fa
Feedback
🇺🇿Банкир кундалиги

🇺🇿Банкир кундалиги

رفتن به کانال در Telegram

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
68 236
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+1347 روز
-83030 روز
آرشیو پست ها
⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ!!! СОКРАШЕНИЯ!!! Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мақбуллаштирилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ–178-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди. ☑️Фармондан кўзланган мақсад этиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш белгиланди. ▪️2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони тасдиқланди. ☑️Республика ижро этувчи ҳокимият органлари: ▪️ соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини; ▪️маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини; ▪️сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминлаб боради. ⚡️☑️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқаруиш агентлиги устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари акциядорлар умумий йиғилишида, шунингдек, давлат корхоналари бошқарув органларида камида бир нафардан раҳбар ўринбосари лавозимларини қисқартириш, шунингдек, бошқарув ходимлари сонини 10 фоиз миқдорида мақбуллаштириш ташаббуси билан чиқсин. Шундай қарорлар кимлар билан келишиб ёки кимлар томонидан ишлаб чиқилади! 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
ПФ-178 @bankirkundaligi.pdf4.83 MB
ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКДА! Марказий банк 2025 йил 6 октябр ҳолатига банклар аҳолига таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг навбатдаги ўзгаришларни эълон қилди. ☑️МБ навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди. ▪️Микроқарзларнинг ўртача фоизи 33,7%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Алоқабанк (25,8%), Трастбанк (25,8%) ва Инфин банк (26,0%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса ТБС банк (42,8%), Анор банк (40,9%) ва Апекс банк (39,9%) тақдим этмоқда. ▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 24,1%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Гарант банк (16,0%), Ипотека-банк (19,8%) ва Инфин банк (20,5%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Мадад инвест банк (27,9%), Hamkorbank (27,5%) ва Ўзсаноатқурилишбанк (27,0%) тақдим этмоқда. Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда 👉 мана бу ерда 👈, микроқарзларни 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Саёҳатларда молиявий эркинликнинг янги босқичи: HUMO ва Alipay чет элда тўловларни сўмда амалга ошириш имкониятини яратмоқда HUMO ва Alipay билан саёҳатда ҳам уйдагидек осон тўлов қилинг! Энди Хитойдаги ва бошқа хорижий мамлакатлардаги харидларни бевосита сўмда амалга ошириш мумкин. 1. Банкингизнинг мобил иловасини очинг. 2. Сотувчининг Alipay+ логотипи туширилган QR-кодига камерани йўналтиринг. 3. Тўловни тасдиқланг. Бўлди! Сервис дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида мавжуд. Батафсил 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
​​Ҳафталик дайжест. Банк тизими ҳафталик (28 сентябр - 6 октябр) янгиликлари. ☑️Халқ банки "Таъмир" ипотека кредитини таклиф этди. Бошланғич тўлов талаб этилмайди. Муддати 10 йилгача, фоизи 24%. Банк шунингдек таълим кредити таклиф этди. Фоизи аёллар учун 0%, эркаклар учун 14%. Тел.: 1106. ☑️МКБанк АҚШнинг BNY Mellon банкида корреспондентлик ҳисобрақами очганини маълум қилди. Тел.: 1285. ☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Тезкор+" кредитини таклиф этди. Миқдори 500 минг АҚШ долларигача, муддати 36 ойгача, фоизи сўмда 25%дан бошланади, долларда 12%дан бошланади. Тел.: 1180. ☑️Асакабанк бизнес учун Onix ва Tracker автомобилларини сотиб олиш учун 0 %ли автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 30-60%, муддати 30 ойдан 60 ойгача. Тел.: 1152. ☑️Трастбанк Германиянинг "Helaba" банки билан 10 млн Евролик келишув имзолади. Тел.: 1287. ☑️Агробанк бизнес бошлаш учун "Зеро" тариф пакетини таклиф этди. Ҳисобрақам очиш, интернет-банк, 6 ойгача ўтказмалар, иш ҳақи олиш бепул. Тел.: 1216. ☑️Анорбанк бизнесни ривожлантириш учун "Кредекс" онлайн кредитини таклиф этди. Миқдори 300 млн сўмгача, онлайн ва гаровсиз ажратилади. Фоизи 24%. Тел.: 1290. ☑️Ипак йўли банк UnionPay карталари билан Alipay ва WeChat орқали тўловларни комиссиясиз амалга оширишни таклиф этди. ☑️Hamkorbank ипотека кредит фоизларини пасайтирди. Миқдори 1,02 млрд сўмгача, муддати 20 йилгача. Расмий даромадга эгаларга 17% гара бошланғич тўлов 30%дан юқори бўлса, 17,5% агар бошланғич тўлов 15%дан бошланса. Тел.: 1256. ☑️Бизнесни ривожлантириш банки аёл тадбиркорлар учун имтиёзли кредит таклиф этди. Муддати 84 ойгача, фоизи 20-24%, миқдори БҲМнинг 4000 бараваригача. Тел.: 1254. ☑️Давр банк бизнес учун 300 млн сўмгача микрокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 26%дан бошлаб. Тел.: 1284. ☑️Ўзмиллий банк ипотека кредитини "Миллий" иловаси орқали расмийлаштиришни таклиф этди. Тел.: 1344. ☑️Туронбанк бир неча турдаги ипотека кредитларини таклиф этди. Тел.: 1220. ☑️Гарант банк жорий йил 10 окятбргача муаллимлар учун 40 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 24 ойгача, фоизи 25%дан бошланади. Тел.: 1326. ☑️Универсалбанк "Смарт 8" валюта омонатини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 8%, минимал миқдори 200$. Тел.: 1355. ☑️Октобанк жорий йил 6-13 октябр кунлари банкоматлар тармоғида техник ишлар амалга оширилиши муносабати билан 6 та манзиллардаги банкоматлари вақтинчалик ишламаслигини маълум қилди. Тел.: 71-2023333. ☑️Янги банк бизнес учун 300 млн сўмгача онлайн факторинг таклиф этди. ☑️АВО банк Аво платинум картаси билан харид учун 45 кунгача фоизсиз 100 млн сўмгача онлайн кредит таклиф этди. Тел.: 1214. ☑️Ориент финанс банк "Бепул ой - 2.0" микроқарзини таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, муддати 12 ойгача, биринчи ой 0%, иккинчи ойдан бошлаб 29%. Тел.: 4004. ☑️Пойтахт Банк айланма маблағ учун қайта тўлдириш мумкин бўлган револвер кредит таклиф этди. Муддати 18 ойдан 36 ойгача, фоизи 28%. Тел.: 1214. ☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди: ▪️Анор банк. ☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост. ☑️Қуёш панеллари учун кредитлар шартларини 👉мана бу ерда👈 автокредитлар шартини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик. Микроқарзларни, ипотека кредитлари ва таълим кредитларини ҳам рўйҳатини эълон қилдик. ☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин. Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Ўтган ҳафта хабарлари☝️🏻
Photo unavailableShow in Telegram
TBC Bank омонатлари энди янада қулай: маблағни ечиб олиш ва тўлдириш шартларини ўзингизга мослашингиз мумкин TBC Omonat билан қоидаларни ўзингиз белгилайсиз: йиллик ставкани 17% дан 22% гача, муддатни 3 ойдан 24 ойгача танлайсиз, пулни ечиб олиш ёки жамғармани ўз ҳолича қолдириш ҳам сизнинг ихтиёрингизда. Тўлдириш имкониятини ҳам ўзингиз белгилайсиз, фоиз ставкаси эса сиз танлаган шартларга боғлиқ бўлади. Минимал омонат суммаси — 100 000 сўм. Барчаси илова орқали атиги бир неча дақиқада расмийлаштирилади. Фақат сизнинг қоидаларингиз бўйича ишлайдиган TBC Omonat`ни очинг. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
