🇺🇿Банкир кундалиги
رفتن به کانال در Telegram
Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

68 236
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+1347 روز
-83030 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
❤️ Damas автомобилини 0% фоиз ставкада харид қилинг!
Hamkorbank ва UzAuto Motors сиз учун махсус ҳамкорлик дастурини йўлга қўйди. Энди Damas автомобилини энг қулай шартларда — 0% дан бошланадиган фоиз ставкаси билан харид қилишингиз мумкин.
Кредит шартлари:
🟢 Кредит миқдори — 600 млн сўмгача;
🟢 Фоиз ставкаси — 0% дан;
🟢 Муддат — 5 йилгача;
🟢 Бошланғич тўлов — 25% дан.
✅ Харидни кейинга қолдирманг — махсус дастурдан фойдаланинг ва бугуноқ янги Damas автомобили эгасига айланинг!
Hamkorbank офислари ёки UzAuto Motors расмий автосалонларига мурожаат қилинг.
🌍 Аризани Hamkorbank.uz сайтида қолдиринг.
📱 1256
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
ФОРЕКСДА КАМРОҚ СТРЕСС БИЛАН ҚАНДАЙ САВДО ҚИЛИШ МУМКИН?
Кросслар ёки бозорлараро жуфтликлар ёрдам беради. Бу нима эканлигини Alpari тушунтиради.
Кросслар икки хил активни бирлаштиради.
Мисоллар:
• металлга қарши индекс (УС30/ХАУ) ⚙️📈
• индексга қарши индекс (НАС100/ЖП225) 🔁
• товарга қарши товар (БРН/WТИ) 🛢🔥
Трейдер бу ерда алоҳида активлар билан эмас, балки уларнинг нархлари нисбати билан савдо қилади.
Нима учун бу қулай?
✅ Соддалик. Битта график, битта маржа, битта қарор қабул қилиш нуқтаси.
🌍 Диверсификация. Битта бозорга боғлиқлик камроқ.
🛡 Хежлаш. Бир активнинг пасайиши бошқаси ҳисобига қопланиши мумкин.
⚡️ Мослашувчанлик. Ҳам нарх кўтарилишидан, ҳам тушишидан фойда оласиз.
Кросслар билан қандай савдо қилиш мумкин?
Alpari кросслар учун CFD таклиф этади. Сиз активларни сотиб олмайсиз, балки ушбу жуфтлик нархлари ўртасидаги фарқ учун шартнома тузасиз.
Бу қуйидагича амалга оширилади:
1️⃣ Терминалда кроссни танланг
2️⃣ Графикни таҳлил қилинг ва битим йўналишини аниқланг 📊
3️⃣ Ҳажм ва стоп-лоссларни ўрнатинг ⛔️
👉 Савдони бошланг!
Савдо сирлари
💡 Танланган активларни ўрганинг. Уларни нима боғлайди? Улар қачон турли йўналишларда ва қачон бир хил йўналишда ҳаракатланиши мумкин?
🔒 Стоп-лосс ва таке-профитдан фойдаланинг.
🎯 Демо ҳисобда машқ қилинг.
📱 Alpari - Trading App иловасида кросслар билан савдо қилинг.
Бу сизнинг жаҳон бозорларидаги трейдингга киришингиздир. 🌏🚀
👉 @bankirkundaligi 👈
ТАДБИРКОРЛАРГА 2 ЙИЛ ИМТИЁЗЛИ ДАВР БИЛАН 7 ЙИЛ МУДДАТГА 5 МИЛЛИАРД СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ, ШАРТИ БОР!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ–328-сонли қарори тасдиқланди.
☑️Унга кўра, Олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектларига 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредитлар (имтиёзли кредит) ажратилади:
▪️имтиёзли кредит тадбиркорлик субъектларига ҳар бир миллиард сўм қийматгача бўлган маблағ учун камида бир нафар битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан ажратилади;
▪️имтиёзли кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилади;
▪️тадбиркорлик субъекти унинг имтиёзли кредит олишига сабаб бўлган битирувчи(лар) ўртасида икки йил давомида меҳнат шартномаси бекор бўлган тақдирда, кредит фоизи меҳнат шартномаси бекор бўлган санадан тижорат ставкасига ўзгартирилади, бундан ушбу ходим(лар) ўрнига бир ой муддатда бошқа битирувчи(лар)ни ишга қабул қилинган ҳоллар мустасно.
