Rasmiy xabarlar I Официальные новости
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

78 973
مشترکین
-80024 ساعت
-1 4867 روز
-1 90730 روز
آرشیو پست ها
01:15
Video unavailableShow in Telegram
📣 ШОШИЛИНГ! Хивадаги тайёр туристик объектлар — сотувда!
(13 та объект бир жойда)
Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги “Arda Xiva” туризм маркази ҳудудида жойлашган, меҳмонхона бизнеси учун тайёр 13 та хизмат кўрсатиш объекти сотувга чиқарилди. Бу — туризм оқими юқори бўлган ҳудудда тайёр бизнесга кириб бориш учун жуда қулай имконият!
📍Манзил: Хоразм вилояти, Хива шаҳри, “Arda Xiva” туризм маркази.
🏨 Комплекс таркибида: меҳмон уйлари, савдо дўконлари ва ресторан бинолари мавжуд — яъни сизга ишни нолдан бошлаш шарт эмас, тайёр инфраструктура бор.
👍 Энг катта плюс — Asakabank орқали қулай молиялаштириш имконияти бор:
◦ Бошланғич тўлов: 15% дан 30% гача
◦ Муддат: 7 йилдан 10 йилгача
◦ Фоиз ставкаси: 10% дан 18% гача
🫵 Агар сиз меҳмонхона/хостел, ресторан, савдо нуқталари, ёки туризмга хизмат кўрсатувчи бизнес очишни режа қилган бўлсангиз — бу вариантни албатта кўриб чиқинг.
📞 Батафсил маълумот ва кўриш учун (78)-147-64-02 ёки (97)-776-32-02 рақамларига ҳозироқ қўнғироқ қилинг.
✅ Мавжуд 13 та хизмат кўрсатиш объектлари ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин!
Хивада тайёр объект — тайёр даромад дегани. Имкониятни қўлдан бой берманг!Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
24.48 MB
👍 1
03:06
Video unavailableShow in Telegram
Болалар контентини ривожлантириш маркази "Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси" мультфильмининг саундтрекини эълон қилди.
Марказ томонидан яратилган биринчи тўлиқ метражли 3D анимацион фильм — «Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси» нафақат қизиқарли сюжет, балки болалар учун маънавий ҳамда тарбиявий аҳамиятга ҳам эга.
Мультфильм премьераси 25 декабрь куни бўлиб ўтади. 26 декабрдан бошлаб эса уни юртимиз кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.
Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, саундтрекни сифатли форматда томоша қилинг:
https://www.youtube.com/watch?v=Kzjt6YyGGps
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
саундтрек.MP437.09 MB
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Иқтисодиёт ва молия вазирининг матбуот котиби тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг матбуот котиби — Ахборот хизмати ва коммуникациялар бошқармаси бошлиғи лавозимига Умарова Равшана Расул қизи тайинланди. Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосаси асосида амалга оширилди.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Умарова Равшана Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
😍 21👍 7👏 6🤔 2
❗️U-20 Жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилади
“2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–376-сон, 15.12.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2027 йилда футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
✔️Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ўтказиш;
✔️ Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси талабларига мувофиқ зарур бўлган инфратузилмани яратиш;
✔️Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва мухлисларига юқори даражадаги хизматларни кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш.
✔️ Қарор билан 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.
✔️ Шунингдек, Янги Тошкент ҳудудида барпо этилаётган “Янги Тошкент марказий футбол ўйингоҳи” ФИФА ва Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли мусобақалар ўтказиш бўйича талабларига мослаштирилиши назорат қилинади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 57👏 19🤔 1🫡 1
01:13
Video unavailableShow in Telegram
❗️2026 йилда Ўзбекистон халқаро фан олимпиадаларига мезбонлик қилади
58 Халқаро кимё ва 38 Халқаро информатика олимпиадалари илк бора юртимизда ўтказилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Olimpiada Icho Ioi 6.mp427.78 MB
👏 12👍 2🤔 1
01:18
Video unavailableShow in Telegram
❗️Зарарли APK файллар бўйича огоҳлантириш
Сўнгги пайтларда “Байрамга таклифнома”, “Сенинг расмларинг”, “Суд чақируви” каби номлар остида зарарли APK файллар тарқалмоқда. Бундай файлларни очманг ва қурилмангизга ўрнатманг!
Агар шубҳали иловалар ўрнатиб юборилган бўлса:
🔵интернетни ўчиринг ёки парвоз режимига ўтинг;
🔵созламалар орқали иловани дарҳол ўчириб ташланг;
🔵муаммо сақланса, мутахассисга мурожаат қилинг.
📌 Ҳар қандай APK файл хавфли бўлиши мумкин.
Батафсил видеороликда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
apk 1 (1).mp465.27 MB
👏 6👍 4🤔 1
00:58
Video unavailableShow in Telegram
❗️ Лицензиясиз тиббий фаолият – қонунбузарлик
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, тиббий фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш қатъиян тақиқланади.
