es
Feedback
ELTUZ

ELTUZ

Ir al canal en Telegram

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
147 674
Suscriptores
+34424 horas
+2 0747 días
+630 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
МУТТАҲАМ ҚОЗИЛАРНИНГ КЎТИГА ТЕПИЛДИ Расмдаги зўравон жиноятчини қамағдан муҳтамалан пора эвазига озод қилган судялар ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, тавқи лаънат билан ишдан ҳайдалди. Бу илк босқич. Навбатдаги иш - бу порахўр судяларни ичкарига апкириб қўйиш. Демак, расман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25 декабрдаги фармойишига мувофиқ, Муроджон Қодирович Мирзажонов одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун судялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган. Шу билан бирга, Муҳтарама Маҳамадалиевна Турғунова, Одилбек Илҳомжон ўғли Илҳомжонов ҳамда Мирзиёд Миржалолиддинович Обидовнинг судялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимидан озод этилган. Бардавом бўлсин... 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
👍 252 78🎉 15🤬 6🤔 4🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
Э-КИТОБНИНГ ЗИЙНАТИ Шумерлар ҳали қуримаган лойга мих билан ëзув ëзишган. Кейин бу тахта каби лой плиталар офтобда қуритилгач хумбузда пиширилган. Ўша пайтда шумерларга қоғоз китоб яхшилиги ҳақида айтилганида «лой китобга етмайди барибир. Биза ўрганиб қолганмиз»! дейишган. Бугун ўзбек жамиятида ҳам электрон китоб ҳақида билги деярли йўқ.«Эскича қоғоз китибга нима етсин. Электрон китоб кўзни оғритади ва ҳ.к.» деган гаплар эшитилади. Замонавий Киндл ускунаси кўзга зарар бермайдиган қилиб ишланган. Китобларни худди қоғоз китобни варақлагандай варақлайсиз. Ҳатто шилдираши эшитилади. Бу ўзига хос имитация. Шу боис ер юзининг Ўзбекистондан бошқа қисмида электрон китоб қурилмалари бозори ўсишда давом этмоқда 2024 йилда электрон китоб ўқиш қурилмалари бозори жаҳон миқёсида $10,67 млрдга етди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 5,5 фоизга юқори бўлиб, соҳанинг барқарор ривожланаётганидан далолат беради. Мутахассислар бозор ўсишининг асосий сабаблари сифатида электрон таълимнинг кенгайиши, рақамли контентга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва ридер технологияларининг такомиллашувини кўрсатмоқда. COVID-19 пандемияси даврида масофавий таълим оммалашиб, электрон китоб қурилмаларига бўлган талабни сезиларли даражада оширди. Бу тенденция пандемиядан кейин ҳам сақланиб қолди. E-Ink технологиясига асосланган замонавий ридерлар кўзга зарарсиз, қуёш нурида ҳам яхши кўринади ва бир марта қувватлангандан сўнг ҳафталаб ишлай олади. Шунингдек, бундай қурилмалар минглаб китоб ва ҳужжатларни сақлаш имконини беради. Шу билан бирга, бозор смартфонлар билан рақобат, юқори нархлар ва айрим минтақаларда ахборот етишмаслиги каби қийинчиликларга ҳам дуч келмоқда. Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, электрон китоб ўқиш қурилмалари бозори яқин йилларда ҳам ўсишда давом этади ва 2032 йилга келиб $18 млрддан ошиши мумкин. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
64👍 18🤬 7
⚡️РАССОМ ТУЗ: КУМУШ ЙИРТИҚНИНГ ЖОСУС УЙИ Оврўпа совуғидан қочиб декабр ойида Африкада юрибман. Оварзазет шаҳрини араблар «жаҳаннам дарвозаси» деб ҳам атайди. Чунки бу шаҳар Саҳара биқинида жойлашган. Ўша шаҳарда «Иқбол» деган кафени кўриб қолдим. Урганчда ҳам «Иқбол» деган кафе бор эди. Бориб бир столга ўтириб «чой чақирдим» (Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романида Йўлчи чой чақиргани каби). Ялпизли мағриб чойи ўзгача бўлади. Хизматчи бола келиб чойнак ичига бир сиқим ялпиз ва бир болға катталигида оққандни солади. Кейин бир қўли билан чойнакни максимум баланд кўтариб столдаги стаканга "чоптиртиради" Тўчний нишонга олиб жўмракдан қайноқ чой оқимини стакан ичигга тушириш жоиз. Бу энди бир ритуал, фокус, цирк.. Чойни ичиб ўтирсам бир йигит келиб «меҳмон, хуш кўрдик¸ қаëқдан сўраймиз энди сизни» дея французча гапирди. Танишдик. Исми Жаъфар экан. Оварзазетдаги «Атлас» кинонстудиясида бутафор рассом. Менам рассомманку. Билла расмга тушдик. Икки кишилик селфи. Шу билан чойди ичиб, ҳайр-маъзурди қилиб Рашидни уйига қараб кетдим. Рашид бу шаҳарнинг ўлчови бўйича бой одам. Шкода мошини ва учта квартираси бор. Шуларни вақтинча ижарага беради. Немисча гапиради.«Ока, кам-кўст йўқми, қорин оч бўлса ярим коса ҳарира чиқарворай» дейди. Ҳарира – бу араб ўлкаларида ичганим энг арзон ëғвон. Нўхатли шўрва. Негадир бу шўрвани хурмо ва повидло мураббо билан ейишади занғарлар. 👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈
Mostrar todo...
