fa
Feedback
davletovuz

davletovuz

رفتن به کانال در Telegram

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
79 283
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+337 روز
-13130 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасида: ➖Ўзбекистон ва Япония муносабатлари Келгуси авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига олиб чиқилди; ➖Самарқанд вилоятида JICA кўмагида Япония модели ва стандартларига асосланган махсус иқтисодий зонани барпо этиш режалаштирилмоқда; ➖“Марказий Осиё + Япония” форматида навбатдаги шундай учрашувлардан бирини Ўзбекистонда қабул қилишга тайёрлик билдирилди; ➖Цукуба университети билан биргаликда Тошкент шаҳрида биринчи Ўзбекистон – Япония университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда 2,8 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба Япониянинг етакчи таълим муассасаларида таҳсил олмоқда; ➖Нара шаҳридаги янги боғлардан бирига Самарқанд номи берилди. Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилган; ➖Ўзбекистон Япониянинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлишини қўллаб-қувватлайди.
نمایش همه...
Brand Bazaar — омадли харидлар учун янги манзил Riviera савдо марказида очилган янги дўконимизга сизларни таклиф қиламиз. Бу ерда севимли ва таниш брендлар тўпланган: AVVA, U.S. Polo Assn., Derimod, D’S Damat, Instreet, Greyder, ADL, B&G ва Panco. Эркаклар, аёллар ва болалар учун кийим ҳамда пойафзаллар жуда ҳам ёқимли нархларда. Курткалар, свитерлар, жинсилар, шимлар, жилеткалар, пойафзаллар — қиш мавсуми учун жуда кенг танлов. Қулай шопинг, ёқимли муҳит ва ҳақиқатан ҳам кенг ассортимент — харидларингиз қувонч бағишлаши учун бизда барчаси бор. Манзил: Riviera савдо маркази, 1-қават. Телефон: +998 71 205 09 95 Реклама
نمایش همه...
IMG_1718.MOV22.46 MB
Ўзбекистон делегациясининг БААга ташрифи доирасида Дубай шаҳрида Араб давлатларида истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида минтақавий форум ўтказилди. Форум хорижда яшаётган ўзбекистонликлар билан тизимли мулоқотни кучайтиришга қаратилган навбатдаги амалий майдон бўлди. Тадбирда хорижда ўзбек тили ва маданиятини сақлаш, илмий ва инновацион йўналишларда ҳамкорлик ҳамда иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон GovTech индексида дунёнинг ТОП–10 давлати қаторига кирди Жаҳон банки томонидан эълон қилинган Давлатларнинг технологик етуклик индекси (GovTech Maturity Index, GTMI) 2025 йилги натижаларига кўра, Ўзбекистон 9-ўринни эгаллади. Маълумотларга кўра, мамлакатимиз 2020 йилга нисбатан 71 поғона юқорилаб, индекс кўрсаткичини 0,617 дан 0,958 га етказгани билан “GovTech’нинг юқори даражадаги етуклиги” тоифасига кирди. Индекс давлат бошқарувида рақамли трансформация даражасини асосий давлат тизимлари, онлайн давлат хизматлари, фуқароларнинг рақамли иштироки ҳамда GovTech ривожланишини қўллаб-қувватловчи омиллар бўйича баҳолайди. 2025 йилги рейтингга кўра, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида 1-ўринни эгаллаган. Шунингдек, у Жанубий Корея, Австралия, Ҳиндистон ва Канада каби давлатлар жой олган ТОП–10 мамлакатлар қаторига кирган.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент шаҳрида Янги йил байрамининг асосий тадбирлари 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача ҳар куни соат 11:00 дан 23:00 га қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида бўлиб ўтади. Шаҳар бўйлаб эса боғлар, марказий майдонлар ва 24/7 туризм кўчаларида байрам дастурлари ташкил этилади. Батафсил
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Каландарова Маликахон Пирназаровна беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси акциялари нархида кескин ўсиш қайд этилмоқда Бугун, 19-декабр куни савдолар очилиши билан “ЎзРТХБ” АЖ акцияларининг нархи 7 000 сўмлик даражадан ошди. Соат 14:45 ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан), бир дона акция 7 100 сўмдан савдо қилинмоқда. 2025 йил бошидан буён компания акцияларининг қиймати 94,5 фоизга ошган. 2024 йил ноябр ойида ўтказилган SPOдан буён эса акциялар нархининг умумий ўсиши 175,2 фоизни ташкил этди. Таққослаш учун, “ЎзРТХБ” акциялари 2021 йил 4 ноябр куни тарихий максимумни қайд этиб, бир дона акция нархи 30 898,99 сўмга етган эди. Кейинчалик амалга оширилган капитализация ўзгаришларини инобатга олган ҳолда, ушбу кўрсаткич бугунги нархларда 6 179,8 сўмга тенг бўлади. Мутахассислар акциялар қийматидаги жорий динамикани бозор фаоллигининг ошиши, инвесторлар қизиқишининг кучайиши ҳамда компания фаолиятидаги институционал ўзгаришлар билан изоҳламоқда. Манба | Реклама
نمایش همه...
