fa
Feedback
arabic.uz (hikmatlar)

arabic.uz (hikmatlar)

رفتن به کانال در Telegram

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
35 254
مشترکین
+824 ساعت
-487 روز
+7630 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
🌧Ёмғир дуо вақтидир Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор – “Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. 🟢Дуонинг маъноси: - Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
86😢 31👍 18😱 4🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌧Ёмғир дуо вақтидир - Аллоҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу вамаа лам аълам. Ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу вамаа лам аълам. - Аллоҳумма инний ас‘алука мин хойри маа са‘алака ъабдука ва Набийука, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ва аъуузу бика мин шарри ма ъааза биҳи ъабдука ва Набийука, соллаллоҳу алайҳи васаллам. - Аллоҳумма инний ас‘алукал жанната ва маа қорроба илайҳа мин қовлин ав ъамал. Ва аъуузу бика минан нари ва маа қорроба илайҳа мин қовлин ав ъамал. Ва ас‘алука ан тажъала кулла қозооин қозайтаҳу лий хойрон. 🟢Дуонинг маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан тез ва кеч келадиган (бу дунёдаги-ю охиратдаги), мен билган ва билмаган барча яхшиликни сўрайман. Мен Сендан тез ёки кеч келадиган (бу дунёдаги-ю охиратдаги), мен билган ва билмаган барча ёмонликдан паноҳ тилайман. Аллоҳим! Мен Сендан банданг ва набийинг (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) сўраган яхшиликларни сўрайман. Шунингдек, мен Сендан банданг ва набийинг (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) паноҳ сўраган ёмонликлардан паноҳ тилайман. Аллоҳим! Мен Сендан жаннатни ҳамда унга яқинлаштирувчи сўз ёки амални сўрайман. Мен Сенинг номинг ила дўзахдан ва унга яқинлаштирувчи сўз ёки амалдан паноҳ тилайман. Ва мен учун тақдир қилган барча ишингни мен учун хайрли қилишингни сўрайман. 📝Имом Аҳмад «Муснад»ида, Ибн Можа "Сунан"ида ривоят қилган. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
68😢 28👍 15🔥 6🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌧Ёмғир дуо вақтидир Ибн Абу Мусо отасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилардилар: «Роббиғфирлии хотии’атии ва жаҳлии ва исроофии фии амрии куллиҳ ва маа анта аъламу биҳии миннии. Аллоҳуммағфирлии хотоойаая ва ъамдии ва жаҳлии ва ҳазлии ва куллу залика ъиндии. Аллоҳуммағфирлии маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аълант, антал-муқоддиму ва антал-му’аххир ва анта ъалаа кулли шай’ин қодиир». 🟢* Дуонинг маъноси: «Роббим, хатойимни, нодонлигимни, барча ишлардаги исрофимни ва Ўзинг мендан кўра яхшироқ билган нарсаларимни мағфират қилгин! Аллоҳим, хатоларимни: қасддан қилганим, ҳазиллашиб қилганим, нодонликдан қилганларимни мағфират қилгин! Буларнинг барчаси менда бордир. Аллоҳим, менинг аввалу охир, хуфёнаю ошкора (гуноҳ)ларимни мағфират қилгин. Муқаддим (олдинга қўювчи) ҳам Ўзингсан, Муаххир (орқага сурувчи) ҳам Ўзингсан. Сен ҳар нарсага қодирсан». Имом Бухорий ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
92😢 53👍 8🔥 3🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13349. Ҳозирги мусулмонлар моҳият диндорлиги билан эмас, шакл-шамоил диндорлиги билан касалланганлар. Дин фақат маросимлар ва урф-одатларга айланиб қолса, ўз қадрини йўқотади. Чунки дин, барча нарсадан аввал, тирик қалб, уйғоқ виждон ва пок юракдир. Муҳаммад Ғаззолий. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
