es
Feedback
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

Ir al canal en Telegram

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
39 379
Suscriptores
-3724 horas
-2307 días
-85230 días
Archivo de publicaciones
00:32
Video unavailableShow in Telegram
Ал-Айн кубоги | 1/2 финал 🇺🇿«Ўзбекистон» 1:0 «Миср»🇪🇬 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
video_2025-11-14_21-13-38.mp410.70 MB
👏 27 4
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистон Темир йўллари яширилган молиявий ҳисоботларини энди очадими? Монополист темир йўллари коппор зарарда ишлагани ҳеч бўлмаса тан олингани хурсанд қилади. Расмийларга қилинган презентацияга кўра (4:15 дақиқадан кўринг), Ўзбекистон темир йўллари 2023 йилда 2,2 трлн.сўм зарар кўрган (компания 2019 йилдан бошлаб зарарга кирган). Тарифларнинг 2023 йил ноябрда 60%гача, 2024 йил январда 20%гача, 2024 йил майда 40%гача, 2025 йил февралда 30%гача оширилиши компанияни фойдага чиқишига олиб келган. Бошқача айтганда, янги замонда қилмаган иши, кирмаган соҳаси қолмай, зарарга ботирилган монополист молиявий ҳолатини истеъмолчиларга юкланган тарифлар кўтармоқда. Балки бошқа омиллар ҳам бунга таъсир кўрсатаётгандир, лекин компаниянинг молиявий ҳисоботлари Ўзбекистон қонунларига зид равишда 2022 йилдан буён ёпиб қўйилган. Узуқ-юлуқ манбалардан (масалан, тўланган солиқлардан) ҳам компания ҳолати секин-аста мусбатлашаётганини кўрса бўлади. Масалан, монополист 2025 йил 9 ойида 491,8 млрд.сўм солиқ тўлаган. Ўтган йилнинг 9 ойида эса 327 млрд.сўм солиқ тўлаган эди. Яъни Темир йўлларининг фойдаси 25 карра ўсгани билан тўланган солиқлар 1,5 карра ўсган холос. Эҳтимолки, компания солиқ имтиёзлари олган (йирик солиқ тўловчилар фойдаланган солиқ имтиёзлари миқдори 2025 йилдан бошлаб яшириб қўйилган). 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
🥱 13 8👍 5😡 5
00:35
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Қасим-Жомарт Тоқаев янги “Тошкент Шарқий” аэропортига қўнган илк чет эл президенти бўлди Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Давлат раҳбарлари “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида суҳбат ўтказдилар. Ташриф дастурига мувофиқ, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Саммит доирасида йирик қўшма лойиҳалар ишга туширилиши ва икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
REELS aeroport new 6.mp441.94 MB
👍 68🔥 40 34👏 18🤣 2👎 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Судялар ваколатлари муддатидан илгари тугатилди Кеча, 13 ноябрда Судялар олий кенгаши ва Судялар олий малака ҳайъатининг навбатдаги судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда айрим туман, шаҳар ва туманлараро судларнинг раислари ўзгарган, шунингдек икки нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига, 5 нафари навбатдаги 10 йиллик муддатига тайинланган, 23 нафари қайта тайинланган. Шунингдек, Судялар олий кенгаши қарори билан қатор судялар ваколатлари муддатидан илгари тугатилган: Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси О. Саттаров, Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг тергов судяси С. Юлдашев ва Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судяси Д.Убайдуллаев — ёзма аризаларига биноан; Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг тергов судяси Д.Матниязов — Судялар одоби кодекси талабларини бузгани учун лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тамомланган. Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг судьяси З. Аметова ёзма аризасига кўра лавозимидан озод этилиб, унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш мақсадга мувофиқ деб топилгани тўғрисида ва Мийрбек Нажимов судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи 5 йиллик муддатига фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг судяси лавозимига тайинлаш мақсадга мувофиқ деб топилгани тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
