es
Feedback
FERGANAMEDIA.UZ | Расмий канал

FERGANAMEDIA.UZ | Расмий канал

Ir al canal en Telegram

Farg'onaning asosiy axborot maydoni. O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi AOKA tomonidan ro'yxatga olingan. Guvohnoma: № 414738 Murojaatlar uchun:@Fergana_media

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
4 967
Suscriptores
+624 horas
-307 días
-6130 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
КЎЧМА САВДО ОРТИГА БЕКИНГАН ҚУРИЛИШ СУД ҚАРОРИ ВА МИБНИНГ БАҲСЛИ ҲАРАКАТЛАРИ Фарғонада ерни “ғилдиракли фургон қўйиш учун” олиб, унда мукаммал қурилиш қурган шахс устидан суд қарори чиқди. Аммо унинг ижроси атрофида саволлар кўпаймоқда. Фарғона шаҳрида “кўчма савдо нуқтаси” учун ажратилган майдонда стационар қурилиш барпо этилиши билан боғлиқ баҳслар ортидан суд қарорлари чиқди. Бироқ уларнинг ижроси ва Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг ҳаракатлари жамоатчиликда янги саволларни туғдирди. 2023 йилда Фарғона шаҳридаги “Я... Batafsil... @ferganamedia
Mostrar todo...
👍 2
01:48
Video unavailableShow in Telegram
БРИФИНГ Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палата Фарғона вилояти бошқармаси томонидан 2025 йил бошидан ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасида БРИФИНГ Юридик ва жисмоний шахслардан кадастр паспортларини тайёрлаш бўйича буюртмалар электрон шаклда қабул қилинмоқда. Шунингдек, ушбу буюртмаларнинг ижроси ҳам тўлиқ электрон тартибда амалга оширилмоқда. Хабарингиз бор, 2024 йил 8 ноябрдан "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида" ги 937-сонли Қонун кучга кирган. Ушбу брифингда амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳам маълумотлар берилган Батафсил видеода
Mostrar todo...
IMG_5887.MP437.96 MB
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Сўхда аризачилар нега қурилиш сифатидан норози? Сўнгги пайтларда Сўхда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари юзасидан аҳолининг шикоятлари кўпайиб кетди. Булар бюджет маблағлари эвазига амалга оширилаётган қурилиш ва ободончилик ишларининг сифатидан норози эканликларини айтишади.  Бу тортишув бир неча ойдан бери давом этиб келмоқда. Шикоятчилар ички йўлларда қилинган асфальт ва лоток ариқлар  ўрнатиш сифатидан норози... Batafsil... @ferganamedia
Mostrar todo...
Нариги маҳалладаги мактабдан ичимлик суви олиб келиб ичамиз, – дея хижолатдан кўзларини ерга қаратди Бобир Сафарбоев. –1963 йилда шу боғни қилганмиз. Ичимлик сувни шу ариқдан ичамиз. Моллларни, экинларимизни суғорамиз. Президентимиз ҳам айтяптилар, аҳолига яхши бўлсин, одамлар қийналмасин деяптилар, – умидвор орзуларини ошкор этди Собир ака Шамсиев. Қурувчи, “Бунёдкор универсал қурилиш” хусусий корхонаси раҳбари эса бутунлай бошқа фикрда. – Чиройли қилиб битирганмиз. Аҳоли фойдаланяпти. Синган жойларига келсак, тепадаги аҳоли насос ташлаб уйига тортади. Керак бўлса насос учун тешилган жойдан трубадан сув ташийди, – дейди Бунёджон Махматов. – 5-6 йил олдин қилган лотокларимизда резинка бўлган. Изолни устига лоток ётқизилган, шунинг учун изол кўринмайди. Лойиҳада борини қилганмиз. Ҳаммаси асоссиз шикоятлар. Дарвоқе, бу лоток ариқлар лойиҳа ва амалдаги меъёрлар асосида қурилган, деган буюртмачи –“Фарғона сув қурилиш инвест” Давлат муассасасининг фойдаланишга қабул қилиш қарори ҳам мавжуд экан... Ҳақли савол туғилади. Сўхда битта маҳалла ариғига бетон лоток қуйиш учун Давлат бюджетидан сарфланган 2,3 миллиард сўм ўзини қанчалар оқлади? Лоток қуйиш ва асфальт сифати ҳақида қачон холис лаборатория хулосаси олинади? Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов Тасвирчи: Элёр Олимов https://youtu.be/gHv3xOue__8?si=BOfRL70h26qQx9lA
Mostrar todo...
