Pedkadr.tdi.uz
رفتن به کانال در Telegram
Pedagog kadrlar attestasiyasi telegram kanali ⚖️ Kanalimizni kuzating va yangiliklar bilan o‘z vaqtida tanishing! 🛰 Admin bilan bog‘lanish: @pkatdi_bot 📝 Savollar uchun: @pkatdi_bot ☎️ Hamkorlik uchun: @pkatdi_bot
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

153 019
مشترکین
-14524 ساعت
-8897 روز
-5 67930 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Асосий олимпиаданинг учинчи-ҳудудий босқичини ўтказиш бўйича режа-график
Биринчи гуруҳ фанлари асосий олимпиадаси графиги билан батафсил юқоридаги фотода танишишингиз мумкин.
❤ 5
⭐️ A Level Biology (9700) & Chemistry (9701) Online Courses – Enrollment Is Still Open! ⭐️
🌎 Are you planning to sit for the Cambridge International A Level exams and want strong, structured preparation? Our online courses for Biology 9700 and Chemistry 9701 are designed to help you master every chapter from the ground up.
🔝 With experienced instructors, clear topic breakdowns, regular testing, and exam-style practice, you will gain the confidence and skills needed to succeed in your A Level exams.
↗️ What our course includes:
✅ Full syllabus coverage from Unit 1 to the final exam papers
✅ Live lessons + recorded sessions
✅ Topic summaries, worksheets, and revision notes
✅ Past papers, marking-scheme-style answers & exam tricks
✅ Teacher support whenever you need help
⏰ Enrollment is OPEN until December!
After that, registration will close—and the next group will only start six months later.
💭 If you’re motivated, committed, and ready to aim high, this is your chance.
📩 Message us now to secure your spot!
🛫 Biology (9700): ➖ @humoyun_yusupov10
🛫 Chemistry (9701): ➖ @chemistmuminov
🔤🔤🔤🔤
💬 Biology (9700) Channel: @biology_asal
💬 Chemistry (9701) Channel: @chemistry_asal
🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩
⭐️ A Level Biology (9700) va Chemistry (9701) Onlayn Kurslari – Ro‘yxatdan O‘tish Davom Etmoqda! ⭐️
🌎 Cambridge International A Level imtihonlariga tayyorlanmoqchimisiz? Bizning Biology 9700 va Chemistry 9701 bo‘yicha onlayn kurslarimiz sizga har bir mavzuni chuqur, tizimli va tushunarli tarzda o‘zlashtirishga yordam beradi.
🔝 Tajribali o‘qituvchilar, aniq mavzu tahlillari, muntazam testlar va imtihon uslubidagi mashqlar orqali siz A Level imtihonlariga ishonch bilan kirishingiz mumkin bo‘ladi.
↗️ Kursda nimalar mavjud?
✅ Sillabus bo‘yicha to‘liq mavzular
✅ Jonli darslar + qayta ko‘rish uchun yozib olingan videolar
✅ Har bir bob bo‘yicha nazariy ma'lumotlar, worksheetlar va qayta takrorlash materiallari
✅ O‘tgan yillar imtihonlari (past papers) bilan ishlash, baholash sxemasi bo‘yicha yozish ko‘nikmasi
✅ O‘qituvchi tomonidan individual yordam va maslahatlar
⏰ Ro‘yxatdan o‘tish Dekabr oyigacha ochiq!
Shundan keyin guruh yopiladi va keyingi qabul bir necha oy o‘tib boshlanadi.
💭 Agar siz motivatsiyaga ega hamda katta natija uchun intilayotgan bo‘lsangiz va A Level imtihonlaridan muvaffaqiyatli o‘tishni xohlasangiz — bu imkoniyat aynan siz uchun!
📩 Joyingizni band qilish uchun hozir yozing!
🛫 Biology (9700): ➖ @humoyun_yusupov10
🛫 Chemistry (9701): ➖ @chemistmuminov
🔤🔤🔤🔤
💬 Biology (9700) Channel: @biology_asal
💬 Chemistry (9701) Channel: @chemistry_asal
❤ 29🔥 3💯 2👍 1🤩 1
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!
