es
Feedback
YURIST MASLAHATI

YURIST MASLAHATI

Ir al canal en Telegram

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
291 933
Suscriptores
+43424 horas
-1 9907 días
+17 97330 días
Archivo de publicaciones
#Кадровик Айтишларича, Янги йилда кетма-кет 4 кун дам олишимиз кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бу бўйича ҳукуматга таклиф киритибди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👏 23 8👍 7
❗️Бугун Президентнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида қилинадиган ўзгаришларга қаратилган муҳим фикрлари жамланмаси. ➖ Ўзбекистонда пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларнинг алоҳида рейтинги юритилади рейтингнинг юқори поғонасида турган фермерларга кредит ставкаси пахта учун 8 фоиз, ғалла учун 10 фоиз қилиб белгиланади. ➖ Агрономлик сирларини ўргатган фермер ва кластерга ҳар бир талаба учун 5 миллион сўмдан пул, талабага эса 1,5 миллион сўм стипендия тўланади. ➖ Устоз фермерлар ўз тажрибасини шогирд фермерга ўргатиб, ҳосилни 50 сентнердан оширишга кўмаклашса, 5 миллион сўм мукофот олади. ➖ Ўз маблағидан пахта етиштирган фермерларга ҳосилнинг 10 фоизигача қисмини субсидиялашга 250 миллиард сўм берилади. Пахта етиштириш учун биржа орқали минерал ўғит ва ёқилғини 10–15 фоиз арзон нархда етказиб бериш амалиёти келгуси йилда ҳам давом эттирилади. ➖ Адир ерлар қийматининг 1 фоизи миқдоридаги нарх билан аукционда сотилади. Аукцион ғолиблари ерни бошқа одамга қайта ижарага бериши мумкин бўлади ва ижара ҳуқуқи бепул рўйхатдан ўтказилади.Ўз маблағи ҳисобидан ғалла етиштирган фермерларга пахтадагидек ҳосилининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. ➖ Пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларга ўз ерида чорвачиликни йўлга қўйиш учун 20 сотихгача жойда енгил конструкцияли бино қуришга рухсат берилади. ➖ Импорт қилинган наслдор қорамол ва бир кунлик жўжа учун субсидия ажратиш тартиби яна 5 йилга узайтирилади. ➖ Чорвачилик лойиҳалари учун кейинги йил Жаҳон банки ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасидан олиб келинган ресурслар ҳисобидан 157 миллион доллар йўналтирилади. Ушбу маблағлар чорвадорларга 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан 17 фоиздан берилади.Четдан наслдор она балиқ олиб келиш харажатининг ярми қоплаб берилади. ➖ Балиқчилик хўжаликлари инкубация, лаборатория, ёпиқ сув айланма тизимларини импорт қилишда божхона божидан озод этилади. Интенсив балиқчиликни йўлга қўйган хўжаликларга ер ва мол-мулк солиқлари 2 карра камайтирилади. ➖ Келаси йил деҳқон ва фермерларга 2 триллион 200 миллиард сўмлик субсидия берилади. Бунда субсидия ажратиш жараёни ҳозирги 4 босқичдан 2 босқичга, уни олишга кетадиган вақт эса 1 ойдан 15 кунга қисқаради. Энг муҳими, ҳар бир субсидия фермерларга маъқул бўладиган шартларда, уларга маблағ энг зарур пайтда бериладиган тизимга ўтилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 40 23😢 3
❗️"Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президентининг Фармони, 06.12.2025 йилдаги ПФ-243-сон #Янги_ҳужжат
Mostrar todo...