Асфальтлаш ишлари тугаллангач, буюртмачи – вилоят ҳокимлигининг “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” давлат муассасаси томонидан 2025 йил 14 май санаси билан №2/10 рақамли объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси берилган. Далолатномага асосан Давлат қабул ҳайъати “Қабулга  тақдим қилинган мукаммал таъмирланиши тугалланган объект фойдаланишга қабул қилинсин” дея қарор қабул қилган. Унга жумладан, қурувчи ташкилот раҳбарининг отаси, туман ҳокимининг ўринбосари С.Мирзаев ҳам имзо чеккан. Аслида масала ҳуқуқий жиҳатдан шу қарор билан ёпилган. Аммо аҳоли вакиллари асфальт сифати ва қалинлигидан ҳамон норози бўлиб шикоят йўлламоқда. Шу ўринда биз мутахассисга мурожаат қилиб, аслида ички йўлларга асфальт ётқизиш жараёни қандай бўлади, деб сўрадик. – Аввал автогрейдер ёрдамида чиройли қилиб тагини текислаш керак, кейин шағал ташлаш, сув сепиб қотириш, битум сепиш керак. Охирида асфальт ётқизилади, – дейди Сўх тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси бўлим бошлиғиАбдузафар Мирзаев. – Асфальт йўлининг қалинлиги каток зичлаганидан кейин 5 см бўлиши керак. – Аҳолидан ички йўлларни асфальт қилишда баъзан номутахассислар ҳам аралашаётганлигини айтишяпти. Сиз нима деяласиз бу ҳақида? – Йўлни аслида ўзининг мутахассис, қурувчилари қурса яхши бўлар эди. Бир хил жойларда номутахассислар қургани учун йўллар сифатсиз бўлиб қоляпти. Бизда махсус техникамиз бор. Тендерда ютиб олиб, махсус йўл қилаётган фирмаларда бундан техникалар йўқ, – дейди Абдузафар Мирзаев. Яна бир ҳолат эътиборни тортди. Негадир яқиндан буён ички йўлларни асфальт қилиш ободонлаштириш идоралари зиммасида. Уларда на мутахассис, на техник восита бўлмаса? – Сўх тумани балансида умумий 413 км йўлимиз бор. Шундан ўтган йили 53 км асфальт қилинган, – дейди Сўх тумани ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳафизжон Қўлдошев. – Бу йилги режамизда 30 км бор. Шундан 15 км йўлни ободонлаштириш бошқармаси, қолган 15 км йўлни “Жаҳонбанк”, “Опен бюджет” дастури асосида бажариляпти.   Ободонлаштириш идораси йўлларни асфальтлаш соҳасида “рақам қоровули”га айланган холос, чунки: – Асфальт битганидан сўнг лаборатория ходимлари келиб, асфальт зичлигини, қанча шағал тўкилганини текширишади. Бизнинг ободонлаштириш бошқармаси лабораториясида буни аниқлайдиган асбоб-ускуналар мавжуд эмас, – дея хижолат тортди Ҳафизжон Қўлдошев. Шундай пайтда томонлар ахборий тортишувни ҳам ташкил этишди. Шикоятчилар Ютубдаги “Анти коррупция”, қурувчи эса “Effekt.uz” мухбирларини жалб қилдилар. Уларнинг ҳар иккиси ўзини жалб қилган томон ҳақ эканини таъкидлаб, бу ҳақида ижтимоий тармоқларга тарқатдилар. Лекин муаммо ҳал бўлмади. Хўш, Сўх тумани ҳокимлиги, вилоятҳокимлигининг Буюртмачи хизмати, шикоят йўллаган ҳуқуқни муҳоафаза қилувчи идоралар холис лаборатория мутахассисларини жалб қилиб, асфальт қалинлиги, таркибидаги битум миқдори, асфальт ости зичлигини аниқласа бўлмайдими? Барча тортишувларга ана шу лаборатория хулосаси нуқта қўяр эдику... Сўхдаги яна бир оғриқли масала – “Фарғона сув қурилиш инвест” Давлат муассасаси буюртмаси билан айрим кўчаларда 2 млрд. 295 млн. сўмга 1350 метр лоток ариқ ўрнатиш сифати билан боғлиқ. Қурувчи – Махматов Бунёджон раҳбар бўлган “Бунёдкор универсал қурилиш” хусусий корхонасидир. У ҳам шу йил баҳор-ёз ойлари қурилган. Сўхда дарё бўлсада, юқори, тоғ олди маҳаллаларда сув етишмайди. Шунинг учун тежамкорликни ўйлаб бюджетдан 2,3 млрд. сўм ажратилган эди. Мана, ўша лоток ариқнинг аҳволи. Ҳар ерида синиқ, тешик, айрим жойларда эса умуман на лоток, на бетон бор. 1350 метр узунликда биронта сув тўсиқ жиҳози йўқ... – Лоток қилинган. Сув келмаяпти. Бир, икки ҳафтада бир марта келади. Бу ариқнинг бошидан катта, охиридан эса кичкина сув келади, – дейди Бобир Сафарбоев. – Охиригача етиб келмайди. Ҳовлимиздаги мевали дарахтларимиз сувсизликдан қуриб кетяпти. –  Ўтадиган кўприк пастда, лоток тепада сув келмайди. Сувнинг ярими нариги ёқда қолиб кетяпти, – дейди Собир ака Шамсиев. – Қиламиз деб айтишади, лекин хали ҳам бўлмади. Буларни ярими тешик. Ерларимиз сувсиз қолди. Хўш, ариқнинг аҳволи шу бўлса, ичимлик сувичи, деб сўраймиз. – Ичимлик суви йўқ.