59👍 36🤬 5 1
Photo unavailableShow in Telegram
ВАҚТ МАШИНАСИ: 25 ДЕКАБРЬ - СОВЕТ ИМПЕРИЯСИ ТУГАТИЛГАН КУН 1991 йил 25 декабрь воқеалари инсоният тарихидаги энг йирик сиёсий бурилиш нуқталаридан бири ҳисобланади. Шу куни 70 йилдан ортиқ давом этган совет тузумининг барҳам топиши ва унинг таркибида бўлган Ўзбекистон каби республикалар учун мустақиллик йўли очилди: Империянинг сўнгги нафаси Шу куни кечқурун, соат 19:00 да Михаил Горбачёв марказий телевидение орқали халққа сўнгги бор СССР Президенти сифатида мурожаат қилди. У ўз нутқида ислоҳотлар (Қайта қуриш) даври якунлангани; ядровий қурол устидан назоратни Россия Президентига топширгани; СССР Президенти лавозими тугатилганини эълон қилди. Бу воқеадан бир неча дақиқа ўтиб, Кремль узра ҳилпираб турган СССРнинг қизил байроғи туширилди ва унинг ўрнига Россия Федерациясининг уч рангли байроғи кўтарилди. Бу рамзий маънода улкан империянинг тугаганини бутун дунёга кўрсатди. Ўзбекистоннинг халқаро тан олиниши Гарчи Ўзбекистон ўз Мустақиллигини 1991 йил 31 августда эълон қилган бўлса-да, СССРнинг расман тарқалиши мамлакатимизнинг де-юре (ҳуқуқий жиҳатдан) тўлиқ мустақиллигини ва халқаро ҳамжамият томонидан кенг кўламда тан олинишини бошлаб берди. 25 декабрь воқеаларидан сўнг, қисқа фурсат ичида дунёнинг етакчи давлатлари (АҚШ, Туркия, Покистон ва Европа давлатлари) Ўзбекистон мустақиллигини тан олди. СССРнинг тугаши Ўзбекистоннинг 1992 йил 2 март куни БМТга тўлақонли аъзо бўлиб кириши учун сўнгги тўсиқни олиб ташлади. Янги даврнинг бошланиши СССРнинг парчаланиши шунчаки сиёсий қарор эмас, балки иқтисодий ва ижтимоий инқирознинг мантиқий ечими эди. Ўзбекистон учун эса бу воқеа қуйидаги имкониятларни яратди:
• Миллий ўзликни англаш: Она тили, диний қадриятлар ва миллий анъаналарнинг қайта тикланиши. • Иқтисодий мустақиллик: Мамлакат бойликлари ва хом ашёсининг (хусусан, олтин ва пахта) республиканинг ўз ихтиёрида қолиши. • Ташқи сиёсат: Дунё давлатлари билан ҳеч қандай "марказ"сиз, тўғридан-тўғри дипломатик ва иқтисодий алоқалар ўрнатиш.
Хулоса қилиб айтганда, 1991 йил 25 декабрь — "Совет Иттифоқи" деган тушунча тарих саҳифаларига муҳрланган ва Ўзбекистоннинг замонавий давлатчилик тарихида янги, порлоқ саҳифа очилган кун сифатида қолди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
92👍 24😢 17🎉 4🔥 3🤬 3
05:47
Video unavailableShow in Telegram
ФУРҚАТНИНГ “АМПАТРУЛ МЕНТУРАСИ” Фарғона вилояти Фурқат туман ИИБсини 2025 йилнинг энг “ампатрул ментураси” деб эътироф қилиш керак. Фурқат туман ИИБ бошлиғининг 4 йил қамалишига сабаб бўлган ўша куни Фурқат туманида битта угон¸ 6 та талончилик ва 21 ҳолатда безорилик жинояти бўйича 102 қилинган. Бу урод мент мусорларнинг ҳаммаси бу жиноятларни эътиборсиз қолдириб, тўла составда налоқчи билан мактаб директори си*ишганини кўргани борган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
milisa samosud.mp410.73 MB
😁 206🤬 131 66😱 28👍 13🤔 12🤯 12😢 11 5🔥 2🤩 2
⚡️⚡️⚡️SOS! ЖОНИДАН ТЎЙГАН ШАҲРИХОНЛИК ЎЗИНИ ОСМОҚЧИ Шаҳрихон туманида, «Бобо» чек маҳалласида бир фуқаро сув башнясига чиқиб, ўзини осмоқчи бўлиб турибди. Унга ИИБ ва МИБ томонидан амалий ёрдам кўрсатилмаган. Ҳокимликка мурожаат қилганда эса уни ҳайдаб юборишган. Фуқаронинг муаммоси ҳалигача ҳал бўлмаяпти. Вазирликлар ва масъул идоралардан зудлик билан чора кўриш сўралади. Илтимос, бу ҳолатга бефарқ қолманг. Зудлик билан аралашув керак. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
Shahrixon1.mp437.46 MB
Shahrixon2.mp415.75 MB
Shahrixon3.mp42.41 MB
😢 104 38😁 21🤬 17😱 12🎉 1
⚡️⚡️⚡️Бир ой ичида Ўзбекистонда 400га яқин киши наркотик сабаб қамалди. Кўкнорнинг ортинда қамағ бор....
Mostrar todo...
