📚 Ibratli Hikoyalar 📚
رفتن به کانال در Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

24 647
مشترکین
+6224 ساعت
-517 روز
-80930 روز
آرشیو پست ها
Садақа улашинг.
Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.
❤ 5
#Қарғалар_маҳкамаси
187-қисм
“Чарос ишидан кейин бир нарсага амин бўлдим. Оилада меҳр-шафқат бўлмаса шунчаки унда аъзо сифатида саналиш фожеларага олиб келар экан”,-деб хаёлим Чароснинг қанчалар шафқатсиз бир оилада катта бўлганини эслатди.
Фирдавс, онам отамни жуда қаттиқ яхши кўрар эди деди-да. Менимча у аёл ўзидан бошқа ҳеч кимни севмаган.
“Пуаро хоним сизга оилавий суҳбатимизга жиноий ишларни аралаштириш шу ондан таъқиқланади,-деб менга сохта қовоқ уйди.
“Ҳақиқатларни гапиряпман. Масалан менга уйланаман деб қизингни эътирборсиз қолдирма. Бола дунёга келтиришни ҳамма эплайди. Лекин ота-она бўлишни эплаш бошқа нарса экан”,-деб аслида анчадан бери ўйлаб юрган нарсамни айтдим.
“Сен бу икки кун яна жим ўтирмай бир нарсалар қилдингми?”,-деганида кинояли кулдим.
Икки қурган жумламдан ҳолимни билди.
Юсуф билан уйга қайтганда, энг қизиғи ва қийини уйга қайта кириш бўлди. Қўшнининг уйи олдида тушиб қолдим.Меҳмонларни уйдагиларим чиқиб кузатишди.Чеккароқда пойлаб тургандим. Кечки қоронғида биров –бировни пайқамасада, Юсуфнинг айнан мен турган ерда сингнал чалиб кетиши уят устига уят бўлди.
Мен пойтахтда яшаб, бундай ишларга кунда гувоҳ бўлсамда, содда оилам учун бунақа ишлар ҳаддан ошиш ҳисобланар эди.
🐦⬛
“Мен айтдим ўзи шу одат нега керак деб”
“Майли болам, улар ҳам биз нима десак шуни қиламиз деб келишган”,-деди онам акамнинг гапига.
Совчилар кетгач, жумбур-жамоат меҳмонҳонага кириб вазият таҳлили қилаётган эдик. Катта акам ёнбошлаб олган. Онам унинг ёнида деворга суяниб зўрға ўтирибди. Бир –иккитаси қирсиллаб данак чақиб еяпти. Янгалар нима кийиш режаларини тузган. Опамлар десанг бошқа олам.
Мен эса шунча гап орасидан ким нима дегани ва нима натижага борилганини ўйлаб тургандим.
“Қанча қўйибди?”,-деб кичик акам сўради.
“1000”,-деб жавоб қайтарди каттаси.
“Ўқиган қизларга ҳозир шундай беришяпти ўзи”,-деб ниҳоят тоғадан олинган қалин пулининг суммаси ҳам маълум бўлди.
Эртага яна совчилар қайтиб келиши, шунда оила ичида кичик бир маросим. Сўнг икки кундан кейин бир неча маросимларни бирга ўтказишга келишиб олишган экан. Эртага кундузи тумандаги тўйхоналарда бўш кунига қараб тўй куни белгиланишини айтишди.
Пойтахтда тўй қилса ҳамма бора олмаслигини инобатга олишиб, бу ерда бир тўй ва пойтахтда ҳамкасбларимиз ҳамда дўстларимизга банкет қилинадиган бўлибди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
👍 53❤ 29👏 12🔥 1
Aaaa:
#Қарғалар_маҳкамаси
186-қисм
Қари қиз Зумрадни ким оляпти деб қизиқишган бўлишса ажаб эмас. Қишлоққа аллақачон Юсуфнинг уйланиб ажрашгани ва қизи борлиги хабари етиб келганди. Балкида Юсуф бу ерларга бегона бўлгани учун ҳам қиқизқиш катта бўлгандир.
