fa
Feedback
🇺🇿Банкир кундалиги

🇺🇿Банкир кундалиги

رفتن به کانال در Telegram

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
68 236
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+1347 روز
-83030 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
🔥 Chery Tiggo 7 Pro ойига атиги 2,600,000 сўмдан фоизсиз муддатли тўлов имконияти билан! Замонавий ва ишончли кроссоверни қулай шартларда харид қилинг: ✅ Муддати: 36 ойгача ✅ Ойлик тўлов: 2,600,000 сўмдан бошлаб ✅ Йиллик ставка: 0% Бошланғич тўлов мавжуд.
Автомобил харид қилганларга — ПРОПАН ускунаси бепул тақдим этилади.
Барча шартларни билиш учун қўнғироқ қилинг: +998555008055 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
БИЗНEС УЧУН ХАЛҚАРО ТЎЛОВЛАР ОCТОBАNK'ДА ЯНАДА ҚУЛАЙЛАШДИ Octobank энди корпоратив мижозлар учун халқаро пул ўтказмаларини сезиларли даражада арзонлаштирди ва валютани алмаштириш шартларини янада манфаатли кўринишга келтирди. Банкнинг янгиланган тарифлари бизнесга чет элдаги ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларда харажатларни камайтиришга ёрдам беради. "Бизнес учун ҳар бир операцияда тезлик, ишончлилик ва тежамкорлик муҳим. Octobank'да биз халқаро пул ўтказмалари ва валюта операцияларини бизнес учун максимал даражада фойдали қилмоқдамиз. Тарифларни пасайтириш — бу биз учун хорижда экспорт, импорт ва ҳамкорликни ривожлантирувчи компанияларни қўллаб-қувватлашнинг бир усули", — дея таъкидлади Octobank матбуот хизмати. ☑️Тарифлардаги янгиланишлар қуйидагиларни ўз ичига олади: • Хорижга валюта кўринишидаги пул ўтказмалари учун комиссия энди валюта турига қараб атиги 0,1% — 0,15% этиб белгиланди. Бу “SHA” ва “OUR” операцияларига ҳам татбиқ этилади. • “OUR” ва “SHA” бўйича банк-корреспондент харажатларини қоплаш — 2 БҲМ (ҚҚС билан). • SWIFT/TELEX хабарлари нархи 0,25 БҲМ бўлиб, аввалги тарифга нисбатан тўрт баравар арзон. ☑️Янгиланган шартлар бизнесга қандай фойда беради: • Халқаро тўловлар ва конвертация бўйича тежаш битимларнинг умумий самарадорлигини оширади; • Қулай курслар ҳамкорлар билан ҳисоб-китоб жараёнини осонлаштиради; • Пасайтирилган комиссиялар туфайли транзакциялар тезроқ, хавфсизроқ ва анча арзон амалга оширилади. ☑️Пасайтирилган тарифлар 2025 йил 15 ноябрдан амал қилади. Тарифларнинг янги таҳрири билан батафсил Оcтоbаnk сайтида танишишингиз мумкин. E-mail: info@octobank.uz Facebook: fb.com/octobank.aj Instagram: @octobank_aj Телеграм: https://t.me/Octobank_AJ Ҳисоб рақамини очиш учун қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилинг: +99894 660 00 37 +99894 660 00 68 +99894 744 00 48 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ (Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари Бош офислари масъулларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди) ☑️Халқ банк ▪️Янги уй-жой учун Муддати 20 йилгача Фоизи 17% дан бошлаб Бошланғич тўлов 15% ▪️Иккиламчи бозор учун Муддати 15 йилгача Фоизи 24% Бошланғич тўлов 25% ▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун Муддати 10 йилгача Фоизи 24% Бошланғич тўлов 0 % Батафсил ☑️HamkorBank ▪️Янги уй-жой учун Муддати 20 йилгача Фоизи 17% дан Бошланғич тўлов 15% дан Батафсил ▪️Иккиламчи бозор учун Муддати 20 йилгача Фоизи 20% дан Бошланғич тўлов 26% дан Батафсил ☑️Ипак Йули Банк ▪️Янги уй-жой учун Муддати 20 йилгача Фоизи 16,5%дан бошлаб Бошланғич тўлов 15%дан Батафсил ▪️Иккиламчи бозор учун Муддати 10 йилгача Фоизи 23%дан бошлаб Бошланғич тўлов 25% Батафсил ☑️Асакабанк ▪️Янги уй-жой учун Муддати 20 йилгача Фоизи 18 % Бошланғич тўлов 30 % дан Батафсил ▪️Иккиламчи бозор учун Муддати 10 йилгача Фоизи 24,5% Бошланғич тўлов 25% Батафсил ▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун Муддати 10 йилгача Фоизи 24,5% Бошланғич тўлов талаб этилмайди Батафсил ☑️Агробанк ▪️Янги уй-жой учун Муддати 20 йилгача Фоизи 19,99% Бошланғич тўлов 25% Батафсил ▪️Иккиламчи бозор учун Муддати 15 йилгача Фоизи 26-27% Бошланғич тўлов 25-40% Батафсил ▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун Муддати 20 йилгача Фоизи 18% Бошланғич тўлов 15% Батафсил ☑️Ўзсаноатқурилишбанк ▪️Янги уй-жой учун Муддати 20 йилгача Фоизи 19% Бошланғич тўлов 25% Батафсил ▪️Иккиламчи бозор учун Ҳозирда мавжуд эмас  ▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун Ҳозирда мавжуд эмас  ☑️АлокаБанк ▪️Янги уй-жой учун Муддати 20 йилгача Фоизи 24% Бошланғич тўлов 20% Батафсил ▪️Иккиламчи бозор учун Муддати 20 йилгача Фоизи 24% Бошланғич тўлов 20% Батафсил ▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун Муддати 10 йилгача Фоизи 27% Бошланғич тўлов ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ Батафсил ☑️МКБанк ▪️Янги уй-жой учун Муддати 20 йилгача Фоизи 18% Бошланғич тўлов 15% Батафсил ▪️Иккиламчи бозор учун Муддати 20 йилгача Фоизи 24% дан бошлаб Бошланғич тўлов 25% Батафсил ▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун Муддати 20 йилгача Фоизи 18% Бошланғич тўлов 15% Батафсил ☑️Туронбанк ▪️Янги уй-жой учун Муддати 20 йил Фоизи 18% Бошланғич тўлов 15% Батафсил ▪️Иккиламчи бозор учун Муддати 10 йил Фоизи 26% Бошланғич тўлов 20% дан бошлаб Батафсил ▪️Таъмирлаш учун Муддати 10 йил Фоизи 25% Бошланғич тўлов 0% Батафсил ▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун Мавжуд эмас ☝🏻Бирламчи - янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит. Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит. Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг. Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз. Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Бош вазир ўринбосари томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда. Кун тартиби: Ажратилган (ўзлаштирилган) кредитлар, бундан ташқари муаммоли кредитларни ундириш каби масалалари ҳам муҳокама этилиши белгиланган. Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг биринчи ўринбосарлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларнинг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари, бундан ташқари туман ва шаҳар студияларида маҳаллалардаги МФЙ ҳоким ёрдамчилари ҳам таклиф этилган. ☝🏻Ўтган ойда Президентимиз “еттилик” ходимлари билан ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида йиғилиш ўтказишни таъқиқлаган эди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
СЎМ НЕГА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА? ДОЛЛАР НЕГА ТУШИБ КЕТМОҚДА? Марказий банк шарҳига кўра, сўнгги ойларда ички валюта бозорида муҳим тенденция кузатилмоқда, Сўм долларга нисбатан қадрсизланиш фазасидан мустаҳкамланиш фазасига ўтди. ☑️Ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф омиллари: ▪️Жорий йилнинг 10 ойи давомида чет эл валютасига талаб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24% га ошди. Валюта таклифи эса 26% га ўсди. Бунда, юридик шахсларнинг валютага бўлган талаб ва таклифи мос равишда 24% ва 38% га ошди. Мазкур тенденция, талаб билан бир қаторда, таклифнинг ўсиш суръати ҳам юқори бўлганини кўрсатиб, айнан шу омил сўмнинг барқарорлиги ва мустаҳкамланишига сабаб бўлди. ▪️Экспорт тушумлари (олтинсиз) 14,5 млрд долларга етди. Шундан 8,1 млрд доллари ички валюта бозорида сотилди. 