fa
Feedback
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot Админ: @nuqtavergul Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
18 991
مشترکین
-1424 ساعت
-657 روز
-24430 روز
آرشیو پست ها
Repost from TgId: 1680119342
Интервью чиққанини билмай ҳам қолибман. Соҳага энди кираётганлар учун фойдали бўлади — асосий саволларга жавоблар берилган. @Abduazim_uz
نمایش همه...
👍 25❤‍🔥 4🤣 2
Repost from TgId: 1680119342
Интервью чиққанини билмай ҳам қолибман. Копирайтинг бўйича асосий саволларга жавоб берилган. Соҳага энди кираётганлар учун фойдали бўлади — асосий саволларга жавоблар берилган. @Abduazim_uz
نمایش همه...
Repost from TgId: 1584660661
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳозир копирайтингни ўрганиш учун энг қулай пайт. Касбингизни ўзгартиришга нима дейсиз? 📌 Бу ғоялар ва уларни ҳаётга татбиқ қилиш ҳақидаги касб – биз креатив кампаниялар яратамиз, реклама роликлари, ташқи реклама, дигитал фаолликлар ўйлаб топамиз. Замонавий касблар орасида эса копирайтингнинг ўрни бошқача – ким бўлсангиз ҳам, барибир, фикрларингизни аниқ, тушунарли қилиб етказиб бериш муҳим. Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3098 Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3099 Расмий саҳифаларимиз👇 Telegram | Facebook | X | Instagram
نمایش همه...
👍 30❤‍🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Эрталабки | Ertalabki
  • Эрталабги | Ertalabgi
0 votes
👍 58🤯 14💯 13😁 7❤‍🔥 2👌 2
TAF танлови ўз манифестини эълон қилибди Аввал манифест видеоси ва матни билан танишиб чиқинг, кейин муҳокама қиламиз: https://t.me/makonmarketing/1821 Манифест ғояси бир қарашдан зўр — "билганингни қил" ҳақиқатан ҳам мотивацияни сўндирадиган жумла, лекин бу билан ота-она ҳар доим ноҳақ бўлиб чиқади деган ғоя илгари сурилаётгандек гўё. Қачон ота-она "билганингни қил" дейди? Қачонки фарзанди адашаётганини кўрса, унга тўғри йўлни кўрсатганда у ўз фикридан қолмаса, тажрибасизлик сабаб оқибатларни кўра олмаётган бўлса. Тўғри, инсон хатокор, адашиши, фарзандини аяб ёки ўз манфаатини ўйлаб унинг қандайдир янгиликлар қилишига йўл қўймаслиги мумкин. Аммо бу жумладан мотивация олиб, муваффақиятга эришган инсонлардан кўра эришолмаганлар кўпроқ бўлса керак. Менимча, бу ерда урғуни бошқа тарафга қаратган маъқул бўларди. Масалан, "билганингни қил" жумласи аслида "билган нарсангни қил, билмаганингни қилма" деган маънода тушунилиши керак деган ғоя асос қилиб олинса, чиройлироқ чиқармиди. Хуллас, айни ота-онанинг бу жумласини манифест сифатида олиш, тўғрироғи, бунга жавобан "Ҳа, мен нима истасам, шуни қиламан. Бу менинг йўлим" деган ички жавоб ота-онага бўлган ҳурматсизликдек туюлди менга. Сизга-чи? @xatoliklar
نمایش همه...
👍 25💯 3❤‍🔥 2👌 2
Кўпчилик чегирма кутаётган экан Устоз учун энг чиройли табрик йўллаган 5 кишига 300 минг сўм чегирма қилиб бердик. Улар зўр имкониятдан фойдаланиб қолишди. Қолганлар эса хафа бўлишяпти. Нима ҳам дердик, танлов шарти шунақа бўлганди — устозингизга йўллаган табригингиз сизга яхшигина чегирма олиб келиши мумкин эди. Лекин кўнглимиз бўш, шунга яна 5 кишига 100 минг сўмли чегирма тақдим этамиз. Шунчаки улгурсангиз бўлгани. Ёзинг: @Copywriting_Support
نمایش همه...