00:15
Video unavailableShow in Telegram
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 27 октябрь куни аҳолини электр энергия таъминоти, жумладан, авариялар бўйича ҳам тизимли хабардор қилиш топшириғини олган эди. Эртасига битта матбуот анжумани ўтказилди — топшириқ унутилди, шекилли. Газ бўйича ҳолатни гапирмаймиз, аммо 2-3 кундан бери жойларда электр таъминотидаги узилишлар бўйича шикоятлар кўпайди. Тузукроқ тушунтириш, тезкор маълумотлар йўқ. Вазирлик телеграм каналига эса “совуққа қарамай жавлон уриб ишлаётган энергетик”лар ҳақидаги постлар қўйилмоқда, халқ ёмғирли, қорли кунларни ўзгача, Энергетика вазирлиги ўзгача ҳис қиляпти, афтидан.
نمایش همه...
IMG_2335.MP41.28 MB
01:24
Video unavailableShow in Telegram
Туризм йўналишида бизнес қилмоқчи бўлганлар учун ажойиб имконият Агар меҳмонхона, дам олиш ёки туризм соҳасида тайёр ишлаб турган бизнес қидираётган бўлсангиз — мана сизга аниқ вариант: Қашқадарё вилоятининг туристлар учун энг жозибадор нуқталаридан бири — Шаҳрисабз тумани, “Мираки” МФЙда жойлашган, тўлиқ тайёр меҳмонхона объекти сотувга қўйилди. Объект ҳақида қисқача маълумот: ◦ 4 қаватли бино; ◦ 150 та хона — туристлар учун қулай муҳит; ◦ 180 ўринли ресторан — тўй, банкет, тадбирларга мос; ◦ Умумий қиймати: 235 млрд сўм Энг муҳими — молиялаштириш масаласи ҳам ҳал қилинган. Асакабанк орқали: ◦ Бошланғич тўлов: 15%; ◦ Муддат: 7 йилдан 10 йилгача; ◦ Фоиз ставкаси: 10% дан 18% гача кредит орқали сотиб олиш мумкин. Хуллас, бу — ер қидириш, қуриш, рухсатнома олиш билан овора бўлмай, тўғридан-тўғри даромадга кириб кетиш имконияти. Тайёр меҳмонхона — тайёр даромад. 📞 Батафсил маълумот қўнғироқ қилинг: ☎️ (97)-421-74-47 ☎️ (78)-147-65-65 (1391) Telegram | Instagram| Facebook| Youtube | Реклама
نمایش همه...
53.60 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Мустафаев Хуршед Бахтиёрович иқтисодиёт ва молия вазирининг нефт-газ соҳаси бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
نمایش همه...
Давлат хизматлари марказининг мутахассиси жиноий шериклари билан 2025 йил давомида муқаддам ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган 72 нафар фуқародан олинган 616 млн. сўм пора эвазига уларга сохта ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириб берган. Бундан ташқари, вилоятларда ўтказилган текширишда яна 1200 дан ортиқ (Тошкент шаҳрида 440 та, Навоий вилоятида 265 та, Сурхондарё вилоятида 205 та, Самарқанд вилоятида 146 та, Қашқадарё вилоятида 33 та, Сирдарё вилоятида 20 та, бошқа вилоятларда 100 дан ортиқ) қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномалари аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон бўйлаб зилзила қайд этилди.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ грин-карта ўйнаш дастурини тўхтатганини эълон қилди АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм маълум қилишича, Браун университетидаги отишмада гумонланаётган шахс мамлакат ҳудудига айнан шу дастур орқали кириб келгани сабабли АҚШ грин-карта ўйнаш дастурини тўхтатиб туриш қарорига келган.
نمایش همه...
“Сағбон” подстанциясининг саргузаштлари давом этади Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар 23 декабргача кузатилиши мумкин. Сабаби «Сағбон» подстанциясида модернизация дастури доирасида 110–35–10 кВли янги ўрнатилган электр қурилмалари ишга туширилиб, синов-созлаш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда юкламани тенг тақсимлаш мақсадида, вақти-вақти билан қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилади, дейилади «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабарида. Хусусан, туманнинг «Аҳил», «Бўстонобод», «Ғалаба», «Гулсарой», «Ислом ота», «Истиқбол», «Мойариқ», «Олтинсой», «Пахта», «Қичқириқ», «Табассум», «Тепагузар», «Умид», «Янги Тошкент», «Ёшлик» ҳамда «Элпарвар» МФЙларининг айрим ҳудудлари электр таъминотидан узилиши мумкин экан.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Енгил саноат корхоналарига янги молиявий имкониятлар очилди Янги ташкил этилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қисқа муддат ичидa аниқ амалий натижалар билан иш бошлади. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сонли қарори асосида соҳа корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ишга туширилди. Қисқа вақт ичида республика ҳудудларида фаолият юритаётган 15 та енгил саноат корхонасига молиявий ресурслар ажратилди. Молиявий ёрдам олиш учун тадбиркорлар adli.uz портали орқали электрон ариза топширишлари мумкин. Жараён очиқ, қулай ва шаффоф ўтказилади. Реклама
نمایش همه...
