es
Feedback
Pressuzb

Pressuzb

Ir al canal en Telegram

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
23 229
Suscriptores
-724 horas
-977 días
-33130 días
Archivo de publicaciones
Саида Мирзиёева яна бир жиддий муаммо — зўравонлик ҳолатларига эътибор қаратди 15 декабрь куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, эрта ҳомиладорлик сабаблари ва уларнинг олдини олиш чоралари каби долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
“Биз оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатмиз. Болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарликни ҳам кучайтирдик. Аммо бу билан чекланиб қолмаслик керак. Зўравонлик ҳолатларига қарши тезкор чора кўришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш зарур. Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз”, - деди Саида Шавкатовна.
Президент администрацияси раҳбари барча масъул раҳбарларни бугунги суҳбатдан тегишли хулоса чиқаришга чақирди. Зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, амалда намоён бўлиши кераклиги таъкидланди. @pressuzb
Mostrar todo...
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчиларининг U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир қарорлари қабул қилинди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги тегишли қарорларни бир вақтда имзоладилар. @pressuzb
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларга 111 млрд сўм компенсация тўланди Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 700 га яқин ўқув маркази раҳбарлари иштирокида ўтказилган “Ўзбекистон ўқув марказлари форуми”да маълум қилинишича, халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган 56 354 нафар ёшнинг имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатларига 111,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. @pressuzb
Mostrar todo...
00:26
Video unavailableShow in Telegram
📣 Агробанкдан бюджет ташкилотлари ходимлари учун янги акция! 🎁 2026 йил 25 февралга қадар Агробанкнинг Uzcard картасига "Арзон" кредитни расмийлаштиринг ва 5 та Chevrolet Onix автомобилларидан бирини ютиб олинг! 📗 Акция ойлик иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари бўлган бюджет ташкилотлари тизими ходимлари учун амал қилади. 🔗 Батафсил: agrobank.uz @pressuzb
Mostrar todo...
IMG_0963.MP419.11 MB
Allplay’нинг Yandex томонидан сотиб олиниши: фақат бизнесми ёки сиёсий мақсадлар ҳам борми? Yandex Uzbekistan’нинг Allplay стриминг платформасини сотиб олиши кўпчилик томонидан оддий бизнес битими сифатида қабул қилинди. Ҳақиқатан ҳам, юзаки қаралганда бу қарор Yandex’нинг Ўзбекистондаги хизматлар экотизимини кенгайтириш, видео ва медиа бозоридаги позициясини мустаҳкамлашга қаратилгандек кўринади. Аммо масалага бироз чуқурроқ назар ташланса, ушбу битим фақат тижорат манфаатлари билан чекланмаслиги ҳақида саволлар пайдо бўлади. Allplay — бу шунчаки кўнгилочар платформа эмас (маълумот учун, шу йил август ойида Рақобат қўмитаси Allplay’ни устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этган). У фильмлар, сериаллар, мусиқалар ва болалар контенти орқали миллионлаб фойдаланувчиларнинг кундалик ахборот ва маданий истеъмолига таъсир қилади. Қайси контент кўпроқ тарғиб қилинади, қайси тил устун бўлади ва қайси маданий образлар “одатий” сифатида қабул қилинади — буларнинг барчаси вақт ўтиб жамиятнинг қарашларини шакллантиради. Бу жараёнда очиқ сиёсий пропаганда бўлиши шарт эмас, контент танловининг ўзиёқ муайян нарративни яратиши мумкин. Yandex эса оддий хусусий стартап эмас. У Россия IT маконида муҳим ўрин тутадиган, давлат билан турли даражадаги институционал алоқаларга эга бўлган йирик технологик компания ҳисобланади. Шу сабабли унинг Марказий Осиё бозоридаги кенгайиши фақат бизнес мантиғи билан эмас, балки маданий ва ахборот