90😢 56🔥 25👍 5😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
Дуо 📜Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ: "Аллоҳумма анта аслаҳтас солиҳийна, фааслиҳнаа, ҳаттаа накууна минас солиҳийн!", дея дуо қилардилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сен солиҳларни ислоҳ қилдинг. Бас, бизни ҳам ислоҳ қилгин, токи биз ҳам солиҳлардан бўлайлик!) "Тавба" китобидан. 🟢Изоҳ: Солиҳликни уламолардан Буҳутий: «Диндаги солиҳлик фарзларни суннатлар билан адо этиш, ҳаромдан четда бўлиш, гуноҳи кабира қилмаслик ва кичик гуноҳларда бардавом бўлмасликдир», дея таърифлайди. Яна бир таърида: «Солиҳлик чирой ва зийнат жиҳатидан эмас, дин ва яхшилик жиҳатидан бўлган гўзалликдир», дейилган. Аллоҳ таоло Қуръонда пайғамбарларни зикр қилиб, уларни барчалари солиҳ зотлар эканларини баён қилади: "Ва Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари аҳли солиҳлардир", Анъом сураси, 85 - оят. Иброҳим алайҳиссалом ҳақларида шундай дейилади: "Унга дунёда яхшилик бердик. Охиратда эса у, албатта, солиҳлардандир". Наҳл сураси, 122 - оят. Юсуф алайҳиссаломнинг Қуръонда келган дуолари: "Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Сен дунёю охиратда менинг валийимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин». Юсуф сураси, 101 - оят. Аллоҳ таоло шунингдек, ер юзига солиҳлар ворис бўлишини баён қилинган: "Батаҳқиқ, Зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», – деб ёзган эдик". Анбиё сураси, 105 - оят. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
75😢 31👍 21🔥 6🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
13348. Замон охирида кўринишида дўст ва биродар, ичларида (қалбларида яширин) душман бўлган қавмлар келади. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ, “Сияру аъламин нубало”дан. Изоҳ: Бу ҳикмат нифоқ ва сохта дўстликнинг ёйилишидан огоҳлантиради. Яъни, қиёматга яқин қолганда одамларнинг ташқи кўриниши ва муомаласи дўстона бўлса-да, қалбларида ҳасад, адоват ёки ёмон ният яширинган бўлади, шундайлар кўп бўлади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
😢 154 34👍 20🔥 11😱 8
Photo unavailableShow in Telegram
التقطت لي زوجتي الحبيبة هذه الصورة في شهر رمضان قبل الماضي، وأنا غارقٌ في بعضِ شروح البردة أثناء مرحلةٍ من مراحل مراجعة كتابي في الدفاع عنها، الموسوم بـ"أمنة المستريب في بردة الحبيب" صلى الله عليه وسلم. وقد كنت في هذه المرحلة آتي بالتوجيهات التي كتبتُها على البيت، فأعرضها على جميع الشروح شرحًا شرحًا، لأزداد يقينًا في دقّة فهمي لكلام الشرّاح رضي الله عنهم أجمعين، فإذا انتهيت من ذلك دخلتُ في البيت الذي يليه وفعلت نفس الشيء، ولعلي كررت هذه الطريقة من المراجعة فوق العشر مراتٍ طمعًا في بلوغ الكمال، -وهيهات-! فالعلم ليس مجال اللعب ولا مجال التهاون، وما تقوله فيه إن لم تكن قادرًا على أن تمدّ يدك في بطون كتب الأئمة المعتمدة فتستخرجه من سبعين كتابًا فالأحزم أن تسكت لئلا تَضلّ أو تُضلّ. أدام الله علينا وعليكم نعيم الصبر على التحصيل، ورزقنا وإياكم من كل شيء جميل. الحسن البخاري 📝 Ушбу суратни аёлим ўтган Рамазондан олдин, мен "Бурда" қасидасининг баъзи шарҳларига ғарқ бўлиб ўтирган пайтимда, "Амнатул мустарийб фий бурдатул Ҳабиб" (Ҳабибнинг Бурдасида шубҳаланганни хотиржам этувчи) деб номланган у асарни ҳимоясига бағишланган китобимни кўздан кечириш босқичларидан бирида олган эди. Ўша босқичда мен ўзим ёзган