es
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

Ir al canal en Telegram

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
23 794
Suscriptores
-2424 horas
-1397 días
-54030 días
Archivo de publicaciones
21:33
Video unavailableShow in Telegram
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия. # 8 @bugunrasmiy
Mostrar todo...
MISSIYA_LNJB_TG_new_N_3.mp4358.83 MB
“Ливерпуль” 38 йиллик антирекордни қайд этди “Ливерпуль” Англия Премьер Лигасининг 8-туридан ўрин олган баҳсда “Манчестер Юнайтед”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Мерсисайдликлар бу орқали 38 йиллик антирекордини такрорлади. Sport-Express нашри хабарига кўра, клуб охирги марта 1987-йилда кетма-кет тўрт ўйинда мағлуб бўлган эди. “Манчестер Юнайтед”дан учралган мағлубият Арне Слот жамоаси учун кетма-кет тўртинчиси бўлди. Бунгача “Ливерпуль” АПЛда “Кристал Пэлас”га 1:2, “Челси”га 1:2, Европа Чемпионлар Лигасида эса “Галатасарой”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Маълумот учун, Англия Премьер Лигаси 8-туридан кейин “Ливерпуль” 15 очко тўплаган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди. “Қизиллар” навбатдаги учрашувни 23 октябрь куни Европа Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган баҳсда “Айнтрахт”га қарши майдонга тушади. @bugunrasmiy
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Самарқандда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси ва МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўтказилади 2025 йилнинг 16-17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси ҳамда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу мажлисларда Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон махсус хизматлари раҳбарлари иштирок этади. Тадбирларда, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲга аъзо давлатлар Аксилтеррор маркази вакиллари ҳам қатнашади. Ушбу анжуманлардан кўзланган асосий мақсад Ҳамдўстлик маконида хавфсизликни таъминлаш, шу жумладан, халқаро терроризм ва экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ахборот хавфсизлигига таҳдидлар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний халқаро айланмасига қарши курашиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Йиғилишлар давомида замонавий таҳдидлар ва ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштиришга оид кенг қамровли масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда. Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ вазифа ва йўналишларини белгилаб олишади.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди Янги Chery Arrizo 8 Hybrid бренд фалсафасининг тимсолига айланди — услуб, интеллект ва экологик технологияларни бирлаштиради. Батафсил – bugun.uz/3480 @bugunrasmiy
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида йил бошидан буён қанча никоҳ расмийлаштирилгани очиқланди Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонасида 2025 йилнинг ўтган даврида юзта никоҳ расмийлаштирилгани маълум қилинди. Қайд этилишича, Ўзбекистонинг Корея Республикасидаги элчихонаси консуллик хизматларини кўрсатишда етакчи ўринларда бўлиб келмоқда. Хусусан, ФҲДЁни (Фуқаролик ҳолати далолатномаси ёзувлари) қайд этиш ва расмийлаштириш сони бўйича хориждаги элчихоналар ўртасида биринчи ўринда қолмоқда. Элчихона консуллик бўлими томонидан жорий йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон фуқаролари Элёр Нуриддинов ва Нилуфархон Нуриддинова ўртасидаги никоҳ расмийлаштирилди. Мазкур никоҳ элчихонада 2025 йил давомида расмийлаштирилган 100-никоҳ бўлди. @bugunrasmiy
Mostrar todo...
