es
Feedback
Rasul Kusherbayev

Rasul Kusherbayev

Ir al canal en Telegram

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayev

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
202 148
Suscriptores
-1 44224 horas
+1 4797 días
-46430 días
Archivo de publicaciones
❗️Машхур "Call of Duty" ўйини яратувчиси Винс Зампелла аварияда ҳалок бўлди Ҳодиса Калифорниядаги Сан-Габриел тоғларида содир бўлди. Рулда бўлган Зампелла ва унинг йўловчиси воқеа жойида жон берган. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
11.84 MB
🤯 84😢 56👍 30👌 3🔥 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Россияда ўлдирилган тожикистонлик боланинг онасига уй берилди Тожикистон ҳукумати Россиядаги мактабда пичоқлаб ўлдирилган 10 ёшли фуқароси Қобилжон Алиевнинг онасига уй берган. Журналистлар Қобилжоннинг уйига боришган. Марҳумнинг қариндоши Нилуфар Сафоевага уй берилганини айтган. Қобилжоннинг қариндошларидан бири Шерзод Ализода “уй ҳукумат номидан берилганини” айтган. Айтилишича, 22 декабрь куни эрталаб мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари Қобилжон Алиевнинг оиласига ташриф буюриб, ҳамдардлик билдирган. Қариндошлар оила ҳозирда маблағ йиғишга муҳтож эмаслигини маълум қилган: “Биз ёрдам берган ва ёрдам бермоқчи бўлган барчадан миннатдормиз. Шу билан бирга, жамоатчилик шуни билишини хоҳлаймиз: ҳозир биз ёрдамга муҳтож эмасмиз, Қобилжоннинг онаси номига очилган банк ҳисоб рақами ёпилган”, деди марҳумнинг қариндошлари. Қобилжоннинг жасади олиб чиқилган уй ҳозирга қадар очиқ ва гавжум. Бу ерга Тожикистоннинг турли ҳудудларидан ҳамдардлик билдириш учун одамлар келишда давом этмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
😢 500👏 106👍 38👎 8🔥 4🤯 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ўзбекистон терма жамоаси Канадага қарши ўйнайди Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида мезбон Канадага қарши ўртоқлик ўйини 2026 йил 1 июнь куни бўлиб ўтади. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 160👎 13👏 10🔥 3🤯 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Президент Мурожаатномаси кутилмоқда Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатнома йўллаши кутилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 239🔥 77👎 53👏 11😢 5👌 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️АҚШда “Трамп” номли ҳарбий кемалар ишлаб чиқарилиши мумкин АҚШда “Трамп” деб номланадиган янги ҳарбий кемалар ишлаб чиқариш режалари ҳақида маълумот берилди. Дональд Трампнинг таъкидлашича, мазкур ҳарбий кемалар: ➖ гипертовушли ракеталар; ➖ кучли лазер тизимлари; ➖ ядровий каллакли ракеталар билан жиҳозланади. Унинг сўзларига кўра, ушбу кемалар мавжуд ҳарбий кемаларга нисбатан юз баравар кучлироқ бўлиши кутилмоқда. Лойиҳа амалга оширилиши ва унинг аниқ техник тафсилотлари бўйича расмий маълумотлар кейинроқ эълон қилинади. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👎 122👏 11🔥 7😢 5😱 4👍 1👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ўзбекистонда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин Синоптиклар ёғингарчиликдан сўнг илиқ ҳаво ва инверсия жараёнлари натижасида республикада ҳаво алмашинуви чекланиши ва ифлосланиш ёмонлашиши мумкинлигини билдирмоқда. Айниқса Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳудудларида эрталаб ва кечқурун ҳаво ифлосланиши сезиларли бўлади. Инверсия ҳафтанинг охиригача сақланиши кутилмоқда. Шу боис фуқароларга эҳтиёткорлик тавсия қилинади. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👎 104😢 37👍 8😱 7
Photo unavailableShow in Telegram
Kia K5 - ортиқча харажатларсиз қулайлик ва обрўга эга бўлишни хоҳлаганингизда 🚗 Ҳозирда қулай шартлар таклиф этилмоқда: 🔹 Бошланғич тўлов — 30% дан 🔹 Фоиз ставкаси — йиллик 0% дан 🔹 Муддати — 24 ойгача 📞 Қўнғироқ қилинг ва тест-драйвга ёзилинг! +998555006886 📍Кia Ahmad Donish Реклама
Mostrar todo...