тавжиҳотларни олардим ва уларни барча шарҳларга, шарҳма-шарҳ солиштириб чиқардим. Бу билан, мен барча улуғ шориҳларнинг сўзларини тўғри тушунганимга янада ишонч ҳосил қилишни истардим. Шуни тугатганимдан сўнг, кейинги байтга ўтардим ва худди шу ишни такрорлардим. Эҳтимол, мен мукаммалликка эришиш умидида ушбу кўздан кечириш усулини ўн мартадан кўпроқ такрорлагандирман. Ҳайҳот, (қаердан ҳам бундай бўлсин!) Зеро, илм – ўйин майдони ёки эътиборсизлик қилинадиган соҳа эмас. Агар унда айтаётган сўзингизни мўътамад имомларнинг китобларининг тубига қўл узатиб, етмишта китобдан олиб чиқишга қодир бўлмасангиз, токи адашиб қолмаслик ёки бошқаларни адаштирмаслик учун сукут қилганингиз, тўхтаганингиз яхшироқ. Аллоҳ бизларга ва сизларга илм таҳсилидаги сабр-қаноат неъматини бардавом қилсин ва бизни ҳам, сизни ҳам ҳар бир гўзал нарсадан баҳраманд этсин. Доктор Ҳасан Бухорий, тадқиқотчи, Миср 🟢Изоҳ: «Қасидаи Бурда» — Имом Бусирий қаламига мансуб бўлиб, унда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, сурат ва сийратлари, юксак ахлоқлари назмда ифодаланган. Ўтган юз йиллар давомида “Қасидаи бурда” ёзувлари Мадинадаги Масжиди Набавий деворларини безатиб турган. @arabicuz
نمایش همه...
79👍 54😢 15🔥 14🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
التقطت لي زوجتي الحبيبة هذه الصورة في شهر رمضان قبل الماضي، وأنا غارقٌ في بعضِ شروح البردة أثناء مرحلةٍ من مراحل مراجعة كتابي في الدفاع عنها، الموسوم بـ"أمنة المستريب في بردة الحبيب" صلى الله عليه وسلم. وقد كنت في هذه المرحلة آتي بالتوجيهات التي كتبتُها على البيت، فأعرضها على جميع الشروح شرحًا شرحًا، لأزداد يقينًا في دقّة فهمي لكلام الشرّاح رضي الله عنهم أجمعين، فإذا انتهيت من ذلك دخلتُ في البيت الذي يليه وفعلت نفس الشيء، ولعلي كررت هذه الطريقة من المراجعة فوق العشر مراتٍ طمعًا في بلوغ الكمال، -وهيهات-! فالعلم ليس مجال اللعب ولا مجال التهاون، وما تقوله فيه إن لم تكن قادرًا على أن تمدّ يدك في بطون كتب الأئمة المعتمدة فتستخرجه من سبعين كتابًا فالأحزم أن تسكت لئلا تَضلّ أو تُضلّ. أدام الله علينا وعليكم نعيم الصبر على التحصيل، ورزقنا وإياكم من كل شيء جميل. الحسن البخاري 📝 Ушбу суратни аёлим ўтган Рамазондан олдин, мен "Бурда" қасидасининг баъзи шарҳларига ғарқ бўлиб ўтирган пайтимда, "Амнатул мустарийб фий бурдатул Ҳабиб" (Ҳабибнинг Бурдасида шубҳаланганни хотиржам этувчи) деб номланган у асарни ҳимоясига бағишланган китобимни кўздан кечириш босқичларидан бирида олган эди. Ўша босқичда мен ўзим ёзган тавжиҳотларни олардим ва уларни барча шарҳларга, шарҳма-шарҳ солиштириб чиқардим. Бу билан, мен барча улуғ шориҳларнинг сўзларини тўғри тушунганимга янада ишонч ҳосил қилишни истардим. Шуни тугатганимдан сўнг, кейинги байтга ўтардим ва худди шу ишни такрорлардим. Эҳтимол, мен мукаммалликка эришиш умидида ушбу кўздан кечириш усулини ўн мартадан кўпроқ такрорлагандирман. Ҳайҳот, (қаердан ҳам бундай бўлсин!) Зеро, илм – ўйин майдони ёки эътиборсизлик қилинадиган соҳа эмас. Агар унда айтаётган сўзингизни мўътамад имомларнинг китобларининг тубига қўл узатиб, етмишта китобдан олиб чиқишга қодир бўлмасангиз, токи адашиб қолмаслик ёки бошқаларни адаштирмаслик учун сукут қилганингиз, тўхтаганингиз яхшироқ. Аллоҳ бизларга ва сизларга илм таҳсилидаги сабр-қаноат неъматини бардавом қилсин ва бизни ҳам, сизни ҳам ҳар бир гўзал нарсадан баҳраманд этсин. Доктор Ҳасан Бухорий, тадқиқотчи, Миср 🟢Изоҳ: «Қасидаи Бурда» — Имом Бусирий қаламига мансуб бўлиб, унда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, сурат ва сийратлари, юксак ахлоқлари назмда ифодаланган. Мазкур китобнинг ўзига хос фазилати — унда асл матн, ўқилиши, маъно таржимаси ва содда шарҳнинг берилганидадир. Мусанниф байтларни шарҳлашда машҳур тафсир, ҳадис, сийрат, тарих китобларидан, ибратли ҳикоят ва ривоятлардан ўринли фойдаланган. Ўтган юз йиллар давомида “Қасидаи бурда” ёзувлари Мадинадаги Масжиди Набавий деворларини безатиб турган. @arabicuz

