fa
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

رفتن به کانال در Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
24 532
مشترکین
-7524 ساعت
-2687 روز
-80130 روز
آرشیو پست ها
00:12
Video unavailableShow in Telegram
​​Салом декабрнинг олтинчи куни! Яна тонглар отиб, шафақ қизарди, Яна бир янги кун режа тузарди. Маржондай ялтирар дарахтлар тўни, Салом декабрнинг олтинчи куни! Муздай ҳаволари урилар юзга, Аччиққина аёз чанг солар кўзга. Жонимизга ботар қишнинг бир туни, Салом декабрнинг олтинчи куни! ✍Ўлмасбек Самарқандий. Ассалому алайкум! Декабрнинг олтинчи тонги муборак бўлсин!
نمایش همه...
4.88 KB
3
00:25
Video unavailableShow in Telegram
ㅤㅤАССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ❄️ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ!!! 😊 ❄️🍂Табассум музни эритади, барчага хурсандчилик улашади, КЎНГИЛ жароҳатларига, озорларига малҳам бўлади.. Табассум соф инсоний алоқалар калитидир.. Табассум қалбингизни нурга, меҳрга тўлдириш баробарида, билинг-ки, ўзгаларга ҳам мислсиз завқ беради. Табассум, хуш кайфият кун давомида сизни асло тарк этмасин! ❄️Кунингиз хайрли ўтсин
نمایش همه...
1.34 MB
3
00:39
Video unavailableShow in Telegram
🌙 Хайрли тун Қадрдонларим!✨✨Яхши дам олинглар 🌙       Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин! Барчани Аллох ўз панохида асрасин🤲 Эрта тонгда яхши кайфиятда уйғониш насиб қилсин!    
نمایش همه...
7.01 MB
7
Photo unavailableShow in Telegram
#Хазон_бўлган_севгим – Нега менга буни раво кўрдингиз. Уни мендан нимаси ортиқ? – нимаси дейсанми? У менга фарзанд туғиб бера олади, сен каби қисир эмас! Гўшак ортидан эркакнинг ғазаб аралаш оҳанги эшитилди. – жин урсин сизни Хумоюн! Мени севаман дедингиз ҳеч нимага қарамай ташлаб кетмайман дедингиз йиллар давомида оилангизнинг зулмига фақат сизни севганим учун чидадим бунга жавобингиз шуми? Қиз алам билан бақирар кўзидан ёш шашқатор оқарди. – бу нима шовқин ? Машинадамисан? Тўхтат! Йўл четида тўхтат ҳозироқ. Эркак гўшак ортидан буйруқ берар аммо рулда кетаётган қиз уни эшитмасди. –Рози эмасман! Шунча чеккан азобларим ҳаққи ҳеч бирингиздан рози эмасман!! Қиз бор овозида бақирди. – Яхши яхши тинчилан гулим илтимос машинани тўхтат! Гаплашиб оламиз мен хато қилдим илтимос ТЎХТАТ ШУ ЛАНАТИ МАШИНАНИ! эркакнинг овозида бироз олдинги ғазаб буткул йўқолиб ўрнини қўрқув эгаллаганди. Сония ўтмай баланд шовқин эшитилди темирнинг бир бирига урилиш овози билан бирга кучли Серена чийиллаши ҳавони тўлдирди.
نمایش همه...