Катталар ичкари кирди, мен эса секин ташқарига чиқдим. Юсуф йўл четида қўйган машинаси ичида ўтирар эди. Ортиқча кўзларга ботмаслик учун тезда юриб машинага ўтирдим.
Мени пардозли кўриб, кўзлари порлади. Жонли кузатув камералардан узоқлашдик. Ёшимиз улғайган бўлсада, руҳимиз ҳали ҳам талабалик даврида қолиб кетди.Юсуф қўлимни ушлаб, бир кўзи йўлда бир кўзи менда,
“Кунлари оғир ва секин лекин йиллари жуда тез ўтди Зумрадим! Менга аталганни, асранганни, бугун олгани келдим”,-деди.
Ўшанда англадим-ки, аёл –қизлар ҳақиқатдан қулоғи билан севади. Унга қараган нигоҳларимда балкида шукур балкида кечиккан бахтнинг нишоналари бор эди.
Биз тумандаги бир кафеда кечки овқатни ер эканмиз, оилаларимиз ҳам биз каби улғайган қарорлар берганди. Юсуф томон ҳеч нарсага йўқ демаган бўлса мен томон имкони борича енгиллик берибди.
Жиянларимдан хабарларни олиб турдим. Юсуф иккаламиз эса келажагимиз, иш ва оила ҳаётининг режаларини қурардик. Унинг соатлаб кўзини олмай тикилиши мени ноқулай аҳволга соларди.
“Йиллар ўтиб учрашганимизда менга душмандек қараган у кўзларнинг ерини ҳозир шу қарашлар тутди. Минг шукур”,-деб чуқур нафас олди.
“Душманликни кеткизган нарса пушаймонлик бўлди. У кўзларда пушаймонликни, хатосини тан олганни кўрдим. Шу таъсир қилди дейлик”,-деб гапига жавоб қайтардим.
Кулди.
“Демак шафқатинг севгингдан устун келибди-да?”,-деб бошини қимирлатди.
“Бир йўлга чиқяпмиз. Яратган қанча умр берди билмайман. Севги бир кун тугаши мумкин ёки таъсири пасаяр. Аммо шафқат бўлмаса инсонлар бир-бирини ўламай хафа қилишдан ранжитишдан тортинмай қўяр экан. Шунча йиллик орамиздаги дил оғриқлари етар. Бундан сўнг бир-биримизни асраш учун яшайлик”,-деганимда менга тикилиб қолди.
“Зумрадим! Ҳали ўттиз бешга кирмай бунақа тушунчалар нега? Ёшмиз биз ҳам. Фақат қовушма фаслимиз бироз кечикди холос”,-деб қўлимни ушламоқчи бўлди.
Кўзларимни атрогфа қартиб қўлимни ундан яширдим. Ҳарқалай пойтахтда эмас эдик. Таниш биров кўрса бу беор нима қиляпти деб гапиришмасин.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 54👍 34❤🔥 1🥰 1
#Қарғалар_маҳкамаси
185-қисм
“Қалин пулини ўйлама”
“Қалин пули ҳали бошланиши.Йўл тўсарлар,келинни бермай пул ишлайдиганлар ҳали олдинда”,-деганимда бошини қимирлатиб кулди.
“Озроқ сизнинг одатларни суриштирдим ундан хавотир олма”,-деб ниҳоят ҳамма йўлга отланди.
🐦⬛
Йўл тирбандлигидан бўлса керак, йўлимиз анча узайиб тонг саҳарда уйга кириб келдик. Орада Юсуфнинг бизни олиб келган машина ҳайдовчисни икки-уч марта жуда тез ҳайдаяпсан деб огоҳлантиришини инобатга олмаса, қолган ҳамма нарса ўз ўрнида бўлди.
Холамнинг қизи олдинда мен ва келини машина орқасида бемалол ўтириб келдик. Юсуф ва оиласи туманимизда бир ерда қолишди. Улар ҳам дамларини олиб кечки пайт уйга келишарди. Опаларим онамни уйга олиб келишган экан. Ҳаво анча салқин бўлишни бошлаган, ҳатто тоғ –ён бағрларида ёғингарчилик мавсуми анча эрта бошланарди.