☑️Амалиёт ўташ харажатларини молиялаштириш ҳамда энг яхши стартап ва инновацион лойиҳаларга грант маблағлари тақдим этилади:
▪️ваколатли банклар томонидан тегишли миқдордаги маблағларни олий таълим ташкилотларига ўтказиш учун олий таълим ташкилоти, иш берувчи ва талаба ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асос бўлади, индивидуал касбий таълим дастури шартномага илова қилинади;
▪️шартномада томонларнинг битирувчини ишга жойлаштириш бўйича аниқ мажбуриятлари ва мазкур мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади;
▪️олий таълим ташкилоти томонидан талабанинг амалиёти муддатига мос равишда ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдоригача тўловлар амалга оширилади;
▪️заруратга кўра, иш берувчининг буюртмасига мувофиқ талабанинг чет элдаги олий таълим ташкилоти ҳамда корхоналарда қисқа муддатли курсларга қатнашиш харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида тўловлар амалга оширилади;
▪️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ваколатли банклар билан ҳамкорликда битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилади ҳамда танлов ғолибларига камида икки нафар битирувчини ишга олиш мажбурияти билан бир миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.
☝🏻Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги олий таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини таъминлашга ҳамда статистик маълумотлар юритилишига масъул этиб белгиланди Яна ўша ҳоким ёрдамчилари.
Дастурда иштирок этувчи тижорат банклари (Қавс ичида нечта битирувчини бандлигини таъминлашга масъуллиги кўрсатилган):
1. «Ўзмиллийбанк» АЖ (6000 та)
2. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (3600 та)
3. «Асакабанк» АЖ (3600 та)
4. АТ «Халқ банки» (3600 та)
5. «Микрокредитбанк» АТБ (3600 та)
6. «Агробанк» АТБ (3600 та)
7. «Туронбанк» АТБ (3000 та)
8. «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ» (3000 та).
Рўйхатга Алоқабанк қўшилмаган. Ўзмиллийбанкка эса 2 та банкнинг режасига тенг режа қўйилган. Сабабларини катталар билгувчи.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКДА!
Марказий банк 2025 йил 3 ноябр ҳолатига банклар аҳолига таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг навбатдаги ўзгаришларни эълон қилди.
☑️МБ навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди.
▪️Микроқарзларнинг ўртача фоизи 32,7%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Инфинбанк (24,9%), Бизнесни ривожлантириш банк (25,5%) ва Трастбанк (25,6%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса Анор банк (40,6%), ТБС банк (40,0%) ва Тенге банк (39,8%) тақдим этмоқда.
▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 24,3%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Гарант банк (17,8%), Инфинбанк (19,1%) ва Ипотека-банк (19,7%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Универсалбанк (30,0%), Мадад инвест банк (27,9%), Ўзсаноатқурилишбанк (27,4%) тақдим этмоқда.
Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда 👉 мана бу ерда 👈, микроқарзларни 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
☝🏻Юқоридаги статистикада қизиқ фактни учратиш мумкин. Автокредитларни энг юқори фоизларда таклиф этаётган Мадад инвест банк ҳамда Универсал банкларнинг иккаласининг ҳам Бош офислари Фарғона вилоятида жойлашган экан.
@bankirkundaligi
02:05
Video unavailableShow in Telegram
ЗАМҲОКИМ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Асака тумани ҳокими ўринбосари ер сотиш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган.
Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
KORRUPSIYA .mp429.29 MB
00:10
Video unavailableShow in Telegram
🏦 МИКРОҚАРЗ РАСМИЙЛАШТИРИНГ ВА ANOR BONUS'ДА ДАРҲОЛ* СОВҒА ЮТИБ ОЛИНГ!
ANORBANK'дан микроқарз олинг — ва 6 та BYD автомобилидан бирини ҳамда минглаб бошқа совринларни ютиб олиш имкониятига эга бўлинг.
Ҳар бир иштирокчи учун кафолатланган совғалар: обуналар ва бренд аксессуарлардан то iPhone 17 Pro ва ноутбукларгача.
Акция 28 октябрдан 28 январгача амал қилади.
*совринни олиш шартлари — акциянинг оммавий офертасида.
Кутиб ўтирманг — ғолиб бўлинг!
