fa
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

رفتن به کانال در Telegram

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
52 526
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+6047 روز
+50930 روز
آرشیو پست ها
Эртадан - 15 октябрдан бошлаб "“Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низомга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар кучга киради. Унга кўра: ✔️ мобил иловаларда чакана кредитларнинг тўлиқ қийматини мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб берилиши лозим бўлади; ✔️ кредит картанинг асосий шартлари очиқланади; ✔️ гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш тартибга солинади; ✔️ кредит бўйича талаб қилиш ҳуқуқи суғурта ташкилотига ўтказилганлиги ҳақида хабар жўнатилади. @bankmijoz
نمایش همه...
👍 34 16🆒 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
💳 UzCard 21 ёшда Бугун UzCard тўлов тизими ўзининг 21 йиллигини нишонламоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йилдаги 445-сонли Қарори билан "Ягона умумреспублика процессинг маркази" (UZCARD тўлов тизими) ташкил этилган. Мазкур сана билан тўлов тизими раҳбарияти, ходимлари ва ҳамкорларини, шунингдек, тизим фойдаланувчиларини чин дилдан табриклаймиз. @bankmijoz
نمایش همه...
👍 35 14🆒 3👎 2🔥 1
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ипотека кредитлари Қуйидаги банклар томонидан расмий даромадга эга бўлмаган (ўзини-ўзи банд қилган) жисмоний шахслар учун уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилиши йўлга қўйилган. Кредитларнинг қисқа шартлари: 🏦 БРБ - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 20 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Халқ банки - бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 25 фоиз (Тошкент шаҳрида 15 фоиз); • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*; ##2 - бирламчи ва иккиламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун: • муддати – 15 йилгача; • бошланғич бадал – 40 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 24%; • миқдори – 1,2 млрд сўмгача*. 🏦 Ипотека-банк - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 30 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 17,5%; • миқдори – 420 млн сўмгача*; ##2 - бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 26 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 26,99%; • миқдори – 1,7 млрд сўмгача. 🏦 Асакабанк - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 30 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Ўзмиллийбанк - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 40 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 17,5%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Hamkorbank - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 30 фоиз (41 фоиз) ; • фоиз ставкаси – йиллик 17,5% (17%); • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Туронбанк - бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 20 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия қиламиз. @bankmijoz
نمایش همه...
36👍 6 3🆒 3
Банклар томонидан кредит (микроқарз) ажратишда фоиз ставкаларини максимал чегараси белгиланганми? Банк томонидан қарз олувчига бериладиган кредит (микроқарз) бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар (бундан асосий қарз тўловлари, шартнома шартларини бажармаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари мустасно) йиғиндиси кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик 0,25 фоиздан ошмаслиги лозим. Кредит (микроқарз) бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг 50 фоизидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас. 3618-низом. ❗️Кредит (микроқарз) бўйича асосий қарздан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблаш бўйича мисоллар билан бу ерда танишишингиз мумкин. @bankmijoz
نمایش همه...
28👍 4🆒 2
Photo unavailableShow in Telegram
Uzcard'дан "Омад мавсуми" акциясининг иккинчи босқичи якунланди! Иштирокчилар ўртасида 2та 10 млн сўмлик сертификат ва Фукуок оролига икки кишилик йўлланма ўйналди. Ўйин UZCARD расмий саҳифаларида жонли эфирда ўтказилди. 1-Октябрьдан учинчи босқич бошланди, унда пул мукофотлари ва Малдив оролларига йўлланма ва Бош соврин - BYD Yuan UP! Имкониятларни акциянинг Телеграм-ботида текшириш мумкин
نمایش همه...
