fa
Feedback
FATVO.UZ | Расмий канал

FATVO.UZ | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2 WhatsApp орқали +998917806633

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
151 884
مشترکین
+624 ساعت
-207 روز
-71330 روز
آرشیو پست ها
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ХУДО ДЕЙИШ #ақида ❓1963-САВОЛ: Бизнинг тилимизда Худо, Эгам каби сўзлар бор. Шунинг учун “Худо асрасин”, “Яратган Эгам қўлласин” каби иборалар кўп ишлатилади. Ҳатто айрим одамлар фарзандларига Худоберди, Эгамберди каби исмлар ҳам қўйишади. Бундай ишлатиш хато эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, хато ҳисобланмайди. Чунки ҳар бир мусулмон халқ Оламлар Парвардигорини Аллоҳ дейишдан ташқари ўз тилида ҳам маълум атамалар билан номлашади ва бу ном билан айнан Аллоҳ таолони назарда тутишади. Бизда одамлар Худо деганда ҳам, Аллоҳ деганда ҳам битта Зотни назарда тутишади. Шу сабабли саволда айтилган жумлаларни ишлатишга шаръан монелик йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
00:48
Video unavailableShow in Telegram
#муфтий_минбари 📹 Расулуллоҳ ﷺ доим ўқиган суралар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
Ixlos surasi+.mp43.89 MB
📢 #Эълон #китоб 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр этилган китоблар рўйхати билан танишинг. 📚 “Фатволар тўплами I жуз” 📖 “Фатволар тўплами II жуз” 📚 “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” 📖 “Таҳоратга оид фатволар” 📚 “Намозга оид фатволар” 📖 “Рўзага оид фатволар” 📚 “Қурбонлик ва жонлиқ сўйишга оид фатволар” 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 11 декабрь пайшанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
نمایش همه...
03:19
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #тасбеҳ 📹 Намоздаги тасбеҳлар сони кўпайиб кетса... 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш: Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
Namozdagi tasbehlar soni ko'payib ketsa tg.mp425.83 MB
ҚЎЙ ЁҒИНИ ГЎШТГА АЛМАШТИРИШ #савдо ❓1962-САВОЛ: Қўй сўйган эдим. Думбаси катта чиқди. Шуни қассобдан гўштга алмаштирсам бўладими? Думба ёғини кўпроқ бериб, гўштни озроқ олсам ҳам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Гўшт ва думба ёғи бошқа бошқа жинслар туркумига киргани учун тенгма-тенг ҳам, бирини ортиқча қилиб ҳам айрибошлаш мумкин. Фақатгина нақдма-нақд бўлиши шарт, насияси мумкин эмас. Бу ҳақда аллома Жамолуддин Ҳалабий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Гўштни думба ва ёғга бирини кўпроқ қилиб алмаштириш жоиз”. (“Ал-Ҳовий қудсий” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
АРАВАДА ТАВОФ ВА САЪЙ ҚИЛИШ #Ҳаж_умра ❓1961-САВОЛ: Онам тавофнинг биринчи айланасидан кейин касал бўлиб қолди ва мен қолган тавоф ва саъйларини аравага ўтиргизиб қилдирдим. Биз жарима тўлаймизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Юришга қодир бўлган киши учун тавоф ва саъйни юриб бажариш вожиб саналади. Шунинг учун юришга қодир бўла туриб, узрсиз аравада ёки электромобилда тавоф ёки саъй қилса, қайта бажариш ёки ҳарам ҳудудида жонлиқ сўйиши лозим бўлади. Юриб тавоф қилишга соғлиги тўғри келмаган шахслар эса узрли саналади. Бундай узрли инсонлар мазкур икки амални арава ёки бошқа жиҳозларда бажаришлари мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
04:08
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari Савдода ростгўйлик ва омонатдорлик 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣
نمایش همه...
