Mehrob.uz
رفتن به کانال در Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

234 164
مشترکین
+9024 ساعت
-3837 روز
+1 29330 روز
آرشیو پست ها
Раҳбарларнинг офати – сиёсатнинг заифлиги, олимларнинг офати – раҳбарликни яхши кўриш.
Изоҳ. Арабча «сиёсат» сўзи «бошқарув» деган маънони англатади. Ҳақиқатан ҳам бошқарувдаги заифлик салтанатнинг умрини қисқартиради, ҳатто кун келиб бу иллат бошлиқнинг бошига етиши мумкин. Бошқарувдаги заифлик асосан икки ҳолатда кўринади: ҳаддан ташқари қаттиққўллик ва ҳаддан ташқари кўнгилчанлик. Агар қаттиққўллик ва кўнгилчанлик меъёрида бўлса, бундай бошлиқ ҳақли равишда одил сифатини олишга муносиб раҳбардир.
Навоий «Маҳбубул қулуб» асарида айтади: «Одил подшоҳ ҳақдин халойиққа раҳматдур ва мамоликка мужиби амният ва рафоҳият. Қуёш била абри баҳордек қора туфроғдин гуллар очар ва мулк аҳли бошига олтун била дурлар сочар. Фуқаро ва нотавонлар анинг рифк ва мадоросидин осуда, залама ва авонлар анинг тиғи сиёсатидин фарсуда...»
🔗 Давомини ўқинг
@mehrob_uz
👍 104❤ 84💯 11🕊 6😍 2
00:26
Video unavailableShow in Telegram
🍸 Ajoyib ta’mni his eting!
Milliy Cola – Milliy Brend Sharqona ta'm!Kanalga aʼzo boʻlish: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg @mehrob_uz
AQPIwohUxWNPx_eZ4PAAxjWETCUs_bbKNEwiXd_eDVC3pLxP9HEkObQYqj3Ac5q.mp47.02 MB
❤ 88👍 32😢 22😱 8🕊 3
Photo unavailableShow in Telegram
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Охиратингизни ислоҳ қилинг, дунёингиз ўз-ўзидан ислоҳ бўлади.
Махфий (сир) ҳолатингизни ислоҳ қилинг, ошкора ҳолатингиз ислоҳ бўлади».
«Ҳилятул авлиё», 5/266.
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 234👍 86😢 21🕊 19🔥 7👏 6😍 6
#саждаи_саҳв_масалалари
МУҚИМ КИШИ МУСОФИР ИМОМНИНГ ОРТИДА НАМОЗНИНГ БИР РАКЪАТИНИ ТОПСА
Имом мусофир бўлиб, муқим киши унга иккинчи ракъатда шерик бўлса, у аввал икки ракъатни қироатсиз ва учинчи ракъатни қироат билан адо қилади. («Раддул муҳтор»)
МУСОФИР ИМОМ ОРТИДА, МУҚИМ ТАШАҲҲУДДА ШЕРИК БЎЛСА
Мусофир имом ортида бирор муқим киши ташаҳҳудда шерик бўлса, тарк қилган ракъатларида, аввал икки ракъатини қироатсиз, сўнг икки ракъатни қироат билан адо қилади. («Раддул муҳтор»)
МУСОФИР ИМОМ ОРТИДА МУҚИМ КИШИ НАМОЗНИ БОШИДАН ШЕРИК БЎЛСА
Мусофир имом ортида муқим муқтадий киши аввалги ракъатдан шерик бўлса. Имом салом бергандан кейин қолган икки ракъатни қироатсиз адо қилади. («Раддул муҳтор»)
МАСБУҚ САНОНИ ҚАЧОН ЎҚИЙДИ?
Масбуқ (кечикиб келган киши) имомга иқтидо қилган пайтда, имом жаҳрий қироат қилиб турган бўлса, санони ўқимайди. Агар имом махфий қироат қилиб турган бўлса, санони ўқийди.