🤬 42👍 14😁 14 5🤔 3
БУХОРОДА ЯГОНА ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЧАСИ НОҚОНУНИЙ ЭГАЛЛАБ ОЛИНМОҚДА Ассалому алайкум Элтуз. Биз Бухоро шаҳри Шайхон маҳалласи аҳолари томонидан мурожаат йўллаяпмиз. Маҳалламизда болалар мактаб ва боғчага, катталар эса ишга қатнайдиган, шунингдек Газли шоҳ кўчасига чиқувчи фақат битта пиёдалар йўлакчаси мавжуд. Ундан бошқа томонларда тахминан 900 метр масофада йўлга чиқиш имконияти йўқ, чунки ҳудуд фермер томонидан симтўр билан ўраб олинган. Энди эса айнан шу ягона йўлакча ҳам нон пишириш учун тандирлар ўрнатилиб, эгаллаб олинмоқда. Бу ҳолат аҳолининг эркин ва хавфсиз ҳаракатланишига жиддий тўсиқ бўлмоқда. Маҳалла раиси ва ИИБ ходимига бир неча бор мурожаат қилдик. Шунингдек, вилоят ҳокими Ботир Зариповга мурожаат қилинадиган гуруҳда ҳам ёздик. Афсуски, айнан шу мурожаатларимиздан сўнг вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ходимлари томонидан гуруҳда блокланганмиз. Айни йўлакчага аҳоли ташаббуси билан пиёдалар белгиларини ҳам қўйдирган эдик. Бироқ, фермернинг мақсади бу йўлакни ҳам бутунлай ёпиш экани очиқ кўриниб турибди. Ваҳоланки, ён-атрофда бундай фаолиятни олиб бориш учун етарлича жой мавжуд. Қолаверса, яқинда ушбу нонвойхонадан 200 метр нарироқда ноқонуний электр уланиши сабаб икки киши ток уриши оқибатида ҳалок бўлган. Энди эса нонвойхона жойи кўчирилаётган бўлса-да, у яна аҳоли пиёда йўли ҳисобидан жойлаштирилмоқда. Тандир ёниб турган жойдан болалар, кексалар ва оддий аҳоли қандай хавфсиз ўтиши мумкин? Ягона пиёдалар йўлакчасини аҳолига қайтариб беришларини талаб қиламиз. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
44😁 17🤬 9 3🔥 1🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Чекловлар инсонларнинг шундай ҳам осон бўлмаган ҳаётини янада оғирлаштирмасин Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига мувофиқ давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ сотувчи (ижрочи) кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас. Декабр ойи давомида чиқинди олиб кетиш хизматларидан нореал қарздорлик туфайли электр тўловига чеклов қўйилганлигидан кўплаб шикоятлар бўлмоқда. Ўзбекистонда давлат бюрокрттик ташкилотлари муаммони бартараф этмайди, муаммо яратади. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилдию, йўқ жойдан муаммо яратиб бошлади. Маълумки, санитар тозалаш ва чиқиндиларни ташиш хизматларини кўрсатганлик учун тўловлардан қарздорларга электр энергияси истеъмоли учун тўловларни тўлашда чеклов ўрнатилиши 2025 йил 1 августдан бошланган. Чиқинди йиғиш хизмати сифати ўта пастлиги, назоратсизлик, истеъмолчиларга ортиқча ва асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётганлиги ва юзлаб маҳаллаларда шартноманинг ўзи йўқлиги шароитида, ҳеч бўлмаса, чекловларни ишга туширишдан олдин инвентаризация ўтказилиши мақсадга мувофиқ эди. Жойларда хусусий шерик сифатида танлаб олинган корхоналарнинг эшак-аравадан бошқа техникаси йўқ. Шуларга ишоняпсизларми? Тегишли агентлик масъулларига кўра, агар, истеъмолчи билан шартнома тузиш имконияти бўлмаса, шартномани маҳалла тузади. Бу шартномавий муносабатлар бўйича амалдаги қонунчилик нормаларига қанчалик тўғри келади? Агентликнинг бу фикри Фуқаролик Кодексининг 9-, 20-, 21-, 26-боблари нормаларига зиддир. Қолеверса, маҳалланинг фуқаро номидан шартнома тузиш ваколати мавжуд эмас. Шартнома бўлмаса, фуқаро судга мурожаат қилиш ҳуқуқини қандай амалга оширади. Санитар тозалаш ва чиқиндиларни ташиш хизматларини кўрсатганлик учун тўловлар одамбай ҳисобланишини инобатга олган ҳолда биринчи навбатда абонентларнинг ягона электрон маълумотлар базасини яратиш устида ишларни амалга ошириш ҳамда республика ҳудудидаги ҳар бир абонент билан қонунcиликда белгилнганидек, алоҳида шартнома имзоланиши ишларини ташкил этиҳгага чақирамиз. Бундан ташқари, республика бўйича қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотларни “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатишда ҳам истеъмолчилар билан шартнома имзоланганлиги, қарздорлик ҳақидаги маълумотларнинг аниқлигини ҳисобга олиш асосий мезон бўлиши лозим. Ҳозир қиш фасли эканлиги, ҳудудларда аҳоли уйларни асосан электр иситгичлардан фойдаланган ҳолда иситишини ҳисобга олган ҳолда масуълларни чекловни вақтинча тўхтатиб туришга чқирамиз. Ўзи ўчиб ётган электрнинг нимасини чеклайсизлар, ахир. Қани мантиқ. Ҳуқуқшунос Анвар Бозоров 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
