fa
Feedback
Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

رفتن به کانال در Telegram

Мурожаат ва реклама учун: @nasafnewsuzgayoz Ҳамкор саҳифалар: @karimovuz @foydalixona "Nasafnews.uz" сайтининг Telegram'даги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз.

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
34 474
مشترکین
+65824 ساعت
+9 9987 روز
+13 50030 روز
آرشیو پست ها
Жорий йил 1 ноябрдан нималар ўзгаради? ▪️ Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгаради; ▪️ Пенсионерларга, ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқарога давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади; ▪️ Автомобилга газбаллон ўрнатилганидан кейин техпаспорт алмаштирилмайди; ▪️ Давлат ОТМлари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади; ▪️ Ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти тугатилади; ▪️ Ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
9👍 6🤔 2
❄️Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Департаменти "Ҳисор" давлат қўриқхонаси ҳудуди  қор билан қопланди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
14👍 12🔥 2
❄️Қамаши туманида жойлашган Майданак баланд тоғ туризм масканида қор ёғмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +5...+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
👍 16 7
❗️2025/2026 йилги куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича Қашқадарё вилояти штаби ташкил этилди Вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг топшириғи билан вилоятимиз ҳудудида жорий куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида вилоят ҳокимлигида кун-у тун ишловчи вилоят штаби фаолияти йўлга қўйилди. Марказий штаб ишонч телефонлари: 75-221-17-75, 75-221-48-84; Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси: 75-223-24-74; “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали: 104, 75-223-14-05 (диспетчер); “Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ вилоят филиали: 75-221-16-59, 75-221-13-35, 75 221-13-14 (диспетчер); “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ: 1255, 75-224-07-30 (диспетчер); “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиали: 95 514-14-04; Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси: 101, 1050, 75-221-15-36 (диспетчер); Зарурий ҳолларда воҳамиз аҳолиси ушбу ишонч рақамларга мурожаат этишлари мумкин. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
14👍 7🤔 6😁 1🤝 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Қашқадарёда тўйга 14 қозон ош дамлатган фуқаро жаримага тортилди Маълум бўлишича, Чироқчи туманидаги Буронжуз маҳалласида яшовчи фуқаро 13 октябрь куни уйида тўй ўтказган. Тўйда меҳмонлар сони кўп бўлгани сабабли у амалдаги меъёрдан ортиқ 14 та катта қозонда ош тайёрлатган. Судда у қилмишига тўлиқ иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирган ва енгиллик сўраган. Суд фуқарога нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари4 миллион 120 минг сўм миқдорида жарима белгилаган. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
😁 23 9👍 9
#TEZKOR 🔥 Faqat 3 KUN iPhone'larga AKSIYA! 4-5-6 NOYABR iPhone 13 ga -40% CHEGIRMA! 👉 Lokatsiyalar ❗️- 40% 🔻iPHONE 13 QORA (128GB) - 699 000 419 400 so'mdan oyiga* ❗️- 40% 🔻iPHONE 13 OQ (128GB) - 699 000 419 400 so'mdan oyiga* ☑️ Yangi ochilmagan korobkada ☑️ 1 yil rasmiy kafolatga ega ☑️ 2ta SIM karta - IMEI o'tgan ☑️ Boshlang'ich to'lovsiz * Shoshiling, mahsulotlar soni cheklangan va iphone narxi yigirma to'rt oyga ko'rsatilgan! 📞 71-230-7799 | Chat Niginaxon ☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q ☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q 🟢 Adres 👉 Lokatsiyalar 👉RASMIY KANAL | Instagram | 📍Do'konlarimiz
نمایش همه...