таъсири контекстида ҳам кўрилади. Яъни Россия томони Ўзбекистондаги замонавий стриминг платформалари орқали ўз ахборот таъсирини сақлаб қолишга интилаётган бўлиши мумкин (шу ўринда, Россия ахборот маконида мавқейини сақлаб қолиш учун астойдил ҳаракат қилаётгани, масалан, Қирғизистонда “Номад ТВ”, Ҳиндистонда эса RT India ишга тушгани эътиборга молик). Бу жараёндаги энг нозик масалалардан бири — маълумотлар омилидир. Стриминг платформалар фойдаланувчиларнинг нимани томоша қилаётгани, қайси тилда контент истеъмол қилаётгани ва қайси ҳудудда фаоллик юқори эканини аниқ кўрсатиб бера олади. Расмий равишда бу маълумотлар тавсия алгоритмлари ва хизмат сифатини ошириш учун ишлатилади. Аммо геополитик нуқтаи назардан бундай маълумотлар жамият кайфиятини тушуниш ва ахборот стратегияларини мослаштириш учун жуда қимматли ресурс ҳисобланади. Шу нуқтада Ўзбекистон регуляторларининг позицияси алоҳида эътиборга лойиқ. Рақобат қўмитасининг Allplay мустақил бренд сифатида сақланиб қолиши ҳақидаги талаби фақат монополияга қарши чоралар билан изоҳланмайди. Бу, аввало, ахборот ва медиа маконида мувозанатни сақлаш, ташқи таъсирнинг бир қўлда жамланиб қолишининг олдини олишга қаратилган сигнал сифатида қабул қилиниши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, Yandex ва Allplay ўртасидаги битимни очиқ сиёсий лойиҳа деб аташ қийин. Асосий ҳаракатлантирувчи куч — бизнес ва экотизимни ривожлантириш. Бироқ бу қарор сиёсатдан мутлақо холи эмас ва у маълум даражада маданий ҳамда ахборот таъсири келтириб чиқариши мумкин. Айнан шу жиҳат уни оддий иқтисодий битимдан кўра кенгроқ контекстда муҳокама қилишга мажбур этади. @pressuzb
Mostrar todo...
01:15
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ Хивадаги тайёр туристик объектлар — сотувда (13 та объект бир жойда)! Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги “Arda Xiva” туризм маркази ҳудудида жойлашган, меҳмонхона бизнеси учун тайёр 13 та хизмат кўрсатиш объекти сотувга чиқарилди. Бу — туризм оқими юқори бўлган ҳудудда тайёр бизнесга кириб бориш учун жуда қулай имконият! Комплекс таркибида: меҳмон уйлари, савдо дўконлари ва ресторан бинолари мавжуд — яъни бизнес учун тайёр инфраструктура мавжуд. Манзил: Хоразм вилояти, Хива шаҳри, “Arda Xiva” туризм маркази. ❗️Энг муҳим томони — Асакабанк орқали қулай молиялаштириш имконияти бор: бошланғич тўлов: 15% дан 30% гача, муддат — 7 йилдан 10 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси — 10% дан 18% гача. Агар сиз меҳмонхона/хостел, ресторан, савдо нуқталари, ёки туризмга хизмат кўрсатувчи бизнес очишни режа қилган бўлсангиз — бу таклифни албатта кўриб чиқинг. Батафсил маълумот: +998781476402 ёки +998977763202 рақамларига ҳозироқ қўнғироқ қилинг. Мавжуд 13 та хизмат кўрсатиш обектлари ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин. Telegram |Instagram| Facebook| Youtube
Mostrar todo...
24.48 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тимур Ишметов Alliance for Financial Inclusion директорлар кенгаши раиси ўринбосари этиб сайланди Марказий банк раиси Тимур Ишметов Alliance for Financial Inclusion (AFI)нинг янги раис ўринбосари, шунингдек, AFI’нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича Кенгашдаги вакили этиб сайлади.
“AFI Директорлар кенгашига қабул қилиниш мамлакатимизда молиявий инклюзияни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда инклюзив молиявий экотизим асосларини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг муҳим эътирофидир”, - деди Ишметов.
@pressuzb
Mostrar todo...
00:44
Video unavailableShow in Telegram
Шаҳноза Мирзиёева Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида тарихий натижа қайд этиб, 1-ўринни эгаллаган пара спортчилар билан чемпионликни бирга нишонлади. @pressuzb
Mostrar todo...
