Юрист блогер /расмий канал
Ir al canal en Telegram
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Mostrar más2025 año en números

63 935
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
-80330 días
Archivo de publicaciones
⚡️МУҲИМ!
❗️ОЛГАН УЙИНГИЗНИ УЧ ЙИЛ ИЧИДА СОТИБ ЮБОРСАНГИЗ ДАРОМАД СОЛИҒИГА ТОРТИЛАСИЗ
📄 Солиқ кодексининг 378-моддасида,
➖ солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган. Бироқ, мазкур моддада нотурар жойларни хамда 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлари бундан мустасно қилиб кўрсатилган.
✏️ Яъни, айтайлик Сиз турар жой сотиб олдингиз ва 36 календарь ой, яъни 3 йил ўтмасдан ўша турар жойингизни сотсангиз Сиз даромад солиғи тўлашингизга тўғри келади. Агар уч йил ўтиб кейин сотадиган бўлсангиз бундай солиқ тўламайсиз. Нотурар жойларга нисбатан эса маълум бир муддат амал қилмайди. Нотурар жойларни қачон сотсангиз хам барибир бундай солиқ тўлайсиз..
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
❤ 31😁 10🥴 2😨 2
❗️ ДИҚҚАТ
⚡️ «Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизларга 1 500 000 сўмгача бир марталик моддий ёрдам пули берилади
📃 Президентнинг 30.01.2025 йил кунги ПФ-17-сон фармонига биринчи илова қилиб келтирилган рўйҳатга кўра,
✅ «Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизлар учун БҲМ (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 4 баравари (1 500 000 сўм)гача миқдорда бир марталик моддий ёрдам пули берилади.
❗️Мазкур бир марталик моддий ёрдам пули қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга ажратилади:
➖ боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
➖ ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
➖ қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.
✏️ Ушбу бир марталик ёрдам пули бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 56👍 13😁 10
❗️ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАРГА 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ТАЪМИНОТСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ
📄 Президентнинг 13.10.2020 йил кунги ПҚ-4862-сон қарорига асосан,
➖ тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилиши кўрсатилган. Фақат талабгор шахслар нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари махсус сертификатини олган бўлишлари талаб этилади
✅ Ушбу таъминотсиз кредитлар «Микрокредитбанк» АТБ хамда АТ Халқ банки томонидан хар бир талабгорга 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда берилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 30👍 8😁 7🤣 2🤪 2
❗️ЯНГИ ИШ БОШЛАГАН ШИФОКОРЛАРГА 1 000 000 СЎМГАЧА УСТАМА БЕРИЛАДИ
📄 16.01.2023 йил кунги 3416-сон "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида"ги низом тасдиқланган
❗️ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:
1) ✅ 75 фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;
2) ✅ 25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга.
❗️Биринчи тоифада кўрсатилган 75 фоизлик улушдан янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар берилади
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 30😁 12👏 1
01:30
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ МУҲИМ
❗️КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ РАВИШДА УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН
✅ Юрист_ЖМА ўзининг 👉 манабу саҳифасида 👈 кам таъминланган, уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжи бўлган, ижтимоий қийин вазиятга тушиб қолган хамда фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизлар имтиёзли равишда уй-жойга эга бўлишлари мумкинлиги бўйича қонунчиликда белгиланган асосга таяниб маълумот бериб ўтибди.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Айрим_хотин_қизлар_имтиёзли_равишда_уй_жойга_эга_бўлишлари_мумкин.mp47.88 MB
👍 28❤ 22😁 7
⚡️ МУҲИМ
❗️ҲОМИЛАДОР ЁКИ БОЛАСИ БОРЛИГИ САБАБЛИ АЁЛЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ !
📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига асосан,
➖Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)дан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
❗️Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.
