AXBOROT | Yangiliklar kanali
Ir al canal en Telegram
📌 Тезкор янгиликлар 🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари 🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар ⚽️ Спорт янгиликлари 🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин Admin: @zamonga_reklama
Mostrar más2025 año en números

56 507
Suscriptores
-9024 horas
-6637 días
-2 91830 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
Лондондаги асосий арчани бошқа Европа давлати совға қилади
Ҳар йили декабрь ойида Лондоннинг энг машҳур Трафалгар майдонида асосий арча ўрнатилади. Қизиқ томони, бу арча Норвегия томонидан совға қилинади! Ушбу анъана 1947 йилдан бери давом этмоқда.
Арча Норвегиянинг ўрмонларидан танланади, сўнг денгиз орқали кема билан Британияга олиб келинади.
Нега Норвегия?
Иккинчи жаҳон урушида Британия Норвегияни қўллаб-қувватлаган. Шу боис бу арча дўстлик ва миннатдорлик рамзи сифатида ҳар йили совға қилинади.
Трафалгар скверидаги арча фақат байрам безаги эмас, тарихий дўстлик ва маданий анъаналар рамзи.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 13
01:37
Video unavailableShow in Telegram
#Диққат
‼️Қорин нима сабабдан дамлайди.
Видеони тамоша қилинг ва батафсил малумотга эга бўлинг.
👉 @Axborotyangiliklari
IMG_1245.MP434.93 MB
❤ 8
Photo unavailableShow in Telegram
🇰🇵 Ким Чен Ин Исроил ва унинг ҳомийси ҳақида
"Исроил — бу Қўшма Штатларнинг террорчилик лойиҳасидир. Биз уни тан олмаймиз ва у билан ҳеч қандай дипломатик муносабатларни қўллаб-қувватламаймиз", — деб баёнот берган Ким Чен Ин Исроил ОАВ маълумотларига кўра.Ким Чен Ин Исроилни қонуний давлат эмас, балки АҚШ ҳокимиятининг воситаси сифатида хизмат қилади, дея таъкидлаган. КХДР Исроил босқинчилик тузилмасини расман тан олмайди, аксинча, Фаластин Давлатини тан олади ва Тель-Авивдаги режим фақатгина АҚШнинг сиёсий, ҳарбий ва молиявий кўмаги туфайли мавжудлигини қайд этади. 👉 @Axborotyangiliklari
❤ 5👏 5👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарорига асосан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди
Унга кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ва байрам дастурхонини ёзиш ман этилади.
Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин.
Давлатга қарашли бўлмаган тижорат ташкилотлари, хусусий фирмалар ва компаниялар бундан мустасно.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 4👍 2👎 1
02:04
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда янги қурилаётган объектларнинг қонунийлигини текшириш учун онлайн-карта ишга туширилди
Эндиликда уй-жой сотиб олишдан олдин фуқаролар қурилаётган объектларнинг қонунийлиги ва мақомини онлайн тарзда текширишлари, шунингдек, лойиҳага оид ҳужжатлар ва амалга ошириш муддатлари билан танишишлари мумкин.
Онлай-карта
👉 @Axborotyangiliklari
24.99 MB
❤ 2
02:35
Video unavailableShow in Telegram
❗️Ўзбекистонда ноқонуний қурилишлар сони ошкор этилди
Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, мамлакатда ҳозирда 38 мингдан ортиқ хонадонни ўз ичига олган ноқонуний кўп қаватли уйлар мавжуд.
👉 @Axborotyangiliklari
IMG_5883.MP413.59 MB
❤ 6
Photo unavailableShow in Telegram
Кумуш нархи рекорд даражада кўтарилди
Ҳафта охирига келиб кумуш нархи унцияси учун 67,45 долларга етиб, тарихий рекордни янгилаган. Спот кумуш 2,6 фоизга қимматлаб, 67,14 доллар даражасида баҳоланган. Натижада ҳафталик ўсиш 8,4 фоизни ташкил этган.
Одатда олтин ва кумуш ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлса-да, сўнгги икки ой ичида бозорда етакчиликни айнан кумуш қўлга олган. Йил бошидан буён кумуш нархи 132 фоизга ошган, бу эса олтиннинг 65 фоизлик ўсишидан деярли икки баробар юқори.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 2
Photo unavailableShow in Telegram
Марказий банк 22 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
♟Ўзбекистон ёш шахматчилари Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
Туркиянинг Анталия шаҳрида шахмат бўйича 9–17 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги рапид ва блиц йўналишлари бўйича ЖЧда Ўзбекистон 12 та медаль жамғарди.
— 5 та олтин
— 2 та кумуш
— 5 та бронза
Иккинчи ўрин мусобақа мезбони Туркия терма жамоасига насиб этди (8 та медал). Кучли учликни FIDE жамоаси 6 та медал билан якунлади.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 8👍 3👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ёш шахматчилари Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
Туркиянинг Анталия шаҳрида шахмат бўйича 9–17 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги рапид ва блиц йўналишлари бўйича ЖЧда Ўзбекистон 12 та медаль жамғарди.