11🤡 3🥴 2🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Энди семизлик, юрак касалликлари ёки диабетга чалинганлар АҚШга киритилмайди Вашингтон хорижликларга виза бериш рад этилиши мумкин бўлган сабаблар рўйхатига саратон, семизлик, юрак касалликлари ва диабетни киритди. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри хабар берди. Қайд этилишича, Давлат департаменти 2025 йил 6 ноябрь куни бутун дунё бўйлаб АҚШ дипломатик ваколатхоналарига кўрсатма юборган. Раҳбарият виза хизматларига ариза берувчиларни бир неча янги сабабларга кўра, жумладан, ёши ёки давлат нафақаларига умид қилиши мумкинлиги эҳтимоли туфайли АҚШга кириш ҳуқуқига эга эмас деб ҳисоблашни буюрган. “Сиз ариза берувчининг соғлиғини ҳисобга олишингиз керак. Баъзи тиббий ҳолатлар, жумладан, юрак-қон томир касалликлари, нафас олиш йўллари касалликлари, саратон, қандли диабет, метаболик касалликлар, неврологик касалликлар ва руҳий касалликлар юз минглаб долларлик даволанишни талаб қилиши мумкин”, дейилади ҳужжатда. Давлат департаменти виза беришда семизликни ҳам ҳисобга олишни тавсия қилади, чунки у астма, уйқу пайтида апноэ (нафас олишнинг тўхташи), юқори қон босими ва клиник депрессияни юзага келтириши мумкин. Шунингдек, қўлланмада визаларни беришда ариза берувчининг АҚШда бўлиши кутилаётган даврда даволаниш учун маблағлари бор-йўқлигини текшириш кераклиги, давлатдан пул ёрдами ёки бюджет ҳисобидан ихтисослаштирилган муассасага ётқизиш учун мурожаат қилмаслик кераклиги айтилган. Иммиграция бўйича адвокат Вик Гоелнинг газетага маълум қилишича, янги қоидалар ҳам иммиграцион, ҳам ноиммиграцион визаларга тааллуқли. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
😁 9 5👏 4👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Пулли тиббий хизмат: халқ манфаати қаерда қолди? Ҳукуматнинг 718-сон қарори билан тиббиёт муассасаларида қатор хизматлар пулли этиб белгиланди. Расмий тилда бу “тартиб” деб аталади, аммо амалда халқ учун бу — шифокорга бориш ҳам пулли бўлади деган маънони англатади. Ва бу бир саволни ўртага ташлайди: Конституциядан ҳам “бепул тиббий хизмат” деган ёзув нега олиб ташланган? Низомга кўра: — Йўлланмасиз келган бемор — пул тўлаши шарт. — Кафолатланган пакетдан ташқари хизматлар — пуллик. — Ташхис, маслаҳат, тор соҳа мутахассислари қабули — барчаси тўловдан кейин. — Ҳатто қабулга кириш учун ҳам тўловни олдиндан амалга ошириш талаб қилинади. Яна бир қизиқ савол, энди фақат пули бўлган беморлар даволанадими, пули бўлмаган эса навбатни кутиб ўтираверадими? Йиллар давомида мавжуд бўлган “қўл ҳақи” муаммоси энди қонунийлаштириляптими деган шубҳалар ҳам хаёлга келиши табиий. Илгариги норасмий тўловлар энди расмий тўловга айланиб, давлат томонидан назорат қилинаётган пул йиғиш тизимига айланиб қолмаяптими? Шифокорларнинг “қўл ҳақи” олиш муаммоси ҳал бўлдими ёки халқнинг юки янада оғирлашдими? Энди ким тушунтира олади пули йўқ одамга шифокор қандай ёрдам кўрсатади? Умуман уларни текширадими, қабулига кира оладими улар? Агар қабулга киришнинг ўзи пуллик бўлса, кам таъминланган, ишсиз, пенсионер одамлар қандай қилиб ўз соғлиғини тиклайди? Тиббий хизматнинг моҳияти — инсон ҳаётини сақлаш. Агар бу хизмат тўлиқ тижоратга айланса, тиббиёт муассасалари кимнинг манфаатига ишлайди: давлатнингми, шифокорнингми ёки халқнингми? Бу қарор жамоатчилик ўртасида жиддий норозилик уйғотиши табиий.Тиббий хизмат пулли бўлса, халқнинг ҳуқуқи нимада намоён бўлади? Давлатнинг ижтимоий мажбурияти қаерда қолади? Ушбу саволларга масъуллардан тегишли жавоблар кутиб қоламиз. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
👍 65 12😢 4 3👎 2🤔 2😡 2
Photo unavailableShow in Telegram
💎#Рост_ҳикматлар Инсоннинг сўзи ҳикмат, назари ибрат ва сукути дарс бўлиши керак. ✍️Жалолиддин Румий 🍁Кунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
Mostrar todo...