Навбатдан ташқари аттестацияда неча марта иштирок этиши мумкин?Савол: Мен Олий тоифали ўқитувчиман. Олий тоифани 2024 йилда олганман. Тоифа Сертификатимнинг амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида навбатдан ташқари топширмоқчиман, лекин мен шу йили кузги аттестацияда иштирок этдим. Балим етмай қолди. Энди 2026 йил баҳорги аттестацияда ҳам қатнашмоқчиман. Мактабимиз ЎИБДЎдан сўраган эдим "кўпи билан уч марта топшириб ўтолмасанг сенга салбий қарор чиқади" - деди. Шу қанчалик тўғри? (А.Ш.Р. Амударё туманидаги 41 мактаб ўқитувчиси) ❗️Жавоб: Бу нотўғри, албатта (ЎИБДЎнинг гаплари). Бундай чекловлар мавжуд эмас. Сиз 2027 йил баҳорги аттестацияга қадар чекланмаган ҳолда навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишингиз мумкин. P.S. Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш бўйича чекловлар амалдаги тоифаси мутахассис бўлиб, навбатдаги мажбурий аттестацияда - "мутахассис лавозимига мувофиқ эмас"- деб топилганлар учун мавжуд. Низомнинг 44-банди (янги таҳрирда) г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр: 60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган; 55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган; 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади. д) олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларга малака тоифалари берилмайди, улар: 55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, лавозими сақланган; 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас, деб ҳисобланади. Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди. Олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. 44-1 (янги таҳрирда). Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта жалб этилади. Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади. Аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрларни кетма-кет икки марта навбатдан ташқари аттестацияга жалб этишга педагог кадр фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади. Аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагогларнинг меҳнат шартномаси (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли) бекор қилинган тақдирда, педагог кадр фақат ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари Касбий сертификатлаш синовида иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган ҳолдагина, яна педагог сифатида ишга қабул қилиниши мумкин. Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
❤ 84👍 7
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!
Навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш бекор бўлдими?
Савол: ✍️ Мен Сурхондарё вилояти Узун туманидаги 64-мактабнинг рус тили фани ўқитувчисиман. 2 тоифам бор. Кузги аттестацияда навбатдан ташқари қатнашмокчи эдим. Ҳозир ҳамкасбларимдан навбатдан ташқари аттестация "бекор бўлибди"- деб эшитдим. Шу ростми? (Ж.М)
Жавоб: Бу нотўғри албатта. Тоифа беришнинг янги тартибида ҳам
1. Тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси сертификатини олиш (Низомнинг 32-банди (8-10 бандларидаги кўрсаткичлар бўйича));
2. Навбатдаги мажбурий аттестацияда иштирок этиш (Низомнинг 4-банди);
3. Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш тартиби (Низомнинг 7-банди) САҚЛАНИБ ҚОЛИНГАН!
P.S Амалдаги тартибга кўра педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади. Жумладан,
Январь-февраль ойларида аризалар қабул қилинади
Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади
Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади
Август-сентябрь ойларида аризалар қабул қилинади
Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади
Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
❤ 79👍 42
Photo unavailableShow in Telegram
💎 Diamond Education asoschisi, 10+ yillik tajribaga ega KIMYO fani ustozı Jahongir Orifjonov dekabr oyida online darslar uchun qabulni ochdi.
300 000 so‘m ➝ 249 000 so‘m🔥
📝 Ro‘yxatdan o‘tish uchun:
➡️ Link orqali ⬅️ yoki
📞 +99877 199 77 22
📞 +99891 043 08 04
Mazkur loyiha aniq maqsadlar uchun ishlab chiqilgan bo‘lib, qatnashuvchilarga tizimli, samarali va natija-yo‘naltirilgan tayyorgarlik formatini taklif etadi.📌 Online dars quyidagi yo‘nalishlarni to‘liq qamrab oladi: ✅ Attestatsiya jarayoni bo‘yicha batafsil metodika ✅ Milliy sertifikat imtihonlariga nazariy va amaliy tayyorgarlik ✅ Abituriyentlar uchun DTMga kompleks tayyorgarlik
⚡️Maqsad — Sizning imtihonlardagi ishonchli natijangizni ta’minlaydigan barqaror bilim bazasini shakllantirish.⚡️ Dekabr oyi uchun maxsus narx:
❤ 26👍 5
#Янгиликнинг_зўри
Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун тўлов миқдори 50 фоизга туширилиши таклиф қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори (Лойиҳа)
Давлат хизматларини кўрсатишда педагог шахсларга имтиёзлар қўллаш орқали уларни қўллаб қувватлаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янадажадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ–286-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатишда педагог шахсларга имтиёзлар қўллаш орқали уларни қўллаб қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
...
