es
Feedback
FERGANAMEDIA.UZ | Расмий канал

FERGANAMEDIA.UZ | Расмий канал

Ir al canal en Telegram

Farg'onaning asosiy axborot maydoni. O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi AOKA tomonidan ro'yxatga olingan. Guvohnoma: № 414738 Murojaatlar uchun:@Fergana_media

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
4 969
Suscriptores
Sin datos24 horas
-387 días
-5630 días
Archivo de publicaciones
02:10
Video unavailableShow in Telegram
Ma’lum bo‘lishicha, Umidjonning otasi hayot ekan. Каналга уланиш: 👉 https://t.me/ferganamedia
Mostrar todo...
IMG_4057.MOV11.43 MB
😢 102
02:29
Video unavailableShow in Telegram
Газ тармоқдан узуладими? Фарғона шаҳрида табиий газ бўйича қарздорликка йўл қўйган хонадонларни тармоқдан узиш ишлари бугун филиал раҳбари топшириғига асосан бошланди. Бу чоралар — тартиб-интизомни тиклаш, ҳалол тўлов қилаётган аҳолини ҳимоя қилиш ва тармоқларда барқарор босимни сақлаш учун зарур. Огоҳлантиришлар етказилган, муддатлар берилган. Шунга қарамай, мажбуриятини бажармаган истеъмолчиларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда. Тизим барқарор бўлиши учун ҳар бир истеъмолчи ўз вақтида тўлов қилиши шарт. Қарздорлик — фақат ўша хонадоннинг эмас, бутун маҳалланинг газ таъминотига таъсир қилади. Ҳурматли Фарғона шаҳри табиий газ истеъмолчилари! Агар газдан қарздорлик мавжуд бўлса, уни имкон қадар тезроқ бартараф этишингизни сўраб қоламиз. Бу — ноқулайликларнинг олдини олиш ва барча истеъмолчилар учун адолатли тартибни таъминлашга хизмат қилади. ”Hududgaz Farg‘ona ГТФ Матбуот хизмати
Mostrar todo...
IMG_0469.MP452.51 MB
Тергов томонидан “муносиб хулқ-атвор” шарти билан тилхат имзолаган шахснинг кўчада эркин юриб, жабрланувчини сўроққа тортишга мутлақо ҳаққи йўқ. Бу тилхат эркинлик эмас, аниқ ва қатъий чеклов эканини тушунмаслик қонунни инкор этишдир. Жабрланувчига бир қадам яқинлашиш, уни аудиога ёзиб олиш ёки ўз манфаатига хизмат қилувчи йўналтирувчи саволлар бериш тилхат шартларини очиқ-ойдин бузиш ҳисобланади. Бу ерда баҳона ҳам, изоҳ ҳам керак эмас ҳаракатнинг ўзи қонунга қарши. Бундай ҳолатда масала кескин қўйилади: сен тилхат билан кўчада юришинг эмас, қонун олдида жавоб беришинг керак. Тилхатни қалқон қилиб, жабрланувчига босим ўтказиш жавобгарликдан қочиш усули эмас. Ҳа, “закон”, яъни қонун, жамиятга янги имкониятлар бермоқда. Аммо айримлар бу имкониятлардан оқилона фойдаланиш ўрнига, қонунни суистеъмол қилишни одат қилиб олган. Ва айнан шу ерда қонуннинг қаттиқ сўзи ишлаши шарт.
Mostrar todo...