👍 24 4🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Эндиликда 14 ёшдан ошганлар мустақил равишда банк картаси очиши мумкин Адлия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисида”ги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди. Янги тартибга кўра: 🔹 14–18 ёшдаги вояга етмаганлар энди мустақил равишда тижорат банкларида шахсий банк картаси очиш ҳуқуқига эга бўлади. 🔹 14 ёшгача бўлган болалар эса ота-онасидан бири ёки қонуний вакили ёзма розилиги билан карта очиши мумкин. Шунингдек, ҳужжат билан банк карталарининг янги турлари ҳам жорий этилди: Бизнес карталар – якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахсларга ўз маблағларини бошқариш имконини беради. Ижтимоий карталар – нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни қабул қилиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, олдиндан эмиссия қилинадиган шахсий карталарни мобил иловалар орқали фойдаланувчини идентификациялаган ҳолда фаоллаштириш имконияти ҳам яратилди. Шу билан бирга, юридик шахслар энди ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали амалга оширишлари мумкин бўлади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
10👎 5🤔 3👍 2
01:34
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Сирдарё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи қўл остидаги ходимларни ўта қўпол сўзлар билан ҳақоратлади Ижтимоий тармоқларда Сирдарё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Тоҳир Элмуродов йиғилишда қўл остидаги ходимларни ўта қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган видео тарқалди. Видеода у қўлидан ҳамма нарса келишини айтиб, солиқчиларга таҳдид қилган. «Нима, эски Сирдарёни энасини…. қилиб ташлайсизларми яна. Итнинг кейинги оёғи қилиб. Сен каби фисқ-у фасодларни шунақанги и….м, н…й, қаердан келганини билмай қолади. Н…..а с…я индамаганимга, ҳамманг! Ҳа, ўзига келиб қолди, ишлаяпти деб индамай қолганимга х….т қилиб, ҳеч қайси биринг. Ҳали менинг ёмон кунимни кўрганларинг йўқ. Ҳозир яхши томонимни кўрсатиб турибман. Ўйнашингга ишониб, эрсиз қоласан, н….й. Тумтарақай қилиб ташлайман. Қўлимдан ҳам келади, қурбим ҳам етади. Қайси биринг, х….т қилаётган бўлсанг. Билмайман, қандай қилиб бажарасан. Йил тугаб боряпти, қарздорлик ошиб ётибди. Мана шу кун кечқурунгача бажармагин, битта-иккитангни шунақанги пайпоғинги тўғрилаб қўяман. Ишониб юрганингга ишониб юравер. Ишонганинг билан и……м битта иккитангни. Шуни қўшиб қўяй», деган Элмуродов. Йиғилиш қачон ўтказилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Эслатиб ўтамиз, Тоҳир Элмуродов шу йилнинг август ойида Сирдарё туман солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бунга қадар Сирдарё тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
03_1(HD).mp412.53 MB
19😡 16👍 5😁 3🤣 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Тошкентда баъзи кўчаларда ҳаракат чекланади Эртадан пойтахтда бир қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан, 14-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги бир қанча кўчаларда ҳаракат чекланиши белгиланган. Хусусан, юк машиналарининг шаҳарга кириши чекланади, уларнинг шаҳар ичидаги ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳаракатни чеклашга сабаб қилиб, тадбирни юқори савияда ўтказиш кўрсатилган. Маълум қилинишича, ҳаракат бутунлай эмас, айрим кўчаларда ва вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланиб, улар учун айланма ҳаракат ташкил этилади: 15 ноябрь куни соат 14:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий – Ганга кўприги кесишмасидан бошлаб, Абдулла Қодирий, Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача бўлган йўл вақтинча ёпилади. Ҳайдовчилар Себзор ва Нурафшон кўчалари орқали айланма тарзда ҳаракатланишлари мумкин. 