2024 йилга нисбатан юқори даражада ўсишни қайд этган мазкур омиллар ички бозорда қўшимча валюта манбаи бўлиб хизмат қилди. ▪️Жисмоний шахслар томонидан банкларга 17,5 млрд доллар сотилди (2024 йил январ-октябр – 13,2 млрд доллар) ва 9,7 млрд доллар сотиб олинди (ўтган йилга нисбатан 25% га кўп). ▪️Мамлакатимизга 15,8 млрд доллар миқдорида пул ўтказмалари келиб тушди (ўтган йилга нисбатан 25% га кўп). Бу эса ички валюта бозоридаги таклифни рағбатлантирди, бунинг натижасида миллий валюта қадри мустаҳкамланди. ☑️Сўмнинг мустаҳкамланиши: ▪️2025 йилнинг январ–октябр ойларида миллий валюта алмашув курси мустаҳкамланиш тенденциясида шаклланди (йил бошига нисбатан 7% га мустаҳкамланди). ☑️Бу қуйидаги омиллар билан изоҳланади, жумладан: ▪️экспорт тушумларининг ошиши; ▪️халқаро пул ўтказмаларининг сезиларли даражада ўсиши; ▪️хорижий кредитларни жалб қилиниши ▪️импорт тўловлари ҳажмларининг нисбатан барқарорлашуви; ▪️инвестиция ҳажмлари, жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ошиши. Юқоридаги файлдан янада батафсил маълумот олиш мумкин. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
ИЧКИ ВАЛЮТА БОЗОРИ.pdf7.53 KB
Photo unavailableShow in Telegram
ҚУТБИЕВ СОЛИҚДАН ОЛИНДИ, СОЛИҚ ҚЎМИТАСИГА ЯНГИ РАИС ТАЙИНЛАНДИ Президент қарорига кўра, Фаррух Жаҳонгирович Пулатов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Шу билан бирга, Шерзод Давлятович Кудбиев Солиқ қўмитаси раиси вазифасидан озод этилди ва Президент фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси этиб тайинланди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раиси талабалар билан учрашди Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети (ТИФТ) талабалари билан мулоқот давомида банк раҳбари талабаларга шахсий ривожланиш, зарур билим ва касбларни эгаллаш бўйича тавсиялар берди. Шунингдек, банк тизимидаги янгиланишлар, сунъий интеллект ва рақамли молия йўналишидаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Тадбир доирасида Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетининг 130 нафар талабасига банкнинг VISA карталари ҳамда фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар тақдим қилинди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
БАНКЛАР МЕҲМОН УЙЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ УЧУН 150 МИЛЛИОН СЎМГАЧА, СОҲИЛ ВА ЙЎЛ БЎЙИ ЛОЙИҲАЛАРИ УЧУН 1 МЛРД СЎМГАЧА КРЕДИТ АЖРАТАДИ Бугунги йиғилишда, туризм салоҳияти юқори 150 та маҳалланинг инфратузилмаси яхшиланса, бу ерларда хизматлар ҳажмини 10 триллион сўмга етказиш, 45 минг нафар одамни савдо ва сервисда банд қилиш мумкин. Шу боис, келаси йилда 150 та маҳалланинг ҳар бирига инфратузилма учун 3-5 миллиард сўмдан берилади. Туман банклари бу жойларда меҳмон уйларини барпо этиш учун 150 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратишни йўлга қўяди. Соҳил ва йўл бўйида сервисни ривожлантириш бўйича 500 та маҳалла танлаб олинган. Туман банклари бу жойларда камида 5 та доимий иш ўрни яратадиган лойиҳаларга 1 миллиард сўмгача кредит беришни йўлга қўяди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Repost from Ucell
Photo unavailableShow in Telegram
🛜 Ucellning 5G internetli uy Wi-Fi tarmog‘iga 40% superchegirma. Atigi 1.290.000 so‘mga router + bir yillik internet ulating. Nimalarga ega bo‘lasiz: 1) 4G tezligidan 10 karragacha yuqori – 1 Gbit/soniyaga yetuvchi yangi avlod 5G tezligi 2) Simsiz o‘rnatish – shunchaki yoqasiz va ishlayveradi 3) Filmlar, o‘yinlar, ish va o‘qish uchun barqaror internet ✅ Manfaatni boy bermang – havola bo‘yicha ulaning - - - 🛜 Суперскидка 40% на домашний Wi-Fi c 5G интернетом от Ucell. Подключайте роутер + интернет на год всего за 1.290.000 сум Что вы получаете: 1) Высокую скорость 5G нового поколения до 10 раз выше чем 4G, достигающую 1 Гбит/с 2) Беспроводную установку — просто включили и работает 3) Стабильный интернет для фильмов, игр, работы и учебы ✅ Не пропустите выгоду — подключайтесь по ссылке
نمایش همه...
