fa
Feedback
Mehrob.uz

Mehrob.uz

رفتن به کانال در Telegram

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
233 854
مشترکین
-9424 ساعت
-6647 روز
-3 29430 روز
آرشیو پست ها
Беморлик, фақирлик ва муҳтожлик  сабаблари 1. Меҳмонга ҳақорат ила қараш. 2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлаш. 3. Бебисмиллаҳ таом ейиш. 4. Тик туриб таом ейиш. 5. Идиш товоқни тоза тутмаслик. 6. Қўлни ювмасдан таом ейиш. 7. Намозни қазо қилиш. 8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашиш. 9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилиш. 10. Остонада ўтиришликни одат қилиш. 11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қараш. 12. Ёлғон гапириш. 13. Тонг вақтида ухлаш. 14. Шомдан кейин ухлаш. 15. Ялангбош ҳожатхонага кириш. 16. Ҳожатхонада гаплашиш. 17. Аҳли аёли билан жанжаллашиш. 18. Фақирни камситиш. 19. Нағмаларга муҳаббат қўйиш. 20. Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилиш. @mehrob_uz
نمایش همه...
271😢 153👍 90💯 21🕊 10🔥 4😱 3
01:00
Video unavailableShow in Telegram
БАҲСЛАРГА ЧАЛҒИМАНГ ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
نمایش همه...
telegram 3. Bahslarga chalgʻimang.mp48.09 MB
143👍 66👏 6🔥 5🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
НАСИҲАТНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА Буюк ватандошимиз Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилади: «Саййидимиз Уқба ибн Омир розиялоҳу анҳу айтадилар: “Эй Расулуллоҳ, нажот (қутулиш) нима билан?” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Тилингни тийгин, уйинг (сенга) кифоя қилсин ва гуноҳинг учун йиғлагин”. Ушбу хадиси шарифни бундан бир неча йил олдин дунё бошига хавф солиб, минглаб инсонларни олиб кетган COVID вабоси вақтида халқимизга маъруза қилиб берган эдим. Ўша синовли кунларда одамлар бу ҳадиси шарифдан уйда қолиб, ҳар хил ваҳимага берилмасдан, кўпроқ йиғлаб,тавба-тазарру этишлари лозимлигини тушуниб етишгандилар. Бугун эса мен сизларга айнан инсон аввало ўзи учун йиғлаши, яъни бошқалардан кўра аввал ўз нафси тарбияси билан машғул бўлмоғи кераклиги ҳақида ёзаман. 🔗 Тўлиқ ўқиш @mehrob_uz
نمایش همه...
210👍 68😢 38👏 7
Марям сураси 28-оят.mp33.23 KB
106👍 21
Photo unavailableShow in Telegram
28. Эй Ҳорун синглиси, отанг ёмон одаммас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эди-ку!» дедилар. Биби Марям чақалоқ Ийсо алайҳиссаломни кўтариб қавми ҳузурига олиб борди. Қавм бу ҳолни кўриб ҳайратга тушди. Дарҳол Марямни тергаб, дашном бера бошлади. Улар: «Эй Марям, сен ажойиб нарса келтирдинг-ку!» дедилар. Қавмнинг бу зардаси: «Бола кўтариб келишинг нимаси?», деган маънони англатарди. Қавм Марямни тергашда давом этиб: «Эй Ҳорун синглиси, отанг ёмон одаммас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эдику!» дедилар. Аслида, Биби Марям Мусо алайҳиссаломнинг биродари Ҳоруннинг алайҳиссалом синглиси эмас, балки ул зотнинг наслидан эди. Шунинг учун қавм Марямга Ҳоруннинг нисбатини бериб, 0 деб мурожаат қилмоқдалар. Отанг Имрон ёмон одам эмас эди, онанг Ҳанна ҳам бузуқ хотин эмас эди, сен қандай қилиб эрга тегмай туриб бола туғиб олдинг, демоқчи бўлдилар. Қавм буни очиқ айтмаса ҳам, унинг таънасидан шу маъно англашилади. Биби Марямни зинокорликда айблашга ишорат очиқ-ойдин сезилиб турибди. Бу ўринда Биби Марямга одамларга оғиз очмаслик ҳақида берилган тавсиянинг ҳикмати намоён бўлади. У ҳеч кимга гапириб ўтирмади-да: @mehrob_uz
نمایش همه...
175👍 31😢 13👏 11🎉 2
Repost from TgId: 1401273985
Photo unavailableShow in Telegram
Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этинг Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар. Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди. Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили – мохов ва пес касаллигидир», дейилган. ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 🌙 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720197332284 BOBOSHER JUMAYEV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati
نمایش همه...