Repost from Rasul Kusherbayev
02:07
Video unavailableShow in Telegram
ИИВ Киберхавфсизлик маркази тавсияси: "apk" файлларни босиб қўйган бўлсангиз нима қилиш керак? Видеони барча танишларингизга юборинг! 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
APKfayl youtube~1.mp422.95 MB
Фарғона туман ҳокими Саткак МФЙ халқини алдади ми? 665-сонли қарор бажарилмай қолдими? Жорий йил апрель ойида Вазирлар Маҳкамасининг 665-сонли қарори асосида Саткак маҳалласида 1037 квадрат метр йўлга асфальт босилиши шарт қилиб белгилаб қўйилган эди. Бироқ амалий ишлар бошланганидан кейин нимагадир, аввалги режа “қисқариб”, фуқароларга фақат 700 квадрат метр асфальт босилади, деган маълумот берилди. Қолган 337 квадрат метр қаерга кетди? Қайси ҳужжат билан камайтирилди? Ким ва қандай асосда қарор талабларини ўзгартирди? Айнан шу саволлар туман ҳокимига ва ободонлаштириш бўлими раҳбарига берилганда, ҳайрон қоларли ҳолат юз берди: Ҳеч бири жавоб бера олмади. Саволларга изоҳ бериш ўрнига, асфальт ётиш жараёни бутунлай тўхтатилди. Техникалар МФЙдан олиб кетилди ва ҳеч қайтмади. Бу қандай ёндашув? Маҳалла халқининг ҳақли талабига жавоб бериш ўрнига, “текширувдан қочиш” амалиётими? Агар 665-сонли қарор талаблари бажарилмаса, унда қарорнинг ўзи нима учун қабул қилинган? Агар маҳалла инфратузилмасини яхшилаш давлат сиёсати бўлса, нега унинг ижроси қасддан тўхтатиляпти? Саткак МФЙ фуқаролари манфаати кимнинг қўлида “қўғирчоқ” бўлиб қолди? 337 квадрат метр асфальтнинг тақдири нимада? Ҳокимиятнинг айбми ёки обрўни сақлаш учун қилинган жасдми? Халқ жавобни билишга ҳақли. Ваъда давлат амалдорининг шахсий мулки эмас. Қарор бажарилиши шарт бўлган ҳужжат. Жамоатчилик бу ахборотга ойдинлик киритишини талаб қилади. ✍️ Отабек Холиқов @ferganamedia
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Қарор бор — тўлов йўқ Фарғона шаҳрида алимент тўламаслик билан боғлиқ навбатдаги жиноий иш бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Судланувчи А.Фаттохов (исм-шарифи ўзгартирилган) вояга етмаган фарзандини моддий таъминотидан қасддан бўйин товлагани учун жавобгарликка тортилди. 2017 йил 27 ноябрда фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг суд буйруғи билан А.Фаттоховдан фарзанди вояга етгунга қадар ойлик даромадининг тўртдан бир қисмини алимент сифатида тўлаб бориш белгиланган. Бироқ у қарийб икки ойдан ортиқ вақт давомида тўловларни амалга оширмаган.... Batafsil... @ferganamedia
Mostrar todo...
00:31
Video unavailableShow in Telegram
Farg’onada 12-dekabr sanasidan boshlab, Metan zapravkalar faoliyati tongi soat 06:00 dan kechki soat 18:00 ga qadar etib belgilandi. Videoni yaqinlarga yuborib qo'ying!
Mostrar todo...
IMG_0458.MP42.74 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Янги Конституция инсон қадри тамойили Сўнгги йилларда жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларида туб ўзгаришларбўлмоқда. Хусусан, манзилли ижтимоий ҳимоя тизими яратилди, иқтисодиёт эркинлашиб, хусусий мулк эгалари тобора кўпайиб бормоқда, маданий ҳаётимизда, спорт соҳасида ёшларимизнинг ютуқлари кундан-кунга ошиб, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам демократик ўзгаришлар давом этмоқда. Шу аснода, 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимиз ўзининг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини намоён этиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди.... Batafsil... @ferganamedia
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
♻️ Farg‘onada havo sifati yaxshi! Bugungi kunda IQAir ko‘rsatkichlariga ko‘ra: 🌱 Farg‘ona shahri – AQI 44 (Yaxshi) 🌿 Qirguli – AQI 29 (Yaxshi) Bu degani – aholi bemalol sayr qilishi, bolalar bilan ko‘chada yurishi, ochiq havoda sport bilan shug‘ullanishi mumkin. ☁️ Harorat ham barqaror: 10–12° atrofida. Каналга уланиш: 👉 https://t.me/ferganamedia
Mostrar todo...