Агар масбуқ етиб келганида имом рукуъ ёки саждада турган бўлса, санони ўқиб бўлгунича имом рукуъ ёки саждадан туриб қолмайди, деб ўйласа, бу ҳолда ҳам иқтидо қилибоқ санони ўқиб, сўнг рукуъ ёки саждага бориши керак. Масбуқ ўзининг қолган ракъатларини ўқиш учун турган пайтда яна қайтадан санони ўқийди. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 328)
МАСБУҚ НАМОЗГА РУКУЪДА ҚЎШИЛСА, ТАКБИРИ ТАҲРИМАДАН СЎНГ ҚЎЛИНИ БОҒЛАЙДИМИ?
Имом рукуъ ёки сажда ҳолатида турганида бирор киши келиб, намозга қўшилса, такбири таҳрима айтгач, рукуъ ёки саждага боришдан олдин қўлини боғлаши суннатдир. Агар такбири таҳримани айтгач қўлини боғламай рукуъ ёки саждага кетса ҳам, намози дуруст бўлаверади. («Баҳрур-роиқ», 1-ж, 320-б.)
РУКУЪДА ҚЎШИЛГАН КИШИ ТАҲРИМА ТАКБИРИДАН СЎНГ РУКУЪ ТАКБИРИНИ ҲАМ АЙТАДИ
Имом рукуъда турган пайтда бирор киши келиб, унга иқтидо қилса, суннатга мувофиқ бўлиши учун таҳрима такбиридан сўнг яна бир такбир айтиб, («Аллоҳу акбар» деб) рукуъга бориши керак. Бироқ фақат таҳрима такбирини айтиб, рукуъ учун алоҳида такбир айтмасдан имомга шерик бўлса ҳам, ўша ракъатни топган ҳисобланаверади. («Ҳошиятут-Таҳтовий ъала Мароқил фалоҳ», 248-б.)
@mehrob_uz
❤ 131👍 30😍 7🕊 2
01:04
Video unavailableShow in Telegram
Инсонга доимо устоз керак
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 2. Insonga doimo ustoz kerak.mp48.24 MB
❤ 180👍 34👏 21💯 18😢 9🕊 3🔥 2🎉 2
Photo unavailableShow in Telegram
🤲 ДУО
– Ҳақиқий дуо кишининг бор вужудидан чиқадиганидир.
– Шайх Усмон Хайрободий раҳматуллоҳи алайҳ харидорларга қалбаки тангалар эвазига ҳам мол бераверар экан. У зот вафот этиш чоғларида: «Ё Аллоҳ, мен одамларнинг қалбаки тангаларини қабул этдим. Сен ҳам менинг бу сохта амалларимни қабул этгин!», деб дуо қиларкан. Аллоҳ ҳам у зотнинг дуосини қабул этган экан.
– Шайх Шаҳобиддин Хатиб раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳга бундай дуо қилар экан: «Ё Аллоҳ, вафот этаётган чоғимда ёнимда бирор яқиним ҳам, бегона ҳам, ўлим фариштаси ҳам бўлмасин, фақат Сен ва мен бўлай».
– Муносиб вақтда қилинган дуо балоларни даф этади. Балолар тушгандан кейин эса дуо мусибатни кетказмайди, лекин уни енгиллатади.
– Агар сизлар денгиз қирғоғида бутун шавқ билан дуо қилаётган бўлсаларингиз, тўлқинлар сизларга ичлари дуру маржонларга тўла чиғаноқларни олиб келади.
– Шайх Абул Ҳасан Нурий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дуо қилар экан: «Ё Аллоҳ, агар мени мағфират қилмасанг, жаҳаннамни мен билан тўлдириб юборгин ва қолганларни кечиргин».
– Қиёмат кунида инсоннинг: ««Ё Аллоҳ, мени солиҳлардан қилгин» деб дуо қилган эдим-ку», дея олиши дуонинг фойдаларидан биридир. Бу одамнинг узри қабул этилади.
– Ҳасад этилган киши ҳақига даражасининг кўтарилишини сўраб дуо қилиш ҳасаднинг муолажасидир.