👍 26🔥 10🤣 6🌚 2❤‍🔥 1🤬 1
Копирайтинг курсига тез кунда қабул ёпилади ва дарслар бошланади. Курс бўйича саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзинг, уялиб сўролмай юрганларга ҳам фойдали бўлади 👇
نمایش همه...
👍 21🔥 8❤‍🔥 6😁 2🤯 1😱 1
Инсонга қилган ишларига¹ ² қараб баҳо берилади «Тўғри копирайтинг» муаллифлик курсимни илк бор йўлга қўйганимга 2 йил бўлибди. Шу кунгача курсда ўқиганлар сони 400 га яқинлашиб қолди. Тан оламан, битирувчилар орасида дарсларни ўзлаштиролмай, ярмидан ташлаб кетганлар ҳам, кучли копирайтер бўлиб ишлаб юрганлар ҳам бор. Ундан ташқари, шундай шогирдларим борки, лойиҳаларимнинг катта қисмини уларга тўлиқ топшириб қўйганман. Жамоамга қўшилишни истовчилар кўп, аммо жамоа кенгайгани сари уларни имкон қадар иш билан таъминлашим керак. Шундай экан, бизнес эгаси сифатида сизга матн билан боғлиқ хизматлар керак бўлса, бемалол ўзимизга мурожаат қилаверасиз. Жамоам билан қандай хизматлар кўрсатамиз? — копирайтинг (сотув матнлари, сайт учун матнлар, лендинг прототипи, reels сценарийлари); — таржима (инглиз, рус ва ўзбек тиллари); — таҳрир ва тасҳиҳ ишлари (китоб ва журналлар). — матн билан боғлиқ бошқа ишлар (саҳифалаш, китоб дизайни) Нархлар бозордаги ҳолатдан қимматроқ, аммо нима учунлигини биласиз — ишимиз сифати борасида ортиқча гапга ҳожат йўқ, менимча. Ишонмасангиз, сарлавҳани ўқинг. @nuqtavergul @xatoliklar
نمایش همه...
👍 43🔥 15❤‍🔥 2
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Гаджет | Gadjet
  • Гажет | Gajet
0 votes
👍 47💯 8🤔 6🤣 5❤‍🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Айтиб турсанг ҳам хато қилади-я одамлар. Илминг йўқ, билиминг йўқ, савиянг йўқ, китоб ўқимайсан, @xatoliklar каналини кузатмайсан!... дейдиган одам йўқ. @xatoliklar
نمایش همه...
🤣 111👍 27🔥 8😁 7❤‍🔥 1
Курсда нималар ўргатилади? Кўпчилик копирайтинг курсида тўғри ёзиш қоидалари ўргатилади, деб ўйлар экан. Аммо ундай эмас, саводхонлик мавзусига биргина дарс ажратилган. Курсда имло ёки пунктуация қоидалари ўргатилмайди. Бехато ёзиш — мустақил ўрганиладиган нарса. Унда курсда нималарни ўрганасиз? • Аудиторияга мос матн ёзишни Мақсадли аудиторияни аниқлашни, аудитория турларини, ҳар бир турдаги аудитория учун матнда нималар ҳақида маълумот беришни, матн ҳажми ва мазмуни қандай бўлиши кераклигини ўрганасиз. • Тўлақонли матн ёзишни Матн тўлақонли бўлиши учун у қандай қисмлардан ташкил топишини ва унинг ҳар бир қисмини алоҳида мисоллар билан ўрганасиз. • Самарали матнлар ёзишни Самарали матн қандай талабларга жавоб бериши кераклигини, мижозга таъсир қилиш усулларини, бренднинг овоз оҳангини шакллантиришни билиб оласиз. Мавзулар рўйхати 1. Танишув. Курс ҳақида. Копирайтингга кириш 2. Матн самарадорлиги. Аудитория турлари. Матн ҳажми ва мазмуни 3. Сарлавҳа: вазифалари, турлари, мисоллар 4. Натив реклама. Тагсарлавҳа. Лид-абзац. ------------------------------------------------- 5. Фойда тушунчаси. Фичеризм ва формализм. Хусусиятлар, афзалликлар ва фойдалар жадвали 6. Лирик чекиниш. Саводхонлик: орфография, пунктуация, орфоэпия, синтаксис, луғатлар 7. Эътирозлар. Далиллар. Фикр-мулоҳазалар 8. Ҳаракатга ундаш (CTA) ва Постскриптум ------------------------------------------------- 9. Копирайтингда формулалар 10. Иш режаси. Мижоз портрети 11. Матн турлари. Маҳоратни ошириш машқлари, фойдали тавсиялар. 12. Tone of Voice — овоз оҳанги. Бренд овози. *Бонус дарси ҳам бор Батафсил: @Copywriting_Support @xatoliklar
نمایش همه...