7886963.pdf13.15 MB
👍 4😨 2
❗️Адир ерлар қийматининг 1 фоизи миқдоридаги нарх билан аукционда сотилади. Саноатлашган боғ, токзор ташкил қилиш, сабзавот, озуқа экинлари етиштириш учун адир ерлар қийматининг 1 фоизи миқдоридаги нарх билан аукционда сотилади. Аукцион ғолиблари ерни бошқа одамга қайта ижарага бериши мумкин бўлади ва ижара ҳуқуқи бепул рўйхатдан ўтказилади. Бу имкониятлар ҳисобига ишбилармон фермерларимиз келгуси йил 100 минг гектар адир ерларни фойдаланишга киритишига ишонч билдирилди - Президент Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
17
❗️Президентимиз боғдорчилик хўжаликлари учун қатор янгиликларни эълон қилди. Эндиликда Агросаноатни ривожлантириш жамғармасидан интенсив боғ ташкил қилиш учун 7 йилга 3 йиллик имтиёзли давр билан 14 фоизли кредит берилади. Тадбиркорлик компанияси томонидан музлаткичли омбор учун кредит фоизининг асосий ставкасидан ошган 8 фоизгача қисми қопланади. Савдони ривожлантириш компанияси сабзавот экспортчилари ва боғбонларга қадоқлаш харажатининг 50 фоизини компенсация қилади. Бундан ташқари, сертификатланган кўчат сотиб олиш харажатининг 50 фоизи бюджетдан тўланади. Мева турига қараб шпалерлар учун фермерларга 20 минг сўмдан 70 минг сўмгача субсидия ажратилади. Пахта ва ғаллада бўлгани каби мева-сабзавот йўналишидаги фермерлар учун ҳам арзонлашган нархда ўғит ва ёқилғи харид қилиш имконияти яратилади - Президент Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
21👍 3🔥 1👏 1
Уйдан чиқмай, ҳеч қандай харажат қилмай онлайн ҳуқуқий консультация олиш, судга ва бошқа давлат ташкилотларига ҳужжатларни онлайн юбориш мумкин. Юрист маслаҳати канали ўз фаолиятини бошлаганига қарийб 5 йил бўлди. Мазкур йиллар давомида фуқароларнинг ўзини қийнаб келган мурожаатларига ҳуқуқий асосланган жавоблар бериб, уларнинг муаммолари юзасидан судга ва бошқа давлат ташкилотларига аризалар тайёрлаш ва уларни онлайн юбориш билан шуғулланиб келмоқда. Натижада ўз муаммоларини уйдан чиқмай ҳал қилиш имконига эга бўлишмоқда. Сизда ҳам мана шундай имконият мавжуд. Ҳуқуқий муаммонгиз борми, уни бизга, ўз мутахассисларига топширинг ва кўнгилни хотиржам қилган ҳолда ишингизни давом эттиринг. Мурожаат қилганда масалангизни матн ёки аудио шаклда тўлиқ тушунтиринг, ҳолат юзасидан ҳужжатлар мавжуд бўлса, уларни юборинг. 👉 Боғланиш учун @yuristgamurojaat
Mostrar todo...
24👍 16👏 3🥰 2
#Савол_беринг_жавоб_берамиз Ўз ҳисобидан таътилда бўлган ходимнинг касаллик варақаси тўланадими?
Бизга иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган ходим касал бўлиб қолса, унга нафақа бериладими? деган савол билан мурожаат қилишган. Келинг масалага батафсил тўхталамиз.