“Тасаввуф ва нафс тарбияси”дан
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 258😢 62👍 48🔥 10🕊 4💯 4😱 3🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
60. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар.
Намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашиб юрганлардан ким тавба қилса, ношойиста амалидан афсус-надомат чекиб, тамомила тўғри йўлга қайтса, сўнгра иймон келтириб, мўмин бўлса ва яхши амалларни адо этса, ёмонликка учрамайди. Балки:
«...ана ўшалар жаннатга кирурлар...»
Ноил бўлган иймонлари ва адо этган яхши амаллари эвазига жаннатга дохил бўлурлар. Улар кирадиган жаннат:
@mehrob_uz
❤ 189👍 48😢 22👏 2🕊 2
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Азиз хайрсеварлар, шу кунларда баъзи талабалар контракт тўловини нима қиларини билмай жони ҳалак.
Чунки улар орасида чин етим, ногирон ҳамда ҳақиқий муҳтож кишилар бор.
Шу туфайли “Mehrob himmati” хайрия фондимизга кўплаб мурожаат келиб тушмоқда.
Имом Раббоний айтадилар: "Толиби илмга қилинган бир дирҳамлик ёрдам минглаб камбағалларга қилинган миллионлардан афзалдир."
Азизлар, ана шундай имкониятдан бебаҳра қолманг! Аллоҳ учун илм талабидаги кишиларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссангизни қўшинг! Ишонинг, бунинг мукофотини ортиғи билан кўрасиз.
Азиз биродарим, нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқ.
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳
HUMO: 9860090105667720
JUMAYEV B
UZCARD: 6262720196472800
JUMAYEV B
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг👇
Clic | Payme | Paynet
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_himmati
❤ 181👍 65🕊 15😢 11🤩 4🔥 3
00:19
Video unavailableShow in Telegram
🌞Ассалому алайкум, хайрли тонг!🌞
Инсон учун ҳар тонг янги имкониятлар Аллоҳ томонидан берилади...
Бу сизу биз учун энг гўзал совғадир...
Ҳар доим шу имкониятдан фойдаланинг ва ҳаракатда бўлинг!
Ҳеч қачон тўхтаманг!
Унутманг, сиз тўхтаб турганингиз билан вақт тўхтамайди, ҳаёт давом этаверади.
🌱💐 🌱💐 🌱💐 🌱💐
Сизга икки дунё яхшиликларини тилаймиз...
Янги кунингиз хайру-барокатлар,
хурсандчиликлар ила келсин!
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
6a803431a76da2a505aa4021c7a775e2_720w.mp42.68 MB
❤ 260👍 52🕊 26😍 7🔥 4🎉 4🤩 4😢 1
КИМ НИМА ҒАМДА
Ўғил онани умра зиёратига кузатиш учун аэропортга олиб чиқди. Шунда унинг кўзлари онажонисининг қулоғи ва бармоқларига тушди. Бир чиройлик ярашиб турадиган қадимги қашқар балдоғи ва ёқут кўзли узуклари йўқ эди. Отанг раҳматлидан қолган ёдгорлик бу деб, уларни ҳечам ечмасдилар.
– Ие, онажон отамдан қолган ёдгорликлар қани, нима у ёққа тилла тақинчоқлар билан бориб бўлмасаканми? – сўради ўғил ҳайрон бўлиб.
– Бўларкан.
– Унда нимага?..
– Сўрама-я, болажоним, сўрама, бу қақажон синглингни иши. Узоқ йўл, иссиқ жон, мабодо ўшоқда ўтиб қолсам, рози бўлгин қизим, деганимни биламан, ундай бўлса тилла тақинчоқларингизни ташлаб кетинг, деб шип-шийдам қилди, қўйди. Майли қўявер, барибир ўшанга қолади-да...
Онаизор умра зиёратини бир чиройли, эсон-омон адо этиб келдилар. Бироқ қиз бўлмиш тилла тақинчоқларни онаизорга қайтариб бермади... Ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб турар экан-да, азизлар.