👎 94👍 16🔥 6😱 3🙏 3🤯 1
Андижон вилояти ҳокими диққатига! Олтинкўллик жаҳон чемпионига ҳокимлик эътибор ҳам бермади Россиянинг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2005-2007 йилларда туғилган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Андижоннинг Олтинкул тумани спорт мактаби тарбияланувчиси Акбаржон Собиржонов олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпионига айланган. Афсуски, чемпионнинг отаси Олтинкўл тумани ҳокимлигига бориб, бу хабарни ҳоким жаноблари етказишга, Олтинкўл фарзанди жаҳон чемпиони бўлганини айтиб, қувончига шерик қилмоқчи бўлибди. Бироқ ҳокимлик масъуллари ҳокимни ҳозир вақтлари йўқ, дея бир неча бор эшикдан қайтариб юборган. Такси ҳайдовчиси бўлган ота ҳокимиятнинг бу муносабатидан хафа бўлиб юрибди. Биз эса ҳафа бўлманг деймиз: бу гап вилоят ҳокимига етиб борса ўзлари билади нима қилишни. Аввало бу ютуқ нафақат Олтинкўл ёки Андижон, балки бутун Ўзбекистон халқиники ҳамдир. Мана биз сизни қувончингизга шерикмиз. Шундай фарзанд тарбиялаб, юзага чиқарган сиз ва Акбаржоннинг устозларига катта рахмат! Бор бўлинглар! 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
5.55 MB
star reaction 2👍 440👏 41👎 21🔥 15
Ҳокимлар "подшоҳ"га айланмаслиги учун кучли тийиб турувчи механизм керак! Ҳокимлар ичида ақлли, халқпарвар, бировни ҳақидан қўрқадиганлари кўп. Бироқ гуруч курмаксиз бўлмаганидек, фаросат ва ақлдан қисган, одамларни рўзасини мажбурлаб очтирадиган, нафси хакалак отганлари ҳам учраб туради. Сўнгги вақтларда давлат очиқликдан сал ортга чекиниши билан айрим ҳокимлар ўзини давлат ё халқ хизматчиси эмас, ҳудуднинг мутлақ феодал ҳукмдори сифатида тутишга ўтиб олишди. Буни подшоҳлик истаги деса ҳам бўлади. Масалан, Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигини расвосини чиқарган шахс бугун Косонда ҳоким. Энди ваколатидан фойдаланиб тадбиркорларни расвосини чиқариш билан банд. Албатта аждарҳодек ваколатга эга, қўлида ички ишлар, прокуратура, архитектор кабилар бўлганидан сўнг ҳокимга ким ҳам қарши чиқа олади. Подшоҳ бўлиш истагида юрганлар, юридик жиҳатдан подшоҳ бўлмаса-да, амалда шундай мақомда бўлади. Ҳокимларни тайиб туриш механизми бўлиши керак! Айниқса тадбиркор ва оддий фуқароларни ҳимоя қилувчи кучли, мустақил механизм зарур! https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/4008
Mostrar todo...
😢 121👍 105🤯 26👎 9🔥 7😱 5👏 4👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Экостиккер бўйича жарималар 2026 йилдан қўлланилмайди Ижтимоий тармоқларда 2026 йилдан “экологик ҳудуд”га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилади, деган нотўғри талқиндаги хабарлар тарқалмоқда. Расмий маълумотларга кўра, “Экологик транспорт” (экостиккер) тизими доирасида жарима чоралари фақат 2028 йилдан бошлаб жорий этилади. 🔹 2026 йил — тизимни йўлга қўйиш; 🔹 ҳайдовчиларни хабардор қилиш; 🔹 экологик маданиятни шакллантириш даври ҳисобланади. Шу боис, 2026–2027 йилларда экостиккер бўйича жарималар қўлланилмайди. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 77👎 50
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларини огоҳлантирди Янги йил арафасида аҳоли томонидан талаб кескин ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш масаласи юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан йирик чакана савдо тармоқларига тегишли кўрсатмалар юборилди.