3
асарнинг давомини укиш
Бонус 31-қисм Ўтмишимга йиғлашдан ташқари, бу оилани бироз суриштирдим. Бу оиланинг бир фожиали воқеаси бор эди. Бундан ўн уч йил аввал, оиланинг қизини ўз уйларида ўлдириб кетишган. Фақат у пайт оила кўп қаватли уйларда яшашган. Қотили ҳали ҳам топилмаган ва бор йўғ-и, бир неча йилдан сўнг, жиноий иши бутунлай ёпилади ва қотил жазодан қутилади. Эрталаб ишга бормай тўғри оила яшаган туман тергов бўлимининг архивига бордим. Албатта кафедрадаги ёши катта устозларимнинг таниш-билишчилигидан фойдаланиб, архив ишчилари ёрдамида керакли ҳужжатларни топдим. Ҳали юзаки қараганимда, бир нечта нарса эътиборимни тортди. Хуршид деган шахс нега буларни шантаж қилган билмадим, бироқ уюшган жиноятчиликка алоқаси бўлмасада, бу жиноят жазосиз қолмаслиги ва у бечора ёш кетган қизнинг қотили топилиши зарур эди. Одатда бунчалик шошма- шошар иш қилмас эдим. Фақат эртага рапорт тайёрлашим учун айрим маълумотларни текшириб кўришим керак эди. Хонадон эшигини тақиллатганимда ёши катта бир аёл очди. “Ассалому алайкум! Узр, Гулбаҳор опа сиз бўласизми?”,-деганимда мени танимагани учун жавоб беришга шошилмади. Унга сумкамдан аспирантура ҳужжатимни кўрсатдим. Кўзи ўтмай яхшилаб қаради. “Исмим Зумрад! Холажон, менга ёрдамингиз керак”,-дедим мулойимлик билан. “Сизга нима ёрдам бера оламан? Менда ортиқча пул йўқ, қизим “,-деб жавоб берди. “Йўқ, холажон! Пул сўрагани келмадим. Мен аспирантурани битиряпман. Шунга илмий ишимда баъзи жиноий ишлар берилган. Шулардан бири, марҳума қизингиз Чарос жинояти ҳақида эди. Ёлғон- яшиқ хабар ёки тахминлардан ёзгим келмади. Қизингизни хотирасини булғаб, руҳини чирқиратгим келмади. Ўзингиздан бир - икки нарса сўрасам бўладими?”,-деганимда аввалига гапим бошидаги сўзларим унга ёқмади. Қизи мавзусини гаплашгиси келмади шекилли.Лекин ёлғон ва руҳини чирқиратгим келмади деганимда юз ифодаси ўзгарди. Психология устозимиз айтарди, бировни кўндира олмайдиган одам йўқ. Уларга тўғри гапни ишлата олмайдиганлар бор, деганди. Аёл мени ичкарига таклиф қилди. Унинг ортидан кирар эканман уй ичи ҳам оддий кўринишда эди. Баъзи антиквар буюмларни инобатга олмаса, деярли қиммат ашёси ҳам йўқ кўринади. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
نمایش همه...
🔥 27 25👍 24❤‍🔥 2
30-қисм “Шунча йил уни кўрмаганимга, унутдим деб ўйлаган эдим. Аммо биргина овозини эшитишим етди. Бор хотирам, туйғуларим исён байроғини кўтариб чиқди. Қара, аҳмоққа ўхшаб бошим ишламай қолди. Қани шунча олган билимим, тажрибам? Биргина ўтмиш туйғуси мени карахт қилиб қўйдими?”,-деб баттар йиғладим. “Ўтмиш бошқалар учун ўтди демак. Сен учун эмас”,-деб мени тинчлантирди Ҳилола. Ичимдаги ёнғинни ҳеч қайси сўз ва туйғу билан ифода қила олмаётган эдим. Уни кўргандаги карахтлик ҳолатим. У менга қарамаган