02:05
Video unavailableShow in Telegram
АҲОЛИНИ КРEДИТ ОЛИШГА МАЖБУРЛАГАН ҲОКИМЛАР “Аҳолини ёппасига кредит олишга мажбурлаяпти, уни қайтимини ўйлагани ҳам йўқ” — Президент Чироқчи ва Денов туманлари ҳокимларини ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарларини шу бугун ишдан олишни буюрди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
video_2025-11-19_18-27-07.mp419.05 MB
Photo unavailableShow in Telegram
20 ТА ТУМАН ҲОКИМЛАРИГА ЧОРА КЎРИЛАДИ. БАНКИРЛАР ТАНҚИД ҚИЛИНДИ. Бугунги йиғилишда, айрим туман ҳокимлари бандлик масалаларида жиддий камчиликлар ва кўзбўямачиликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди. Бош вазирга ишга шундай ёндашган 20 та - Яшнобод, Бухоро, Ғиждувон, Косон, Хатирчи, Қумқўрғон, Янгийўл, Ўзбекистон, Гулистон, Яккабоғ, Андижон, Паркент, Тошкент, Нуробод, Учтепа, Чортоқ, Давлатобод, Олтинкўл, Қизириқ, Когон туманлари ҳокимларига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўриш топширилди. Маҳаллаларга яхши лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун банкирлар бириктирилган. Лекин, айрим туман банкирлари давлатнинг арзон ресурсини самарасиз лойиҳаларга бериб юбораётгани танқид қилинди. Мутасаддиларга маҳаллаларга тушиб, лойиҳалар самарадорлигини ўрганиш, соҳада назорат ва интизомни кучайтириш топширилди. ▪️Умуман, камбағалликни қисқартириш ва бандлик режаларини бажаришдаги масъулиятсизлик учун йил бошидан 261 нафар масъул ишдан олингани, яна 492 нафарига интизомий жазо берилгани маълум қилинди. “Эҳтиёжманд оилаларнинг энг оғир қатлами қолди. Бундай 400 минг оилани камбағалликдан чиқариш учун вилоят, туман ҳокимининг биринчи ўринбосарлари, бандлик, банк раҳбарлари, «маҳалла еттилиги» ўзини дунёқараши ва иш услубини ўзгартириши керак”, – деди давлатимиз раҳбари. Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоиздан камайтириш мутасаддиларнинг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди. Кейинги йилда иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит ажратилиши, 140 триллион сўми маҳалладаги кичик ва ўрта лойиҳалар учун берилиши белгиланди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
ДЕНОВ ВА ЧИРОҚЧИ ТУМАН ҲОКИМИ ВА УЛАРНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРЛАРИ ИШДАН ОЛИНИШИ БЕЛГИЛАНДИ Давлатимиз раҳбари Узун туманини намунавий ҳудудлардан бири сифатида қайд этди. 51 та маҳалласи бўлган туманга жорий йил камбағалликни қисқартириш ва бандлик дастурлари доирасида 160 миллиард сўм маблағ берилган. Туманга 70 миллион доллар хорижий инвестиция олиб келинди, 47 та корхона ишга туширилди, 300 та сервис объектида 1 минг нафар одам ишли бўлди, 9 та маҳалла узумчиликка ихтисослаштирилиб, тадбиркор билан аҳоли ўртасида кооперация йўлга қўйилди, 2 мингдан зиёд микролойиҳада 4 минг 200 нафар одам даромадли бўлди. Шуларнинг ҳисобига Узун туманида йил бошидан камбағаллик даражаси 10,5 фоиздан 3 фоизгача камайди. Шу билан бирга, Узун туманига нисбатан 4,5 баробар кўп маблағ олган Денов тумани ҳокимлиги ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани кўрсатиб ўтилди. Камбағал оилалар реестрига кирганидан буён 1200 та оила даромадида ўзгариш бўлмаган. Ёки Чироқчи туманига жорий йил маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитга 309 миллиард сўм ресурс берилган. Лекин туман ҳокимлиги шунча ресурси билан ҳам одамларга имкониятига яраша тайёр лойиҳа бермаган. Шу боис, бугунги йиғилишда Денов тумани ҳокими И.Аброров, унинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф.Юсупов, унинг биринчи ўринбосари З.Эргашев ишдан олиниши белгиланди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
