Mehrob.uz
رفتن به کانال در Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

233 922
مشترکین
-9424 ساعت
-6647 روز
-3 29430 روز
آرشیو پست ها
00:10
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
💐 Хайрли тонг! 💐
Инсон замонга қараб эмас, борлиқга қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий.
🤲 Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!
✅Каналга обуна бўлинг:
@mehrob_uz
AQPmsBbCQ8a5V6Mp3xdZ_E0I3l9cZv6EpBQ3EABgUb2Yz_8XnXwEiAUpUFVG1AS.mp41.85 MB
❤ 243👍 74🕊 17👏 9😍 6💯 2
«Юзлар (инсонлар) Тирик ва мангу Турувчи (Аллоҳ)га таъзим қилурлар. Зулмни (ширкни) кўтариб келган киши, албатта, ноумид бўлур» Тоҳа сураси, 111-оят.
Аллоҳ ширкдан бўлак бирон гуноҳга зулмга ғазаб қилганидек ғазаб қилмаган. Аллоҳ зулмни, золимларни ёмон кўргани учун мазлум кофир золим мусулмоннинг зиддига дуо қилса ҳам, ижобат этади. Бу кофирни яхши кўргани, мусулмонни ёмон кўрганидан эмас, балки адолатни севиб, зулмга душманлигидандир.
Имом Ҳарроний: «Дарҳақиқат, Аллоҳ мусулмон золим давлатга қарши адолатли кофир давлатга ёрдам беради», дейди.
Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анхуга: «Менга барча илмни ёзиб беринг», дея мактуб йўллади. У зот: «Илм жуда кўп. Энг муҳими шуки, одамларнинг қонидан холи тарзда, бировнинг молини емаган, мусулмоннинг шаънини тўкмаган, катта жамоатга эргашган ҳолда Аллоҳга йўлиқиш қўлингдан келса, шундай қил! Вассалом!» деб жавоб берган экан.
“Қуръондан мактублар”дан
@mehrob_uz
❤ 309👍 81😢 16🕊 9💯 8😱 2🤩 1
08:13
Video unavailableShow in Telegram
«1 МИЛЛИАРД ИСТИҒФОР» лойиҳаси
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ!
Она сайёрамизда кескин иқлим ўзгариши ҳолатлари кузатиляпти. Бунинг оқибатида табиий мувозанат бузилиб, айрим ҳудудларда қаттиқ қурғоқчилик кузатиляпти. Юртимизда ҳам куз ойи ёғингарчиликсиз ўтяпти. Бунинг оқибатида йирик шаҳарларимизда чанглик кузатиляпти. Шу эътибордан @mehrob_uz жамоаси «1 МИЛЛИАРД ИСТИҒФОР» лойиҳасини бошлади.
Ҳар бир банда истиғфор айтишга муҳтож. Чунки унинг айблари, нуқсон-камчиликлари кўп.
🌟 Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврида бир киши келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилди. Мўминлар амири унга истиғфор айтинг, деди. Иккинчи киши камбағалликдан шикоят қилди. Унга ҳам истиғфор айтишни буюрди. Учинчи киши бефарзандликдан, яна бир киши камҳосилликдан, бошқаси эса сув танқислигидан шикоят қилди. Уларга ҳам истиғфор айтишни буюрди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу билан бирга ўтирган кишилардан бири: «Эй мўминларнинг амири, ҳар хил кишилар келиб, турли нарсалардан шикоят қилишди. Сиз эса барчасига истиғфор айтинг, дедингиз. Бу қандай бўлди?» деганида, мўминлар амири: « «Раббингизга истиғфор айтинглар, сўнгра Унга тавба қилинглар. (Шунда) У сизларни маълум муддатгача яхши роҳатлар ила баҳраманд қилур ва ҳар бир фазл эгасига фазлини берур» (Ҳуд сураси, 3-оят)ни ўқидилар.
🌟 Истиғфор айтиб мурод-мақсадига етганлар қанча? Тирноққа зор минглаб оилалар истиғфор туфайли фарзанд неъматидан барҳаманд бўлишган.
