fa
Feedback
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot Админ: @nuqtavergul Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
18 989
مشترکین
-924 ساعت
-737 روز
-24530 روز
آرشیو پست ها
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Олижаноб халқ
  • Олийжаноб халқ
0 votes
👏 59👍 35🤔 13💯 9🤯 5🔥 4😁 4😢 3❤‍🔥 1
🇴🇲 Уммон, Умон, Омон ёки Ўмон? Охирги кунларда кўпчиликни ўйлантираётган саволга жавоб бериб ўтмоқчимиз. 2000 йиллардаги Миллий энциклопедияда ушбу давлат номи Уммон деб ёзилган, бироқ орадан 10 йил ўтиб, бу ўзгарган. Сабаб сифатида бу вариант туркчага яқинлиги, асл арабчада талаффуз бундан (Уммон) анча йироқлиги кўрсатилади. Аслиятда سَلْطَنَةُ عُمَان, яъни Салтанату Уъмаан. Аъйнли У товуши ва битта М ҳарфи билан. Шундан келиб чиқиб, Уммон ва Омон шаклларини четга суриб турамиз. Айнли У товуши ўзбек тилига баъзи ҳолларда У, баъзида эса Ў сифатида кўчишини инобатга олсак, Умон ва Ўмон шакллари қоляпти. Одатда давлат номларини ёзишда Президент матбуот хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги қандай ёзаётганига эътибор қаратилади. Шундан сўнг мамлакатнинг биринчи ахборот агентлигига таянилади. Ўзбекистонда бу — Ўзбекистон миллий ахброт агентлиги, яъни ЎзА. Ҳозир барча протокол ва расмий манбаларда Ўмон ёки Ўмон Султонлиги шаклида берилмоқда. Демак, ҳозир шуни тўғри вариант сифатида қабул қиламиз. "Араб тили" дарслигида ҳам Ўмон Салтанати дея келтирилган экан. Ёрдамчи манба: @uz_eksport @xatoliklar
نمایش همه...
👍 112🔥 16👏 5❤‍🔥 2
Имидж, менеджмент, пейджер, агентство/агенство? Янги кириб келган сўзлар билан боғлиқ хатоларга кўп дуч келамиз. Кўпчилик ўзлашма сўз қайси тилдан кириб келган бўлса, ўша тилдаги шаклида ёзади, аммо ҳар доим ҳам бу тўғри бўлавермайди. Масалан, салмоқли манбаларда имидж, менеджмент, пейджер, агентсво сўзлари хато ёзилади. Имидж | Imidj ❌ Имиж | Imij ✅ Менеджмент | Menedjment ❌ Менежмент | Menejment ✅ Пейджер | Peydjer ❌ Пейжер | Peyjer ✅ Агенство сўзи ҳам тез-тез кўзга чалинади. Аммо бу унинг русчадаги ва хато вариантидир. Русчасига асли агентcтво, инглизчасига agency бўлган ушбу сўзни ўзбекчада агентлик деб ёзсак, тўғри бўлади. @xatoliklar
نمایش همه...
👍 97👏 14🔥 8😁 5❤‍🔥 3👌 1🕊 1💯 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Мишиқи | Mishiqi
  • Мишқи | Mishqi
0 votes
😱 62👍 38💯 22🤣 14👌 10🤔 7🔥 6❤‍🔥 4🤬 4👏 3
Photo unavailableShow in Telegram
Чорсу — чорраҳадаги бозор Чорсу номи форсчадан чор — "тўрт" ва су —"бозор" сўзлари қўшилмасидан таркиб топган бўлиб, чорраҳадаги бозор жойи маносини беради. Тарихий шаҳарларнинг асосий чорраҳасида одатда усти ёпиқ савдо-сотиқ жойи бўлган. Уларнинг аксари шаҳарнинг ўртасида қурилиб, марказий мужассамотга эга бўлган. Уларнинг пайдо бўлиши шаҳарнинг ўзи каби қадимийдир. Масалан, Мисрда "шаҳар" маъноси доира ичидаги чорраҳа шаклидаги иероглиф орқали ифодаланган. Юқоридаги расмда ўша иероглифни кўришингиз мумкин. Хулоса шуки, қадимда айнан бир жой эмас, чорраҳада жойлашган ҳар қандай усти ёпиқ бозор "Чорсу" деб аталган. @xatoliklar
نمایش همه...
