🇺🇿Банкир кундалиги
رفتن به کانال در Telegram
Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

68 236
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+1347 روز
-83030 روز
آرشیو پست ها
⚡️ЯТТ ЛАРГА ФИРМА НОМИГА ЭГА БЎЛИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ҲАҚИДА ХАБАР БЕРГАНЛАР 10 ФОИЗ МУКОФОТ БИЛАН РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ
☑️Юқорида қайд этилган фармонга кўра, “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили доирасида:
▪️тадбиркор ҳар бир хизматдан ўз танлови асосида ихтиёрий равишда фойдаланади;
▪️танланган хизматлар бўйича ягона QR код орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилади.
☑️2026 йил 1 январдан:
▪️ ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади;
▪️ тадбиркорларнинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар ЯТТ гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда бепул киритилади.
☑️2026 йил 1 мартдан:
▪️лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади;
▪️“Лицензия” ахборот тизимида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда қуйидагиларни назарда тутувчи ихтиёрий дастлабки баҳолаш хизмати йўлга қўйилади.
☑️2026 йил 1 апрелдан:
▪️Тегишли фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз, шунингдек, хабарнома юбормасдан шуғулланиш ҳолатлари билан боғлиқ қонунбузилишлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида аниқланганда ва ҳуқуқбузарлик тасдиқланганда, бу ҳақида ваколатли органга хабар берган жисмоний ва юридик шахсларни ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби жорий қилинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПФ-214 @bankirkundaligi.pdf2.53 MB
БИЗНЕСНИ БОШЛАШДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КОМПЛЕКС ТАРЗДА КЎРСАТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнес юритишни ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ–214-сон, 14.11.2025 й.) қабул қилинди.
☑️Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
▪️электрон рақамли имзо калитини бериш;
▪️банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ҳамда уларни фаоллаштириш;
▪️айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;
▪️кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;
▪️ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш;
▪️онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;
▪️юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.
☝🏻Ушбу ўзгаришлар ҳақида Президентимиз жорий йил 20 август кунги "Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда" маълум қилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
05:03
Video unavailableShow in Telegram
СИРДАРЁ, АНДИЖОН ВА САМАРҚАНД ВИЛОЯТЛАРИДА КОРРУПЦИЯ ҲОЛАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
▪️Жорий йил 7 ноябрь куни Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси бош инспектори Сирдарё туманида фаолият юритувчи МЧЖда ўтказилаётган текширув жараёнида солиқдан 400 млн. сўм миқдорида қарздорлик борлигини аниқлайди.
Тақдим этилган хужжатлар асосда, бундай ҳолатлар учун аслида қонунчиликда маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлса-да, ўзининг беминнат ёрдамини таклиф этган Солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи, бош инспектор билан келишган ҳолда ушбу қарздорликни 90 млн сўмгача камайтириб беришни ваъда қилади.
У “холис” хизмати эвазига 1.500 доллар миқдоридаги пулни олган вақтида ДХХ ва Прокуратура ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, солиқ қарздорлигини айтилган суммага камайтириш бўйича расмийлаштирилган тегишли далолатномани жамият рахбарига берган вақтида бош инспектор ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда мазкур солиқ ходимларига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
▪️Навбатдаги ҳолатда, Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг бўлим инспектори вилоятнинг Улуғнор туманида қуёш панеллари ўрнатиш билан шуғулланувчи МЧЖнинг юридик манзилини ўрганиш бўйича текширув олиб боради. Натижада, у МЧЖ тегишли манзилда фаолият юритмаётгани, ҳисоботда кўрсатилган қолдиқдаги товар-моддий бойликлар бўйича бир қатор номутаносибликлар борлигини аниқлайди. У ҳолатга оид далолатнома расмийлаштириб, жамиятнинг банк ҳисоб рақами орқали амалга ошириладиган операцияларни тўхтатиб қўяди.
