🇺🇿Банкир кундалиги
رفتن به کانال در Telegram
Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

68 236
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+1347 روز
-83030 روز
آرشیو پست ها
⭐️SQB Хивада тайёр меҳмонхона ва савдо мажмуасини сотувга чиқарди
“ARDA KHIVA” бу — туризмнинг марказий нуқтасида жойлашган, тўлиқ ишлашга тайёр, меҳмонхона ва савдо мажмуасини бирлаштирган замонавий туристик комплекс.
Мажмуа инфратузилмаси:
• Меҳмонхона – 39 хона, 90 ўрин (шу жумладан VIP хона) – 6 290 м² • “Бухоро" миллий таомлари ресторани – 1 002,04 м² • “Самарқанд” миллий таомлари ресторани – 576,77 м² • Кинозал (кинотеатр) – 959,57 м² • Тўйхона – 506,54 м² • Кафе – 521,07 м² • Овқатланиш шохобчалари – 551,20 м² ва 84,5 м² • Бассейн ва фин сауна – 903,43 м² • Тилла буюмлар дўкони – 925,27 м² • Савдо дўконлари – 6 та, майдони 45,6 м² дан 86,6 м² гачаАфзалликлари:
• Тайёр бизнес – қўшимча сармоя ва вақт талаб қилинмайди, иш бошланиши биланоқ даромад олиш имконияти мавжуд. • Барча объектлар замонавий мебел, техника ва коммуникациялар билан тўлиқ жиҳозланган. • Ресторан, кафе ва савдо объектлари ишлашга тайёр ҳолатда. • Хива – йил давомида юқори туристик оқимга эга шаҳар • Ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилган, инфратузилма тўлиқ шаклланган.“ARDA KHIVA” бу – барқарор даромад келтирадиган тайёр бизнес. Манзил: Хоразм вилояти Хива шаҳри — “ARDA KHIVA” туристик мажмуаси ҳудуди, ЮНЕСКО мероси рўйхатидаги шаҳар марказида. 📞 +998555185080 Батафсил 👉 @bankirkundaligi 👈
01:21
Video unavailableShow in Telegram
Аҳолини рўйхатга олиш жараёни нима учун стратегик аҳамиятга эга?
Ўзбекистон 2026 йил январь–феврал ойларида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олади. Жараён икки босқичда: аввал онлайн, кейин уйма-уй тарзда амалга оширилади. Тадбир доирасида ёш, таълим, миграция, иш билан бандлик, даромад манбалари ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ 71 та кўрсаткич йиғилади.
Бу маълумотлар давлат бошқаруви учун асосий манба ҳисобланади. Яъни уларга таяниб, ҳудудларга ажратиладиган бюджет, ижтимоий пакетлар, инфратузилма лойиҳалари, соғлиқни сақлаш ва таълим тармоғи ривожлантириш режалари шакллантирилади. Рўйхатга олиш ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг аниқлигини оширади ва келгуси лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашга имкон беради.
Халқаро амалиётда бундай рўйхатлар мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш, демографик муаммоларни бартараф этиш ва инвестиция муҳитини яхшилашда асосий восита сифатида қўлланади. Ўзбекистонда ҳам натижалар стратегик режалаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шунинг учун ҳар бир хонадоннинг, ҳар бир фуқаронинг фаол иштироки миллий аҳамиятга эга бўлган бу жараённинг муваффақиятини белгилайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистонда_аҳоли_ва_қишлоқ_хўжалигини_рўйхатга_олиш_тадбирлари.mp45.18 MB
⚡️ОКТЯБР ОЙИДА 3 ТА БАНК, 5 ТА МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТИ ВА 2 ТА ТЎЛОВ ТАШКИЛОТИГА НИСБАТАН ЖАРИМА САНКЦИЯСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг октябрь ойидаги йиғилишларида (7 марта) 24 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 14 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (3 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (2 та), микромолия ташкилотини реестрдан чиқариш (1 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (5 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди.
Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 10 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Пруденциал норматив талабларига риоя этилмаганлиги, ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига белгиланган тартибда мувофиқлаштирмаганлиги ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 1 та банк ва 1 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилди.