👍 92🔥 25❤‍🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Олий маълумотли инсонлар ишлайдиган давлат таълим муассасалари ўқувчилар деярли ҳар куни кўзи тушадиган плакатларни шунчалик эътиборсизлик билан тайёрлаб, илиб қўяверса, бошқалардан нима кутамиз? Ундан ташқари, наҳотки бир таълим муассасасида тире билан чизиқчанинг фарқига борадиган ўзбек тили мутахассиси топилмаса? Танч | Tanch ❌ Тинч | Tinch ✅ Манбайи | Manbai ❌ Манбаи | Manbayi ✅ Мирзиёэв | Mirziyoev ❌ Мирзиёев | Mirziyoyev ✅ @xatoliklar
نمایش همه...
👍 98😁 36😱 24😢 13🔥 12🤬 6❤‍🔥 2🌚 1
Терминлар нима? Маълум бир фан ёки касб-ҳунар доирасида аниқ бир маънони ифодалаш учун қўлланадиган сўзлар термин (атама) дейилади. Терминлар қўлланишига кўра илмий терминлар ва касбий терминларга бўлинади. Масалан: • Масштаб, литосфера, азимут — булар географияга оид терминлар. • Мум, пошна, елим — этикдўзликка оид терминлар. Сиз фан ёки касбга оид қандай терминларни биласиз? @xatoliklar
نمایش همه...
👍 65🔥 7❤‍🔥 1🕊 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Увишмоқ | Uvishmoq
  • Увушмоқ | Uvushmoq
0 votes
👍 84🤔 34🔥 11👏 3🤯 3💯 3❤‍🔥 2😁 2👌 2🕊 1
Қўйлиқ Биз билган Қўйлиқ мавзеси ва унга туташ бўлган жойлар шу тарзда номланиши борасида асосан 3 та гипотеза бор, уларни қуйида кўриб чиқамиз. 1. Авваллари бу ерларда маҳаллий аҳоли асосан қўй боққан, чорвачилик билан шуғулланган, шу атрофда қўй бозорлари ҳам бўлган. 2. Баъзи олимлар бу ерда сув қуйилиш жойи бўлган, шунинг учун "қўйлиқ" — сув қуюлиш жойи, деб изоҳ беришади. 3. Фанда яна бир фикр мавжуд бўлиб, унга кўра, "қўйлиқ" сўзи антропоним эканлиги ва мазкур ҳудудда XVIII асрда Қўйлиқ ота исмли таниқли шахс яшаб ўтганлиги маълумот қилиб келтирилади. Шу боис бу жойлар унинг номи билан аталган. Юқоридаги маълумотдан яна бир хулоса келиб чиқади: Қўйлиқ ота деган инсоннинг исми асли бошқа бўлиб, унинг қўйлари кўп бўлгани учун Қўйлиқ деб, яъни қўйлари бор деган манода аташган ва ҳозиргача шу ном сақланиб қолган. Сизда бу борада қандай фикрлар бор? @xatoliklar
نمایش همه...