🌟 Бошига оғир мусибат тушган одамлар истиғфор билан ғам-ғуссадан қутулишган.
Истиғфор айтадиган кишининг қалбига хотиржамлик киради, дили равшан бўлади.
🌟 Истиғфор айтувчининг танаси касалликлардан халос бўлади, ризқига барака, хонадонига файз киради.
🌟 Истиғфорни канда қилмаган киши турли бало-офатлардан, машаққатлардан омон бўлади, солиҳ фарзандлар, ҳалол мол-дунё, фаровон турмуш неъмати билан ризқланади.
Бизни ташвишга солиб турган чанг ҳавога қарши «1 МИЛЛИАРД ИСТИҒФОР» лойиҳасида ҳар биримиз 27 мартадан истиғфор айтсак, гуноҳларимизга тавба қилсак, Аллоҳ таоло бу балони тезда даф этади, ташвишларимизни аритади, мушкулларимизни осон қилади.
Истиғфор – тавба дегани.
«Астағфируллоҳ» дейишнинг ўзи ҳам истиғфор.
«Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ» ҳам истиғфор саналади.
Ўзбекистон аҳолиси 38 миллионга етди. Ҳар бир юртдошимиз 27 марта
«Астағфируллоҳ» деса, 1 МИЛЛИАРДта истиғфор бўлади.
Бу лойиҳамиз 28 ноябрь, жума кунига қадар давом этади. Ким қанча истиғфор айтса, саноғини қуйидаги линкка юбориши керак. 👇
👉 @Istigforaytbot 👈
Биз 28 ноябрь куни ҳисоблаб, Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида балоларни даф этишини сўраб, дуо қилиб ҳисобини (нечта бўлганини) сизларга етказамиз, иншоаллоҳ.
❗️Сиз ҳам яқинларингизга эслатинг! Шояд, сиз сабабли бир киши истиғфор айтса, сиз ҳам савобига шерик бўласиз ва истиғфоримизни сонини биттага кўпайтирасиз.
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
1. «1 MILLIARD ISTIG'FOR» loyihasi.mp4606.37 MB
❤ 1 129👍 450🔥 66😢 51💯 36🕊 35👏 29😍 9🎉 8🤩 7😱 1
#савол_жавоб
Энг чиройли пайғамбар ким бўлган?
❓Савол: Биламизки, Юсуф алайҳиссаломга ярим чирой берилган. Тўлиқ чирой Одам алайҳиссаломга берилган. У зотни Aллоҳ мукаммал қилиб яратган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам пайғамбар ва инсонларнинг ҳар тарафлама энг яхшиси бўлган. Саволим шуки, энг чиройли пайғамбар Одам алайҳиссаломми ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам?
📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Энг гўзал инсон бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар. У зот алайҳиссалом Юсуф алайҳиссалом борасида:
Яъни: “Юсуфга ярим гўзаллик берилган”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Айрим уламолар ушбу ҳадисдаги “ярим гўзаллик”дан мурод “Юсуф алайҳиссаломга Пайғамбаримизга берилгандан бошқа гўзалликнинг ярми” эканини таъкидлашган. Бошқа уламолар эса: “Одам алайҳиссалом ҳусниларининг ярми назарда тутилган”, дейишади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
Яъни: “Аллоҳ юборган ҳар бир пайғамбар гўзал юзли ва чиройли овозли бўлган. Соҳибингиз (яъни Пайғамбаримиз алайҳиссалом) уларнинг ҳаммасидан чиройли юз ва чиройли овозлидирлар” (Имом Термизий ривояти).