пайти, кўзим уни қидириб қолишидан ўз ичимда ўзим уялдим. Нигора иккисидан нафратланар эдим. Шунча йил бунга ўзимни кўндириб келдим. Фақат уни ҳар кун кўра туриб, Нигорани истамай, туйғуларим қарғамоқда, қизғонмоқда. Ва бу икки хил исён мени тобора ичдан ютмоқда. “Сақланган хабарларда ёзиб қолдирдим. Нима бўлганда ҳам ўзингни йўқотиб қўйма”,-деб менга далда берди Жамил. Телефонимни олиб чўнтагимга қўйдим. Қанча қол дейишсада, кўнмай уйимга келдим. Ҳилола ва Жамил менинг ўтмишимдан ва оловли муҳаббат тарихимдан хабардор икки эски дўстим эди. Улар олдида рол ўйнашнинг ҳожати йўқ, мен учун. Кўзимни ёши машинада ҳам тинмади. Туни билан давом этди. Тонгда уйғонганимда юз кўзим шиш ва бошим қаттиқ оғриётган эди. Қўнғироқ қилиб, ишга кела олмаслигимни айтдим. Фақат бир рақамдан смс келганда синовим энди бошланганини билардим. “Эртанги кундан қочишга баҳона бўлса, бу номеринг ўтмайди. У рапорт эртага тайёр бўлиши керак!” ,-деган хабарни кимдан келганини билиш қийин эмас эди. Смс хабарни ўқидим, аммо жавоб бермадим. Уялмай қўнғироқ қилди.Қора рўйхатга тиқиб қўйдим. Бугун ўзимга сўз бериб уйғондим.Керак бўлса, бу юракни еридан суғуриб отаман, лекин унинг таъсири ва босими остида бошқа эзилмайман. 🐦‍⬛ Манзил бўйича излаб келган еримга келдим. Шаҳар чеккасидаги бир ҳовли эди. Ўзига яраша ўрта ҳол кўринишга эга бир хонадон. Жамилга берган файлимни кодларини очган эди. Ва унда Хуршид деган шахс охирги марта шу уйда яшовчи инсонлар билан усти ёпиқ, кодли мавзулар гаплашган. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
نمایش همه...
👍 28🔥 26 21
00:07
Video unavailableShow in Telegram
Муъжизавий Оқшомингиз хайрли бўлсин! Оқшом қалбингизни бахт билан янада бойитсин. Барча орзу ниятларингиз бу оқшомда албатта ўшалсин. Сизга соғлик ва омад тилайман! Хайрли оқшом!
نمایش همه...
1.23 MB
2
ASSA 💃💃💃💃
نمایش همه...
Рашид Холиков - Yoqadi.mp310.81 MB
Рашид Холиков - Vada shu.mp36.37 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Barakasizlikdan qutulish va risq eshiklari ochilishi. Pullar oqimi osonlashishi uchun zoʻr imkoniyat 🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢 https://t.me/+jmN2Xm0uVC4zYzMy https://t.me/+jmN2Xm0uVC4zYzMy 21 kun davomida... Risq eshiklari ochilishi-duolar tez ijobat boʻluvchi ismiazam duolari 🔓Barakani toʻsayotgan. Doimiy oilaviy kelishmovchiliklarni sevgiga aylantirish tinch osoyishta oila shakillantirish 📈Qarzdorlik va pulsizlikni butunlay tugatuvchi. Moliyaviy erkinlik xotirjamlikka yetaklovchi bilimlar jamlanmasi. ‼️21 kun davomida oʻrgatiladi. Doimiy pul yetishmovchiligidan qutulishni istaysizmi ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ https://t.me/+jmN2Xm0uVC4zYzMy https://t.me/kvant_tezlida_natija https://t.me/kvant_tezlida_natija
نمایش همه...