Шунингдек, тиббий фаолият учун берилган лицензия амал қилиши вақтинча тўхтатиб турилган даврда ҳам бундай фаолиятни амалга ошириш қонунга зид ҳисобланади.
Ушбу талаблар Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган.💰 Жавобгарлик чораси Тиббий фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун юридик шахсларга 300 БҲМ миқдорида жарима солинади. Батафсил Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Zumrad ertak rolik tg.mp44.22 MB
👍 8
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“AJR QORA-SEDANA” рекламасига нисбатан молиявий жарима қўлланилди
Ижтимоий тармоқларда “AJR QORA-SEDANA” биологик фаол қўшимчаси рекламаларида маҳсулот турли касалликларни даволаши ва олдини олиши ҳақида асосланмаган даъволар тарқатилгани аниқланди. Шунингдек, айрим таниқли шахслар иштирокида реклама қилиш орқали аҳолини маҳсулотнинг даволаш хусусиятига ишонтиришга уринишлар кузатилган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосасига кўра, рекламада келтирилган маълумотлар маҳсулот қўллаш йўриқномасига мос келмайди.
Маълумки, биологик фаол қўшимчалар даволаш хусусиятига эга эмас ва уларни дори воситаси сифатида реклама қилиш қонун билан тақиқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан “SANNO TM OCEAN” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди ҳамда қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича мажбурий кўрсатма берилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 9😢 5
01:11
Video unavailableShow in Telegram
❗️Сиз яшаётган ҳудудда ноқонуний электр энергияси ёки табиий газ тармоқларига уланиш ҳолатларига дуч келдингизми? Бундай қонунбузарликларга бефарқ бўлманг.
🗣“УЗЭНЕРГО” иловаси орқали ноқонуний уланишлар ҳақида тез ва ишончли хабар беринг. Ҳолатни суратга олинг ёки видеога ёзиб, илова орқали юборинг.
🗣Play Market ёки App Store орқали иловани юклаб олинг. Келтирилган бандларни тўлдиринг, видео ва суратларни юкланг. 🗣Юборилган маълумотлар Ўзенергоинспекция томонидан кўриб чиқилади. Хабар асосли деб топилса, қонуний чоралар кўрилади ва аниқланган зарар асосида фоизли рағбат белгиланади.“УЗЭНЕРГО” — адолатли энергия тақсимоти учун ишончли назорат. Юклаб олинг. Хабар беринг. Рағбат олинг. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Inspeksiya+.mp49.07 MB
👍 5
❗️Озарбайжонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 14–20 декабрь кунлари Озарбайжон Республикасининг Боку ва Фузулий шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда. Тадбирлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги тарихий, маданий ва маънавий яқинликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Маданият кунлари доирасида санъат усталари иштирокида концерт дастурлари ҳамда “Янги Ўзбекистон” фото кўргазмаси ташкил этилмоқда. Тадбирларда 170 нафардан зиёд ижодкор ва маданият соҳаси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.
14 декабрь куни Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев марказида “Ўзбекистон маданияти кунлари”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ва Озарбайжон маданият вазири ўринбосари Фарид Жафаров сўзга чиқиб, икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик ва маданий алоқаларни алоҳида таъкидладилар.
Маданият кунлари давомида расмий учрашувлар, қўшма маданий комиссия йиғилиши ҳамда Ўзбекистон давлат симфоник оркестри, Мақом ансамбли ва “Наврўз” рақс ансамбли иштирокида концерт дастурлари намойиш этилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 3🤝 1
❗️ “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси амалга оширилади
“Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–375-сон, 13.12.2025 й.) қабул қилинди.
Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди:
🗣1000 дан ортиқ давлат ва хусусий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатишни йўлга қўйиш орқали тадбиркорлар фаолиятига тўлақонли ҳамроҳлик қилиш тизимини жорий этиш;
🗣тадбиркорлар масалалари ва муаммоларини эшитиш, муҳокама қилиш ва жойида ҳал қилишга мўлжалланган сифат жиҳатдан янги майдонча яратиш.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан тадбиркорлик фаолиятига оид давлат хизматлари ва айрим хусусий хизматларни тадбиркорларга “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиш бўйича “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси амалга оширилади.
🗣“Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси доирасида:
🔵 Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият томонидан бошқариладиган “Бизнес ҳамроҳ” марказлари фаолияти йўлга қўйилади;
🔵 дастлабки босқичда “Бизнес ҳамроҳ” марказлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар марказларида 1 тадан ташкил этилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
✔️2024 йилда Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) билан 1 875 нафар шахс судланиб, уларнинг 258 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 1 617 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм) жазолар тайинланган. 8 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.
