fa
Feedback
Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Rasmiy xabarlar I Официальные новости

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
80 251
مشترکین
-13024 ساعت
-7537 روز
+1 59130 روز
آرشیو پست ها
Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун, яъни 31 декабрь — чоршанбадан 4 январь — якшанбагача дам олиш куни ҳисобланади. 5 январдан барча учун иш ҳафтаси бошланади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👍 60👏 22
❗️Президент фармони билан қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: (а) 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба; (б) 2026 йилда: (i) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):  2 январь – жума, 28 май – пайшанба, 29 май – жума, 31 август – душанба; (ii) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба, 30 май – шанба, 31 декабрь – пайшанба дам олиш куни этиб белгиланди. 2. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ: (а) ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи 8 март – Хотин-қизлар кунибайрами 2026 йилда якшанба – дам олиш кунига ва 21 март – Наврўз байрами ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунибайрамлари беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2026 йил 9 март, 23 март ва 11 май – душанба кунларига кўчирилади; (б) ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди. 3. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 2026 йилда 12 декабрь – шанба кунидан 31 декабрь – пайшанба кунига кўчирилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👍 38👏 9🤝 1
Photo unavailableShow in Telegram
Президент қарорлари:Умид Шадиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди; – Абдулазиз Аққулов Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👍 48👏 9😍 1
01:11
Video unavailableShow in Telegram
💜💜💜 👍 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси!
📌Мамлакатимиз тараққиётининг яқин истиқболдаги стратегик йўналишларини белгилаб берувчи, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги туб ислоҳотларни янги босқичга кўтарадиган йилнинг энг муҳим сиёсий воқеасини ўтказиб юборманг!
📺 Мурожаатномани қуйидаги телеканаллар орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин: 👍 МТРК тизимида: «O‘zbekiston 24», «O‘zbekiston», «Yoshlar», «Mahalla», «Madaniyat va ma’rifat», «Toshkent», «Dunyo bo‘ylab», «O‘zbekiston tarixi» ҳамда 12 та ҳудудий телеканаллар. 👍 Нодавлат телеканалларда: «MY5», «Sevimli», «Uzreport TV», «Milliiy TV», «Zor TV». 👍 Шунингдек, онлайн трансляция Президентнинг расмий саҳифаларида: Veb-sayt: www.president.uzFacebook: fb.com/Mirziyoyev Instagram: instagram.com/mirziyoyev_sh 📹 YouTube: youtube.com/PrezidentMatbuotxizmati Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
MUROJAATNOMA__2025__UZB__NEW_tg.mp42.83 MB
👍 50👏 11
РАСМИЙ АХБОРОТ Жорий йилнинг 14 октябрь куни Янгиқўрғон туманидаги ҳолатга оид жиноят иши юзасидан Бугун жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида Б. С.га (1987 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланиб, хавфли рецидивист деб топилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Б. С. вояга етмаган И. К. (қиз бола, 2018 йилда туғилган)га нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “а” бандига асосан Б. С. ўта хавфли рецидивист деб топилди. Б. С. тайинланган жазо муддатининг дастлабки 3 йилини турмада, жазонинг қолган муддатини махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
“Uzbekistan Airways” ҳам қўшимча қатновларни амалга оширади 2025 йил 28 декабрдан 2026 йил 11 январга қадар қатор маҳаллий йўналишларда қўшимча қатновларни бажаради. Қўшимча парвозлар Тошкентдан Нукус, Бухоро, Урганч, Термиз ва Наманганга амалга оширилади. HY015/016 Тошкент – Нукус – Тошкент 28-31 декабрь ва 4, 9, 11 январь кунлари; HY011/012 Тошкент – Нукус – Тошкент 3, 10 январь кунлари; HY023/024 Тошкент – Бухоро – Тошкент 28-31 декабрь ва 3, 4, 9, 10, 11 январ кунлари; HY059/060 Тошкент – Урганч – Тошкент 28-31 декабрь ва 3, 4, 9, 10, 11 - январь кунлари; HY092/091 Наманган – Тошкент – Наманган 9 январь куни; HY069/070 Тошкент – Термиз – Тошкент 30 декабрь ва 10 январь кунлари. Авиачипталарни booking.uzairways.com сайтида ёки мобил илова орқали харид қилиш мумкин. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿🇦🇿 Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади Президентлар бугун телефон орқали мулоқот қилди. Илҳом Алиев 1961 йил 24 декабрда тавалуд топган бўлиб, 64 ёшга қаршилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👍 52👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Ахборот хизмати раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Орифнинг "Тарих яратаётган олтин авлод" номли таҳлилий мақоласи эълон қилинди. Мақолада Ватанимиз фарзандларининг шонли ғалабалари ва уларни юзага чиқараётган омиллар ҳақида сўз боради.