29-қисм “Зумрад! Сен касал –пасал эмасмисан мабодо? Сенга ўзимиздан ўзимиз Пуаро хоним, деб ном қўйдикми? Сен ўзингга кел, курсдошим. Сен бу ақлинг билан қанча иш бажардинг хабаринг борми? Кейин, у ердан кетмоқчи бўлсанг сендек кадрни ким ишга олмайди. Жуда бўлмаса, калтошни йўқотиб ерига сени ўтирғизамиз”,-деганида яна кулиб юбордим. “Э, тавба, йиғидан кулгига қандай ўтдинг?”,-деб Ҳилола мени ўзича чалғитмоқчи бўлди. “Кулганимни сабаби, Нўъмон Бурханович ўзи менга ерини таклиф қилди”,-деганимда энсасини қотирди. “Ҳа, сенга яхшилик қилдим деб ўйламасин. Қанча дарсларини ўтиб берганингни, қанча мақолаларингга ўзини номини қўйиб, давлатдан мукофотлар олганини унутмадик”,-деб жаҳли чиқишда давом этарди Жамилнинг. “Жамил, сенга ҳозир бир файл кўрсатаман. Ёрдаминг керак. Ҳафта охирида кичик рапорт билан нима иш қилганим ҳақида маълумот беришим керак. Ва ҳозирча қўлимда ҳеч нима йўқ”,-дедим ва телефондан файлни унга очиб бердим. Агар жўнатганимни билиб қолишса, муаммо бўлиши мумкин эди. Телефонимни унга узатдим. Экранга қарадида, “Сизлар чой ичиб, гаплашиб туринглар, мен ҳал қилиб келаман”,-деб бошқа хонага кириб кетди. Ҳилола боласини уй ичидаги коляскасига қўйиб, “Шуни ичида ухлайди, бошқа ерда ётмайди”,-деб очиқлик киритди. Дастурхондаги бодом-писталардан эрмакка чақиб Ҳилола билан дардлашдик озроқ. “Ўн икки йил жуда узун вақт. Бир гўдак туғилса, балоғатга етиш даври бошланади дегани. Ақлини олиб ўзининг мустақил фикрини айта бошлайди. Лекин мен нима бўлдим. Уни кўриб ўзимни йўқотдим. Эски туйғуларим яна қайта жонланмасин деб юрагим оғзимда. Баъзан шунақа қарашини кўриб қоламан-ки, ичим ёнади. Мен ёмон қизман-а? Уйланган эркак ҳақида гапиришимни қара. Бор иродамни остун-устун қилди”,-деб яна кўзим ёшланганда, қўлини чўзиб тинчлантирмоқчи бўлди. “Унақа эмас. Ўзингни қийнама.Бор йўғ-и сен ўн икки йил олдинги ҳолатда қолиб кетдинг. Сенга хиёнат қилган кунига. Ҳамма ҳаётини давом эттирди. Сен эса ўша кунда қолдинг. Хафа бўлма-ю, уни деб оила ҳам қурмадинг. Битта номардни деб барча йигитлардан нафратландинг.” “Мана бу ерим ёняпти”,-дедим кўкрак қафасимни кўрсатиб. Унинг ҳам юзида ғамгин излар кўрдим. Менга тасалли гап тополмаётганга ўхшарди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
نمایش همه...
50🔥 18👍 9😢 6
01:44
Video unavailableShow in Telegram
Эрингиздан пул олиш учун шу шеърни ёдлаб олинг😁 Тезда ўз эгаларига юбориб қўямиз.
نمایش همه...
5.42 MB
4
02:34
Video unavailableShow in Telegram
🤔Сизга қайси инсоннинг тақдири яқин? Тақдирнинг жавоби сизга ёқдими?    
نمایش همه...