Бундан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг гўзал юзли ва овозли эканликларини англамоқ лозим. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@mehrob_uz
❤ 429👍 93😢 25💯 19🕊 16🔥 3👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Саодат калитлари:Саломатлик истайсанми? ● Марҳамат, рўза тут! Юзинг нурли бўлишини истайсанми? ● Марҳамат, кечаси қоим бўл! Фаравонлик истайсанми? ● Қуръон ўқи! Бахт-саодат истайсанми? ● Намозларни ўз вақтида адо эт! Кушойиш истайсанми? ● Истиғфор ҳамроҳинг бўлсин! Ғам-ғуссанг аришини истайсанми? ● Доимо дуода бўл! Машаққатдан қутулишни истайсанми? ● «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгадан на қудрат, на қувват бор»)! Барака истайсанми? ● Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айт! Ҳеч бир қийинчиликсиз ҳасанотларга эга бўлишни истайсанми? ● Марҳамат, мана шу ҳикматни дўстларингга жўнат! "Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан. @mehrob_uz
👍 201❤ 174💯 16🕊 8😍 6👏 2
Тарозидан уришнинг оқибати
Солиҳлардан бири айтади: «Бир беморни кўргани бордим. Ўлими яқинлашиб, ўзини билмай ётган экан. Унга ҳар қанча «Шаҳодат» калимасини талқин қилсам ҳам, тили ҳеч айланмасди. Ўзига келгач: «Биродар, шаҳодатни шунча талқин қилсам ҳам, тилингиз сира айланмади-я. Тинчликми ўзи?» деб сўраган эдим, «Тарозининг тили (палласи) тилимни босиб, гапиртирмай қўйди», деди. «Нима, тарозидан уриб қолармидингиз?» дея сўраган эдим, «Йўқ, Аллоҳга қасамки, ундай эмас. Бироқ вақтида тарозимнинг тўғрилигини текшириб турмас эдим», деб жавоб берди».
@mehrob_uz
❤ 189😢 178😱 22👍 16👏 8
01:45
Video unavailableShow in Telegram
Жамоат мулкидан ҳазир бўлинг!
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 5. Jamoat mulkidan hazir bo'ling!.mp413.15 MB
👍 113❤ 64😢 8🕊 4🔥 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
35. Бола тутмоқ Аллоҳга ҳеч тўғри келмас. У бундан покдир. У бир ишни истаса, унга «Бўл!» дейди. Бас, бўлади.
Болалик бўлиш ва уни сақлаб вояга етказиш бандага хос иш. Чунки банданинг умри қисқа, ўзидан кейин ному насаб қолдириши учун болага муҳтож бўлади. Аллоҳ эса, бунга муҳтож эмас. У доимо ва абадий боқийдир.
Шунингдек, бола бандаларга заиф бўлганликлари учун керак. Улар дунёвий ишларида болаларнинг ёрдамига муҳтождирлар. Аллоҳ таоло ҳеч қандай ёрдамчига муҳтож эмас.
«У бундан покдир».
У ҳеч нарсага ҳожатманд эмас. У ҳамма нарсага қодир. Хоҳлаган ишини хоҳлаган вақтида бажаради.
«У бир ишни истаса, унга «Бўл!» дейди. Бас, бўлади».
Бошқа бир бажарувчи, ёрдамчи, ўринбосар ёхуд муовиннинг унга кераги йўқ.
Кейинги оят Ийсо алайҳиссаломнинг қавмларига бешикда ётган ҳолда айтган гапларидан бир ҳисса ҳисобланади:
@mehrob_uz
❤ 222👍 54💯 9🕊 6
Муҳаммад ибн Мункадир бундай таъкидлайди: “Аллоҳ солиҳ банда туфайли унинг фарзандлари, неваралари, авлодлари ва ҳатто атрофидаги уйлар аҳолисини ҳам асрайди. У улар орасида бўлгани муддатча улар Аллоҳнинг ҳимоясида бўладилар”.
@mehrob_uz
❤ 330👍 114😢 40🔥 23🕊 12👏 7😍 3💯 2
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🪴💐🪴💐🪴💐
Аллоҳ Таоло сизни ўз паноҳида асрасин!
🤲 🤲 🤲
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
IMG_8718.MOV9.52 KB
❤ 205👍 49🕊 12😍 5🔥 4
Хулқингиз бунчалар гўзал, ё Расулуллоҳ!
