fa
Feedback
Mehrob.uz

Mehrob.uz

رفتن به کانال در Telegram

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
234 016
مشترکین
+9024 ساعت
-3837 روز
+1 29330 روز
آرشیو پست ها
00:25
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼 Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲 💮🌸💮🌳💮🌸💮 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
نمایش همه...
7b3f9ec7cfd8701b7a4c27eec519b277_720w.mp42.82 MB
207👍 60🕊 10😍 4💯 1
«Ўлган куним, тобутим елкага олинган онда менда бу дунё дарди бор эди деб ўйламанг, йиғламанг мен учун. “Аттанг, кетди бечора” деманг, шайтоннинг тузоғига тушасиз. Аслида шу тузоққа тушганда аттанг дейиш, нола тортиш керак. Жанозамни кўрганингизда “айрилиқ, айрилиқ” деманг, менинг қовушажак замоним асли мана шу. Мени қабрга қўйсалар, алвидо айтишга чоғланманг, қабр жаннатнинг бир пардасидир. Мозор сизга зиндон бўлиб кўринар балки, лекин аслида жоннинг зиндондан қутулгани шудир». Жалолиддин РУМИЙ, "Девони кабир". @mehrob_uz
نمایش همه...
631😢 468👍 122💯 48🕊 20😍 19🔥 11👏 10
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 15.12.2025 - Душанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
نمایش همه...
217👍 56🕊 21🎉 4
Photo unavailableShow in Telegram
ТАЪЗИЯ إنّا لله وإنّا إليهِ رَاجعُون «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!» Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида mehrob.uz ижодий жамоаси етук аллома, фазилатли Шайх, машҳур мутасаввиф муршид Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратларининг вафоти муносабати билан алломанинг оила аъзоларига, барча яқинларига ва шогирдларига чуқур таъзия билдиради. Аллоҳ таоло марҳум алломанинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, қабрларини жаннат боғчаларидан айласин, охиратлари обод бўлсин! Ҳақларига қилинаётган барча хайрли дуоларни ижобат айласин! Фазилатли Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг аҳли оилалари, фарзандлари ва ёр-биродарларига, барча мўмин-мусулмонлар, минглаб шогирд ва мухлислари номидан ҳамдардлик изҳор қиламиз. * * * Мавлоно Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари 1953 йили Ҳиндистоннинг шимолий-ғарбидаги Панжоб вилоятида таваллуд топганлар. Аллома илк диний таълимни падари бузрукворлари ҳамда акаларидан олганлар. Қуръони каримни тўлиқ ёд олганлар, Ҳадисга доир илмни «Жомия реҳмания жаҳания мандий» тасаввуф мактабида, Мўлтондаги «Жомия улумия» мадрасаларида ўрганганлар, ҳазрати Ҳожи Ғулом Ҳабибнинг ҳузурида илм олганлар. 1967–1971 йилларда Панжоб дорилфунунини тамомлаганлар, 1976 йили муҳандислик ихтисослигида ҳам таҳсил олиб, Покистоннинг нуфузли саноат корхоналарида ишлаганлар. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари тасаввуф пешволаридан бўлиб, етмишдан ортиқ мамлакатларда набавий суннатни татбиқ қилиш борасида илмий-маърифий фаолият олиб борганлар, кўплаб асарлари чоп этилган. У кишининг бир неча китоблари ўзбек тилига ҳам ўгирилган. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нашбандий ҳазратлари шу пайтгача Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги «ал-Фақир» номли маъҳаднинг ректори лавозимида хизмат қилиб келаётган эдилар. @mehrob_uz
نمایش همه...
