es
Feedback
Pressuzb

Pressuzb

Ir al canal en Telegram

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
23 229
Suscriptores
-724 horas
-977 días
-33130 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
Мустафаев Хуршед Бахтиёрович иқтисодиёт ва молия вазирининг нефт-газ соҳаси бўйича ўринбосари этиб тайинланди. @pressuzb
Mostrar todo...
Президент Шавкат Мирзиёевни Японияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз мулоқот қилди. @pressuzb
Mostrar todo...
star reaction 1
01:33
Video unavailableShow in Telegram
❗️Тайёр инфратузилма, замонавий технологиялар ва кенг қувватга эга ишлаб чиқариш мажмуаси сотувга қўйилди! Жиззах вилояти, Фориш туманида жойлашган базальт толали композит арматура ишлаб чиқариш ускуналари, шунингдек бино-иншоотлар мажмуаси сотилмоқда. Объектнинг умумий ер майдони – 20 гектар, қурилиш ости майдони – 4 126 м² ни ташкил қилади. Барча коммунал хизматлар: электр, сув, газ билан таъминланган. Ишлаб чиқариш ускуналари Германиядан келтирилган. Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 2,6 минг тонна (8 мм лик арматура) ва 2 тонна (базальт толаси). Ишлаб чиқариш объектининг умумий қиймати – 482 млрд сўм. Мулк харид қилишда тўлиқ тўловда Асакабанкдан йирик чегирмалар тақдим этилади. Шунингдек, 5 фоизлик бошланғич тўлов ва Марказий банк асосий ставкаси даражасида 10 йиллик кредит асосида харид қилиш имконияти мавжуд. Ҳавола орқали сотувдаги барча мулклар билан танишиш мумкин. 📞 Батафсил маълумот: +998781476402
Mostrar todo...
45.56 MB
star reaction 2
Бошқа лавозимга ўтказилган “Ўзбекгидроенерго” АЖ раиси Абдуғани Сангинов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Баҳодиржон Сидиқов ва ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровга чопон кийдирилиб, хайрлашиш маросими ўтказилди. @pressuzb
Mostrar todo...
“2026-2030 йилларда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди Фармонга мувофиқ, Республика ўқув-тарбия муассасаларини тўлиқ ёпишга қарор қилинди. Уларнинг ўрнида антиижтимоий ҳулқ-атворга эга болалар учун ижтимоий интеграция марказлари ташкил этилади. Ушбу марказларда асосий эътибор жазолашга эмас, балки болаларни жамиятга мослаштириш ва соғлом ҳаётга қайтаришга қаратилган бўлади. @pressuzb
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Саидалиев Аброрхўжа Рустамхўжа ўғли Юнусобод ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. @pressuzb
Mostrar todo...
Сергели тумани ҳокими Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Исматов Даврон Раҳимжонович туман ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. @pressuzb
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Айни пайтда Тошкент шаҳрида 9 балли тирбандлик кузатилмоқда. @pressuzb
Mostrar todo...
Президент Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. @pressuzb
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Абдуғани Сангинов ишдан олинди Сангинов Абдуғани Абдурахмонович “Ўзбекгидроенерго” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди. @pressuzb
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Сидиқов Баҳодиржон Бахромович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди. Б.Сидиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинган. @pressuzb
Mostrar todo...
03:32
Video unavailableShow in Telegram
Наманганда болаларга ноқонуний диний таълим ташкил этилган ҳолат бўйича ишчи гуруҳ тузилди Ҳуқуқ-тартибот оргнлари томонидан Наманган вилоятида вояга етмаган болалар иштирокида ноқонуний диний таълим ташкил этилгани аниқланди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ушбу ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, тўлиқ назоратга олинди. Шунингдек, болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда манзилли ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда болаларни қонуний таълим тизимига қайтариш, уларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини баҳолаш ҳамда ота-оналар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш чоралари кўрилмоқда. @pressuzb
Mostrar todo...
Видео.mp421.06 MB
Жаҳон банки “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилишини маъқуллади Ушбу қарор Ўзбекистонда кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Ажратилган маблағлар FINGROW (“Ривожланиш ва янги иш ўринларини яратиш учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш”) лойиҳаси доирасида тадбиркорлар учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш, айниқса маблағ танқислиги мавжуд бизнес субъектларига кафолатлар орқали кредит ресурсларига эга бўлишни осонлаштиришга имконият беради. Лойиҳа доирасида 2030 йилга қадар қарийб 7 мингта кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, 100 мингга яқин янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Алоҳида эътибор тадбиркор аёллар ва ёшлар лойиҳаларига қаратилиши, шу билан бирга хусусий инвестицияларни жалб этиш орқали рақобатбардош бизнесларни шакллантириш кўзда тутилган. Манба @pressuzb