Онамни кўриб, меҳрларига тўйиб чарчоқни ҳам унутган эдим. Янгамга оғирлигим тушмасин деб уйнинг ҳамма ерини яна қўлдан ўтказдим. Жиянларим келиб ёрдамлашди. Ёш бир неча жияним, турмуш қуришга тайёргарлик кўраётган эди. Уларнинг ҳаяжонини кўриб ўзимдан уялдим.
Мен учун Юсуфга турмушга чиқиш, ёки умуман турмуш қуриш масаласи шунчалик хом- хаёлга айланган эди-ки, жиянларимнинг айрим ҳаракатлари бошқача туюла бошлади.
Юсуфдан смс келди. Ҳатто расм жўнатди. Онаси тоғаси ва яна аммаси деб таништирган кишилар туман бозорида юришганди. Одатимизга кўра баъзи нарсаларни олгани киртишган экан.
Онам мени олдига чақириб бир- икки насиҳат қилди.
“Болам,ёш эмассан. Бу уйга кам совчилар келмади. Бугун ўзинг шаҳардан олиб келдинг. Улар ҳам узоқ йўл босиб ҳурматингни қилиб келишибди. Аввал пойтахтдаги уйинга қариндош ва қўни-қўшни олдидан ўтишгани яхши бўлибди. Сен холангни қизига қарама, бизда ҳурмат қилинган эзилмайди қизим”,-деб бечора онам мени ўйларди.
Ҳамма хурсанд худди мендан қутила олмай юрган кишиларга ўхшашарди. Ишларни қилиб мен ҳам ўзимга қараб олдим. Чунки катталар уйга киришса Юсуф билан учрашишни режа қилиб олгандик.
Опаларим иккиси ҳам уйда, янгаларим ҳам ҳаммаси хизматда. Акаларим эса тоғага етарди.
“Келишди, келишди амма!”,-деб жияним келган меҳмонларнинг хабарини берди. Дарвоза ланг очиқ, сувлар сепилган.Уйнинг деразасидан қарагнимда улар секин машинадан тушар экан,қўшнилар кўчага чиқиб олишган эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 60👏 12🥰 10🔥 9
Photo unavailableShow in Telegram
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
👍 6❤ 3
Photo unavailableShow in Telegram
🌅 Янги кун — янги имконият
Бугун сен учун берилган яна бир имконият. Кечаги хатоларни ўйлаб тўхтаб қолма, чунки улар сени тўхтатиш учун эмас, кучли қилиш учун берилган. Ҳар бир кичик қадам — катта натижаларнинг бошланиши.
Ўзингга ишон, ниятингни тўғри қил ва ҳаракатни кечиктирма. Бугун қилган ишинг эртанги бахтингга замин бўлади.
✨ Умидингни йўқотма, ҳаракатдан тўхтама ва ҳар кунингни қадрла!
🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌦 Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
🌨Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
☔️Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
🥰 3❤ 1
00:30
Video unavailableShow in Telegram
🌙✨Хайрли тун!✨🌙
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз!
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг!
Юрагингизга яқин олманг!
АЛЛОҲНИ савобларига эга бўлинг.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗЛАР!
5.50 MB
❤ 4🥰 2
Photo unavailableShow in Telegram
15 ёшимда она бўлдим..💔
Мактабга текширув келишидан қўрқардим..Қўрқувим бошимни еди..Ҳамшира 3 ойлик ҳомилам борлигини айтганда бутун мактабга шарманда бўлдим..
8 синфни ўқиб юрган кезларимда бўлганди бари..Дугоналарим билан оз бўлсада пул топиш илинжида далада ишлай бошладик..Бир сафар ҳаммадан эрта келиб кийим озгартриш учун хонага кирганимни биламан ортимдан эшик қулфланган овози келди..Бу ўша ёши 30 дан ошган доимо мени уриб жеркийдиган бошлиғим мени...