👉 @bankirkundaligi 👈
ТГ узб.mp416.33 MB
Photo unavailableShow in Telegram
THE EUROPEAN ЖУРНАЛИДА ЎЗБЕКИСТОН БАНК-МОЛИЯ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ҲАҚИДА МАҚОЛА ЧОП ЭТИЛДИ
ANORBANK Кузатув кенгашининг мустаъқил аъзоси Макс Жонсон The European журналида Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида мақола чоп этди. Унда рақамли молия инфратузилмаси, финтех экотизими ва молиявий инклюзия бўйича мамлакатда амалга оширилаётган ишлар кенг ёритилган.
Бу материал банк соҳаси учун муҳим мезон: халқаро майдонда Ўзбекистон тажрибасига қизиқиш ортаётгани, ички бозор иштирокчилари учун ҳам янги имкониятлар очаётганидан дарак. Буни эътиборсиз қолдирмаслик керак.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (27 октябр - 2 ноябр) янгиликлари.
☑️Халқ банки чорвачиликни ривожлантириш учун 17% ли кредит таклиф этди. Муддати 180 ойгача. Банк шунингдек, янги уй хариди учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йилгача, фоизи 17% дан бошлаб. Бундан ташқари банк бошқаруви раиси Навоий вилояти, Қизилтепа туманида бўлиб, у ердаги микролойиҳа ва тадбиркорлик ташаббуслари билан танишди. Батафсил. Тел.: 1106.
☑️МКБанк Uzcard билан бирга MKB Axpress хизмат шахобчасини ишга туширди. Тел.: 1285.
☑️Асакабанк факторинг хизматини таклиф этди. Муддати 180 кунгача, комиссия ҳар 30 кун учун 2%. Банк шунингдек, имтиёзли таълим кредити ҳам таклиф этди. Тел.: 1152.
☑️Трастбанк бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредитларини таклиф этди. Банк шунингдек, бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит ҳам таклиф этди. Тел.: 1287.
☑️Агробанк соврин жамғармаси 500 млн сўм бўлган AI-hakaton бошлаганини маълум қилди. 16 ёшдан юқорилар 1 тадан 5 тагача иштирокчи бир жамоа бўлиб иштирок этиши мумкин. Финал жорий йил 13 декабр, Агробанк бош офисида бўлади. Тел.: 1290.
☑️Анорбанк мижозларидан хизмат сифатини ошириш мақсадида ўтказаётган сўровномада иштирок этишни илтимос қилди. Сўровнома. Тел.: 1290.
☑️Hamkorbank янги Дамас учун 0% ли автокредит таклиф этди. Миқдори 600 млн сўмгача, муддати 5 йилгача. Тел.: 1256.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки уйни ижарага олиш ёки ипотека кредитига олишни солиштирди. Якун ипотека ғолиб. Банк раҳбарияти ҳудудларга чиқиб, тадбиркорлар билан учрашди. Батафсил. Тел.: 1254.
☑️Давр банк факторинг хизматини таклиф этди. Муддати 180 кунгача, дисконт ставкаси 2,5% дан 15% гача. Тел.: 1284.
☑️Ўзмиллийбанк аукционга чиқарилган банк мулкларини таклиф этди. Банк шунингдек иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 21,5%, миқдори 800 млн сўмгача, муддати 20 йилгача. Тел.: 1344.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк 100 млн сўмгача кредит карта таклиф этди. 40 кунгача фоизсиз. Бундан ташқари банк раҳбарияти аҳоли бандлигини ва муаммоларини ўрганиш учун жойларга чиқди. Батафсил. Тел.: 1344.
☑️Туронбанк Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида "Лимон ҳосили сайли" ташкил этди. Батафсил. Тел.: 1220.
☑️Ориент финанс банк "Қулай қайта молиялаштириш" ипотека кредитини таклиф этди. Муддати 20 йилгача, бошланғич тўлов 25% дан. Фоизи 23,5%дан. Тел.: 4004.
☑️Опенбанк Biznes IFN Uzbekistan Forum 2025 - исломий банк ва молия соҳасининг ривожланишига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этганини маълум қилди. Тел.: 1377.
☑️ТБС банк жорий йил 31 октябрдан бошлаб омонатлар шартларини янгилаганини маълум қилди. "Одат" омонатида фоиз энди 13% ва минимал сумма 1000 сўм. Муддатли омонат фоизи эса 22%. Банк шунингдек, бизнес учун 300 млн сўмгача гаровсиз кредит таклиф этди. Батафсил.