🎉 3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Коррупциявий ҳолатларга барҳам беришнинг илк қадамлари Ўзбекистон 2008 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш конвенциясига, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истамбул Дастурига қўшилганлиги мамлакатимизнинг соҳада жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашиб бораётганлигидан далолат беради. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи, яъни қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишдакоррупцияни олдини олиш бўйича амалга ошириладиган тизимли ишлар ўз ифодасини топган.... Batafsil... @ferganamedia
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Тамaки ва никотин маҳсулотларимуомаласига доир талаблар кучайтирилди Юртимизда баъзи турдаги тамаки маҳсулотларннинг, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг муомаласига доир талабларни янада кучайтиришга қаратилган яна бир муҳим қадам қўйилди. 2025 йил 27 ноябрдақабул қилинган ЎРҚ–1098-сонли Қонун 2026 йил 1 мартдан амалга киритилади. Қонунга мувофиқ, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарликтўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгартиришларкиритилди. Жиноий жавобгарлик кучайтирилди Қонунбилан Жиноят кодексининг 186¹-моддаси тўлиқянгиланган. Эндиликда этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш... Batafsil... @ferganamedia
Mostrar todo...
Тергов органи томонидан “муносиб хулқ-атворда бўлиш” мазмунидаги тилихат берилганига қарамай, айбланувчи Қ.Б. ушбу тилихатдан кейин жабрланувчиларнинг олдига бориб, уларга йўналтирувчи саволлар бериши, ўз манфаатлари йўлида кўндиришга уриниши ва рухсатсиз аудиоёзув амалга ошириши тилихат талабларини бузиш сифатида баҳоланадими? Шу билан бирга, судланувчи Қ.Б.га жабрланувчилар олдига яқинлашиш ва улар билан мулоқот қилиш учун ким ваколат берган?
Mostrar todo...
🤔 1
01:48
Video unavailableShow in Telegram
Тергов органи томонидан “муносиб хулқ-атворда бўлиш” мазмунидаги тилихат берилганига қарамай, айбланувчи Қ.Б.нинг ушбу тилихатдан кейин жабрланувчиларнинг олдига бориб, уларга йўналтирувчи саволлар бериши, ўз манфаатлари йўлида кўндиришга уриниши ва рухсатсиз аудиоёзув амалга ошириши тилихат талабларини бузиш деб баҳоланадими?
Mostrar todo...
IMG_0446.MOV38.22 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Далилларни сохталаштиришга уриниш белгиси мавжудми? Жабрланувчи А.Ж.нинг аризаси асосида тергов органи томонидан айбланувчи Қ.Б.га нисбатан “муносиб хулқ-атворда бўлиш” мазмунидаги тилихат тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ушбу эҳтиёт чораси айбланувчининг жабрланувчига яқинлашмаслиги, босим ўтказмаслиги, тергов жараёнига халақит қилмаслиги ва қонуний талабларга риоя этишини таъминлашга қаратилган. Ўрганишлардан маълум бўлишича, Қ.Б. мазкур талабларга зид равишда жабрланувчи А.Ж.нинг уйига борган. У ерда жабрланувчига йўналтирувчи саволлар берган, унинг рухсатисиз аудио ёзув амалга оширган ва кейинчалик ушбу ёзувни ўз манфаати йўлида қўллашга ҳаракат қилганини таъкидламоқда.... Batafsil... @ferganamedia
Mostrar todo...
😱 2🤔 1
00:54
Video unavailableShow in Telegram
Бу манзарани кўриб, аввал Россия давлатининг шахарларидан бири деб ўйладим. Ачинарлиси бу Россия эмас. Бу Фарғона шаҳар ЖИБ судининг эшиги остдаги автошоҳбекат. Шу ерда, ўзини хавфсиз жойга кирдик деб ўйлаган мактаб ўқувчиси дам олиш учун бош суқиб ўтирганини кўриб, инсоннинг юраги эзилади.
