arabic.uz (hikmatlar)
رفتن به کانال در Telegram
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

35 254
مشترکین
+824 ساعت
-487 روز
+7630 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
13370. Мен сизга айтаман, эй биродарим мусулмон! Намозингизга назар солинг. Сиз тўрт ракат, уч ракат ёки икки ракат намозингизни хушуъ билан адо қиляпсизми, ёки ғофил ҳолингизда намоз ўқияпсизми?
Аллоҳ таолони зикр қилишни кўпайтирмасангиз, қалбингизда Ундан қандай қўрқув пайдо бўлади?
Зикр фақат тариқат аҳлига хос эмас, балки у барча мўминлар учундир. Чунки Аллоҳ таолонинг ушбу ояти бор: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, Аҳзоб сураси, 41-оят.
Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 107😢 70👍 23😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
13368. Аввал ўтган (улуғ солиҳ)лар намоздаги хушуъ борасида биз учун ажойиб намуналарни қолдиришган.
Суфён Саврий: «Агар сен Мўътамир ибн Мансурнинг намоз ўқиётганини кўрсанг, (ундаги хушуъ ва тавозени кўриб) ҳозир шу соатда ўлади, деб айтган бўлардинг», деди.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва субҳаналлоҳил ъазийм.
Доктор Аҳмад Ийсо Маъсаровий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 91❤ 86👍 12🔥 3😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
13367. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳим! Менга ато этганингдек, иймонни мендан тортиб олмагин».
Ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф»идан.
Изоҳ: Бу Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган дуо бўлиб, унда банда Роббисидан, аввалдан инъом этганидек, ундан иймонни тортиб олмасликни сўрайди. Бу дуо иймонда собит туришни сўраш воситаси бўлиб, иймоннинг улуғ неъмат эканлигини эътироф этишни англатади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 118😢 81👍 19🔥 6🤩 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌧Дуо вақти
📜Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дер эдилар: «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика минал касали вал ҳаром,
вал ма’сами вал мағром,
ва мин фитнатил қобри ва ъазаабил қобр,
ва мин фитнатин-наари ва ъазаабин-наар,
ва мин шарри фитнатил ғинаа,
ва аъуузу бика мин фитнатил фақр,
ва аъуузу бика мин фитнатил масийҳид-дажжаал.
Аллоҳуммағсил ъанний хотоойаая бимаа’ис-салжи вал барод,
ва наққи қолбии минал хотоойаа камаа наққойтас-савбал абйадо минад-данас,
ва бааъид байнии ва байна хотоойаая камаа бааъадта байнал машриқи вал мағриб».
🟢Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан дангасаликдан, қартайиб кетишдан, гуноҳкорликдан, қарздорликдан, қабр фитнасидан ва қабр азобидан, жаҳаннам фитнасидан ва жаҳаннам азобидан, бойлик фитнасининг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Сендан фақирлик фитнасидан ҳам паноҳ тилайман. Сендан яна масиҳ Дажжол фитнасидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, менинг хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин! Қалбимни хатолардан худди оқ либосни кирликдан поклаганингдек поклагин. Мен билан гуноҳларимнинг орасини машриқ билан мағриб орасини узоқ қилганингдек узоқ қилгин».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 98😢 37👍 23
Photo unavailableShow in Telegram
13364. Роббана...
(Қуръоний дуолар)
1. Роббана тақоббал миннаа иннака антас самиъул ъалийм.
2. Роббана ла туахизнаа ин насийнаа ав ахтонаа...
3. Роббана ва лаа туҳаммилнаа маа лаа тоқота лана биҳ...
4. Роббана лаа тузиғ қулубана баъда из ҳадайтанаа...
5. Роббиғфир ланаа зунуубана ва исрофинаа фий амринаа...
6. Роббанафтаҳ байнана ва байна қовмина бил ҳаққи ва анта хойрул фатиҳин.
7. Роббана африғ ъалайна собров ва таваффанаа муслимийн.
8. Роббана лаа тажъалнаа фитнал лил қовмиз золимийн.
9. Роббанағфирлий вали валидайя ва лилмўминийн.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 109😢 29👍 16🔥 7🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
13363. Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ: “Бидъатлар ва нотўғри ишлар кўпайиб, одамлар унга рози бўлиб кетганидан сўнг, жоҳил киши шундай дейдиган бўлди: «Агар бу мункар (қайтарилган, динга хилоф) иш бўлганида, одамлар уни қилмаган бўларди”.