☑️Универсалбанк 48 ой муддатга "Келажакка сармоя" омонатини таклиф этди. Фоизи 22%, минимал миқдори 100 юз минг. Тел.: 1355.
☑️Капиталбанк ўзини банд қилганлар ва ЯТТлар учун Лабо ва Дамас сотиб олишга 5 йилгача муддатга автокредит таклиф этди. Фоизи 0% дан 19% гача, дастлабки тўлов 20 %дан 50 %гача.
☑️Алоқабанк юридик шахслар ва ЯТТлар учун факторинг хизматини таклиф этди.
☑️Гарант банк бизнес учун 6 млрд сўмгача "Оптима" кредитини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 28% дан бошлаб. Тел.: 1326.
☑️Инфин банк "Ишонч телефон"лари рақамларини маълум қилди. 71-202-50-65, 71-202-50-60 (52-09) ва 71-202-50-69.
☑️Октобанк Click орқали кредит ва микроқарзларни тўлаш қулайлашганини маълум қилди. Комиссия 1%.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️БРБ;
▪️Асакабанк;
▪️Капиталбанк;
▪️Ипотека-банк;
▪️Ўзсаноатқурилишбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Қуёш панеллари учун кредитлар шартларини 👉мана бу ерда👈 автокредитлар шартини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик. Микроқарзларни, ипотека кредитлари ва таълим кредитларини ҳам рўйҳатини эълон қилдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўтган ҳафта хабарлари☝️🏻
ПАРКЕНТДА АҲОЛИГА 5 МИНГ ТУП УЗУМ КЎЧАТИ БЕПУЛ ТАРҚАТИЛДИ
Паркент туманида аҳолининг узумчилик орқали даромад топиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Асакабанк ишончли бошқарувидаги “Олтиариқ – Агро Стар” компанияси 5 минг туп янги, данаксиз узум кўчатларини бепул тарқатди.
Ташаббус Президентимизнинг қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга оид қарори асосида амалга оширилди. Компания Паркентда экспортбоп узум навларини кўпайтириш, маҳаллий деҳқонларнинг тажрибасини ошириш ва аҳоли фаровонлигини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.
Шу куни тажрибали деҳқонлар иштирокида аҳоли учун узум кўчатларини экиш ва парваришлаш бўйича амалий мастер-класслар ҳам ўтказилди.
“Олтиариқ – Агро Стар” — Асакабанк ишончли бошқарувидаги йирик агро-лойиҳалардан бири бўлиб, банк бу орқали нафақат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни, балки маҳаллаларда аҳоли даромадини оширадиган барқарор агроэкотизим яратишни ҳам мақсад қилган. Ташаббус тез орада Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ҳам давом эттирилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ТОМОРҚАГА ЭКИН ЭКМАГАНГА ЕР СОЛИҒИ УЧ КАРРА ОШИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (28.03.2025, 191-сон) қабул қилинди.
☑️«Маҳалла еттилиги» хулосаси асосида аҳоли томорқаси ва ижара ердан самарали фойдаланмаётган ёки экин экмаганларга қуйидаги чоралар кўрилади:
▪️томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига давлат дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ажратилмайди;
▪️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар учун назарда тутилган имтиёзлар тўхтатилади;
▪️Экин экилмаганлиги аниқланган йил учун ер солиғи ставкаси уч карра миқдорда ҳисобланади.
Маҳалла группаларига тарқатиб, хабардор қилиб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Банкир кундалиги.pdf1.34 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Биз сизга энг яхшисини раво кўрамиз
Ахборот тарқатувчилар сони ортгани сайин улар орасидан холис ва муҳимларини топиш қийинлашиб бораверади.
Биз сиз қийналмаслигингиз учун энг керакли блоглар рўйхатини туздик.
@r_kusherbayev: Собиқ депутатнинг нозик мавзулардаги танқидий блоги.
@yuristkadr: Энг таниқли адвокатнинг ҳуқуқий кўрсатмалари.
@Otabek: Марғилон дўппида масъулларни сўзи билан "тепкилайдиган" жайдари блогер.
@VafoMumin: Парда ортидаги ҳақиқатларни гапирадиган блогер.
