es
Feedback
YURIST MASLAHATI

YURIST MASLAHATI

Ir al canal en Telegram

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
291 554
Suscriptores
+98124 horas
-2 6057 días
+17 23330 días
Archivo de publicaciones
Электромобиллардан фойдаланишни кенгайтириш янада рағбатлантирилади Экологик автомобильларни кўпайтириш бўйича беш йиллик дастур амалга оширилади Бунда маҳаллий электромобилларга 12 фоизли, хорижий электромобилларга эса 16 фоизли автокредитлар ажратилади Электромобилда такси хизмати кўрсатадиган фуқароларга ҳам бир қатор имтиёзлар берилади
Mostrar todo...
👍 134 43🔥 25🙈 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистон илк бор ўзининг сунъий йўлдоши ва фазогирини космосга учиришга тайёргарлик кўрмоқда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида яна бир муҳим янгиликни эълон қилди.
“Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек фазогирини учириш бўйича ишларни бошладик. Бу – Янги Ўзбекистоннинг илмий, технологик ривожланиши, умуман миллий тараққиётимизни янги босқичга олиб чиқишга катта туртки беради, деб ишонч билан айта оламан”, - деди давлат раҳбари.
Шунингдек, 2028 йил Самарқандда “Халқаро астронавтика конгресси”ни ўтказиш бўйича пухта тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланди.
Mostrar todo...
👍 34 11🙈 8🎉 2
Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликларининг фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади — Мирзиёев 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 43 28🔥 16👌 2
Стратегик инвесторларга лойиҳа учун ерлар бозор қийматида тўғридан-тўғри берилади. Ер тоифаси ўзгарганида нобудгарчилик учун тўловни 10 йилгача бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади. Ерни расмийлаштириш, тоифасини ўзгартириш, қурилиш ва инфратузилмага уланишга рухсатнома олиш учун инвесторлар идорама-идора юрмайди. Уларга “ягона дарча” тамойили асосида комплекс хизмат кўрсатадиган электрон платформа ишга туширилади ва барча вазирликлар унга уланади — Мирзиёев 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 49 31🔥 16😨 1
Асосий солиқ ставкалари 2026 йилда ўзгаришсиз қолдирилади — Мирзиёев ➖ фойда солиғи — 15 фоиз ➖ ҚҚС — 12 фоиз ➖ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи — 12 фоиз ➖ ижтимоий солиқ — 12 фоиз (бюджет ташкилотлари учун 25 фоиз) ➖ айланмадан олинадиган солиқ — 4 фоиз ➖ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан — 0,95 фоиз ➖ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси — 1,5 фоиз 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
34👍 26🔥 20🙈 1
"2026 — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили!" 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👏 69👍 44🔥 43🤔 8
Мурожаатномадан ➖ Иқтисодиёт 145 млрд долларга етди. ➖ халқаро захиралар биринчи бор 60 млрд доллардан ошди. ➖ Хорижий инвестициялар 43,1 млрд долларга етди. ➖ “Келгуси беш йилда иқтисодиётимиз ҳажми 240 млрд доллардан ошишига аниқ ишончимиз бор” — Мирзиёев 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 47 16🔥 12😨 5
#Бизнес_солиқ 2026 йил учун солиқ ставкалари
Mostrar todo...
5👍 4😢 3👏 1
❗️Президент 2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни (толик матни).
Mostrar todo...
ЎРҚ-1105.pdf11.63 MB
👍 14👏 5 4👌 2
❗️ 2026 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди
“2026 йил учун (ЎРҚ–1105-сон, 25.12.2025 й.) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. 🔰 Ушбу Қонуннинг мақсади 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. ✅ Қонунга кўра, 1-даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ушбу Қонунга мувофиқ ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2026 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди. 🗒 2026 йил учун қуйидагилар тасдиқланди: ▪️ мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари; ▪️ товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари; ▪️ чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари. ▶️ 2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди. 📌 Ушбу Қонун 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Mostrar todo...
23
❗️2026-YILDA O'TKAZILADIGAN REJA JADVAL TASDIQLANDI! 🇺🇿 "Oʻzboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga boʻlgan huquqlarni eʼtirof etish toʻgʻrisida"gi 937-sonli qonun ijrosi yuzasidan 2026-yilda 2 142 ta mahallalarda xatlov o'tkazilishi yuzasidan Agentlikning tegishli buyrug'i bilan Reja-jadval tasdiqlandi. 📰 Reja-jadval bilan 🌟Kadastr agentligining rasmiy veb-sayti orqali tanishishingiz mumkin.
Mostrar todo...
8
#Кадровик Докторантурага кирса, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинадими? Кўп учрайдиган ҳолат: ходим докторантурага қабул қилингач, таълим муассасаси ундан асосий иш жойидан бўшаб келишни талаб қилади. Иш берувчи эса бу вазиятда қандай йўл тутишни билмай, ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ўйлаб қолади. Кўпинча университетлар шундай талаб қўйишади. Хўш, университетнинг бу талаби қонунийми ва иш берувчи ходимни ишдан бўшатиши шартми? Аввало, асосий чалкашликни келтириб чиқараётган тушунчага ойдинлик киритайлик. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарорида таянч докторантура "ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда"ги таълим шакли сифатида белгиланган. Кўпчилик ушбу жумлани "докторант ҳеч қаерда ишламаслиги керак" деб нотўғри талқин қилади. Аслида, "ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда" дегани докторантнинг асосий вақти ва эътибори илмий тадқиқотга қаратилиши лозимлигини англатади, бироқ бу унинг меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини англатмайди. Энди иш берувчининг мажбуриятларига ўтайлик. Меҳнат кодексининг 161-моддасида ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосларининг тўлиқ рўйхати келтирилган. Улар орасида "ходимнинг докторантурага ўқишга кириши" деган асос мавжуд эмас. Демак, ходимнинг докторантурага кириши уни ишдан бўшатиш учун мутлақо асос бўла олмайди. Аксинча, Меҳнат кодексига биноан, иш берувчи таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун зарур шароитлар яратиб бериши шарт. Унда докторант ҳам ўқиб, ҳам ишлаши учун энг тўғри ечим қандай? Бунда ходимни ишдан бўшатиш эмас, балки у билан келишилган ҳолда меҳнат шартларини ўзгартириш лозим. Меҳнат кодексининг 186-моддасига кўра, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан тўлиқсиз иш вақти, яъни тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланиши мумкин. Яъни, иш берувчи ходим билан қўшимча келишув тузиб, унинг иш ставкасини 0.5, 0.25 ёки бошқа миқдорга ўтказиши мумкин. Бунда ходимнинг меҳнат стажи сақланиб қолади. Энди университетнинг "ишдан бўшаб кел" деган талабига қайтайлик. Докторантура "асосий иш жойи" ҳисобланадими? Қонунчиликка кўра, йўқ. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарорига биноан, ўриндошлик бу ходимнинг асосий ишидан бўш вақтида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир. Таълим олиш жараёни эса "меҳнат фаолияти" ёки "асосий иш" деб эътироф этилмайди. Бунинг энг аниқ исботи 304-сонли қарорнинг ўзида келтирилган. Унга кўра, докторант ўқишга киришда таълим муассасасига меҳнат дафтарчасининг аслини эмас, балки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этади. Меҳнат дафтарчасининг асли эса доимо ходимнинг асосий иш жойида сақланиши шарт. Бундан ташқари, 304-сонли қарорнинг 2-иловаси 28-бандида докторантлар тасдиқланган якка тартибдаги режадан бўш вақтида ўзи тадқиқот олиб бораётган илмий ташкилотда ёки бошқа исталган ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлашга ҳақли эканликлари аниқ кўрсатиб ўтилган. Хулоса шуки, ходимнинг таянч докторантурага қабул қилиниши уни ишдан бўшатиш учун асос бўлмайди. Университетнинг "ишдан бўшаб кел" деган талаби қонунчиликка зиддир. Ходим асосий иш жойида (масалан, тўлиқсиз иш вақтига ўтган ҳолда) ишлаш ва бир вақтнинг ўзида докторантурада таҳсил олишга тўла ҳақли. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
33🔥 2👍 1
#Кадровик Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819 сонли қарори билан қуйидаги муҳим низомлар тасдиқланди: ➖ Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом ➖ Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом ➖ Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом ➖ Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил тўғрисидаги низом #Янги_ҳужжат 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
Меҳнат муҳофазасига оид.pdf4.40 MB
28😨 4
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 декабрдаги фармойишига мувофиқ: Мирзажонов Муроджон Кодирович– ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 79-моддаси 1-қисмининг 2,10-бандларига асосан судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди. Судьялар олий кенгаши қарори билан ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 79-моддаси 1-қисмининг 2,10-бандларига асосан Тургунова Мухтарама Махамадалиевна, Илхомжонов Одилбек Илхомжон ўғли ҳамда Абидов Мирзиёд Мирджололитдиновичларнинг судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.
Mostrar todo...
👍 59 29👏 5🙏 1
#Намуна_ҳужжат Яхшиликни охиригача қилиш керак дейишади-ку. Юқорида байрам муносабати билан интизомий жазони ечиш ҳақида раҳбар буйруғидан намуна ҳам юбориб қўйдик. Сариққа бўялган жойларни ўзгартириб амалиётда фойдаланишингиз мумкин. Юридик ҳужжат тайёрлаш бўйича @yuristgamurojaat ga ёзсангиз бўлади. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
Интизомий жазони ечиш.docx0.27 KB
👍 15👌 3😨 3🎉 2
#Кадровик Ходимларни интизомий жазо билан янги йилга ўтказманг Байрам муносабати билан интизомий жазоларни олиб ташлашни унитманг. Бу ходимларга яхши рағбат бўлади. (Ваъда қилганимдеб, интизомий жазони олиб ташлаш ҳақида қуйида батафсил👇) Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Агар ходимга интизомий жазо қўлланилганига бир йил тўлмаган бўлса, бу ҳолатда ушбу жазо амалда бўлиб турибди. Бу ҳолатда интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш мумкин, бунинг учун иш берувчи томонидан “ходимга қўлланилган интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш тўғрисида” буйруқ расмийлаштирилиши керак. Юқоридаги моддага эътибор берган бўлсангиз, интизомий жазо иш берувчининг ўзини ташаббуси билан, ўша ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёхуд ходимнинг раҳбари илтимосномасига кўра муддатидан аввал олиб ташланиши мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
19👍 14
Photo unavailableShow in Telegram
#Кадровик ❗️Texnikum o’quvchilari uchun qishki ta’til 28-dekabrdan 10-yanvargacha davom etadi Ta’til davomida kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻqituvchilari uchun Germaniya metodikasi asosida ishlab chiqilgan “Karyerani rivojlantirish” maxsus kursi hamda “SCAFFOLD” metodikasi boʻyicha oʻquv seminarlari tashkil etiladi. Taʼlim muassasalari va korxonalar oʻrtasida tuzilgan amaliyot shartnomalari monitoringi o'tkaziladi. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
19🔥 3👌 2
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси 26 декабрь, жума куни бўлиб ўтади. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👏 17🤔 4 3🥰 2