Жумладан, “Корзинка”, “Макро”, “Ҳавас”, “Барака”, “Магнум”, “Ассорти”, “B1” ва “Магнит” савдо тармоқларига етказиб берувчи корхоналар томонидан: ➖ нархларни ўзгартириш ҳолатлари; ➖ логистика харажатлари; ҳамда нарх ошишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа омиллар ҳақида. Рақобат қўмитасини тезкор равишда хабардор қилиб бориш вазифаси юклатилди. Шунингдек, савдо тармоқларига етказиб берувчилар томонидан асоссиз равишда нархларни оширишга йўл қўймаслик бўйича доимий огоҳлантириш ишларини олиб бориш топширилди.
Қўмита томонидан бозорда соғлом рақобат муҳитини сақлаш ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
star reaction 1🔥 77👍 56👏 2👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун ҳам соат 10:00 дан 16:00 га қадар, республика бўйича барча «метан заправка»лар одатдаги режимида фаолият юритади. Фарғона водийсида эса «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади. (Энергетика вазирлиги) 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
star reaction 1👎 332👍 39🔥 6😢 5👏 4😱 3
"Ҳамма аҳмоқ, битта булар ақлли..." Ҳоким ваколатидан четга чиқиб, “Миллий электр тармоқлари” АЖнинг мухофаза ҳудуди бўлган ерни ободонлаштириш бахонасида "Moderen Green Servis" МЧЖга доимий фойдаланишга ажратиб берибди. Ҳамма аукцион орқали ер олса, булар ҳоким ёрдамида ободонлаштиришга, деб биз обод қилган ерни оволишган. Энди шу ерга секин "дом" қураркан. Ҳамма аҳмоқ, битта булар ақлли... БАТАФСИЛ 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👎 451🤯 137😱 41👏 32🔥 12👍 9😢 6👌 2
00:30
Video unavailableShow in Telegram
Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) маълумотларига кўра, декабрь ойида республика бўйича ноқонуний сигареталар бозорининг улуши 9,8% ташкил этди, бу ноябрь ойига (8,9%) нисбатан юқори. Ва бу айнан шундай ҳолатки, "озгина" фоиз жуда катта пулга ва жуда тушунарли таваккалчиликка айланади. Фарғона водийси асосий муаммоли ҳудуд бўлиб қолмоқда: 21,3%. Шаҳарларда вазият баъзи жойларда оғир кўринади: Марғилонда - 44,1% (амалда акцизсиз деярли ҳар иккинчи қути), Наманганда - 34,7%, Қўқонда - 30,7%, Фарғонада - 25,6%. Тошкент шаҳри бўйича ноқонуний сигареталар улуши - 10,6%. Энг юқори кўрсаткич Яккасарой туманида - 22,8%. 2025 йилнинг 11 ойи учун бюджетнинг тахминий йўқотишлари - 455,2 млрд сўм. Шундан 171,1 млрд. фақат Фарғона водийси бўйича. Бу мавҳум статистика эмас, бу ҳудудий бюджетларга етиб бормаган ресурслардир. Яна бир жиҳатни негадир кўпчилик эътиборсиз қолдиради: акциз маркасиз сигарета сотиш жиноий жавобгарликка тортилади. Бу эса 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан якунланиши мумкин.
Mostrar todo...
Нелегальная_продажаУзбУз.mp436.94 MB
👍 47😢 9👎 5🔥 4🤯 3
01:07
Video unavailableShow in Telegram
«Мен бу ҳолатдан шокдаман»! Ва ниҳоят Россия президенти Владимир Путин Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга тожикистонлик Қобилжоннинг ўлдирилиши билан боғлиқ масалада ҳамдардлик билдирди. Қизиғи Россия президенти Қобилжоннинг ўлдирилиши ходисасини терактга тенглаштирди. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
4.73 MB
👍 291😢 101👎 59👏 16😱 11🤯 6🔥 3🙏 3👌 1