❤ 2
ДАХШАТ
#Қарғалар_маҳкамаси
184-қисм
Эшитган гапларимга ишонгим келмаяпти. Бу қанақа оила ўзи?Ота -оналарнинг ҳам ҳар турлиси бўлар эканми?Бундай ҳолатлар фақат кинода учрамас эдими?
“Чароснинг ўлимидан кейин кўрдингзми ҳеч оилани?”
“Улар Чаросдан кейин у уйни сотувга қўйди. Узоқ йиллар ҳеч ким олмади. У уйда яшашмади ҳам. Лекин ҳали Чароснинг қирқи чиқмай, Гулбаҳор Чароснинг кийимларини, майда- чуда нарсаларини тарқатди. Ҳатто ахлатга ташлади деб эшитган эдик”
“Йиллаб сизнинг оилангиз айбланди. Ҳатто укангиз ёки акангиздан шубҳа қилинди. Ҳеч бу оила, булар бу ишни қилмайди демадими?”,-деб сўрадим мақсадим бошқа нарсани билиш эди.
“Қаерда, ҳамма бизга ишонган ерда Гулбаҳор биздан шубҳаланганини айтиб юрди.Укамнинг айбсиз эканлиги исботланса-да, ҳалигача биздан шубҳа қилганлар бор”,-деб ўксиниб қолди.
“Сизга бир расм кўрсатсам ундаги кишини таний оласизми?”,-деб Хуршид Пардаевнинг расмини кўрсатдим.
“Йўқ, эслолмадим тўғриси”,-деб танимаганини айтди.
“Қотиллик рўй берган куни. Бир қўшни Чаросни кўрдим деб ифода берган. Ҳатто уй олдида яшил бир иномарка машина турганини кўрганлар ҳам бор. Сизлар ҳам уйда бўлгансиз бирор нарса эшитмадингизми?”
“Биз улардан бир-икки қават юқорида ва қарама- қарши деворда яшардик. У томонга овозлар келиши сал қийинроқ. Кўрдим деган қўшни эса, Чаросларнинг пастида яшарди. Яшил иномарка машинани Гулбаҳор ҳайдарди.Мен шундай деб биламан”,-деди.
Шоҳсанам деган аёл билан суҳбатимиз бўлинди.Чунки у ҳам бир ходим ва бошлиғи келганида мажбур ишига қайтди. Секин- аста миямда бир нарсалар ўрнаша бошлади. Отанинг ҳам ўғли каби чапақай бўлиши мени бошқа туби йўқ ҳақиқатларга эргаштирди.
Оз нарсани билишинг аслида, ҳеч нарсани билишинга ишора экан. Маълумотлар ортган сари шубҳангиз ҳам кучаяди. Яна чалғитувчи саволлар ва тушунмовчиликлар гирдобида қолиб уйга қайтдим.Йўлга чиқишдан аввал барча керакли нарсаларимни йиғиб тайёрлаб қўйдим. Аҳволни қаранг, йиллаб хаёлимдан ўтган турмуш қуриш масаласига бир қадам турибман-у, лекин бошқа бир бечора қизнинг ўлимини деб хаёлларим паришон бўлди.
🐦⬛
“Биз, сиз кетган машина ортидан юриймиз.Зериксанг, бизни машинага чиқ”,-деб Юсуф кулди.
“Ҳаммаси яхши. Кетма-кет кириб борар эканмиз унда”
“Бугунни бир амаллаб ўтказсак,эртадан енг шимариб сени оилангдан олишга ҳаракат қиламиз”,-деганида унга жилмайдим.
“Тоғани кўздан қочирма. Одатларимизни кўриб ранги оқармасин”,-деб кулдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
👏 41❤ 32🔥 17👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
❄️ Bayram chegirmasi - O'zbek jonli obunachilarga 50% chegirma!
✅ 1000 dona obunachi - 99,000 so'm🇺🇿 Obunachilar 100% faol o'zbek obunachilar bo'ladi!