👍 10 7🆒 2
Кредит олишдан аввал барча ўзига бериши лозим бўлган муҳим саволлар Кредит (микроқарз) бу молиявий имкониятларни ошириш воситаси ҳисобланади. Лекин унитиш керакмаски, шу билан бирга у қарздорга қатъий мажбуриятларни ҳам юклайди. Шу сабабли, кредит расмийлаштиришдан аввал инсон ўзига айрим саволларни бериши ва жавоб топиши лозим. Демак, ➖ Бу кредит менга ростдан ҳам зарурми? бу эҳтиёжларим учун муҳимми ёки орзуларим учун, уни кутиш имконсизми? ➖ Кредитни ҳар ойда ортиқча қийинчиликларсиз тўлашга имконим етадими? Даромадларим келажакда ошадими ёки камаяди, қатъий режам борми? ➖ Ойлик даромадларим кредит ва бошқа харажатлар учун етарли бўлмасачи? Рўзғор харажатларини камайтиришга тўғри келиб қолмайдими? ➖ Агар ишдан айрилсам ёки доимий даромадим камайса, унда нима бўлади? Банк кредитни ўз вақтида тўламаслигим учун мени кутиб турадими? ➖ Кредит тўловларини ўз вақтида тўлай олмасам нима бўлади? Пенялар қўшилиб тўланадиган сумма яна ҳам ошиб кетмайдими? Банк ходимлари, Суд, МИБ — буларга тайёрманми? Кредит тарихим нима бўлади? ➖ Кредит олишим атрофимдагиларга (оила аъзоларимга) салбий таъсир кўрсатмайдими?Кредит шартлари билан тўлиқ танишиб чиқдимми ўзи? Қўшимча тўловлар, ортиқча харажатлар, пенялар ҳақида хабардорманми? ❗️Кредит олиш юзасидан қарорни ҳиссиётга берилиб эмас, балки ҳисоб-китоб ва оқилона таҳлил асосида қабул қилаётганингизга амин бўлинг! @bankmijoz
نمایش همه...
👍 117 65🆒 5👎 4
Photo unavailableShow in Telegram
🌿"Яшил таъмир"– экологик тоза танлов қилинг! InfinBANK атроф-муҳитга ғамхўрлик қилишни истаганлар учун "Яшил таъмир" кредитини таклиф қилади. Энергия тежовчи технологиялар ва экологик материаллар ёрдамида уйингизни янгиланг! Шартлари: • Миқдори: 170 млн сўмгача • Муддати: 120 ойгача • Фоиз ставкаси: йиллик 23,99% Кредит ёрдамида ҳам харажатларни камайтирасиз, ҳам уйингизда қулайлик ва замонавийлик яратасиз. Шунингдек, табиий ресурсларни сақлашга ва ифлосланишни камайтиришга ҳисса қўшасиз! ➡️Батафсил маълумот Реклама
نمایش همه...
22👎 11👍 3 2🔥 1😢 1🆒 1
Шартнома шартлари қонунчиликка мос бўлиши керак Марказий банк кредит шартномалари шартлари юзасидан тижорат банкларини огоҳлантирди. Регулятор сўнгги пайтларда айрим банклар томонидан кредит шартномаларига истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар киритилаётгани кузатилаётганини маълум қилган. Марказий банк бу амалиётларни қонунчиликка зид ҳолат сифатида баҳолайди ва бундай шартларни бекор қилиниши, шунингдек, кредит қайтариш жадвалидаги ўзгаришлар ҳақида банклар томонидан мижозларга ўз вақтида тўлиқ маълумот берилиши зарур деб ҳисоблайди. @bankmijoz
نمایش همه...
14👍 9🆒 1
Photo unavailableShow in Telegram
100 граммлик олтин қуйма нархи 160 млн сўмдан ошди Марказий банк 9 октябрь учун олтин қуйма нархларини эълон қилди. Унга кўра, 5 гр олтин қуйма нархи 8 млн сўмдан, 10 гр олтин қуйма нархи эса 16 млн сўмдан ошган. Жорий йилнинг 17 январь санасидан бошлаб 116,6 млн сўм нарх билан муомалага киритилган 100 граммлик олтин қуюманинг бугунги нархи 160,85 млн сўмни ташкил этмоқда. Олтин қуймаларни ушбу ҳаволада кўрсатилган тижорат банкларининг офислари орқали сотиб олиш мумкин. @bankmijoz
نمایش همه...
👍 21 14👎 3🆒 3
❓Савол: банкдан микроқарз олган эдим, ўз вақтида қайтара олмаганим учун, судга чиқарилиб, муддати ўтган ва қолган қарздорликни банк фойдасига тўлиқ ундириш белгиланди. МИБ орқали барча тўловлар тўлиқ тўланди. Саволим шуки, суд қарори чиққанидан кейин ҳам, банк фоизларни ҳисоблашни тўхтатмади. Шу тўғрими? ❗️Жавоб: Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан — кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
⚠️ Бироқ мазкур қоида микроқарз муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
@bankmijoz
نمایش همه...
👍 38 9👎 7🔥 4🆒 2😢 1
🏦 Ипак йўли банки гаров асосида ажратилаётган микроқарзлар фоизларини пасайтирган. Микроқарз шартлари: • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 21,9% – 36 ойгача йиллик 22,9% – 60 ойгача йиллик 24,9% • миқдори – 100 млн сўмгача. Мазкур микроқарз ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк ва б.) асосида банк офислари орқали доимий даромадга эга жисмоний шахсларга тақдим этилади. 👉 Батафсил. @bankmijoz
نمایش همه...