Аммо, ушбу солиқ инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, аниқланган камчиликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомасини расмийлаштирмаслик ҳамда банк ҳисоб рақамига қўйилган тақиқни олиб ташлашини айтиб, МЧЖ ҳисобчисидан 500 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Солиқ қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда солиқ идораси ходими
6 млн сўм эквивалентидаги пул маблағини ўзининг қариндошларига тегишли 2 та банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
▪️Бошқа бир ҳолатда эса, Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси моддий манфаатдорлик эвазига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг жавобгар шахсга нисбатан банк томонидан белгиланган 117 млн 804 минг сўм қарздорликни банк фойдасига ундириш ҳақидаги фуқаролик иши бўйича чиқарилган ижро варақани суд тизимида ишловчи танишлари орқали бекор қилишни ваъда қилади.
Шунингдек, у суд ишни кўриб чиққанлиги учун белгиланган давлат божидан гўёки озод қилиш, жавобгарнинг автотранспорт воситасига қўйилган тақиқни олиб ташлашини ҳам айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари беришини сўрайди. У талаб қилган пул маблағини ўзининг таниши орқали олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаси шахсий хавфсизлик шўъбаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
1.mp428.45 MB
⚡️Бугун, 2025 йил 14 ноябр куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.
Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА — ҲАР БИР КАСАНАЧИНИНГ ДАСТЛАБКИ УЧ ОЙ ДАВОМИДАГИ КАСАНАЧИЛИК ФАОЛИЯТИ УЧУН БИР ОЙЛИК ЎРТАЧА ДАРОМАДИ МИҚДОРИДА ТЎЛОВ ТЎЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ
☝🏻Талабгор касаначиликни ташкил этганидан сўнг ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали субсидия ажратиш бўйича мурожаат қилади.
Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.
Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади.
«Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Бунда субсидия ажратиш учун талабгор ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси Солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда расмийлаштирилганлигига камида уч ой ўтганлиги асос ҳисобланади.
☑️«Маҳалла еттилиги» томонидан касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромадининг ҳаққонийлиги туман (шаҳар) солиқ инспекциясидан маълумот олиш орқали ёки «Ягона миллий меҳнат тизими»идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали текширади.
«Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда кўпчилик овози билан (бунда маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) коллегиал қарор қабул қилади.
▪️Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.
Жамғарма беш иш кунида «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори бўйича сўралаётган субсидия маблағларини талабгорнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
☝🏻Яна қандай мақсадларга субсидия, ссуда ва грант маблағлари ажратилиши ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 шунингдек, иссиқхона ўрнатиш ҳамда кўчат сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНК КАРТАЛАРИ ҚУЛАЙЛАШДИ. ҲАТТО ЯТТЛАР БИЗНЕС КАРТАДАН БАНК КАССАСИДАН НАҚД ПУЛ ОЛИШИ ҲАМ МУМКИН
Адлия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруқни (рўйхат рақами: 3294-3, 11.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.
☑️Ушбу ҳужжат билан фойдаланувчи субъектларга кўра банк карталарининг турлари кенгайтирилди. Хусусан:
▪️Бизнес банк картаси – якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахсга ўз ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш имконини беради.
▪️Ижтимоий банк картаси – ижтимоий ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни бошқариш учун мўлжалланган.
Шунингдек, олдиндан эмиссия қилинадиган шахсий банк карталарини чиқариш ва уларни мобил иловалар орқали фойдаланувчини идентификациялаган ҳолда активлаштириш тартиби белгиланди.
☝🏻Эндиликда 14 – 18 ёшдаги вояга етмаган шахслар ўзлари мустақил, 14 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-онасидан бири ёки қонуний вакилининг ёзма розилиги асосида тижорат банкларида банк картасини очишлари мумкин бўлади.
▪️Банк картаси сақловчисининг фамилияси ва исми (шахсий банк карталари учун), бунда олдиндан эмиссия қилинадиган шахсий банк картасида банк картаси сақловчисининг фамилияси ва исми жисмонан акс эттирилиши талаб этилмайди.