15 ноябрь куни соат 09:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий – Қорасарой кўчалари чорраҳасидан бошлаб, Қорасарой кўчаси бўйлаб Нурафшон–Қорасарой чорраҳасигача ҳаракат вақтинча чекланади. Айланма йўл сифатида Қорасарой кўчасидан Кичик ҳалқа йўлига ва Нурафшон кўчасидан Себзор кўчаси йўналишига ҳаракатланиш тавсия этилади. 16 ноябрь куни соат 10:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов – Ботир Закиров кўчалари чорраҳасидан бошлаб, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат кўчаси чорраҳасигача вақт-вақти билан қисман ёпилади. Ҳайдовчилар Ботир Закиров – Алишер Навоий ҳамда Олмазор – Бешёғоч кўчалари орқали айланма йўлдан фойдаланишлари мумкин. 16 ноябрь куни соат 09:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов – Фурқат чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб Хадра майдонигача иккинчи даражали йўл вақтинча ёпилади. Айланма йўл сифатида Алишер Навоий ва Ислом Каримов кўчалари орқали ҳаракатланиш мумкин. Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши чекланади. Шаҳар ичида юк машиналарининг ҳаракати тўхтатилади. Водийдан воҳага, воҳадан водийга келаётган транспорт воситалари айланма йўллар орқали йўналтирилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
9👎 4🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Водийдаги заправкаларда газ танқислигининг олдини олиш учун кўчма контейнерлар ишга туширилади “Ҳудудгазтаъминот” масъулининг ОАВ вакилларига маълумот беришича, ҳар йили қиш мавсумида водий вилоятларидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги газ танқислигининг олдини олиш учун ҳукуматнинг пилот лойиҳаси ишлаб чиқилган. Батафсил: rost24.uz/uz/news/2432 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
4👏 4🤔 4🤣 4🤮 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Бизнесни ривожлантириш банки ACCA эътирофига сазовор бўлди Тошкентда нуфузли халқаро ташкилот – ACCA (Сертификатланган бухгалтерлар ассоциацияси) ташаббуси билан, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бош ҳомийлигида “Uzbekistan Future CFO” (Бўлажак молиявий директор) танлови бўлиб ўтди. Батафсил: rost24.uz/uz/news/2431 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
7👍 3🥴 2🤣 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️100 дан ортиқ атроф-муҳитни ифлослантираётган корхоналарнинг фаолияти тўхтатилди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан 300 дан ортиқ мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, корхоналар фаолияти ўрганилибди. Пойтахтда 300 дан ортиқ мутахассисдан иборат ишчи гуруҳ 4,9 мингдан ортиқ объектни атроф-муҳитга зарар етказишга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш мақсадида текшириб чиққан. Тошкент ҳудудидаги иссиқхона хўжаликлари, саноат корхоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводлари ва бошқа йирик ишлаб чиқарувчи ҳамда ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилган. Тадбирлар давомида 4 869 объект ўрганилиб, улардан 595 таси иссиқхона хўжаликлари (Тошкент вилоятида — 381 та, Тошкент шаҳрида — 214 та), 2 265 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 1 998 саноат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари экани маълум бўлган. Барча объектларда профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилган. Текширувлар давомида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилмаган ҳолатлар аниқланган. Хусусан, айрим хўжаликларда зарарли кимёвий, физик ва биологик таъсир кўрсатувчи моддалар ҳавога чиқарилган. Аниқланган ҳар бир қонунбузилиш ҳолати бўйича кескин чоралар кўрилди, уларнинг