😢 577 264👍 36🕊 15👏 4
Жазо соқит қилинишига сабаб қилиб қўйилган ишлар Дунёда баъзи бир ишлар борки, Аллоҳ таоло бу ишларни гуноҳкор бандалардан дўзах азобини соқит қилишга сабаб қилиб қўйган. Булар: 1. Тавба. Қилган гуноҳларига астойдил тавба қилган ва иймонга келиб солиҳ ишларни қилган инсонларга жаннат ваъдаси берилган. Зеро, тавба қилиш деганда маъсиятларни тарк қилиб таоатга қайтиш тушунилади. “Илло, иймон келтириб, эзгу ишларни қилган зотларгина (бундан мустаснодир). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирор нарсада ноҳақлик қилинмас” (Марям сураси, 60-оят). 2. Истиғфор. Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандаларни азобламаслигини хабар берган: “Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят). “Мағфират сўраш, яъни гуноҳларнинг зараридан сақлашни ва уларни бекитишни сўраб ёлвориш – истиғфор дейилади”. Қуйидаги калималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим берган энг машҳур истиғфорлардан бири ҳисобланади: Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», Маъноси: “Аллоҳдан мағфират сўрайман, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У абадий барҳаёт ва бутун борлиқни тутиб тургувчидир, Унга тавба қиламан”. 3. Яхши ишлар. Аллоҳ таоло яхши ишлар ёмонликларни кетказишини айтган: “Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир” (Ҳуд сураси, 114-оят). 4. Дунёвий мусибатлар. Дунёда мўмин киши бирор мусибатга учраса, шу мусибатлари сабабли Аллоҳ таоло унинг олдин қилган хатоларини ювиб юборади. Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, - дедилар”. Аҳмад ривоят қилган. 5. Мўминларнинг тириклигида ва вафотидан кейин орқасидан истиғфор айтишлари: “Улардан кейин (дунёга) келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга (нисбатан) қалбларимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”, – дерлар” (Ҳашр сураси, 10-оят). 6. Ўлимидан кейин унинг номидан садақа ё ҳаж қилиш каби ишлар: Инсон вафотидан сўнг унинг ортидан у учун қилинган садақанинг савоби тегишига ушбу ҳадис далилдир: Бизларга Ибн Журайж хабар берди у Икриманинг шундай деяётганини эшитган экан: “Бизга Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар берди: “Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг онаси вафот этди. Ўша пайт у онасининг ёнида эмас эди. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот этди, мен унинг ёнида йўқ эдим, агар мен унинг номидан бирор нарса садақа қилсам унга наф берадими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар. Шунда у: “Мен сизни гувоҳ қиламанки, мевали боғим унинг номидан садақадир”, – деди”. Бухорий ривоят қилган. 7. Шафоат қилувчиларнинг шафоати: Шафоат қилувчиларнинг шафоатларига сазовор бўлиш сабабидан ҳам Аллоҳ таоло бандадан дўзах азобини соқит қилади. 8. Шафоатсиз ҳам, энг меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг авф этиши. «Эътиқод дурдонлари» китобидан. @mehrob_uz
نمایش همه...
298👍 62😢 30🕊 7😍 3🤩 1
ҚИШ – МЎМИННИНГ БАҲОРИ Ҳар бир фаслнинг ўзига хос жиҳатлари бўлгани каби қишнинг ҳам инсон ҳаётида ўз ўрни бор. Қишда ақл эгалари учун ибратлар кўп. Бу фасл хайр-барака ва яхшиликлар мавсумидир. Ҳар бир мўмин-мусулмон ундан унумли ва оқилона фойдаланиши керак. Қуръони каримда “қиш” сўзи бир марта келган: «Яъни уларга қишда (Яманга) ва ёзда (Шомга) сафар қилишни қулай қилиб қўйгани учун мана шу Уй (Каъба)нинг Парвардигорига ибодат қилсинлар!» (Қурайш сураси, 2–3-оятлар). Ўтган улуғлар йилни иккига бўлиб, ярмини ёз, ярмини қиш билан ўлчашарди. Қиш фаслида осмондан қору ёмғирлар ёғиб, одамларнинг ризқи кенг бўлишига сабаб бўлади. Мусулмоннинг ҳаётида қиш ҳам баҳорга айланади. Деҳқон баҳорда ерга уруғ қадагани сингари, мўминлар ҳам қишда охирати учун захира жамғаради. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир”, дедилар». Имом Байҳақий эса: “Кечаси узоқ, унда қоим бўлади. Кундузи қисқа, унда рўза тутади”, дедилар» лафзини зиёда қилган (Имом Аҳмад ривояти). Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қиш – обидларнинг ўлжасидир» (Абу Нуайм ривояти). Демак, бу мавсум бошқа фаслларга нисбатан савобли амалларни кўп қилиб олишга имкон яратиши билан бирга, синов ичра синов фасли ҳамдир. Ундан унумли фойдаланиб, имтиҳондан ўтиш учун кўпроқ захира тўплайлик. @mehrob_uz
نمایش همه...