✏️ Бундай нормалар энг олий қонун саналмиш Конституцияга бежизга киритилмаган. Чунки ўзига қўйиб берилса айрим иш берувчилар келгусида ҳомиладор бўлишини ва фарзандли бўлиб туғруқ таътилига кетиши мумкинлигини олдиндан англаб ёшроқ аёл кадрларни ишга олмай хам қўяверади. Борларини эса имкон қадар айбини топиб ишдан бўшатиш ҳаракатида бўлади. Шунинг учун биз кўп такрорлаймиз. Қонунларни ёдлаб чиқманг, лекин ўзингизга керакли энг муҳим ҳуқуқларингиздан хабардор бўлинг! Сизни тақдирингиз ўзингиздан бошқа ҳеч кимни Сиз ўйлаганчалик қизиқтирмайди. Агар Сиз бу ҳақиқатни ҳали англаб етмаган бўлсангиз келгусидаги муаммоларга тайёр туринг!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 32👍 7👏 2
⚡️ "Nstar Home" ёзги мавсумда чивинлардан ҳимояланиш учун мўлжалланган мукаммал ечим.
✅ "Nstar Home"нинг чивинларга қарши йиғилувчан чодири сифатли материаллардан тайёрланган бўлиб, уйингизда ёки табиатда ҳашоратлардан ҳоли дам олиш пайтида ишонч ва қулайликни таъминлайди. Унинг асосий хусусияти – махсус москитли тармоғи бўлиб, у Сизни чивинлар ва бошқа ҳашаротлардан ҳимоя қилади. Бу эса уни уйда ёки саёҳат вақтида дам олиш учун энг самарали воситага айлантиради.
➖Ушбу ёзги москитли чодир оила аъзолари томонидан умумий фойдаланиш учун мос келади. Айниқса, ўзининг шахсий ўйин уйчасини орзу қилувчи болалар учун жуда қулай.
Нархи 189 000 сўм
🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд
БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/662562
https://100k.uz/oqim/662562
https://100k.uz/oqim/662562
ПАШШАХОНА.mp45.02 MB
❤ 7👏 2
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА БЎЛИШИ КЕРАК!
⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасини кам таъминланмаган оилалар ҳам олиши мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,
➖ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам мазкур Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади деб кўрсатилган.
✏️ Яъни, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган оиланинг ижтимоий ҳолати юқоридаги Низом талаблари асосида электрон ахборот тизими орқали ўрганилганида ўша оила кам таъминланган деб топилсагина уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тайинланиши мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 46👍 10😁 9🤩 1
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР
❗️ ЛИФТЛАРНИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
📄 Ҳукуматнинг 12.07.2025 йил кунги 431-сон қарори билан “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
➖ Низомга кўра, бино ва иншоотларда ўрнатилган, доимий равишда фойдаланишда бўлган лифтлар 12 ойдан ошмаган ҳолда камида 1 марта тартибда мажбурий даврий техник кўрикдан ўтказилади.
✔️ Фойдаланишга топширилган ва янги ўрнатилган ҳар қандай лифт махсус электрон ахборот тизимида рўйхатга олинишидан аввал дастлабки техник кўрикдан ўтказилиши шарт.
➖ Дастлабки техник кўрик лифт пудратчисининг мурожаатига биноан 10 иш кунидан кечиктирмай ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.
❗️Бунда техник кўрик натижаларининг тоифасига қараб қуйидаги рангларда маълумот ёрлиғи лифтга ёпиштирилади:
➖ фойдаланишга яроқли лифтга “яшил”;
➖ қисман носоз лифтга “мовий”;
➖ носоз лифтга “сариқ”;
➖ фойдаланиш учун хавфли лифтга “қизил”.
❗️Техник кўрик натижасида фойдаланиш учун хавфли ва қизил рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтдан фойдаланиш тақиқланиши лозим бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 26👍 19👏 5🥰 1
⚡️ МУҲИМ
❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА 120 000 000 СЎМГАЧА ФОИЗСИЗ ҚАРЗ БЕРИЛАДИ
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2025 йилдаги ПФ-61-сон Фармонига асосан,
➖ хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади.
✅ Фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 33😨 4🤪 4🔥 1🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда тақиқланади !!!
👉 телефондан фойдаланиш;
👉 китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
👉 видеоматериалларни томоша қилиш;
👉 аудиоматериалларни эшитиш;
👉 эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш.
