fa
Feedback
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
1 115 683
مشترکین
-48424 ساعت
-2 3567 روز
-8 16830 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
Жидда–Тошкент рейси бортдаги тиббий ҳолат сабаб Баҳрайнга қўнишга мажбур бўлди Жидда – Тошкент йўналишида парвоз қилган 9S-3306 рейси бортда шошилинч тиббий ҳолат юзага келгани сабаб Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди. Ёши катта аёл йўловчининг аҳволи барқарорлаштирилиб, у маҳаллий клиникага олиб кетилди. 👉 https://kun.uz/kr/19208970 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
351👍 157😢 53🔥 17🤯 14🤔 11😁 7
Университетлар фаолияти ва улардаги таълим сифати сунъий интеллект ёрдамида баҳоланади Тошкентда бўлиб ўтган «Ректорлар сунъий интеллект форуми»да мамлакатимизнинг 200 дан ортиқ университетининг ректор ва проректорлари йиғилди. Форум давомида Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Ҳилола Умарова университетларда сунъий интеллект саводхонлиги, сунъий интеллект этикаси ва инфратузилмасини ривожлантиришнинг муҳим ролини таъкидлади. 2026 йил январ ойидан бошлаб профессор-ўқитувчи ва тюторлар фаолияти сунъий интеллект воситалари: Tutor hemis ва Proctor hemis ёрдамида баҳоланади. Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
376😁 167👍 81🤔 25🤯 15😢 9😍 6🔥 5
Photo unavailableShow in Telegram
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди 2025 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Қозоғистонга сабзавот ва мевалар етказиб беришда Хитой Ўзбекистонни ортда қолдирди. Ҳисобот даврида қўшни республикага Хитойдан импорт 39 фоизга ошиб, 181,7 млн долларни ташкил этди. Шу билан бирга, Ўзбекистондан етказиб бериш 12 фоизга камайиб, 128,6 млн долларгача қисқарди. 👉 https://kun.uz/kr/26480710 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
🤯 516 245😁 139👍 98😢 71🤔 44🔥 19😍 9
01:08
Video unavailableShow in Telegram
Сиднейда ўт очганлардан бирининг қуролини олиб қўйган киши қаҳрамонга айланди. Уни Трамп ҳам мақтади У елкаси ва қўлидан жароҳатланиб, операция қилинган. 👉 https://kun.uz/kr/96492961 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
IMG_3939.mp424.07 MB
👍 1 252 328🔥 75😁 72🤯 13😢 9
Photo unavailableShow in Telegram
Купянскка ташриф: Россия даъволарига шубҳа уйғотди | “Геосиёсат” Володимир Зеленский Купянскка ташриф буюриб, стела олдида суратга тушди. Бундан аввалроқ Россия томони шаҳар ўз назоратида эканини бир неча бор эълон қилган эди. Зеленский сўзларига кўра Украина дипломатик музокараларда яхши натижаларга эришиши учун фронт чизиғидаги ютуқлар жуда муҳимдир. Kun.uz’нинг “Геосиёсат” дастурида экспертлар ушбу мавзу хусусида сўз юритди. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
نمایش همه...
333👍 94😁 67🤔 25🔥 12🤯 4😍 3😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Паралимпия ҳаракати: Президент ёшлар ютуғини “янги ёрқин саҳифа” деб баҳолади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V Ёшлар Параосиё ўйинларида ғолиб бўлган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига табрик йўллади. Давлат раҳбари ушбу ғалабани мамлакат паралимпия ҳаракати тарихида “янги ёрқин саҳифа” деб баҳолади. 👉 https://kun.uz/kr/09407018 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
👍 943 250😁 38🔥 29🤯 19😍 10😢 8
Photo unavailableShow in Telegram
Chery фоизсиз муддатли тўлов шартларини кенгайтирмоқда: 48 ойгача бўлган қулай муддатлар Chery харидорлари учун тўрт йилгача бўлган муддатга фоизсиз муддатли тўловнинг янгиланган дастури амал қилади. Энди автомобилни янада осонроқ тарзда расмийлаштириш мумкин — фақатгина паспорт кифоя, даромадлар тўғрисида маълумотнома талаб қилинмайди. 👉 Батафсил Реклама
نمایش همه...