"Янги Ўзбекистоннинг оламни маҳлиё айлаётган улкан зафарлари Президентимизнинг халқимизни қачондир ёки эртага эмас, айнан бугун бахтли қилиш истагидаги оқилона сиёсатининг жаҳоний акс садоси десак, хато бўлмайди. Бу сиёсатнинг меваси бўлиб кашф этилган, чинакамига қадр топаётган ва сафлари тобора кенгайиб бораётган истеъдодли ёшлар — Ватанимизнинг олтин авлодидир! Ғуруримиз тимсоли бўлган бу авлоднинг овози жаҳон саҳналарида тобора баландроқ янграмоқда ва улар ўз ақлий салоҳияти, маънавий камолоти билан янги Ўзбекистоннинг шонли тарихини яратмоқда", — деб ёзади муаллиф.
Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
Ўтказилган рейд тадбирларида 29 млрд сўмга яқин электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган Маълумки, ҳудудларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда тизим таркибидаги корхоналар Комплаенс назорат тузилмалари томонидан электр энергиясини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан тадбирлар ўтказилмоқда. Хизмат ходимлари томонидан жорий йилнинг 1 — 15-декабр кунлари давомида ўтказилган рейд тадбирларида умумий қиймати 28,7 млрд сўмлик (16,1 млн кВт.соат) электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👍 4😱 2🤝 1
Photo unavailableShow in Telegram
Янги йил арафасида Тошкент—Бухоро йўналишида қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилди. Қўшимча электропоездлар 30–31 декабрь кунлари ҳаракат қилади: — Тошкентдан 06:10 да (№778), — Бухородан 18:08 да (№777). Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👍 1👏 1
Йил сарҳисоби: давлат назоратида нималар аниқланди? Техник тартибга солиш агентлиги томонидан олиб борилган текширувлар натижасида 494 та корхона текширилиб, маҳсулотларнинг катта қисмида талабларга жавоб бермаслиги аниқланди. Текширувларда 541 та маҳсулот кўриб чиқилиб, уларнинг 90 фоиздан ортиғида номувофиқлик чиқди. Шунингдек, ўлчаш воситаларининг катта қисми қиёсланмагани маълум бўлди. Номувофиқ маҳсулотлар асосан озиқ-овқат, қурилиш материаллари, енгил ва кимё саноати соҳаларига тўғри келди. Ҳудудлар кесимида эса энг кўп камчиликлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Қонунбузарликка йўл қўйган корхоналарга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди, тадбиркорларга эса огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Назорат харидлари орқали ҳам маҳаллий ва импорт маҳсулотлар сифат талабларига жавоб бермагани аниқланди. Қисқача айтганда, шу каби назорат тадбирлари ўтказилаётгани аслида жуда яхши, аммо муаммолар очиқ айтилаётгани эса унданда яхши. Бардавом бўлсин шундай тадбирлар. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жорий йилнинг 23 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 2024 йил 5 август куни қабул қилинган Қонун фуқароларнинг йиллар давомида ҳал бўлмай келган уй-жой ва ерга доир муаммоларига ечим бўлди. Бироқ, Қонун амалиётида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳага кўра, энг муҳим янгиликлардан бири — 1 та объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 150 кундан 50 кунга қисқартирилмоқда. 🔵 Ваколатли ташкилотлар — 20 кун 🔵 Жамоатчилик муҳокамаси — 10 кун 🔵 Адлия органлари — 20 иш куни Бу ўзгариш Қонуннинг 2028 йил 1 январгача амал қилишини инобатга олган ҳолда қабул қилинмоқда. Шунингдек, амалиётда ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган энг катта муаммолардан бири — солиқ ва тўлов масаласи эди. Ҳозирда 243 мингдан ортиқ объектда солиқ қарзи бор ҳамда улар Қонун доирасида ҳал бўлмай қолмоқда. Шу сабабли қуйидаги таклифлар илгари сурилди: 🔵 cолиқ қарзи БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм) — ҳуқуқ эътироф этилиши мумкин; 🔵 1 марталик тўлов 20 иш кунида амалга оширилса — 50% чегирма; 🔵 тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“Li Auto” рекламасида қонунбузилиш ҳолати аниқланди Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида “Yas-Petrolium Trade” МЧЖ томонидан “Li Auto” автомашиналари бўйича реклама қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланди. Жумладан, компания ўзини “Li Auto”нинг расмий дилери сифатида кўрсатиб, Telegram ва Instagram саҳифаларида ёлғон ва чалғитувчи рекламалар жойлаштирган. Ушбу ҳолатлар юзасидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида молиявий жарима қўлланилди ҳамда қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди. 📌 Рақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектларини реклама фаолиятида қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақиради. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👍 3