13347. Агар диннинг туб моҳиятини аниқ кўришни истасанг, унга фақат виждоннинг энг чуқур жойидан назар сол. Муҳаммад Иқбол. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
101😢 48🔥 4😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
13346. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Албатта, Аллоҳ икки кишидан (рози бўлиб) кулади: Биринчиси: Совуқ кечада ўрнидан, кўрпасидан ва ёпинчиғидан туриб, таҳорат қилиб, сўнгра (таҳажжуд) намозга турган кишидан...” Шунда Аллоҳ азза ва жалла фаришталарига: «Бандамни бу ишни қилишга нима ундади?», дейди. Улар: «Эй Роббимиз! Сенинг ҳузурингдаги нарса (афв, жаннат)дан умидворлик ва (азобинг, дўзахдан) қўрқув уни ундади», дейдилар. Шунда Аллоҳ: «Бас, мен умид қилган нарсасини бердим ва қўрққан нарсасидан унга омонлик бердим», дейди. Имом Аҳмад, Табароний ва бошқалар ривоят қилган. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
😢 140 86👍 21🔥 5🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
Латоифул Қуръон 📜Қуръони каримнинг Бақара сураси 286 оятдан иборатлигини биламиз. Энди ушбу сурани иккига тақсимласак, 143- оят ушбу суранинг ўртаси экани маълум бўлади ва унда وَسَطًا "ўрта" сўзи иштирок қилади. وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِّتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا "Ана шундай қилиб, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик". Бақара сураси, 143 - оят. Аллоҳ таоло Қуъондаги энг узун сурани нозил қилганида ушбу сўзнинг суранинг энг ўртасида бўлишини ихтиёр қилди. Энди ушбу "وَسَطًا" сўзи Қуръонда фақат бир ўринда келгани, у ҳам бўлса ушбу улуғ суранинг энг ўртасида келиши гувоҳлик берадики, Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Доктор Абдуддоим Каҳел. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
124👍 48😢 30🤩 10🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
13345. Уйларга дуо Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳассин буютана биҳисникал ҳасийн ва ҳабликал матийни, мин кайдил кааидийна ва ҳасдил ҳаасидийна ва ғодрил хооинийн. Аллоҳумма, ман ароода буютанаа бусууин, фашғалҳу бинафсиҳи важъал тадбийриҳи тадмийроҳу ъалайҳи. Вабъад ъаннаа куллу ман ароода бина бисууин. Ваҳфазнаа, вастурнаа фид дуня вал аахироҳ, важъал буютанаа куллаҳа саъаадатан ва саканан, ва маваддатан ва роҳматан”. Маъноси: “Эй Аллоҳ! Уйларимизни Ўзингнинг мустаҳкам қўрғонинг ва маҳкам арқонинг билан фитначиларнинг макридан, ҳасадчиларнинг ҳасадидан ва хоинларнинг хиёнатидан ҳимоя қил. Эй Аллоҳ! Кимки уйларимизга ёмонликни ирода қилса, уни ўзи билан машғул қил ва унинг ҳийла-тадбирини ўзига қарши ҳалокатга айлантир. Бизга ёмонлик истаган ҳар кимсани биздан узоқлаштир, дунёда ҳам, охиратда ҳам бизни муҳофаза қил ва (айбу нуқсонларимизни) беркитиб, сатр эт! Уйларимизнинг ҳаммасини саодат, хотиржамлик ҳамда меҳр-муҳаббат ва раҳматга айлантир”. Самир Маҳмуд.