Марказий банк талаблари ва ўтказилган инспекция текширувлари давомида, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар учун 3 та банк, 5 та микромолия ташкилоти ва 2 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
▪️Шунигдек, “TEZPAY” ва “NATIONAL PAY” акциядорлик жамиятларида аниқланган қоидабузарликлар учун тўлов хизматларининг ва (ёки) операцияларнинг айрим турларини амалга оширишни, жумладан электрон шаклдаги тўловларга ишлов бериш ва тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни банкка бериш ёки мазкур тўловлар бўйича пул маблағларини қабул қилиш ва пул ўтказмалари тизими орқали пул маблағларини қабул қилиш ва амалга ошириш жорий йил 13 ноябрдан бошлаб олти ой муддатга чеклаб қўйилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
SONG PLUS UZPRIDE allaqachon O‘zbekistonda savdoda!
🎉 Yangi SONG PLUS UZPRIDE avtomobilining mahalliylashtirilgan qismlar* bilan narxlarini taqdim etamiz:
🔹110 km Flagship — 374 100 000 so‘mdan boshlab
🔹150 km Flagship — 396 600 000 so‘mdan boshlab
💡 Batafsil ma’lumotni rasmiy BYD dilerlaridan oling.
* BYD kompaniyasi barcha mahalliylashtirilgan qismlar sifatini qat’iy nazorat qiladi.
📞 BYD Call Center: 1811
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Бугун, 2025 йил 28 ноябр куни банкларда тўловлар 20:00 гача узайтирилди.
Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БУГУН ОЙНИНГ ЭНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ
Эртага банкларда расман иш куни эмас.
Ҳурматли кредит олганлар ва уларни қувлаётганлар, берилган вадаларнинг бажариш вақти тугашига ҳеч қанча вақт қолмади. Шошилинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
Бизнесни ривожлантириш банки коррупцияга қарши курашиш натижалари ҳақида ахборот берди
“Аксилкоррупция ойлиги” доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан брифинг ўтказилди. Унда банк коррупцияга қарши менежмент тизими ISO 37001:2016 стандартига мос деб топилгани маълум қилинди.
Жорий йилда 1 359 нафар ходим “Коррупцияга қарши виртуал академия”да ўқитилмоқда, қонунчиликни тушунтириш мақсадида 106 та ўқув-семинар ўтказилди. Манфаатлар тўқнашуви бўйича 26 та эҳтимолий ва 3 та мавжуд ҳолат аниқланиб, бартараф этилди.
Давлат харидларида 418 контрагент ўрганилиб, биттасига салбий хулоса берилди. Айни пайтда банкнинг коррупция ва манфаатлар тўқнашуви бўйича хабар беришга мўлжалланган 4 та алоқа канали 24/7 режимда ишламоқда.
"Бизнесни ривожлантириш банки"да кредит ва харид жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган, “Антифрод”, “Андэррайтинг”, “Complaens control” ҳамда “Soft/Hard/Legal collection” тизимлари жорий этилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
“ОЧИҚ БАНКИНГ” ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябргача банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозори иштирокчилари ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминлайдиган “очиқ банкинг” тизими жорий этилади.
☑️2026 йил 1 январдан тўлов воситаси сифатида барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режими жорий этилади. Бунда:
▪️маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси асосида фаолият юритувчи тўлов тизимини яратиш бўйича пилот лойиҳалар амалга оширилади;
▪️“тартибга солиш қумдони” режимини жорий қилиш тартиби ва унинг амал қилиш муддати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Марказий банк билан биргаликда белгиланади.
☑️2026 йил 1 январдан:
▪️ Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан токенлаштирилган акция ва облигацияларни эмиссия қилишга рухсат берилади;
▪️ Ўзбекистон ҳудудида биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган фонд биржаларида токенлаштирилган акция ва облигацияларни жойлаштириш ҳамда уларнинг муомалада бўлиши учун алоҳида савдо майдончаси ташкил этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
МОЛИЯВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР БОЗОРИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–359-сон, 27.11.2025 й.) қабул қилинди.
☑️Унга кўра, 2026–2030 йилларда молиявий технологиялар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
▪️молиявий технологиялар соҳасидаги стартапларга 1 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш;
▪️молиявий технологиялар бозори иштирокчилар сонини камида 200 тага етказиш.
☑️Марказий банк ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:
▪️МЧЖ шаклида устав жамғармаси 50 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур фонди;
▪️молиявий технологиялар соҳасидаги стартаплар учун инновацион хаб.
2026 йил 1 январдан инновацион хаб иштирокчиларига молиявий технологиялар бўйича курсларда ўқиш ва сертификат олиш билан харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.
☝🏻2026 йилдан ҳар йили Марказий банк томонидан молиявий технологиялар соҳасида халқаро форумлар ташкил этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
00:39
Video unavailableShow in Telegram
💼 Бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантириш имконияти!