МАРКАЗИЙ БАНК НЕГА УЧТА БАНКНИ ЖАРИМАГА ТОРТДИ? Марказий банк ТБC банк, Давр банк ва Ҳамкорбанкда ўрганиш ўтказган. Ушбу банклар томонидан қатор қоидабузарликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланиб, улар жаримага тортилган. ☑️Ҳар учала банк ҳам: ▪️банк сайтида ахборот бериш ва истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажми бўйича талабларни бажармаган; ▪️кредит шартномалари бўйича гаров мулкига нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув қонунчиликда белгиланган муддатдан кечиктириб гаров реестридан ва гаров мулкларини тақиқдан чиқарилган; ▪️банкда мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаган. Бундан ташқари ушбу банклар қуйидаги камчиликларга йўл қўйган. ☑️ТБC банк ▪️қарз олувчиларнинг ўз молиявий аҳволини таҳлил қилиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилмасдан онлайн микроқарзлар ажратиш, кредитни қоплаш учун келиб тушган маблағларни қарздорликни сўндиришга ўз вақтида йўналтирмаган ☑️Давр банк ▪️банкнинг бир хизматини истеъмолчига қўшимча хизматдан фойдаланиш шарти билан кўрсатилган ▪️хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича кунлик фоизларни нотўғри ҳисоблаган (ундириш); ▪️истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга уларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва (ёки) шартномаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар киритилмаган; ▪️жисмоний шахслар билан тузилган кредит шартномаларида кредитнинг тўлиқ қийматини кўрсатмаслик; ▪️банк мобил иловаси орқали онлайн кредит ажратишда ушбу хизматнинг асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўлиқ ва тўғри маълумот берилмаган. ☑️Ҳамкорбанк ▪️кредит ажратиш жараёнида қонунчиликка амал қилинмаган ҳолда кредит ҳужжатларини кўриб чиқиш ва кредит ажратиш учун бир марталик комиссиялар ҳамда гаров мулкини тақиққа қўйиш ва қўйилган тақиқни бекор қилишга хизмат ҳақлари ундирилган. ☑️Қанча жарима қўлланилди: ▪️ТБC банкка 615 млн сўм ▪️Давр банкка 931 млн сўм ▪️Ҳамкорбанкка 955 млн сўм миқдорида жарима санкцияси қўлланилди. ☑️Натижада: ▪️ТБC банк қарз олувчиларга ортиқча ҳисобланган 2,5 млрд. сўм фоизлар ҳамда қонунга зид равишда ҳисобланган 1,7 млрд. сўм фоизлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. ▪️Давр банк томонидан хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича ортиқча ҳисобланган 1,7 млрд. сўм фоизлар, қонунчиликка зид равишда кредит суммасидан ушлаб қолинган 1,9 млрд. сўм маблағлар ва гаров мулкини тақиққа қўйиш учун ундирилган 461,6 млн сўм тўловлар истеъмолчиларга қайтариб берилди. ▪️Ҳамкорбанкка эса қонунчиликка зид равишда кредит ажратишда ундирилган 19,2 млрд. сўм тўловлар ҳамда гаров мулкини тақиққа қўйиш ва тақиқдан чиқариш учун ундирилган 1,5 млрд. сўм тўловлар, шунингдек кредит шартномаларига назарда тутилмаган бўлса-да, лекин қарз олувчилардан ундирилган 54,9 млн. сўм комиссияларни истеъмолчиларга қайтариб беришни таъминлаш юзасидан вазифалар юклатилди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Repost from Ucell
00:28
Video unavailableShow in Telegram
🤩BYD Chazor elektromobili va boshqa qimmatbaho sovrinlar yutib olishni istaysizmi? Ucell abonentlariga mo‘ljallangan “Sovrin Bor” aksiyasida ishtirok eting. 2-oktabrdan 24-dekabrgacha raqamingiz balansini 50 000 so‘mdan boshlab to‘ldiring va yutuqli o‘yinda qatnashing: 🎁 iPhone 16 Pro, 🎁Apple Watch, 🎁Yandex.Stansiyalar, 🎁5G-routerlar, 🎁 Pul yutuqlari, 🎁 Supersovrin – BYD CHAZOR elektromobili — finalda! Qanday ishtirok etiladi: ✔️Ucell mobil ilovasini oching, “Sovrin Bor” aksiyasini tanlang va “Ishtirok etish” tugmasini bosing. ✔️Balansni bir martada 50 000 so‘mdan boshlab to‘ldiring. ✔️Balansni bitta to‘ldirishdagi har bir 50 000 so‘m evaziga Siz yutuq uchun 1 imkoniyat olasiz. Ucell mobil ilovasi orqali hisob to‘ldirishda esa — Siz 2 karra ko‘p imkoniyat olasiz! Aksiyada ishtirok etish uchun siz Ucell mobil ilovasining 2.8 versiyasigacha yangilashingiz yoki yuklab olishingiz kerak. Batafsil
نمایش همه...