👍 113 42🤬 9😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
БУХОРО ВИЛОЯТИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ АРГОС ТИЗИМИ БЎЙИЧА МАЖБУРИЙ ТЕСТЛАРГА ЭЪТИРОЗ БИЛДИРМОҚДА Бухоро вилоятида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари Элтуз таҳририятига мурожаат йўллаб, Аргос тест тизими билан боғлиқ ҳолат юзасидан ёрдам сўрашмоқда. Мурожаатда айтилишича, Бухоро вилоятида ишловчи шифокор ва ҳамширалар 2025 йил январь ойида Аргос тест марказида тест топшириб, муваффақиятли ўтишган. Шунингдек, 2025 йил октябрь ойида малака тоифаси бўйича икки босқичли имтиҳон - тест ва оғзаки синовдан ҳам ўтилган. Шунга қарамасдан, тиббиёт ходимларига 2026 йил январь ойида яна бутун шифохона жамоаси билан Аргос марказига бориб, қайта тест топшириш мажбурийлиги айтилмоқда. Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, республикадаги бошқа вилоятларда бундай амалиёт мавжуд эмас. Уларнинг фикрича, мазкур талаб Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан жорий этилган бўлиб, у амалдаги қонунчилик ва вазирлик буйруқларида белгиланмаган. Айниқса, раҳбарлик лавозимида ишламайдиган оддий шифокор ва ҳамширалар учун бу талаб ортиқча оворагарчилик ва асабийликка сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Тиббиёт ходимлари ўз соҳаси бўйича доимий равишда ўқиб, аттестациядан ўтаётганини, Аргос тестларининг эса уларга қандай янгилик ёки амалий фойда бериши номаълум эканини билдиришган. Шу билан бирга, ишдан қолдириш ёки қўшимча босим ўтказишга ўхшаш ҳолатлардан хавотир ҳам билдирилган. Мурожаат муаллифлари Элтуз орқали масъул идоралардан ушбу масалага аниқ ва қонуний изоҳ беришни, тиббиёт ходимларини ортиқча синовлар билан овора қилмасликни сўрашмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
49👍 31😁 11🤬 5🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ БИНОСИ СОТИЛДИ Тошкент шаҳрида Транспорт вазирлигининг биноси ва атрофидаги ерларини Маҳкамов Бахтиёр Якубович 187,8 млрд сўмга сотиб олди. Олди-сотди Қорақалпоғистонда рўйхатдан ўткан форточка фирма орқали бўлди. Олган рози албатта, аммо давлатнинг мулкини халқ солиқ тўлаб яратган. Уни сотишан олдин халқдан бир шаклда розилик сўрашдими? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
🤬 61 38😱 20😁 10🤔 8🤯 2🎉 2😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
НАМАНГАН ИНКАССАЦИЯ БОШҚАРМАСИДА КИМЛАР ВА ҚАНДАЙ АСОСДА ИШГА ОЛИНМОҚДА? Наманган вилояти инкассация бошқармасида ишга қабул қилиш жараёнларида қонунбузарлик ва таниш-билишчилик ҳолатлари мавжудлиги айтилмоқда. Фуқароларнинг билдиришича, бошқарма бошлиғи Х. Асроров томонидан асосан ўз қариндошлари, яқин танишлари ҳамда Янгиқўрғон тумани фуқаролари ишга олинмоқда. Бўш иш ўринлари расмий равишда эълон қилинмасдан, ёпиқ тарзда тўлдирилаётгани қайд этилган. Шунингдек, амалдаги низомда белгиланган ёш чекловлари ва ҳарбий хизмат бўйича талаблар оддий фуқароларга қатъий қўлланилган ҳолда, раҳбариятга яқин шахсларга нисбатан қўлланилмаётгани айтилмоқда. Айрим ҳолатларда интизом бузган ходимларга чора кўрилмаган, оддий ходимлар эса қаттиқ жазоланган. Мазкур ҳолатлар сабабли 150 нафардан ортиқ ёш фуқароларнинг ишга жойлашиш ҳуқуқи бузилаётгани таъкидланмоқда. Фуқаролар масъул идоралардан ушбу ҳолатлар юзасидан чуқур ва холис текширув ўтказилишини сўрамоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
33🤬 23👍 1😁 1🤯 1
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ УСТИДАН ШИКОЯТ Фарғона вилояти педагогик маҳорат марказида ишловчи бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар муассаса директори Мафтуна Одилхўжаева фаолиятидан жиддий норози эканликларини билдирмоқда. Улар раҳбарликка тайинлаш, меҳнат муносабатлари ҳамда молиявий масалаларда қатор қонунбузилишлар содир этилганини таъкидламоқда. Маълумки, Президент ташаббуси билан Президент мактабларида жорий этилган илғор тажрибаларни ҳудудларда кенг татбиқ этиш мақсадида малака ошириш муассасалари педагогик маҳорат марказлари сифатида қайта ташкил этилган. Ушбу марказларни ривожлантириш учун давлат томонидан салмоқли маблағлар ажратилган. Шунга қарамасдан, Фарғона вилояти педагогик маҳорат марказига аввал хусусий “Rahimov School” мактабида фаолият юритган, илгари ҳеч қаерда биринчи раҳбар лавозимида ишламаган Мафтуна Одилхужаева директор этиб тайинланган. Ўқитувчиларнинг билдиришича, у бакалавр маълумотига эга бўлиб, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра эса педагогик маҳорат маркази раҳбари камида фан номзоди илмий даражасига эга бўлиши лозим. Жамоа аъзоларининг айтишича, директор “юқоридан кенг ваколат берилган” деган важ билан айрим тажрибали педагогларни ихтиёрий-мажбурий тарзда пенсияга чиқарган. Таъмирлаш ишлари давомида бинодан чиққан 475 дан ортиқ чўян радиатор ва 1000 метрдан зиёд металл қувурлар тегишли тарзда ҳужжатлаштирилмасдан “мактабларга берилди” деган изоҳ билан йўқ қилинган. Давлат мулки тақдири бўйича жамоага ёки масъул идораларга очиқ ҳисобот берилмаган. Мазкур ҳолатлар Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида ҳам тасдиқланган. Текширув маълумотномасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланишда қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилгани қайд этилган. Хусусан, меҳнат самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмаган ҳолда ходимларга 1 млрд 805 млн сўмдан ортиқ устама ва рағбатлантириш пуллари тўланган. Шунингдек, меҳнат таътилида бўлган ходимларга асоссиз мукофот пуллари берилгани, интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга устамалар бекор қилинмагани ҳамда қиймати қарийб 77 млн сўм бўлган давлат мулки қонунга зид равишда тасарруф этилгани аниқланган. Вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан камчиликлар расман қайд этилган бўлса-да, директорга нисбатан ҳозиргача аниқ чора кўрилмагани ўқитувчиларни ташвишга солмоқда. Жамоа орасида директор ўз фаолиятини “юқори лавозимдаги ҳимоячилари борлиги” билан изоҳлаб келаётгани ҳақида гап-сўзлар юрмоқда. Фарғона вилояти педагогик маҳорат марказининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари мазкур мурожаат орқали масъул шахслардан ушбу ҳолатларга холисона баҳо бериб, вазиятни чуқур ўрганишини сўрашмоқда. Уларнинг таъкидлашича, мурожаатдан мақсад кимнидир ҳимоя қилиш эмас, балки қонун устуворлигини таъминлаш ва таълим муассасасида соғлом иш муҳитини тиклашдан иборат. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
59👍 20🤔 5🤬 2
ШАРИАТЧИ ДЕПУТАТНИНГ ЖОЙИ ПАРЛАМЕНТДА ЭМАС Мурожаат келдики, нега депутат Одилжон Тожиевни танқид, ўзи оммага очиқ депутатлар бармоқ билан саноқли деб. Рассом Туз бу фикрга қўшилади ва қўшимча қиладики, шу очиқлари ҳам популизм сувига суғорилиб бойитилиб кейин очилади, омма зеҳнига мослашади, ўзининг асл муддаосини унутади. Аслида бу тортишувларга Твиттер ижтимоий тармоғида кўзим тушганди, парламентда мум тишлаган боладек ўтирадиган депутат Одилжон Тожиев иқлимшунос олим – Эркин Абдулаҳатовни рижол коммюнитиси билан бирга ўртага олиб, сава-сава қилаётган экан. Баҳоли қудрат депутатга илмий асоси ҳам тушунтирилди, мактаб программасини қайта ўқиш ҳам юклатилди, аммо депутат ҳеч бирини тан олмай, «ёмғир - Оллоҳ неъмати, Оллоҳ қачон истаса ёғар, бўлмаса йўқ деб тураверди». Бу баҳслар Фейсбук саҳифамга жойлангач, бир қанча зиёлилар бу депутат билан авваллари динчиликка мойил изоҳлари юзасидан баҳслашгани, саҳифаларида диний тарғибот кучли эканлигини айтиб қолдилар. Танганинг иккинчи томонига қарасак, уни жонкуяр, халқпарвар депутат дегувчилар ҳам бўлди, аммо ўз ваколатига доир саволлар бўлса, муҳтарам депутат у бадбахтни блоклар экан, аммо динга қарши бирор нарса ёзилса, сабоҳга қадар онлайн жиҳод қилишга шай турар экан. Энди бунинг нимаси ҳайратланарли? Ўзбекистонда ҳар 5 одам Одилжон каби диний тарғиботчи, шариат табиатли рижол дейишингиз мумкин, аммо улар Олий Мажлис депутати эмас. Жиддий айтадиган бўлсак, Одилжон барча саҳифаларида Олий мажлис депутати эканлигини катта қилиб ёзиб қўйган, яъни у давлат ҳокимияти вакили сифатида гапирмоқда ва фуқаролар унинг сўзларини бемалол расмий даражада қабул қилишга ҳақли. Давлат органлари ва мансабдор шахслар эса диний қарашларни тарғиб қилишга ҳақли эмас, ҳар қандай баёнот илмий далиллар, ҳуқуқ ва фактларга таяниши керак, диний талқинларга эмас. Иқлим, ёғингарчилик ва ҳатто ҳаво ифлосланиши ҳам илмий, сиёсий масала, диний баҳс мавзуси эмас. Илмни инкор этиш эса нотўғри қарорлар ва зарарли қонунлар қабул қилинишига олиб келади. Олий мажлис депутати «олимлар хато қилади, Аллоҳни айтгани бўлади» деган қарашни илгари суриб, фақатгина илм-фанни обрўсизлантиради. Эртага Одилжонга ўхшаш бир нечта шариатчи депутатлар қонун чиқаришда динни асосий далил сифатида ишлатади. Бу депутатлар билан парламент қанақасига дунёвийлик институти барпо этмоқчи? Изоҳларда ёзилганидек, Одилжоннинг жойи парламентда эмас, масжидда. Имомлик қилиб, бир масжидни гуллатса, муридларига ҳам, эътиқодига ҳам ва парламентга ҳам катта фойда кўрсатган бўлар эди, Иншаоллоҳ! 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