⚠️ Chegirma 10-yanvargacha amal qiladi!✅ Eng ishonchli va sifatli xizmatlarning barchasi @chatseenuzbot da mavjud!
#Қарғалар_маҳкамаси
Фаол бўлганларга рахмат ❤️
Бонус!
183-қисм
“Унда, ўша куни ҳамма кирди деган гап ёлғонми?”
“Ёлғон онам ва у эркак қўшнидан бошқа ҳеч ким милиция келганча киргизилмади”
“Чароснинг ота-онасига ким хабар берди?”
“Мен. Онам шок ҳолатида гапиролмасди. Чунки Чаросни қизидек яхши кўрарди. Уни у ваҳший ўлимда кўриши уни жуда қўрқитганди. Онам уларникидан йиғлаб чиққандан 10-ёки 15 дақиқа ўтиб қайтиб телефон бўлди. Мен гўшакни кўтардим. Гулбаҳор эди қўнғироқ қилган. Унга қизинг ўлди демадим. Айта олмасдим. Тез эрини олиб келишини айтдим. Майли деб гўшакни қўйди. Ичи қизиб боласидан хавотир олган она бир соатдан ошиқ вақтда етиб келди”,-деб юзида Гулбаҳорга нисбатан нафрат уйғонди.
“Фарҳод Турғунов қандай одам эди?”,-деб сўрадим.
Гапларидан у оилани яхши танирди.
“Яхши одам эди фақат жаҳли чиқса кўзига ҳеч нарса кўринмасди. Мен бир неча йил қўлида ишладим. Ери келса отадек меҳрибончилиги бўлсада, жаҳли чиқса бир шапалоқ туширишдан тортинмасди”,-деб уф тортиб қўйди.
“Ишчиларини, ҳатто қиз болаларни урар эдими?”,-деб ҳайрат билан сўрадим.
“Онам рахматли бир ўзи қийналади деб уйимиз олдидаги химчисткасига ишга киргандим бир пайтлар. Ўшанда Фарҳод аканинг саҳоватини ҳам ғазабини ҳам кўрганман”,-деб жавоб килди.
“Узр сизга сал ноўрин саволдек туюлиши мумкин лекин, Чарсонинг қотилини топишимиз керак. Сизнингча Чаросни ким ўлдирган бўлиши мумкин?”
“Билмадим, тўғриси. Чарос сокин жим юрадиган қиз эди. Уйида босим кучли бўларди Ташқарига кўп ҳам чиқмасди. Лекин онам рахматли бир-икки марта ҳар хил йигитлар билан биномизнинг орқа томонида гаплашганини кўрдим деганди. У йўлак мактабдан қайтадиган йўл. Кўпроқ ёшлар ўтиб қайтарди”
“Фарҳод Турғуновни жаҳли жуда тез дедингиз. Қизини биров билан ноқулай вазиятда кўриб қолса ёки эшитиб қолса нима қилган бўларди”,-деганидма қошларини чимирди.
“Калласини оларди-ёв”,-деган гап оғзидан чиқди.
“Қотилнинг чапақай эканлиги экспериза хулоаси билан тасдиқланди. Оилада Фирдавс Турғунов чапақай эканини биламиз”,-деганимда яна ўйчан қараб қолди.
“Буни билмас эканман. Фарҳод акани чапақай деб билардим. Лекин Фирдавс билан бир ёзув –чизув қилишга тўғри келмагани учун билмадим. Фарҳод ака ишхонада дафтарга ёзар экан чап қўлда ёзганини кўрганман. Ҳатто яна бир бошлиқ бўларди. Унинг хати билан Фарҳод аканинг хатини ажрата олар эдик”,-деганида ичимда ҳаво тиқилиб қолгандек бўлди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
🔥 40❤ 37👍 14👏 5
Photo unavailableShow in Telegram
Умримдан минг марта розиман, бироқ
Гоҳида кўксимни ортиқ керибман.
Ёшлик – ғўрлик экан, англамай кўпроқ
Катта шайтонларга салом берибман.
Вақтнинг тезлигига ҳайрон қоламан
Ва кулиб қарайман бунинг барига.