Президент совғалари ҳудудларга етказилмоқда Ўзбекистон Республикасида ёш авлодга бўлган ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлган “Президент арчаси” байрам тантаналари болажонларнинг энг севимли байрамларидан бирига айланиб улгурган. Тадбирларни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тегишли вазирликлар ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда қатор амалий ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, шу кунларда Республика бўйлаб Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, 15 ёшгача чин етим(ота онаси вафот этганлар) шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 24 турдаги ўқув қуроллар ва 34 хил ширинликдан иборат бўлган 11 минг 125 дона Президент совғалари шакллантирилиб, вилоятларга етказилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
IMG_6886.MOV35.53 MB
PREZIDENT SOVG'ASI 2025.mp418.38 MB
zoravonlik.mp476.44 MB
👍 32👏 3🤝 1
00:56
Video unavailableShow in Telegram
🏘 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан “Коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг бориши: эришилган натижалар ва келгусидаги долзарб вазифалар”мавзусида республика семинари ўтказилади. Унда соҳадаги натижадорлик, долзарб масалалар ва келгуси режалар муҳокама қилинади. 😎 Саволларингиз учун: @Zukhraergasheva 📲Мурожаат бўйича: 90 900 92 10 Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
final elon.mp469.08 MB
👍 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида АҚШ президентини яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклаб, дўст Америка халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Дональд Трамп, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва халқига ўзининг ҳамда АҚШ халқининг самимий саломи ҳамда табрикларини йўллаб, янги йилда бахт-саодат, муваффақиятлар ва янги зафарлар тилади. Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини, шунингдек, Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини батафсил кўриб чиқдилар. Ўзбекистон президенти Америка етакчисини ўзи учун қулай муддатда мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👍 73👏 17🤔 2🤝 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент метросида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш тизими ўрнатилган бекатлар сони 29 тага етди Тўлов кафтдаги чизиқлар асосида биометрик идентификация ёрдамида амалга оширилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👏 7👍 3😍 2
Photo unavailableShow in Telegram
2025 йил январь–ноябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд долларга етди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан деярли 22 фоизга кўпайди. Экспорт ҳажми 30,9 млрд долларга (26,2 фоизга ўсди) ва импорт ҳажми 41,8 млрд долларга (18,7% ўсиш) етди. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (20,1%), Россия (16,2%), Қозоғистон (6%), Туркия (3,7%) ва Корея Республикаси (2,2%) ҳиссасига тўғри келди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун, айрим ижтимоий тармоқларда "Домда қўлбола тунука печка портлади”  сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди Шуни маълум қиламизки, бугун, 23 декабрь куни соат 08:34 да Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, “Обод юрт” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлган. Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлмаган. Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:37 да етиб бориб, ёнғин соат 08:40 да ўраб олинган ва соат 08:47 да ўчирилган. Ёнғин натижасида хонадоннинг 15 кв.м. майдонида ички жиҳозлари ёниб зарраланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр манбаида юзага келган қисқа туташув натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
👍 3
03:29
Video unavailableShow in Telegram
Агар сиз бўлмаганингизда... Солиқ қўмитасида бу гал одатий иш муҳити эмас, балки миннатдорлик, ҳурмат ва самимий руҳдаги учрашув бўлиб ўтди.
Намунали хизмат олиб бораётган ходимларнинг ота-оналари билан ташкил этилган мазкур тадбир – аввало ота-она меҳнатига, уларнинг юксак тарбияси ва дуоларига билдирилган чуқур эҳтиром ифодаси бўлди.
Тўлиқ тавсилотлар видеолавҳада. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
نمایش همه...
IMG_2475.MP475.62 MB
👍 1