28.23 MB
3👏 1
28-қисм “Уф, Зумрад! Буларни ҳаммасини кўчадан олиб келди. Ўзича мени калака қилмоқчи эрим”,-деб эрига илмоқли қараб қўйди Ҳилола. Чидолмай кулиб юбордим. “Нега куласан?” “Кўрдинг, обкелинг улгурмайман дединг. Мана кулгига қолдик”,-деб Жамил хотини койиди. Қўлим билан уларни тўхтатмоқчи бўлиб жим дедим. “Эй, яхши инсонлар! Боядан бери виждон азобида қийналаётган эдим.Ҳилолани шунча ташвишга қўйдим деб. Шунга ўзимга куляпман “,-деганимда бу сафар улар баланд овозда кулди. Эр-хотин бир –бирига қилиқ қилиб кулар экан. “Юсуфни кўрдим”,-деганимни биламан, Жамил ичаётган суви томоғига учди. “Қаерда?”,-деб сўради Ҳилола. “Қачон?”,-деб ортидан эри қизиқди. “Янги иш еримда.” “Вой, онасини”,-деб ҳақорат қилишдан сўнг онда воз кечди Жамил. “Сенга нима деди? Гаплашдингми?”,-деб қизиқди Ҳилола, лекин боласи инжиқлана бошлади. Ёндаги диванга ўтиб боласини қорнини тўйғазишни бошлади ва икки қулоғи менда эди. “Гапир энди, одамни ичини қиздирмай!”,-деб қизишди Жамил. “Ўзим ҳам кутмаган эдим. Етмагандай гуруҳ раҳбари қилиб қўйишди”,-деганимда Жамилнинг юз ифодаси ўзгармасада, Ҳилоланинг катта очилган кўзлари менга қараб турар эди. “Унинг тажрибаси кўпроқ албатта. Чет билан ҳам кўп ишлади. Қийналмаяпсанми?” ,-деб Жамил сўраганда, кўзим ёшланди. “Зумрад! У билан ишлашга мажбур эмассан, биласан-а?”,-деди Ҳилола. “Аввалгидек ўзимни йўқотадиган даражада эмасман. Фақат ғуруримга едира олмаяпман. Уялмай оила қурдингми деб сўради”,-деганимда иккаласи бараварига: “Ҳа, дейсайдинг!”,-деди. “Айтишга айтдим, фақат Нўъмон Бурхановичдан сўраган шекилли, ўтганда турмуш қурмаган экансан, деди.” “Сен нима дединг? Индамай оғзингни очиб ўтирдингми?”,-деб Ҳилола чидолмай боласини қучоқлаб ёнимизга қайтди. “Бу калтош Нўъмонга нима экан сенинг шахсий ҳаётингни у номардга айтиш?!”,-деб жаҳл қилди Жамил. “Тш! Аралашманг. Э, кейинчи?”,-деб эрини бўлди Ҳилола. “Нима бўларди? Мени у гуруҳда хоҳламаганини қўлидан келганча билдириб турибди. Ҳаммага шерик бериб, мени ёлғиз қолдирди.У ҳам майли, тинмай руҳий босим ўтказяпти. Бор-э, деб ташлаб кетгим келяпти. Фақат ғуруримга едиролмаслигим бир томон бўлса, махсус хизматдан кетганни ҳар қаерда ишга ҳам олишмайди”,-дедим бошимни эгиб. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
نمایش همه...
33👍 31🥰 10 3🔥 3
27-қисм Ҳозирги муомалам ҳам ўзимга нима бўлиб қайтишини яхши билардим. Лекин у ўзига хотини бўла туриб, бошқаларга гап отишни раво кўрса, мен ўз қийматим ва еримни яхши билардим. 🐦‍⬛️ "Суҳбатларнинг деярли ҳаммаси одатий. Фақат мана бу рақамда ғалати кодли мулоқот бор. Бу кодни очсакгина нима демоқчи эканини тушуниб олиш мумкин ",-деб қўлимга рўйхат тутқазди кибердаги йигитлар. "Раҳмат катта. Агар ёрдам керак бўлса, яна келаман олдингизга" ,-деб улар олдидан узоқлашдим. Яна бир иш куни қизғин ва бошқотирмаларга бой бошланди.