206👍 119😁 61😢 17🤔 13🤯 13🔥 7😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга ўқишга кетмоқда? Топ-10 рўйхат 2025 йилнинг январ–октябр ойларида жами 26,4 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 минг нафарга ёки 18,9 фоизга камайган. 👉 https://kun.uz/kr/60509270 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
258👍 87😁 33😢 25🔥 11🤔 10😍 4
Photo unavailableShow in Telegram
ССВ “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича қўшимча тушунтириш берди Биринчи босқичда айрим тоифадаги дори воситалари (жумладан, тизимли таъсирга эга антибиотиклар ва бошқалар) учун электрон рецепт мажбурий бўлиши, тизим тўлиқ жорий этилгунга қадар ва фавқулодда вазиятларда айрим ҳолатларда қоғоз рецепт имконияти сақланиши каби масалалар белгиланган. 👉 https://kun.uz/kr/70751401 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
😁 248 208👍 57🤯 31🤔 26😢 18🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
Прокурор: Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлган Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл 2024 йил декабрида ҳарбий ҳолат жорий этишни оқлаш учун Шимолий Кореяни агрессияга ундашга уринган, деб маълум қилди махсус прокурор Чо Ин Сок. 👉 https://kun.uz/kr/98743626 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
223😁 217🤔 62🤯 31👍 24🔥 12😍 7😢 5
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШда университетдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди Род-Айленд штати, Провиденс шаҳридаги Браун университети ҳудудида содир бўлган отишма оқибатида ўзбекистонлик талаба Муҳаммадазиз Умрзоқов ҳалок бўлди. Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхонаси марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада экани ва АҚШ идоралари билан ҳамкорликда зарур масалаларни ҳал этиш бўйича иш олиб бораётганини маълум қилди. 👉 https://kun.uz/kr/79782880 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
😢 2 031 342🤯 79🤔 36👍 30😁 10🔥 3😍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Уиткофф Берлиндаги учрашувдан сўнг: ўт очишни тўхтатишга яқинлашдик Берлинда Зеленский, Уиткофф ва Кушнер 20 банддан иборат тинчлик йўлидаги режа, иқтисодий масалалар ва бошқа мавзулар бўйича “чуқур муҳокамалар” ўтказган, деб ёзди АҚШ президентининг махсус вакили. 👉 https://kun.uz/kr/31758652 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
258👍 126😁 58🤔 23🔥 13😍 8🤯 5😢 5
Photo unavailableShow in Telegram
“Барча йўллар Римга элтади”: Рим империясининг батафсил йўллар харитаси яратилди Археологлар милодий 150 йил ҳолатига кўра бутун Рим империяси бўйлаб йўлларнинг энг батафсил харитасини тузди. Йўлларнинг умумий узунлиги қарийб 300 000 километрни ташкил этган. 👉 https://kun.uz/kr/01199496 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
260👍 241😁 51🤔 35🤯 25😢 11🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
Шомуродов гол+пас тизимида Туркия чемпионатида етакчига айланди Туркия Суперлигаси 16-тур доирасидаги "Самсунспор" — "Истанбул Бошоқшеҳир” ўйинида Элдор Шомуродовнинг голи ва ассисти жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. 👉 https://kun.uz/kr/70162665 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
👍 1 624 411🔥 104😁 55🤯 19😍 15🤔 14😢 14
