Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot Админ: @nuqtavergul Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

18 996
مشترکین
-1324 ساعت
-517 روز
-24430 روز
آرشیو پست ها
Кўпинча сўрашади, курсда ўқисам, бирор натижа оламанми?
Натижа бўлмайди, агар сиз:
— фақатгина пул топиш учун ўқисангиз;
— вазифаларни бажармасангиз;
— ўрганганларингизни амалиётда қўлламасангиз.
Ҳаракат қилган албатта натижа олади. Бу соҳага мойиллиги кучли, салоҳиятли ўқувчилар эса натижага тезроқ ва осонроқ эришишади. Худди расмдаги ҳолат каби.
Уларнинг қаторида сиз ҳам бўлишингиз мумкин. Фақат озгина қунт, иштиёқ, ҳаракат ва 100$ керак бўлади.
@xatoliklar
😁 26👍 23🔥 11💯 7❤🔥 1🤝 1
Копирайтинг курси
Бозорда бир қанча копирайтинг курслари бор. Ҳаммаси бир-биридан фарқ қилади — баъзилари қисқа, бошқалари узоқ муддатли. Бирлари офлайн, яна бирлари онлайн. Айримлари қиммат, бошқалари нисбатан арзонроқ.
Қуйида “Тўғри копирайтинг” муаллифлик курсимнинг асосий жиҳатлари ҳақида айтиб бераман. Бу жиҳатлари билан меники бошқаларидан устунми ёки йўқ — ўзингиз хулоса чиқарасиз:
1. Фундаментал билимлар
Курсимда олди-қочди гаплар йўқ. Материал тўлиқ маркетинг, психология ва амалиётга асосланган; текширилган, долзарб билимлардан иборат.
2. Видеоформат
Барча дарслар ёзиб олинган видео шаклида тақдим этилади — сиз уларни ўзингизга қулай вақтда кўришингиз (ва 3 ой давомида қайта кўришингиз) мумкин. Ҳар бир дарс бир қанча қисқа ва тушунарли мавзуларга бўлиб чиқилган.
3. Давомийлиги 1 ой
Бир ҳафтада копирайтер бўлиб қолиш қийин, 3-4 ойлик курсларни эса кўпчилик ярмига бормасдан ташлаб қўяди. Менимча, бир ой — соҳани ўрганиш учун энг оптимал муддат.
4. Ёпиқ маълумотлар
Курсда YouTube ёки интернет сарҳадларида топиш мумкин бўлмаган маълумотларни улашаман. Уникал кейс ва мисоллар, шахсий тажриба, назария ва амалиёт йиғиндиси. Ҳар дарсдан сўнг билимни мустаҳкамлаш учун тестлар бўлади.
5. Презентация
Видеодарсларда мени ҳам, тақдимот слайдларини ҳам кўриб турасиз. У турли расм ва видеолар, мавзуга оид мисоллар, ҳатто ўйинлар билан бойитилган.
6. Нарх масаласи
Бир ойлик тўлиқ курс учун 100$ дан ҳам камроқ пул, аниқроғи — 1 250 000 сўм. Бозорда бу даражадаги курсни бунақа нархга тополмайсиз. Ўзингизга керакли дарсларнинг ўзини ҳам алоҳида харид қилишингиз мумкин.
7. Пул қайтариш кафолати
Агар курсда берилган топшириқларни виждонан ва тўлиқ бажариб, ҳеч қандай натижага эришмасангиз, сотув матнларини ёзиш бўйича билим ва кўникмаларингиз умуман ортмаса, пулингизни 100% қайтариб берамиз! Рад этиб бўлмас таклиф деб шунга айтишса керак.
Хўш, бу курс сотиб олишга қанчалик арзийди?
👍 34🔥 16💯 10👏 2❤🔥 1🌚 1
Копирайтинг
Бозорда бир қанча копирайтинг курслари бор. Ҳаммаси бир-биридан фарқ қилади — баъзилари қисқа, бошқалари узоқ муддатли. Бирлари офлайн, яна бирлари онлайн. Айримлари қиммат, бошқалари нисбатан арзонроқ.
Қуйида ўзимнинг “Тўғри копирайтинг” курсимнинг асосий жиҳатлари ҳақида айтиб бераман. Бу жиҳатлари билан меники бошқаларидан устунми ёки йўқ , баҳо бериш ўзингиздан:
1.