AQO0gStCRdEfc4LYvd3Rzkn0Vc3w1Aw_0HocwDNpYTg_BLJI2ebllRlfs3jhGN1.mp411.28 MB
❗️“Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилади Биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра: ⁃ Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман (шаҳар)лари ҳудудида “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилиб, шифокор томонидан дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича электрон рецептлар расмийлаштирилади ва электрон тизимга киритилади; ⁃ зарур техник имкониятлар мавжуд бўлганда, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари DMED ахборот тизимига бепул уланади ҳамда уларнинг ахборот тизимлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рақамли платформасига интеграция қилинади; ⁃ “Электрон рецепт” тизими асосида бериладиган дори воситаларининг рўйхати босқичма-босқич шакллантирилиб, бунда алоҳида рўйхатлар ижтимоий хавф ва соҳада юзага келадиган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир босқичда Экспертлар кенгаши томонидан тайёрланади ҳамда тасдиқланади; ⁃ тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий бўлишини назарда тутувчи биринчи босқич белгиланади; ⁃ шифокорнинг электрон рецептларни ёзиш бўйича ваколатлари, шу жумладан муайян тиббиёт ташкилотида мавжуд бўлмаган дори воситаларини тайинлаш ва кейинчалик дорихоналар фармацевтлари томонидан ушбу маълумотни тизимга киритишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланади; ⁃ дорихоналарда рецептли дори воситаларини электрон рецепт асосида бериш (шу жумладан, беморнинг ЖШШИРи орқали) тартиби белгиланади, қолаверса, тизим тўлиқ жорий этилгунга қадар ва фавқулодда вазиятларда истисно тариқасида қоғоз кўринишидаги рецептларни расмийлаштириш имконияти сақлаб қолинади; ⁃ бемор ёки унинг вакилида электрон рецепт бўлмаган тақдирда, дорихона фармацевтига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (қоғоз ёки электрон шаклда) асосида ЖШШИРни киритиб, тизим орқали электрон рецепт билан танишиш ва рецепт бўйича дори воситасини бериш ҳуқуқини тақдим этувчи механизм белгиланади; ⁃ Ўзбекистон ва чет эл фуқароларининг тиббий ёрдам ва дори воситаларини олиш (шу жумладан шошилинч ҳолатларда) ҳуқуқлари таъминланади, шунингдек, тизимни жорий этиш босқичлари ва дори воситалари рўйхатлари тўғрисида аҳоли расмий манбалар орқали хабардор қилиб борилади; ⁃ доимий тушунтириш ишлари ва қайта алоқа тизими, шу жумладан кеча-кундуз ишлайдиган 1003 “Сall-марказ”и фаолияти йўлга қўйилиб, у орқали:
- ётоқ режимидаги ва сурункали касалликларга чалинган беморларнинг ўз оилавий шифокорига мурожаат қилиши; - оилавий шифокорга (тегишли ҳолларда тор соҳа мутахассисларига) масофадан туриб мурожаат қилган ҳолда электрон рецепт олиши; - кўрсатмалар мавжуд бўлганда, патронаж хизматининг ташкил этилиши ва зарур тиббий хизматлар уйда кўрсатилиши таъминланади;
10) даволовчи шифокорнинг қарорига кўра, сурункали касалликларга чалинган беморларга:
– 60 кунгача даволаниш даврида – Халқаро касалликлар таснифига мувофиқ кодланадиган, сурункали касалликларни даволашда тайинланадиган, шунингдек, анаболик фаоллиги билан ажралиб турадиган дори воситалари учун; – 90 кунгача даволаниш даврида - бошқа тайёр дори воситалари учун (реимбурсация доирасида - 30 кунгача) рецептлар ёзишнинг алоҳида тартиби белгиланади.
Ушбу ҳолларда электрон рецепт ва тегишли QR-коднинг амал қилиш муддати белгиланган даволаш курси даврига мувофиқ узайтирилади. @pressuzb
Mostrar todo...
Пара спортчилар тарихий натида билан ватанга қайтишди Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси Ўзбекистонга қайтиб келди. Делегация аъзолари “Ҳумо” Тошкент халқаро аэропортида расмийлар томонидан тантанали равишда кутиб олинди. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёш пара спортчилари юксак натижа кўрсатиб, 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритди ҳамда 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. @pressuzb
Mostrar todo...
Янги йил тадбирлари муносабати билан пойтахтнинг айрим марказий кўчалари бир ойга ёпилмоқда Тошкентнинг қуйидаги ҳудудларида транспорт воситалари учун ҳаракат чекловлари ўрнатилади: 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 15 январгача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида: ⁃ Зарафшон кўчасининг “Hyatt Regency Ташкент” меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми; ⁃ Истиқлол кўчасининг А.Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми; ⁃ Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача. 2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчасида: ⁃ Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача; ⁃ Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача. @pressuzb
Mostrar todo...
03:37
Video unavailableShow in Telegram
Метан “заправкалар”да газ муаммо бўлмайди, фақат битта “лекин”и бор Қонунчилик палатаси мажлисида энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов энергетика тизимининг куз-қиш мавсумига тайёрлик даражаси бўйича маълумот берди. Қиш келиши билан кўпчиликнинг хоҳлайдиган нарсаси газ-свет ўчмаслиги, “заправка”ларда доим метан бўлиши. Депутат Зиёдбек Юнусов ҳам айнан шу бўйича вазирга савол берди: “Бу мавсум метан узлуксиз газ етказиб бериладими?” Мирзамаҳмудовнинг жавоби қизиқ: газ етиш-етмаслигидан кўра, асосий масала тақсимот ва назорат экан. Яъни, ҳисоб-китобга кўра 663 минг тонна суюлтирилган газ тўлиқ етади, деди - лекин битта шарт билан: тўғри тақсимлаб, тўғри етказсак. @pressuzb
Mostrar todo...