давлат хизматларини кўрсатишда педагог шахсларга тўловлар бўйича имтиёзлар қўллаш.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал вамактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди биринчи хатбошисидаги “бир баравари” сўзлари “эллик фоизи” сўзлари билан алмаштирилсин.ҳозирги 412 минг сўм ўрнига - 206 минг сўм (370 минг 800 сўм ўрнига - 185 минг 400 сўм) P.S. Мазкур ташаббус жорий йилнинг 15 сентябрь куни Муҳтарам Президентимиз томонидан Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказилган мулоқотда таклиф қилинган эди. Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
👍 426❤ 92👏 34😁 11🎉 8🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
Муносабат
Наманган вилоятида бир гуруҳ шахслар ўзаро тил бириктириб, аттестация имтиҳонларида педагогларга моддий манфаат эвазига масофадан туриб — “бункер” ташкил қилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий баҳорги аттестация жараёнларида айрим педагоглар томонидан ноқонуний қурилмалардан фойдаланишга уриниш ҳолатлари аниқлангач, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, ушбу ҳолатларга чек қўйиш юзасидан биргаликда ишлар олиб борилди.
Хусусан, жорий йил баҳорда ўтказилган малака тоифа синовларида 75 нафар, кузги синовларда эса 45 нафар педагог томонидан қўшимча қурилма ва шпаргалкаларни олиб киришга уриниш бўлган.
Ушбу талабгорлар тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ўз вақтида аттестация синовларидан четлатилган.
Азиз устозлар!
Аттестация синовларини топширишда фақат ўз билимингизга ишонинг. Вазирлик устозларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканини маълум қилади.
Таъкидлаш жоиз, малака синови тестларида жараёнлар доимий кузатиб келинмоқда.
©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
❤ 107😁 55👍 37🔥 18🤔 17😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
#Зўр_янгилик
Эндиликда тоифа тестлари ёки Касбий Сертификат синовлари натижалари билан телеграм бот орқали танишиш мумкин
Тоифа тестлари натижалари билан таишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://t.me/PedagogInfo_Bot
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
❤ 52👍 12🔥 1🤔 1😱 1
01:22
Video unavailableShow in Telegram
#kelajak_markazlari
#maktab_maslahatchilari
🟢 “Kelajak markazlari” maktab maslahatchilarini tanlov asosida qabul qiladi!
🔹 O’quvchilar bilan ishlash ko’nikmasiga egamisiz?
🔹 Ularni ilhomlantira olasizmi?
🔹 O‘zingiz ham o‘sishni istaysizmi?
Demak, bu imkoniyat — aynan siz uchun!
⏰ Maktab maslahatchisi:
• 7-9-sinf o’quvchilarini kasbga yo‘naltiradi;
• Xalqaro oliygohlarga tayyorlashda ko’maklashadi;
• Loyihalar, treninglar va tarmoq to‘garaklarini tashkil etadi.
📩 Hoziroq quyidagi havola orqali ariza topshiring: tanlov.uzedu.uz
✅ Test va suhbat jarayonlaridan muvaffaqiyatli o’tib, safimizga qo’shiling!
“Kelajak markazlari” — yangi avlod maslahatchilari!
@hilola_umarova
IMG_7213.MP463.04 MB
❤ 35👏 5😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
🚀 INGLIZ TILI USTOZLARI UCHUN AJOYIB IMKONIYAT– 5 OYDA YUQORI NATIJA!
📚 Kurs sizga nimalarni beradi:
📖 Nizomdagi barcha kitoblar asosidagi to‘liq, tushunarli darslar
💬 Savol-javoblar, quiz testlar, fikr almashish guruhi
📝 Har mavzudan keyin uyga vazifalar + mentorlar tomonidan tekshiruv
📌 Kursning katta kanalidagi barcha materiallarga 1 yil davomida dostup
💥 1 marta to‘laysiz – 5 oy davomida bilim olasiz!
