fa
Feedback
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
39 441
مشترکین
-4424 ساعت
-1757 روز
-80630 روز
آرشیو پست ها
01:28
Video unavailableShow in Telegram
Rost24.uz таҳририятига Қашқадарё вилояти Касби тумани Чўлқувар қишлоғидаги асосий автомобил йўлининг ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Унда таъкидланишича, мазкур йўл ёз ойларида тупроқ, қиш мавсумида эса лой билан қопланади. Бу ҳолат аҳолининг эркин ҳаракатланишида жиддий қийинчиликлар туғдирмоқда. Мурожаатчи ушбу муаммога эътибор қаратилиб, тегишли ташкилотлар томонидан йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини сўраган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
28.03 MB
6😱 4🤯 2😢 2👎 1🔥 1
00:39
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёевга халқаро тинчлик мукофоти топширилди Россияда Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофот Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун топширилди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
video_2025-12-22_08-34-27.mp43.38 MB
👍 83🔥 63💯 22👏 10😁 8👎 6😡 6 3🤔 3🕊 1🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅ Яхши китобларни ўқиш – дунёнинг энг доно кишилари суҳбатида бўлиш демак. Рене ДекартКунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
نمایش همه...
👍 19 4 2
02:04
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Мезбонни ҳурмат қилиш керак — Лавров Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Қозоқбаев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувдан сўнг матбуот анжумани ўтказди. Анжуман вақтида ҚТРК мухбири Қозоқбаевга саволни қирғиз тилида берди. Вазир саволга қирғиз тилида жавоб бериб, рус тилида ҳам жавоб беришини маълум қилди. Шундан сўнг Россия ТИВ вакили бўлиши мумкин бўлган аёл киши журналистни тўхтатди. Орадан кўп ўтмай Сергей Лавров ҳам вазиятга аралашиб, журналистга “мезбонларни ҳурмат қилиш керак” дея эътироз билдирди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
1221.mp422.16 MB
👎 39 12👍 7🤡 5🔥 3😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ҳисоб палатаси фаолияти халқаро стандартлар асосида баҳоланади Президент фармонига мувофиқ, 2026 йилдан Ҳисоб палатаси фаолияти ҳар беш йилда камида бир марта ташқи баҳолашдан ўтказилади. Баҳолаш халқаро ташкилотлар ва хорижий олий аудит органлари иштирокида, халқаро стандартлар асосида амалга оширилади ҳамда натижалари жамоатчиликка эълон қилинади. Шунингдек, Ҳисоб палатасига халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда лойиҳа ва дастурлар аудитини ўтказишга рухсат берилди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
🤣 9 3🥴 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Энди болаларга нисбатан интернетдаги бузуқ ҳаракатлар оғир жиноят сифатида баҳоланиши мумкин Ўзбекистонда болаларга нисбатан интернетдаги бузуқ ҳаракатлар оғир жиноят сифатида баҳоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда кеча, 18 декабрь куни Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради. Қайд этилишича, мамлакатда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг институциявий ҳамда ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, бугунги кунда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш, уларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш, жиноят процессида гувоҳ сифатида жалб этишнинг аниқ механизмларини белгилаш зарурати юзага келмоқда. Ушбу қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга болаларга нисбатан интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг бир кун мобайнидаги умумий давомийлигини ҳамда уларни сўроқ қилиш жараёнида қонуний вакилларнинг иштирок этиши тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун жиноятларнинг олдини олишга, содир этилган жиноятлар учун жазонинг муқаррарлигини таъминлашга, шунингдек, болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Муҳокама якунида сенаторлар қонунни маъқуллаган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
👍 10 3😁 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅ Баъзилар фахрланиб "Ялтоқланиб ўтирмайман, дилимдаги тилимда", дейишади. Аслида бу камолга етганлик белгиси эмас. Чунки камолотга етганлар муроса қилади, одамларни тушунади, кўнгилларни авайлаб, дўст орттиришга мойил бўлади. Айман ЁғийКунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
نمایش همه...
