Rasmiy xabarlar I Официальные новости
Ir al canal en Telegram
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot
Mostrar más2025 año en números

79 297
Suscriptores
-80024 horas
-1 4867 días
-1 90730 días
Archivo de publicaciones
04:40
Video unavailableShow in Telegram
#Brifing
❌Божхона органлари томонидан жорий йил давомида ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда божхона назорати жараёнида жами 119 та ҳолатда қиймати 2,3 млрд. сўмдан зиёд бўлган, миқдори 7 млн. 250 минг донадан ортиқ пиротехника буюмлари ушлаб қолинган.
Бу ҳақида Божхона қўмитасининг навбатдаги брифингида қўмита Матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев хабар берди.
🔵Амалдаги қонунчиликка кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
🔵Хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан яратилиши, ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, ташилиши, реализация қилиниши, сотиб олиниши, сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланади.
🔵Ноқонуний муомаладан олиб қўйилган барча пиротхеника воситалари вақтинча сақлаш учун худудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларига топширилган.
🔵Агар сиз пиротхника буюмларининг ноқонуний муомаласига доир ҳолатларга дуч келсангиз, Божхона қўмитасининг кечаю кундуз фаолият юритаётган 11-08 қисқа рақамли ишонч телефони орқали хабар беришингиз мумкин. Бунда мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Brifing 2 telegaram.mp432.01 MB
00:34
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Интерактив хизматлар портали | "Видеоконференцалоқа" хизмати орқали суд мажлисида масофадан туриб иштирок этиш
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
8аа.mp412.82 MB
👍 2
01:24
Video unavailableShow in Telegram
📣 Шошилинг! Туризм йўналишида бизнес қилмоқчи бўлганлар учун ажойиб имконият!
Агар меҳмонхона, дам олиш ёки туризм соҳасида тайёр ишлаб турган бизнес қидираётган бўлсангиз — мана сизга аниқ вариант:
Қашқадарё вилоятининг туристлар учун энг жозибадор нуқталаридан бири — Шаҳрисабз тумани, “Мираки” МФЙда жойлашган, тўлиқ тайёр меҳмонхона объекти сотувга қўйилди.
Объект ҳақида қисқача маълумот:
◦ 4 қаватли бино;
◦ 150 та хона — туристлар учун қулай муҳит;
◦ 180 ўринли ресторан — тўй, банкет, тадбирларга мос;
◦ Умумий қиймати: 235 млрд сўм
❗️ Энг муҳими — молиялаштириш масаласи ҳам ҳал қилинган! Асакабанк орқали:
◦ Бошланғич тўлов: 15%;
◦ Муддат: 7 йилдан 10 йилгача;
◦ Фоиз ставкаси: 10% дан 18% гача кредит орқали сотиб олиш мумкин!
📞 Батафсил маълумот қўнғироқ қилинг:
☎️ (97)-421-74-47
☎️ (78)-147-65-65 (1391)
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
18.13 MB
👍 3
00:44
Video unavailableShow in Telegram
#Bilish_muhim
Йўлларда ўзбошимчалик билан ўрнатилган сунъий тўсиқлар ёнғин-қутқарув экипажининг ёнғин содир бўлган жойга ўз вақтида етиб боришини секинлаштириши мумкин. ФВВ мутахассисларининг тавсияларига риоя қилинг.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
fvv_3 new.mp414.17 MB
👍 5
03:22
Video unavailableShow in Telegram
#Brifing
❗️“Ўзагроинспекция” тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан
Инспекция бошлиғининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби Сарвиноз Исмоилова иштирокида ўтказилган брифингда маълумот берилди:
Инспекцияда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш бўйича идоравий дастур қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда.
Жумладан,
— 1012 нафар ходим томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларациялар тўлдирилди;
— 63 нафар ходимда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланиб, мазкур ҳолатлар тўлиқ бартараф этилди.