▪️Карта ҳисобварағини тўлдириш карта ҳисобварағини очган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўлов топшириқномаси асосида исталган талаб қилиб олингунча депозит, кредит (ссуда) ёки транзит ҳисобварағидан амалга оширилади (Бунгача фақат депозит ҳисобварақдан тўлдириш мумкин эди).
▪️Яна бир муҳим ўзгариш, эндиликда ЯТТлар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар миллий валютадаги бизнес банк карталаридан нақд пул олиш ҳам мумкин бўлди (Бунгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳар қандай харажатлар бўйича тўловларни амалга ошириши мумкин эди, нақд пул олиш мумкин эмас эди).
☑️Бундан ташқари, мазкур ҳужжат билан юридик шахслар учун ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали тўлаш имконияти яратилди (Бунгача фақат электр энергияси ва табиий газ учун тўлаш мумкин эди).
👉 @bankirkundaligi 👈
3294-3 @bankirkundaligi.pdf8.71 KB
ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМИЙ БАНК ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ
Олий Мажлис қонунчилик палатасида Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий банк хизматларини жорий қилишга ва халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда банк тизимини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга молиявий хизматлар қамровини кенгайтириш ҳамда янги турдаги банк хизматларини жорий қилиш зарурияти юзага келмоқда.
☑️Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан исломий банк ва молия операцияларига оид ҳуқуқий нормалар лойиҳада акс эттирилганлиги маъқулланди. Шунингдек, молия стандартлари ҳамда инвестициявий депозитларга оид нормалар бўйича аввал билдирилган таклифлар инобатга олинганлиги халқ вакиллари эътиборида бўлди.
▪️Лойиҳада исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш бўйича талаблар аниқ белгиланаётганлиги, исломий молия операцияларига оид тушунчалар очиб берилаётганлиги ҳамда исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга исломий молия стандартлари асосида мижозларни молиялаштириш учун савдо фаолиятини амалга оширишга ҳамда юридик шахсларни ташкил этиш ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги улушларни ёки акцияларни олишга рухсат берилиши назарда тутилганлиги депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
☑️Шунингдек, депутатлар қонун лойиҳаси билан исломий молия операцияларига солиқ солиш бўйича тегишли тартибнинг жорий қилинаётгани молиялаштиришга оид хизматлар кўламининг ошишига катта туртки беришини таъкидлашди.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда исломий банк хизматларини босқичма-босқич жорий этишга, яширин иқтисодиёт улушини камайтиришга ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.
☝🏻Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (3 - 9 ноябр) янгиликлари.
☑️Халқ банки аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Тадбиркор аёллар" платформасини ишга туширди. Тел.: 1106. Шунингдек, банкнинг бош офисида HR-Forum ташкил этилди. Батафсил.
☑️МКБанк 5 йил муддат амал қилиадиган омонат карта таклиф этди. Фоизи 21%, омонат муддати 2 йилгача. Тел.: 1285.
☑️Асакабанк ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонлади. Батафсил. Шунингдек, корпоратив мижозлар учун Select 2.0 тариф режасини таклиф этди. Абонент тўловига қараб чекловларсиз комиссиясиз маблағ ўтказиш мумкин. Тел.: 1152.
☑️Анорбанк янги "Барқарор" омонатини таклиф этди. Муддати 24 ой, минимал миқдори 1 млн сўм, фоизи 22%. Банк шунингдек, микроқарз олиб, совға ютиб олишни таклиф этди. Батафсил. Тел.: 1290.