👍 36 14👎 11😢 2🆒 2
Кредит карталари комиссия тўловлари бўйича антимонополия регуляторга сўров жўнатди Рақобат қўмитаси тижорат банкларининг кредит карталари орқали коммунал, таълим, тиббиёт ва солиқ тўловларини нақд пул ечишга тенглаштириб, мижозлардан ортиқча тўлов ундираётгани ҳолатини ўрганишни сўраб, Марказий банкка расмий сўров йўллаган. Қўмита регулятордан: ➖ давлат ва нодавлат банклар фаолиятини ўрганиб чиқиш ва уларнинг фаолиятини кредит карталари фоиз масалаларини қайта кўриб чиқиш, ➖ истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш  ҳамда асоссиз олинган  хизмат ҳақи пулларини қайтариш чораларини кўришни сўраган. @bankmijoz
نمایش همه...
👍 34 9🔥 2🆒 1
Субстандарт актив Қарздорнинг молиявий ҳолати барқарор ҳисобланган, лекин айрим салбий ҳолатлар ёки тенденциялар мавжуд бўлиб, агар улар бартараф этилмаса, молиялаштирилган лойиҳанинг амалга ошишига ёки қарздорнинг активни ўз вақтида тўлаш қобилиятига нисбатан шубҳа пайдо бўлиши мумкин бўлган активлар сифати «субстандарт» деб таснифланади. ⚠️ Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «субстандарт» деб таснифланади: 👉 молиявий ҳолати ёки таъминотни назорат қилиш борасида шубҳалар бўлса; 👉 кредит ҳужжатларида етарлича ахборот ёки таъминот бўйича ҳужжатлари бўлмаса; 👉 охирги 180 кун ичида активларнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати 30 кунгача кечиктирилган бир нечта ҳолатлар мавжуд бўлса; 👉 ишончли (эътимодли) активларнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса; 👉 таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 31 кун ва ундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса. Актив «субстандарт» деб таснифланганда ўн фоиз миқдорда банк харажати ҳисобидан заҳира шакллантириши лозим бўлади.
«Субстандарт» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўлангандан сўнг активнинг сифати қайтариш графигига асосан кетма-кет 3 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда ҳамда стандарт актив талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланганда, ушбу активнинг сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин.
2696-низом. @bankmijoz
نمایش همه...
👍 11 7🆒 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
APEX BANK омонатлари: барқарорлик, даромадлилик ва келажакка ишонч "Daromad Everesti" омонати — капиталингизни қулай шартларда кўпайтириш ва барқарор пассив даромад олишнинг оддий ҳамда ишончли усули. Омонат афзалликлари: • Юқори даромадлилик — йиллик 23% гача • Қулай расмийлаштириш — АПЕХ БАНК бўлимларида ёки Apex мобил иловаси орқали • Мослашувчан шартлар — тўлдириш ва қисман ечиб олиш имконияти • Тўлиқ назорат — Apex мобил иловаси орқали онлайн бошқариш https://apexbank.link • Ишончлилик — "APEX BANK" АЖдаги жисмоний шахсларнинг барча омонатлари Ўзбекистон Республикасининг "Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ кафолатланган. *Кафолат суммаси бир банкдаги ҳар бир омонатчи учун — 200 миллион сўмгача. Батафсил маълумот APEX BANK веб-сайтида Телефон: 1881 Сайт: apexbank.uz Instagram: @apexbank.uz Linkedin: APEX BANK Реклама
نمایش همه...
11👎 11🔥 6 2👍 1😢 1🆒 1😡 1
Кредит қарздорлигини ундириш Банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади. Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади. Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак. Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди. 3030-низом. @bankmijoz
نمایش همه...
22👍 11🆒 1
Photo unavailableShow in Telegram
Iskander buildings'дан ажойиб таклиф 🏢Энди Mezbon лойиҳасида 2 хонали хонадонлар учун бош тўлов: $11600 емас, ✨$7700 дан бошланади. Қолган қисмини 36 ойга бўлиб тўлаш мумкин! Биз билан боғланиш учун 👈 📍Лойиҳа Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида қад ростламоқда! ☎️Мурожаат учун: +998787770011 Реклама
نمایش همه...