Коррупцияга оид мурожаатларни онлайн қабул қилиш амалиёти жорий этилди. Айни пайтда Инспекциянинг коррупсия ва манфаатлар тўқнашуви бўйича хабар бериш учун мўлжалланган 4 та алоқа канали 24/7 режимда фаолият кўрсатмоқда.
👉Батафсил
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Брифинг 17.12.2025.mp46.58 MB
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги матбуот котиби тайинланди
Мамарасулов Умиджон Алижон ўғли Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги матбуот котиби – директорнинг ахборот сиёсати масалалари маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги орқали ўтказилган очиқ танлов натижалари ҳамда Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига кўра амалга оширилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 9
❗️ Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан (796-сон, 17.12.2025 й.) “Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, суғурта ҳодисалари юзага келганда суғурталанган шахсларга қуйидаги тўловлар тўланади:
🗣 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
🗣 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.
Суғурталанган шахсларга суғурта ҳодисаси юзага келганда, тўловлар қуйидаги шартларга асосан тайинланади:
🔵давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни олиш ҳуқуқи қуйидаги даврлардан бирида юзага келганда:
🔵 суғурталанган шахслар иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда;
🔵 юридик ёки жисмоний шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида хизмат кўрсатаётган даврда;
🔵 қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа расмий фаолият билан банд бўлган даврда;
🔵 ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун камида 10 ой, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш учун камида 6 ой суғурта стажи мавжуд бўлса.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бўйича тўловлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, бироқ 1 календарь йил давомида 182 календарь кундан ошмаган қисми учун амалга оширилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдорини ҳисоблашда суғурталанган шахснинг суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига қуйидаги стаж коэффициенти қўлланилади:
🔵 10 ойдан 24 ойгача (24-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 75 фоиз;
🔵 25 ойдан 60 ойгача (60-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 85 фоиз;
🔵 61 ва ундан ортиқ ой суғурта стажига эга бўлганда – 100 фоиз.
Суғурталанган шахсларга тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш молиявий агент томонидан амалга оширилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Photo unavailableShow in Telegram
❗️АҚШ “грин карта” дастурини вақтинча тўхтатди
Қўшма Штатлар ҳукумати греэн кард лотерея дастурини вақтинча тўхтатишга қарор қилди. АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмнинг маълум қилишича, бу қарор Браун университетида содир этилган отишма билан боғлиқ ҳолат ортидан қабул қилинган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Вазир таъкидлаганидек, дастур иммиграция хавфсизлиги нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб турилади.
📌Маълумот учун: греэн кард лотереяси 1995 йилдан буён ўтказиб келинган бўлиб, бу қарор дастур тарихида кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 3
02:00
Video unavailableShow in Telegram
❗️Тошкент шаҳрида ўзини “СЭС ходими” деб таништираётган сохта шахслар аниқланмоқда
Уйингизга келиб, мажбурий тарзда дезинфекция воситалари ёки дори-дармон таклиф қилаётган шахсларга ишонманг ва харид қилманг. Бундай воситаларни нотўғри тарзда қўллаш заҳарланиш ҳолати юзага келтириши мумкин.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
video_2025-12-19_10-50-28.mp425.58 MB
👍 7🤔 1
Аҳолини рўйхатга олиш нима беради ва нега у керак?
🇺🇿 “Ўзбекчилик” подкастида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ҳақида гаплашилди. Маълум бўлишича, бу Ўзбекистонда 1989 йилдан кейин биринчи бор ўтказилаётган муҳим статистик тадбир саналади.
