгиландиҲукумат қарори (744-сон, 26.11.2025 й.) билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, норматив қиймат норматив кўрсаткичлар, ер кадастри, экилган қишлоқ хўжалиги экинлари ва тупроқ бонитет балли маълумотларини ҳисобга олган ҳолда фойда, рентабеллик асосидаги даромадли ёндашувдан фойдаланиб аниқланади. ✅ Норматив қийматни аниқлаш натижалари давлат ер кадастрига киритилади. 📜 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари норматив қийматни аниқлаш объекти ҳисобланади. 🏛 Норматив қиймат Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан аниқланади. 📝 Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва бошқа баҳоланган ерларнинг норматив қиймати тўғрисида маълумотнома тузилади. 🖇 Маълумотнома қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисига топшириш учун "Электрон ҳукумат" тизими орқали Солиқ қўмитасига тақдим этилади. ☑️ Норматив қийматнинг ҳисоб-китоби натижалари минг сўмгача бўлган аниқликда тақдим этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан мақсадли стажировка ташкил этиш тартиби белгиландиҲукумат қарори (743-сон, 26.11.2025 й.) билан “Истиқболли мутахассисларнинг “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан мақсадли стажировкасини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, мақсадли стажировкага юбориш бўйича номзодларни саралаб олиш Бошқарув самарадорлиги агентлиги (Агентлик) томонидан амалга оширилади. ✅ Буюртмачи ташкилотлар ҳар йили 10 ноябргача кадрлар тайёрлашга бўлган эҳтиёжлар тўғрисида лавозим ва йўналишлар кесимида Агентликка маълумотлар тақдим этади. 📝 “Эл-юрт умиди” жамғармаси Бошқарув кенгаши 15 январгача стажировка дастурининг хорижий мамлакатлар кесимидаги квоталарини тасдиқлайди. ⏭️ Буюртмачи ташкилотлар томонидан номзодлар рўйхатини шакллантиришда қуйидагилар инобатга олиниши лозим: 🔹 стажировка дастурига мос мутахассислиги бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан охирги 12 ой давомида ушбу соҳада ишлаган бўлиши; 🔹 давлат тилини билиши; 🔹 стажировка ўташ режалаштирилган хорижий ташкилотнинг шартсиз таклифномаси мавжудлиги. 📜 Саралаш тартиби қуйидагича: ▪️ тест синовлари; ▪️ номзодлар билан суҳбат. ▶️ Тест синовларидан 71 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга номзодлар суҳбат жараёнига жалб этилади. 📁 Ғолиб деб топилган мутахассислар, “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Агентлик, буюртмачи ташкилот ва молиявий (қўшимча) кафил ўртасида шартнома тузилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ҳуқуқ фанидан давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади🔰 Фармонга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан: 🔸 Университетга Университет ҳузуридаги академик лицей, юридик техникум битирувчилари ҳамда олий маълумотга эга шахслар учун улар танловига кўра кириш мумкин бўлган бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг махсус 3 йиллик таълим дастури жорий этилади; 🔸 Қашқадарё юридик техникуми негизида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ташкил этилади. 🏛 2026/2027 ўқув йилидан: 🔹 “Юриспруденция” ҳамда “Давлат ва жамият бошқаруви” таълим йўналишида бакалавр даражасига эга шахсларга қайта тайёрлов курсларидан ўтмасдан умумий ўрта таълим мактабларида давлат ва ҳуқуқ асослари фани бўйича дарс беришга рухсат этилади; 🔹 ҳуқуқ фанидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синови ташкил этилиб, унинг натижалари асосида давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади. ✳️ 2026 йил 1 мартдан Университетда “Юриспруденция” бакалавриат таълим йўналишидан бошқа турдош таълим йўналишлари битирувчилари учун 2 йиллик магистратура мутахассислиги жорий қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Университетда “Рақамли ҳуқуқ” халқаро таълим йўналиши жорий этилади✅ Фармонга кўра, Университет 3- ва 4- курс талабаларини давлат ташкилотлари, нотариат ва адвокатлик тузилмаларига иш юритувчи, юрисконсульт ёрдамчиси сифатида ишга қабул қилишга рухсат