☑️Hamkorbank 5 млрд сўмгача "Бизнес авто" автокредитини таклиф этди. Муддати 5 йилгача, янги ёки минилган, шунингдек юк, йўловчи ёки махсус транспорт воситалари учун ажратилади. Банк шунингдек Дамас автомобили учун 0% ли автокредит ҳам таклиф этди. Батафсил. Тел.: 1256.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки аёл тадбиркорларга 84 ойгача муддатга кредит таклиф этди. Имтиёзли давр 24 ойгача, фоизи 20-21%. Миқдори 5 та иш ўрин яратилса БҲМнинг 4000 бараваригача. Тел.: 1254.
☑️Давр банк 300 млн сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, бошланғич тўлов талаб этилмайди, фоизи 26%дан. Тел.: 1284.
☑️Ўзмиллийбанк жорий йил 10-12 ноябр кунлари Хоразм вилояти Бош бошқармасига тегишли барча банкоматлар профилактика ишлари туфайли вақтинча ўчирилишини маълум қилди. Тел.: 1344.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк исталган мақсадлар учун 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 26,9%дан бошлаб, муддати 4 йилгача. Тел.: 1344.
☑️Туронбанк ўзининг 35 йиллигини нишонлади. Табриклаймиз. Шунингдек, банк метрода китобхонлар учун "Турон китоб бекати" ташкил этди. Батафсил. Тел.: 1220.
☑️Ориент финанс банк Тошкент, Юнусободда янги "Уч қаҳрамон" Банк хизматлари офиси очилганини маъулм қилди. Тел.: 4004.
☑️Опенбанк бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой хариди учун муддатли тўлов таклиф этди. Бошланғич тўлов 20% дан бошлаб, муддати 2 йилдан 7 йилгача, миқдори 1 млрд сўмгача. Тел.: 1377.
☑️Капиталбанк ўзини банд қилганлар ва ЯТТлар Onix ва Tracker сотиб олишга 0%ли автокредит таклиф этди. Дастлабки тўлов 30% дан бошлаб, муддати 60 ойгача. Тел.: 1340.
☑️Гарант банк "Бизнес инвестиция" кредитини таклиф этди. Муддати 60 ойгача, имтиёзли давр 12 ойгача, фоизи 28%дан бошлаб. Тел.: 1326.
☑️Янги банк "Тез-Факторинг" таклиф этди. Миқдори 300 млн сўмгача, муддати 12 ойгача, дисконт ойига 4,5%.
☑️Тенге банк Тошкент шаҳридаги 3 та (Авиасозлар БХМ (Яшнобод), Юнусобод БХМ ва Паркент БХМ) филиаллари ёпилишини маълум қилди. Тел.: 1245.
☑️Узум Банк Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Қўқон, Наманган, Навоий, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида автобус учун йўл ҳақини бир ойда 50 тагача Узум карта билан тўлаганда 100% кешбек тақдим этилишини маълум қилди.
☑️Пойтахт банк "Омад мавсуми" акцияси доирасида карта орқали тўлов қилиш орқали 2 кишилик саёҳат, пул мукофотлари ёки электромобил ютиб олиш мумкинлигини маълум қилди. Тел.: 71-2142000.
☑️КДБ Банк Ўзбекистон валюта маблағларини автоматик конвертация қилиш функциясининг жорий этилиши ҳақида хабар берди.
☑️Ипотека-банк ўтган ҳафтада ўзининг расмий телеграм каналида мижозлари учун ҳеч қандай хабар эълон қилмади. Ҳатто валюта курсларини ҳам!
☑️Азия аллианс банк "Конструктор" омонатини таклиф этди. Муддати 30 кундан 730 кунгача, сўмда 10% дан 22% гача, долларда 1% дан 6% гача. Тел.: 1270.
☑️Қуйидаги банк ишга таклиф этди:
▪️Марказий банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Қуёш панеллари учун кредитлар шартларини 👉мана бу ерда👈 автокредитлар шартини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик. Микроқарзларни, ипотека кредитлари ва таълим кредитларини ҳам рўйҳатини эълон қилдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўтган ҳафта хабарлари☝️🏻
МАРКАЗИЙ БАНК 18 ТА БАНККА ЖАРИМА ҚЎЛЛАДИ
Марказий банк томонидан жорий йил сентябр–октябр ойларида тижорат банкларининг расмий веб-сайтлари мониторингдан ўтказилди.