олдини олиш ҳамда камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Дудбурондан фойдаланиш қоидаларини бузган 58 иссиқхона хўжалигига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган, 106 хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилган. Шунингдек, 387 ҳолат бўйича экологик талабларига мувофиқлаштириш ҳамда плёнка, автошина ва ўсимлик қолдиқларини ёқилғи сифатида фойдаланмаслик юзасидан расмий огоҳлантириш хатлари юборилган. Вазирлик текширув-назорат ишлари ҳали ҳам давом эттирилаётганини хабар қилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
👏 6🤔 6 5😁 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Марказий Осиё янги давр остонасида – президентнинг мақоласи чоп этилди «Бугун биз кучли, барқарор ва фаровон минтақа — Янги Марказий Осиёнинг мустаҳкам пойдеворини яратмоқдамиз». Бу жумлалар Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг 13 ноябрь кунги 234-сонида чоп этилган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида келтирилган,
Мақолада ҳудуддаги мамлакатларлар узоқ йиллардан кейин биринчи марта биргаликда олдинга юриш, умумий ривожланиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган янги босқичга кириб келаётганига урғу берилади. Президент бу жараён ўз-ўзидан эмас, балки Марказий Осиё давлатлари етакчилари сиёсий иродаси, аниқ мақсадга йўналтирилган саъй-ҳаракатлари натижасидир. Минтақада ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳурмат муҳити мустаҳкамланиб, ҳамкорлик кенг кўламдаги заруратга айланганини таъкидлайди. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари янги минтақавий ҳамкорлик архитектурасини яратганини, Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммит эса барқарор, ўзаро боғлиқ ва фаровон Марказий Осиёни барпо этишда муҳим босқич бўлиши қайд этилган. «Минтақамизда кечаётган жараёнлар — бу онгли ва ортга қайтмас танлов. Ушбу йўл биздан нафақат биргаликдаги саъйҳаракатларни, балки умумий келажагимиз учун масъулиятни ўз зиммамизга олишга тайёр бўлишимизни ҳам талаб қилади. Куч ва имкониятларимизни бирлаштириб, умумий вазифаларни ҳал этмоқдамиз, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга тинч ва бунёдкор ҳамкорликнинг вақт ва ҳаёт синовидан ўтган — ишонч, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган ўз моделимизни таклиф этмоқдамиз», дейилади мақолада.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
👍 59🔥 24 16👏 14👌 11💯 9🤣 7🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
🎁Бир нархда иккита смартфон: Huawei ва UZTELECOM “1+1” акциясини ишга туширмоқда Бир вақтнинг ўзида иккита смартфон ва бир йил давомида катта ҳажмли интернет трафикка эга бўлишни хоҳлайсизми? UZTELECOM HUAWEI билан ҳамкорликда шундай имкониятни тақдим этмоқда! Huawei Nova 13i (8GB/128GB) харид қилсангиз, Huawei Nova Y63 (4GB/128GB) совға сифатида оласиз. 🌟 Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас: ⏺️ 2 ТБ интернет (ҳар бир SIM картасига 1 ТБ) бир йилга ⏺️ 3 ой бепул Telecom TV “All inclusive” пакети — 150 дан ортиқ ТВ-каналлар, минглаб фильмлар ва сериаллар ⏺️ “Smartphone” тарифи: 100 ГБ интернет, бошқа тармоқларга 500 дақиқа, 500 СМС ва тармоқ ичида чекланмаган қўнғироқлар.* 📲 Буларнинг барчаси — 2 990 000 сўмга! * Компания сотув офисларида харид қилинганда, биринчи ой абонент тўлови — 0 сўм! Кейинги ойдан бошлаб тариф нархи тўлиқ тўланади — 59 000 сўм ойига. 📍 Сотув манзилларини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: 📦 Смартфонлар сони чекланган — бугунёқ UZTELECOM офислари ёки Yandex Market орқали харид қилинг! 👍 UZTELECOM – доимо сизга яқин бўлган оператор! 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