👍 75🤔 21🔥 13🤯 3❤‍🔥 2👏 1
📌 Ўзбек тилида урғу борми? Сўз бўғинларининг бошқаларига нисбатан кучлироқ оҳанг билан айтилишига урғу дейилади. Ўзбек тилида урғу сўзга қўшимча қўшилиши билан охирги ўринга сурилиб бораверади. Унли ҳарфлар урғу қабул қилади. Масалан, мактаб сўзида урғу иккинчи бўғиндаги а унлисига тушган. Агар ушбу сўзга -нинг қўшимчаси қўшилса, урғу ҳам охирга сурилади ва -нинг қўшимчасидаги и унлиси урғуни қабул қилади. Аммо, аслида ҳам талаффузда ўша охирги бўғин кучли оҳанг билан айтиладими? Ўзбек тили турли-туман шевалардан иборат. Уларнинг ҳар бири сўзларни турлича оҳанг билан талаффуз қилади. Масалан, айни мактаб сўзида Хоразм ҳудудига мансуб ўғуз лаҳжаси иккинчи бўғинга нисбатан биринчи бўғинни кучлироқ талаффуз қилади. Бу ҳудуддаги аксарият сўзларда урғу мана шундай. Модомики урғу талаффуз билан боғлиқ ҳодиса экан, уни ўқувчилар ўзлари талаффуз қилиб топишлари мумкин. Урғуни "китоб сўзида п айтилади, аммо б ёзилади" каби орфографик қоидалардек маълум қолипга солиш тўғрими? Ундан ташқари, ўзбек тили таркибида бошқа тиллардан кириб келган сўзлар кўпчиликни ташкил қилади, урғу айнан шу тилларга мансуб ҳодиса дея қаралади. Улардаги урғунинг ўрнини эса ёдлаб олиш зарур: жалюзи, академик, коллеж... Олма, сурма сўзларини олайлик. Бу сўзларда урғу иккинчи бўғинга тушса, демак бу от бўлади (олма — мева). Агар сиз биринчи бўғинни кучлироқ талаффуз қилсангиз, бу феъл бўлади: Салим, стол устидаги олмаларни олма! ❓Хўш, сизнингча ўзбек тилида урғу аҳамиятга эгами? @xatoliklar
نمایش همه...
👍 70🔥 7💯 5❤‍🔥 3
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Ўғирлик | O‘g‘irlik
  • Ўғрилик | O‘g‘rilik
0 votes
👍 76🤔 22🔥 12💯 11😱 7😢 4❤‍🔥 3👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
🧠https://t.me/qaydburchak/981 ила ақлларга ойна тутган, хорижда таҳсил оладиган талабанинг фикрлари, маслаҳатлари, турли мавзулардаги қарашлари, йўл-йўлакай қайдларидан баҳраманд бўлинг! •Бошидан ўқиш: https://t.me/qaydburchak/245 •Таништирув: https://t.me/qaydburchak/993 •Мундарижа: https://t.me/qaydburchak/1000 Ўқиб фикр қилмаган – Ўқиганин илмаган. Тафаккурсиз – мурдасан, Учраган ҳар турдасан! @qaydburchak
نمایش همه...
👍 26❤‍🔥 4👏 4
Photo unavailableShow in Telegram
Фойдали, фойдалий ёки фойдалик? Баъзан сўзлашувда ёки ёзма нутқда қўшимчалар қўллаш билан боғлиқ хатоларни учратамиз. Кўпчилигимиз фарқига бормайдиган арзимасдек кўринган бу хатолар аслида каттароқ маъно фарқлашини биласизми? • -ли сўз ясовчи қўшимчаси сифат, • -лик сўз ясовчи қўшимчаси эса от сўз туркуми ҳосил қилишда ишлатилади. Бундан ташқари, -ли ва -лик қўшимчалари ёрдамида сўзлар ёзувда ҳам, мазмунда ҳам фарқ қилади: • болали — боласи бор киши • болалик — ёшлик, болалик вақти • белбоғли — белбоғи бор киши • белбоғлик — белбоғ бўладиган мато • кийимли — кийими бор киши • кийимлик — кийим бўладиган мато • тоғли — тоғлари бор жой • тоғлик — тоғ ҳудудида яшовчи киши Демак: Фойдалий | Foydaliy ❌ Фойдалик | Foydalik ❌ Фойдали | Foydali✅ Бу пост сиз учун «фойдалий» бўлдими ёки «фойдали»? ——————————— Мавзуга оид постлар:Пулли ёки пуллик?Қирғизистонли ёки қирғизистонлик?-ликни ишлатаверишлик... @xatoliklar
نمایش همه...