Мониторинг натижасида қатор камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонун талабларига риоя этилмасдан айрим банкларнинг веб-сайтларида маълумотлар давлат тилида жойлаштирилмаганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, ахборотларни ошкор этиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилмаган ҳолда айрим банкларнинг веб-сайтларида кредит таъминотига қабул қилинган гаров мулкларини кредитнинг асосий қарзи қолдиғига мутаносиб равишда босқичма-босқич гаровдан чиқариш тартиби жойлаштирилмаганлиги маълум бўлди.
Хусусан, Агробанк, Анор банк, Ҳаёт банк, Универсал банк, Гарант банк, Асакабанк, Туронбанк, Инфинбанк, Микрокредитбанк, Трастбанк, Мадад Инвест банк, Содерот банк, Ориент Финанс банк, Ипотека-банк, Тенге банк, Зираат банк Узбекистан, АВО банк ва Опен банк каби банкларнинг расмий веб-сайтларида юқорида қайд этилган тартиб жойлаштирилмаганлиги кузатилди.
Мониторинг якунларига кўра Марказий банк томонидан қоидабузарликка йўл қўйган банкларнинг ҳар бирига нисбатан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ 102 млн. сўмдан жарима чораси қўлланилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда расмий веб-сайтлардаги маълумотларни қонунчилик талабларига тўлиқ мослаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар юборилди.
☑️Марказий банк барча тижорат банкларидан:
▪️ахборотларни истеъмолчиларга ошкор этишда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида»ги Қонун талабларига сўзсиз риоя этилиши;
▪️расмий веб-сайтларда жойлаштирилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги ва долзарблиги таъминланиши;
▪️расмий веб-сайтларда жойлаштирилган ахборотларни ошкор этишда истеъмолчиларининг тўлиқ, ишончли ва тушунарли маълумот олиш ҳуқуқи ҳисобга олиниши лозимгини қатъий равишда талаб этди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
УРГУТ ТУМАНИДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ВА АДВОКАТГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ
Самарқанд вилояти Ургут туман тиббиёт бирлашмасида аниқланган 61 млн. сўмлик камомад бўйича прокуратура органлари томонидан Жиноят Кодексининг 167-модддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилади.
Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси мазкур жиноят ишининг унда гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахслардан бирига тегишли қисмини танишлари ёрдамида ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Сўнгра ҳоким ёрдамчиси ушбу пулларни маҳаллий адвокатлик бюроси адвокатига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур қонун ҳимоячиси ҳам 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Маълум бўлишича, адвокат мансабдор танишлари орқали жиноят ишининг гумондор шахсга тегишли қисмини ЖПКнинг 84-моддаси билан тугатиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Афсуски, ҳоким ёрдамчиси муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан, адвокат эса 168-моддаси билан судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
☝🏻Ўтган ойда ҳам Навоий вилоятида МФЙ ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олингани хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
БУГУН ЁКИ ЭРТАГА ҚАЙСИ БАНКЛАРДАГИ ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ВА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИГА БОРИШ МУМКИН?
Рўйҳат.
Рўйхатдаги банк номи устига босиб, банкнинг расмий сайтидан бу ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
📢 Islomiy Banklar Faoliyati bo‘yicha Fundamental Onlayn Kurs
📅 Boshlanish sanasi: 11-noyabr 2025
🕓 Davomiyligi: 4 hafta (24 soatlik o‘quv dasturi)
📍 Format: Onlayn (ZOOM platformasi orqali)
📜 Yakunida: Sertifikat taqdim etiladi
🔰Kursning maqsadi:
Islomiy bank tizimining nazariy asoslari va amaliy mexanizmlarini o‘rgatish. Kurs davomida siz Islomiy va an’anaviy banklar o‘rtasidagi farqlar, asosiy islomiy moliyaviy shartnomalar, korporativ boshqaruv va buxgalteriya hisobi haqida chuqur bilimlarga ega bo‘lasiz.