7🤔 3😁 2👍 1
⚡️Бугун соат 10:00 да Chevrolet Cobalt учун контрактация очилади Chevrolet Cobalt автомобилининг янги комплектaциялари учун тавсия этилган чакана нархлар: ➖Style MCM – 156 100 000 сўм ➖Midnight MCM – 165 200 000 сўм. Шу билан бирга, Chevrolet Cobalt автомобилининг мавжуд комплектaциялари мижозлар учун аввалги нархларда, ўзгаришсиз тарзда тақдим этилади: ➖Style AT Plus – 147 916 000 сўм ➖Midnight AT – 155 231 000 сўм. Шунингдек, бугундан янги Chevrolet Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версиялари ҳам тақдим этилади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
😁 9👍 8 3😡 1
⚡️⚡️⚡️Афғонистонда зилзила содир бўлди Эпицентрда сезилиш кучи: 7 балл Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Сурхандарё вилоятида 5 балл, 90 км. Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 302 км. Самарқанд вилоятида 3 балл, 358 км. Жиззах вилоятида 3 балл, 410 км. Навоий вилоятида 3 балл, 444 км. Бухоро вилоятида 3 балл, 451 км. Сирдарё вилоятида 3 балл, 464 км. Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 557 км. Фарғона вилоятида 2-3 балл, 579 км. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
😱 23🤔 8😢 6 5👍 4👎 2😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қарши тумани Ички ишлар бўлимига янги раҳбар тайинланди Қарши тумани Ички ишлар бўлимига подполковник Улуғбек Отақулов раҳбар этиб тайинланди. Тайинловга қадар, Қашқадарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошқармасида ишлаб келаётган эди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
👍 36 7👏 5🔥 4
01:53
Video unavailableShow in Telegram
Қаршида тунги рейд давомида ёшлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди Қарши шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда шаҳар Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида тунги рейд тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида тунги пайтда бемақсад юриб юрган вояга етмаган ёшлар аниқланиб, улар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Мазкур тадбирнинг мақсади — ёшларни ҳуқуқбузарликдан, зарарли одатлардан асраш, тунги вақтларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш зарурлигини тушунтириш ҳамда уларни тўғри йўлга йўналтиришдан иборат, дейилади расмий хабарда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
IMG_9601.MP440.82 MB
👍 15 8👏 3😁 3🔥 1
⚡️Ҳокимлик ходимлари энди самарадорлик бўйича баҳоланади 2025 йил 28 октябрда Адлия вазирлиги “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар (КPI) асосида баҳолаш тартиби”ни давлат рўйхатидан ўтказди. Янги тартибга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларида фаолият юритаётган давлат хизматчилари самарадорлиги “samaradorlik.uz” электрон платформаси орқали баҳоланади. Ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлиги аниқлик, мақсадлилик ва натижадорлик каби асосий мезонлар асосида баҳоланади. Ҳокимлик ходимлари фаолияти натижалари қуйидагича баҳоланади: 📌 70 баллдан кам — “қониқарсиз” (D); 📌 70–85 балл — “қониқарли” (C); 📌 85–100 балл — “яхши” (B); 📌 100 балл ва ундан юқори — “аъло” (A). @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
😁 16 10👍 3
00:38
Video unavailableShow in Telegram
Toshkent shahrida tayyor loyiha asosida yer uchastkasini sotib oling! Manzil: Toshkent shahri, Yashnobod tumani, Katta Yangiobod MFY Yer umumiy maydoni: 1,7 sotix Boshlang‘ich narxi: 350 mln so‘m To‘lov muddati: 12 oy ✔️Muhim ma'lumot: Toshkent shahrida joylashgan va qulay lokatsiyaga ega ushbu tadbirkorlik uchun yer uchastkasini O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 06.09.2024-yildagi PF-135-son Farmoniga asosan 12 oyga bo‘lib to‘lash huquqi bilan sotib olish imkoniyati mavjud! Eng muhimi qurilishga loyiha hujjatlarini ishlab chiqish va ruxsatnomalarni olishga ortiqcha vaqt va xarajat sarflamasdan yerni sotib olishingiz bilan qurilishni boshlashingiz mumkin! Batafsil ko‘rish ☎️: +998712022111 @onlineauksionuz
نمایش همه...