Қўлимда тарқоқ, заррадек кичик кўринмас далиллар бор эди. Соатлаб кодли ёзишма ва суҳбатни очишга ҳаракат қилдим. Ўзимни кучим етмаслигини билиб Жамилдан ёрдам сўрашга қарор қилдим. Албатта, буни ишхонада қила олмас эдим. Шунинг учун менга берилган рўйхат ва суҳбатларни ҳеч кимга билдирмай нусхалаб олдим. Юсуфнинг икки кўзи доим менинг устимда ва кичик бир хатомни пойлаб турганга ўхшарди. Зўрға вақт ўтишини кутиб, бу сафар олдиндан такси чақиртириб кейин бинодан чиқдим. Ҳилолага қўнғироқ қилиб бугун уларникига боришимни айтгандим. Яхши ҳам дугонам меҳрибон ва кўнгли очиқ инсон. Уларникига хоҳлаганда бора оладиган даражада самимиятим бор эди. “Ооо, Пуаро хоним! Сизни кўрадиган кун бор экан-ку?”,-деб Жамил эшикни очди. “Дадаси, индаманг ўртоғимга. Кел, Зумрад хуш келибсан! Қўлингни юв овқат сузаман”,-деб Ҳилола менга меҳрибонлик қилди. “Ёрдаминг керак”,-дедим Жамилга қараб. “Йўғ-е, махсус хизматдагилар ҳам биз оддий ходимлардан ёрдам сўрар эканми?”,-деб мени калака қила бошлади. “Эшитяпман ҳаммасини. Овқат еб олинглар кейин иш гаплашасизлар”,-деб ошхонадан гапирди хотини. “Сенга уйингдаги махсус хизмат ҳам етади курсдош”,-деганимда юзини буриштирди. Ҳилола мазали таомлар тайёрлаб, ҳақиқий уй бекасининг маҳоратини кўрсатган эди. Салатидан тортиб, ширинлигигача, ёш бола билан қандай улгурди экан? “Яхши чиқибтими маставаси?”,-деб Жамил кулиб сўради. “Мазали жуда! Қўлларинг дард кўрмасин, раҳмат “,-деб Ҳилолага миннатдорчилик билдирдим. “Сен унга эмас, пиширган ошпазга раҳмат айт”,-деди Жамил тиржайиб. “Сен пиширган бўлсанг раҳматимни қайтиб олдим”,-деб жиғига тегмоқчи бўлдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
نمایش همه...
53🔥 13👍 8🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
#ТАЗИЯ Озодбек Назарбеков оғир жудоликка учради. Ўзбекистон "Халк Артисти" оғир жудоликга учради ❗ Охиратлари обод бўлсин илоҳим🤲 Батафсил ўқиш учун батафсил ўқиш "кнопкасини" босинг ❗️👇
نمایش همه...
4
Батафсил бу ерда 👈
00:06
Video unavailableShow in Telegram
Гулданда нозик пўлаттанда мустаҳкам хилқат аёл киши бўлади. Эркаклар е синади ё синдиради аммо сабр қилмайди.
نمایش همه...
1.01 MB
5👍 1👏 1
00:21
Video unavailableShow in Telegram
Қиш келди, бу дегани энди кампотларни очса бўлади😂
نمایش همه...
3.66 MB
🔥 3😁 1
Бонус! 26-қисм “Баҳона топавериб уруш қўзғади. Охири чиқиб кетишга мажбур бўлдим. Ҳар гал ойимни кўргани борсам, уйнинг ҳар ери ботиб ётган бўлади. Қачон қарама хоним касал. Ойимнинг оғири тушмасин деб тозалаб келаман.” Нодиранинг гапидан ҳайратга тушдим. Менинг онам ҳам акам ва оиласи билан яшайди. Лекин янгам елиб - югуриб онамнинг хизматини қилади. Менимча ҳамма гап эркак кишида бўлса керак.Ёки аёлларнинг уйида кўрган тарбиясида. Автобус бекатга етганимизда, Нодиранинг автобуси эрта келиб қолди ва у кетди, мен эса бекатда қолдим. Қўлимдаги телефон билан хабарлар саҳифасига кириб, 3 саҳифа хабарларига қарадим. Вилоятларнинг бирида ёш қизалоққа аввал тажовуз қилишиб кейин ариқ ичига ташлаб кетишибди. Қоним томиримда қотди. Бизнинг одамлар нега бунчалик ваҳший бўлиб кетаётган эди? Авваллари ҳам шундай кўп ваҳшийликлар бўлган эканми? Ёки йилдан-йилга инсонлар қутраб кетяптими? Деярли ҳар ой ёмон хабардан бир неча бор ё эшитамиз, ё ўқийдиган бўлдик. Бу кетишда келажак авлод бизни нима деб эслайди? Неча аср олдинги аждодларимиз билан фахрланиб юрамиз ҳалигача. Лекин яқин юз- икки юз йил ичида нималар ёдимизда қолмоқда? Буни ақалли бир соатда ўтириб муҳокама қилиш керак. Хабардаги жиноятчининг суратига қарадим. Туппа-тузук одам. Сен ноодам ёш қиздан нима истадинг? Оҳ, шуларни жаҳлдор оналар ёки оталар қўлига берса, гўштини тилиб ичига туз босса, янада ичим совумас эди. Хабарга диққатимни бериб ёнимда тўхтаган машинани кўрмай қолибман.