👍 139😁 43🔥 25❤‍🔥 2🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
Алебастр ёки алабастер? Бу қурилиш маҳсулоти ҳақида ҳеч эшитмаган ва уни учратмаган одам бўлмаса керак. Мен нарх-навони билиш мақсадида озгина изланиб кўрганимда ҳайрон қолдим. Жуда кўп ўзбек сайтларида бу сўз алабастер шаклида ёзилган экан (маҳсулот устида номи тўғри ёзилган бўлса-да). Бу ўта кетган эътиборсизликданми ё саводсизлик оқибатими, билмадим. Хуллас: Алабастер | Alabaster ❌ Алебастр | Alebastr@xatoliklar
نمایش همه...
👍 101😁 21🔥 3🤯 2🤬 2❤‍🔥 1🐳 1💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
APTEKA Кўча-кўйда эҳтиёж ва зарурат бўлгани боис дорихоналарга кўп дуч келамиз. Айниқса, шаҳарда ҳар 5 та дўконнинг 3 таси дорихона. Бу қайсидир маънода яхши бўлиши мумкин, аммо шу каби савдо нуқталари ҳам фуқароларнинг саводхонлигига таъсир ўтказиш кучига эга. Dorixona — ўзбек тилида. Аптека — рус тилида Аммо APTEKA-чи? Сўз рус тилида, аммо ёзув лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосида. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Ё униси, ёки буниси бўлсин. Ёзув ва тил бир-бирига мутаносиб бўлиши керак. Dorixona ✅ Аптека ✅ Apteka ❌ Ахир, россияликлар ДОРИХОНА деб, яъни ўз сўзи бўла туриб бошқа бир тилдаги сўзни ўз алифбосига мослаб ёзмайди-ку. @xatoliklar
نمایش همه...
👍 123🔥 22👏 12🤣 12🤬 5❤‍🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Аюҳаннос | Ayuhannos
  • Айюҳаннос | Ayyuhannos
0 votes
👍 102🤔 22👏 11😱 10🔥 8💯 4❤‍🔥 2
Копирайтинг китоби борми? Кўпчилик курсимда ўқиш учун маблағ ажратолмай, унда берилган билимларнинг китоб кўринишидагисини сўрайди. Ҳамкасбим Нурбек айни шу талабга таклиф билан чиқибди — марҳамат, копирайтингга оид илк китобини сотиб олинг. Китоб нархи атиги 59 минг сўм. @xatoliklar орқали ёзяпман десангиз, янаям арзон қилиб беришади — 53 мингга оласиз. Мурожаат учун: @copykitob
نمایش همه...
👍 47👏 7❤‍🔥 4🐳 3
Менга ёрдамчи керак Юқоридаги каби қизиқ постлар ёза оладиган тилшунослар бўлса, @xatoliklar канали муаллифлари қаторига қўшилишлари мумкин. Ҳар бир ёзиб берган постлари учун пул ҳам тўланади. Мурожаат учун: @nuqtavergul
نمایش همه...