@Rabbimov_rasmiy: Сиёсатшуноснинг сиёсий қарашлари акс этган камёб саҳифа.
@abdumalikovich_uzb: 20 йил иш тажрибасига эга адвокат/автоюрист.
@qonuniy_gaplashamiz_official: Қонуний гаплашишни яхши кўрадиган блогер.
@rahmonali_uz: Газни ҳиди, бомбалар овози ичида ижод қиладиган блогер.
@Advokat_Abdullayev: Ушбу каналда ҳуқуқий йўналишда, тергов ва суд жараёнлари ёритилади.
@adolat_kuychisi: Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
@ishbank: Бу ерда юртимиздаги актуал бўш иш ўринлари тўғрисида эълонлар жойлаб борилади.
@Yurist_Xizmati: Юридик кўмак берувчи блог.
@gonzo_uz: Ақллилар инқилобга чорлайди, телбалар уни амалга оширади.
@burgutuzb: Уруш ва тинчлик орасидаги блог.
@insideruzbek: сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
@paradigmauz: Paradigma.uz сайтининг расмий Телеграм канали.
@mushtumjurnali: ҳажвий, танқидий журнали.
@nodavlattalim: нодавлат олий таълим муассасалари ҳақида расмий хабарлар.
@gorizont_uz: Дунёни биз билан кузатинг!
@nishondagi_gaplar_tegadi: Фикрлашга мажбур қилувчи фикрлар...
@adolatuzb: Ижтимоий ва сиёсий муаммолар кулгу орқали олиб чиқилади.
@hokim_yordamchilar: Канал ҳоким ёрдамчиси фаолияти ва "маҳалла ҳаёти".
@jurnalistuz: "Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади".
@molxonauzb: Киши кўпинча ҳақиқат изидан ёлғиз боришдан кўра кўпчилик билан бирга адашишни афзал кўради.
☝️ Юқоридаги барча каналларга биттада қўшилиш: https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy
00:36
Video unavailableShow in Telegram
🍋 Пастдарғомда «Лимон ҳосили сайли» — барака ва тажриба майдони!
📍 Бугун Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган деҳқон ва тадбиркорлар учун ҳақиқий байрам — «Лимон ҳосили сайли» бўлиб ўтди.
🫥 Тадбир давомида лимон етиштирувчи фермерлар, тадбиркорлар ва соҳа мутахассислари ўзаро тажриба алмашдилар, ҳосилдорликни ошириш, иссиқхона технологияларини такомиллаштириш ҳамда «Ўзбек лимони» миллий брендининг экспорт салоҳиятини кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
🏦Сайлда «Туронбанк» АТБ вакиллари ҳам иштирок этиб, лимончиликни ривожлантиришга доир банк томонидан яратилаётган имкониятлар, имтиёзли кредитлар ва соҳадаги янги қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида маълумот бердилар.
✨ Тадбирда шунингдек, Пастдарғом тумани ҳоким ўринбосари, «Туронбанк» АТБ Самарқанд БХМ раҳбари, Булунғур БРМ раҳбари ҳамда “Туронбанк“ АТБ Маъмурий хўжалик бошқармаси бошлиғи иштирок этишди.
⚡️ Тадбир якунида энг фаол лимончилар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
«Лимон ҳосили сайли» — бу нафақат мўл ҳосил байрами, балки меҳнатсевар деҳқонларнинг тажриба, ҳамкорлик ва барака майдони бўлиб хизмат қилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
IMG_2025.MOV28.18 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Биз сизга энг яхшисини раво кўрамиз
Ахборот тарқатувчилар сони ортгани сайин улар орасидан холис ва муҳимларини топиш қийинлашиб бораверади.
Биз сиз қийналмаслигингиз учун энг керакли блоглар рўйхатини туздик.
@r_kusherbayev: Собиқ депутатнинг нозик мавзулардаги танқидий блоги.
@yuristkadr: Энг таниқли адвокатнинг ҳуқуқий кўрсатмалари.
@Otabek: Марғилон дўппида масъулларни сўзи билан "тепкилайдиган" жайдари блогер.
@VafoMumin: Парда ортидаги ҳақиқатларни гапирадиган блогер.
@Rabbimov_rasmiy: Сиёсатшуноснинг сиёсий қарашлари акс этган камёб саҳифа.
@abdumalikovich_uzb: 20 йил иш тажрибасига эга адвокат/автоюрист.