Ишлаб чиқилган қоидаларга кўра, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳар бир ходимга ҳам берилмайди. Амалдаги “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштириш тартиби” бўйича йўриқнома (17.04.2015 йил, рўйхат рақами 2667)да қатъий қоида мавжуд: ишламайдиган шахслар ҳамда иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган ходимлар учун бундай ҳужжат расмийлаштирилмайди. Бу қоида барчага тааллуқли бўлиб, фақатгина айрим истиснолар мавжуд. Шу йўриқноманинг 29-бандидаги алоҳида қоидага кўра, икки ёки уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган ва яна ҳомиладор бўлган аёллар учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси умумий тартибда берилади. Яъни улар учун истисно қоидалари қўлланилади. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган "Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 19-бандида яна бир муҳим меъёр белгиланган. Агар ходимнинг касаллик куни иш ҳақи сақланмайдиган таътилга тўғри келса, ушбу давр учун нафақа тайинланмайди. Кўпчиликнинг эътиборидан четда қоладиган масала шуки, Иш ҳақи сақланмайдиган таътил тугаб бўлганидан кейин ҳам касаллик варақаси ёпилмаган бўлса, ходим ишга чиқиши лозим бўлган кунлардан бошлаб нафақа олишга ҳақли ҳисобланади. Бу норманинг моҳияти шундаки — таътил даври ёпилганидан кейинги кунлар ходимнинг ишда бўлиши керак бўлган давр ҳисобланади ва айни шу кунлар учун касаллик нафақа тартиби амалда бўлади. Масалан, ходим 18–23 декабрь кунлари ўз ҳисобидан таътилда бўлди. Бу оралиқда у 21–26 декабрь саналарда касал бўлди. Демак: 21–23 декабрь кунлари → таътил даврига тўғри келди. Бу кунлар учун нафақа берилмайди. 24–26 декабрь кунлари → ходим ишда бўлиши керак бўлган кунлар. Ушбу кунлар касаллик даврига тўғри келгани учун нафақа ҳисобланади. Ходим 27 декабрь куни иш жойида пайдо бўлиб, касаллик варақасини бухгалтерияга тақдим этди. Бухгалтер айнан 24–26 декабрь саналари учун тўловни амалга ошириши шарт. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
27👍 3
❗️ Пахта етиштиришда интенсив агротехнологиялар кенг жорий этилади
“Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш учун юқори самарадор интенсив агротехнологияларни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–350-сон, 09.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди, жумладан: 🔹 замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш натижасида ҳосилдорликни пахтачиликда 50 центнердан ошириш, ғаллачиликда 100 центнерга етказиш; 🔹 илм-фан ютуқлари ва устоз-шогирд анъаналарига асосланган янги тизимни жорий этиш орқали пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш. 🗒 2026 йил ҳосилидан бошлаб: 🔸 тупроқнинг 1 бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорликка (центнер/гектар) 0,7 коэффициентни қўллаган ҳолда пахта хомашёсини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Бунда: ▪️ имтиёзли кредитларнинг 0,6 коэффициентдан ошган қисми учун ликвидли гаров таъминоти тақдим этилади; 🔸 пахта етиштиришда агротехник тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, плёнка ва томизғичли шлангларни харид қилиш харажатлари имтиёзли кредитлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда: ▪️ имтиёзли кредитлар тижорат банклари орқали ҳар йили январь – август ойларида ажратилади; 🔸 йил давомида имтиёзли кредит лимитининг 50 фоизгача қисмидан фойдаланган пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига белгиланган тартибда сотилган пахта қийматининг 5 фоизи миқдорида субсидия ажратиш тизими жорий қилинади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
18
"Пахта хомашёсини муқобил манбалар ҳисобидан молиялаштираётган қишлоқ хўжалиги субъектларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.12.2025 йилдаги 771-сон #Янги_ҳужжат
Mostrar todo...
