Burchak | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Mostrar más2025 año en números

325 219
Suscriptores
-1 85624 horas
-9 6157 días
+108 01230 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
"Исроил барибир бизни ўлдиради..."
🇵🇸🇮🇱 ХАМАС: Исроил қурол ташлашга қарамасдан ҳужумларни давом эттиради
ХАМАС ҳаракати вакили Кемал Авннинг айтишича, қуролдан воз кечиш Исроил ҳужумларини тўхтатмайди.
Унинг таъкидлашича, Исроил ҳар қандай ҳолатда ҳам зарбаларни давом эттиради:
«Биз қуролни ташлаймизми ёки йўқми — Исроил барибир ҳужум қилади. Қисқаси, икки йўл бор: ё қуролсиз ҳолда ўлиш, ёки қўлингда қурол билан ўлиш. Холас».
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 15😢 12👏 5
00:30
Video unavailableShow in Telegram
Mostrar todo...
clashreport-2001334683225952535-01.mp43.81 MB
👎 54🤬 30🤣 10❤ 2
00:52
Video unavailableShow in Telegram
🇮🇷 Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи «Al-Jazeera» телеканалига берган интервьюсида:
«Биз Қатарга эмас, Америка базасига зарба бердик. Агар биз ва АҚШ ўртасида уруш бошланса, биз минтақадаги барча Америка базаларига ҳужум қиламиз. Афсуски, бу базаларнинг баъзилари қўшни давлатлар ҳудудида жойлашган, аммо бу уруш — биз ва Қўшма Штатлар ўртасидадир.»
INSTAGRAM | TELEGRAM
4.mp41.48 MB
❤ 21👏 4
Mostrar todo...
❤ 43😢 10👏 4🔥 1
01:27
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇺🇦 Зеленский Украина урушдан сўнг ҳам иттифоқчилар ёрдамига муҳтож бўлишини таъкидлади
"Украина ўт очишни тўхтатиш келишувидан сўнг 800 минг кишилик армияни мустақил равишда таъминлай олмайди. Шу сабабли, ҳамкорларимиз томонидан қўллаб-қувватлов зарур. Бу урушдан кейин иқтисодиёт қайта тиклангунга қадар хавфсизлик кафолати бўлиб хизмат қилган бўларди", деди у.
INSTAGRAM | TELEGRAM
IMG_0715.MP47.64 MB
🤣 11❤ 3😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇮🇱🇮🇷 Исроил армияси Бош штаби раҳбари Эронга зарба берилиши мумкинлигига шама қилди
“Исроил армияси саъй-ҳаракатларининг марказида Эрон билан кураш турибди. Бу кураш сезиларли муваффақиятлар билан якунланди. Душманларимиз яна бир бор Исроил армиясининг “узун қўли” нималарга қодирлигини ҳис қилишди. Армиямиз яқин ва узоқ фронтларда, қаерда зарурат бўлса, зарбалар беришда давом этади”, деди Эял Замир.
INSTAGRAM | TELEGRAM
😡 26❤ 2👎 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
🏳️ Афғонистонда очарчилик янада чуқурлашмоқда — БМТ
БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури маълум қилишича, тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган миллионлаб афғонларга етарли даражада ёрдам кўрсатиш имкони йўқ. «Толибон» ҳокимиятни қайта қўлга олганидан сўнг Афғонистонга ажратилаётган халқаро ёрдам ҳажми сезиларли даражада қисқарган. Зилзилалар каби қатор табиий офатлар эса вазиятни янада оғирлаштирган.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, энг заиф 6 миллион афғонни озиқ-овқат билан таъминлаш учун 460 миллион доллардан ортиқ маблағ талаб этилади. Ҳозирда 17 миллион киши очликдан азият чекмоқда — бу ўтган йилга нисбатан қарийб 3 миллионга кўп. 3,7 миллион афғон боласи тўйиб овқатланмаяпти, уларнинг 1 миллион нафари эса оғир аҳволда.
INSTAGRAM | TELEGRAM
😢 14😱 8❤ 4
01:23
Video unavailableShow in Telegram
🇭🇺🇺🇦🇷🇺 Украинанинг қулаши Венгрия учун жиддий муаммоларга сабаб бўлади — Венгрия бош вазири
Виктор Орбан Украинанинг мағлубиятини истамаслигини, шу сабабли фаол равишда тезроқ тинчлик ўрнатишга чақираётганини маълум қилди.
"Украинанинг қулаши Венгрия учун жиддий муаммо бўлади. Шундай экан, бунинг олдини олиш Будапешт манфаатларига мос келади. Уруш Украинани кучайтирмайди, аксинча уни вайрон қилади", — деди Орбан.
INSTAGRAM | TELEGRAM
7.08 MB
👏 14❤ 4👍 1👎 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
Исроил-Эрон: янги уруш яқинлашмоқдами ?
🇮🇱🇮🇷🇺🇸 Исроил ва АҚШ оммавий ахборот воситаларининг сўнгги баёнотларига қараганда, Исроил билан Эрон ўртасида янги уруш бошланиши эҳтимоли жуда яқин.
Бу ҳақда фақат журналистлар эмас, балки Исроилнинг расмий ҳарбий раҳбарияти ҳам очиқ гапиряпти. Бугун эрталаб Исроил Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Эяль Замир шундай деди:
Исроил баллистик ракеталар таҳдидига жуда жиддий қарайди. Бу таҳдид мамлакат мавжудлиги учун ядровий хавфдан кам бўлмаган даражада экзистенциал хатар ҳисобланади.
Шу билан бирга, Исроилнинг нуфузли нашри Haaretz хавфсизлик идораларидаги манбаларга таяниб хабар бермоқда: агар Эрон билан тўқнашув содир бўлса, у Исроил учун ҳозиргача бўлган энг қийин ва мураккаб қарама-қаршиликка айланиши мумкин.
Хулоса: бу баёнотлар Яқин Шарқда вазият янада кескинлашаётганини ва ҳарбий сценарий кун тартибига тобора яқинлашаётганини кўрсатмоқда.
INSTAGRAM | TELEGRAM
😡 9❤ 8🤬 5
Photo unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇪🇺 Россия Европанинг 11 давлати билан ҳарбий шартномаларни бекор қилди
Россия ҳукумати Мудофаа вазирлигига 1992–2002 йилларда Европа давлатлари ва Буюк Британия билан тузилган 10 та ҳарбий ҳамкорлик шартномаси ва бир меморандумни бекор қилишга рухсат берган. Ушбу шартномалар Совет Иттифоқи тарқаб кетгандан сўнг икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни тартибга солган.
Шу билан бирга, Россия илгари Германия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни тўхтатган ва АҚШ билан плутонийни утилизатсия қилиш бўйича келишувни амалда тўхтатган. Бундан ташқари, Россия Норвегия, Швеция ва Финляндия билан Баренц денгизи ва Евро-Арктик минтақадаги ҳамкорликни бекор қилган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 7👏 6
00:14
Video unavailableShow in Telegram
🇭🇺🇷🇺🇪🇺 Виктор Орбан ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Калласга "Гитлер ва Наполеон" тарихини эслатиб ўтди.
Орбанга кўра, Европа тарихида Россияга қарши ҳаракат қилган катта даврлар бўлган — Наполеон ва Гитлер ҳам уришган, аммо натижага эриша олмаган. Орбан эса Кая Калласнинг “бу ишни уддалашини” тасаввур қила олмаслигини билдирди.
INSTAGRAM | TELEGRAM
IMG_0708.MP41.18 MB
👍 16👎 2👏 2❤ 1🤬 1