Mostrar todo...
Сўхда аризачилар нега қурилиш сифатидан норози? Сўнгги пайтларда Сўхда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари юзасидан аҳолининг шикоятлари кўпайиб кетди. Булар бюджет маблағлари эвазига амалга оширилаётган қурилиш ва ободончилик ишларининг сифатидан норози эканликларини айтишади. Бу тортишув бир неча ойдан бери давом этиб келмоқда. Шикоятчилар ички йўлларда қилинган асфальт ва лоток ариқлар  ўрнатиш сифатидан норози. – 3 см. қуйилган асфальт. Бу давлат стандартларига жавоб бермайди, – дейди  Қизиляноқ маҳалласида яшовчи Жафарали Олимов. – Лоток қилинган. Сув келмаяпти, – дейди Тошқўра маҳалласида яшовчи Бобир Сафарбоев. Қурувчилар эса бу даъволарни рад этадилар. – Эътирозлар нотўғри ва ёлғон, – дейди “MUHAMADSIDDIQ QURILISH INVEST” МЧЖ раҳбари Муҳаммадсиддиқ Собиржонов. – Ҳаммаси асоссиз шикоятлар, – дейди “Бунёдкор универсал қурилиш” хусусий корхонаси раҳбариБунёджон Махматов. Шундан турли идораларга шикоятлар оқими тинмайди. Ўзбекистон Миллий ахборот Агентлиги мухбири ҳам мавзуни шикоят хати асосида ўрганди. Шундай қилиб, шикоятчилар нимадан норози? Маълумки, Ўзбекистон Президентининг Сўх ва сўхликларга кўрсатаётган алоҳида ғамхўрлиги, қабул қилган қарорлари туфайли бу ерда жуда катта ислоҳотлар амалга ошириляпти. Маҳаллаларнинг бир қисми аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашнинг ўзига 108 миллиард сўм ажратилди. Ички йўллар тўлиғича навбат билан асфальт қилинмоқда. Бунинг учун ҳам ғазнадан катта миқдордаги маблағ сарфланмоқда. Аҳоли бундай ўзгаришлардан мамнун албатта. – Ҳозир сувлар бемалол. Босим яхши. Бирон кун тўхтагани йўқ, – дейди Ҳазрати Али маҳалласида яшовчи Рустамжон Акбаралиев. – Илгари йўлларимиз лой эди. Болалар мактабга лойларни кечиб бориб келар эди, – дейди Зангат маҳалласида яшовчи Пайрав Манбоев. –Ҳозир йўлларимиз яхши бўлди, Президентимизга раҳмат. Маҳаллаларда асфальт бўлмаган жой қолмади. Ҳамма ер асфальтланди. Аммо... Аммо бир гуруҳ сўхликлар давлат бюджети маблағлари самарасиз сарфланяпти, деб ҳисоблайдилар. Бизга йўллаган шикоятларида,жумладан, шундай дейилади: “Президентимизнинг қарорлари асосида Сўхимиз гуллаб-яшнамоқда. Ҳар бир маҳаллада қурилиш ва ўзгаришлар олиб борилмоқда. Сўхимизда тарихда бўлмаган даражада ривожланишлар амалга оширилмоқда. Бироқ, афсуски, Сўх туман ҳокими ўринбосари С.Мирзоев ўзининг ўғли М.