@qonuniy_gaplashamiz_official: Қонуний гаплашишни яхши кўрадиган блогер.
@rahmonali_uz: Газни ҳиди, бомбалар овози ичида ижод қиладиган блогер.
@Advokat_Abdullayev: Ушбу каналда ҳуқуқий йўналишда, тергов ва суд жараёнлари ёритилади.
@adolat_kuychisi: Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
@ishbank: Бу ерда юртимиздаги актуал бўш иш ўринлари тўғрисида эълонлар жойлаб борилади.
@Yurist_Xizmati: Юридик кўмак берувчи блог.
@gonzo_uz: Ақллилар инқилобга чорлайди, телбалар уни амалга оширади.
@burgutuzb: Уруш ва тинчлик орасидаги блог.
@insideruzbek: сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
@paradigmauz: Paradigma.uz сайтининг расмий Телеграм канали.
@mushtumjurnali: ҳажвий, танқидий журнали.
@nodavlattalim: нодавлат олий таълим муассасалари ҳақида расмий хабарлар.
@gorizont_uz: Дунёни биз билан кузатинг!
@nishondagi_gaplar_tegadi: Фикрлашга мажбур қилувчи фикрлар...
@adolatuzb: Ижтимоий ва сиёсий муаммолар кулгу орқали олиб чиқилади.
@hokim_yordamchilar: Канал ҳоким ёрдамчиси фаолияти ва "маҳалла ҳаёти".
@jurnalistuz: "Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади".
@molxonauzb: Киши кўпинча ҳақиқат изидан ёлғиз боришдан кўра кўпчилик билан бирга адашишни афзал кўради.
☝️ Юқоридаги барча каналларга биттада қўшилиш: https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) раҳбарияти аҳоли бандлиги ва муаммоларини ўрганиш учун жойларга чиқди
Ушбу ташаббуслар Президентимиз бошчилигида аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар фаоллигини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг амалдаги ифодасидир.
SQB Бошқаруви Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, ва Самарқанд вилоятларига ташрифи давомида кам таъминланган оилалар билан суҳбатлар ўтказди, шунингдек, ҳокимликлар ҳамкорлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Масалан, Бўка туманида қатор микролойиҳалар ўрганилди. “Олтин” маҳалласида ташкил этилган иссиқхона доирасида гулчилик фаолияти йўлга қўйилган. Лойиҳа қиймати 40 млн сўм бўлиб, шунинг ярми банк кредити ҳисобига молиялаштирилди. Иссиқхонада иккита доимий иш ўрни яратилган, йиллик даромад 60-70 млн сўм атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу намуна шуни кўрсатадики, кичик маблағ билан ҳам маҳаллада узлуксиз даромад манбаини шакллантириш мумкин.
Ғиждувон тумани “Зарангари” маҳалласида Алижон Кўлдошев томонидан ташкил этилган нонвойхона 100 млн сўмлик сармоя ҳисобига кунига 1 500 дона нон ишлаб чиқармоқда, ойлик соф фойда 75 млн сўмдан ошмоқда ва 6 нафар фуқаро доимий банд.
Касби тумани “Истиқлол” маҳалласида “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 40 млн сўмлик пенаблок ишлаб чиқариш цехи бошланган. Цехда кунига 100 дона пенаблок ишлаб чиқарилиб, тадбиркорнинг кунлик соф даромади 700 минг сўмга, йиллик даромади эса 255 млн сўмгача етмоқда. Бу ерда 4 нафар фуқаро доимий ишга эга бўлди.
Аёллар бандлигига хизмат қилаётган ташаббуслар алоҳида эътиборда. Пайариқ туманида Раъно Мавлянова ташкил этган тикувчилик цехи хотин-қизлар учун янги меҳнат майдонига айланмоқда. Лойиҳадан кутилаётган натижа – йилига 115 млн сўмгача соф даромад, кейинчалик эса ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва улкан фабрикага айланиш. Бу каби саъй-ҳаракатлар ёшлар ва аёллар ҳаётида янги босқични бошлаяпти, дейди тадбиркор.
Бундай учрашув ва ташаббуслар маҳалла тизимини такомиллаштириш, аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Энг муҳими, ҳар бир бундай лойиҳа ортида инсон тақдири, оилаларнинг барқарор даромади ва ёшларнинг келажакка ишончи ифодаланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
БУГУН ЁКИ ЭРТАГА ҚАЙСИ БАНКЛАРДАГИ ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ВА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИГА БОРИШ МУМКИН?