этилади. ⏭️ 2026/2027 ўқув йилидан: 🔹 Университетда сунъий интеллект асосида дарс сифатини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда электрон таълим платформасида: ▪️ талабаларнинг оралиқ билими даражасини аниқлаш механизми белгиланади; ▪️ якуний назорат ишларини сунъий интеллект томонидан баҳолаш йўлга қўйилиб, инсон омили чекланади; 🔹 Университетда “Рақамли ҳуқуқ” (Digital Law) халқаро таълим йўналиши жорий этилади. Бунда: ▪️ мазкур йўналишга ўқишга қабул қилиш танловлари ихтисослашган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда IQ тест тартибида ўтказилади; ▪️ танловда чет тиллари бўйича В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этади; ▪️ ўқув жараёни инглиз ва бошқа тилларда олиб борилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Факультет деканларини сайлаш амалиёти жорий этилади🔰 Фармонга кўра, Университетда таълим – тадқиқот – амалиёт интеграциясини таъминлаш мақсадида соҳавий факультетлар тизими академик департамент, тадқиқот, амалиёт ва карьера марказларидан иборат таркибда шакллантирилади. 🏛 Университет кафедралари негизида академик департаментлар ва улар таркибида шўъбалар ташкил этилади. ✳️ Тадқиқот марказлари факультетлар йўналишидан келиб чиқиб илмий ходимлардан иборат бўлади, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни илмий ёндашувлар асосида тадқиқ қилади. 📙 Шунингдек, факультет деканлари, департамент бошлиқлари ва марказ раҳбарларини сайлаш амалиёти жорий этилади. ⏳ Улар 2 ўқув йилига сайланади ҳамда бир шахс сурункасига 2 муддатдан ортиқ мазкур лавозимларга сайланиши мумкин эмас. ▶️ Академик департаментлар бошлиқлари ва марказлар раҳбарлари факультет декани ўринбосарлари ҳисобланади. ❇️ Шўъбалар профессор-ўқитувчилар таркибидан иборат бўлиб, уларнинг раҳбарлари кафедра мудирларига тенглаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Юридик таълим ва илм-фан янада ислоҳ қилинади“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–232-сон, 26.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар юридик таълим ва илм-фан ривожланишида эришиладиган асосий вазифалар этиб белгиланди, жумладан: 🔹 юридик таълим самарадорлиги ва сифати устидан назоратни кучайтириш; 🔹 Тошкент давлат юридик университетининг (Университет) 2030 йилгача нуфузли Quacquarelli Symonds рейтингида ҳуқуқ соҳаси бўйича юқори 1 000 талик университетлар рўйхатига киришини таъминлаш. 📝 2026/2027 ўқув йилидан Университетда тажриба тариқасида амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими жорий этилади. 🏛 Бунда 2-, 3- ва 4-курс талабалари учун юридик таълим дастурларининг 50 фоизи аудиторияларда, 50 фоизи суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа юридик соҳага оид ташкилотларда ўтказилади. ✅ 2027/2028 ўқув йилидан “Юриспруденция” йўналиши мавжуд бошқа давлат олий таълим ташкилотларида Университет тажрибаси натижаларидан келиб чиқиб, амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Картошка етиштирувчи субъектларга қўйиладиган талаблар белгиландиАдлия вазирлиги Картошканинг «ин-витро» ўсимлиги, микро ва мини-туганакларини тайёрлаш ҳамда юқори авлодли уруғлик картошка етиштириладиган ҳудудлар ва етиштирувчи субъектларга қўйиладиган талабларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3712, 26.11.2025 й.). ✅ Президентнинг 2025 йил 8 сентабрдаги ПҚ–269-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган мазкур ҳужжат билан картошканинг "ин-витро" ўсимлиги, микро ва мини-туганакларини тайёрлашда қуйидаги талаблар белгиланмоқда: 🔹 илмий муассасалар ва тадбиркорларнинг "ин-витро" ўсимлиги, микро ва мини- туганакларни етиштириш фаолиятига оид талаблар; 🔹 маскет тўр билан ўралган иссиқхона ёки ҳимояланган иншоотлар бўйича талаблар; 🔹 ихтисослашган туманлардаги (Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ, Шаҳрисабз, Китоб, Қўрғонтепа, Янгиқўрғон ва Сўх) картошканинг мини туганагидан юқори авлодли уруғлик картошка етиштирувчи субъектларнинг фаолиятига оид талаблар; 🔹 картошка етиштирувчи субъектларнинг ҳудудлари бўйича талаблар. 