Vakillik - Savdoda rostgo‘ylik va omonatdorlik+.mp45.96 MB
ТАВОФ ВАҚТИДА НАМОЗГА ТАКБИР АЙТИЛИБ ҚОЛИШИ #Ҳаж_умра #намоз ❓1960-САВОЛ: Баъзида тавоф қилаётган вақтда намозга такбир айтилиб қолади ёки жаноза намози бошланиб қолади. Шу ҳолатда тавофни давом эттириб кетсак бўладими ёки жамоатга қўшилиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зиёратчи тавоф қилаётган вақтда жамоат томонидан фарз ёки жаноза намози бошланиб қолса, тавофни келган жойида тўхтатиб, намозни жамоат билан бирга ўқийди. Тугагандан кейин келган жойидан давом эттириб кетади. Шунда тавофни ҳам, жамоатнинг ҳам савобини олади. Тавоф айланалар орасини узрсиз ажратиш макруҳ саналади, аммо жаноза, беш вақт намоз, таҳорат олиш каби ишлар тавофни тўхтатиб туришга узр бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
03:17
Video unavailableShow in Telegram
#муфтий_минбари Ёшликни ғанимат билинг! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✅ Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
Vakillik - Yoshlikni g‘animat biling!+.mp45.09 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 9 декабрь сешанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
نمایش همه...
08:00
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #сафар #намоз 📹 Сафарда суннат намозлари ўқиладими? 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
Safarda sunnat namozlari o'qiladimi тг.mp412.30 MB
САФАР МАСОФАСИНИ ҚАЕРДАН ҲИСОБЛАЙМАН? #сафар ❓1959-САВОЛ: Мен қишлоғимдан бошқа туманга опамнинг уйига меҳмонга келгандим. Кейин у ердан бошқа жойга сафар қилишимга тўғри келиб қолди. Шунда сафар масофаси меҳмонга борган шаҳримдан ҳисобланадими ёки ўзимнинг қишлоғимданми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда меҳмонга борган жойингиздан ҳисоблайсиз. Ўша жойдан борадиган манзилингизгача сафар масофаси чиқса, намозларни қаср қиласиз. Ундан кам чиқса, муқим бўлиб, тўлиқ ўқийсиз. Бу ҳолатда шаҳар ёки қишлоғингиздан ҳисобланмайди. Лекин агар тўғридан-тўғри сафар масофаси чиқадиган жойни қасд қилсангиз ва йўлда опангизнинг уйига кириб ўтишга тўғри келса, бу ҳолатда опангиз уйидан эмас, шаҳар ёки қишлоғингиздан ҳисоблайсиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
03:00
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari Мўътабар зот 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣
نمایش همه...
Vakillik - Moʻtabar zot+.mp44.51 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 8 декабрь душанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
نمایش همه...
01:23
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #намоз 📹 Сув йўқлиги сабаб қазо бўлган намозлар ҳукми? 🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
Suv yo'qligi sabab qazo bo'lgan namozlar hukmi tg.mp48.00 MB
САВДОДА ЧЕГИРМА МАСАЛАСИ #савдо ❓1958-САВОЛ: Ҳозирда мол бозорларида бир нарса одат бўлибди. Харидор қорамол сотувчиси билан шундай келишув қиляпти: “Қорамолни сўямиз ва чиққан гўштига 100 мингдан бераман, сиз беш кг гўшт чегирма (скидка) қилиб берасиз”. Агар харидор ҳам шунга рози бўлса, бундай келишув тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай келишув фақат қорамолда эмас, бошқа савдо маҳсулотларида ҳам учраб туради. Масалан, харидор картошка сотувчисига 20 кг сотиб оламан, бир кг чегирма (скидка) қилиб берасизми, дейди. Бундай келишув савдони фосид қилади. Чунки савдода икки томоннинг бирига фойда бўладиган шартлар қўшиш уни фосид қилади (бузади). Сўралаётган келишувда харидорга фойда бўладиган шарт қўйилмоқда. Чунки харидор ҳеч қандай тўловсиз 5 кг гўштга эга бўлмоқда. Шу сабабли бундай келишув нотўғри ҳисобланади. Сотувчининг рози бўлиши бу ишни жоиз қила олмайди. Чунки гоҳида сотувчи пулга ўта муҳтож бўлганидан ёки маҳсулоти сотилмай қолишидан қўрқиб, мажбурий рози бўлади. Бунинг ўрнига нархни 100 минг эмас, камроқ пулга келишилса, шариатга мувофиқ иш тутган бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
01:36
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #маййит ❔ Вафот этган маййитнинг кийимларини ёқиб юбориш жоизми? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
19-son 5-savol hd.mp412.15 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 7 декабрь якшанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
نمایش همه...
15:11
Video unavailableShow in Telegram
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob 📖 #Илмнинг_фойдалари 🟢7-сон 📚  ИЛМНИНГ МАҚСАДИ – АМАЛ 🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. 
😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
▶️ 1-сон🟢2-сон 🟢3-сон 🟢4-сон 🟢5-сон🟢6-сон Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
Talim Mutalim 7-son tayor tg.mp434.57 MB