— 5 та олтин
— 2 та кумуш
— 5 та бронза
Иккинчи ўрин мусобақа мезбони Туркия терма жамоасига насиб этди (8 та медал). Кучли учликни FIDE жамоаси 6 та медал билан якунлади.
👉 @Axborotyangiliklari
Янги йилни тасаввур қилганда кўпчилик кўз олдига қор, совуқ ва безатилган арчалар келади. Аммо дунёда иқлими бутунлай бошқача жойлар ҳам бор. У ерда Янги йил қор билан боғланмайди.
Масалан, Малдив ороллари. Бу ерда декабрь ойи ҳам иссиқ, денгиз илиқ, ҳаёт эса сув атрофида кечади. Шунинг учун Янги йил кайфияти ҳам табиий равишда океан билан уйғунлашиб кетган.
Айрим пайтларда аквалангчилар сув тубида Қорбобо образида пайдо бўлади, маржонлар орасида Янги йил рамзлари кўринади.
Малдив шунга ишора қиладики, Янги йил – иқлимга, муҳитга ва турмуш тарзига мослашиб кетадиган байрам.
Кимдир уни қор устида қарши олса, кимдир тўлқинлар остида. Ва бу фарқлар байрамни янада қизиқ қилади.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 4
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат
⚡️1-январдан Ўзбекистонда автомобиль суғуртаси нархи ошади.
Тарифлар 4 баробарга яқин кўтарилади, компенсация лимити 80 млн сўмгача оширилади.
Тошкент:
енгил авто — 192 000 сўм
юк авто — 336 000 сўм
Вилоятлар:
енгил авто — 160 000 сўм
юк авто — 280 000 сўм
Ҳозирча эски нархда расмийлаштириш мумкин. УЛГУРИБ ҚОЛИНГЛАР❗️
ЯҚИНЛАРГА ТАШЛАБ ҚЎЙИНГ!
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 2
02:43
Video unavailableShow in Telegram
🇹🇷🇺🇿Туркияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Фуқаро 2025-йил июл ойида ишлаш мақсадида Истанбул шаҳрига келиб, Арнауткўй туманидаги қурилиш обектларида кунлик тартибда меҳнат қилиб келган.Сентябр ойида унинг соғлиғи ёмонлашиб, шифохонага жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги кўмагида фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган.
👉 @Axborotyangiliklari
10.36 MB
❤ 9👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда адвокат қамоққа олинди
Гумонланувчини қамоққа олмаслик учун фирибгарлик йўли билан 2 минг доллар олган адвокатнинг ўзи қамоққа олинган. У муқаддам судланган бўлган.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 2👍 2
🇺🇿 🇰🇬 🇹🇯 Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларига Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти топширилди
Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон ушбу мукофотни Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун олдилар.
Хусусан, мукофотлар Давлат чегараларининг туташган нуқтаси тўғрисидаги шартнома ва 2025 йил 31 мартда Хўжандда уч мамлакат президентлари имзолаган Абадий дўстлик тўғрисидаги Хўжанд декларацияси учун берилди.
Мукофотларни топшириш маросими Н.А. Римский-Корсаков номидаги Санкт-Петербург давлат консерваториясида бўлиб ўтди.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 8👎 1
00:45
Video unavailableShow in Telegram
🇦🇱 Албания парламентда мушакбозлик ва шишалар билан боғлиқ тартибсизликлар авж олди
Омбудсманни сайлаш бўйича овоз бериш жараёни мухолифат норозилигига айланиб, парламент залида мушакбозликлар ёқилди, шишалар улоқтирилди ва тартибсизлик юзага келди.
👉 @Axborotyangiliklari
@haqqin_azz.mp46.94 MB
❤ 2
00:06
Video unavailableShow in Telegram
🇦🇪Дубайдаги Бурж Халифа биносини чақмоқ урди.
👉 @Axborotyangiliklari
эм.mp41.08 MB
😁 5❤ 3
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
Темирйўл кесишмасида тўхтаган ҳайдовчи транспортни қўл тормозига қўймасдан пастга тушган, натижада ҳаракатланиб кетган автобус уни олдиндаги транспортга қисиб қўйган.
Компанияга кўра, мазкур бахтсиз ҳодиса ҳайдовчи Э.Р.нинг эҳтиётсизлиги оқибатида содир бўлган ва у воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳодиса ИИББ Тергов бўлими томонидан расмийлаштирилган, дейилади хабарда.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 5🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Яшнободда Lacetti қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб Nexia-3 билан тўқнашди, йўловчи вафот этди
20 декабр куни соат 03:45 ларда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида Lacetti ва Nexia-3 автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида Nexia-3 автомашинаси йўловчиси олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Мутасаддилар барча йўл ҳаракати қатнашчиларини қоидаларга қатъий риоя қилиш, тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликка чақирди.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 2
Кучли қор ёғиши ортидан Тошкент марказида кўп йиллик қарағай дарахти илдизлари билан қулаб тушди.
👉 @Axborotyangiliklari
video_2025-12-21_13-11-53.mp49.23 MB
❤ 3