🔎 Юқори авлодли уруғлик картошкани етиштиришда ер майдони туман апробация комиссияси томонидан ҳар йили камида 2 марта (уруғлик картошканинг гуллаш даврида ва туганаклар шаклланган даврда) апробациядан ўтказилиши белгиланди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Картошканинг мини-туганакларини етиштириш учун ажратиладиган трансфертларни ишлатиш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги Картошканинг мини-туганакларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун республика буджетидан ажратиладиган трансферт маблағларини ишлатиш тартиби бўйича низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами: 3714, 26.11.2025 й.) 🔰 Мазкур Низомда картошканинг мини-туганакларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига буджетдан ажратиладиган трансфертларни ишлатиш тартиби белгиланган. 💸 Президентнинг 2025 йил 8-центабрдаги ПҚ–269-сон қарорига кўра, 2026 йилдан картошканинг мини-туганакларини етиштиришни молиялаштириш учун республика буджетидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 1,5 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада трансферт маблағлари ажратилади. ⏭️ Маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан тасарруф этилиб, фақат мини-туганак етиштириш харажатларини молиялаштиришга йўналтирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Божхона кодексига ўзгартиришлар киритилди📙 Бундан ташқари, Қонун билан Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. ✅ Унга кўра, бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар, Ўзбекистон савдо-иқтисодий муносабатларида энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан қўлланилади. 💰 Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан бож тарифидан ташқари қуйидаги миқдорларда қўшимча божхона божи ундирилади: 🔹 божхона божининг адвалор ставкаси тури 10 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 5 фоиз; 🔹 божхона божининг адвалор ставкаси 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 10 фоиз; 🔹 божхона божининг адвалор ставкаси 20 фоиздан 30 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 15 фоиз; 🔹 божхона божининг адвалор ставкаси 30 фоиз ва ундан юқори бўлган товарларга нисбатан – 20 фоиз. 📌 Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кунда эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Акциядорлик жамияти директорининг фидуциар мажбуриятлари аниқлаштирилдиҚонун (ЎРҚ–1097-сон, 27.11.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 🔰 Қонун билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳукуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 💸 Унга кўра, жамият овоз берувчи акцияларининг 50 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи ёхуд овоз берувчи акциялари миқдори жамиятнинг бошқа ҳар бир акциядори улушига нисбатан кўп ҳамда овози қарор натижасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин бўлган акциядор мажоритар акциядор деб эътироф этилади. 📜 Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, жамият кузатув кенгаши аъзолари, жамият директори, бошқарув аъзолари ҳамда ишончли бошқарувчининг фидуциар мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан: 🔸 вазифа ва мажбуриятларини амалга оширишда виждонан ҳаракат қилиб, жамият ва акциядорлар манфаатларини энг кўп акс эттирувчи усуллардан фойдаланиш; 🔸 жамият мол-мулкидан жамиятнинг уставига ва ички ҳужжатларига зид равишда ва (ёки) акциядорлар умумий йиғилишининг ва (ёки) кузатув кенгашининг қарорларисиз, шахсий манфаатларини кўзлаб фойдаланмаслик; 🔸 жамиятнинг асосий фаолияти йўналишларига хос бўлган соҳадаги тадбиркорликни жамиятнинг тегишли бошқарув органлари розилигисиз амалга оширмаслик; 🔸 қонунчиликка, жамиятнинг ички ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик; 🔸 ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш эвазига моддий қимматликлар олмаслик. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