11.12.2025 Hukumat soati Energetika 3.mp436.07 MB
01:51
Video unavailableShow in Telegram
📣 Мавжуд ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш орқали ўз бизнесингизни бошламоқчимисиз? Унда ушбу имкониятдан фойдаланинг! Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида жойлашган ун ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуа ва бошқа турдаги асбоб-ускуналар ҳамда омборхона бино-иншоотлари сотувга чиқарилди. Мулк ҳақида маълумот: • Умумий майдон: 2,7 гектар • Бинонинг қурилиш ости майдони: 1 780,0 кв.м • Электр, газ, сув — тўлиқ мавжуд Бинонинг умумий қиймати: 42 млрд сўм. Мулкни тўлиқ тўлов шартида сотиб олиш мумкин. Ҳавола орқали банк тасарруфидаги бошқа мулкларни ҳам кўриш мумкин. Батафсил маълумот +998781476402 телефон рақами ёки ҳавола орқали.
Mostrar todo...
IMG_6115.MP440.50 MB
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхати эълон қилинди Мазкур рўйхатга кундалик ва фавқулодда ҳолатларда аҳолига тезкор тиббий ёрдам бериш учун шифокор рецептисиз тақдим этиладиган муҳим дори воситалари киритилган. Ҳозирга кунда 1846 турдаги рецептсиз бериладиган дори воситалари давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, жадвалда тиббиёт амалиётида энг кўп қўлланилаётган 389 та дори воситалари келтирилган. @pressuzb
Mostrar todo...
Рецептсиз_бериладиган_дорилар_рўйхати.xlsx0.54 KB
Photo unavailableShow in Telegram
Рецептли ёки рецептсиз сотиладиган дорилар рўйхати билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайти орқали таниш имконияти яратилди. Рўйхат: https://uzpharmagency.uz/oz/service/drugs @pressuzb
Mostrar todo...
star reaction 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда рецепсиз бериладиган дорилар сони 11 825 тани ташкил этмоқда. Мамлакатга импорт қилинаётган 4 971 та дори тури фақат Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилади. Энг кўп дори воситалари асосан Ҳиндистондан кириб келмоқда.
“Битта дори воситаси 82 та ном билан мамлакатга олиб келинмоқда. Бунда коррупцион схемалар ҳам ривожланиб кетган”, - деди Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов.
@pressuzb
Mostrar todo...
Ўзбекистонда ҳам дори воситалари электрон рецепт асосида сотилиши йўлга қўйилмоқда Дори воситаларини беришда рецепт тартибини кучайтириш жорий этилмоқда. Бу чоралар чеклов эмас, аксинча даволаш хавфсизлигини таъминлаш ва беморлар саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган. Ҳар қандай ислоҳотни бутун мамлакат бўйлаб жорий этишдан олдин уни пилот тарзда синовдан ўтказиш тўғри ва масъулиятли ёндашув ҳисобланади. Шу сабабли ҳозирги босқичда электрон рецептлар тизими айрим ҳудудларда пилот тарзда жорий этилмоқда. Пилот натижаларига кўра, тизим босқичма-босқич бутун республика бўйлаб жорий этилади. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ривожланган мамлакатларда асосий дори воситаларининг аксарияти фақат шифокор рецепти асосида берилади, эркин сотиладиган препаратлар эса чекланган рўйхат билан белгиланган. Дори воситалари шифокор назорати остида қабул қилиниши шарт, чунки ўзбошимчалик билан даволаниш ва назоратсиз қабул қилиш соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради. Дориларнинг рецепт асосида сотилиши — нафақат тартиб, балки халқ саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган жуда катта ва муҳим ислоҳотдир. Бу орқали шифокорларнинг масъулияти ошади, дорихоналар фаолияти тартибга солинади ва энг муҳими, беморларнинг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади. @pressuzb
Mostrar todo...
❗️Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти тонги соат 06:00 дан кечки соат 23:00 га қадар этиб белгиланди. 23:00 дан эрталаб 06:00 гача “газ заправкалар” ёпиқ бўлади. @pressuzb
Mostrar todo...
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш функцияси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига берилди — Президент қарори @pressuzb
Mostrar todo...
❗️Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда — Энергетика вазирлиги @pressuzb
Mostrar todo...