7888433.pdf1.48 MB
11
#Бизнес_солиқ 10-dekabr avvalgi davrlardagi cheklar summasi tuzatishning oxirgi kuni Soliq toʻlovchilar murojaatlarini inobatga olgan holda, “Soliqchi-koʻmakchi” tamoyili asosida, 2025-yilda chop etilgan onlayn-NKT va elektron cheklar summalarini 20.11.2025-yildan 10.12.2025-yilgacha tahrirlashga ruxsat berilgan. ✅ Buning uchun my3.soliq.uz dagi "Yuridik shaxslarning onlayn nazorat kassa texnikasi maʼlumotlari" sahifasidan "Chek maʼlumotlari" boʻlimiga kiriladi. 🔍 Qidiruv tizimiga chekning fiskal moduli (ID), sanasi yoki raqamini kiritib tuzatiladigan chek topiladi. 📝 Ochilgan oynada chek summasi tahrirlanadi. 📎Chek summasi oʻzgartirilgandan soʻng, tadbirkorlik subyektining tahrirlash natijasida yuzaga keladigan oqibatlarni oʻz zimmasiga olishi haqidagi murojaati (faqat bitta fayl) ilova qilinishi lozim. ✔️ “Saqlash” tugmasi orqali jarayon yakunlanadi. 📧 Summasi tahrirlangan cheklar hududiy soliq boshqarmalari ishchi guruhi tomonidan qabul qilinadi yoki rad etiladi. ❗️Javobni shaxsiy kabinetdan kuzatib boring. ♻️ Chek tahrirlash rad etilganda, izohga koʻra, tuzatishlar kiritilib, ruxsat berilgan davrda qayta tahrirlash uchun chekni yuborish mumkin. ⏰ Murojaatlar 20 noyabrdan – 10-dekabrgacha qabul qilinadi (soʻnggi kunga qadar qoldirmaslik tavsiya etiladi). 🔗 Tayyorgarlik: keshbek olingan cheklar boʻyicha summa budjetga qoplab berish yuzasidan tegishli choralarini koʻrish tavsiya etiladi. 📌Tahrirlangan cheklar boʻyicha tegishli hisobotlarni qayta topshirish talab etiladi. Qayta hisobot taqdim etmaslik tavofutlarni (Avtokameral) keltirib chiqaradi. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
26👍 1
#Кадровик Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ҳисоблаш бўйича тушунтириш Аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш даврида меҳнатдан дам олиш учун алоҳида таътил берилиши Меҳнат кодекси 404-моддаси билан белгиланган. Унга кўра, ҳомиладор аёл туғруқдан олдин 70 кун ва туғруқдан кейин 56 кун таътилга чиқиши мумкин. Агар туғиш оғир кечса ёки икки ва ундан кўп бола туғилса, туғруқдан кейинги таътил 70 кунгача узайтиради. Бу таътил кунлари жамланиб, умумий 126 ёки 140 кун тўлиқ расмийлаштирилади. Нафақа тўловлари ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади. Таътил даври ҳақиқий иш кунларига боғлиқ эмас, тўлиқ муддат учун тайинланади. Мисол: Фариза ҳомиладорлигининг 30-ҳафтасида шифокордан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси олди. У 50 кунни туғишдан олдин, қолганини эса туғруқдан кейин фойдаланди. Умумий 126 кунлик таътил ҳақида иш берувчи тўлиқ хабардор қилинди ва Фариза белгиланган миқдорда нафақа олди. “Декрет пули” қандай ҳисобланади ва кимлар учун 75% тўланади? Ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги нафақа ходимнинг ҳақиқий ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Нафақани ҳисоблашда охирги 12 ойдаги иш ҳақи йиғиндиси олиниб, 12 ойга бўлинади. Агар ходим сўнгги 12 ой ичида фаол ишламаган бўлса, бу ҳолат нафақа миқдорига таъсир кўрсатади. Агар ходим сўнгги бир йил ичида меҳнат фаолиятини бошлаган бўлса ва тўлиқ 12 ойлик стажи мавжуд бўлмаса, “декрет пули” ўртача иш ҳақининг камида 75 фоизини ташкил этади. Мисол: Назира ишга кирганига 8 ой бўлган. У тўлиқ 12 ойлик иш стажига эга бўлмагани боис, иш берувчи унга нафақани белгиланган минимал — 75 фоиз миқдорида тўлади. Яъна бир мисол, Ходима 12 ой давомида ишлаган, лекин шу даврда 4 ой ҳомиладорлик сабабли таътилда бўлган. Фақат 8 ой ишлаган ва ҳар ойда 4 000 000 сўм маош олган. Ишланган ойлар бўйича ҳисоб: 8 ой × 4 000 000 сўм = 32 000 000 сўм Ўртача ойлик: 32 000 000 сўм ÷ 8 ой = 4 000 000 сўм Ўртача кунлик иш ҳақи: 4 000 000 сўм ÷ 30 кун ≈ 133 333 сўм Ходимага тиббиёт муассасаси томонидан 126 кунлик ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган бўлса: Нафақа миқдори: 133 333 сўм × 126 кун ≈ 16 799 958 сўм Яъни, 16,8 миллион сўм атрофида нафақа тўланади. Яна бир нарсани айтиб ўтиш керак, МК 408-моддасига кўра, ҳомиладорлик даврида меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди. Агар шартнома муддатли бўлса, у ҳам ҳомиладорлик тугагунигача ёки таътил тугашигача узайтирилиши керак. Боласи 3 ёшга тўлмаган аёллар ва болани ёлғиз тарбиялаётган оталарни ҳам қисқартириш асосида ишдан бўшатиш мумкин эмас (МК 409-модда). Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