Энди ёшим улуғ, алик оламан
Кичик шайтонларнинг саломларига.
✍️АБДУЛЛА ОРИПОВ
❤ 13👍 6🔥 2
00:08
Video unavailableShow in Telegram
#Диққат_Савол❓
Инсон танасининг қайси қисми ҳеч қачон оғриқни сезмайди?
Жавоби жуда ҳам қизиқ 👇
4.86 KB
А) ТИШ
Б) МИЯ
C) ҚУЛОҚ
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
182-қисм
Ҳайдар аканинг дафтаридан бир нарса чиқади деб умид қилгандим. Фақат борган сари яна боши берк кўчаларга чиқаётган эдим. Фазилат Турғуновани Фирдавс ва Чароснинг аммаси деб ўйлаган эканман. Носирдан олган бошқа хабарим эса, мени янада гангитди.
Чароснинг ўлигини топган қўшни афсуски, ковид пандемиясида вафот этган экан. Ягона дарчадан у аёлнинг оила аъзолари ҳақида маълумотлар олдим. Бахтимга қизларидан бири менга яқин тураркан. Айни туманда фақат бошқа мавзеларида яшар эканмиз.
Эртага ишга кетмасдан шу аёл билан учрашишни режа қилдим. Тумандаги болалар боғчасида метадист бўлиб ишлайди деб қайд қилинган. Энг яхшиси иш ерига бориш. Чарсони уйга кирганини кўрган қўшнининг телефон рақамини олдим. Унга улгурмаслигим аниқ, чунки соат бешда қишлоққа кетадиган таксига чиқишимиз керак.
Юсуф ҳам ишлар билан банд. Уйдагиларга қўнғироқ қилиб эртага йўлга чиқишимизни айтдим. Фақат опамдан пойтахтда рўй бераган ходисаларнинг сал бошқача турини эшитиб кўнглим хира бўлди. Шу ёшимгача оиламга гап келтирмасликка ҳаракат қилгандим. Афусуки буни уддалай олмадим.
Кайфиайтим тушиб кетган бўлсада уйдаги саноқли соати қолган меҳмонларга билдирмадим. Олдин уйдагиларим ва Юсуф олдида юзим ёруғ бўлсин кейин буларга ҳаққини бера эдим.
Болалар боғчасини топиб келганимда, аллақачон иш бошланган эди. Исми Шоҳсанам бўлган аёлни топганимда менга бир неча дақиқасини айирадиган бўлди. Оиласи қотилликда айбланган кишилар Фирдавснинг босимидан қўрқмаса керак. Аввалига менга шубҳа билан қраган аёлга махсус хизмат хужжатимни кўрсатишга мажбур бўлдим. Кейин сал кўнгли жойига тушиб гапира бошлади.
“У Гулбаҳор бизни, онамни ёмон тузоғига туширди. Отам ёшлигимизда ўлиб кетган.Онам рахматли бизни ёлғиз катта қилганди. У бинода қўшнилар аҳил яшардик. Фарҳод ака онамни бизни жуда ҳурмат қиларди. Янга деб доим ёрдам қўлини чўзарди. Фақат Гулбаҳорнинг рашкини биз унча фарқламасак-да, атрофдагилар яхшигина сезишар экан. Ўша куни ҳам мен уйда эдим. Соат 5-6 ларда қўнғироқ бўлди.Холаларим бизникида эди ҳатто. Онамга уйларига бориб қаршни сўради. Бечора онам ҳеч нарсадан хабарсиз уларнинг уйига борди. Бир неча дақиқадан сўнгра бақириб йиғлаб қўшниларни чақира бошлади. Бир эркак қўшни ҳолатни билгач, у уйга ҳеч кимни киргизмади. Чунки жиноят бўлса,излари йўқолмасин деди”
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
👍 41❤ 35🤔 6
00:11
Video unavailableShow in Telegram
🕊Кўп хато қилишдан кўркманг, фақат бир хатони қайта такрорламанг, шундагина сиз хатолар орқали ўсганингизни сеза бошлайсиз.