Repost from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Photo unavailableShow in Telegram
Влогер
Блог ва блогер сўзлари ҳақида аввал ёзгандик, лекин сўнгги пайтларда влог ва влогер деган сўзлар чиқди.
Влог — бу видео шаклида олиб бориладиган блог. Видео ва блог сўзларидан ҳосил қилинган — в(идео) + (б)лог.
Шундан келиб чиқиб, блогини видео форматида юргизувчи блогер ўзини влогер деб атайди.
Влогерларнинг ҳаммасини блогер дейиш мумкин. Лекин ҳамма блогер ҳам влогер бўлавермайди.
@xatoliklar
👍 73🔥 18💯 10🤣 10🌚 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қозонингиздан ҳам, лаганингиздан ҳам арзонроқ дўкон расмини жўнатишибди. Кўчада юрсангиз, ҳар қадамда ҳангома.
Ҳамадан | Hamadan ❌
Ҳаммадан | Hammadan ✅
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
🤣 107😁 30👍 16🤯 3😢 2❤🔥 1
Repost from TgId: 1680119342
Photo unavailableShow in Telegram
Йиллар ўтиб “намлантирилган салфеткалар” тугабди шекилли, янги партия ниҳоят “нам салфетка” бўлиб чиқибди.
@Abduazim_uz
🤣 67👍 42🔥 8🤔 7👏 4❤🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
— Оғриқ борми?
— Оғриқ йўқ...
— Унда даволаймиз!
Оғриқсиз тишларни даволаш ❌
Тишларни оғриқсиз даволаш ✅
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
😁 181🤣 86👍 50🔥 24❤🔥 5💯 3😢 2🤔 1😱 1👌 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Қурол-яроқ | Qurol-yaroq
- Қурол-яроғ | Qurol-yarog‘
👍 74🤯 13🔥 11😢 7🤣 5😁 4💯 4🐳 3❤🔥 2🤝 2
...дек ишламоқAnonymous voting
- Эшак | Eshak
- Эшшак | Eshshak
😁 77👍 31🔥 7💯 6❤🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бу бренд 20 йилдан бери фаолият юритаётган экан. Шу ҳолатни дизайнда кўрсатмоқчи бўлишибди-ю, юз минглаб ададда чиқадиган қадоқда хато қилиниши уларга қимматга тушишини ўйлаб ҳам кўришмабди.
Русча ва ўзбекча вариантда маъно жиҳатидан турлича матнлар ишлатилганини-ку тушунса бўлади, лекин имловий хатога йўл қўйилишини оқлаб бўлмайди.
Бу брендга яхши копирайтер, таржимон ва муҳаррир керакка ўхшайди.
Рахмат | Raxmat ❌
Раҳмат | Rahmat ✅
@xatoliklar
👍 111🔥 22💯 12👏 9😢 8😁 6❤🔥 2🤔 2🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
Матнни диққат билан эмас, кўз югуртириб ўқинг. Чунки кўчадаги эълонлар айнан шундай ўқилади.
Қандай ўқидингиз? Нима деб ўйлайсиз, муаммо биздами ёки копирайтерда?
P. S. Мен “Сен бола ўласан” деб ўқидим.
@xatoliklar
🤣 182👍 25🤔 13😁 8🔥 5💯 3🤯 2❤🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бухорода “шаҳлик” деган нарса бор экан. Татиб кўрганлар бўлса, мазасини айтарсизлар...
P. S. Буҳоро деган жойда экан, шундай шаҳарни билганлар бўлса, уни ҳам айтиб юборарсизлар...
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
🤣 164😁 58👍 14😢 13🤯 5🤬 4🌚 3🤔 2❤🔥 1👏 1💯 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Оёқ кийими | Oyoq kiyimi
- Оёқ кийим | Oyoq kiyim
👍 43😱 34👏 13😁 6🤔 6💯 3❤🔥 1🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Футур етказди | Futur yetkazdi
- Путур етказди | Putur yetkazdi
- Иккаласи ҳам тўғри
😱 73👍 30🤔 15🤯 6🔥 5🤝 2❤🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Таажжубланмоқ | Taajjublanmoq
- Таажубланмоқ | Taajublanmoq
🔥 47💯 22👍 19🤔 11😱 7😁 2🥰 1
Ишончли маълумот
Инсултни бошдан кечирган онахон юрак хасталигидан азият чекмоқда. Юрагига сув тўпланган. Текширув ва муолажалар учун яхшилар кўмагига муҳтожмиз.