🔰Darslar quyidagi mutaxassislar tomonidan olib boriladi:
• Anvar Tursunov – IAU o‘quv ishlari bo‘yicha prorektor, i.f.d., dotsent, CPSS (AAOIFI) sertifikati sohibi
• Muzaffar Nizamiddinov – Islom Korporatsiyasi (ICD) bosh mutaxassisi, MDH davlatlari bo‘yicha loyiha menejeri
• Ahrorjon Sadullaev – Auditor, CSAA (AAOIFI), 19 yillik xalqaro tajriba (EY, KPMG)
• Muhiddin Bektemirov – CSAA (AAOIFI) sertifikati sohibi, O‘zbekiston Xalqaro Islom Akademiyasi magistri
• Hamid Rahmatov – CSAA (AAOIFI) sertifikati sohibi, International Islamic University Malaysia (2023) magistri
🔰Kurs mavzulari:
• Islomiy bank faoliyatining asoslari
• Asosiy moliyaviy shartnomalar (Murabaha, Musharaka, Mudaraba, Ijara, Istisna, Salam)
• Islomiy va an’anaviy banklar o‘rtasidagi farqlar
• Shariatga muvofiq yordamchi shartnomalar
• Korporativ boshqaruv va zakot hisobi (AAOIFI asosida)
• Islomiy buxgalteriya hisobi
🔰 Nega bu kurs muhim?
✅ Islomiy bank faoliyatida xalqaro amaliy bilimlar
✅ AAOIFI standartlari asosida tayyorlangan dastur
✅ Mutaxassislar bilan jonli muloqot
✅ Yakunida rasmiy sertifikat
📞 Qo‘shimcha ma’lumot uchun:
📱 +998 94 777 06 16
✉️ Telegram: @Hemis_IAU
📌 Telegram guruhiga qo‘shilish uchun:
👉 https://t.me/+QkCe5q4EiCUyODcy
Photo unavailableShow in Telegram
МУРОЖААТДАГИ МАСАЛА ҲАЛ ЭТИЛДИ
Жорий йил 30 октябр куни каналимизда эълон қилинган мурожаатдаги масалани Октобанк томонидан ижобий ҳал этиб берилибди.
Мурожаатчи ҳам тасдиқлади: Ассалому алайкум. 2 ойда ечилмаган масала 4 кунда ҳал бўлди. Банкир кундалиги телеграм канали маъмуриятига раҳмат.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИГА (ЧОРВАГА ҲАМ) 12 ФОИЗ СТАВКАДА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (31.10.2025 йилдаги ПҚ-322-сон) қарори қабул қилинди.
☑️Унга кўра, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) 12 ой муддатга имтиёзли кредитлар ажратиш. Бунда қуйидаги таъминот турларидан бири қабул қилинади:
▪️кредит қайтмаслиги хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
▪️кафиллик ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа таъминот турлари;
☑️2025 йил 1 ноябрдан 2030 йил 31 декабрга қадар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган йўналишлар ва шартлар бўйича тадбиркорлик субъектларига:
▪️Марказий банк асосий ставкасининг икки баробаридан ошмаган миқдорда миллий валютада ажратиладиган кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз банддан юқори, бироқ 10 фоиз бандгача бўлган қисмини қоплаб бериш;
▪️хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 8 фоиздан юқори, бироқ 4 фоиз бандгача бўлган қисмини қоплаб бериш;
▪️миллий ва хорижий валютадаги кредитларининг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўм эквивалентидан ошмаган қисмига кафиллик тақдим этиш;
▪️йирик ва майда шохли қорамолларни боқишга ихтисослашган маҳаллаларга наслни яхшилаш учун хорижий ва маҳаллий ветеринар ва бошқа мутахассисларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан жалб қилиш, бунда харажатларнинг 50 фоиз қисмини уларнинг хулосасига асосан тегишлилиги бўйича Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
☑️2026 йил 1 январдан бошлаб озуқабоп ва мойли экинларни етиштирувчи субъектларга маҳсулот етиштиришда суғориш тадбирлари учун ўз балансидаги насос агрегатлари сарфлайдиган электр энергияси харажатларининг 50 фоиз қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш таклифлари маъқулланди.