РАҲБАРЛАР ЎЗИГА САВОЛ БЕРСИН Президениимиз бугунги муҳокамани танқидий руҳда бошлади: «Энди вазирлар, ҳокимлар, раҳбарлар ўзига савол берсин: шунча яратилган шароитдан, имкониятдан қай даражада фойдаланяпти? Нима натижа қиляпти? Ислоҳотларимиз натижаси ҳар бир оилага, ҳар бир хонадонга кириб боряптими? Одамлар буни қандай ҳис қиляпти? Бундай саволлар кўп. Барча раҳбарлар тайёр турсин. Йил тугаяпти, бугун натижаларни таҳлил қилиб, айримларга нисбатан хулоса қиламан»,деди Президентимиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
ТОШКЕНТ ШАҲАР СОЛИҚЧИСИ ОЛГАН ПОРАСИНИ ҚАЙТАРАЁТГАН ВАҚТДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан кўриб чиқилаётган Сурхондарё вилоятида рўйхатдан ўтган, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167 ва 184-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган тафтиш давомида МЧЖга нисбатан қўшимча 8,7 млрд сўм солиқ ҳисобланади. Шундан сўнг, жорий йилнинг 15 сентябр куни суд томонидан мазкур МЧЖда қайта тафтиш ўтказиш бўйича ажрим чиқарилгач, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармасининг Солиқ аудити бўлими бош инспектори қайта тафтиш давомида ушбу қўшимча солиқни бекор қилиб беришини айтиб, эвазига МЧЖ вакилларидан 5 минг АҚШ доллари олади. Аммо, бош инспектор дастлабки тафтишда ҳисобланган қўшимча 8,7 млрд сўмлик солиқни тўлиқ бекор қилишни уддалай олмагач, муқаддам олган 5 минг АҚШ долларини МЧЖ вакилларига қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ☝🏻Эслатиб ўтамиз, жорий йил октябр ойида Ички ишлар ходимлари ҳам шунга ўхшаш вазиятда қўлга олингани ҳақида бугун хабар берилган эди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда. Кун тартиби: Камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар сарҳисоби ва келгуси йил учун устувор вазифалар юзасидан. Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, прокурорлар, Ички ишлар, Солиқ (Собиқ сектор раҳбарлари), Божхона, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Ёшлар, Хотин-қизлар, Статистика бошқармалари бошлиқлари, Маҳаллалар уюшмаси, "Нуроний" жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази раҳбарлари, "Ислоҳотлар штаби" аъзолари, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ҳудудий вакиллари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларнинг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари иштирок этади. Бундан ташқари туман ва шаҳар студияларида маҳаллалардаги МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, солиқ ва ижтимоий ходимлар ҳамда маҳалла банкирлари ҳам таклиф этилган. ☝🏻Ўтган ойда ҳам маҳалла тизими фаолияти юзасидан Президентимиз муҳокама ўтказиб, унда “еттилик” фаолиятини комплекс баҳолайдиган тизимни ишга тушириш ва ўша йиғилишдан кейин “еттилик” ходимлари билан ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида йиғилиш ўтказиш таъқиқланиши белгиланган эди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