👍 81 50🤔 9🤬 4😱 2 1🔥 1😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
ИИВ АКАДЕМИЯСИДА ҚОНУН КИМ УЧУН ИШЛАЙДИ? СЎЗ ЭРКИНЛИГИГА БОСИМ, СОХТА УНВОН ВА ҚОНЛИ ЖАНЖАЛ Элтузнинг “ИИВ Академияси диний радикализм ботқоғида” сарлавҳали мақоласи эълон қилингач, ИИВ Академияси шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари муаммони бартараф этиш ўрнига, мақола муаллифлари ёки Элтузга ахборот етказганларни аниқлаш ва жазолаш билан машғул бўлди. Академиядаги Элтуз манбаларига кўра, эҳтимолий “гумондорлар” рўйхати тузилган, ходимлар юзасидан зимдан текширувлар бошланган, бевосита ва билвосита босимлар кучайтирилган. Муаммони кўтарганларга қарши курашиш, Конституция ва қонунларга зид равишда ходимлар ҳақида асосга эга бўлмаган қораловчи маълумотлар тўплаш ИИВ Академияси раҳбарияти ҳамда шахсий хавфсизлик бўлимининг одатий иш услубига айланган. Коррупцияга қарши курашувчи бўлимнинг ўзи қонунни бузмоқдами? Гўёки коррупцияга қарши курашиш шахсий хавфсизлик бўлимининг асосий вазифаларидан бири. Аммо амалда унинг айрим ходимлари қонунларни ўз манфаати йўлида бузмоқда. Кичик, аммо очиқ мисол: Академия шахсий хавфсизлик бўлими масъул ходими Абдулла Жуманов яқинда юридик фанлар бўйича доцент илмий унвонини олган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарорига мувофиқ, доцент унвони камида 5 йиллик илмий-педагогик стажга, жумладан 3 йиллик педагогик иш тажрибасига эга шахсларга берилиши керак. Абдулла Жумановда эса ҳатто 1 йиллик ҳам педагогик ёки илмий стаж мавжуд эмас. У педагогик фаолият билан бир кун ҳам шуғулланмаган. Шундай бўлса-да, ўз мавқеидан фойдаланиб, бевосита назоратида бўлган Академия орқали доцент дипломини қўлга киритган. Бу ҳолат коррупция аломатларисиз изоҳланиши қийин. Ваколатли органлар ушбу диплом қандай ва қай тартибда олинганини қонуний жиҳатдан ўрганиши лозим. Пичоқбозликка етиб борган бепарволик Академия курсантлари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун бевосита масъул бўлган шахсий хавфсизлик бўлими фаолияти ҳам жиддий баҳоланиши керак. Академияда таҳсил олаётган тожикистонлик ва қирғизистонлик курсантлар ўртасидаги доимий зиддиятларга узоқ вақт кўз юмилган. Оқибатда, 2025 йил 11 ноябрь куни бу низо пичоқбозликка айланди: бир нафар қирғизистонлик курсант икки нафар тожикистонлик курсантни пичоқлаб яраладилар. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари минтақавий интеграция ва тинчлик ҳақида гапираётган бир пайтда, ИИВ Академиясида миллатлараро жанжал пичоқбозликкача етиб боргани нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий жиҳатдан ҳам жиддий баҳо талаб қилади. “Ҳизмат сафари” ниқоби остидаги мажбурий меҳнат Мажбурий меҳнатни тугатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганига қарамасдан, ИИВ Академиясида бу иллат ҳануз сақланиб қолмоқда. Кўплаб ходимлар йиллар давомида вилоятларга мажбурий хизмат сафарига юборилиб, оиласидан узоқда сарсон бўлиб юришга мажбур. Расман бу сафарлар “жиноятларнинг олдини олишга илмий-методик ёрдам бериш” билан изоҳланади. Аммо амалда ҳеч бир ҳудудда жиноятлар сони камайгани йўқ. Аксинча, Академиядан келган профессор-ўқитувчиларнинг овқати ва бошқа харажатлари ҳудудий ички ишлар органлари зиммасига юкланиб, коррупция учун замин яратмоқда. Жиноятларнинг олдини олишда Академия профессор-ўқитувчиларининг таъсири сезилмайди. Яхшиси, уларни оиласи бағрига қайтариш ва хизмат сафарлари учун миллиардлаб маблағларнинг беҳуда сарфланишига чек қўйиш керак. ИИВ Академияси раҳбарияти ва шахсий хавфсизлик бўлимига муаммони кўтарганларни қидириб, улардан қасос олиш ўрнига, ўз вазифалари билан шуғулланиши, қонунларга аввало ўзлари амал қилиши ва мавжуд аниқ муаммоларни ҳал этиш тавсия этилади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
99👍 42🤬 14😁 12🤯 2🤩 2🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️“Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармасида байрам муносабати билан ажратилган моддий рағбатлантириш пуллари бўйича юз бераётган ҳолатлардан жиддий хавотирдаман. Ходимларга эртага байрам пули тушиши, тушган маблағнинг эса қанча бўлишидан қатъи назар, 50 фоизи қайтариб олиниши айтилмоқда. Афсуски, бу ҳолат биринчи марта эмас — ўтган байрамларда ҳам шунга ўхшаш муаммолар бўлган. Агар байрам пули ходимлар учун ажратилган бўлса, уни мажбуран қайтариб олиш қайси қонун ёки тартибга асосланади?” 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