Мен томондаги ойнаси тушиб, “Юр, обориб қўяман “,-деди Юсуф тиржайиб. Айни пайтида келди. Эркак зотидан нафратланиб турганимда аламимни олишга арзигулик биров, ўз оёғи билан келиб турган эди. “Сенда уят йўқми? Уйда хотининг, болаларинг кутмаяптими?” –деганимда, “Тинчлан, шунчаки машинада олиб боришни таклиф қилдим, холос”,-деб юзи жиддий ифода олди. “Куни- бўйи, ишда айбимни қидириб, оёғимни тойдирмоқчи бўласан. Энди уялмай ёрдам таклиф қиласанми?”,-деб овозимни кўтарганимда, “Яхшилик ҳам ярамайди сенга”,-деб машинасини ҳайдаб кетди. Яхшилик деб миннат қилгани, бугунги расмда кўрсатган кичик белги бўлса, унинг бадалини бурнимдан минг чандон қилиб чиқарди. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
نمایش همه...
🔥 38 32 5👍 4👏 4
25-қисм Қўлидаги идишда каҳва ичаётган бўлса керак, ҳиди уфуриб турарди. “Қотиллик излари борми?” “Ҳали топмадим. Экспертиза хулосасини кутяпман”,-дедим ҳали ҳам экранга қараб. “Орқага қайт!”,-деганида тушунмадим ва мажбур юзига қарадим. У эса, компьютер экранидан кўзини узмас эди. “Менга қарама, битта орқага қайт”,-деди экрандаги расмларни назарда тутиб. Унинг айтганини қилиб ортга қайтдим. Унда жасад топилган ерда ётарди. Мен расмга қараб нимасини кўриб қолди деб тушунмас эканман, эгилиб компьютер сичқончасини олди. Фақат буни шундай қилди-ки, қўлим оловга тегиб кетгандек сесканиб ўзимни орқага тортдим. Зумрад, сен бу одамдан юз метр наридан юришинг керак, айниқса уйланган бировдан. Ҳаракатимга энсаси қотгандек қаради, қаҳва финжонини столим устига қўйди. Бир қўли билан сичқончани босиб экранни катталаштирди. “Қўлига қара, нима кўряпсан?”,-деганида мурданинг қўлига қарадим. Ён турган қўли аниқ кўринмасада, тирсагининг ички қисмида салгина кўкарган ери кўринди. Катта қилиб кўрмаса билинмас эди. Нима эканини кўргач, унга қарадим. Экранга бармоғи билан уриб, “Шу ердан ҳаракатни бошла “,-деди ва гавдасини тиклаб қаҳвасини олиб ниҳоят узоқлашди. Исми Хуршид бўлган бу шахс гиёванд эдими? Лекин бирор ҳужжатда бу ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Агар шунчаки “передозировка"дан ўлган бўлса, унда бу ишдан курьерга (етказиб берувчига) чиқиш мумкин. Ҳаяжон билан киберхавфсизликда ишлайдиган болалар олдига бордим. Юсуф эса ўз ерида ўтириб, мени нима қилганимни кузатиб турарди. Унинг нигоҳларидан ноқулай бўлдим ва қовоғимни уйиб олдим. Ўзини йиғнаб олиши ва ҳар хил гаплари-ю, ҳаракатларини бас қилиши лозим. “Мана шу рақамни текшириш керак. Гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳар қандай кодли махфий сўз, ёки жумла бизни тарқатувчига олиб чиқиши мумкин”,-деганимда улар рақамни мендан олиб қолишди ва бирор нарса топишлари билан хабар беришни айтишди. Иш вақтининг қолгани яна турли изланишлар ва охири кичик йиғилиш билан тугади. Нодира билан бирга бинодан чиқдик. “Эртага ойимникига ўтиб ишларини қилиб келишим керак”,-деб бироз мунгли оҳангда гапирди. “Нега, ёлғиз яшайдиларми?”,-деганимда, “Қани эди ёлғиз яшасалар. Акам ва хотини билан бирга яшайдилар. Мен ажралиб келгач, бир муддат уларникида турдим. Хуллас, ёқмадим акамнинг хотинига. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
نمایش همه...