Бугун, 18 декабр куни Тошкентда университетлар орасида Заковат интеллектуал олимпиада ўйинлари якунланди. Мусобақа Президентнинг 2022 йил 20 январдаги қарори асосида ташкил этилиб, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида энг нуфузли интеллектуал танловлардан бири ҳисобланади. Тадбир Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди,Заковат” интеллектуал клуби, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилди. Интеллектуал олимпиадада республика бўйича 132 та ОТМдан 1056 нафар талаба иштирок этди. Ҳудудий босқичлар натижасига кўра, 50 та ОТМ ва 550 нафар талаба финалга йўл олди. Финалда талабалар “Заковат”, “Брейин-ринг”, “Эрудит-квартет”, шахсий ўйин, шахмат ва шашка йўналишларида беллашди. Мусобақанинг жами соврин жамғармаси 5 млрд 400 млн сўмни ташкил этди. Умумжамоа ҳисобида: 1-ўрин — Ўзбекистон Миллий университети (2 млрд сўм), 2-ўрин — Тошкент давлат тиббиёт университети (1,5 млрд сўм), 3-ўрин — Фан ва технологиялар университети (1 млрд сўм)га насиб этди. Шунингдек, йўналишлар бўйича ғолибларга 900 млн сўм мукофот ажратилди. “Заковат” ўйини ғолиблари магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади, стипендия билан таъминланади ҳамда халқаро таълим ва стажировка дастурларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Манба
نمایش همه...
IMG_1638.MP427.66 MB
IMG_1640.MP46.31 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Иқтисодиёт ва молия вазирининг нефть ва газ масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди.
نمایش همه...
Конституциявий судга 2026 йил 1 январдан қўшимча 8 та штат бирлиги ажратилади. Конституциявий суд девони раҳбари, экспертлар гуруҳи раҳбари ва бўлим бошлиқларига Олий суд судьяси, бошқарув ходимларига эса вилоят даражасидаги умумюрисдикция суди судьяси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади. Шунингдек, Конституциявий суд алоҳида бинода жойлаштирилади. Президент фармони
نمایش همه...
Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларидан бири — Ургут туманига ташриф буюрди. Сафар давомида инфратузилма, сув таъминоти ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги реал ҳолат билан бевосита жойида танишиб, мутахассислар ва аҳоли билан очиқ мулоқот қилди. Ташриф чоғида логистика, транспорт ва ижтимоий обектларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди, сув танқислиги ва бирламчи тиббий хизматдаги мавжуд муаммолар алоҳида эътиборга олинди. Энг муҳим жиҳат шундаки, ҳудудлардаги ҳолатни фақат ҳисобот ва рақамлар орқали эмас, балки одамлар қандай яшаётгани, қандай шароитда хизмат олаётгани орқали баҳолаш зарурлиги таъкидланди.
نمایش همه...
IMG_1607.MP445.28 MB
Photo unavailableShow in Telegram
«BookChallenge» ғолиблари тақдирланди SQB ҳамда “Мутолаа” ҳамкорлигида ўтказилган BookChallenge якунланди.
Онлайн тест натижаларига кўра аниқланган ғолибларга пул мукофотлари ҳамда электрон кутубхонага йиллик обуна топширилди: 1-ўрин — Лобар Шакирова (Навоий) — 15 млн сўм 2-ўрин — Алишер Шокиров (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси) — 10 млн сўм 3-ўрин — Сардор Тожитдинов (Андижон) — 5 млн сўм
Танловнинг умумий мукофот жамғармаси 340 млн сўмни ташкил этди. Шундан 310 млн сўмлик қисми 4-ўриндан бошлаб 2 000 нафар иштирокчига премиум обуна тарзида тақдим этилди. «BookChallenge» ёшлар орасида мутолаа маданиятини ошириш, билимга бўлган қизиқишни рағбатлантириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган ташаббус сифатида амалга оширилди. Бундай лойиҳалар жамиятда маънавий барқарорликни мустаҳкамлаб, билимга асосланган қадриятларни қарор топтиришга хизмат қилади. Реклама
نمایش همه...