davletovuz
رفتن به کانال در Telegram
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

79 283
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+627 روز
-11930 روز
آرشیو پست ها
2026 йил 1 январдан ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади — президент фармони
2026 йил 1 мартдан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади.
Шавкат Мирзиёев Маслаҳат учрашувлари форматини “Марказий Осиё ҳамжамияти” стратегик платформасига айлантиришни таклиф қилди. Бунда Ҳамжамият котибиятини таъсис этиш, Оқсоқоллар кенгашини тузиш ва миллий мувофиқлаштирувчилар мақомини ошириш керак бўлади.
Озарбайжон Республикасини Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисида иштирокчи мамлакатлар етакчилари томонидан принципиал қарор қабул қилинмоқда — Шавкат Мирзиёев
00:24
Video unavailableShow in Telegram
Қасим-Жўмарт Тўқаев:
Қозоғистон ва Ўзбекистон мутлақо рақиб ёки ҳатто рақобатчи эмас, балки стратегик шериклар, тараққиёт ва ривожланиш йўлидан биргаликда бораётган ишончли иттифоқчилардир. Халқларимиз бир-бирига самимий ҳурмат кўрсатадиган чинакам биродар, яқин дўстдир.
IMG_0293.MP42.09 MB
02:19
Video unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев ўзбек тилида, Қасим-Жўмарт Тўқаев эса қозоқ тилида гапирмоқда.
IMG_0288.MP412.05 MB
Зарбдор туманида МКБАНКнинг янги тижорат объектлари сотувга чиқарилди
Жиззах–Қўқон автомагистрали йўли бўйида жойлашган мазкур бинолар савдо ва хизмат кўрсатиш учун мослаштирилган. Ҳудуд инфратузилмаси ривожланган, йўл ҳаракати фаол ва доимий мижозлар оқимига эга. Янги лойиҳа MKB Kasana Invest компанияси томонидан аукционда сотувга қўйилди.
🏢 Объектлар:
• Хизмат кўрсатиш биноси (36 кв.м)
• Хизмат кўрсатиш биноси (42 кв.м)
• Хизмат кўрсатиш биноси (36 кв.м)
• Хизмат кўрсатиш биноси (42 кв.м)
• Хизмат кўрсатиш биноси (36 кв.м)
• Хизмат кўрсатиш биноси (42 кв.м)
• Хизмат кўрсатиш биноси (36 кв.м)
• Хизмат кўрсатиш биноси (36 кв.м)
📞 Батафсил маълумот ва аукцион шартлари:
+998 77 793 0012
+998 77 798 0012
Реклама
00:53
Video unavailableShow in Telegram
Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан 8 ноябрдан буён “Бир байроқ остида” байроқ эстафетаси бутун мамлакат бўйлаб ўтмоқда. Эстафета уч йўналишда — Қорақалпоғистондан, Сурхондарёдан ва Андижондан бошланиб, туман ва шаҳарлар орқали қўлма-қўл топширилмоқда.
Бу ҳаракатнинг асосий мақсади — байроққа бўлган ҳурматни кучайтириш, юртдошларимизда миллий ифтихор ва бирдамлик руҳини янада ошириш. Илгари Байроқ куни бир кунлик тадбир билан чекланарди. Бу йилги эстафета эса байроқни ҳаётнинг ҳар кунида ҳис этиладиган қадриятга айлантиришга хизмат қилмоқда.
Эстафета 18 ноябрь куни Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” саройи майдонида якунланиб, уч йўналишдан келган байроқлар ягона байроқ остида бирлашади.
4444444_1.mp433.23 MB
Photo unavailableShow in Telegram
BirBir'да яна “Совринлар ови” бошланди
BirBir иловасида янги мавсум старт олди. Бу сафар топшириқлар кўпроқ, совғалар эса янада қимматбаҳо.
Иштирок этиш жуда содда. Иловани очиб, таклиф этилган топшириқларни бажарасиз ва балл тўплайсиз.
Тўпланган баллар орқали смартфон, қулоқчин, робот ва бошқа гаджетларни ютиш имконияти мавжуд. Ҳар бир балл — ғалабага бир қадам.
Имкониятдан фойдаланиш учун ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.
Реклама
Photo unavailableShow in Telegram
Италиянинг машҳур бренди Gianfranco Ferré Home МДҲдаги илк лойиҳасини Тошкентда амалга оширади
Италияда Tenet Group ва Gianfranco Ferré Home ўртасида ҳамкорлик бўйича расмий келишув имзоланди. Шартнома доирасида Gianfranco Ferré Home Тошкентдаги Stellar Residence мажмуасининг лобби ва кўргазмага қўйилган хонадонлари интерьер ечимлари устида ишлайди. Интерьер, мебел ва ёритиш элементлари ва декор бренднинг профессионал дизайнерлари ва усталари томонидан яратилади.
Gianfranco Ferré Home – машҳур итальян дизайнери, “мода архитектураси” тушунчасини шакллантирган Джанфранко Ферре томонидан яратилган.
Лойиҳа концепцияси Италия мебел саноатининг маркази ҳисобланган Канту шаҳрида ишлаб чиқилмоқда. Тайёр ечимлар Тошкентдаги бинo ва жой талабларига мослаштирилади.
Бельгия Қироллиги Тошкентда элчихонасини очади
Марказий Осиё, хусусан, Транс-Каспий йўлагининг ривожланиши Бельгия учун муҳим стратегик имкониятлар очмоқда, дейди қироллик Ташқи ишлар маҳкамаси.