Керакли пул миқдори камида 5-6 млн сўм.
Хайрия текширилган, ишончли.
Карта ташкилотчи номида:
5614682211754025
Акбаржон Исмоилов
Қўшимча маълумот учун ташкилотчи аккаунти: @islom_farzandi👍 18👏 6🤝 6❤🔥 2
Сомсачининг ёзгани
Пиёда юрмоқчи бўлиб кўчага чиққанимда йўлим сомсахонанинг олдидан ўтади. Чиройли сомсанинг расми туширилган тахтага “Ўзгача таъм” деб ёзилганини кўраман. “Мазаси бошқача” демоқчи, деб ичимда таржима қиламан. “Сомсачининг ёзгани-да”, деб қўяман ўзимга.
Кейин китоб дўконининг ёнидан ўтаман. “Инглизча-ўзбекча сўзлашгич” деб ёзилган китобни кўраман. “Инглизча-ўзбекча гаплашиш китоби” демоқчи, деб ичимда таржима қиламан.
Фейсбукни очиб, саҳифамга келган хабарни ўқийман: “Жорий йил илк маротаба Мактабгача таълим тизимида "Хайр боғча - салом мактаб!" тадбири ўтказилиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик” дейилганини кўраман. Ичимда таржима қиламан: “Бу йил биринчи марта Мактабгача тарбия муассасаларида "Хайр боғча — салом мактаб!" тадбири бўлишини хабар қилгандик”.
Кун охирида 2022 йил чиққан 6-синф дарслигини олиб қарайман. “Юртимизнинг зироаткор воҳаларида асрлар давомида боғлар гулга чўмарди. Ёзма манбалар марди майдонларнинг жасорати ҳақида сўзлайди” деб ёзилганини кўраман. “Ўзбекистоннинг деҳқончилик қилинадиган ерларида олдиндан боғлар кўп бўлган. Достонларимизда халқ ботирларининг жангдаги мардлиги ёзилган”, демоқчилигини тушунаман.
Сомсачининг ёзганига ўхшаб, ўқиган одам дарсликда нима дейилганини билиш учун олдин уни ҳам ичида бир марта таржима қилиб олиши керак. Шу ерда сомсачининг тили билан дарсликнинг тили бир хил бўлиб қолганини тушунаман.
Рустам Худоёров
😢 95👍 53🔥 13💯 8🤔 6❤🔥 2👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Тўғри ёзилган сўзни топинг 😄
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
🤣 200😁 49😢 33🤯 32😱 10👍 8🤬 5🌚 1💯 1
Ўтганларни ғариби раҳмат қилсин(ми?)
Ўтганлар ҳақига дуои хайрлар қилинаётганда кўпинча шу гап айтилади: уларни ғариби раҳмат, шойистаи жаннат айласин.
Бу ерда иккита форсий изофали бирикма ишлатиляпти:
— ғариби раҳмат,
— шойистаи жаннат.
Хўш, бунда қандай хатолик бор?
Ғариби раҳмат жумласи раҳматингни дариғ тут, ёлғиз ва бечора аҳволда қолдир деган маънони билдиради. Кўринадики, биз билмаган ҳолда марҳумни дуои бад қилиб қўйишимиз мумкин экан.
Аслида, ғариқи раҳмат бўлиши керак.
Ғариқ нима дегани?
Бу форсий сўз — биз билган шўнғиш, чўкиш, кўмилиш маъноларини англатувчи ғарқ сўзининг ўзгинаси. Демак, ғариқи раҳмат деганда Аллоҳ раҳматига ғарқ қилсин, яъни раҳмати ва марҳаматига буркасин деган маъно ҳосил бўлади.
Шойистаи жаннат
Шойиста эса муносиб, лойиқ, сазовор бўлиш дегани. Демак, дуодан мурод марҳумни жаннатга киришга муносиб бандалар қаторидан қилишини сўраш экан.
Ғариби раҳмат ❌
Ғариқи раҳмат ✅
@xatoliklar
👍 129🔥 26💯 13❤🔥 5🤯 4🕊 1🐳 1