💥 Maxsus chegirma: 59 000 so‘m 🤩bunaqasi hali bo'lmagan(1-dekabrgacha qo‘shilganlarga)
🎯 Kim olib boradi?
✅ 3 marta attestatsiya sinovlarida 86+ ball olgan, 2x C1 darajadagi, oliy toifali ustoz – Mahliyo Abdullayeva
🎉 Kursda qatnashib attestatsiyada eng yuqori ball olgan ustozimizga — to‘lovlar 100% qaytarib beriladi!
KANALGA O'TISH - @Attestatsiya_Abdullayeva
📚 Ushbu kanalga kirganingizda esa bepul darslar, foydali postlar va pdf kitoblarni ham topishingiz mumkin:
KANALGA O'TISH - @Attestatsiya_Abdullayeva
❤ 18🤔 3
Photo unavailableShow in Telegram
💥AZIZ BOSHLANG‘ICH TA‘LIM USTOZLARI YAQINROQ KELING💥
Hali ham sonlarga aldanib yuribsizmi?
O'zining sifatli ta‘lim tizimi bilan Respublikada rekord natijalar qilayotgan @Dilfayz_oliytoifa
jamoasida bugun 2⃣0⃣⏏️0⃣0⃣
da ekskluziv 😍😍😍😍😍😍😍bo‘lib o‘tadi.
Vebinar davomida "Nutqdagi xato turlari"mavzusidagi chalg‘ituvchi holatlarga yechim beramiz.
@Dilfayz_Oliytoifa kanalida oliy toifali pedagog, vazir ustamasi sohibasi AZIZA NOROVA
tomonidan;
FAN:ONA TILI O‘QITISH METODIKASI
MAVZU: NUTQIY XATO TURLARIdagi chag‘ituvchi holatlarga yechim beramiz.
DEMAK barchangizni JONLI EFIR DARSLARIMIZDA kutib qolamiz.
https://t.me/Dilfayz_Oliytoifa
https://t.me/Dilfayz_Oliytoifa
https://t.me/Dilfayz_Oliytoifa
❤ 30
Photo unavailableShow in Telegram
#Vazirlar_murojaati
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ёшлар, ота-оналар ҳамда педагогларни гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларидан огоҳликка чақиришга қаратилган
ҚЎШМА МУРОЖААТИ ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
Қадрли ёшлар, меҳрибон ота-оналар ва муҳтарам устозлар!
Фарзанд — инсоннинг дунёдаги энг азиз неъмати. Ота-она бўлиш жуда катта бахт. Шунинг учун ота-она боласини кўз қорасидай асрайди, ҳимоя қилади. Боласига яқинлашган ҳар қандай балодан ҳимоя қилиш учун кўксини қалқон қилади. Маънавиятли ўғил-қизлар буни яхши билган ҳолда азиз ота-оналарини бошларига кўтариб, ардоқлайдилар.
Азизлар!
Бу замонда ёшларга кўз тиккан таҳдидлар кўп. Шулардан бири– гиёҳвандлик балоси. Минг афсуски, мамлакатимизда ҳам айрим ёшлар билиб ёки билмай, вақтинчалик “завқ” излаб ёхуд осон пул топай, деб бу иллатга аралашиб қолиб, ўзларининг келажагини барбод қилмоқдалар. Болаларимизни бу балодан ҳимоя қилишга отланайлик. Акс ҳолда у ёшларимизнинг нафақат соғлигини, балки бўлажак оилаларни, ҳаттоки бутун жамият келажагини барбод қилади. Шундай экан, ҳар биримиз бу иллатга қарши қатъий ва бирлашган ҳолда курашишимиз зарур.
Ардоқли ёшлар!
Сиздаги соғлом фикр, кучли ирода, билимга ташналик — мамлакатимиз келажагининг асосидир. Ҳеч қачон “бир марта синаб кўраман” деб ўзингизни алдаманг. Гиёҳванд моддалар ҳаётингизни кемирувчи заҳар, эртанги орзуларни ўғирловчи иллат эканлигини унутманг. Гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятчилик ҳар бир инсонга ва оиласига бахтсизлик олиб келади. Бутун жамиятнинг осойишталигига путур етказади.
Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандларимизга эътиборли бўлайлик! Уларга ҳар куни ғамхўрлик ва меҳр кўрсатайлик. Улар билан очиқ мулоқот қилайлик, тинглайлик ва муаммоларидан бохабар бўлайлик. Ёшларга яхши фазилатларни ўргатиб, ёмон одатларни тарк этишни, шунингдек, тўғри ва нотўғри ишларни фарқлашни ўргатайлик. Уларнинг қалбида меҳр, ишонч ва маънавият бўлса, ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмайдилар.
Жигарбандларимизни гиёҳвандлик балосидан асрашимиз учун барчамиз огоҳ ва ҳушёр бўлиб, биргаликда курашишимиз лозим.
Муҳтарам устозлар!
Ёш авлодни тарбиялашда сизнинг ролингиз беқиёс. Таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини ёшлар онгига етказиш — бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Ҳар бир дарс, ҳар бир суҳбат ёш қалбда соғлом фикр ва масъулият туйғусини уйғотиши лозим. Шогирдларимизни ўз фарзандларимиздек асрашимиз лозим!
Барчамиз бирлашайлик! Миллат хоинлари бўлмиш наркожиноятчиларга муросасиз ва кескин муносабатда бўлиб, уларга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига фаол кўмаклашайлик.
❗️Унутманг! Ўзбекистоннинг тинч ва соғлом келажаги – ҳар биримизнинг бугунги ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий ҳаракатимизга боғлиқ!
©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
❤ 31💯 8👍 2🎉 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Вазир_жамрғармасидан_тўлаб_бериладиган_устамлар_2026
Савол? Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамларга кимлар номзод бўла олади ва мазкур устамаларнинг берилиш тартиби қандай?
Жавоб! Номзодлар — таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, белгиланган квота доирасида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижаларига кўра умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари;
Низомнинг 9-банди Ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш икки босқичда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) Вазирлик ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган йиллик сонини ҳар йили 20 январга қадар белгилайди;
б) Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 февралга қадар квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича фаолият юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб,
«Мактабгача таълим»,
«Бошланғич таълим»,
«Филология фанлари»,
«Ижтимоий фанлар»,
«Аниқ фанлар»,
«Табиий ва иқтисодий фанлар»,
«Амалий фанлар» йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимлайди;
в) Ишчи гуруҳ томонидан квотага мос равишда тегишли йил учун Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқичда — квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь — июнь ва сентябрь — декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижалари ҳар йили 1 мартга қадар таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда 2-босқичга ўтказиладиган номзодлар қуйидаги тартибда танлаб олинади:
ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун номзодлар орасидан малака синовларидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод танлаб олинади.
Бунда:
номзодлар малака синовларида бир неча маротаба иштирок этса ёки бир неча фандан иштирок этган тақдирда энг юқори натижани қайд этган фани бўйича ёки аттестация навбати танланади;
агарда номзод иккита фан бўйича ҳам номзод сифатида танлаб олинган тақдирда қайси фанни танлаш ўқитувчи томонидан амалга оширилади;
номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
номзоднинг амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлардаги кўп йиллик иш стажига эгалиги;
юқоридаги барча ҳолатларда ҳам баллар тенг келиб қолган тақдирда, истисно тариқасида, педагогларнинг барчаси иккинчи босқичга ўтказилади;
2-босқичда — 1-босқич якунлангандан сўнг 60 иш куни ичида танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
Бунда:
суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади;
номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш жараёнлари видеоёзувга олинади;
2-босқич жараёнлари якунида биринчи ва иккинчи босқич баллари қўшилган ҳолда умумий баллар чиқарилади ҳамда энг яхши натижа эгаларига белгиланган квота доирасида устама белгиланади;
г) саралаш натижаларига кўра Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган умумтаълим ташкилотларининг малакали педагог кадрларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига 2 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;
Низомнинг 10-банди. Педагог ходимларга навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан имтиёз сифатида берилган максимал балл инобатга олинмайди.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
❤ 98👍 11👏 7😢 1🎉 1
⚡️Ўқувчи сонидан келиб чиқиб Мактаб маслаҳатчиси лавозимлари 0,5 ставкадан 1,0 ставкагача ажратилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 18 ноябрдаги 431-сонли буйруғига асосланиб, ўқувчи сони бўйича қуйидагича Мактаб маслаҳатчиси лавозими учун штат бирликлари ажратилади:
➖300 нафаргача бўлса — 0,5 бирлик
➖301 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1,0 бирлик
❗️Шунингдек, мазкур буйруққа асосан ўқувчи ва синф сонидан қатъи назар, ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари 1 (бир) штат бирлигида ажратилиши белгиланди.