5👍 3🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Самарқандлик аёл эрини қамоқдан чиқариш учун алиментни ўзи тўлади Паст Дарғом туманида бир хонадонда истиқомат қиладиган оилада аёл суд тартибида алимент ундирган. Навбатдаги жанжалдан кейин эр алимент тўланмагани учун 15 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Турмуш ўртоғисиз рўзғор юритиш мушкуллашгач, аёл алимент бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаб берди ва бешинчи куниёқ судга мурожаат қилди. Суд қарорни бекор қилди ва эр озодликка чиқарилди. Ҳозирги пайтда томонлар ярашгани, болалар тарбияси билан банд экани маълум қилинган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори Жалолиддин Шербоев ахборот берди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
😁 20👏 7 6😢 4🥴 3🤔 1🌚 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Президент совғаси: Усмон Азимга Термизда 3 хонали уй топширилди Куни кеча Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да ўтказилган маданий-маърифий тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга Президент совғаси сифатида 3 хонали уй калити тантанали равишда топширилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид ҳамда вилоят ижодкорлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ҳоким Улуғбек Қосимов шоирни Сурхондарё аҳли номидан табриклаб, унинг асарларида юрт гўзаллиги, халқ руҳи ва миллий қадриятлар чуқур ифода этилганини таъкидлади.
Усмон Азим (тўлиқ исми-шарифи: Азимов Усмонқул; 1950 йил 13 август, Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани) — шоир, драматург ва таржимон, Ўзбекистон халқ шоири (2000). Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Радио, Ёзувчилар уюшмаси ва Президент девонида фаолият юритган. Асарлари: «Инсонни тушуниш», «Ҳолат», «Бахшиёна», «Куз», «Жоду» ва бошқалар. «Бир қадам йўл», «Бозор», «Алпомишнинг қайтиши» пьесалари, «Алпомиш» ва «Алишер Навоий» фильмлари сценарийларига муаллиф. Асарлари кўп тилларга таржима қилинган. «Дўстлик» ордени (1998) соҳиби.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
👍 121🔥 69 24👏 18🕊 2👎 1
Repost from TgId: 2223535587
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент метросига яна 56 та замонавий вагон олиб келинади Тошкент метрополитени маълумотига кўра, 2021 йилгача 36 та поезд ҳаракатланар эди. Сўнгги 3 йилда эса 41 та янги замонавий таркиб харид қилинган ва 2025 йилга келиб поездлар сони 75 тадан ошган. 2026 йилда яна 56 та замонавий метро вагони олиниши режалаштирилган. Бу билан ҳаракат таркиблари янгиланиб, поездлар оралиқ интервали қисқаради. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
👍 12 6😁 5🤔 5
Photo unavailableShow in Telegram
💎#Рост_ҳикматлар Агар қийналаётган бўлсанг, демак тоққа чиқиб боряпсан. Мабодо, ҳаммаси осон кечаётган бўлса, унда пастга қулаяпсан. ✍️Генри Форд 🍁Кунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
Mostrar todo...
16👍 15🔥 4👏 2🤔 1💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Президент: “2026 йилда банклар орқали иқтисодиётга 450 триллион сўм йўналтирилади” Президент Шавкат Мирзиёевга инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича ишлар ҳақида маълумот берилди. Маълум бўлишича, 2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра инфляция 10,2 фоиздан 7,8 фоизга тушган. 2026 йилда бу кўрсаткични 7 фоизга, 2027 йилда эса 5 фоизгача пасайтириш режалаштирилган. Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида келгуси йилда тижорат банклари орқали 450 триллион сўм кредит ажратилади. Шунингдек, микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ишлари давом эттирилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Mostrar todo...
👍 69🔥 21👏 16🤔 4🤮 4 3👎 1🤣 1