141👍 51👏 12🔥 2
00:08
Video unavailableShow in Telegram
🌱ХАЙРЛИ ТОНГ🌱 Тонгги зикр кунингизга барака олиб кирсин حَسْبِيَ اللهُ لَآ إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيْمِ Ўқилиши: “Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа илла ҳува ъалайҳи туваккалту ва ҳува роббул-ъаршил-ъазиим”. Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга Илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг парвардигоридир” (Тавба сураси, 129-оят). @mehrob_uz
نمایش همه...
IMG_4670.MP41.56 MB
269👍 65🕊 20😢 18😍 2👏 1🤩 1
Аслимизга қайтамиз «Аллоҳ таоло Одам ва унинг авлодларини тупроқдан яратди. Улар Ер юзида яшаб, унинг меваларидан лаззатландилар ва дарёларидан сув ичдилар. Кейин ўлим секин-аста уларга яқинлашиб, меҳнат ва ҳаракатдан озод қилди. Чунки ўлим келгач, тана ва аъзолар фаолиятдан тўхтайди. Аллоҳ уларнинг жасадини ўзларининг аслига – ерга қайтарди. Улар тириклик пайтида Ер юзида юриб, унинг меваларидан еб, сувларидан ичиб лаззатланганлари- дек, ер ҳам уларнинг гўштларини еб, қонларини ичади ва жасадларини парчалайди». Имом Ибн Ҳиббон раҳматуллоҳи алайҳ @mehrob_uz
نمایش همه...
😢 404 122👍 42🔥 18🕊 5
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 17.11.2025 - ДУШАНБА Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
نمایش همه...
171👍 52🕊 11💯 7😍 6🤩 3
Ислом ва соғлик «Модомики, сен мусулмон ва соғлом экансан, дунёда йўқотилган нарсалар учун қайғурма. Агар орзу қилган нарсангга ета олмаган бўлсанг ҳам қайғурма, чунки шу икки неъмат (Ислом ва соғлик) сен қўлга киритолмаган нарсаларнинг ўрнини босади». Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ @mehrob_uz
نمایش همه...
379👍 135🔥 41🕊 23😢 18👏 8💯 6
#савол_жавоб Қуръондан ҳукм олиш ҳақида Савол: Араб тилини яхши билган киши Қуръондан ўзича ҳукм чиқарса бўладими? 📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, араб тилини яхши билишнинг ўзи Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм чиқариш учун кифоя қилмайди. Балки, бунинг учун киши бир қанча шаръий илмларни ҳам билиши шарт. Жумладан, биринчи навбатда, араб тили грамматикасини (наҳв, сарф) ва балоғат илмини мўътабар манбалар асосида таълим олган бўлиши керак. Кейин Қуръон ва ҳадис илмини, ундаги оятларнинг нозил бўлиш сабабларини билмоғи, носих-мансух, мутлақ ва муқайяд, омм ва хос каби усулул-фиқҳ фанига тегишли масалаларни пухта билиши ва улардан ўз ўрнида фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўз фикрича тафсир қилса, дўзахдан ўзига жой тайёрласин”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Бундан ташқари Қуръондан ҳукм олувчи киши ижтиҳод даражасига етган, қиёс илмида моҳир бўлиши шарт. Валлоҳу аълам. “Фатволар тўплами”дан @mehrob_uz
نمایش همه...
203👍 94😢 26🕊 17
00:43
Video unavailableShow in Telegram
ҚАРЗ ОЛИШ ҲАЗИЛ ЭМАС ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
نمایش همه...
telegram 7. Qarz hazil emas.mp44.94 MB
136😢 51👍 34🕊 5👏 2🎉 1
Марям сураси 27-оят.mp32.99 KB
78👍 48
Photo unavailableShow in Telegram
27. Бас, уни кўтариб қавмига олиб келди. Улар: «Эй Марям, сен ажойиб нарса келтирдинг-ку! @mehrob_uz
نمایش همه...
134👍 50🕊 7
Қарздан қутулиш дуоси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга бундай дедилар: «Эй Муоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қилсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни узишингга ёрдамчи бўлади. Эй Муоз бундай дегин: “Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа-ъ. Ва туъиззу ман ташаа-у ва тузиллу ман ташаа-ъ. Биядикал хойр. Иннака ъалаа кулли шайъин қодийр. Роҳмаанад дунйаа вал ахироти ва роҳиймаҳумаа. Туътийҳумаа ман ташаа-у ва тамнаъу минҳумаа ман ташаа-ъ. Ирҳамний роҳматан, туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваак”, дедилар». Маъноси: "Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби Ўзингсан. Хоҳлаганингга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни олиб қўясан. Хоҳлаганингни азиз қиласан, хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик Сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин!" @mehrob_uz.
نمایش همه...