👍 68🔥 19🤔 7😱 7❤‍🔥 3
Тошкент шаҳар ёки Тошкент шаҳри? Тошкент шаҳар ИИБ, Самарқанд вилоят меҳнат бошқармаси, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Андижон шаҳар суди, Чилонзор туман солиқ инспекцияси, Бухоро туман халқ таълим бошқармаси... Юқоридаги жумлаларнинг барчасида бир хатога йўл қўйилган: тобе боғланиши керак бўлган бирликлар эгалик қўшимчаси йўқлиги учун боғланмай қолган. Нега ҳеч ким Ўзбекистон Республика, Мустақиллик кўча, Ички ишлар бошқарма, Солиқ инспекция демайди? Бу ҳолатларда эгалик қўшимчаси эсдан чиқмайди-ку?! Бу хато шунчалик кенг ёйилиб кетганки, натижада у ягона тўғри вариант сифатида қабул қилина бошлаган. Мен бир неча йил давомида одамлардан нега ундай ёзиши сабабини сўраб келдим. "Шунчаки расмий номларда шундай ёзилади, бу расмийлик мақомини беради" деган гапдан бошқа бирор жавоб ололмадим. Аслида, бундай ёзиш номга ҳеч қандай расмийлик мақомини бермайди. Саводсизлик мақомини бериши рост. Нима учунлигини қуйида кўриб чиқамиз. 1. Географик номдан кейинги келадиган ва объектнинг турини аниқловчи сўз (денгиз, дарё, тоғ, шаҳар, туман, ва ҳ. к.) эгалик қўшимчасини олади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мустақиллик кўчаси, Қўнғирбуқа тоғи, Амударё дарёси. 2. Географик ном сифатловчи вазифасида келса, ундан кейин келадиган от, яъни сифатланмиш баъзи ҳолатларда эгалик қўшимчасини олмаслиги мумкин: Жанубий океан, Тинч океан, Қора денгиз, Сариқ денгиз, "Самовий тоғлар", "Сузувчи орол" каби. 3. Жой номи тушиб қолса, унинг турини аниқловчи сўз эмас, ундан кейинги от эгалик қўшимчасини олади: шаҳар суди, вилоят ички ишлар бошқармаси, туман бўлими. Бунда бирликлар қаратқич-қаралмиш муносабатларига киришяпти ва қаралмиш белгисиз шаклда ифодаланяпти: шаҳарнинг суди, вилоятнинг ички ишлар бошқармаси, туманнинг бўлими. 4. Бу тобе бирикмалар эга ва кесимга айлансагина эгалик қўшимчаси қўшилмайди, бунда бутун бир гап ҳосил бўлади: Ўзбекистон — республика, Тошкент — шаҳар, Андижон — вилоят. —————————————— Демак, биздаги ҳолатда вилоят, шаҳар ва туман номлари сифат эмас, улар эгалик қўшимчасини олмаслигига ҳеч қандай сабаб йўқ. Тошкент шаҳар ИИБ ❌ Тошкент шаҳри ИИБ ✅ Шаҳар ИИБ ✅ Самарқанд вилоят меҳнат бошқармаси ❌ Самарқанд вилояти меҳнат бошқармаси ✅ Вилоят меҳнат бошқармаси ✅ Фарғона шаҳар ҳокимлиги ❌ Фарғона шаҳри ҳокимлиги ✅ Шаҳар ҳокимлиги ✅ —————————————— Хулоса ўрнида: бизга одат бўлиб қолган нарсаларни ҳақиқат деб билмаслигимиз, унга зид бўлган ҳар нарсани эса инкор қилавермаслигимиз керак. Ҳамма шундай ёзгани унинг тўғри эканлигини англатмайди. @xatoliklar
نمایش همه...
👍 108💯 13👏 5❤‍🔥 4🐳 1
00:29
Video unavailableShow in Telegram
Бизни қўллаб юборинг @xatoliklar канали блогерлар учун ташкиллаштирилган Influencer Awards танловида тил номинациясида иштирок этяпти. Ҳозир овоз бериш босқичи бошланган. Каналимиз халқимиз саводхонлигига оз бўлса ҳам ҳисса қўшади, деб ҳисобласангиз, бизга овоз беринг. Муҳим! Сизга 3 соат ичида бот орқали келадиган 3 та саволга ўз вақтида жавоб берсангизгина овозингиз қабул қилинади. ▶️ Овоз бериш ▶️ Овоз бериш статистикасини кўриш @xatoliklar
نمایش همه...
video_2024-01-13_17-18-31.mp42.25 MB
👍 64🔥 8👌 6👏 5🤣 3❤‍🔥 2