Суҳбатда нега айнан рўйхатга олиш керак, нега бу йилгача амалга оширилмаган, деган саволлар атрофлича муҳокама қилинган. Шунингдек, подкастда:
❓Чет элда яшовчи ўзбекистонликлар ва чет эл фуқаролари қандай рўйхатга киритилади? ❓ Бир киши орқали бутун оилани рўйхатдан ўтказиш мумкинми? ❓ Аҳолимиз сони ҳақиқатан ҳам камми ёки кўпроқми?каби саволларга жавоб топиш мумкин. Батафсил маълумот учун @census_2026 га уланиб олинг. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
The Japan Times:
Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён Ўзбекистон кенг қамровли ва улкан ислоҳотлар йўлини танлаб, мисли кўрилмаган суръатларда тараққиёт босқичига кирди. Бу давр мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини тубдан ўзгартирган ҳақиқий ислоҳотлар тўлқини билан ажралиб турди. Йиллар давомида ёпиқ бўлиб келган эшиклар кенг очилди, изоляция даврига барҳам берилиб, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият билан очиқ ва конструктив мулоқотга тайёрлиги намоён этилди. Дадил сиёсий қарорлар, фаол дипломатия ва чуқур таркибий ислоҳотлар орқали мамлакат дунёнинг барча минтақаларидаги давлатлар, институтлар ва бозорлар билан барқарор ҳамкорлик кўприкларини барпо этиб, ўзини жаҳон майдонида фаол ва масъулиятли иштирокчи сифатида мустаҳкам намоён қилди.📌Батафсил Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 56👏 15
Эко-стикерлар ҳақида
Ўзбекистонда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида “Экологик транспорт” тизими жорий этилмоқда. Энди транспорт воситалари зарарли моддалар даражасига қараб 3 хил рангдаги (яшил, сариқ ва қизил) стикерлар билан белгиланади.
Эко-стикер мутлақо бепул берилади ва муддатсиз амал қилади (ойна алмашса ёки эгаси ўзгарса янгиланади).
Кимларга стикер шарт эмас?
- Электромобиллар ва электромотоцикллар.
- Жамоат транспорти (такси ва йўналишли таксидан ташқари).
- Махсус хизмат ва қишлоқ хўжалиги техникалари.
- Ногиронлиги бўлган шахслар транспорти.
Қандай олинади?
Янги ёки қайта рўйхатдан ўтишда: Рўйхатга олиш жараёнида автоматик берилади.
Фойдаланишдаги машиналар: Ихтиёрий мурожаат асосида расмийлаштирилади.
Диагностика: Агар «Евро» стандарти аниқ бўлмаса, махсус операторлар томонидан текширилади.
Гибрид автомобиллар ва 3 йилдан ошмаган янги машиналар автоматик равишда «Яшил» тоифага киради.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 4
❗️ Конституциявий одил судловга эришиш кафолатлари кучайтирилади
“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини
янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–253-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔵фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий одил
судловга эришиш, уларнинг бузилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш имкониятларини кенгайтириш;
🔵 шахсларнинг мурожаатлари (шикоятлари)ни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқлар ва оворагарчиликларни бартараф этиш.
✅Конституциявий судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқи субъекти бўлмаган фуқаро ёки юридик шахс томонидан Конституциявий судга тааллуқли масала юзасидан йўлланган мурожаат Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектга юборилади.
✅Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга субъект томонидан шахснинг мурожаатидаги масала Конституциявий судга киритилмаганда муаллифга ушбу масалани киритишга асос мавжуд эмаслиги тушунтирилиб хабар берилади ва Конституциявий судга ахборот тақдим этилади.
✅Конституциявий шикоят институти бўйича:
🔵 муайян иш бўйича суд томонидан қўлланилган қонуннинг Конституциявий суд томонидан Конституцияга мувофиқ эмас деб топилиши суд ҳужжатини ўрнатилган тартибда қайта кўришга;
🔵 муайян иш бўйича қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан Конституциявий судга Олий суд томонидан мурожаат киритилиши ҳолатини судда тегишли иш бўйича иш юритувини тўхтатишга асос сифатида белгиланади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👏 2👍 1
02:05
Video unavailableShow in Telegram
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятининг Ургут туманида бўлди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Urgut_Full_.mp411.46 MB
👍 62👏 21
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Судланган А. Шукуровга оид жиноят иши юзасидан маълумот
Жорий йил баҳорида Тошкент шаҳрида содир этилган ҳодиса юзасидан судланган А. Шукуровга нисбатан чиқарилган суд қарорлари тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилди.