🕊Хаёт шунчалик гўзал, қачонки сиз буни кўра олсангизгина.
🕊 Севги бу - худди бир бутун олам каби. Бу оламда муҳаббат, ҳурмат, бахт, гўзаллик яшайди.
🕊 Шундай бўладики, ба'зи инсонлар бир-бирларини сўзсиз тушуна олишади, бу вақтда уларни қалби гапиради.
🕊 Агар сиз хеч нарсадан ҳафа бўлмасликни ўрганган бўлсангиз, демак сиз инсон қалбини сезишга, ҳурмат қилишга қодирсиз.
🕊 Қачонки сиз севиб шуғулланадиган ишингизни топсангиз, сиз бундан ҳам кўп ишларни қилишга қодирлигингизни тушуниб етасиз.
🕊Хаётнинг ҳар бир лаҳзасида, ҳар бир сониясида бахтни кўра олинг - бу бахтни ўзингизга тортишнинг энг осон йўлидир.
🕊Инсон ўз хаётини ўзгартиришга қодир, қачонки ўзининг ички оламини ўзгартира олса.
1.86 MB
❤ 5👍 1🥰 1🤔 1
#Қарғалар_маҳкамаси
181-қисм
Айнан Гулбаҳор Турғунова яшайдиган туман паспортстолига борсам изи билинарди. Шунинг учун тўғри курсдошим ишлайдиган идорага бордим.
“Носиржон Қаюмович ҳозир келадилар”,-деб секретарь қиз мени эшик олдида куттирди.
Қирқ дақиқадан ошган бир пайтда курсдошим эшикдан ичкарига кирди. Аёллар йиллар ўтиб ўзгарар эди-да, лекин эркакларнинг бунақа тубдан ўзгаришини кам учратиш мумкин. Олдинги қуруқ йигит кетиб, ўрнига неча баробар семирган амаки турарди.
“Э, Зумрад! Сени нима шамол учирди?”,-деб мен билан кўришди.
“Бир иш билан келдим”,-деганимда мени кабинетига таклиф қилди.
Салом-алик ва оилавий ҳол-аҳвол сўралгач, мақсадга ўтдим.
“Мана шу уч исм. Шулар ҳақида маълумот керак”,-деб унга исмлар рўйхатини узатдим.
Қоғозга қараб қўйдида, столи устидаги телефонни олиб биров қўнғироқ қилди.
“Достон! Тез хонамга кел”,-деб чақирди.
Достон деган ходими келгач, унга қоғозни бериб тез маълумот баъзасидан кўриб беришни айтди.
Жамилни ва яна бошқа курсдошларни,устозларни эслаб вақт ўтди. Секретарь қиз бизга чойнакда чой олиб кирди. Хуллас эски Зумрадни танийдиганлар билан вақт ўтказиш доим мароқли эди мен учун.
“Нима қиласан жиноят оламини. Биламан пҳдинг шу соҳада лекин мана бизда ҳам яхши ишласа бўлади. Ҳатто энг тинч иш бизники”,-деб менга шу баҳонада иш таклиф қилганди.
“Рахмат ўйлаб кўраман”,-деб таклифининг учини очиқ қолдирдим.
Келажакда нима бўлишини билмас эдим. У ёқда онамнинг барча харажатлари менда деб катта гапирдим. Уйга ҳар ой тўловим бор. Яна тўйдан кейин молиявий аҳволим ва иш масаласи бор.
“Мумкинми, ўртоқ бошлиқ?”,-деб Достон деган ходими қўлида вароқ билан кириб келди.
Таниш-билиш билан иш битиши шундай бўлади. Достон Носирнинг қулоғига эгилиб бир нима деди. Носир бўлди ўзим ҳал қиламан деб гапирди. Яна шубҳачи томоним устун келди. Ишқилиб бу ерга келганим билинмасин деб турдим.