😁 104🤬 59 30👍 12😢 9🤯 4
Photo unavailableShow in Telegram
Исо ва Митра: қадимий эътиқодлар ўртасидаги ўхшашликлар Бугун - 24 декабрь куни дунё бўйлаб насронийлар Исо Мавлудини нишонлайди. Бу сана кўпчилик учун муқаддас ва рамзий аҳамиятга эга. Бироқ тарихга чуқурроқ назар ташласак, Исо туғилиши билан боғлиқ айрим тасаввурлар ва урф-одатлар ундан анча олдин пайдо бўлган эътиқодларда ҳам учрашини кўрамиз. Шулардан бири - қадимги Римда кенг тарқалган Митраизмдир. Митра — илдизлари Эрон ва Ҳинд-Эрон маданиятига бориб тақаладиган илоҳ бўлиб, Рим империяси даврида мустақил диний таълимот сифатида шаклланган. Бу эътиқод асосан аскарлар ва давлат хизматидаги эркаклар орасида машҳур бўлган. Митра нур, адолат ва космик тартиб рамзи сифатида қабул қилинган, у ёвузликка қарши курашувчи ва инсониятни ҳимоя қилувчи қудратли куч сифатида тасвирланган. Тадқиқотчилар эътибор қаратадиган энг қизиқ жиҳатлардан бири - туғилиш санаси билан боғлиқ ўхшашликдир. Митра “енгилмас қуёш” тимсоли билан боғланган ва унинг байрами қишки кун тўхташи атрофида, яъни 25 декабрда нишонланган. Бу сана қоронғулик енгилиб, кунлар узая бошлайдиган, нур қайта ғалаба қозонадиган палла сифатида талқин қилинган. Насронийликда Исо Мавлудининг айнан 24–25 декабрга тўғри келиши эса тарихий жиҳатдан кейинроқ шаклланган анъана ҳисобланади. Илк насроний манбаларда Исо туғилган аниқ сана қайд этилмаган. Рим империясида насронийлик кенг ёйилиб, кейинчалик расмий дин мақомини олгач, мавжуд халқ байрамлари ва рамзлари билан уйғунлик яратиш зарурати пайдо бўлган. Шу жараёнда қишки кун тўхташи билан боғлиқ қадимий байрамлар янги диний мазмун билан тўлдирилган, деб ҳисоблайди тарихчилар. Исо ва Митра ўртасидаги ўхшашликлар фақат сана билан чекланмайди. Иккиси ҳам қутқарувчи образи орқали талқин қилинган. Митра одамларни ёвузлик кучларидан асраб, адолатни тикловчи илоҳ сифатида кўрилган бўлса, насронийликда Исо инсонларни гуноҳдан қутқарувчи, руҳий нажотга бошловчи зот сифатида қабул қилинади. Қадимги дунёда бундай “қутқарувчи” образи кўплаб дин ва мифологияларда мавжуд бўлгани эса бу ўхшашликларни қисман умумий маданий муҳит билан изоҳлайди. Маросимлар масаласида ҳам муайян яқинликлар бор. Митраизмда махфий ибодатлар, умумий таом ейиш маросимлари ва ахлоқий покланиш ғояси муҳим ўрин тутган. Насронийликдаги муқаддас таом маросими, нур ва ҳаёт рамзлари ҳам шу каби маъноларни ифода этади. Бироқ фарқлар ҳам етарлича катта: Митраизм ёпиқ, фақат танланганларга мўлжалланган эътиқод бўлган, насронийлик эса барчага очиқ, оммавий дин сифатида шаклланган. Исо ва Митра ўртасидаги ўхшашликлар кўпроқ қадимги жамиятларда нур, умид, қутқарилиш каби ғоялар умумий маънавий эҳтиёж сифатида мавжуд бўлганини кўрсатади. 24 декабрь эса фақат диний байрам эмас, балки инсон тафаккурида ёруғлик қоронғулик устидан ғалаба қозонади, деган қадимий ишонч қандай авлоддан-авлодга ўтиб келганини эслатувчи сана сифатида ҳам аҳамиятлидир. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
58👍 23🤬 3😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ВАҚТ МАШИНАСИ: 24 декабрь — СССР қўшинларининг Афғонистонга босқини Қизил имерия парчаланишидан илк нишон эди 1979 йил 24 декабрь куни Совет Иттифоқи қўшинларининг Афғонистонга киритилиши ХХ аср охиридаги энг оғир геосиёсий қарорлардан бири бўлди. Бу воқеа Афғонистон тақдири билан бирга бутун СССР келажагини ҳам ағдар-тўнтар қилди. 1978 йилда Афғонистонда «Савр инқилоби» бўлиб ўтиб, ҳокимиятга Халқ-демократик партияси келди. Аммо партия ичидаги бўлинишлар, мажбурий ислоҳотлар ва диний-анаънавий жамиятнинг қаршилиги мамлакатни фуқаролар уруши жарлигига итариб юборди. 1979 йилга келиб президент Ҳафизулло Амин ўз иттифоқчиларига ҳам ишонмай қолди. Кремлда эса Амин АҚШ томонга оғиб кетиши мумкин, деган қўрқув кучайди. Кремлда қабул қилинган махфий қарор 1979 йил декабрь ойи ўртасида КПСС Сиёсий бюроси раҳбарияти – Брежнев, Андропов, Устинов ва Громико махфий қарор қабул қилишди. Босқин учун расмий баҳона сифатида «дўст Афғонистон ҳукуматининг илтимосига кўра мамлакатда тинчлик ўрнатишга ёрдам кўрсатиш» эди. Шу важ билан 24 декабрь куни Совет ҳаво-десант бўлинмалари Афғонистонга киритила бошлади. Бир неча кундан сўнг, 27 декабрда Кобулда махсус операция ўтказилиб, Ҳафизулло Амин ҳокимиятдан ағдарилди ва ўлдирилди. Унинг ўрнига Москвага содиқ Бабрак Кармал олиб келинди. 