294👍 83😢 32🕊 16👏 10🔥 4💯 2🤩 1
00:33
Video unavailableShow in Telegram
Одамларни масхара қилиш ёмон иллат ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
نمایش همه...
telegram 2. Odamlarni masxara qilish.mp43.83 MB
147👍 55🔥 15😢 14💯 9🕊 3
Марям сураси 51-оят.mp33.15 KB
88👍 27🕊 9
Photo unavailableShow in Telegram
51. Китобда Мусони эсла. Албатта, у танлаб олинган набий ва Расул эди. Эй Муҳаммад, илоҳий Китоб–Қуръонда Мусо алайҳиссаломнинг қиссасини эсла. У Аллоҳ таоло томонидан танлаб олинган банда: ҳам набий ва ҳам Расул эди. Биз Аллоҳ томонидан бандаларга етказиш учун кўрсатмалар олган шахсни Пайғамбар деб одатланиб қолганмиз. Аслида эса, Пайғамбарлик моҳият жиҳатидан икки турлидир. Бир турларига «набий», бошқаларига «Расул» дейилади. Набийлар Аллоҳдан ваҳий келган, бироқ китоб берилмаган, шунингдек, даъватлари кенг оммага эмас, ўзлари учунгина кифоя қилган зотлардир. Расул Аллоҳ томонидан ваҳий берилган, даъватлари кенг оммага мўлжалланган зот ҳисобланадилар. Мусо алайҳиссалом ушбу икки сифатни ўзларида мужассам қилган Пайғамбарлардан биридирлар. @mehrob_uz
نمایش همه...
195👍 60💯 11👏 5🕊 5
Раҳмат ва марҳамат туйғуси Набий алайҳиссалом саҳобаларни ҳайвонларга зулм қилмаслик борасида огоҳлантириб, бундай деганлар: «Сиздан олдинги даврларда бир пайғамбар қўшини билан бир ердан бошқа бир ерга кетиб борар экан, йўлда ғужғон чумолилар устидан ўтдилар. Чумолилар уларнинг оёқларини тишлаб олгач, пайғамбар уларнинг инларини ёқишга буюрди. Аллоҳ Ўз набийсига ваҳий қилиб: “Сен Аллоҳга тасбеҳ айтаётган умматлардан бир умматни ёқдинг...” – деди». Расули акрам алайҳиссалом саҳобаларига таълим берган шафқат ва марҳамат туйғуси шудир. @mehrob_uz
نمایش همه...
235👍 75😢 51🔥 10💯 7🕊 5
00:11
Video unavailableShow in Telegram
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☘️ Уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин! 🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃 ✅ Каналга аъзо бўлинг📲 t.me/mehrob_uz
نمایش همه...