IMG_7837.MP45.22 MB
02:14
Video unavailableShow in Telegram
ХОВОС ТУМАНИДА ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ, КАРМАНА ТУМАНИДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ УШЛАНДИ ▪️Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг туман бўлими мутахассиси тасарруфида 452 гектар ер майдони бўлган чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликни келгуси йил шоли етиштириш тақсимотига киритиш, экспорт режаси бажарилганлигини тасдиқлаш, тақсимотсиз шоли етиштирган ҳолатига нисбатан чора кўрмаслик, шунингдек, гўёки Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тумандаги фермер хўжаликлари фаолияти бўйича ўтказилаётган текширувда уни ҳимоя қилиш эвазига хўжалик раҳбаридан жорий йилнинг июнь ойида 10 минг АҚШ доллари олишади. Кейинроқ эса ҳокими ўринбосари ер майдонини давлат захирасига олиб қўйиш ва фермер хўжалик раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғаттириш билан таҳдид қилиб, қўшимча 20 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини ўзининг ҳамтавоғи бўлган мутахассис орқали олган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг туман бўлими мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. ▪️Навоий вилоятида кузатилган ҳолатда эса Кармана туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига масъул бўлган ҳоким ёрдамчиси ноқонуний равишда 40 млн сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Аниқланишича, ҳоким ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, 2024 йилда бошқа бир фуқарога ижарага берилган М-37 автомобиль йўли ёқасидаги 12 кв.м ер майдонини уни номига расмийлаштириб бериш эвазига 100 млн сўм талаб қилган. Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жорий йил сентябр ойида ҳам МФЙ ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олингани хабар берилган эди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Korrupsiya tg.mp415.36 MB
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ПРЕЗИДЕНТ ТАЪТИЛДАН ҚАЙТДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Президент жорий йил 29 сентябр куни таътилга чиққан эди. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
БУГУН ЁКИ ЭРТАГА ҚАЙСИ БАНКЛАРДАГИ ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ВА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИГА БОРИШ МУМКИН? ▪️Аgrobank, Asaka bank, Anorbank, Аpexbank, Asia Alliance bank, Ipoteka bank, Milliy bank, Orient Finans bank, Tenge bank, Trastbank, Hamkorbank, Garant bank, Hayot bank, InFin bank, Universalbank, Turon bank, Kapital bank, Poytaxt bank, SQB, Soderat, BRB. Банк номи устига босиб, банкнинг расмий сайтидан бу ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Рўйҳатда бир қанча тижорат банклари мавжуд эмас. Улар Марказий банкка ҳисоботни ўз вақтида бермаган бўлса керак. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Биз сизга энг яхшисини раво кўрамиз Ахборот тарқатувчилар сони ортгани сайин улар орасидан холис ва муҳимларини топиш қийинлашиб бораверади. Биз сиз қийналмаслигингиз учун энг керакли блоглар рўйхатини туздик. Аъзо бўлинг ва ортиқча вақтингизни тежанг. Ҳавола: 👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА КРЕДИТ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА, ҚАНДАЙ ШАРТЛАРДА АЖРАТИЛАДИ? (1-қисм) Хабарингиз бор, куни кеча “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик. Шундан кейин ушбу кредит ҳақида кўплаб саволлар келиб тушди. Саволларга низом талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қиламиз. ▪️Савол: Бу кредитларни қайси банклар ажратади? Жавоб: Халқ банки ва Микрокредитбанк. ▪️Савол: Кредитлар қандай мақсадларга, қанча муддатга ажратилади? Жавоб: 15 млн сўмгача бўлган қийматдаги бир дона ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан ажратилади; Тадбиркорликни бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга бўлиб тўлаш шарти билан ажратилади. ▪️Савол: Кредит неча фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан ажратилади? Жавоб: Кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги фоиз ставкасида устама ҳақ тўлаш шарти билан ажратилади. Бунда ҳисобланган фоизлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига қоплаб берилади. Яъни, кредит олувчи ушбу кредитга устама ҳақ тўламайди. Бундан ташқари, банклар ушбу кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар учун оширилган ва (ёки) қўшимча фоизлар ҳамда неустойка (жарима, пеня) ҳисобламайди. ▪️Савол: Кредит олиш учун қаерга ариза берилади? Жавоб: Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа (oilakredit.uz) орқали тақдим этилади. ▪️Савол: Кредит ажратиш нечта босқичда амалга оширилади? Жавоб: Кредит 8 та босқичда ажратилади. Юқоридаги расмда батафсил кўрсатилган. ▪️Савол: Маҳсулот етказиб берилгани учун илгари МФЙ ҳоким ёрдамчиси электрон далолатнома тузар эди. Эндиликда "Бириктирилган раҳбар" далолатнома тузиши кўрсатилибди. У ким ўзи? Жавоб: Бириктирилган раҳбарлар - энг оғир аҳволдаги камбағал оилаларга бириктирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари. Агар ҳалигача Сизнинг хонадонингизга қайси раҳбар бириктирилганини билмасангиз, МФЙ идорасига ёки ҳокимларнинг 1-ўринбосарларига мурожаат қилсангиз, Сизнинг хонадонингизга келмаган раҳбарни кимлигини, боғланиш рақамларини топиб беришади. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Трейдингда осон бошлаш учун энг яхши 5 валюта. Савдо сирлари - Alpari мутахассисларидан. NZDUSD, GBPJPY, XAUEUR...  Бу шунчаки белгилар тўплами эмас, балки трейдерлар форексда савдо қиладиган воситаларнинг расмий белгиларидир. Улар бир валютанинг бошқасига нисбатан қийматини кўрсатади. Биринчи валюта - асосий валюта: сиз уни сотиб оласиз ёки сотасиз. Иккинчиси - котировка қилинган валюта: у билан асосий валютани сотиб олиш ёки сотиш учун ҳисоб-китоб қиласиз. Мисол: USD/JPY жуфтлиги сиз доллар сотиб олиб, япон иэнасини сотишингизни англатади. Форексда 100 дан ортиқ валюта жуфтликлари савдо қилинади. Савдони қайси биридан бошлаш керак? "Мажор"лардан бошланг Булар энг машҳур жуфтликлар - EUR/USD, ГБП/USD, USD/JPY, USD/ЧФ. Нима учун? ⚡Юқори ликвидлик - сотиб олиш ва сотиш осон 📉 Паст спредлар - брокерга битим учун камроқ тўлайсиз 🔎 Шаффофлик - улар ҳақида кўплаб таҳлиллар ва башоратлар мавжуд Alpari мутахассисларининг маслаҳати Ҳақиқий битимларни очишдан олдин, демо-ҳисобда машқ қилинг. Шундай қилиб, сиз юзага келиши мумкин бўлган хатарларни камайтирасиз ва нархлар ҳаракатидаги қонуниятларни тезроқ илғаб оласиз. 📲 Alpari - Trading App мобил иловасида савдо қилишни бошланг. Ишончли брокер билан акциялар, фьючерслар ва бошқа активлар савдоси учун бонуслар қўлга киритинг! 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРИ ИЖАРА ҲУҚУҚИНИ КРЕДИТГА ГАРОВГА ҚЎЙИШ МУМКИН БЎЛДИ Ҳукумат қарори (613-сон, 30.09.202 й.) билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. ☑️Унга кўра, ижарага олувчи фақат қонунчиликда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳоллардагина ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақли. ▪️Ер участкасига ижара ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби кредит ташкилоти томонидан ички қоидаларга мувофиқ мустақил белгиланади. ☝🏻Кредит ташкилоти томонидан кредит таъминоти сифатида ижара ҳуқуқи ер участкасининг ижарага бериш муддати ва ер участкасининг бозор қийматидан келиб чиқиб гаровга олинади. Бунда гаровга қўйилаётган ер участкасининг ижара ҳуқуқи муддати кредитни қайтариш муддатидан камида 5 йилдан ортиқ бўлиши лозим. ▪️Ер участкасига ижара ҳуқуқи гаровини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали томонидан амалга оширилади. ☝🏻Ер участкасига ижара ҳуқуқини гаровга қўювчи тугатилганда, гаровга олувчи гаров нарсасига муддатидан олдин ундирув қаратиш ҳуқуқига эга. Кредит ташкилоти ўз талабларини гаровга қўйилган ер участкасининг ижара ҳуқуқи ҳисобидан, шунингдек, қарз олувчининг бошқа мол-мулки ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қаноатлантиришга ҳақли. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