431_сонли_буйруқ_406га_ўзгартириш_киритиш.pdf1.28 MB
❤ 65👍 32🤔 6😁 5😱 4🎉 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️❗️❗️❗️😊😊😊😊
🔺 yildan beri Respublikada
🔺🔺🔺🔺🔺🔺 natija ko’rsatayotgan guruhdan
Yangi REKORD natijalar uchun qadam ✅
Bizda
✔️Ona tili Milliy sertifikat 0 dan
✔️Boshlang’ich ta’lim ustozlari uchun 0 dan tayyorlov kurslari
📞Murojaat uchun faqat
@Nasibabdullayeva ga yozing
Unutmang 🚫🚫🚫
❤️Siz faqat eng yaxshisiga loyiqsiz
Instagram sahifamiz
@AttestatsiyaNasiba
@AttestatsiyaNasiba
@AttestatsiyaNasiba
❤ 35👏 3💯 1
Ўқитувчи аттестациядан ўта олмаса, нима бўлади?
Савол: Мен биринчи марта аттестацияда иштирок этяпман. Аттестациядан "йиқилсам" (ўта олмасам, паст балл тўпласам) мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинадими?Жавоб: Бу биринчи навбатда аттестациянинг турига боғлиқ. Навбатдан-ташқари аттестация бўлса, паст натижа бўлса ҳам, салбий қарор қабул қилинмайди, албатта. Навбатдаги-мажбурий аттестация бўлса, паст натижа қайд этилганда меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилиниши ҳам мумкин. Низомнинг 44-банди (янги таҳрирда) Иккита босқич натижаларига кўра: г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр: ✅ 60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган; ✅ 55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган; ✅ 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади. ✅ д) (янги қўшилган кичик банд) олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларга малака тоифалари берилмайди, улар: 55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, лавозими сақланган; 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас, деб ҳисобланади.
Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.
Олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.P.S 44 -1. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта жалб этилади. Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади. Аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрларни кетма-кет икки марта навбатдан ташқари аттестацияга жалб этишга педагог кадр фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади. Аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагогларнинг меҳнат шартномаси (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли) бекор қилинган тақдирда, педагог кадр фақат ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари Касбий сертификатлаш синовида иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган ҳолдагина, яна педагог сифатида ишга қабул қилиниши мумкин. Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
❤ 74🔥 4😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
1.500.000lik BILIMLAR bugun BEPUL beriladi
Boshlang'ich ta'lim ustozlari
1️⃣8️⃣ - 1️⃣9️⃣ - 2️⃣0️⃣ - noyabr
2️⃣0️⃣ : 0️⃣0️⃣da
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa kanalida siz uchun Dilafro‘z Fayzullayevna tomonlaridan
🔔🔔🔔 🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥
o‘tib beriladi.
Vebinarda ishtirok etib 70% ustamani naqt qilib qo‘ying
Dars manzili📍
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa
http://t.me/dilfayz_Oliytoifa
❤ 21🔥 4👍 3
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
Янги олинган тоифа қачондан бошлаб кучга киради? (ёки Тоифа Сертификатлари қачон тарқатилади?)