Mostrar todo...
IMG_0437.MOV19.64 MB
01:20
Video unavailableShow in Telegram
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИДА ЯНГИ ЙИЛ САЙИЛЛАРИ БОШЛАНДИ! Бугундан бошлаб вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида байрамона кайфият ҳукм сурмоқда. Майдонлар, боғлар ва кўчаларда ёрқин чироқлар, қорбобо-қорқизнинг қувноқ учрашувлари, болалар учун ўйин-кулгилар ва концерт дастурлари ташкил этилган. Фарғона вилояти аҳолиси ва меҳмонлари учун ўтказилаётган бу сайиллар Янги йил шукӯҳи, қувонч ва бирдамлик руҳини янада мустаҳкамламоқда. Байрамона лаҳзалар давом этмоқда! Каналга уланиш: 👉 https://t.me/ferganamedia
Mostrar todo...
IMG_4032.MOV15.62 MB
🔥 3👍 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Расмий ахборот Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган фуқароларнинг ўзаро жанжали акс этган видеохабар Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9 декабрь куни Қува тумани Пандигон маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғилган А.Б жияни 1990 йилда туғилган А.Х. билан ўзаро келишмовчилик ортидан жанжаллашиб қолишган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан фуқаролар А.Х.,А.Б. ҳамда А.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ЖИБ судига  юборилган. Шунингдек, фуқаро А.Х. ўз бошқарувидаги “Нексия 1” транспорт воситасида амакиси А.Б.ни уриб юборганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати   fviib.uz
Mostrar todo...
Расмий ахборот Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган фуқароларнинг ўзаро жанжали акс этган видеохабар Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9 декабрь куни Қува тумани Пандигон маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғилган А.Б жияни 1990 йилда туғилган А.Х. билан ўзаро келишмовчилик ортидан жанжаллашиб қолишган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан фуқаролар А.Х.,А.Б. ҳамда А.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ЖИБ судига  юборилган. Шунингдек, фуқаро А.Х. ўз бошқарувидаги “Нексия 1” транспорт воситасида амакиси А.Б.ни уриб юборганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати   fviib.uz
Mostrar todo...
Repost from TgId: 2854310163
Photo unavailableShow in Telegram
ЭЪЛОН Марғилон шаҳри Янги Марғилон шахарчаси (Водстрой) Турон МФЙдаги бош сув иншоати орқали ичимлик суви етказиб бериладиган Евкочар МФЙ Туркистон кўчасида (Ўзбегим ошхонаси рўпараси) жойлашган Д-500 ммли ичимлик суви тармоғи таъмирланиши муносабати билан: 11 декабрь 2025 йил соат 09:00 дан бошлаб Бош сув иншоати орқали таъминланувчи ҳудудларда ичимлик суви узатиш вақтинчалик тўхтатилади. Шу муносабат билан қуйидаги маҳаллаларнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминотида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин: Турон, Мустақиллик, Наврўз, Янги Обод, Навбаҳор, Юксалиш, Пичоқчи, Тоғлик, Узумзор, Бобур, Евкочар, Янги Боғ, Б.Марғилоний, Чор Чинор, Орол Бўйи, Роҳат, Янги Ҳаёт, Тошлоктепа, Чароғон, Маориф, Баналминал, Баҳрин, Хужафорсо МФЙлари. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг ичимлик суви таъминоти тўлиқ тикланади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз! Obuna bo’ling 👉@Farsuv_press
Mostrar todo...
👍 1
03:50
Video unavailableShow in Telegram
СИЗ СЕВИБ ТОМОША ҚИЛАДИГАН ТЕЛЕКАНАЛЛАР… АММО СИЗ ҲАЛИ КЎРМАГАН МАНЗАРАЛАР! Каналга уланиш: 👉 https://t.me/ferganamedia
Mostrar todo...
IMG_3961.MP420.13 MB
👍 2