“Ҳудуднинг геосиёсий аҳамияти ва келгуси ўн йилликда кутилaётган иқтисодий ўсиши чет эл давлатларининг ҳам бу ерга фаол сармоя йўналтиришига сабаб бўлмоқда”, дейилади расмий хабарда.
Расмий хабарда ёзилишича, мамлакат элчихоналар тармоғини оптимизация қилиш жараёнида дунёнинг турли минтақаларида 8 та элчихонани ёпмоқда, бешта дипломатик миссияни ташкил этмоқда.
Photo unavailableShow in Telegram
“Тошкент Шарқий” аэропортининг расмий номи “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропорти бўлибди.
Тадбиркорларга 2025 йил 1 январдан бошлаб чоп этилган онлайн-NKT ва электрон чекларда йўл қўйилган хатоликларни таҳрирлаш имконияти берилади. Шу муносабат билан Солиқ қўмитаси тадбиркорларга зарур тайёргарлик чораларини кўришни тавсия этмоқда. Таҳрирлаш қўлланмаси ва саналари қўшимча равишда эълон қилинади.
Photo unavailableShow in Telegram
Қасим-Жўмарт Тўқаев “Тошкент Шарқий” аэропортига қўнаётган илк чет эл президенти бўлар экан.
Путин Украинага уруш бошланганидан бери 147 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Бу журналистлар, кўнгиллилар жамоаси томонидан очиқ манбалар — ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги таъзиялар, расмийлар маълумотлари асосида тузиладиган рўйхатдан маълум бўлди. Қайд этилишича, сўнгги бир ой ичида рўйхатга 11 мингдан ортиқ ҳарбий қўшилган.
00:44
Video unavailableShow in Telegram
“Қамчиқ” ва “Дарбанд” довонларидан ўтган темир йўллар учун Жанубий Кореядан тезюрар поездлар харид қилинади
Тошкентдан водийга, Қашқадарёдан Сурхондарёга довон орқали ўтган темир йўлда тез юрадиган янги поездлар Жанубий Кореядан харид қилинади. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг айтишича, 6 та тезюрар Hyundai Rotem ҳаракат таркиблари жорий йилнинг декабрь ойидан Ўзбекистонга келишни бошлайди, улар келаси йил Бухоро—Мискин—Урганч—Нукус йўналишларида ҳаракатланишни бошлайди.
«Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зуфар Нарзуллаевнинг айтишича, тоғли ҳудудлардаги темир йўллар учун 2030 йилгача яна 8 та тезюрар поезд харид қилинади.
IMG_0257.MP48.34 MB
03:06
Video unavailableShow in Telegram
Euronews “Янги Ўзбекистон” университети таълим тизими ҳақида репортаж тайёрлади
Унда университет “Муҳандислик, ахборот технологиялари ва амалий фанлар маркази” дея таъкидланади. Бу ёндашув Ўзбекистон таълим тизимини глобал стандартлар билан мослаштиришдаги муҳим қадам сифатида кўрилмоқда.
Recorder_2_25.11.12_00.00.00.00 - Shot 1.mp448.08 MB
01:21
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда 2026 йил 15 январдан 28 февралгача аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилади. Аҳолининг ёши, оилавий ҳолати, таълим даражаси, миграция йўналишлари, иш билан бандлиги ва даромад манбалари каби маълумотлар ягона базага киритилади.
Бу жараённинг сиёсий аҳамияти шундаки, давлат фақат сон билан эмас, балки аҳолининг эҳтиёжлари ва реал «манзара»сига таянади. census.stat.uz сайти орқали ва уйма-уй рўйхатга олиш йўли билан олинган маълумотлар маҳфий сақланади, улар сиёсий қарорлар, ижтимоий дастурлар ва инфратузилма ривожини аниқ белгилашда асос бўлади.
Кимга қандай хизмат кераклиги, қайси ҳудудда ривожланиш учун ресурс етарли ёки эҳтиёж мавжудлиги кўринади.
Ўзбекистонда_аҳоли_ва_қишлоқ_хўжалигини_рўйхатга_олиш_тадбирлари.mp45.18 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Электрлаштирилган янги темир йўллар қурилади:
➖“Нурафшон–Пскент–Бўка–Бекобод–Боёвут–Янгиер”;
➖“Ховос–Даштобод”.
Электрлаштириладиган темир йўллар:
➖“Қумқўрғон–Қудуқли”;
➖“Самарқанд–Ургут”;
➖“Байтқўрғон–Паркент”.
Ўтказувчанлик қобилияти ошириладиган темир йўллар:
➖“Тошкент–Самарқанд”;
➖“Тўқимачи–Ангрен”;
➖“Ангрен–Поп”.
Яна 15 та янги йўналиш очилади:
➖“Тошкент–Нурафшон–Оҳангарон–Ангрен”;
➖“Навоий–Зарафшон–Учқудуқ”;
➖“Қўқон–Наманган–Андижон–Марғилон”;
➖“Термиз–Қумқўрғон–Бойсун–Дарбанд”;
➖“Нукус–Шовот–Урганч–Хива”;
➖“Жиззах–Дўстлик–Айдар-Арнасой кўли”;
➖“Қарши–Шаҳрисабз”.
102 километрлик “Навоий – Бухоро” темир йўл линиясини фойдаланишга киритиш жадаллаштирилади.