“Хўш! Бу Фарҳод Турғунов деган одаминг ҳақиқда сўнги маълумот беш йил олдин берилган. Ҳатто паспорт мудатти ҳам тугаган экан. Лекин бошқасини олмаган. Фазилат Турғунова аслида эрининг фамилясига ўтган Фазилат Эргашева экан”,-деганида гапига тушунмадим.
“Фазилат Эргашова эрининг фамилясига ўтган дедингми? Унда Фарҳод Турғуновнинг келини бўладими?”,-деганимда боши билан тасдиқлади.
“Келини эмас янгаси кўриняпти. Фозил Турғуновнинг аёли. Фозил эса Фарҳоднинг акаси”,-деб жавоб берди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 51🤔 17🔥 6👏 4👍 1
#Қарғалар_маҳкамаси
180-қисм
“Бунақа нарса йўқ Зумрад! Сен ишдан кетсанг мен ҳам кетаман. Яқинда аёлим бўладиган қизга қўядиган айбловлари менга қўйилди ҳисоб”,-деди кўзларини мендан узмай.
“Хавотир олма! Менга уйланишни ҳам таъқиқлаб қўяди булар сенга”,-деб бир пайтлар махсус хизматдагиларнинг оила қуриш учун топган номзодини обдон текшириб, рухсат бериб бермаганини эслатдим.
Қанча жуфтлар учун синов бўлган у даврда кимлар пул ва мансабни танлади.Кимлар эса оддий иш ва севгисини танлади.
“Мен у хатони бир марта қилдим. Менга махсус хизмат қўйган шартга мажбур бўйин эгдим. Ўн икки йил бадалини тўладим.Олти йилини мажбурий никоҳ қамоғида, қолган олти йилини- очиқ қамоқдан фарқи йўқ ерларда бадалини тўлаб келдим”,-деганида бу сафар унинг кўзларига мен тикилдим.
Боланг ҳам мажбурий туғилдими демоқчи бўлдим лекин ўзимни тийдим. Эркак зоти ўн икки йил физиологик жиҳатдан содиқ бўла олмаслигини биладиган ёшда эдим.
Биргина авлодида, хужжат ишида муаммо бўлса нималар бўлиши мумкинлигини эслаган замонларим бор. Оиласида қамалган у ёқда турсин устидан биргина ариза ёзилган киши, органда ишлай олмас эди. Яхши ҳам қонунлар ўзгариб бу хато тузатилди.
Юсуфга қараган кўзларимда бошқа нарса жонланди. Чароснинг ишини нега бунча бости-бости қилишгани. Унинг оиласида ҳам органда ишлаганлар бор эди. Ҳуқуқ ўқиган акаси бор эди. Оила ичида ишланган жиноятнинг излари шу учун тозаланди.
Юсуф қўлимдан ушлаб мени тинчлантиришга ҳаракат қиларди.
“Сен ўйлама! Мен бугун бошлиқ билан ўзим гаплашаман. Биз шу тўй масаласини ҳал қилиб келайлик. Кейин бу иш мавзусини қайтиб гаплашамиз”,-деб мени тинчлантирмоқчи бўлди.
“Қалин пулини қиммат олдирмасам менга Зумрад демасинлар.Айтиб бўладими, ишсиз қолсам ўша пулни еб юрийман”,-деган эдим кулди.
“Қалин пулини ўйлама. Тоғам тўлайди ҳаммасини”,-деган эди нима деяпсан дегандек унга қарадим.
“Рост! Вақтида тоғалик қилсайди, ҳозир сен билан нечта болали бўлиб юрар эдик. Шунинг учун уйдагиларинга айт. Тоғамга истаган қалини юкласин”,-деганида калтош тоғадан пул чиқишини тасаввур қилдим.
Шунча гапдан кейин ишга боргим келмади. Юсуф мени уйга ташлаб кетди. Тинч ўтиришга ваъда бергандим. Лекин Бу Фарҳод Турғуновни суриштиришим керак эди. Фуқароларни қайдга олиш бўлимида курсдошларим ишларди. Улардан ёрдам сўрасам, ҳар кимнинг ҳам хабари бўлмасди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤ 68🔥 15👍 6🤔 4