EXPO бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павильони олтин медалга сазовор бўлди Осака шаҳрида ташкил этилган EXPO бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павильони ўз йўналиши бўйича олий мукофотга — “Мавзунинг энг яхши очиб берилиши” номинациясида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди. «Биз тақдим этган “Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория” консепсиясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган. Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди. Барчани руҳлантирган профессионаллик ва ушбу лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоага, шунингдек, халқаро ҳамкорларимизга самимий миннатдорлик билдираман», деди Саида Мирзиёева. @bugunrasmiy
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли” 1 ноябрдан қайта иш бошлаши кутилмоқда Тошкент метросининг таъмирлаш учун ёпилган “Ерусти ҳалқа йўли” очилиши 1 ноябрга қолдирилди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди. Режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида 14 та бекатдан иборат “Технопарк – Қипчоқ” бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди. Бу вақт давомида йўл ҳолатлари тўғриланди, носоз шпаллар алмаштирилди, дренаж тизими ҳолати ўрганилди, шағаллар текширувдан ўтказилди. Синов жараёнлари муваффақиятли якунлангач, йўналиш 2025 йил 18 октябрдан бошлаб одатдаги тартибда йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлаши маълум қилинганди. Бироқ синов жараёнларини янада такомиллаштириш ҳамда келгусида поездлар ҳаракатини олдингига нисбатан икки баробар тезлаштириш, шунингдек оралиқ вақт интервалларини максимал даражада қисқартириш мақсадида 1 ноябрь санаси атрофида очилиши кутилмоқда. @bugunrasmiy
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
UzAutoMotors янгиланган Damas ва Cobalt ишлаб чиқарилишини эълон қилди UzAutoМotors 13 октябрь куни Damas ва Cobalt автомобиллари янгиланган версияси ишлаб чиқарилишини эълон қилди. Компанияга кўра, Damas минивени янги версияси ўлчамлари катталашгани, юк кўтариш қобилияти ва сиғимнинг ошгани, шунингдек ҳайдовчи ҳамда йўловчилар қулайлигининг сезиларли даражада яхшилангани билан фарқланади. Модель Damas Моvе йўловчи версиясида ва Damas Мах юк-йўловчи версиясида мавжуд бўлади. Янги модел айни пайтдаги жорий Damas версияси билан бир вақтда ишлаб чиқарилади. Cobalt’нинг янгиланган версиясида илгари мавжуд бўлмаган 12 та янги опция билан жиҳозланишини маълум қилди. Модернизация жараёнида автомобилнинг двигатели янгиланган, ABS тизими такомиллаштирилган, шунингдек, двигатель ва унинг тизимларини бошқарувчи янги блок ўрнатилган. Chevrolet Cobalt’нинг ҳозирда мавжуд комплектацияларига қўшимча равишда иккита янги Cobalt Style МCМ ва Cobalt Midnight МCМ версиялари тақдим этилади. Уларнинг ҳар бири кенгайтирилган опциялар тўплами, замонавий технологиялар, яхшиланган комфорт ва юқори хавфсизлик даражаси билан ажралиб туради.
Mostrar todo...
Рекорд даражадаги муваффақият: Teplo Autumn Fest Япон боғида 19 мингдан ортиқ меҳмонни жамлади 19–21 сентябр кунлари Тошкентда Teplo Autumn Fest бўлиб ўтди — ташриф буюрувчилар сони бўйича ҳақиқий рекордчи тадбирга айланди. Бу фестивалнинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Батафсил – bugun.uz/3478 @bugunrasmiy
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Uzbekistan Airways ва Boeing корпорацияси ўртасида миллий авиакомпания тарихидаги энг йирик шартнома имзоланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Тelegram’даги саҳифасида маълум қилди. Шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Шавкат Мирзиёевни ушбу йирик шартнома билан табриклади.
"Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни "Boeing" билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! "Uzbekistan Airways" 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев - бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур”, — деди Трамп.
Маълумот учун, дастлабки етказиб беришлар 2031-йилдан бошланиши кутилмоқда. Янги авиалайнерлар асосий йўналишларда йўловчи ташишни янада кенгайтириш, парвозлар жадвалининг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва авиакомпаниянинг маршрут тармоғини кенгайтириш имконини беради. Бу орқали Марказий Осиё Европа, Шимолий Америка, Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақалари билан янада мустаҳкам боғланади.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент: “Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак!” Шавкат Мирзиёев кундузги парвариш марказларида бўлди. Батафсил – bugun.uz/3477 @bugunrasmiy
Mostrar todo...