79🤔 7🙈 1
❗️2026 йил 1 январдан хусусий секторда банд бўлган аёлларга “декрет пуллари” давлат ижтимоий суғуртаси бўйича амалга оширилади! “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1101-сон, 09.12.2025 й.) қабул қилинди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
7886679.pdf1.38 MB
20👍 6🤔 3🔥 2
❗️2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1 млн сўмдан субсидия ажратилади. Ҳукумат қарори (771-сон, 06.12.2025 й.) билан “Қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди. 💰 Ушбу низом пахта хомашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1 млн сўмдан субсидия ажратиш тартибини белгилайди. ✔️ Низом талаблари 2026 йил 1 январга (спот шартномалари учун 2026 йил 1 апрелга) қадар 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун татбиқ этилади. 📝 Пахта хомашёси етиштирувчи субсидия олиш учун ўзи етиштириб сотган маҳсулотни 1 марта ёки бир неча қисмга бўлиб сотишидан қатъи назар, 1 маротаба мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. 📜 Пахта хомашёси етиштирувчи “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграциялашув платформасида шахсий кабинет очиш орқали субсидия олиш тўғрисида ариза беради. ⏭️ Агропорталда шакллантирилган субсидия ажратиладиган пахта хомашёси етиштирувчилар рўйхати ҳар ойнинг 10-санасида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига юборилади. 🗒 Тижорат банки пахта хомашёси етиштирувчига ажратилган субсидияни 3 банк иш куни ичида унинг 23410 ҳисобварағига ўтказиб беради. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
33👍 4🔥 1
Бизнес учун қайси ташкил этиш шакли хавфсизроқ? Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяётган ҳар бир шахс учун асосий саволлардан бири — қайси ташкилий-ҳуқуқий шаклда фаолият бошлаш тўғрироқ бўлади? Бу танлов нафақат солиқ ёки ҳисобот масалаларида, балки шахсий мол-мулк билан боғлиқ жавобгарлик нуқтайи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга. ➖ Оилавий корхона – “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, агар корхона мажбуриятларини қоплаш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаса, иштирокчилар ўзларига тегишли шахсий мол-мулклари билан субсидиар жавобгарликка тортилиши мумкин. ➖ Хусусий корхона – “Хусусий корхона тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида ҳам худди шундай қоида белгиланган: мулкдорнинг шахсий мол-мулки етарли бўлмаса, у корхона қарзлари учун шахсий мулки билан ҳам жавобгар бўлади. ➖ Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) – “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида эса бошқача тартиб белгиланган: жамият иштирокчилари фақат ўз улушлари қиймати доирасида жавобгар, уларнинг шахсий мол-мулки корхона қарзлари учун талаб қилинмайди. Шу боис, шахсий мол-мулк хавфсизлиги нуқтайи назаридан энг мақбул йўл — МЧЖ шаклида фаолият юритиш ҳисобланади. Масалан, агар оилавий корхона қарзга ботса ва корхона активлари етарли бўлмаса, кредиторлар иштирокчиларнинг шахсий уйи, автомобили ёки бошқа мулкига ҳам даъво қила олиши мумкин. Лекин МЧЖда эса иштирокчиларнинг шахсий мулки дахлсиз қолади, улар фақат жамиятга киритган ҳиссаси миқдорида жавобгар бўлади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
37👍 9👏 2
#Намуна_ҳужжат Меҳнат кодексининг 160-моддага асосан 14 кунлик огоҳлантириш муддати билан ишдан бўшатиш ҳақидаги ариза намунаси. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
Аризалар МК 160-модда.docx0.17 KB
13👍 4