نمایش همه...
80👍 36🔥 13
📜"Имом Нававий вирди"нинг тўлиқ шакли Анвар Аҳмад таржимаси билан. @arabicuz
نمایش همه...
Имом Нававий вирдлари.docx0.24 KB
44👍 33😢 9🔥 8😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳимоя 📜 Кимга кўз теккан ёки сеҳрга йўллиққан бўлса ёки ўшандай ҳолга мубтало бўлишдан қўрқса, "Имом Нававий вирди (ҳизби)"ни ҳар куни эрталаб ўқисин. Улуғ олим, муҳаддис, доктор Йусрий Жабрнинг тавсияси. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
👍 48 31😢 9🔥 4😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
Бир оят 📜Аллоҳ таоло айтади: "Инсон (ўзини) беҳуда тарк қилинади деб ҳисоблайдими?", Қиёмат сураси, 36 - оят. 🟢 "Бу қайта тирилишни инкор қилувчи инсон, ҳеч қандай буйруқ ва қайтариқсиз, ҳеч қандай ҳисоб-китоб ва жазосиз ўз ҳолига ташлаб қўйилади, деб ўйлайдими?..." 🟢 "Инсон “менда ҳисоб-китоб бўлмайди” деб гумон қилувчи аҳмоқдир. Аллоҳ уни буюради, қайтаради ва охирида у инсон барча амаллари учун жавоб беради..." (тафсир китобларидан) 🟢“Инсон ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, Охиратда эса қайта тирилиб ҳисоб-китоб қилинмасдан) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми (тамаъ қилурми)?!”. (Алоуддин Мансур) Сиз ниятларингиз, сўзларингиз ва феъл-ишларингиздан масъулсиз ва албатта улардан Аллоҳнинг ҳузурида сўраласиз. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
79😢 69👍 15🔥 3😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
13344. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳулллоҳ: “Албатта, одамлар ўз устозлари, шайхлари биландирлар. Шайх(катта устоз)лар (вафот этиб) кетсалар , ҳаёт ким билан бўлади?!", деди. “Адабуш шарийъа” китобидан. Изоҳ: Юртда устозлар, муаллимлар ва олимларнинг ўрни беқиёс. Улар илм, ҳикмат, йўл-йўриқ, одоб-аҳлоқ, тарбия ва маънавий ҳаётнинг таянчидир. Устозлар нафақат билим манбаи, балки жамиятнинг маънавий «тириклиги»ни таъминловчи зотлардир. Уларнинг вафот этишлари билан халқларда илм, ҳикмат ва маънавиятнинг улкан бўшлиғи юзага келади. Уларсиз ҳаётнинг маъно-мазмуни, йўл-йўриқлари йўқолиши ва халқнинг адашиши, тўғри йўлдан оғиб кетиши каби хатарлар юзага келади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
😢 80 40👍 12🔥 8😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
13343. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Кимда Аллоҳ ато этган неъмат бўларкан, албатта унга ҳасад қилувчи топилади”, деди. Ибн Ҳиббон “Ровзатул ъуқало”да ривоят қилган. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
114👍 45😢 44🔥 17😱 6🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13342. “Чошгоҳ билан қасам”, Зуҳо сураси, 1-оят. Аллоҳ таоло фақат улуғ нарса билангина қасам ичади. Сизлар зуҳо намозини лозим тутинглар. Албатта у аввобинлар намозидир. Изоҳ: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир», дедилар. Имом Термизий, ибн Можа ва Байҳақийлар ривояти. 🟢Зуҳо намозининг вақти қуёш тўла чиққандан тахминан 3 соат ўтгач бошланади ва пешин вақтидан 10-15 дақиқа аввал (бу вақтда қуёш тиккага келади ва намоз ўқиш макруҳ саналади) тугайди. Энг афзал вақти – пешин вақти киришидан 30-45 дақиқа аввалги вақтдир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
نمایش همه...
112👍 58🤩 16😢 7