❌ Юқоридаги каби ҳолатлар
шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш
❗️БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
✏️ Шу жойида айтиб ўтиш керакки, йўлларни кесиб ўтиш жараёнидаги эҳтиёткорлик аввало инсоннинг ўзига фойда. Ҳеч қанақасига кечиктириб бўлмайдиган даражада шошилинч ишингиз бўлса хам агар йўлда қандайдир бахтсиз ҳодиса бўлиб қолса ўша ишингиз барибир кечикади. Балки қисқа вақтга кечикар, балки узоқроқ вақтга, балки бутунлайга кечикиб қолиши хам мумкин. Шунинг учун ҳақмисиз ёки ноҳақми барибир йўллардан ўтаётганда ўзингизни асраганингиз яхши. Мен у ерда ҳақ эдим деган нарса синган суягингизни бутлай олмайди. Уйда йиғиб қўйган бир сандиқ пулингиз хам Сизга ёрдам беролмаслиги мумкин. Тўғри, ўпкасини қўлтиқлаб машина ҳайдайдиган ҳайдовчиларни қилмишини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди, лекин пиёдаларимиз хам чакана эмас. Йўлларда шундай пиёдалар борки ўзларини "экскаватор" деб ўйлайди. У йўлида давом этади машиналар эса бошқа йўл топиб ўтиши керак. Биз шунчаки ҳаётий мулоҳаза қилдик. Хулосани эса ўзингиз қиласиз. Истагимиз шуки, хулосани ҳодисадан кейин қилманг!
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 46👍 11👏 11
❗️АЛИМЕНТНИ 2 ОЙДАН ОРТИҚ ТЎЛАМАСЛИК 15 СУТКАЛИК МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА САБАБ БЎЛАДИ!
⚡️ Савол;
Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаган шахс 15 суткалик маъмурий қамоққа юборилиши мумкин ?
⚡️ Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 4-моддасига асосан,
➖ моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик,— ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд қонунчиликка мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.
✏️ Алимент тўлаш ёки ундириш билан боғлиқ ҳар қандай ҳуқуқий саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 27👍 21🤣 5👏 3🥴 3🤪 2🔥 1
❗️ГАЗ ХИСОБЛАГИЧНИ ПЛОМБАСИНИ БУЗГАН ФУҚАРОЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ
⚡️Савол;
Мен хўжалигимдаги газни қайта ёқаман деб газ хисоблагични пломбасини бузиб қўйдим. Бунинг учун менга қанча жарима қўлланилиши мумкин ?
⚡️Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасига кўра,
➖ Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✏️ Агар Сизни қилмишингиз юқоридаги каби ноқонуний ҳаракатни амалга ошириш учун қастдан пломбани бузишга қаратилган деб топилса, Сизга БХМнинг 10 дан 15 бараваригача жарима қўлланилиши мумкин.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 22👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ЙПХ ҲОДИМИ ФУҚАРОЛАРГА ҚЎПОЛ МУНОСАБАТДА БЎЛИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС !!!
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2018 йил кунги 975-сон қарори билан тасдиқланган Низомда, йўл-патруль хизмати ходимларининг мажбуриятлари келтириб ўтилган бўлиб, унга кўра,
➖ йўл-патруль хизмати ходими ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда "Сиз" деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишга мажбур.
❗️ Шунингдек, йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериши керак.
Бепул маслаҳат олиш👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
❤ 31👍 13🔥 7
❗️ЭР-ХОТИН НИКОҲДАН АЖРАТИЛАЁТГАНИДА СУД ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК ?
📄Оила кодексининг 44-моддасига асосан,
⚡️ Эр-хотин никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда суд:
▪️никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши;
▪️вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун ота-онанинг қайси биридан ва қанча миқдорда алимент ундирилишини аниқлаши;
▪️эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкни бўлиши;
▪️эр (хотин)дан таъминот олишга ҳақли бўлган хотин (эр)нинг талабига кўра ана шу таъминот миқдорини белгилаши шарт.
✔️ Мол-мулкни бўлиш учинчи шахсларнинг манфаатига дахлдор бўлган ҳолларда суд мол-мулкни бўлиш талабини алоҳида иш юритиш учун ажратади.
❗️Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 46👍 15😁 6
❗️ХОДИМЛАРГА КЕЧИКИБ ОЙЛИК ТЎЛАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАР КЕЧИККАН КУНЛАР УЧУН ФОИЗ ТЎЛАЙДИ
📄 Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан,
➖ иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.
❗️Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. (Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан бу миқдор 10 фоиздан оширилиши хам мумкин)
✅ Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. Яъни, ойликлар ёки бошқа тўловлар кеч тўланиши иш берувчининг айби билан бўлмаган тақдирда хам у жавобгар бўлади.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍 22❤ 19😁 5
❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!