Рўйҳат.
Рўйхатдаги банк номи устига босиб, банкнинг расмий сайтидан бу ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Photo unavailableShow in Telegram
МЕЛИБАЕВ СОДИР АДИЛОВИЧ МИКРОКРЕДИТБАНК БОШҚАРУВ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ
У Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, ахборот технологиялари, тўлов тизимлари, ахборот хавфсизлиги ва рақамли бошқарув йўналишларида раҳбарлик фаолиятини олиб борган.
Тайинловга қадар у Марказий банк Раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Унинг Микрокредитбанкдаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз.
☝️🏻Эслатиб ўтамиз, уч кун аввал Марказий банкка янги зампредлар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
00:30
Video unavailableShow in Telegram
🔗 Pully tizimi — banklar va biznesni birlashtiruvchi platforma
Open Banking moliya bozorini o‘zgartirmoqda: bank va fintex kompaniyalari mijozlarning roziligi bilan ularning ma’lumotlaridan xavfsiz va shaffof foydalanish imkoniyatiga ega bo‘ldi.
Hindistondagi UPI va Rossiyadagi SBP singari, Pully platformasi quyidagilarni ta’minlaydi:
• barcha banklar va to'lov tashkilotlari uchun yagona shlyuz;
• xavfsiz avtorizatsiya va ma’lumotlarni himoya qilish;
• alohida integratsiyasiz yangi servislarni tez ishga tushirish;
• yagona hamkorlik standartlari va jarayonlarning shaffofligi.
💳 Biznes uchun:
• barcha banklar va to'lov tashkilotlari uchun yagona QR-kod;
• jismoniy shaxslarning bank hisob raqamlaridan P2P va tezkor to‘lovlar;
• shaffof analitika;
• terminal yoki qo‘shimcha hisob raqamlarsiz ishlash imkoniyati.
🚀 Pully allaqachon faoliyatda:
• 3 ta bank va 1 ta to‘lov tizimi ulangan;
• yana 4 ta bank integratsiya jarayonida;
• 3000 dan ortiq merchant va 11 000 foydalanuvchi platformadan faol foydalanmoqda.
Pully — O‘zbekistonda ochiq bankingning yagona standarti.
Telegram | LinkedIn | Instagram | Facebook
pully.uz
payfintech.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
FILE 2025-10-31 19:20:14.mp48.79 MB
⚡️Бугун, 2025 йил 31 октябрь куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.
Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БУГУН ОЙНИНГ ЭНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ
Эртага банкларда расман иш куни эмас.
Ҳурматли кредит олганлар ва уларни қувлаётганлар, берилган вадаларнинг бажариш вақти тугашига ҳеч қанча вақт қолмади. Шошилинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
НАВОИЙДА СОТУВЧИ 2 ДОНА ҚАЛАМПИР УЧУН 2 МЛРД СЎМЛИК ЧЕК УРИБ ЮБОРДИ
Навоий вилоятида жойлашган дўконлардан бирида сотувчи адашиб, 20 минг сўмлик маҳсулот учун 2 миллиард сўмлик чек уриб юборди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, «Н*С*2020» МЧЖга қарашли дўконга кирган харидор 2 дона қалампир харид қилган, сотувчи эса ушбу маҳсулот учун 20 000 сўмлик чек уриш ўрнига англашилмовчилик сабабли 2 000 000 000 сўмлик чек уриб юборган.
Шундан сўнг тадбиркор катта миқдордаги ортиқча солиқ қарздорлиги юзага келгани ҳамда 2 миллиард сўмлик чекни бекор қилиб беришни сўраб, солиқ бошқармасига мурожаат қилган. Бироқ бошқарма чек маълумотларини таҳрирлаб бўлмаслигини маълум қилинган.
Хатирчи туман адлия бўлими томонидан жавобгар Навоий вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 17 апрель кунидаги 7**9-сонли чекни таҳрирламаслик ҳолати қонунга хилоф деб топиш юзасидан Навоий туманлараро маъмурий судга шикоят киритилган.
Натижада солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, суднинг ҳал қилув қарори тўлиқ тадбиркор фойдасига қабул қилинган.
👉 @bankirkundaligi 👈
