AXBOROT | Yangiliklar kanali
Ir al canal en Telegram
📌 Тезкор янгиликлар 🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари 🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар ⚽️ Спорт янгиликлари 🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин Admin: @zamonga_reklama
Mostrar más2025 año en números

56 424
Suscriptores
-6924 horas
-6177 días
-2 86930 días
Archivo de publicaciones
02:12
Video unavailableShow in Telegram
❗️Яшнободда талаба “наркокурьерлар” қўлга олинди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири доирасида Яшнобод туманида икки нафар 1-босқич талаба қўлга олинди.
Текширувда улардан 520 грамм (2600 доза) Alpha PVP моддаси топилди. Маълум бўлишича, улар моддани геолокация орқали қабул қилиб, ётоқхонада қадоқлаб тарқатиб келган.
⚖️ Ушбу ҳолат юзасидан талабаларга 10–20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
👉 @Axborotyangiliklari
IMG_6688.MP411.64 MB
❤ 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️615 нафар шахс афв этилди
Президент Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қадам қўйган 615 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади.
👉 @Axborotyangiliklari
Гавайида дунёнинг энг фаол вулқонларидан бири яна отилди.
Бу сафар вулқон бир вақтнинг ўзида учта магма камерасидан лава отди, бу камёб ҳодиса ҳисобланади. АҚШ Геология хизмати хабарга кўра, лава фаввораси баландлиги 370 метргача етган.
👉 @Axborotyangiliklari
v 1.mp42.66 MB
V 2.MP45.60 MB
v 3.mp48.67 KB
v 4.mp45.38 MB
v 5.mp41.89 MB
❤ 6👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇰🇷🇺🇿 Ўзбекистонликлар Жанубий Кореянинг KIA компаниясига ишга юборилади
Ушбу компанияда автомобил кузовини бўяш ишларига хорижлик мутахассисларни жалб қилишга рухсат берилди. Шу вақтгача фақат маҳаллий аҳоли ишлаган. Ўзбекистон ушбу лойиҳага биринчи бўлиб жалб этилмоқда.
2026-йил бошидан KIA Авто стандартларига мос 3 ойлик ўқув устахоналари очилади. Ўқувни муваффақиятли тамомлаганлар Э-7 визаси билан Кореяга ишга жойлаштирилади.
Хабарни иш қидириб юрган яқинларга юборинг!
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 8👍 2
01:22
Video unavailableShow in Telegram
‼️ Тошкент шаҳрида 96 та янги уй бузилади. Агар янги уй олаётган бўлсангиз, аввало унинг барча ҳужжатларини текшириб, кейин тўлов қилишни маслаҳат берамиз.
Видени янги уй олмоқчи бўлган танишингизга жўнатиб қўйинг.
👉 @Axborotyangiliklari
8.54 MB
❤ 6😁 3
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Атирни ҳеч қачон терига сепманг, яхшиси кийимингизга сепинг!
Яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг.
👉 @Axborotyangiliklari
4.62 MB
❤ 5👍 1
☄️💧Самарқанд вилоятидаги Қорасув сувомбори бутунлай қуриб қолди.😨
Пайариқ туманидаги «Қорасув» сув омбори 26,9 миллион метр/куб сиг‘имга эга бўлиб, 8100 гектар ерни суғориш имконини беради. 2019 йил май ойида ушбу сув омборида 42,10 миллион метр/куб сув тўпланган эди.Сувдан оқилона фойдаланинг. 👉 @Axborotyangiliklari
❤ 6😱 2
01:11
Video unavailableShow in Telegram
❗️Бўй ўстирадиган машқлар
Бўйим паст, чўкиб кетяпман, деган дўстларга видеони юборинг!
❗️Яқинларга ҳам улашинг
👉 @Axborotyangiliklari
10.48 MB
❤ 3
00:55
Video unavailableShow in Telegram
Эркак кишини аёл учун қиладиган энг катта яхшилиги...
👉 @Axborotyangiliklari
52493920-3281146-1.mp45.84 MB
👎 7❤ 4👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда автобуслар учун яна алоҳида йўлаклар қурилади
➖ Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шохкўчаси билан кесишмасидан Миробод кўчаси билан кесишмасигача бўлган 3 километр қисми ва йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилиш ишлари амалга оширилади. Муддати — 2026 йил сентябрь.
➖ Амир Темур шоҳкўчасининг Тошкент ҳалқа айланма йўлидан (Учқарҳамон айланмаси) Кичик ҳалқа айланма йўлигача (Шимолий вокзал) бўлган 11 километр қисми ва Янги Сергели кўчасининг Чоштепа кўчаси билан кесишмасидан Қипчоқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган 5,5 километр қисми ҳамда ушбу кўчалар йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилиш режалаштирилган. Муддати — 2026 йил ноябрь.