19.59 MB
👍 4 3🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
“Насаф” клуби вафот этган мухлисининг яқинларига таъзия билдирди Наманган шаҳрида бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Насаф” учрашувида "Насаф" жамоасини стадиондан қўллаб-қувватлаш учун борган бир гуруҳ мухлислар Наманган-Қарши йўналишида ортга қайтиш чоғида Тахтиқорача довонида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. 👉 nasafnews.uz/2133-.html @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
😢 66 8😱 7
Photo unavailableShow in Telegram
7 йиллик муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан имтиёзли кредитлар тақдим этилади Туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида 2026–2028 йилларда 5 минг гектар ер участкалари меҳмонхона қурилиши учун аукционга чиқарилади. Бу ҳақда Бизнес омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шуъбаси бош инспектори М.Исмаилов "Nasafnews"га маълум қилди. 👉 nasafnews.uz/2132-.html @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
👍 6 3😁 2🤔 2
02:17
Video unavailableShow in Telegram
Қашқадарёлик спортчи III Осиё ёшлар ўйинларининг икки карра ғолиби бўлди Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчиси Дилнура Холдорова Баҳрайн давлатида ўтказилаётган III Осиё ёшлар ўйинларида спортнинг оғир атлетика тури бўйича юксак натижаларга эришди. Баҳсларга -77 кг вазн тоифасида киришган қашқадарёлик Дилнура дастлаб даст кўтаришда 93 ва 95 кг тошларни муваффақиятли кўтарган бўлса, силтаб кўтариш йўналишида эса 115 ҳамда 118 кг оғирликни забт этиб, рақибларига ҳеч қандай имкон қолдирмади. Шу тариқа, у икки карра олтин медаль соҳибасига айланди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
IMG_4584.MP412.10 MB
👍 18 10👏 6
00:30
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Қашқадарёда илк бор сунъий интеллект туман ҳокимлигида иш бошлади Кўкдала тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан сунъий интеллект ёрдамида Анора образи яратилди. Ушбу СИ "Анора" модели тўлиқ такомиллаштирилиб, ҳудудий янгиликларни ўқиш мақсадида кенг фойдаланилади. Бундан ташқари моделнинг миллий либослар асосидаги образи жамиятдаги миллий либослар тарғиботига ҳам ўз ҳиссасини қўшади. "Қўшимча сифатида тез орада "Анора"нинг сунъий интеллект асосида ишлайдиган "Чатбот"и ҳам ишга туширилади. У мурожаатларни ўзи қабул қилиш ва 24/7 тезкор жавоб қайтариш функцияларига ҳам эга бўлади", дейди тумани ҳокимининг матбуот котиби Отабек Артиков. "Nasafnews"га маълум қилинишича, ушбу СИ модели Ўзбекистондаги ҳудудий ҳокимликлар орасида энг биринчи модел ҳисобланади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
48.47 MB
👍 30 13👏 4😁 1🤔 1
1 ноябрдан табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёрлар оширилади Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль) ойлик базавий меъёр 500 куб м, бошқа ойларда (март — октябрь) 100 куб м этиб белгиланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса октябрь — февраль ойларида ҳам 500 куб м меъёр амал қилади. Эҳтиёжманд оилалар учун давлат томонидан компенсация белгиланган:Электр энергияси — базавий меъёрдан ортиқ 150 кВт·соатгача; • Табиий газ — қиш ойларида 250 куб м, бошқа ойларда 150 куб м гача ортиқ сарф учун. Компенсация йил давомида ҳар ойда берилади. Шунингдек, 2025/2026-йилги иситиш мавсуми учун ноябрда ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 млн сўм бир марталик моддий ёрдам ажратилади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
👍 8 6👏 4👎 3
Photo unavailableShow in Telegram
Қашқадарё вилояти пахта топшириш шартномавий режасини бажарди Қашқадарёда ҳудудлар ичида энг кўп - 535 500 минг тонналик режани бажарди ва айрим хўжаликларда ҳосилдорлик 90-95 центнергача етган. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
👍 34👏 17 5🤔 4
Photo unavailableShow in Telegram
Муборак туманига янги прокурор тайинланди Шерматов Дилшод Бобоназарович — Муборак тумани прокурори лавозимига тайинланди. Мазкур тайинловга қадар у вилоят прокуратурасида бир қатор масъул лавозимларда меҳнат фаолиятини олиб борган. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
👍 19 3👏 3
Photo unavailableShow in Telegram
Муротжон Азимов Қарши, Касби ва Нишон туманларига бориб танқидий йиғилиш ўтказди Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қарши, Касби ва Нишон туманларига ташриф буюриб, қишлоқ хўжалиги масъуллари ва ҳудуд фермерлари иштирокида соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказди. 👉 nasafnews.uz/2131-.html @nasafnewsuz расмий саҳифаси
نمایش همه...
👍 9🤔 7 3😱 3