👏 14👍 4 3🙏 3😢 1🏆 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Чавандозлар илк бор маънавий соврин учун беллашди          Сўнгги пайтларда ўзининг маърифий тадбирлари билан республикага танилиб бораётган Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Кеча ўтган қизиқарли кўпкарига гилам, пул, маиший техникадан тортиб қўй, буқа, туя ва ҳоказолар тикилди. Аммо асосий зотга, яъни бош совринга бежирим сандиқларда минг дона китоб қўйилгани баҳсларга чин зиёлича ёндашув бўлди, десак ҳам рост. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2456 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
👍 23 8😁 5🤮 4🏆 2🥰 1🤔 1
08:29
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ Rost24.uz мухбири Бекободдаги ҳолат бўйича марҳумнинг яқинлари билан суҳбатлашди  Аввалроқ, 2025 йил 11 декабр куни Бекободда содир бўлган мудҳиш ҳодиса ортидан марҳумнинг жасади ҳалигача топилмаётгани ҳақида хабар берган эдик. Марҳумнинг яқинлари Rost24.uz билан суҳбатда сув оқимини вақтинча тўсиш учун бир неча идораларга мурожаат қилганини, аммо ҳеч қандай амалий чора кўрилмаганини айтишди. Сувнинг йўналиши ўзгармаса, марҳумни топиш имконияти бир неча ойга чўзилиши мумкинми? Аза очишни ёки умид қилишни билмай, аросатда қолган оила нима қилиши керак? Эрининг тириклигига ҳамон умид қилаётган аёлга ким ёрдам бера олади? Жиноят қилган ИИБ ходими ҳозир қаерда? Саволларга юқоридаги суҳбатдан жавоб олишингиз мумкин. P. S.: Маълум бўлишича, оилага куч ишлатар идоралар томонидан босимлар ҳам бўлаётган экан. Оилага яқин бўлган инсонлар марҳумнинг ўғли ички ишлар тизимида таълим олишини, турли жойларга қилаётган мурожаатлари учун баъзи идоралар уларга босим қилиб, ўғлининг ўқиши борасида ҳам таҳдид қилаётганини маълум қилишди. Ютубда кўриш: https://youtu.be/JCauqKw0y1g 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
IMG_3522.MP426.52 MB
😡 21 10😢 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Чавандозлар илк бор маънавий соврин учун беллашди          “Кўпкари – кўпнинг иши” деган нақл бежиз айтилмаган. Бекободда ўтган қизиқарли кўпкарига албатта тадбиркор ва саховатпеша кишилар атаганини тиккан – гилам, пул, маиший техникадан тортиб қўй, буқа, туя ва ҳоказолар... Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2456 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
1👍 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Энди уй сотиб олишдан олдин қурилишнинг қонунийлигини онлайн текшириш мумкин Энди уй-жой сотиб олишдан олдин фуқаролар қурилаётган объектларнинг қонунийлиги ва мақомини онлайн тарзда текширишлари, шунингдек, лойиҳага оид ҳужжатлар ва амалга ошириш муддатлари билан танишишлари мумкин. Карта Республика урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш маркази сайтида жойлашган. Қайд этилишича, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги онлайн-картани ишга туширган. У орқали бутун мамлакат бўйлаб барча янги қурилаётган объектлар ёки биноларнинг қонунийлигини текшириш мумкин. “Ушбу платформа орқали нафақат кўп қаватли уй-жойлар, балки исталган қурилаётган бино ёки иншоот ҳақида тўлиқ маълумот олиш, шунингдек, қурилишга оид ҳужжатлар билан танишиш мумкин”, дейилади Қурилиш вазирлиги хабарида. Хусусан, ҳар бир объект бўйича қуйидаги маълумотлар тақдим этилган: умумий тавсиф; жорий ҳолати; жойлашуви; буюртмачи ҳақидаги маълумотлар; блоклар, қаватлар ва квартиралар сони; Бундан ташқари, объектнинг QR-паспорти мавжуд бўлиб, унда; қурилишга рухсат олинган сана; лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ҳақидаги маълумотлар; экспертиза хулосалари ва архитектура-шаҳарсозлик кенгаши қарорлари рақамлари; қурилиш ишларининг тахминий тугалланиш муддати акс эттирилган. Барча қурилаётган объектлар уч тоифага ажратилган: қизил ранг — қурилиши тўхтатилган объектлар; кўк ранг — қурилиш жараёнида бўлган объектлар; қора ранг — музлатилган (бекор қилинган) қурилиш лойиҳалари. Фойдаланувчилар объектларни кадастр маълумотлари орқали қидиришлари, шунингдек, йўналишлар бўйича саралашлари мумкин. Ноқонуний қурилиш объектлари алоҳида ажратилиб, аниқланган қоидабузарликлар кўрсатилган. Билдирилишича, dshk.shaffofqurilish.uz платформасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш устида ишлар олиб борилмоқда. Ушбу функционал йил охирига қадар тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