➖ Махтумқули, Мирзо Улуғбек – Феруза – Юнусобод, Лутфий, Муқимий, Нурафшон, Қоратош – Чиғатой Дарвоза ва КҲАЙ – Паркент кўчаларининг жами 38 километр қисми ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил қилиш кўзда тутилган. Муддати — 2026–2029 йиллар.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 8🥰 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг Қозоғистонга ноқонуний олиб чиқилиши тўхтатилди
Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1995 йилда туғилган гуруҳ етакчиси 5 млн 622 минг рублни кичик партияларга бўлиб, “ташмачи”га топширмоқчи бўлган пайтда ушланган.
Рейд давом эттирилганда унинг машинаси ва уйидан 11 220 доллар, шунингдек пул эгалари қайд этилган дафтар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 3👍 2👏 1
00:24
Video unavailableShow in Telegram
Тошкент метрополитенининг 16 та бекатидаги кассалар ёпилади
2025 йил 9 декабрдан бошлаб нақд пул билан амалга оширилаётган тўлов кўрсаткичлари паст бўлган “Ер усти халқа йўли” йўналишидаги барча 14 та бекатда шунингдек “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларида кассалар ёпилади.
Бу бекатларда кассалар ўрнига замонавий QR-кодли чипталар берувчи инфокиоскалар ишга туширилган.
👉 @Axborotyangiliklari
2.36 MB
❤ 3👍 1
Индонезиянинг Суматра оролидаги сув тошқинлари қурбонлари сони 890 нафарга етди
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, офатлар оқибатида 521 нафар фуқаро бедарак йўқолган, жабрланганлар сони эса 4,2 мингдан ошиб кетган.
👉 @Axborotyangiliklari
ssstwitter.com_1765004700148.mp45.72 MB
ssstwitter.com_1765004750301.mp42.42 MB
ssstwitter.com_1765004895304.mp44.71 MB
❤ 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда Кичик ҳалқа йўли устидан янги йўл ўтказгич қурилади
Тошкент шаҳрида Паҳлавон кўчасини Элбек кўчаси билан туташтирувчи, ZO‘R телеканали биноси яқинида жойлашадиган янги йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 25,4 миллион долларни ташкил этиб, у Хитой банкининг давлат кафолатисиз кредити ҳисобидан молиялаштирилади.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 3
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент метросидаги 16 та бекатда кассалар 9 декабрдан ёпилади
Бекатларда замонавий QR-кодли чипталар берувчи инфокиоскалар ишга туширилади. QR-кодли чиптадан мобил телефон орқали ёки чоп этилган квитансия кўринишида фойдаланиш мумкин.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 6👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни таваллуд куни билан табриклади
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 1
01:38
Video unavailableShow in Telegram
Бишкекда ҳайдовчи икки кун ичида икки марта маст ҳолда қўлга олинди
Эркак аввалига Lexus’да маст ҳолда ҳайдагани учун тўхтатилган ва машина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Эртаси куни эса у яна маст ҳолда Honda Inspire’ни бошқараётганда қўлга олинган.
👉 @Axborotyangiliklari
video_2025-12-05_15-28-00.mp48.10 MB
❤ 4
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿 Тошкентда 2030 йилгача электробуслар улуши 50 фоизга етказилади
Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда айтиб ўтилган.
“2030 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 60 фоизга, электробуслар улушини 50 фоизга, автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш белгилаб олинди”, - дейилади хабарда.Шунингдек, пойтайтда 16 та тоннель ва йўл ўтказгич, 700 та «ақлли» чорраҳа барпо этиш, 170 км велосипед ва 200 км пиёда йўлаклари қуриш режалаштирилган. Йўл ва транспорт инфратузилмаси учун махсус жамғарма ташкил этилди ва жарималар, "Хавфсиз шаҳар" ва реклама тушумларининг бир қисми унга йўналтирилади. 👉 @Axborotyangiliklari
❤ 6👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇸 Миграция даври тугади — АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилди
Трамп имзолаган ҳужжатдан айрим тезислар:
▪️Энергетика соҳасида устунлик — АҚШнинг асосий стратегик вазифаси.
▪️Оммавий миграция даври тугади.
▪️АҚШ “Монро доктринасига” қайтади (Америка қитъасида устунлик).
▪️Европа ва Россия муносабатлари АҚШ дипломатияси иштирокини талаб қилади.
▪️Ҳинд-Тинч океани минтақаси 21-асрнинг асосий геосиёсий ва иқтисодий қарама-қаршилиги ҳудудига айланади.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Талабалар учун самолёт ва поезд чипталарига 50 фоиз чегирма берилади
Чегирма 18 декабрдан 12 январга қадар давом этади.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 3