Ўзбекистон пара спортчилари ёшлар Пара Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади Дубайда бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида ўзбекистонлик пара спортчилар жами 197 та - 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалларини қўлга киритди. 👉 https://kun.uz/kr/31127864 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
👍 2 948 609🔥 217😁 41😍 33😢 28🤯 18🤔 14
Photo unavailableShow in Telegram
“Фарғонада у зўр эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлган” – танишини машинада қасддан уриб ўлдирган шахс ишида ҳукм ўқилди Фарғонада Lacetti машинасида танишини уриб кетиб, ўлдирган шахс жиноий жазога тортилди. Суд уни қасддан одам ўлдириш жиноятини содир қилганликда айбли деб топиб, 14 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилди. Марҳумнинг яқинлари етим қолган 4 бола учун 4 млрд сўм моддий ва маънавий зарар сўради. Судланувчи эса марҳумни қасддан уриб кетмаганини билдирди. 👉 https://kun.uz/kr/74140696 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
👍 704 429😢 198🤯 87🤔 39😁 34🔥 7😍 6
03:22
Video unavailableShow in Telegram
Тожикистондан келаётган Cobalt бакидан 30 кг опий топилди Термиз туманида яшовчи шахс бошқарувидаги Cobalt “Бекобод-авто” чегара божхона постига кириб келган вақтида текширилган. Жараёнда машинанинг ёқилғи баки ичига 30 кгдан ортиқ опий моддаси устамонлик билан яшириб қўйилгани аниқланган. Тошкент шаҳрида эса нарколаборатория фош этилди. 👉 https://kun.uz/kr/82327146 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
Мои видео1.mp427.92 MB
441👍 358😁 94🤯 81🔥 39🤔 29😢 15😍 8
02:24
Video unavailableShow in Telegram
Водийда метан-шохобчаларга контейнерларда газ ташиш синаб кўрилади Қишнинг совуқ кунларида, водий вилоятларида газ босими тушиб кетган пайтда, метан-шохобчаларга сиқилган табиий газ махсус юк машиналарида ташиб олиб борилади. Бунинг учун Ўзбекистон Хитойдан 150 та кўчма контейнерни буюртма қилган. 👉 https://kun.uz/kr/33630690 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
Мои видео.mp421.91 MB
😁 684 296👍 128🤯 96🤔 51😢 23🔥 8😍 7
Photo unavailableShow in Telegram
Зеленский Трампнинг тинчлик режасини қайта ёзишга ҳаракат қилмоқда У Украина қуролли кучлари сонини чеклашга тайёр, лекин фақат ҳозирги даражада. Шу кунларда Украина АҚШнинг тинчлик режасига ўз жавобини тақдим этган. Бугун Зеленский Берлинда Трампнинг махсус вакили билан учрашмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/57954598 Kun.uz расмий канали
نمایش همه...
307👍 107😁 79🤔 26🔥 14🤯 9😢 3😍 3
Photo unavailableShow in Telegram
📆 Бу ҳафта ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. TEXNO оламда нима гап? Ҳафта давомида бўлиб ўтган янгиликларни эслаб ўтамиз. — Тиниб-тинчимаган хитойликлар олти қўлли супер одамсимон робот ишлаб чиқди; — Xiaomi 560 литрли катта музлаткич чиқарди, нархи 850 доллар; — ChatGPT Plus’ни бепул улашиш имконияти пайдо бўлмоқда; — Google тил билмаслик муаммосини қулоқчин орқали реал вақтда ҳал қилишни бошлаяпти; — Хитойда дунёдаги биринчи 16 тоннали Jetank дрон ташувчи синовдан ўтказилди; — Сиз чат-бот билан ёзишяпман деб ўйлайсиз. Аслида эса жавобни тирик одам ёзмоқда; — Apple iOS 26.2 ва iPadOS 26.2’ни расман чиқарди. Нима ўзгаришлар бор? 👨‍💻 Рақамли дунёда адашиб қолмаслик учун “Kun.uz Технология” саҳифасини кузатиб боринг. 👉 https://t.me/+FhwW7Y1BQSthZDAy
نمایش همه...
341👍 45🔥 12😁 11🤔 9🤯 4😢 4😍 4