fa
Feedback
AXBOROT | Yangiliklar kanali

AXBOROT | Yangiliklar kanali

رفتن به کانال در Telegram

📌 Тезкор янгиликлар 🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари 🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар ⚽️ Спорт янгиликлари 🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин Admin: @zamonga_reklama

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
56 546
مشترکین
-9524 ساعت
-6407 روز
-2 94430 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
Жаҳон чемпионларига BYD ва $15 мингдан пул мукофоти топширилди Кеча каратэ ва таэквондо бўйича жаҳон чемпионлари Гулшан Алимардонова ҳамда Нажмиддин Қосимхўжаев Президент совғаси тақдирланди. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
👍 5 1👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
Оҳангаронда 9 ёшли қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди Шу йилнинг 16 октябрь куни содир бўлган воқеа юзасидан жиноят иши Оҳангарон шаҳар судининг ёпиқ мажлисида кўриб чиқилди. Олий суд матбуот котибига кўра, муқаддам судланган 31 ёшли фуқаро ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми билан айбдор деб топилди. Шунингдек, у ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини эса махсус тартибли колонияда ўташи белгиланди. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
4
«Президент совғалари» йўлга чиқмоқда Янги йил арафасида юртимизда гўзал бир анъана давом этади — Президент совғалари болажонларга етказилади. Бу совғалар давлатимиз раҳбарининг болаларга бўлган оталарча меҳри, ғамхўрлиги ва эътиборининг ёрқин ифодасидир. Шу боис ҳам «Президент арчаси» тантаналари болалар учун энг кутилган, энг севимли байрамлардан биридир. Бу кунларда болалар кўзларида қувонч, қалбларида ишонч, эртанги кунга умид янада кучаяди. Бугунги кунга келиб, ҳудудлардаги: • Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари, • «SOS – болалар маҳаллалари», • Гўдаклар уйи, • Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, • ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, • шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 24 турдаги ўқув қуроллари ва 34 хил ширинликдан иборат Президент совғалари етказиб берилмоқда. Бу болалар учун шунчаки байрам совғаси эмас, балки «сен ёлғиз эмассан, давлат сен билан» деган ғамхўрлик белгисидир. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
8👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Британия полицияси мусулмон ходималар учун магнитли ҳижоб жорий этди Максус ҳижоб дизайнини ишлаб чиқиш учун йиллар сарфланган. У боғилиш хавфини камайтиради ва профессионал кўринишни сақлаб қолади. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
8👍 3
00:26
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺 🇮🇳 Қизил майдон. Ҳиндистондан келган мигрантлар хурсандчилик қилишмоқда. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
4.80 MB
🤣 15👎 4 2🤬 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿 🇹🇯 Ўзбекистон–Тожикистон чегарасида автомобил ташувлари учун электрон рухсатнома жорий этилади Самарқандда ўтказилган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Қўшма комиссия йиғилишида “Жартепа – Саразм” чегара ўтказиш пунктининг ўтказувчанлигини оширишга ҳам келишиб олинди. Шунингдек, “Хитой – Тожикистон – Ўзбекистон” йўналиши бўйича мультимодал транспорт коридорида пилот ташувларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
5
Photo unavailableShow in Telegram
📊 🗺Рекорд: 11 ой ичида Ўзбекистонга 10,7 млн нафар сайёҳ келди Ўтган йил билан солиштирганда, бу кўрсаткич 3,5 млн нафарга ёки 47,4%га кўп. Туристлар энг кўп қайси давлатлардан келаётганини инфографикда билиб олинг! 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
4
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Байрам кайфияти 🇷🇺 Ким нима деса десину, Москва Янги йилни қарши олишда мастер барибир. ❄️ Бунақанги сеҳрли манзараларга тўла кўчаларда юрган киши уйга киргиси келмаса керак! 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
Москва.mp48.12 MB
👍 9 4👎 3🤬 1
Photo unavailableShow in Telegram
Марказий банк 25 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
1🔥 1
00:12
Video unavailableShow in Telegram
🚍 Тошкентда "метан заправкалар"даги навбатлар сабаб шаҳар автобуслари қатнови камайди Ижтимоий тармоқларда автобуслар йўловчи ташиш ўрнига "заправка"ларда навбатда тургани акс этган видеолар тарқалди. "Тошшаҳархизмат" АЖга кўра бунга ҳаво ҳарорати пасайиши ортидан ёқилғи қуйиш шохобчалари сони вақтинча қисқартирилгани сабаб бўлган. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
zapravka navbat.mp41.42 MB
3😱 1
01:12
Video unavailableShow in Telegram
ИИВ уйини таъмирлаш учун пул йиғиб, автомобиль сотиб олган блогер билан боғлиқ можарога изоҳ берди Вазирликнинг маълум қилишича, қизнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлар келиб тушмаган, бироқ фуқаролар мурожаат қилган тақдирда вазият кўриб чиқилади. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
23.50 MB
00:28
Video unavailableShow in Telegram
Чет элликлар ўзбек сўмини ёқиб, оловида сигарет чекишди Ижтимоий тармоқда хорижий давлат фуқаролари бўлган уч киши 2000 сўмлик банкнотани ёқиб, тамаки тутатгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Суриштирувлар якуни бўйича қонун устуворлиги таъминланади. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
IMG_7574.MP410.20 MB
🤬 12👍 5 3👎 1
01:37
Video unavailableShow in Telegram
Толибон ҳокимиятга келиши билан аёллар ҳуқунини чеклашни бошлаган Ўзбекистоннинг Афғонистондаги собиқ элчисининг сўзларига кўра, 90 йилларда ҳам, 21 йил ҳам ҳокимият олинганда Толибон аёллар ҳуқуқини аёвсиз чеклашни бошлаган. Уларга ўқиш, ишлаш ва баъзи ҳудудларда кўчага чиқиш ҳам тақиқланган. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
IMG_0841.MP48.47 MB
1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда 72 млрд сўмга яқин тўланган солиқ тадбиркорларга қайтариб берилди Бунда 985 та тадбиркорлик субъекти бўйича бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қопланган. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Зўравонликдан жабрланган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади Президент фармони билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди. Унда белгиланишича, 2026 йил 1 февралдан бошлаб, зўравонлик оқибатида оиласидан олинган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
#Даҳшат ☄️🥶 Якутияда ҳарорат −56° гача тушди — бу айни пайтда Ер юзидаги энг паст кўрсаткич. Mаълумотларга кўра, Тикси қишлоғида аҳоли уч кундан бери аномал совуқга қарши курашмоқда — кучли бўрон сабаб мактаблар ва болалар боғчалари ёпилган. Яқин кунларда синоптиклар ҳарорат −60° гача тушишини прогноз қилмоқда — қор уйларнинг кириш эшикларини ҳам кўмиб қўймоқда. Одамлар ўзининг кўп қаватли уйларидан чиқолмай қолишган. 👉 @Axborotyangiliklari
نمایش همه...
2.57 MB
6.82 MB
4.00 MB
6.01 MB
1224 (1).mp411.12 MB
6