Тошкент шаҳар суди тафтиш инстанциясининг ажрими билан апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 9 декабрдаги ажрими бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилди.
Қабул қилинган қарорга мувофиқ, А. Шукуровга нисбатан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Қамоқда сақланган кунлар ҳисобга олиниб, ўташ учун 5 йил 3 ой 12 кун муддат қолдирилди.
Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Олий судга шикоят ёки протест киритиш мумкин.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 7🤔 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ОКМКда экспорт режаси муддатидан олдин бажарилди
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 2025 йил учун белгиланган экспорт режаси муддатидан аввал тўлиқ бажарилди. Бугунги кунга қадар 489,8 млн АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилиниб, прогноз кўрсаткич 100 фоизга бажарилди.
Айни пайтда комбинат мис катоди, рух метали, мис катанкаси, рух купороси, рений, кадмий ва бошқа маҳсулотларни 19 та давлатга экспорт қилмоқда. Қатор маҳсулотлар Африка ва Европа мамлакатлари бозорларига ҳам етказиб берилмоқда.
Шу билан бирга, комбинатда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган инвестиция лойиҳалари изчил амалга оширилмоқда. Жорий йилда 3-мис бойитиш фабрикасининг биринчи линияси ишга туширилиб, кунига 600 тонна концентрат ишлаб чиқарилмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Қурилиш тизимида аниқланган камчиликлар бўйича расмий муносабат
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Ҳидоятовнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда билдирган фикрлари ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда.
Қайд этиш жоизки, тилга олинган ҳолатлар 2018–2019-йиллардан буён аниқланган ва йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар ҳисобланади.
Қурилиш соҳасидаги қонунбузарликлар очиқ тан олиниб, уларни бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда. Айтилаётган маълумотлар айблаш эмас, балки муаммоларни яширмасдан ислоҳ қилишга қаратилган.
Асосий мақсад фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олишдир. Вазирлик мазкур масала юзасидан доим очиқ.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ўқувчи ва талабалар учун авиачипталарга 50% чегирма
“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан қишки таътил муносабати билан ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабаларига маҳаллий авиақатновлар учун 50% гача чегирма тақдим этилади.
Чегирма 2025-йил 26-декабрдан 2026-йил 11-январига қадар амал қилади.
📌Чегирма ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида берилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 4😱 2
00:25
Video unavailableShow in Telegram
#Диққат
ЙҲХХ ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик ва хушёрликка чақирмоқда. Барча ҳайдовчилардан:
- бошқарувдаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб;
- оралиқ масофани сақлаб;
- тезликни меъёрдан оширмасдан;
- газ ёки тормоз тепкисини кескин босмасдан;
- эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз, дейилади мурожаатда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
INSTA tg.mp413.65 MB
👍 15
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿🇯🇵Инфографика: Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан ушбу мамлакатга расмий ташриф билан ҳамда «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти биринчи саммитида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) сўнгги 8 йил давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни таҳлил қилди.
👁 2017–2024 йиллар давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги товар айланмаси 2,3 баробарга ошиб, 166,2 млн доллардан 388,6 млн долларга етди.
🔝 Экспорт ҳажми 15,1 фоизга ўсиб, 14,5 млн доллардан 16,7 млн долларга етди
🔝 Импорт эса 2,5 баробарга ошиб, 151,7 млн доллардан 371,9 млн долларга етди
📊 2025 йилнинг 10 ойи якунларига кўра, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги товар айланмаси 326,8 млн долларни ташкил этди.
🪧 Бугунги кунда Ўзбекистонда Япония капитали иштирокидаги 121 та компания фаолият юритмоқда.
🔝 Сўнгги 8 йилда Япониядан Ўзбекистонга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми, жумладан JICA линияси орқали, 184 млн долларни ташкил этди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 83👏 14