⚡️САВОЛ;
Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ?
⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра,
➖ шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (18 750 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.
✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатларида юқоридаги модданинг талаблари бузилганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланилиши мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍 30❤ 27
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНИШИ УЧУН ОИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИК ДАРОМАДИ ХИСОБГА ОЛИНАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Бола пули тайинланиши учун оиланинг неча ойлик даромади хисобланиши керак ?
⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойГАЧА бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.
✏️ Яъни, болалар нафақаси тайинланиши учун даромад хисоблашда Сиз қайси ойда ариза берган бўлсангиз ўша ойдан 4 ой орқага қайтилади ва ўша 4 ойдан биринчи уч ой олинади. Масалан, Сиз шу июль ойида ариза берсангиз июнь ойи хисобланмайдида ундан олдинги 3 ой, яъни май, апрель хамда март ойларидаги даромадингиз хисобланади. Шу тартибда ҳисобланган даромадингиз киши бошига юқоридаги низомда белгиланган мезондан ошиб кетмаса Сизга болалар нафақаси тайинланиши мумкин.
✏️ Агар орангизда бизга бола пули чиқармикан ёки чиқмасмикан деб юрганлар бўлса, ана энди ўзингиз хисоблаб кўринг! Юқоридаги тартибда орқадаги 3 ойда барча топган расмий даромадингизни кўз олдингизга келтиринг ва ўша даромадларни оила аъзоларингиз сонига ва учга бўлинг. Шунда масала ойдинлашади. Агар ўзингиз юқоридаги Низом талаблари бўйича даромадингизни ҳисоблай олмасангиз бизга савол шаклида ёзиб қолдиринг!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 59👍 10🔥 2🤪 1
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ ?
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,
➖ қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:
❌ тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
❌ тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; (Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди ва автомат равишда рад этилади.)
❌ в) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
❌ илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жойни бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) ариза берувчи шу жумладан турмуш ўртоғи такрорий мурожаат қилганда;
❌ жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
❌ ойлик даромад белгиланган нормадан кам ёки кўп бўлганида;
❌ аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда.
✏️ Юқорида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 31👍 7
❗️ДИҚҚАТ
⚡️ Бугун уй-жой учун субсидияларга аризалар қабул қилиш бошланади!
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-февралдаги ПФ–26-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, 2025-йил 10-июль куни, яъни бугун соат 09:00 дан ипотека кредити бўйича субсидияларга аризаларни қабул қилиш бошланади.
❗️Сиз уй-жой учун субсидия олишга қуйидаги усуллардан бирини танлаган ҳолда ариза топширишингиз мумкин:
✅ Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда мурожаат қилиш орқали;
✅ Электрон тарзда 👉 https://my.gov.uz/oz/service/325 👈 ушбу ҳавола орқали.
❗️Эслатма:
Бундай субсидияга ариза топширмоқчи бўлган шахс ёки оилалар ҳар ойда қуйидаги миқдорларда расмий даромадга эга бўлишлари талаб этилади:
✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: МҲТЭКМ (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг
2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан – 8 баравари (9 240 000 сўм)гача;
✅ Тошкент шаҳрида: МҲТЭКМнинг
2,7 баравардан – 9,2 баравари (10 626 000 сўм)гача.
❗️Диққат қилинг! Агар Сизда хам ушбу субсидиялардан фойдаланган ҳолда уй-жой олиш нийятингиз бўлса аризани дарҳол топширинг! Сабаби мазкур субсидиялар учун аризалар қабули узоққа чўзилмайди. Ҳаттоки абетдан кейин ариза бериш хам Сиз учун кечикиш бўлиб қолиши мумкин.
✏️ Ушбу маълумотни эса имкон қадар кўпроқ одамларга тарқатиб юборишларингни сўраган бўлар эдик. Чунки ҳозирги кунда агар нақд пулга уй олиш имкониятингиз бўлмаса муддатли тўлов асосида уй-жой олишнинг энг қулай варианти ушбу субсидиялардан фойдаланиш бўлиб турипти. Уй-жойга эҳтиёжи бўлганлар эса орамизда жуда кўпчиликни ташкил қилади. Шу сабабли бу маълумот кўпчиликка фойдали бўлади. Бу масалада қўшимча саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 44👍 8