AQPg78yW8118ByndYhhTNbF4ZZgzk_kVNhEWTWUNJ4P3D3YeMfMsEafkUgMg9xbodQZx5w3Pwgyqe.mp41.60 MB
180👍 63🔥 10🕊 7😍 5👏 1💯 1
Ҳўлу қуруқ баробар ёнади Имом Бухорий ва Имом Термизий раҳимаҳумаллоҳ Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Аллоҳ ҳудудида қоим банда билан мазкур ҳудудларни бузувчи кимсанинг мисоли бир кемага бўлиниб жойлашган қавмга ўхшайди. Уларнинг баъзиларига кеманинг тепа қисмидан, баъзиларига эса пастки қисмидан жой тегди. Пастда жойлашганлар сув ичмоқчи бўлсалар, тепадагиларга мурожаат қилишарди. Кейин улар шундай дейишди: “Ўзимиз учун шу ердан бир тешик очиб олсак, тепадагиларни ҳам қийнаб ўтирмасдик”. Агар тепадагилар уларни ўз билганларига ташлаб қўйишса, барчалари ҳалок бўлишади. Агар пастдагиларнинг қўлидан тутиб қолишса, ўзлари ҳам, улар ҳам омон қолишади». Ушбу ҳадисда шахсий гуноҳ учун омма азобланиши, яна амри маъруф ва наҳйи мункарни тарк қилганлик учун уқубатга дучор бўлиш хабари бор. @mehrob_uz
نمایش همه...
235😢 107👍 70🔥 13🕊 11💯 7
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 14.12.2025 - Якшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
نمایش همه...
188👍 52🔥 10🕊 8🎉 2
#Тафсир Аллоҳдан қодир бўлгунингизча қўрқинг بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ وَأَوْلَادِكُمْ عَدُوًّا لَّكُمْ فَاحْذَرُوهُمْ ۚ وَإِن تَعْفُوا وَتَصْفَحُوا وَتَغْفِرُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ ‎﴿١٤﴾‏ إِنَّمَا أَمْوَالُكُمْ وَأَوْلَادُكُمْ فِتْنَةٌ ۚ وَاللَّهُ عِندَهُ أَجْرٌ عَظِيمٌ ‎﴿١٥﴾‏ فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنفِقُوا خَيْرًا لِّأَنفُسِكُمْ ۗ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ ‎﴿١٦﴾‏ “Эй иймон келтирганлар! Албатта, жуфтларингиздан ва болаларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг. Агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил Зотдир. Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас. Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бор. Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ва (амрини) тингланг, итоат ва инфоқ қилинг – ўзингизга яхши бўлади. Кимки нафсининг қизғанчиқлигидан сақланса, ана ўшалар нажот топувчилардир” (Тағобун сураси, 14–16-оятлар). Тағобун сурасининг 14-ояти нозил бўлишига ушбу воқеа сабаб бўлган: «Бир гуруҳ маккалик мўминлар Мадинага ҳижрат қилмоқчи бўлганларида, уларнинг хотин ва бола-чақалари: “Бизларни ташлаб қаёққа борасиз?” дея тўсиқ бўлишади. Кейинроқ Мадинага ҳижрат қилиб боришганида аввалроқ ҳижрат қилиб кетганларнинг динда илғор бўлиб кетганини кўришади. Шунда улар ўзларини ҳижратдан тўсган оила аъзоларига иқоб қилмоқчи бўлганларида Аллоҳ таоло: “Агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил Зотдир” оятини нозил қилиб, уларни бу ишдан қайтарган». 🔗 https://mehrob.uz/maqolalar/389 @mehrob_uz
نمایش همه...
298👍 78😢 45🕊 6🎉 4💯 2🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
#иқтибос Олимларнинг кўнглини олмоқ ақлни ўстиради, жоҳилларнинг тилини топмоқ тинчлик келтиради. ✅Яқинларингизга улишинг @mehrob_uz
نمایش همه...