☑️Айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича қуйидаги йўналишларга ажратилади:
▪️чорва моллари учун озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
▪️чорванинг сунъий уруғларини сотиб олиш ва хусусий ветеринария хизматларини кўрсатиш;
▪️озуқабоп экинлар уруғларини харид қилиш;
▪️чорва, парранда ва балиқлар учун тайёр (буғдойдан ташқари) ва ярим тайёр озуқа қўшимчаларини харид қилиш;
▪️наслли сут ёки гўшт йўналишида йирик шохли қорамол, қўй, эчки, қуён, бир кунлик жўжа ва она балиқлар харид қилиш;
▪️тери ва жунни қайта ишлаш учун сотиб олиш;
▪️ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш учун хомашё сотиб солиш;
▪️ваколатли органлар томонидан тақдим этиладиган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
☑️Муддати: 6 ойгача имтиёзли давр билан 18 ой.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПҚ-322 @bankirkundaligi.pdf5.21 MB
Photo unavailableShow in Telegram
📚ТУРОНБАНКДАН ЯНА БИР КРЕАТИВ ЛОЙИҲА:
МЕТРОДА КИТОБХОНЛАР УЧУН “ТУРОН КИТОБ БЕКАТИ” ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
Бугун, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Туронбанк” АТБ, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Тошкент метрополитени ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Турон китоб бекати” лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тадбир Алишер Навоий ва Пахтакор метро бекатларининг ўтиш қисмида ўрнатилган китоб жавонлари ёнида ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасанов, “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси Чори Мирзаев, Транспорт вазирлиги ва Тошкент метрополитени масъуллари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, журналист Шерзодхон Қудратхўжа, шунингдек, шоирлар ва фаол китобхонлар иштирок этдилар.
Лойиҳа аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш ва ўқишга бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. “Турон китоб бекати” жавонларидаги асарлар “Ишонч асосидаги китоб алмашинуви” тамойилига асосланади: йўловчи китобни олиб, манзилига етгунча ўқийди ва уни бошқа бекатдаги жавонга қайтаради. Шу орқали метро йўловчилари ўртасида ўқиш, фикрлаш ва билим алмашиш маданияти шаклланади.
Тадбирда сўз олган “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси Чори Мирзаев ушбу ташаббуснинг мақсадини қуйидагича изоҳлади:
“Банк фақат молиявий хизмат кўрсатувчи муассаса эмас, балки жамиятда маданий ва маънавий қадриятларни ривожлантирувчи кучли ижтимоий платформадир. 'Турон китоб бекати' орқали биз ҳар бир йўловчини ўқишга ундайдиган, фикрлашга чорлайдиган, маънавий бойлик улашадиган муҳит яратмоқдамиз.”
☝🏻Туронбанк “Турон китоб бекати” лойиҳаси орқали маданий-маънавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш йўлида янги босқични бошлаб бермоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
05:56
Video unavailableShow in Telegram
🏦 Асакабанк бугун 30 йиллик юбилейини нишонламоқда!
Асакабанкнинг ўтган йиллардаги тарихига бағишланган видеоролиги банкнинг босиб ўтган йўли, иқтисодий ислоҳотлардаги ўрни ва молиявий бозордаги барқарор мавқеини яна бир бор намоён этди.