Савол? Мен 2025 йил 22 октябрь куни ўтказилган тоифа тестларида иштирок этиб, иккинчи тоифадан биринчи тоифага ўтиш балларини тўпладим. 76 балл олдим. Менга қачон биринчи тоифа Сертификат берилдади? (С.Е.Э.Андижон в, Жалақудуқ тумани 62-ИДУМИ ўқитувчиси)📌 Низомнинг 47-банди Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда ваколатли вазирликлар раҳбарининг буйруғи (қарори) билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади. 📌Навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган, шунингдек, навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) туширилган педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайти UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурлари ҳамда мактаб бошқарув (ERP) дастурлари билан интеграция қилинади. 📌Педагог кадрлар давлат хизматлари марказига бориш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида жойлашган шахсий кабинетига кириш орқали электрон шаклдаги сертификатни юклаб олиши мумкин. 📌 Низомнинг 48-банди Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади. P.S. Август-декабрь ойларида ўтказилаётган аттестациянинг охириги куни 30 ноябрь ҳисобланади (демак, 30 ноябрдан бошлаб бир ой ичида Сертификатлар генерация қилинади, аниқроғи декабрь ойининг охириги иш кунларида...)! Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot👈
❤ 93👍 2🔥 1🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Вазир_жамрғармасидан_тўлаб_бериладиган_устамлар_2026
Савол? Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамларга кимлар номзод бўла олади ва мазкур устамаларнинг берилиш тартиби қандай?
Жавоб! Номзодлар — таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, белгиланган квота доирасида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижаларига кўра умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари;
Низомнинг 9-банди Ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш икки босқичда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) Вазирлик ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган йиллик сонини ҳар йили 20 январга қадар белгилайди;
б) Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 февралга қадар квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича фаолият юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб,
«Мактабгача таълим»,
«Бошланғич таълим»,
«Филология фанлари»,
«Ижтимоий фанлар»,
«Аниқ фанлар»,
«Табиий ва иқтисодий фанлар»,
«Амалий фанлар» йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимлайди;
в) Ишчи гуруҳ томонидан квотага мос равишда тегишли йил учун Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқичда — квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь — июнь ва сентябрь — декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижалари ҳар йили 1 мартга қадар таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда 2-босқичга ўтказиладиган номзодлар қуйидаги тартибда танлаб олинади:
ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун номзодлар орасидан малака синовларидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод танлаб олинади.
Бунда:
номзодлар малака синовларида бир неча маротаба иштирок этса ёки бир неча фандан иштирок этган тақдирда энг юқори натижани қайд этган фани бўйича ёки аттестация навбати танланади;
агарда номзод иккита фан бўйича ҳам номзод сифатида танлаб олинган тақдирда қайси фанни танлаш ўқитувчи томонидан амалга оширилади;
номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
номзоднинг амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлардаги кўп йиллик иш стажига эгалиги;
юқоридаги барча ҳолатларда ҳам баллар тенг келиб қолган тақдирда, истисно тариқасида, педагогларнинг барчаси иккинчи босқичга ўтказилади;
2-босқичда — 1-босқич якунлангандан сўнг 60 иш куни ичида танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
Бунда:
суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади;
номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш жараёнлари видеоёзувга олинади;
2-босқич жараёнлари якунида биринчи ва иккинчи босқич баллари қўшилган ҳолда умумий баллар чиқарилади ҳамда энг яхши натижа эгаларига белгиланган квота доирасида устама белгиланади;
г) саралаш натижаларига кўра Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган умумтаълим ташкилотларининг малакали педагог кадрларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига 2 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;
Низомнинг 10-банди. Педагог ходимларга навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан имтиёз сифатида берилган максимал балл инобатга олинмайди.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
❤ 89👍 3😁 3🎉 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Hali ham 70% ustama olmadingizmi?
🛬 Ona tili va o'zbek tili ustozlari, 70% ustama tush bo'lmasligi uchun hozirdan tayyorgarlikni boshlang.
🔑 Habel akademiyasi ATTESTATSIYA-100% nomi bilan 8-9-sinf yangi ona tili darsliklari asosida
1⃣6⃣-1⃣7⃣- noyabr kech soat
❤️0⃣❌0⃣0⃣ da @habelonatili kanalida
🔴🔴❤️❤️🔴
❤️🔴🔴🔴❤️🔴❤️ tashkil etdi.
DARS BU YERDA
DARS BU YERDA
DARS BU YERDA
❤ 29👍 5👏 3🔥 2😁 2💯 1