Қишлоқда яшовчи бир камбағал қўлида бир товоқ узум ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, узумни у зотга ҳадя қилди.
Расулуллоҳ товоқдаги узумдан едилар ва табассум қилдилар. Сўнгра яна еб жилмайдилар.
У зотнинг табассум қилганларини кўрган фақир киши хурсанд бўлди.
Саҳобалар бу воқеани кузатиб турар эдилар. Лекин Набий алайҳиссалом узумни саҳобаларга улашмадилар, ўзлари едилар.
Фақир киши хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетди.
Саҳобалар:
– Ё Расулуллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрашди.
Расулуллоҳ уларга табассум қилиб:
– Узум жуда нордон эди. Сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишининг хурсандчилигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим, – дедилар.
@mehrob_uz
❤ 654😢 388👍 123🕊 21🔥 15👏 9💯 6🤩 5😍 3🎉 2
00:33
Video unavailableShow in Telegram
Дўстим, сен ўзинг учун йиғла!
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 8. Doʻstim, sen o'zing uchun yig'la!.mp44.21 MB
👍 132❤ 66😢 42💯 9🕊 4😱 2
Ношукрликка одатланиш эҳсонни кесади.
Изоҳ. Ато этилган неъматларга ношукрлик қилганлари сабабли ўша неъматлардан маҳрум бўлган ва ҳалокатга гирифтор бўлган қавм ҳақида Оллоҳ таоло дейди: «Аниқки, Сабаъ (қабиласи) учун ўз масканларида (Оллоҳнинг фазлу марҳаматига далолат қиладиган) бир аломат бор эди – ўнг томон ҳам, сўл томон хам боғ-роғ бўлиб, (Биз уларга): «Парвардигорингиз (берган) ризқи рўздан баҳраманд бўлинглар ва У Зотга шукр қилинглар! (Шаҳрингиз) покиза шаҳардир, (Парвардигорингиз) мағфират қилгувчи Зотдир» (деган эдик). Бас, улар (Бизга шукр қилишдан) юз ўгиришгач, Биз уларнинг устига тўғон билан (тўсиб кўйилган) селни (очиб) юбордик ва уларнинг боғларини аччиқ-тахир мевали, юлғунзор ва яккам-дуккам бутазор «боғлар»га алмаштириб қўйдик». Сабаъ, 15-16-оятлар.
«Мадорижус соликин» китобида айтилади: «Шукр соликларнинг энг баланд манзилларидан бири бўлиб, у ризо мақомидан ҳам юқорироқдир. Чунки ризо шукрнинг ичида. Шундай экан, ризосиз шукрни тасаввур қилиш муҳол.
Шукр иймоннинг ярми ва у бешта қоидага асосланади:
1) шукр қилувчининг шукр қилинадиган Зотга тўла бўйсуниши;
2) У Зотни яхши кўриши;
3) У Зотнинг неъматини тан олиши;
4) берган неъмати учун У Зотни мақташи;
5) ато этилган неъматни У Зот ёмон кўрадиган йўлда ишлатмаслиги. Агар бу бештадан биттаси йўқолса, шукр қоидаси бузилади».
«Яна Парвардигорингиз билдирган (бу сўзларни) эслангиз: «Қасамки, агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Энди агар ношукрлик қилсангизлар, албатта азобим жуда қаттиқдир» Иброҳим, 7-оят.
Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида келади, Пайғамбар алайҳиссалом тунлари қойим бўлиб, намоз ўқирди, ҳатто товонлари ёрилиб кетган эди. Оиша розияллоҳу анҳо бу ҳолни кўриб: Шунчалик қиляпсизми, ахир Сиз олдинги-ю кейинги гуноҳлари мағфират қилинган зотсиз-ку?! – деди. Шунда Расули акрам: – Эй Оиша, шукр қилувчи бандалардан бўлмайинми, – дедилар.
“Унвонул баён”дан
@mehrob_uz
❤ 252😢 66👍 42🔥 8🕊 8👏 4🎉 1🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
– Инсонларнинг обидроғи ким?