“Ал-эътисом” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 102❤ 28👍 20😱 7🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
قــال عمر رضي الله عنه :
لو كنت تاجرا ما اخترت غير العطر ,
إن فاتني ربحه لم يفتني ريحه.
📜Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Агар савдогар бўлсам, атирдан бошқа нарсани танламасдим. Унинг фойдаси қўлдан кетса ҳам, ҳиди мени тарк этмайди", дедилар.
Ибн Жавзийнинг "Маноқибу Умар ибн Хаттоб" асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 123👍 52🔥 33🤩 12😢 8
Photo unavailableShow in Telegram
13362. Сувни кўп ҳолларда ўзининг ўзанига қайтиши рост... Лекин у ҳар доим ҳам ичишга яроқли бўлиб қайтмайди... Ҳеч кимни ранжитма ва ортидан «яхшиликка бўлди» дема.
Изоҳ: Инсонларга етказилган ҳар қандай зарар ва оғриқ изсиз кетмайди. Қилинган ёмонликни енгил санамаслик керак.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 87❤ 55👍 26🔥 15🤩 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌧Ёмғир дуо вақтидир
📜 Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсадан бошқасини айтмайман. У зот шундай дер эдилар:
«Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал-ъажзи, вал-касали, вал-жубни, вал-бухли, вал-ҳароми ва ъазаабил-қобр.
Аллоҳумма, аати нафсии тақвааҳаа, ва заккиҳаа, анта хойру ман заккааҳаа, анта валийюҳаа ва мавлааҳаа.
Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ъилмин лаа янфаъ, ва мин қолбин лаа яхшаъ, ва мин-нафсин лаа ташбаъ, ва мин даъватин лаа юстажаабу лаҳаа».*
* Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қартайиб кетишдан ва қабр азобидан паноҳ сўрайман.
Аллоҳим! Нафсимга тақво бериб, уни поклагин, уни Ўзингдан афзал покловчи йўқ, Сен нафсимнинг валийси ва хожасисан.
Аллоҳим! Мен Сендан фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 111😢 44👍 24🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
13361. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен Дажжолга бериладиган нарсалар(нинг ҳақиқати)ни унинг ўзидан ҳам яхши биламан. Унинг оқиб турадиган икки анҳори бўлади, бири кўзга оппоқ сув бўлиб кўринади, иккинчиси эса кўзга ёниб турган олов бўлиб кўринади.
Кимки бунга дуч келса, олов бўлиб кўринаётган анҳорга борсин, кўзини чирт юмиб, сўнг бошини энгаштириб, ундан ичсин – ўшаниси муздек сув бўлади.
Дажжолнинг бир кўзи текислаб ташланган, устини қалин эт қоплаган, икки кўзининг ўртасида «кофир» деб ёзиб қўйилган. Уни ҳар бир мўмин ўқий олади – ўқишни биладигани ҳам, билмайдигани ҳам».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 150❤ 52👍 19🔥 11😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
13360. Ростгўйларнинг ҳақиқати ва ёлғончиларнинг ёлғони фақат балолар оташига ташланганда намоён бўлади. Аллоҳ таоло айтади: "Одамлар «Иймон келтирдик», дейишлари ила синалмай, тарк этилишларини ўйладиларми?", Анкабут сураси, 2 - оят.
Бас, қачонки имтиҳон оловига ташланса, содиқларнинг жавҳаридан сабрнинг хушбўй ҳидлари ва ёлғончилардан эса неъматларнинг куфронасининг (ношукрлигининг) сассиқ ҳидлари чиқади.
Шундай экан, мўмин киши билиши лозимки, имтиҳон у учун худди олтинни ажратиб олишдаги олов кабидир. Аллоҳ таоло покдир, У фақат покизасинигина қабул қилади.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 84😢 59👍 10🔥 10😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
Эслатма
📜Аллоҳ таоло айтади: "(Аммо то Менинг фармоним бўлмагунча) уларни тўхтатиб (дўзахга ташламай) туринглар! Чунки улар (аввал ҳаёти дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари тўғрисида) сўралгувчидирлар", Соффаат сураси, 24 - оят.
📝Тафсирларнинг бирида ушбу оятга: "Эй фаришталар, ўзларига ва жуфтларига (ёки шерикларига) зулм қилган бу кимсаларни тўхтатинглар, албатта, улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилган нарсалари ҳақида сўралувчидирлар», дея шарҳ берилади.