Собиралиев номига қурилиш фирмаси очдириб, тумандаги қурилиш ишларини сифатсиз бажармоқда. Бунга “Офтобру”МФЙ даги лотоклар, “Зангат” ва “Қизилқиёқ”МФЙлардаги сифатсиз асфальтлар мисол бўла олади.” Мана ўша ички йўлларга шу йил асфальт ётқизилган жойлар. Ташқаридан кўринишда бирон камчиликни аниқлаб бўлмайди. Шикоят муаллифлари асфальтлаш жараёни тасвирларини тақдим этдилар. – Тупроққа қандайдир суюқлик сепиб, битум деб ҳисоблаяптилар, – дейди шикоятчилардан бири. Бугун ҳам ўша фикрни такрорламоқдалар. – Маҳаллага биринчи шағал тўкилди. Улар номигагина шағал тўкишган. Битум сепилмади. Бир чеккасини очдик, 3 см қўйилган. Асфальт давлат стандартларига жавоб бермайди, – дейди аризачилардан бири Жафарали Олимов. – Давлат томонидан келиб ўлчаб беришини сўраган эдик. Бу ишимиз амалга ошмади. Лаборатория хусусий, давлатники эмас, ўзларинг тўлов қиласизлар деб ҳар хил баҳоналар қилишди. Биз бу иддаоларни қурувчи “MUHAMADSIDDIQ QURILISH INVEST” МЧЖ раҳбари Муҳаммадсиддиқ Собиржоновга етказдик. – Тендер асосида ички йўллар асфальтини олганмиз. 7 км 123 метр асфальт босиш керак эди. Лойиҳа бўйича 5 см шағал ташлаганмиз, уни зичлаганмиз, керакли ташкилотлар лаборатория хулосасини берган. Сўнг битумни сепганмиз. Лабаратория хулосаларимиз бор, – дейди қурувчи. – Асфальт ҳам нормада. 5 см берилган бўлса, шу бўйича қилганмиз. Менинг фикрим – эътирозлар нотўғри ва ёлғон. Дарҳақиқат, қурувчи ташкилот ички йўлларни асфальтлашдан аввал ерга шағал солгани ва уни зичлагани ҳақида Фарғона шаҳридаги “FAR IMDOD SERVIS” МЧЖдан тегишли синов натижаларини олган.
Mostrar todo...
Агар давлат қуйидагича тизим жорий қилса: Фуқаро эски автомобилни утилизацияга топширади. Шунинг эвазига янги автомобил харидида камида 15–20-30% чегирма олади. Бу чегирма ишлаб чиқарувчи ва давлат ўртасидаги келишув асосида амалга ошади. Натижада Халқ янги ва тежамкор автомобильни арзонроқ олади; Давлат экологияни тозалайди ва автомобиль паркини янгилайди; Ишлаб чиқарувчи талаб ва сотув ҳажмини оширади. Ҳозирда бундай дастурни Ўзбекистон ҳукумати муҳокама қилиши эҳтимоли бор, чунки бу тизим Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Европада самарали ишламоқда. https://youtu.be/3Gq4YuZziaU?si=ToCf0XfXojsvGLJX
Mostrar todo...
01:34
Video unavailableShow in Telegram
#ANONS ОЛТИАРИҚДА ФЕРМЕРГА ҚЎЙИЛГАН "ҚОПҚОН" ЁХУД ҚОНУН ИШЛАГАНДА! Олтиариқда фермер 5 йил қийналди. Ниҳоят, Фарғона вилояти мутасаддиларининг аралашуви билан масала ижобий ҳал этилди. Фарғона вилояти ҳокимлиги, прократураси, миб, ииб ва тумандаги бир нечта ташкилот мутасаддиларига адолат йўлида қилган меҳнатлари учун миннатдорлик билдирамиз! Тўлиқ видео тез кунда... 👉 https://t.me/ferganamedia
Mostrar todo...
37.74 MB
🔥 2
00:49
Video unavailableShow in Telegram
Тошлоқ тумани, Қум ариқ “Хожи Ота” Чойхона №1 — ҳақиқий мухлислар учун бирлашиш нуқтаси! ☕⚽ Бу ерда ҳар бир ўйин байрам, ҳар бир ғалаба — ифтихор! Каналга уланиш: 👉 https://t.me/ferganamedia
Mostrar todo...
IMG_9617.MOV9.62 MB
👌 3