Халқ банки кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектлари учун 50 миллион сўмгача молиявий кўмак ажратади.
🎯 Кредит мақсади:
➖ Айланма маблағларни тўлдириш;
➖ Асосий воситаларни сотиб олиш.
📌 Шартлари:
✅ Миқдори: 50 млн. сўмгача (нақд ёки ўташ шаклида);
✅ Фоизи: 25% (аёл тадбиркорлар учун 24%);
✅ Муддати: 36 ой;
✅ Имтиёзли давр: 6 ой;
✅ Таҳлилда норасмий тушумлар ҳам ҳисобга олинади.
🚀 Бизнесингизни ривожлантиришнинг айни вақти!
Батафсил: xb.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
moliyaviy ommabop.MOV27.99 MB
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Айтишларича, 2026 йил 1 апрелдан Тошкент марказига фақат электромобиллар киришига рухсат берилади.
Қолган автомобиллар эса стикер рангига қараб чекловлар билан ҳаракатланади:
▪️Сариқ стикер — фақат сариқ ҳудудгача;
▪️Қизил стикер — фақат шаҳар четида, Кичик ҳалқа йўлидан ичкарига кира олмайди.
Хабар расмий эмас.
👉 @bankirkundaligi 👈
СОЛИҚ ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ
Адлия вазирлиги Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3221-8, 26.11.2025 й.).
☑️Ушбу ҳужжатда айрим қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганлиги муносабати билан солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш билан боғлиқ бир қатор янгиликлар белгиланди.
▪️Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланганлиги боис, бу бўйича ҳисоботнинг соддалаштирилган шакли жорий қилинмоқда.
▪️Тадбиркорлар томонидан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа электр энергияси реализация қилишдан олинган фойда учун ноль солиқ ставкаси қўлланиши боис, солиқ ҳисоботларида ушбу масала киритилмоқда.
▪️Халқ депутатлари кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффитсиентни жорий этишга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ижараси учун ставкани тўлдириш бекор қилинмоқда.
☝🏻Мазкур ҳужжат 2026 йил 1 январдан кучга киради.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
САМАРҚАНДДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Самарқанд вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бизнесда учраётган амалий муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилмоқда.
Тадбирда Марказий банк раиси Тимур Ишметов, Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда ҳудудий мутасаддилар иштирок этмоқда. Учрашувда тадбиркорлар кредитлаш, ер ажратиш, инфратузилма ва экспорт фаолиятига оид муаммоларни баён қилмоқда. Мурожаатлар масъуллар томонидан жойида эшитилиб, ҳар бир масала бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Банк раҳбарлари тадбиркорларга молиявий ресурслар, кредит маҳсулотлари ва имтиёзлар юзасидан батафсил тушунтиришлар бермоқда.
Шубҳасиз, бундай мулоқотлар тадбиркорлар ишончини ошириб, ҳудудлар иқтисодий ривожига ва умумий фаолликни кучайтиришга хизмат қилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
02:57
Video unavailableShow in Telegram
⚡️7 МЛН 300 МИНГ СЎМ ТАЛАБ ЭТИЛГАН ИШ
▪️Тошкент вилояти ҳокимлигининг инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бош мутахассиси, Тошкент шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ёрдамчиси, 1980 й.т. риэлтор ва 1996 й.т. шахс ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига киришади.
Улар Чирчиқ шаҳрида жойлашган ва улгуржи савдо билан шуғулланувчи МЧЖ балансидаги 8,5 гектар ер майдонини фуқарога 6 млн 800 минг АҚШ долларига сотиш ҳамда ушбу ҳудудга электр, газ таъминоти, оқова сув йўлларини ўтказиш учун техник шарт ва рухсатномалар, шунингдек, қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли рухсатнома олиб бериш эвазига 500 минг АҚШ доллари, жами 7 млн 300 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағи ҳисобидан 160 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
▪️Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро 2022 йилнинг октябр ойида маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси қуриш мақсадида Яшнобод туманида жойлашган 80 м² ер майдонини “E-auksion” дастури орқали ютиб, 49 йил муддатга ижарага олади.
Аммо, турли сабабларга кўра, қурилиш ишлари тўхтаб қолиб, ер майдонидан узоқ муддат давомида фойдаланилмаганлиги боис, 2025 йилнинг сентябр ойида Яшнобод тумани ҳокимлиги томонидан ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш бўйича фуқаролик судига даъво аризаси киритилади.
Лекин, тадбиркор томонидан асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилгач, суд унинг фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилади.