Эркин МАЛИК,
“Саждада ором бор” китобидан
@mehrob_uz
😢 494❤ 179😱 69👍 31🔥 13🕊 8
Photo unavailableShow in Telegram
Солиҳ салафлар изидан
Абу Ҳозим раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Агар бир биродарингизни Аллоҳ учун яхши кўрсангиз, унинг дунёсига камроқ аралашинг».
«Ҳилятул авлиё», 3/281.
@mehrob_uz
❤ 207👍 80😢 35🕊 20💯 11🔥 5🎉 5
#савол_жавоб
Ҳаромдан пул топган киши билан шерик бўлиш мумкинми?
❓Савол: Қимор ўйнайдиган одам билан савдода шерикман. Унинг гуноҳи менга ҳам ёзиладими?
📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволингизнинг жавоби бироз тафсилотга эга. Агар тижоратдаги шеригингизнинг топган барча моли қимор ёки судхўрлик каби ҳаромдан топилгани аниқ бўлса, у билан иқтисодий муомалотларда шерикчилик қилмаслигингиз керак бўлади.
Агар шеригингизнинг ҳаромдан ҳам, ҳалолдан ҳам топган пули бўлса-ю, даромадининг кўп қисми ҳалол томонидан бўлса, у билан шерикчилик қилишга кўпчилик уламолар рухсат беришган. Лекин у билан муомала қилиш ҳаром бўлмаса-да, макруҳ бўлиши таъкидланган.
Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Аллома Ҳамавий айтадилар: Яъни: “Топган молининг аксари ҳаром бўлган, молидан олинган қисми айнан ҳаромдан экани маълум бўлмаган киши билан муомала қилиш ҳаром бўлмайди. Чунки унинг (сарфлаган моли) ҳаромдан эмас, ҳалолдан бўлиши эҳтимоли бор. Лекин ҳаромга тушиб қолиш хавфи борлиги учун макруҳ бўлади. “Фатҳул-Қодир”да ҳам шундай” (“Ғомзу уюнил басоир” китоби, 1-жуз, 192-бет).
Агар шеригингизнинг ҳалол ва ҳаром маблағи аралаш бўлиб, қайси томони устун экани маълум бўлмаса, бунда ҳам у билан шерикчиликни давом эттиришингиз жоиз бўлмайди. Чунки бунда шубҳа бор. Агар қаттиқ ҳожат бўлмаса, ундан сақланишингиз тавсия этилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида: “Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап”, деганлар. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@mehrob_uz
❤ 195👍 61💯 11🎉 6😍 1
TAҚBO
– Тақво бу қиёмат кунида ҳеч ким сенинг ёқангдан олмаслигидир.
– Тақво бу қалб истакларини гавдалантириб бир лаганга қўйилиб бозорларда (ҳаммага) намоён қилинганда ҳам ҳеч қандай надомат бўлмаслигидир.
– Биз илм ва тақво билан сифатланган салафи солиҳлар паноҳ сўраган замонда яшаяпмиз.
– Қалбга васваса келиши раҳмат ҳисобланади, тақвога зид иш саналмайди. Бунинг ҳикмати шуки, бу туфайли инсоннинг ўзига бино қўйиш асоси кесилади. Зеро, ҳадиси шарифда: «Ўша нарса очиқ-ойдин иймондир», дейилган.
– Валийлик иймонга ва тақвога боғлиқ. Бу иккиси эса инсоннинг қалбига алоқадор бўлади.
– Тақвосизнинг пешқадам кўриниши худди пуфлаб шишириб қўйилган руҳсиз гавдага ўхшайди.
“Тасаввуф ва нафс тарбияси”дан
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 197👍 71😢 27👏 6🕊 6🔥 1😱 1
Кимки озод инсонларни ўзидан қочирса, улар у билан улфат бўлиб яшашдан ўзларини четга тортишади.
