es
Feedback
Dorixona 💊

Dorixona 💊

Ir al canal en Telegram

САЛОМАТЛИК СИРЛАРИ - инсон саломатлигига доир мақола ва маслахатлар, узоқ умр кўриш сирлари хамда доимо тетик ва соғлом бўлиши учун тавсиялар. 👉Reklama uchun: @Udroid_admin Reklama: @shokin_pricee tg.segroup.me?uz 📌Асло касал бўлманг

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
56 199
Suscriptores
Sin datos24 horas
-367 días
-24730 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
Лабларингиз ёрилса, ☝️ Куз ва қиш мавсумларида лаблар шамол туфайли тез қуриб қолиб, натижада ёрила бошлайди. 🌱 Лабларни нормал ҳолатга келтириш ва унинг тикланишини тезлаштириш учун бир хил миқдорда зайтун мойи ва асалари муми аралашмаси суртиш керак. Муолажа бир-икки марта такрорлангач, натижа ўзини узоқ кутдирмайди. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
📍Ажинларга қарши рецепт 💢 Кўз ва лаб атрофидаги ажинлардан халос бўлишни истаганлар қуйидаги ниқобдан фойдаланишлари мумкин. ✔️ Сизга керак бўлади: 100 г сариёғ, 1 ошқошиқ зайтун ёғи, алоэ шарбати (1/3 стакан), бир стакан табиий суюқ асал, янги чиқарилган лимон шарбати ёки А витамини. 🟢 Сариёғ ва зайтун мойини аралаштириб, сув ҳаммомига қўйинг. Маҳсулот яхши эригач, унга асал ва алоэ шарбатини қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Агар терингиз ёғли бўлса, 1 ошқошиқ лимон шарбати ҳам қўшинг. Ҳаммасини аралаштириб, идишга солинг. Тайёр ниқобни музлатгичда сақланг. ☑️ Тозаланган терига бир қатлам ниқобни суртиб, ажинлар устидан енгил массаж қилинг. Қўллашдан 20-30 дақиқа ўтгач, қуруқ пахтали тампон билан ортиқча кремни олиб ташланг. Муолажа ҳафтада 3 бор такрорланади. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
📍Ўтириб туриш - энг яхши машқ ✔️ Бу оддий машқ ҳаётингизни сезиларли даражада яхшилаши ва узайтириши мумкин: ✅ Озишда ёрдам беради Ушбу машқ метаболизмни яхшилайди ва ёғ эришини фаоллаштиради. ✅ Қон айланишини яхшилайди Жисмоний машқлар юрак мушакларини кучайтиришга ёрдам берадиган ажойиб кардио машғулотдир. ✅ Умуртқа фаолиятини яхшилайди Бу машқ умуртқа саломатлиги учун ҳам фойдали. 🔻Бир ойлик машғулот киши ташқи кўринишини сезиларли даражада яхшилайди! ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
📍Наъматак илдизи ўт пуфагидаги тошни туширади ☑️ Ўт пуфагидаги тошни туширишнинг йўли оддий. Бунинг учун кеч куз палласида ковлаб олинган наъматак ўсимлигининг илдизи олинади. ✔️ Тозалаб ювилади. Қуритиб, майдалаб, янчилади. 1 ош қошиқ илдиз кукуни олинади ва устига 200 мл қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа қайнатилади. Қайнатма кун давомида чой каби ичилади. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#Бу_факт ✔️ Иссиқ ҳаммом бурун битиши ва бошқа кўплаб шамоллаш аломатларини енгиллаштиради. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
📍Депрессиянинг асосий сабаблари ✔️Асабий таранглик. ▪️ Дам олиш ва дўстлар билан учрашиш учун вақт топишни унутманг. ✔️Б 12 витаминининг етишмаслиги. ▪️Қанчалик тана вазни катта бўлса, Б 12 танқислиги хавфи шунчалик юқори бўлади. ▪️Балиқ, гўшт, пишлоқ ва тухумларни кўпроқ истеъмол қилиш керак. ▪️Рационингизни Б12 витамини билан бойитилган толалар қўшинг. ✔️Қалқонсимон без патологияси. ▪️Депрессия баъзан қалқонсимон безнинг кам ёки ҳаддан ташқари фаол бўлган белгиларидан бири бўлиши мумкин. ▪️Бунда мутахассис назорати зарур. ✔️Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш. ▪️Кўп ичадиган ҳар тўрт кишидан бири депрессияга мойил. ▪️Баъзи одамлар стрессли вазиятлар туфайли спиртли ичимликларни кўпроқ ичишни бошлайдилар. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