340👍 104😢 19🔥 17😍 6👏 4😱 1🤩 1
00:11
Video unavailableShow in Telegram
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☘️ Уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин! 🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃 ✅ Каналга аъзо бўлинг📲 t.me/mehrob_uz
نمایش همه...
AQPg78yW8118ByndYhhTNbF4ZZgzk_kVNhEWTWUNJ4P3D3YeMfMsEafkUgMg9xbodQZx5w3Pwgyqe.mp41.60 MB
167👍 72🕊 14👏 7🔥 5😍 4
Асл манзара Бир дарвешдан: – Дунёга келиб нимани англаб етдингиз? – деб сўрашибди. У: – Ўликларнинг меҳр билан хотирланишига, тирикларнинг меҳрсизликдан ўлишига гувоҳ бўлдим. Ўликларнинг қабрларига гул экадилар, тирикларнинг чаманларини пайҳон қиладилар. Дунёнинг асл манзараси шу! @mehrob_uz
نمایش همه...
😢 451 158👍 98💯 62🔥 15🕊 9👏 2😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 16.11.2025 - ЯКШАНБА Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
نمایش همه...
168👍 57😍 6🔥 2🤩 2🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
МЎМИНГА ОЗОР – АЛЛОҲГА ОЗОР   Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳаматқилади: ﴿ وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا ﴾ «Ва мўмин эркак ва мўмин аёлларни улар қилмаган ишга (айбга) нисбат бериб азоблаганлар– албатта, улуғ туҳмат ва очиқ гуноҳни ўзларигаортган бўладилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят). Ҳасан Басрий ва Имом Қатода раҳимаҳумаллоҳ дедилар: “Мўминга озор беришдан сақланинг! Чункимўмин Парвардигорининг маҳбуб бандасидир. УАллоҳни севди, Аллоҳ ҳам у бандасини севди. УРаббиси учун ғазабланди, Аллоҳ ҳам у бандаси учунғазабланди. Аллоҳ мўминни ўраб олади. Ким мўминга озор берса, Аллоҳ унинг ўзига озор беради” (Саълабийнинг “Кашф ва-л-байан” тафсири, 8/63). Ушбу мавзуда Шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ: “Тожул арус” китобида қуйидаги жумлаларни келтиради: “Ким мўминни ҳурмат қилса – у, аслида, Аллоҳ таолони ҳурмат қилган бўлади. Ким мўминга озор берса – у, аслида, Аллоҳга озор берган бўлади. Шунинг учун эҳтиёт бўлгин, сен мўминга озор бериб қўйма. Зеро, сенинг нафсинг (қалбинг) агар бундай ишлар билан тўлиб-тошган бўлса, уларнинг оқибати сени – орқага ағдариб, ҳалокатга етаклайди”. Кишининг мисоли пиёзга ўхшайди: уни бош томонидан қирқсангиз, аччиқ ҳид чиқади. Яъни нафсни қирқсангиз, синовга солсангиз, унинг яширин айблари, пуч хилқати намоён бўлади. Пиёз қирқилганда пўстлоғи тушади, ичидан аччиқ ҳид чиқади. Бу – инсон нафсидаги ёмонликлар фош бўлишигаишора: • кимнинг қалби гина-кудуратга тўла бўлса, • ким одамларга озор берса, • кибр ва ҳасад билан юрса, тавба ва синовларунинг ҳақиқий башарасини очиб қўяди. Уламолар ушбу иборани: “Инсоннинг яширинайблари синов асносида фош бўлади”, дебшарҳлашган. Уламоларнинг таъкидлашича, мўмин Аллоҳнингбандаси, у билан яхши муомала қилиш – Аллоҳрозилигига эришишдир. Мўминни паст санаш, менсимаслик, ҳақорат қилиш – Аллоҳнинг ҳурмати тажовузига тенг. Азиз ўқувчи! Юқоридаги гаплар оддий мўмин ҳақида эди. Энди мулоҳаза қилиб кўрайлик-чи: Агар ёмон кўрилаётган киши олим бўлса-чи? Оддий бир мўминниг даражаси шу қадар юксак экан, олим инсонниг ўрни қандай бўлади?! Илм аҳлларига отилган тош дин ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга отилган ҳисобланади. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, мусулмон катта гуноҳни қилиш билан диндан чиқмайди, лекин дин ва уламоларни паст санаш билан диндан чиқиш хавфи бор. Чунки уламолар дин номидангапирадилар. Тоҳир Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ “Хулосатулфатово” китобида: “Ким бир олимни зоҳирийсабабсиз ёмон кўрса, унинг диндан чиқиш хавфибор”, деганлар (Мулла Али Қорий, “Шарҳул фиқҳилакбар”). Қадрли биродарим! Келинг, ғанимат умримизнибошқаларни муҳокама қилиш ила ўтказибюбормайлик. Барибир ҳисоб кунида ўзимизҳақимизда сўраламиз. Аслида одам нафсинингтарбияси йўлида унинг тубига шўнғигани сари унингнақадар чуқур эканини англаб етади. Биз нафсимизни қанчалик эъзозламайлик, унингистакларини нақадар бажо келтирмайлик, шуни унутманг, нафс фақат эгасининг ҳалокатини истайди.   Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ @mehrob_uz
نمایش همه...