Бугун Асакабанк иқтисодий жараёнларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ишончли молиявий шерикка айланиш борасида етакчи позицияни мустаҳкамлаб бормоқда. Канал муаллифи сифатида банк жамоасини юбилей билан самимий табриклаймиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
74.91 MB
Photo unavailableShow in Telegram
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА 1,4 МЛРД СЎМЛИК СУБСИДИЯ МАБЛАҒЛАРИ ЎЗЛАШТИРИБ ЮБОРИЛГАНИ АНИҚЛАНДИ
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарори асосида ажратилган субсидия маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши бўйича Фарғона вилоятида ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида аниқланишича, 2023-2024 йиллар давомида тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами 9,3 млрд сўм миқдоридаги субсидия маблағлардан 1,4 млрд сўмлик қисми ўзлаштириб юборилган:
▪️Учкўприк туманида 2 та юридик шахс томонидан 37 нафар касаначига 309,4 млн сўмлик;
▪️Риштон туманида 1 та юридик шахс томонидан 42 нафар касаначига 277,2 млн сўмлик;
▪️Бағдод туманида 2 та юридик шахс томонидан 54 нафар касаначига 275 млн сўмлик;
▪️Бешариқ туманида 1 та юридик шахс томонидан 33 нафар касаначига 192,4 млн сўмлик;
▪️Қўқон шаҳрида 1 та юридик шахс томонидан 17 нафар касаначига 160,5 млн сўмлик асбоб-ускуналар етказиб берилмаган.
▪️Фарғона туманида 1 та юридик шахс томонидан 14 нафар касаначига 106,3 млн сўмлик;
▪️Фарғона шаҳрида 1 та юридик шахс томонидан 15 нафар касаначига 98 млн сўмлик;
▪️Данғара туманида 1 та юридик шахс томонидан 7 нафар касаначига 51 млн сўмлик;
☑️⚡️Шунингдек, жами 335 млн сўмлик субсидия маблағлари асоссиз ажратилганлиги аниқланди.
Хусусан, 6 нафар фуқаро номига икки маротаба, яъни такрорий тарзда жами 34,9 млн сўмлик субсидия маблағлари қарор талабларига зид равишда ажратилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарори асосида вилоят бўйича тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган, жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 47 нафар фуқарога асбоб-ускуналар хариди йўналишида аввал субсидия маблағи олган бўлишига қарамасдан, такроран жами 300,1 млн сўм субсидия ажратилган.
Қарор талаби бўйича Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан субсидия маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг тадбирлари орқали назорат қилиб бориш ишларида ҳам масъулиятсизлик ва қўпол хатоларга йўл қўйилган.
Тўпланган материаллар асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
P.S.: Нега бу ҳолатларни Антикор аниқлаши керак! Антикор бу масалани туман ёки вилоят даражасида чора-кўриш билан чекланса, бошқа вилоятларда ҳам бу масалалар кўтарилаверади.
👉 @bankirkundaligi 👈
00:56
Video unavailableShow in Telegram
HR FORUM – 2025: ИНСОН РЕСУРСЛАРИ БОШҚАРУВИДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР МАЙДОНИ
Бугун Халқ банки бош офисида инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги янгиликлар, лойиҳалар ва амалий тажрибалар муҳокамасига бағишланган "HR Forum – 2025" бўлибди.
"Мақсадларга биргаликда эришамиз" шиори остида ўтган форумда ходимлар билан ишлаш йўналишидаги ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
▪️Унда Рақамлаштириш вазирлиги, Марказий банк, 20 дан ортиқ тижорат банклари, микромолия ташкилотлари, Узинфоком, Humo тўлов тизимларининг HR мутахассислари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
☝🏻"HR Форум – 2025" банк тизимида инсон ресурслари бошқарувини такомиллаштириш, тажриба алмашиш ва янги ғоялар учун муҳим мулоқот майдони бўлди.
👉 @bankirkundaligi 👈
HR forum 2025IMG_0876.MP420.26 MB