👍 31🔥 8❤‍🔥 1
Чиройли табрик жўнатганлар 5 кишидан ошди, саралаб олиш қийин кечадиганга ўхшайди. Аммо курсда бериладиган билимлар чегирмасиз ўқишга ҳам арзийди. Сотув матнлари орқали даромадга чиқиш сизга қизиқ бўлса, @Copywriting_Support'га ёзинг.
نمایش همه...
👍 24🤣 17🔥 8❤‍🔥 1
Устозингизни табрикланг ва чегирмага эга бўлинг Бугун байрамга яхши янгилик қилдик. Копирайтинг курсига қабул очилди, аммо янгилик нимада? Курс нархи 1 250 000 сўм, лекин устозини энг яхши сўзлар билан табриклаган 5 киши 300 минг сўмли чегирмага эга бўлади, яъни 950 минг сўмга курсда тўлиқ тарифда ўқий олади. Бунинг учун нима қилиш керак? Ўз устозингизни илиқ, самимий изҳорлар билан ёзма равишда табрикланг. Ёзишма скриншотини @Copywriting_Support аккаунтига жўнатинг. Биз энг чиройли табрик эгасидан 5 тасини саралаб олиб, уларга курсда ўқиш учун чегирма берамиз. Курс ҳақида батафсил: https://teletype.in/@xatoliklar/kurs-noyabr @xatoliklar
نمایش همه...
👍 40🤣 10🔥 8👏 4❤‍🔥 1
Барчани устоз ва мураббийлар куни билан табриклайман. Устоз — бу одамларга қоронғида йўл кўрсатувчи шамчироқ, уларсиз йўлимиз қинғир ва ноаниқ бўларди. Сиз ҳам ўз шамчироқларингизни йўқлаб қўйинг. @xatoliklar
نمایش همه...
👍 57👏 12❤‍🔥 9
Photo unavailableShow in Telegram
ИОИ учун алоҳида ахлат қутиси қилингани зўр бўлибди, лекин NON учун қилинса, тўғрироқ бўларди. *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
نمایش همه...
🤣 179😁 32👍 18😢 14🤔 3❤‍🔥 2
Фақат курсимда ўқиганлар учун Яқинда “Тўғри копирайтинг” курси битирувчиларини бир жойда жамлаб, нетворкинг ҳосил қилиш учун ягона гуруҳ очгандим. Аммо ўқувчилар орасида аккаунти ўчиб кетган, ёпиқ гуруҳларимиздан чиқиб кетганлар бор экан. @Copywriting_Support'га ёзиб, гуруҳга қўшилиб олинглар. Гуруҳда яхши инсонлар тўпланган.
نمایش همه...
👍 38❤‍🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
— Хўжайин, "муддат"ми ё "мудат"? — Билмадим, иккаласини ёзиб қўявер, биттаси аниқ тўғри чиқади. *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
نمایش همه...
🤣 207😁 30👍 17🤯 9🔥 4🌚 2❤‍🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тушунганингизга умид, тушунмаганингизга ноумид 😄 *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
نمایش همه...
🤣 227😁 27🤯 24😢 23👍 11😱 5❤‍🔥 2🌚 2💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бехато ёзиш ва ёзганимизни эътибор бериб ўқиш ҳам ўз қўлимзда 😄 *Расм обуначиларимздан @xatoliklar
نمایش همه...
🤣 103👍 37😢 11😁 6💯 6❤‍🔥 2🌚 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Яхши гумонда бўлаверамиз: бу матнни ёзган одамнинг тили чучук бўлса керак-да 😄 *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
نمایش همه...
😁 167👍 16😢 13👌 4🌚 4❤‍🔥 2