Суд жараёнларида давогар сифатида қатнашган Яшнобод тумани ҳокимлиги бош юристконсульти эса ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бермаслик эвазига тадбиркордан 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ҳокимлик бош юристконсульти тамагирлик йўли билан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ер сотиш уз тг.mp429.23 MB
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️САМАРҚАНДЛИК ФЕРМЕРЛАРГА КРЕДИТ ФОИЗИ 14 ФОИЗДАН 10 ФОИЗГА ТУШИРИЛАДИ
Бугунги муҳокамада Президентимиз, Самарқанд вилоятидаги фермерларга қўшимча енгилликлар тақдим этилишини маълум қилди:
▪️Вилоятдаги фермерлар учун томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни жорий қилишга бериладиган кредит фоизи 14 дан 10 фоизга туширилади, пахта майдонларининг ҳар бир гектари учун 12 миллион сўмгача субсидия берилади.
Вилоятда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
▪️Сув солиғи тушуми тўлиқ туман сув корхоналари ихтиёрига ўтказилиб, фақат ариқ ва каналларни бетонлашга сарфланади. Бунинг натижасида ҳар йили 1 минг километр тупроқ канал ва ариқлар бетон қопламага ўтказилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЭТИБ АДИЗ БОБОЕВ ТАСДИҚЛАНДИ
Президентимиз бугунги ташрифда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Адиз Бобоев номзодини тавсия етди.
"Вилоятга замонавий фикрлайдиган, муаммоларни тизимли таҳлил қилиб, инновацион ечим бера олишга салоҳиятли раҳбар керак”, – деди давлатимиз раҳбари.
Вилоят фаолларининг номзод ҳақидаги фикрлари тинглангач, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Адиз Бобоев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан роппа-роса бир йил олдин Адиз Бобоев Самарқанд вилоятига вазифани вақтинча бажарувчи ҳоким этиб тайнланган эди. Ишончни оқлади ва ҳақиқий ҳокимга айланди.
У 1972 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Молиячи.
👉 @bankirkundaligi 👈
03:18
Video unavailableShow in Telegram
🏦 Самарқандда Асакабанк маҳалла банкирлари одамлар ҳаётини ўзгартиряпти
Кеча “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот” дастурида жуда чиройли репортаж намойиш этилди. Унда Самарқанддаги Асакабанк маҳалла банкирлари оддий одамларга қандай ёрдам бериб, уларни ишли қилаётгани ҳақида ҳақиқий ҳаётий ҳикоялар кўрсатилди.
Кимдир гул дўкони очди, яна кимдир ноширлик ишини йўлга қўйди, бошқа бир юртдошимиз эса босма нашрларни етказиб бериш хизматини бошлади.
Энг асосийси — бу ташаббусларнинг ҳар бири ортида бир ҳаётий ҳақиқат турибди: одамлар ҳаёти ўзгармоқда, орзулар амалга ошмоқда, янги бизнеслар пайдо бўлмоқда.
Асакабанк маҳалла банкирлари эса ўша орзуларга қадам қўйишда амалда ёрдам беряпти. Жойларда юриб, ҳар бир оила билан суҳбат қилиб, уларнинг муаммосига ечим топишга ҳаракат қиляпти.
Қисқаси, Самарқанддаги ўзгаришлар бугун жуда яққол кўриниб турибди.
👉 @bankirkundaligi 👈
16.mp440.27 MB
Photo unavailableShow in Telegram
БУГУН САМАРҚАНДГА ТАШРИФ
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради.
Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказади. Шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат ва ижтимоий соҳа ривожи билан танишиш режалаштирилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (17 - 23 ноябр) янгиликлари.
☑️Халқ банки "Xazna" мобил иловаси ёрдамида кредит тарихини бошқа ҳеч ким кўра олмайдиган қилиб ҳимоя қилиш учун "Freeze" хизматини таклиф этди. Тел.: 1106.
☑️МКБанк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 26% дан, муддати 60 ойгача, миқдори 824 млн сўмгача. Тел.: 1285.
☑️Асакабанк карта орқали тўловларни тўғридан-тўғри смартфон ёрдамида қабул қилиш учун "Марта" иловасини юклаб олишни таклиф этди. Тел.: 1152.
☑️Анорбанк иловасида "AnorEx" валюта айирбошлаш хизматини йўлга қўйганини маълум қилди. Хизматдан фойдаланиш учун масофавий идентификациядан ўтган жисмоний шахслар фойдалана олади. Тел.: 1290.