У киши жавоб бердилар:
– Гуноҳ қилиб, шу гуноҳини ҳар эслаганда амалини оз санаб, Раббиси учун хокисор бўлган кишидир.
«ал-Бидая ван наҳая».
@mehrob_uz
❤ 244👍 88😢 78🔥 23💯 9🕊 3
#саждаи_саҳв_масалалари
«РОББАНА ЛАКАЛ ҲАМД»НИ «РООББАНАА ЛАКАЛ ҲОМИД» ДЕСА
Такбир айтувчи имом ортидан «самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дегач, «Роббана лакал ҳамд» дейиш ўрнига «Рооббана лакал ҳомид» деса, яъни «ро» ва «ҳо»дан сўнг бир алиф зиёда қилса, унинг намози бузилади. Ҳаракатларни бундай чўзиш оқибатида намоз бузилади.
РУКУДА «СУБҲАНА РОББИЯЛ АЗИЙМ»НИ ХАТО ЎҚИСА
Агар бир одам руку тасбеҳида «Субҳана роббиял азийм»ни «Зо» билан ўқиш ўрнига «За» билан ўқиса, намози бузилади.
Чунки «Азийм»ни «Зо»сини тўғри ва тиниқ талаффуз қила оладиган, киши имомликка ўтмоқлиги суннатдир. Ва «Зо»ни тўғри талаффуз қила олмайдиган киши «Азийм» ўрнига «Карийм» демоқлиги лозим. Яъни «Субҳана роббиял карийм» дейиш керак.
МУҚТАДИЙ ТАСБЕҲНИ ТЎЛИҚ АЙТМАСДАН ИМОМ ТУРИБ КЕТСА
Муқтадий руку ёки сажда тасбеҳларини уч маротаба тўлиқ айтмасидан имом туриб кетса, муқтадийни имомга эргашишлиги вожиб бўлгани учун муқтадий имом билан бирга бош кўтармоқлиги лозим. Тасбеҳлар ададини тўлиқ қилиш мақсадида ортда қолмоқ лозим эмас. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 90-б.)
«САМИЪАЛЛОҲУ ЛИМАЛ ҲАМИДАҲ» ДЕСА
Бирор шахс «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» демоқлик ўрнига, «Самиъаллоҳу лимал ҳамидаҳ» деса, баъзи уламоларимиз фикрига кўра намоз бузилади. Шунинг учун тўғри талаффуз қилмоқликка ҳаракат қилмоқ лозим.
ИМОМ ТАСБЕҲЛАРНИ БЕШ МАРОТАБАДАН АЙТМОҚЛИГИ ЯХШИДУР
Имом руку ва сажда тасбеҳларини беш маротабадан айтмоқлиги яхшидур, токи муқтадийлар бемалол уч маротабадан айтиб олмоқликларига имконият топилсин. («Раддул муҳтор») Ёлғиз намоз ўқигувчи ҳам беш маротабадан айтмоқлиги афзалдур. («Сағирий»)
ҚУНУТ ДУОСИНИ ФОТИҲА СУРАСИДАН КЕЙИН ЎҚИСА, ЗАМ СУРА ҚИЛМОҚЛИК ЁДИДАН КЎТАРИЛСА
Бирор шахс витрни учинчи ракъатида Фотиҳа сурасини ўқигач, зам сура қилиш ўрнига қунут дуосини ўқиса, сўнг рукуга етгач, ёдига келса. У ортга қайтиб тик турган ҳолида зам сура қилиб, ундан сўнг қунут дуосини ўқиб, қайтадан рукуга боради ва охирида саждаи саҳв қилади. («Раддул муҳтор»)
@mehrob_uz
❤ 262👍 81🔥 12💯 12😢 4😍 2🕊 1
02:32
Video unavailableShow in Telegram
Гуноҳлар кўпайиб кетганда нима қилиш керак?
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 7. Gunohlar ko'payib ketganda nima qilish kerak.mp416.53 MB
❤ 181👍 98😢 33👏 13🔥 2🤩 2🕊 1