📍Кальцийга бой маҳсулотлар саратон хавфини камайтиради 🥛Кальцийга бой овқатлар ва тола ошқозон-ичак саратони ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради. 🥚 Буни америкалик олимларнинг статистик ҳисоб-китоблари тасдиқлайди, улар кунига тахминан 1200 мг кальций истеъмол қилган беморлар ўсимта касалликларидан 25 фоиз камроқ азият чекишини кўрсатди. ✔️ Бунинг сабаби шундаки, кальций саратон ҳужайраларининг фагоцитоз механизмларини тартибга солади, шунинг учун у саратоннинг олдини олиш воситаси ҳисобланади. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
📍Тез юриш тана учун фойдали 👨‍🔬 Лестер университети мутахассислари 405 981 иштирокчининг генетик маълумотларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишди. ✅ Тадқиқот давомида олимлар кўнгиллиларнинг теломерлари маълумотларига таяндилар. Теломерлар тана қаришининг асосий биомаркерларидир. 🟠 Олимларнинг фикрича, айнан тез юриш бу жараённи секинлаштириши мумкин, чунки у одамда теломерларни кўпайтиришга имкон беради. ✔️ Маълум бўлишича, тез юриш нафақат завқ бағишлайди балки саломатликни ҳам яхшилайди, ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Дори-дармонларсиз қон босимини қандай назорат қилиш керак? 🩸Д витамини ✅ Қуёш нурлари ҳар доим одамлар учун муҳим деб ҳисоблангани бежиз эмас. Инсоннинг яшаш жойида қуёшли кунлар қанча кам бўлса, у турли хил касалликларга кўпроқ мойил бўлади. Хусусан, қон босими ортади. 🩸Омега ёғ кислоталари ✅ Одатда, кўп гипертониклар Омега-3 етишмаслигидан азият чекишади. Бу тананинг сурункали яллиғланишига олиб келиши мумкин, охир-оқибат бўғимларга ва босимига ҳам таъсир қилади. 🔘 Маслаҳат: Кўпроқ балиқ маҳсулотлари истеъмол қилинг. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
🍒 Қуритилган гилос танадан кимёвий моддаларни чиқариб юборади 🏵 Бу пектин таъсири туфайли содир бўлади. У зарарли кимёвий бирикмаларни блоклаб, уларни қонга кирмасдан танадан олиб чиқишга ёрдам беради. ✔️ Гилос, шунингдек, шамоллаш учун зарур бўлган яхши антисептик сифатида ҳам танилган. Гилос таркибидаги йод склерозга ёрдам беради. 🔘 Микроэлементлар ва органик кислоталарнинг комбинацияси туфайли қуритилган гилос спазмларни енгиллаштиради ва асаб тизимини тинчлантиради. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Буйрак тошини олдириш керакми? 💢 Аслини олганда, бундай пайтда операция қилдириш шарт эмас. Агар тошлар ўзини «кўрсатмаса», безовта қилмаса, бунга ҳожат йўқ. ✔️ Шунчаки, вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиб туринг. Агар буйрагингизда оғриқ пайдо бўлса, ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, дарҳол шифохонада ётиб даволанинг. ✅ Белгилар тезда ўтиб кетмаса, яхшиси тошни олдириб ташлаган маъқул. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Артрит учун самарали рецептлар1. Қайнатилган гуручни мунтазам истеъмол қилиш бўғимларни жуда яхши тозалайди. Гуруч бўғимлардаги тузларни эритиш хусусиятига эга. ✅2. Рационингизга қора ва яшил турп салатини қўшинг (кунига 100 грамм). Курснинг давомийлиги 3 ҳафта. ✅3-чиси. Биз 2 чой қошиқ олма циркаси, икки ош қошиқ табиий асални олиб, бир стакан сувда эритамиз. Ўн кун давомида кунига икки стакан ичамиз ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Суякни бақувватлаштириш учун, пишлоқ истеъмол қилишни кўпайтиринг ✅ 30 ёшдан сўнг инсон калтсий ва бошқа минералларни йўқота бошлайди. Бундай ҳолат остеопороз касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Касалликнинг олдини олиш учун сизга тўғри таомланиш ёрдам беради. ✅ Йогурт, сут маҳсулотлари калцийдаги кундалик талабни қондириши мумкин, лекин уларни уч махал ейишни ҳамма хоҳлайвермайди. Бундай пайтда сизга пишлоқ ёрдам беради. Пишлоқ еб юрсангиз кони фойда. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Линза билан ухлаш мумкинми? 