☑️Hamkorbank Дамас учун 0% дан бошланадиган автокредит таклиф этди. Миқдори 600 млн сўм, муддати 5 йилгача, бошланғич тўлов 25% дан бошлаб. Тел.: 1256.
☑️Давр банк мобил иловаси орқали банкка қўнғироқ қилмасдан ёки маълумот изламасдан ўзингизда мавжуд кредитларни кўриш мумкинлигини маълум қилди. Тел.: 1284.
☑️Ўзмиллийбанк оилавий карта таклиф этди. Ота-оналарга ҳаражатларни кузатиш ва лимит қўйиш, картани исталган вақтда блоклаш имкониятини беради. Тел.: 1344.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк эндиликда олтин сотиб олиш ёки сотиш учун банкка бормасдан банк мобил иловаси ёрдамида буни амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Тел.: 1180.
☑️Туронбанк ва Халқаро Молия КОрпорацияси (IFC) ўртасида учрашув бўлганини маълум қилди. Тел.: 1220.
☑️Ориент финанс банк камида 12 ой барқарор фаолият юритган тадбиркорларга айланма маблағларни тўлдириш учун "ОФБ Капитал" кредитини таклиф этди. Миқдори 3 млрд сўм ёки 200 минг АҚШ доллари (Ёки Евро)гача, фоизи 22% (Валютада 13%дан бошлаб) муддати 36 ойгача. Тел.: 4004.
☑️Гарант банк "Ҳурматли" омонатини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 19%, минимал сумма 100 млн сўм, дастлабки 24 ой ичида қўшимча маблағ киритиб бориш мумкин. Фоизлар ҳар куни ҳисобга тушади. Тел.: 1326.
☑️Янги банк 100 млн сўмгача онлайн кредит таклиф этди. Фоизи 45% дан бошланади. Яширин комиссияларсиз.
☑️Тенге банк Лабо ва Дамас учун 0% дан бошланувчи автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов ўзини ўзи банд қилганлар учун 40% дан ва даромадга эга мижозлар учун 26% дан бошланади, муддати 60 ойгача. Тел.: 1245.
☑️Трастбанк "Онлайн-Стандарт" омонатини таклиф этди. Фоизи 21%, минимал сумма 500 минг сўм, муддати 24 ой. Тел.: 1287.
☑️Агробанк иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун "Аванс плюс" онлайн микроқарзини таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, муддати 24 ой, фоизи 25%, таъминоти суғурта полиси. Тел.: 1216.
☑️Универсалбанк "Смарт 8" валюта омонатини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 8%, минимал миқдори 200 ҚШ доллари. Тел.: 1355.
☑️Ипак йўли банк фоизи 16,5% дан бошланувчи ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 420 млн сўмгача, муддати 20 йилгача. Тел.: 1296.
☑️Капиталбанк ўзини ўзи банд қилганлар (300 млн сўмгача) ва ЯТТлар учун (500 млн сўмгача) фоизсиз бўлиб тўлаш дастурини ишга туширганини маълум қилди. Муддати 48 ойгача. Тел.: 1340.
☑️HayotBank Ереван шаҳрида PLUS FinnoWay Armenia халқаро форумида иштирок этиб, HayotBank ArcaQR ва HayotBank QR ўзаро интеграцияси тўғрисида шартнома имзолаганини маълум қилди.
☑️Октобанк мобил иловаси орқали ўзбек компанияларининг акцияларига сармоя киритишни йўлга қўйганини маълум қилди.
☑️Азия аллианс банк Туркиянинг АктифБанк вакиллари билан учрашув ўтказганини маълум қилди.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Капиталбанк;
▪️Асакабанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Қуёш панеллари учун кредитлар шартларини 👉мана бу ерда👈 автокредитлар шартини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик. Микроқарзларни, ипотека кредитлари ва таълим кредитларини ҳам рўйҳатини эълон қилдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўтган ҳафта хабарлари☝️🏻
03:36
Video unavailableShow in Telegram
Eshitganmisiz? Mijozlarni qidirib bozorma-bozor yurishingiz shart emas.
"Mening Biznesim" ilovasida ro'yatdan o'tib profilingizni yaratishingiz kifoya. Eng asosiysi, barchasi bepul.
Bu ilova sizga quyidagi imkoniyatlarni beradi:
✅ Ish vaqtini o‘zingiz belgilaysiz
✅ Mijozlar sizni o‘zlari topadi
✅ Erkin va barqaror daromad olasiz
Hoziroq harakat qiling!
👉 Ilovani yuklab oling va mijoz topishni boshlang!
👉 @bankirkundaligi 👈
IMG_4409.MP418.82 MB