14👎 4
Банкдан кредит олган шахс хорижга чиқиши мумкинми? ✔️ Кредит ташкилотларидан кредит (микроқарз) олган шахс кредит шартномаси шартларига мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган бўлса хорижга чиқишга ҳеч қандай чеклов йўқ. ❌ Фуқарорларга кредит ташкилотларидан олган кредити (микроқарзи) бўйича қарздорлик судга оширилиб суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда ва кредит қарздорлиги ижрога (МИБ) қаратилганда чет давлатга чиқишга тақиқ қўйилиши мумкин. ⚠️ Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинчалик қўйилган чекловларни my.gov.uz портали, МИБнинг mib.uz сайти ёки xazna иловаси орқали текширишлари мумкин. @bankmijoz
نمایش همه...
29👍 7🆒 5
Photo unavailableShow in Telegram
AVO омонати — пулингиз сиз учун ишлайди! Ҳар бир сўмингиз даромад келтиришини хоҳлайсизми? Энди бунинг имкони бор — AVO омонати билан йиллик 25% гача даромад олинг! Фоизлар ҳар ой капитализация қилинади ва омонатга қўшилади — жамғармангиз эса ошиб бораверади. Нега айнан AVO омонати: ✨ 25% гача йиллик даромад — пулларингиз тун-у кун ишлайди; ✨ Эркинлик — исталган пайт пул ечасиз ёки омонатни тўлдирасиз; ✨ Қулайлик — ҳаммаси онлайн, банкка бориш шарт эмас; ✨ Ишончлилик — 200 млн сўмгача бўлган омонатлар давлат томонидан кафолатланган. 👉 Минимал бошланғич сумма атиги 100 000 сўм, шунда ҳам йиллик ставка 22,52% ни ташкил этади! Омонатни очинг, ҳисобни тўлдиринг ва пулларингиз даромад келтиришни бошлайди! Омонат муддати — 6 ой. Йиллик ставка — 100 000 сўмдан бошлаб 22,52%, ундан кам суммага — 0,01%. Капитализация ҳисобга олинганда — йиллик даромад 24,996% гача. Маблағ муддат охиригача ечиб олинмаса, 6 ойда даромадлилик 11,8% ни ташкил қилади. Батафсил: avo.uz Реклама
نمایش همه...
25👎 20🆒 1
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун микроқарзлар Айрим банклар томонида ўзини-ўзи банд қилган (расмий даромадсиз) жисмоний шахслар учун микроқарз ажратилиши йўлга қўйилган. Қуйида уларнинг қисқа шартлари билан танишишингиз мумкин. 🏦 Ипак Йўли банки • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 22,9%; – 36 ойгача йиллик 23,9%; – 60 ойгача йиллик 24,9%; • миқдори – 100 млн сўмгача. 🏦 Трастбанк • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 28%; – 24 ойгача йиллик 29%; – 36 ойгача йиллик 30%; • миқдори – 50 млн сўмгача. 🏦 БРБ • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 27%; – 24 ойгача йиллик 28%; – 36 ойгача йиллик 29%; – 48 ойгача йиллик 30%; • миқдори – 100 млн сўмгача. 🏦Ziraatbank • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 28%; – 36 ойгача йиллик 29%; • миқдори – 100 млн сўмгача. 🏦 InfinBANK • муддати – 9 ойдан 36 ойгача; • фоиз ставкаси – 26,99-32,99%; • миқдори – 100 млн сўмгача. 🏦 ЎзСҚБ • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 31%; – 24 ойгача йиллик 32%; – 36 ойгача йиллик 33%; – 48 ойгача йиллик 34%; • миқдори – 100 млн сўмгача. Мазкур микроқарзлар банкларнинг ички талабларига мувофиқ келадиган ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) асосида банк офислари орқали ажратилади. Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз. @bankmijoz
نمایش همه...
36👎 21😢 3👍 2🆒 2🔥 1
Доллар харид курси 12000 сўмдан тушди Бугундан бошлаб қатор банклар долларни 12 000 сўмдан паст курсда харид қилмоқда. Хусусан, Асакабанк, БРБ ва ОФБ долларни 11970 сўмдан, Инфинбанк ва Ипотека-банк 11965 сўмдан қабул қилмоқда. Долларни сўмга айирбошламоқчи бўлсангиз, энг юқори курс 12010 сўмни ташкил қилмоқда. Шунингдек, банклар долларни 12060-12110 сўм оралиғида сотмоқда.
Эртага ҳам долларнинг расмий курси 35 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда.
@bankmijoz
نمایش همه...
👍 68 18🔥 8😢 7👎 4