👁 Кўзнинг шох пардасида қон ва лимфа томирлари мавжуд эмас ва у кислородни асосан атроф-муҳит ҳамда кўз ёши плёнкасидан олади. 👁 Кўз қовоқлари остидаги контакт линзалари ҳаво ва кўз ёш суюқлигининг киришига тўсқинлик қилади. Бу гипоксия ва шох парданинг шишишига сабаб бўлади. 👁 Сиз кислородни яхши ўтказадиган ва кўзни намлайдиган, кеча-ю кундуз ишлатиш мумкин бўлган контакт линзалардан фойдаланишингиз мумкин. Улар гипоксияга олиб келмайди, аммо офтальмологлар бундай маҳсулотларни ҳам бир кечадан ортиқ кўзда қолдиришни тавсия этишмайди. ❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
📍Қалқонсимон без учун фойдали маҳсулотлар ⠀ 🍏Олма. У барча тана тизимларига ижобий таъсир кўрсатади, патоген бактерияларни ўлдиради. Қалқонсимон без учун фойдаси шуки, бу мева саратон ҳужайраларидан ҳимоя қилиши билан қимматлидир. ⠀ 🐠Денгиз маҳсулотлари. Уларда танамизнинг иммунитет тизимини рағбатлантирадиган Б12 витамини ва цинк мавжуд. ⠀ 🥬 Денгиз ўтлари. Таркибида йод ва яна 40 га яқин витамин ва қалқонсимон без касалликларидан ҳимоя қилувчи элементлар мавжуд. ⠀ 🧅 Пиёз. Қалқонсимон без, жигар ва юрак учун фойдали. ⠀ 🫐 Кўк мевалар. Қалқонсимон бездаги гормонал узилишларни бартараф этишга ёрдам беради. ⠀ 🍣 Балиқ. Қалқонсимон безнинг яхши ишлаши учун зарур бўлган омега-3 ёғ кислотасига бой. ❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
ҚОВУН ПЎЧОҒИ — ШИФО ЎЧОҒИ 🍈Ибн Сино ўзининг «Китоб Ал-Қонун фиттиб» асарида қовун пўчоғининг шифобахшлик хусусиятлари ҳақида шундай ёзади:  қовуннинг салқин жойда қуритилган пўчоғидан тайёрланган дамлама буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалаш хусусиятига эга эканлиги баён этилган. 🍈Шу билан бир қаторда паришонхотирлик, диққинафаслик, бод, беланги, сил, камқонлик, турли жигар касалликларини даволашда ҳам унинг фойдаси борлигини маълум қилган. Даволаш мақсадида ишлатиладиган қовун дориланмаган бўлса, яна ҳам яхши. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
❓Нима учун ҳомиладорликда йод қабул қилиш керак? ✅ Йод репродуктив саломатлик учун энг муҳим элементлардан биридир. Унинг етишмовчилиги билан ҳайз кўриш жараёни бузилади, бу эса ўз навбатида мастопатия ва ҳатто бепуштликни келтириб чиқариши мумкин. 📉 Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳомиладор аёлларнинг деярли 80 фоизи йод танқислигига эга ва уни ҳомиладорликни режалаштириш босқичида аниқлаш муҳимдир. 📯 Унинг етишмаслиги аборт, оғир токсикоз ва эрта туғилишга олиб келиши мумкин. Чунки боланинг ривожланиши бутунлай онанинг ҳолатига боғлиқ. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
📍Толали маҳсулотлар организмга қандай таъсир қилади? ✔️ Тола - бу ҳазм бўлмайдиган ҳар қандай эрувчан ёки эримайдиган толага тегишли умумий атама. 🔻У ёрмалар (камроқ қайта ишланган бўлса, кўпроқ тола мавжуд бўлади), шунингдек, ёнғоқ, мева ва сабзавотлар таркибида мавжуд. ⭕️ У қуйидаги фойдали хусусиятларга эга: ▪️қонда холестерин миқдорини пасайтиради; ▪️қонда шакар даражасини пасайтиради; ▪️овқат ҳазм қилиш тизими микрофлорасининг таркибини нормаллаштиради. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🏷 Орқангиздан гапиришса, демак сиз олдиндасиз. 🏷 Сизнинг ҳаётингизни муҳокама қилишса, демак бу уларникидан кўра қизиқроқ. 🏷 Агар камчиликларингизни топишга ҳаракат қилсалар, бу уларнинг ҳасад қилишларини англатади. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
📍Қуруқ тери учун қовоқли ниқоби ⭕️ Бир бўлак қовоқни қайнатиб олинг. 3 ош қошиқ массага 1 дона тухум сариғи, 1 чой қошиқ ўсимлик мойи қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. ✔️ Ушбу массани юз ва бўйин соҳасига суртинг. 15-20 дақиқага қолдиринг ва аввал илиқ, кейин совуқ сув билан ювинг. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...