11👏 6🤔 4👍 2🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев Токиода «Марказий Осиё + Япония» ҳамкорлиги учун янги йўл харитасини таклиф қилди 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Япония Бош вазири Санаэ Такаичи раислигида ўтган саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари ҳам қатнашди. Томонлар «яшил иқтисодиёт», барқарор ривожланиш, транспорт, рақамли технологиялар, таълим ва инсон капитали соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Президент Мирзиёев Япония Марказий Осиё учун ишончли ва узоқ йиллик стратегик шерик эканини таъкидлаб, «Марказий Осиё – Япония 2040» ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Шунингдек, саммитларни ҳар икки йилда бир марта давлат раҳбарлари даражасида ўтказиш ва навбатдаги учрашувни Ўзбекистонда ташкил этишга тайёрлик билдирилди. Нутқда инфратузилма ва саноатни ривожлантириш бўйича инвестиция жамғармасини таъсис этиш, рақамли хаб яратиш, «яшил» энергетика, транспорт ва логистика лойиҳаларига Япония технологияларини жалб этиш ташаббуслари илгари сурилди. Шунингдек, экология, сейсмик хавфсизлик, таълим ва ёшлар сиёсати соҳаларида қўшма дастурларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. Саммит якунида томонлар ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган Токио декларацияси қабул қилинди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
👍 70🔥 12 7👏 3👎 2🤣 1
00:13
Video unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅Бизлар бўлмасак ҳам жаҳон бўлғуси, Бизлардан на ном-у нишон бўлғуси. Аввал-ку йўқ эдик, етмовди халал, Яна бўлмасак ҳам, ҳамон бўлғуси. ✍️Умар Ҳайём 🌟Кунингиз хайрли ўтсин! 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
4.89 MB
👍 15🔥 11 6
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Энди болаларга нисбатан интернетдаги бузуқ ҳаракатлар оғир жиноят сифатида баҳоланиши мумкин Ўзбекистонда болаларга нисбатан интернетдаги бузуқ ҳаракатлар оғир жиноят сифатида баҳоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда кеча, 18 декабрь куни Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради. Қайд этилишича, мамлакатда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг институциявий ҳамда ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, бугунги кунда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш, уларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш, жиноят процессида гувоҳ сифатида жалб этишнинг аниқ механизмларини белгилаш зарурати юзага келмоқда. Ушбу қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга болаларга нисбатан интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг бир кун мобайнидаги умумий давомийлигини ҳамда уларни сўроқ қилиш жараёнида қонуний вакилларнинг иштирок этиши тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун жиноятларнинг олдини олишга, содир этилган жиноятлар учун жазонинг муқаррарлигини таъминлашга, шунингдек, болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Муҳокама якунида сенаторлар қонунни маъқуллаган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
👍 13 6🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️“Ўзметкомбинат” раҳбарияти номидан ёлғон хабарлар тарқатилмоқда Сўнгги вақтларда телеграм мессенжери орқали “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси — Бош директори номидан корхона ходимларига оид турли мазмундаги ёлғон хабарлар тарқатилаётгани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти телеграм каналида маълум қилинди. Жамият матбуот хизмати маълум қилишича, мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди ва “Ўзметкомбинат” раҳбариятининг расмий позициясини ифодаламайди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган расм ва унда келтирилган матнлар ёлғон ахборот бўлиб, корхона раҳбарияти ҳамда унинг расмий фаолиятига алоқадор эмас. Шу муносабат билан “Ўзметкомбинат” АЖ барча ходимлар ва кенг жамоатчиликни фақат жамиятнинг расмий ахборот манбалари орқали эълон қилинадиган маълумотларга ишонишга чақирди. Хусусан, хабарлар расмий телеграм канали орқали бериб борилиши қайд этилди. Шунингдек, тасдиқланмаган ва шубҳали хабарларга ишонмаслик ҳамда уларни тарқатмаслик сўралди. Мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилаётгани билдирилди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
7🤔 4😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ чакана хизматлар бўйича 2025 йил сарҳисобини тақдим этди 2025 йил 19 декабрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан аҳолига тақдим этилаётган чакана хизматлар бўйича 2025 йил сарҳисоб ҳамда истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Маълум қилинганидек, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2024–2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида мижоз, маҳсулот ва каналлар асосий устувор йўналишлар этиб белгиланган. Айни пайтда банк республика бўйлаб битта ипотека маркази, 60 та банк хизматлари офиси ва маркази ҳамда 539 та банкомат орқали мижозларга хизмат кўрсатмоқда. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2455 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
4👍 2
08:29