ИИБ ХОДИМЛАРИ ПОРА ОЛАЁТГАН ВАҚТЛАРИДА УШЛАНДИ Жорий йилнинг октябрь ойида Сирдарё вилоятининг Ховос туманида боғдорчилик билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли дала майдонидан полиэтилен целлофан ўғирлаб кетилганлиги ҳолати бўйича мазкур туман Ички ишлар бўлимига мурожаат келиб тушади. ▪️Шундан сўнг, Ички ишлар бўлими Тезкор-қидирув хизматининг подполковник ва майор унвонидаги 2 нафар катта тезкор ходими ўғирликда гумон қилиб 4 нафар фуқарони мажбурий тарзда ИИБга олиб кетишади. Сўнгра, уларни қамаб юбориш билан қўрқитиб, ишни “босди-босди” қилиш учун 55 млн сўм талаб қилишади. Кейинроқ эса тезкор ходимлар зарарни қоплаш учун дея гумонланувчи шахслардан 24 млн сўм олишади. Шунингдек, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда тўпланган ҳужжатларни маъмурий жавобгарлик келтириб чиқарувчи ҳолатга тўғрилаб, судга юбориш эвазига қўшимча 11 млн сўм талаб қилишади. ☑️Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур катта тезкор ходимлар тамагирлик йўли билан 11 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКДА! Марказий банк 2025 йил 17 ноябр ҳолатига банклар аҳолига таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг навбатдаги ўзгаришларни эълон қилди. ☑️МБ навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди. ▪️Микроқарзларнинг ўртача фоизи 32,4%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Алоқабанк (23,0%), Инфинбанк (24,8%) ва Трастбанк (24,8%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса Анор банк (40,7%), ТБС банк (40,4%) ва Тенге банк (39,7%) тақдим этмоқда. ▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 24,4%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Ипотека-банк (20,9%), Ориентфинансбанк (21,2%) ва Гарант банк (22,0%), Инфинбанк (19,1%) ва тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Мадад инвест банк (27,9%), Трастбанк (26,6%) ва Ўзсаноатқурилишбанк (26,3%) тақдим этмоқда. Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда 👉 мана бу ерда 👈, микроқарзларни 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
​​Ҳафталик дайжест. Банк тизими ҳафталик (10 - 16 ноябр) янгиликлари. ☑️Халқ банки уй-жойни таъмирлаш учун "Таъмир" ипотека кредитини таклиф этди. Бошланғич тўлов талаб этилмайди, муддати 10 йил, фоизи 24%. Тел.: 1106. ☑️МКБанк мақсадсиз ҳаражатлар учун "Эркин плюс" кредитини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, миқдори 10 млрд сўмгача. Тел.: 1285. ☑️Асакабанк уй-жойни таъмирлаш учун "Универсал" ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 170 млн сўмгача, муддати 10 йилгача, фоизи 24,5%. Тел.: 1152. ☑️Анорбанк Мастеркард Миллий орқали 100 млн сўмгача картадан картага ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилишини маълум қилди. Жорий йил 31 декабргача расмийлаштириш бепул. Тел.: 1290. ☑️Hamkorbank 10 млрд сўмгача "Бизнес-овердрафт" кредитини таклиф этди. Муддати 12 ойгача. Тел.: 1256. ☑️Бизнесни ривожлантириш банки 17,5% дан бошланадиган ипотека кредит таклиф этди. Дастлабки тўлов 15%дан бошланади, муддати 20 йилгача. Тел.: 1254. ☑️Давр банк Онлайн-2 микрокредит таклиф этди. Фоизи 45%, миқдори 30 млн сўмгача, муддати 60 ойгача. Тел.: 1284. ☑️Ўзмиллийбанк олтин қуймаларга инвестиция киритишни таклиф этди. 5, 10, 20, 50 ва 100 грамли олтин қуймаларни чекланмаган миқдорда сотиб олиш мумкин. Тел.: 1344. ☑️Ўзсаноатқурилишбанк таълим кредити таклиф этди. Фоизи 14%, аёлларга 0%, муддати ўқиш муддати + 7 йилгача. Тел.: 1180. ☑️Туронбанк бир неча турдаги ипотека кредитларини таклиф этди. Бирламчи, иккиламчи, расмий даромадга эга ёки эга эмасларга ҳам банк кредит ажратади. Тел.: 1220. ☑️Ориент финанс банк 2025 йил 13 окятбрдан бошлаб банкнинг янгиланган тарифлари кучга киргани ҳақида ўзининг расмий телеграм саҳифасида 2025 йил 11 ноябрда маълум қилди. Янги шартга кўра, бошқа банк карталари (Uzcard ва Humo) орқали кредит тўловларини амалга оширишда 0,5% миқдорида комиссия ундирилади. Шунингдек, банк кичик ва ўрта бизнес учун 