10 йиллик урушнинг бошланиши СССР раҳбарияти Афғонистондаги операция қисқа муддатли бўлади, деб ўйлаган эди. Украина босқини бошида ҳам уч кунда Киевни оламиз деган дағдағалар янграганини эсланг. Афғон уруши 10 йилга чўзилди. Ҳеч кимга керакмас бўлган бу урушда 15 мингдан ортиқ совет аскари ҳалок бўлди, юз минглаб афғон тинч аҳолиси қурбон бўлди ва радикал исломий гуруҳлар кучайди. Бу уруш Совет иқтисодиётига улкан зарба берди, халқаро майдонда СССР обрўси сариқ чақага тушди. АҚШ, Ғарб давлатлари ва СССР ўртасидаги «совуқ уруш» янги босқичга чиқди. Интиқонинг ибтидоси 24 декабрь 1979 йилда бошланган Афғонистон уруши Совет Иттифоқи парчаланишига олиб борган асосий омиллардан бири бўлди. Афғонистонни тез фурсатда ишғол қилмоқчи бўлган СССР муқаррар фожтага юз тутди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
92👍 29😢 5🤯 4🤬 4🔥 1🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
ШИМБУЛОҚДА ҚОЗОҚ ТИЛИНИ БИЛИШНИ ИСТАМАГАН КАФЕ ХОДИМИ ИШДАН БЎШАТИЛДИ Олмаотадаги машҳур «Шимбулоқ» тоғ-курортида жойлашган Gusto кафесида тил масаласи билан боғлиқ йирик можаро келиб чиқди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кафе ходимаси мижозга давлат тилида хизмат кўрсатишдан бош тортгани акс этган. Ходима ўз позициясини қуйидагича тушунтирган: «Мен СССРда туғилганман, қозоқ тилини билишга мажбур эмасман». Бу гаплар қозоғистонлик фойдаланувчиларнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Видео тез фурсатда вируслашиб, жамоатчилик ўртасида катта муҳокамаларга йўл очди. Бир сутка ичида кафенинг Instagram саҳифасида 30 мингдан ортиқ норозилик изоҳлари қолдирилди. Кафе раҳбарияти вазиятга тезкор муносабат билдириб, ушбу ходима билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини маълум қилди. Муассаса ўз мижозларидан узр сўраб, давлат тилига ва миллий қадриятларга ҳурмат билан ёндашишини таъкидлади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
👍 181 61🔥 21😁 13🤬 3🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️СТАНДАРТЛАШ ТИЗИМИДАГИ ИНҚИРОЗ Глобаллашув, рақамлашув ва эркин бозор шароитида стандартлаш тизими ҳар бир давлат учун стратегик аҳамиятга эга. Сифат, хавфсизлик ва рақобатбардошлик айнан стандартлар орқали таъминланади. Бироқ Ўзбекистонда стандартлар билан шуғулланувчи ваколатли орган — Стандартлар агентлиги кўп жиҳатдан замон талабларига мос эмас. Аввало, агентлик фаолиятидаги асосий камчилик — бюрократик ёндашувнинг устунлигидир. Тизим эскича ва ёпиқ ишлайди. Стандартлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнлари ҳаддан ташқари секин, камига ортиқча қоғозбозлик мавжуд. Бизнес ва ишлаб чиқарувчилар учун стандартлар кўп ҳолларда шунчаки тўсиқ вазифасини ўтаб келмоқда. Айниқса, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари стандарт талабларининг ноаниқлиги, бу талаблар турли ҳудудларда турлича талқин қилинишига дуч келмоқда. Мамлакатдаги мавжуд стандартларнинг катта қисми халқаро стандартлар билан уйғун эмас. ISO, IEC каби нуфузли халқаро тизимлар билан интеграция деярли йўқ. Натижада маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорга олиб чиқиш қийинлашади, маҳсулотлар халқаро талабларга жавоб бермайди. Бу эса мамлакат экспорт салоҳиятига салбий таъсир кўрсатяпти. Стандартлар агентлиги ходимларининг малакаси масаласида ҳам жиддий муаммолар мавжуд. Замонавий стандартлаш техник билим билан бирга иқтисод, инновация, маркетинг, рақамли технологиялар ва халқаро тажрибага таянишни талаб қилади. Соҳа ходимлари эса ўз устида етарлича ишламайди. Малака ошириш тизимининг самарасизлиги ва халқаро тажриба алмашувининг сустлиги аҳволни янада оғирлаштиради. Маош масаласи эса алоҳида муаммо. Стандартлар агентлиги ходимларининг иш ҳақи ўртача 3 миллион сўм атрофида. Бу чойчақага иқтидорли ва билимли кадр қайрилиб ҳам қарамаслиги тайин. Ишлаб юрган мутахассислар эса ташаббуссиз, инерт, масъулиятдан қочиб фақат қоғоз учун ишлашади. Агар Стандартлар агентлиги ҳақиқатан ҳам иқтисодиёт драйверига айланиши шарт бўлса, унинг институционал мустақиллиги, кадрлар салоҳияти, молиявий таъминоти ва халқаро интеграцияси жиддий қайта кўриб чиқиш зарур. Агентлик чуқур ва тизимли ислоҳотларга муҳтож. Замон ва глобал бозор ҳеч кимни кутиб турмайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Mostrar todo...
32🔥 9👍 6🤔 2🤬 1