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ Rost24.uz мухбири Бекободдаги ҳолат бўйича марҳумнинг яқинлари билан суҳбатлашди  Аввалроқ, 2025 йил 11 декабр куни Бекободда содир бўлган мудҳиш ҳодиса ортидан марҳумнинг жасади ҳалигача топилмаётгани ҳақида хабар берган эдик. Марҳумнинг яқинлари Rost24.uz билан суҳбатда сув оқимини вақтинча тўсиш учун бир неча идораларга мурожаат қилганини, аммо ҳеч қандай амалий чора кўрилмаганини айтишди. Сувнинг йўналиши ўзгармаса, марҳумни топиш имконияти бир неча ойга чўзилиши мумкинми? Аза очишни ёки умид қилишни билмай, аросатда қолган оила нима қилиши керак? Эрининг тириклигига ҳамон умид қилаётган аёлга ким ёрдам бера олади? Жиноят қилган ИИБ ходими ҳозир қаерда? Саволларга юқоридаги суҳбатдан жавоб олишингиз мумкин. P. S.: Маълум бўлишича, оилага куч ишлатар идоралар томонидан босимлар ҳам бўлаётган экан. Оилага яқин бўлган инсонлар марҳумнинг ўғли ички ишлар тизимида таълим олишини, турли жойларга қилаётган мурожаатлари учун баъзи идоралар уларга босим қилиб, ўғлининг ўқиши борасида ҳам таҳдид қилаётганини маълум қилишди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
IMG_3522.MP426.52 MB
😱 18😡 11 7🤔 1🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️my.gov.uz порталида дорилар учун рецепт талаб этилиши ёки йўқлигини онлайн текшириш хизмати йўлга қўйилди Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталида дори воситаси рецепт билан ёки рецептсиз сотилишини аниқлаш имконияти пайдо бўлди. Хизмат бепул бўлиб, ундан жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин. Керакли дори номи киритилгач, мамлакатда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари рўйхати чиқади. Унда дориларнинг рецепт билан ёки рецептсиз берилиши кўрсатилган бўлади. «Батафсил» тугмасини босиш орқали эса дори шакли, ишлаб чиқарувчи, шунингдек, дорининг яроқлилик муддати ва гувоҳнома амал қилиш муддати ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Бундан ташқари, ягона порталда тайинланган электрон рецептлар тўғрисида ҳам маълумот олиш мумкин бўлди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
6👍 2🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонда ҳар беш кунда бир киши ёнғинлардан ҳалок бўляпти Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев аҳолини ёнғинлардан муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди. Қайд этилишича, давлат назорати инспекторлари томонидан рўйхатга олинган 323 093 та корхона ва ташкилотнинг 79 432 тасида текширувлар ўтказилган. Бунда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 51 824 нафар раҳбар, жавобгар шахслар ва фуқаролар 31 миллиард 803 миллион 458 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилган. Зудлик билан бартараф этилмаса, ёнғин содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган 22 642 та иншоотнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, 112 527 та носоз электр ускуна манбасидан узилгани билдирилди. “Жорий йилнинг 11 ойида мамлакатимизда 10 222 та ёнғин содир бўлиб, ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошган. Оқибатда 112 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, 67 нафари вафот этган. Ёнғинларга асосан, эҳтиётсизлик, иситиш печларидан ва электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари сабаб бўлмоқда”, деган Ботир Қудратхўжаев. Вазирнинг қайд этишича, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида ўтказилган назорат тадбирлари жараёнида 68 минг 536 та қоидабузарлик аниқланган бўлиб, шундан 32 059 тасининг бартараф этилди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
😢 6 5🔥 1🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Трамп Green Card дастурини тўхтатди АҚШ президенти Доналд Трамп Green Card лотерея дастурини тўхтатиб туриш бўйича буйруқ берди. АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм маълум қилишича, бунга Браун университетидаги отишмада гумонланаётган шахс мамлакат ҳудудига айнан шу дастур орқали кириб келгани сабаб бўлган. «Браун университетидаги отишмада айбланган Клаудио Мануэл Невеш Валенте АҚШга 2017 йилда виза лотереяси (DV1) орқали кириб келган ва унга Green Card берилган. Бундай жирканч кимсанинг мамлакатимизга киришига ҳеч қачон йўл қўйилмаслиги керак эди», – деб ёзди у. Вазир президент Трамп 2017 йилда ҳам ушбу дастурни тугатиш учун курашгани, ўшанда Ню Йоркда юк машинасида одамларни босиб кетиб, саккиз кишини ўлдирган ИШИД террорчиси ҳам АҚШга айнан DV1 дастури орқали кирган бўлганини эслатган. «Президент Трампнинг топшириғига биноан, мен ушбу ҳалокатли дастур туфайли бошқа америкаликларга зарар етмаслигини таъминлаш учун АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматларига (USCIS) DV1 дастурини зудлик билан тўхтатишни буюрмоқдаман»,  – дея таъкидлаган Ноэм хоним. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
نمایش همه...
👍 17 8😨 3😁 2👎 1👏 1🤔 1😢 1