300 млн сўм ёки 15 минг Доллар (Евро)гача кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача. Тел.: 4004. ☑️Опенбанк 5 млн АҚШ долларигача Муробаҳа исломий молиялаштиришни таклиф этди. Тел.: 1377. ☑️Гарант банк "Changan" автомобиллари учун 600 млн сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача, фоизи 0%дан бошланади. Тел.: 1326. ☑️Янги банк "Бошлаш эркинлиги" акцияси доирасида янги иш бошлаган комиссияларсиз 3 ой фаолият юритиш мумкинлигини маълум қилди. ☑️Тенге банк таълим соҳасидаги тадбиркорларга 300 млн сўмгача онлайн кредит таклиф этди. Фоизи 33,1% дан бошланади. Тел.: 1245. ☑️Узум Банк 24 фоизли омонат таклиф этди. Минимал миқдор 500 минг сўм, исталган пайтда омонатни тўлдириш ва даромадни йўқотмасдан ечиб олиш мумкин. ☑️ТБС Банк Ўзбекистон Визадаги Салом кардни таклиф этди. Барча харидлардан 1% кешбек, нақд пул ечганда комиссия қайтарилади, картадаги қолдиқ учун йилига 12% устама тўланади ва ҳ. ☑️Трастбанк Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Коммерзбанк (Германия) билан Бош келишув имзолади. ☑️ИнфинБанк ИнфинНасия муддатли тўлов картасини таклиф этди. Лимит миқдори 100 млн сўмгача ☑️Агробанк 4 йил муддат амал қиладиган, лимити 100 млн сўмгача бўлган кредит карта таклиф этди. Тел.: 1216. ☑️Алқоабанк IT Park резидентларининг хорижий мутахассислари учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 15 йилгача, миқдори 1 млрд сўмгача, фоизи 24%. Тел.: 71-2307777. ☑️Универсалбанк кичик бизнес учун "Микрокредит-300" кредитини таклиф этди. Фоизи 30%, миқдори 300 млн сўмгача. Тел.: 1355. ☑️Қуйидаги банк ишга таклиф этди: ▪️Микрокредитбанк. ☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост. ☑️Қуёш панеллари учун кредитлар шартларини 👉мана бу ерда👈 автокредитлар шартини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик. Микроқарзларни, ипотека кредитлари ва таълим кредитларини ҳам рўйҳатини эълон қилдик. ☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин. Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Ўтган ҳафта хабарлари☝️🏻
💚 Ipoteka bank OTP Group - siz bilan birga o‘sib bormoqdamiz! 2025-yilning 9 oyi davomida bank o‘z mavqeini ishonchli tarzda mustahkamladi: daromadliligimiz oshdi, kreditlash faoliyatimiz kuchaydi va transformatsiya strategiyasi bo‘yicha rivojlanishni davom ettirmoqdamiz Ishonchlilik, barqarorlik va doimiy rivojlanish - bularning barchasi Ipoteka bank OTP Group xususiyatlaridir ➡️ Batafsil ma’lumot 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
"ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЁРДАМЧИ АГЕНТИ - 2025" ТАНЛОВИНИНГ 3-БОСҚИЧ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ! Туронбанк ёрдамчи агентлари Марказий банк томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши ёрдамчи агенти – 2025” танловнинг 3-босқичида муносиб иштирок этди. Хоразм, Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича етакчи ўринларни эгаллади. Танловнинг 3-босқич натижаларига кўра Туронбанк ёрдамчи агентлари қуйидаги ўринларни эгаллади: • Рузиев Ҳакимжон Юпдош угли – Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани “Ободон” маҳалласи ёрдамчи агенти, 1-ўрин • Сатторова Мадинабону Жалил қизи – Бухоро вилояти, Когон шаҳар “Мустақиллик” маҳалласи ёрдамчи агенти, 1-ўрин • Саитова Шахло Анваровна – Навоий вилояти, Навбаҳор тумани “Оқ олтин” маҳалласи ёрдамчи агенти, 1-ўрин • Холметова Розажон Азимбоэвна – Хоразм вилояти, Янгибозор тумани “Чуболончи” маҳалласи ёрдамчи агенти, 2-ўрин 👉@bankirkundaligi👈
نمایش همه...