55👍 13🔥 9👏 2
24-қисм Опам ва келини уйи ичида кичик дўкондек очиб, чопон, нимча ва керак бўлганда кўрпа - ёстиқ тикишиб туман марказига сотишарди. Матони келиб пойтахтдан олишлари,асли баҳона. Келиб болаларини бироз айлантириб, шифокор кўрикларидан ўтиб, ишларини ҳал қилиб кетишарди. Ва албатта ёлғиз холаларидан хабар олиш учун кичик сабаб. Қишлоқдан келган патир билан мазза қилиб шўрвани ичиб олдим. Ишидаги жиддий Зумрадни кўчада қолдириб, уйига қариндошлари келганидан боши осмонга етган Зумрад бўлиб тургандим. Жиянимнинг болалари билан мириқиб ўйнадим. Бола энергияси деган гап ҳақиқатдан тўғри. Ичимдан бир нарса, бир истак олис ўтимишдан яна парда оралаган бўлсада, боладан аввал кўнгилга ёқадиган бири бўлиши кераклигини ва бола соғлом муҳитда ўсиши лозимлигини таъкидлар эди. Яна бир неча кун уйим ва бағрим тўлиб яшар эдим. Кейинги меҳмонлар келгунча ёки ўзим бир баҳона билан қишлоғимга бормагунимча, бу ҳолат шундай давом этарди. 🐦‍⬛️ Бир ҳафтанинг тўлишига уч кун қолди. Меҳмонларим кетишди. Уйим яна ҳувиллаб қолди. Ёлғизлигим Зебо опа билан кўришиб қолсам, икки оёқ усти суҳбат билан ўтиб кетаётган эди. Менга юклатилган вазифа устида астойидил ишлай бошладим. Қолган ҳамкасбларим, калаванинг учини қидираётган уюшган гуруҳимизни, ҳамма ўз йўналиши бўйича қидира бошлади. Молиявий операциялар ҳам жуда моҳирона қилинган. Чет эл билан боғлиқ ерлар ҳақидаги маълумотлар ҳам бир –бир текширилмоқда. Биздан кутилаётган натижани бериш учун тинмай изланаётган эдик. Келган ҳар хабар ҳам тўғри бўлиб чиқмаётган эди. Худди мени қўлимдаги иш каби. Жиноят бўлса жуда моҳирона амалга оширилган. Агар бўлмаса, бекорга сарфланган вақтга ачинар эдим. Мурданинг расмларини катта экранда синчковлик билан текшираётганимда, ёндан келиб мени кузатиб турган кўзни пайқамай қолган эдим. “Қандай кетяпти, ўртоқ Кулиева?” Юсуфнинг дардини тушунмай кетдим. Ҳамма икки киши бўлиб ишлаган ишини менинг бир ўзимга юклаб, яна ҳар хил руҳий босимлар ҳам ўтказаётган эди. “Ишлаяпман “,-дедим умуман уни диққатга олмай. Қўлидаги идишда каҳва ичаётган бўлса керак,ҳиди уфуриб турарди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
نمایش همه...
👍 51 28🔥 8 4