216👍 138💯 33🔥 10👏 7😢 7🎉 6🕊 2😱 1🤩 1
«Мухадрам» деб кимга айтилади? “Мухадрам” деб ярим умрини жоҳилиятда, ярим умрини Исломда яшаган кишига айтилади. У саҳобаларни кўрганми ёки йўқми – фарқи йўқ. Имом Жавҳарий айтади: “Мухадрам деб ҳам жоҳилият, ҳам Исломда яшаган Лабид каби шоирларга ҳам айтилади”. Муҳаддислар истилоҳида эса, “мухадрам” – жоҳилият замонини кўрган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида яшаган тобеиндир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмагани учун саҳобий эмас. Ибн Салоҳ айтади: “Тобеинлардан мухадрамлар жоҳилият замони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида яшаганлардир. Улар мусулмон бўлишган, лекин саҳобий бўлмаганлар” . Ҳадис олимларининг якдил фикрига кўра, мухадрамлар саҳобий эмасдирлар. Балки улар катта тобеинлардан ҳисобланади. Уларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоятлари мурсал саналади. Имом Муслим улардан йигирма нафарини санаган. Имом Ҳоким айтади: “Муслим билан Ҳажжож ўз дастхати ила ёзганларини ўқидимки, жоҳилият замонини кўрган, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан учрашмаган, лекин у зотдан кейин саҳобалар билан бир замонда яшаган кишиларни зикр қилибди”. Ҳофиз Абу Амр ибн Салоҳ мухадрамларга яна икки кишини қўшган. Кейин Ҳофиз Ироқий “Ат-тақйид ва ийзоҳ” китобида яна йигирма кишини қўшган. Мухадрамларнинг адади қирқ икки кишига етган. Булар тўғрисида Ибн Ажамий Ҳалабий алоҳида рисола ёзиб, уни “Тазкиратут толиб ал-муаллам биман юқолу иннаҳу мухадрам” деб номлаган. У ҳам мухадрамларга бир қанча кишиларни қўшган. Шунда уларнинг сони эркак ва аёллардан иборат бир юз қирқ кишига етган. Мухадрамлардан Увайс ибн Омир Қараний, Аҳзоб ибн Усайд Абу Руҳм Самъий, Аҳмад ибн Қайс ибн Муовия, Асвад ибн Язид Нахаъий, Холид ибн Умайр Адавий Басрий, Рибъий ибн Ҳирош Кўфий, Руфайъ ибн Меҳрон, Шурайҳ ибн Ҳоний Ҳорисийларни мисол қилиб келтириш мумкин. @mehrob_uz
نمایش همه...
208👍 54🔥 16🕊 8👏 1🎉 1😍 1
09.01.2025 ISLOM AHKOMLARI.mp351.84 MB
👍 75 57🕊 7🔥 4
56:31
Video unavailableShow in Telegram
#Маърифий_суҳбат ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ ҲАҚИДАГИ СУҲБАТ ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
نمایش همه...
telegram 09.01.2025 ISLOM AHKOMLARI.mp4120.54 MB
👍 91 67👏 10🎉 2🕊 2
Марям сураси 50-оят.mp32.82 KB
114👍 32🕊 6😍 3
Photo unavailableShow in Telegram
50. Ва уларга Ўз раҳматимиздан ҳадя этдик ҳамда уларга ростгўй ва олий тил бердик. Яъни, биз уларга–Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб алайҳимуссаломларга Ўз раҳматимизни–илм, маърифат, амал, мол-дунё, хуллас, икки дунё саодатини ато этдик. «...ҳамда уларга ростгўй ва олий тил бердик». Улар даъватларида содиқ–ростгўй бўлдилар. Тиллари доимо олий–устун эди. Кишилар уларнинг оғзидан чиққан гапларни жон деб тинглайдиган ва уларга амал қиладиган бўлдилар. Кейинги оятларда Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғиллари Исҳоқалайҳиссалом дан бўлган зурриётлари Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар қиссаси зикр этилади: @mehrob_uz
نمایش همه...
159👍 49😢 8🕊 7😍 2