🟢Қиёмат кунидаги бу тўхтатилиш нақадар шиддатли! Сўровчи Зот - Аллоҳ эса нақадар қудратли, улуғ! Сўроқ нақадар қаттиқ! Энди масъулнинг жавоби (ҳоли) нима бўларкин?! Аллоҳим, ҳолларимизга раҳм қил.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 113❤ 37👍 15😱 5
Photo unavailableShow in Telegram
13359. Ҳар бир зикр қилувчи одамлар ғофил бўлган пайтда Роҳманни зикр қилса, у аввобинлардан бўлади. Яъни, одамлар банд бўлиб, эътиборсиз қоладиган икки вақтда қилинган зикр ва намоз “Аввобин” деб аталади. Чунки бу икки вақтда кўпчилик ғофил бўлади.
Чошгоҳ вақти
Чошгоҳ пайтида ўқиладиган намоз «Салотул аввобин» деб ҳам аталади.
Шом билан хуфтон орасида
Шомдан кейин, хуфтондан олдин ўқиладиган намоз ҳам баъзан «Салотул аввобин» деб юритилади.
Чунки бу вақтда инсонлар ғофил бўлади, аммо Аллоҳ таоло бу вақтни зикр, Қуръон тиловати ва эзгу амаллар учун улуғлаб қўйган.
Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 120😢 57👍 25😱 3🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
Латоифул Қуръон
📜Қуръони каримда фақатгина уч ўринда, уч оят دَ "дол" ҳарфи билан бошланади. Улар:
دَرَجَاتٍ مِّنْهُ وَمَغْفِرَةً وَرَحْمَةً وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا
1. "Ўзидан бўлган даражалар ила, мағфират ва раҳмат ила. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир", Нисо сураси, 96 - оят.
دَعْوَاهُمْ فِيهَا سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَتَحِيَّتُهُمْ فِيهَا سَلَامٌ وَآخِرُ دَعْوَاهُمْ أَنِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
2. "У ердаги дуолари «Аллоҳим, Сени поклаб ёд этамиз»дир. У ердаги сўрашишлари «Салом»дир. Охирги дуолари эса «Ҳамд Оламларнинг Робби Аллоҳга» демоқдир", Юнус сураси, 10 - оят.
دُحُورًا وَلَهُمْ عَذَابٌ وَاصِبٌ
3. "Қувилган ўлароқ! Улар учун узлуксиз азоб бордир", Соффаат сураси, 9 - оят.
Доктор Яҳё Ғавсоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 70👍 24😢 12
Photo unavailableShow in Telegram
Латоифул Қуръон
📜Қуръони каримда фақатгина уч ўринда, уч оят دَ "дол" ҳарфи билан бошланади. Улар:
دَرَجَاتٍ مِّنْهُ وَمَغْفِرَةً وَرَحْمَةً وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا
1. "Ўзидан бўлган даражалар ила, мағфират ва раҳмат ила. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир", Нисо сураси, 96 - оят.
دَعْوَاهُمْ فِيهَا سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَتَحِيَّتُهُمْ فِيهَا سَلَامٌ وَآخِرُ دَعْوَاهُمْ أَنِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
2. "У ердаги дуолари «Аллоҳим, Сени поклаб ёд этамиз»дир. У ердаги сўрашишлари «Салом»дир. Охирги дуолари эса «Ҳамд Оламларнинг Робби Аллоҳга» демоқдир", Юнус сураси, 10 - оят.
دُحُورًا وَلَهُمْ عَذَابٌ وَاصِبٌ
3. "Қувилган ўлароқ! Улар учун узлуксиз азоб бордир", Соффаат сураси, 9 - оят.
Доктор Яҳё Ғавсоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 6👍 2😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
13358. Ғурур инсонга доим ёпишиб туради, фақат Аллоҳ асрагангина ундан саломат бўлади.
Бунинг маъноси шундан иборатки, мағрурлик деган касаллик бутун инсониятга хос бир офатдир. У ҳар хил кўринишларда бўлади. Бу умумий балодир, ундан фақат Аллоҳ таоло асраган бандаларгина нажот топади. Аллоҳ таоло айтади: “Дунё ҳаёти эса алдов матоҳидан бошқа нарса эмас”, Оли Имрон сураси, 185-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 92❤ 46🔥 21👍 16😱 2