Изоҳ. Матнда келган «аҳрор» (أحرار) сўзини таржимада «озод» деб бердик. Озоднинг зидди – қул. Лекин бу ўринда жисмоний эмас, маънавий қулликдан озод инсон ҳақида сўз кетяпти. Яъни, тафаккури очиқ, фикри эркин, мустақил мавқиф (қараш, позиция)га эга, дунё ва унинг инжиқликларига боғланиб қолмаган одам назарда тутиляпти.
Шайх Муҳаммад Тоҳанавий Ҳанафийнинг «Кашшофу истилоҳотил фунун» китобида озод инсонга шундай таъриф берилади: «Қачонки бандада дунёвий ғараз қолмаса, у ҳуррият мақомига кўтарилади. Ҳур инсон саккиз нарса билан комил бўлади: ақвол, афъол, маориф, чиройли хулқ, тарк, узлат, қаноат ва фароғ. Демак ҳур, озод инсоннинг сўзлари ҳақ сўздан бошқасидан узилган бўлади. Феъллари ҳам фақат ҳаққа кўра юзага чиқади. Унинг энг яхши билган, таниган нарсаси ҳақ бўлгани учун хулқи гўзал, Охиратдан чалғитувчи нарсаларни тарк этувчи, дунё ва ундаги нарсалардан узлат қилувчи, қаноат дўсти, яхшилик қилишга ҳамиша вақт топувчи бўлади.
Муҳаммад Тоҳанавийнинг келтиришича, аҳрорлар икки хил бўлади. Машҳур бўлмаслик йўлини танлаган, дунё аҳлига қўшилишдан, улардан ҳадялар олишдан сақланадиган тоифа. Кейингиси ҳар бир ишга таслим ва розилик билан ёндашадиганлар. Улар ўзларига рўпара бўлган инсоннинг яхши ниятини пайқайдилар. Агар унинг ҳолатида бир ёмонлик сезсалар : «... сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз мумкин» (Бақара, 216) оятига амал қиладилар. Демак, аҳрорларга улфат бўлишни хоҳлаган инсон ўзини нафс ва дунё кишанларидан озод қилмоғи лозим бўлади.
“Унвонул баён”дан
@mehrob_uz
❤ 177👍 45🔥 13🕊 10😢 3😍 1
03:11
Video unavailableShow in Telegram
Агар ошиқ бўлсангиз Расулуллоҳни уйғоқликда кўрасиз
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
03_AGAR_OSHIQ_BO'LSANGIZ_RASULULLOHNI_UYG'OQLIKDA_KO'RASIZ.mp418.42 MB
❤ 262😢 127👍 57🕊 7🤩 6😍 5👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
59. Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар.
Роҳманнинг ояти тиловат қилинганда йиғлаб, саждага отиладиган ҳассос зотлар ортидан уларнинг ўринларига нобакор, фосиқ ва бетавфиқ ўринбосарлар келди. Бу бетавфиқ кимсалар намозни зое қилдилар. Намозни зое қилиш, уни ўқимаслик энг катта мусийбат эканлигини ушбу ояти каримадан билиб олса ҳам бўлади. Намозни тарк этган одам ҳар қандай ёмонликдан, гуноҳдан тап тортмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун мазкур нобакор ўринбосарларнинг намозни зое қилганлари зикр этилгандан кейин, шаҳватларга эргашганлари баён этилмоқда. Яъни, уларнинг ҳавои нафси нимани истаса, шуни қиладиган бўлиб қоладилар. Жумладан, арақхўрлик, зинокорлик, айшу ишрат, ўйин-кулгу каби шаҳватлар шулар жумласиндан. Энди улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашиб юраверадилар.
«Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар».
Намозни зое қилгач, шаҳватга эргашади. Шаҳватга эргашган залолатга юз буради. Залолатга кетганга эса, ҳалокат етади. Лекин барибир Аллоҳ таоло меҳрибон, уларга яна бир бор имкон бериб, тавба эшигини очди:
@mehrob_uz
❤ 195👍 43😢 35👏 8🕊 8🔥 1🤩 1