286👍 80😢 37👏 10🕊 8🔥 2😍 2🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
МЎМИНГА ОЗОР – АЛЛОҲГА ОЗОР   Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳаматқилади: ﴿ وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا ﴾ «Ва мўмин эркак ва мўмин аёлларни улар қилмаган ишга (айбга) нисбат бериб азоблаганлар– албатта, улуғ туҳмат ва очиқ гуноҳни ўзларигаортган бўладилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят). Ҳасан Басрий ва Имом Қатода раҳимаҳумаллоҳ дедилар: “Мўминга озор беришдан сақланинг! Чункимўмин Парвардигорининг маҳбуб бандасидир. УАллоҳни севди, Аллоҳ ҳам у бандасини севди. УРаббиси учун ғазабланди, Аллоҳ ҳам у бандаси учунғазабланди. Аллоҳ мўминни ўраб олади. Ким мўминга озор берса, Аллоҳ унинг ўзига озор беради” (Саълабийнинг “Кашф ва-л-байан” тафсири, 8/63). Ушбу мавзуда Шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ: “Тожул арус” китобида қуйидаги жумлаларни келтиради: “Ким мўминни ҳурмат қилса – у, аслида, Аллоҳ таолони ҳурмат қилган бўлади. Ким мўминга озор берса – у, аслида, Аллоҳга озор берган бўлади. Шунинг учун эҳтиёт бўлгин, сен мўминга озор бериб қўйма. Зеро, сенинг нафсинг (қалбинг) агар бундай ишлар билан тўлиб-тошган бўлса, уларнинг оқибати сени – орқага ағдариб, ҳалокатга етаклайди”. Кишининг мисоли пиёзга ўхшайди: уни бош томонидан қирқсангиз, аччиқ ҳид чиқади. Яъни нафсни қирқсангиз, синовга солсангиз, унинг яширин айблари, пуч хилқати намоён бўлади. Пиёз қирқилганда пўстлоғи тушади, ичидан аччиқ ҳид чиқади. Бу – инсон нафсидаги ёмонликлар фош бўлишигаишора: • кимнинг қалби гина-кудуратга тўла бўлса, • ким одамларга озор берса, • кибр ва ҳасад билан юрса, тавба ва синовларунинг ҳақиқий башарасини очиб қўяди. Уламолар ушбу иборани: “Инсоннинг яширинайблари синов асносида фош бўлади”, дебшарҳлашган. Уламоларнинг таъкидлашича, мўмин Аллоҳнингбандаси, у билан яхши муомала қилиш – Аллоҳрозилигига эришишдир. Мўминни паст санаш, менсимаслик, ҳақорат қилиш – Аллоҳнинг ҳурмати тажовузига тенг. Азиз ўқувчи! Юқоридаги гаплар оддий мўмин ҳақида эди. Энди мулоҳаза қилиб кўрайлик-чи: Агар ёмон кўрилаётган киши олим бўлса-чи? Оддий бир мўминниг даражаси шу қадар юксак экан, олим инсонниг ўрни қандай бўлади?! Илм аҳлларига отилган тош дин ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга отилган ҳисобланади. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, мусулмон катта гуноҳни қилиш билан диндан чиқмайди, лекин дин ва уламоларни паст санаш билан диндан чиқиш хавфи бор. Чунки уламолар дин номидангапирадилар. Тоҳир Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ “Хулосатулфатово” китобида: “Ким бир олимни зоҳирийсабабсиз ёмон кўрса, унинг диндан чиқиш хавфибор”, деганлар (Мулла Али Қорий, “Шарҳул фиқҳилакбар”). Қадрли биродарим! Келинг, ғанимат умримизнибошқаларни муҳокама қилиш ила ўтказибюбормайлик. Барибир ҳисоб кунида ўзимизҳақимизда сўраламиз. Аслида одам нафсинингтарбияси йўлида унинг тубига шўнғигани сари унингнақадар чуқур эканини англаб етади. Биз нафсимизни қанчалик эъзозламайлик, унингистакларини нақадар бажо келтирмайлик, шуниунутманг, нафс эгасини фақат ҳалокатга бошлайди.   Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
نمایش همه...