❗️Humans’га уланган картадаги пуллар ечиб олинаётгани айтилмоқда Фойдаланувчилар Humans иловасига бириктирилган банк карталари орқали уларнинг рухсатисиз пул маблағлари ечиб олинаётгани ҳақида хабар бермоқда. Ҳолатдан жабр кўрган юзлаб фуқаролар Телеграм гуруҳ очган. Улар тегишли органлар ва ОАВларга шикоят қилишганини айтмоқда. Компания вазият юзасидан ҳозирча расмий баёнот бергани йўқ. Бир неча ойдан бери Humans банклар ва давлат идоралари билан муаммога учраб келмоқда. bankir 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
32😢 9😨 4👏 1
Қайта ижара шартномасини расмийлаштиришда ижара ҳуқуқини сотиб олувчи ҳокимият билан ер ижара шартномасини расмийлаштириши шартми? Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган "Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартиби тўғрисидаги"ги низом талабларига кўра, Ер участкасини қайта ижарага олувчига ўтказишда (қайта ижарага беришда) ер участкасининг ижара шартномаси давлат рўйхатидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида ўтказилади (10-банд). ➖ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага олувчига ўтказиш (қайта ижарага бериш) юзасидан нотариал тасдиқланган битимга мувофиқ қайта ижарага олувчи жисмоний шахс бўлса, у шартнома имзолаш учун берилган ўн иш куни ичида ўзининг ягона таъсисчилигида ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни ёхуд деҳқон хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмани давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли кадастр органига бевосита ёки электрон шаклда юборади (11-банд). ➖ Қайта ижарага олувчи томонидан мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот ёки деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмани тақдим этгандан сўнг кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи уч иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказилади (12-банд). Бунда қайта ижарага олувчи томонидан мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда, кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга асос ҳисобланади. ➖ Кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ер участкасининг ижарага олувчиси ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборот (ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат илова қилинган ҳолда) тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон шаклда юборилади. Хулоса шуки, низом талабига кўра, қайта ижара ҳуқуқини сотиб оливчининг ҳокимлик билан ер ижара шартномаси тузиш мажбурияти йўқ. Иш нотариал шартнома тузилгандан сўнг кадастрда битади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
25
02:08
Video unavailableShow in Telegram
#Бизнес_солиқ 2026-yil 1-yanvardan yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar uchun qanday yangiliklar joriy etilganСаволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
YaTT reels_1.mp444.13 MB
10👌 1🙈 1
❗️ Бўш бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янгича тизим жорий этилади
⏭️ Фармонга кўра, давлат органларида бўш бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янгича тизим жорий этилади. 📙 Унга кўра, 2026 йил 1 мартдан: 🔹 давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар vacancy.gov.uz электрон платформасида эълон қилинади; 🔹 фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади; 🔹 “vacancy.gov.uz” электрон платформасида рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда: ▫️ фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Агентликнинг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади; ▫️ тест натижалари 1 йилгача амал қилади; 🔹 танловнинг қўшимча босқичи сифатида ўтказиладиган соҳавий билимларни баҳолаш бўйича тест синовлари давлат органларининг буюртмаларига мувофиқ Агентлик ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан шартнома асосида ўтказилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
19🤔 7👌 3🙈 2
#Кадровик 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади — президент фармони Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
22👍 19😢 4👌 4