Naqshband.uz
رفتن به کانال در Telegram
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

14 009
مشترکین
-1524 ساعت
-867 روز
-14630 روز
آرشیو پست ها
#Янгиликлар
#Умра_дарслари
🗓 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шахридаги Мир Араб олий мадрасасида навбатдаги Умра дарслари ўтказилди.
📝 Дарсда, Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Нарзилло Ахмедов, навбатдаги умра сафарига кетаётган 13-гуруҳ аъзолари ҳамда тайинланган элликбоши Фируз Абдуллаевлар иштирок этишди.
📖Маърузада Нарзилло Ахмедов сўзга чиқиб, унда Умра зиёратининг аҳкомлари, сафар одоблари, мусофир кишининг ибодати, сафар олдидан тайёргарлик каби мавзуларни ўтиб бердилар.
📝 Дарс мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга устоз томонидан атрофлича тушунчалар бериб ўтилди
🤲 Аллоҳ таоло умрага отланаётганларнинг сафарларини хайрли қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!
✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
❤ 10
Repost from Shavkat Mirziyoyev_press-service
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev, Qirg‘iz Respublikasi Prezidenti Sadir Japarov va Tojikiston Respublikasi Prezidenti Emomali Rahmonga Lev Tolstoy nomidagi Xalqaro tinchlik mukofotini topshirish marosimi bo‘lib o‘tdi.
—
Состоялась церемония вручения Президенту Республики Узбекистан Шавкату Мирзиёеву, Президенту Кыргызской Республики Садыру Жапарову и Президенту Республики Таджикистан Эмомали Рахмону Международной премии мира Льва Толстого.
#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #mukofot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❤ 4👍 2👏 2
♿️ Имконияти чекланганлар учун маънавий-маърифий суҳбат
🕌 Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида навбатдаги маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.
📅 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда имом-хатиб Ориф домла Тўқсонов иштирок этди.
🗣 Гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган фуқаролар учун мўлжалланган ушбу суҳбат «Масжид одоблари» мавзусига бағишланди.
📚 Суҳбат давомида иштирокчилар ақида, фиқҳ ва ижтимоий ҳаётга оид саволларга атрофлича жавоб олдилар. Барча суҳбатлар малакали сурдо таржимон орқали етказилди.
Тадбир асносида ҳомийлар кўмагида иштирокчиларга эҳсоналар улашилди.
🤲 Аллоҳ таоло бу хайрли ишларни бардавом, мукофотли ва манфаатли қилсин!
✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
🔗 @NaqshbandUZ
❤ 11👍 5🥰 3
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳадис
Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
🌙 Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди:
1. ражаб ойининг аввалги кечаси;
2. шаъбон ойининг ярмидаги кеча;
3. жума кечаси;
4. фитр куни кечаси (Рамазон ҳайитидан аввалги кеча)
5. қурбонлик кечаси”.
Ибн Асокир ривояти.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
❤ 12
Photo unavailableShow in Telegram
#ҳикмат
Аллоҳим! Сендан Марямнинг ризқини, Осиёнинг қасрини, Оишанинг тақвосини, Хадижанинг қалбини, Фотиманинг мулойимлигини, Юсуфнинг жамолини, Луқмоннинг ҳикматини, Айюбнинг сабрини, Умарнинг адолатини, Усмоннинг ҳаёсини, Ёсир оиласига ваъдалашилган кунни ва Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини сўрайман!
Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
❤ 20👍 13🕊 4👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугун душанба
- 22 декабрь 2025
- 02 ражаб 1447
📖Ўқилиши: «Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм» (100 марта) 👆
🔖Маъноси: "Роббим, гуноҳимни кечир ва мағфират қил, албатта Сен кечирувчи ва раҳмли Зотсан!"
🔗 @NaqshbandUZ
❤ 7👍 7🕊 2💯 2