ВМ-613 @bankirkundaligi.pdf9.42 KB
Photo unavailableShow in Telegram
SONG PLUS UZPRIDE allaqachon O‘zbekistonda savdoda! 🎉 Yangi SONG PLUS UZPRIDE avtomobilining mahalliylashtirilgan qismlar* bilan narxlarini taqdim etamiz: 🔹110 km Flagship — 374 100 000 so‘mdan boshlab 🔹150 km Flagship — 396 600 000 so‘mdan boshlab 💡 Batafsil ma’lumotni rasmiy BYD dilerlaridan oling. * BYD kompaniyasi barcha mahalliylashtirilgan qismlar sifatini qat’iy nazorat qiladi. 📞 BYD Call Center: 1811 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА КРЕДИТ АЖРАТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ Ҳукумат қарори (612-сон, 30.09.2025 й.) билан “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. ☑️Низом “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури Халқ банки ва Микрокредитбанк томонидан камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратиш тартибини белгилайди: ▪️ ноутбук; ▪️ тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари; ▪️ кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар. ☝🏻Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади. ▪️Аризалар скоринг баҳолаш натижаларига кўра 1 иш кунида кўриб чиқиш учун қабул қилинади. ▪️Бириктирилган раҳбар аризани 5 иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади. ▪️Ўрганиш натижаси бўйича фотоҳисобот ва кредит ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани платформага жойлаштиради. ☑️Қарз олувчиларга кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги фоиз ставкасида устама ҳақ тўлаш шарти билан қуйидагича ажратилади: ▪️15 млн сўмгача бўлган 1 та ноутбук сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга 2 йил имтиёзли давр билан; ▪️тадбиркорликни бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга бўлиб тўлаш шарти билан. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
⚡️ СУБСИДИЯ ОЛИШ БЎЙИЧА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНДИ 2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидияларни олиш учун аризалар бугун, 2 октябрь соат 09:00 дан бошланди. Субсидия олиш учун ариза қандай топширилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Таълимга ҳаётини бағишлаган устоз ҳақида таъсирли фильм суратга олинибди. Устознинг сабр-тоқати ва тажрибаси орқали қўлга киритилган муваффақият ҳақидаги роликни сиз ҳам томоша қилинг: https://youtu.be/_S3z64d-y2s?si=cQRlkC9_cJEWa3CS
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
1 октябр - «УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР» куни. Бугунги байрам билан барча устозларимиз ва мураббийларимизни самимий муборакбод этамиз. Сизларга берилаётган эътибор янада бардавом бўлсин. Барчангизга бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз. Барчангизни ойлик маошингиз Президентимиз айтганидай камида 1000 АҚШ долларига етсин. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ СУБСИДИЯ ОЛИШ БЎЙИЧА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНАДИ ☑️Ҳукумат қарорига асосан, 2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидияларни олиш учун аризалар бугун, 2 октябрь соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади. ☑️ Субсидия олиш учун яқиндаги Давлат хизматлари марказига бориб ёки my.gov.uz сайти орқали онлайн: my.gov.uz/oz/service/325 ☑️Субсидия олиш учун қуйидагилар талаб этилади: ▪️Ижтимоий мезонлар асосида 30 ва ундан юқори балл тўплаган бўлиш зарур (баллар тўғрисида my.gov.uz сайтида маълумот берилади) ▪️Даромад чегаралари: — Вилоятлар ва Қорақалпоғистонда: 3 млн 431 минг 700 сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача — Тошкент шаҳрида: 3 млн 431 минг сўмдан 11 млн 693 минг 200 сўмгача. ▪️Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги шарт. ▪️Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд. 👉 @bankirkundaligi 👈
نمایش همه...