Mostrar todo...
❗️Президент матбуот хизматининг “пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳарга киришда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади”, деган хабари айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда. Пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чеклаш ёки автомобиль ҳаракатини тақиқлашни назарда тутмайди. Мазкур тураргоҳлар Тошкентга келаётган фуқаролар учун қўшимча ихтиёрий танлов ва қулайлик сифатида жорий этилмоқда. Яъни, ҳайдовчилар ўз истагига кўра автомобилини ушбу жойларда қолдириб, қулай жамоат транспорти орқали ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади. Бундай ечимлар дунёнинг йирик шаҳарларида кенг қўлланилаётган амалиёт сифатида фуқароларга қўшимча қулайлик кўринишида таклиф этилади. @pressuzb
Mostrar todo...
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Юнусобод туманига ташрифи. Кун фотолари. @pressuzb
Mostrar todo...
01:26
Video unavailableShow in Telegram
Эрдоған туркий давлатлар бўйича қарашларини эълон қилди. У ўз нутқида Чўлпон шеърини ёдга олди 15 декабрь куни Туркия ҳукуматидаги “Адолат ва тараққиёт” партияси ташкил қилган “Турк дунёси истиқболи” номли ҳужжат тақдимотида Президент Режеп Таййип Эрдоған туркий давлатлар билан бирлашиш зарурати ҳақида гапирди. У ўз нутқида Чўлпоннинг “Гўзал Туркистон” шеъридан иқтибос келтирди.
“1930-йилларда, истило ва зулм чидаб бўлмас даражага етганида, Ўзбекистоннинг жасур ўғли Сулаймон Чўлпон кейинчалик отиб ўлдирилишидан олдин ёзилган шеърида шундай деб ҳайқирган эди: Гўзал Туркистон, сенга не бўлди? Саҳар вақтида гулларинг сўлди. Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд, Ҳаммаси маҳзун. Бўлмасми дил шод? Ҳа, бизнинг сўнгги икки асримиз нафақат миллатимиз, балки бутун туркий дунё учун қийинчиликлар, машаққатлар, азоб-уқубатлар ва ишғолларга тўла бўлди. Маданий жўғрофиямизнинг кўплаб минтақаларида ўша ерларнинг қадимги ўзига хосликлари, тиллари ва диний қадриятлари тақиқланган, халқлар парчаланиб кетган эди. Биз том маънода парчаланиш даврини бошдан кечирдик”, - деди Туркия президенти.
Эрдоған раислик қилувчи “Адолат ва тараққиёт” партияси тайёрлаган ушбу ҳужжат қонуний кучга эга эмас. Унда туркий миллатлар орасидаги сиёсий ва дипломатик ҳамкорликлар, иқтисодий бирлашув, савдо, энергетика ва транспорт масалалари, маданий ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик, мудофаа ва минтақавий хавфсизлик каби жиҳатлар бўйича Туркиянинг қарашлари ўрин олган. @pressuzb
Mostrar todo...
IMG_4337.MP417.17 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Алишер Султонов ишдан олинди Президент фармони билан Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди. @pressuzb
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шайхонтоҳур тумани Абай кўчаси 6-уй манзилда жойлашган маъмурий биноси қарийб 182,5 млрд сўмга “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖга сотилди. @pressuzb
Mostrar todo...
Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни пойтахтнинг Юнусобод туманида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишади ҳамда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади. @pressuzb
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
TelecomTV — телевидение, кино ва спорт битта қулай сервисда жамланган 👍Агар сиз UZTELECOM абоненти бўлсангиз, TelecomTV’нинг асосий имкониятлари аксарият тариф режаларга киритилган. 🥊 Спортни ёқтирасизми? ONE FC турнирлари, шунингдек жонли эфир таклиф этувчи спорт каналлари мавжуд. 📺 Оддий оқшом учун ҳам танлов етарли: 150 дан ортиқ ТВ-канал ва 6 та онлайн кинотеатр. Тавсиялар эса айнан ҳозир сизга мос контентни тезроқ топишга ёрдам беради. 💻Қаерда қулай бўлса, ўша ерда томоша қилинг — смартфонда ёки катта экранда. 🔄Пауза, эфирни орқага қайтариш ва архив — ўтказиб юборганингизни қулай томоша қилиш учун. 👨‍👩‍👧‍👦 Бутун оила учун мос: бир вақтнинг ўзида 5 тагача қурилмада фойдаланиш ва болалар учун ота-она назорати хизмати мавжуд. 🗣 Яна бир қулай устунлик: UZTELECOM тармоғида томоша қилганда интернет-трафик сарфланмайди. 📥 Иловани ҳавола орқали ҳозироқ юклаб олинг ва ўзингизга қулай вақтда томоша қилинг.
Mostrar todo...