✔️Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида мазкур моддада назарда тутилган жиноятни содир этган 1 748 нафар шахс судланиб, уларнинг 191 нафари озодликдан маҳрум қилинди ҳамда 1 557 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган (жарима, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм) жазолар тайинланди. 4 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ССВ: “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича ахборот
🗣Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов ҳудудида “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Келиб тушаётган мурожаат ва таклифларни инобатга олган ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тизимга барқарор ўтишни таъминлаш мақсадида қўшимча ташкилий ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
🗣Шу муносабат билан вазирликда давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари шифокорлари, тегишли идоралар ва соҳа экспертлари иштирокида учрашув ўтказилди. Мулоқот давомида “Электрон рецепт” тизимини такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари тажрибаси ва беморлар эҳтиёжларини ҳисобга олиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
🗣Мутахассислар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Экспертлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унинг очиқ йиғилишлари ҳар жума куни ўтказилади.
🗣Таъкидланганидек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ва шифокорларни “Электрон рецепт” модулига улаш бепул амалга оширилади. Рецепт (шу жумладан электрон рецепт) ёзиш фақат шифокор ваколатига киради. Дори воситалари дорихоналарда электрон рецепт, QR-код ёки беморнинг ЖШШИРи асосида берилади.
🗣Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 24/7 режимида ишлайдиган 1003 қисқа рақамли Call-марказ фаолият юритмоқда. У орқали фуқаролар “Электрон рецепт” тизими бўйича маслаҳат ва тушунтириш олишлари мумкин.
🗣Муҳокамалар якунлари бўйича “Электрон рецепт” тизимини жорий этишнинг кейинги босқичларини белгилайдиган Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди. Тизим дори воситаларини тайинлаш хавфсизлигини ошириш, уларнинг айланмасини тартибга солиш ва тиббий хизмат сифатини яхшилашга қаратилган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 3😢 1
❗️АҚШдаги отишма оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университети ҳудудида содир бўлган отишма оқибатида Ўзбекистон фуқароси, талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этилади.
Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда ушбу ҳолат юзасидан барча зарур масалаларни назоратга олган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
😢 18
Photo unavailableShow in Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Имомхўжаев Зафар Ахборович 1975 йил 15 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
З.Имомхўжаев 1993-2019 йилларда “Ёшлар”, “Спорт” телеканаллари ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида фаолият юритган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 3
V ёшлар Пара Осиё ўйинларида биринчиликни қўлга киритган параспортчилар тантанали кутиб олинди
БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси ватанимизга қайтиб келди.
Делегация аъзолари “Ҳумо” Тошкент халқаро аэропортида расмийлар томонидан тантанали равишда кутиб олинди.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёш пара спортчилари юксак натижа кўрсатиб, 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритди ҳамда 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 68👏 25😍 5😱 1
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига танишув ташрифи амалга оширилди.
Учрашув чоғида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг таълим дастурлари, илмий-тадқиқот инфратузилмаси ҳамда ўқув жараёнида қўлланилаётган замонавий технологиялар билан яқиндан танишилди.
Томонлар ўртасида ишчи учрашув ўтказилиб, таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Келишув доирасида икки академия ўртасидаги илмий ва амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, илмий-таълим муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш кўзда тутилган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 11😐 3👏 2
#giyohvandlikka_qarshi_kurash
Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ва «Бекобод авто» чегара божхона пости ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш фош қилинди.
Мазкур пост орқали қўшни давлатдан кириб келган 57 ёшли фуқаро бошқарувидаги "Кобальт" автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, "Рей" лақабли хизмат ити автомашина салонидаги олд йўловчи ўриндиғининг орқа чўнатагида гиёҳвандлик воситаси яширилганига ишора беради.
Натижада, ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи "героин" гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Шундан сўнг мазкур автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали тўлиқ божхона кўригидан ўтказилганида, рентген тасвирлари автомашина ёқилғи бакида шубҳали жисмлар борлигини намоён этди.
Ёқилғи баки очиб кўрилганида эса унинг ичига 30 дона полиетилен ўрамлар яширилганлиги фош бўлди. Мазкур ўрамларнинг ичидаги модда соф оғириги 30 кг. 10 грамни ташкил қилувчи "опий" гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Тезкор тадбир давомида Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ҳамда Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармалари томонидан ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда шу куннинг ўзида юқоридаги гиёҳвандлик воситаларининг эгаси – 48 ёшли фуқаро "Жартепа" чегара божхона постидан кириб, Қашқадарё вилояти орқали ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўл патруль масканларидан бирида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 4
00:58
Video unavailableShow in Telegram
☎️ 1⃣0⃣0⃣3⃣: "Электрон рецепт" тизими бўйича мурожаатларни қабул қилувчи “Сall-марказ” ташкил этилди
✅ Пойтахтимиз ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да дори воситаларининг электрон рецепт асосида берилиши амалиёти йўлга қўйилгани жамоатчиликда турли саволларни юзага келтирмоқда.☎️ Шундан келиб чиқиб, бу борада аҳоли мурожаатлари ва саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли "Ишонч телефони" базасида мунтазам фаолият юритувчи 1003 қисқа рақамли “Сall-марказ” ташкил этилди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
No comment.mp46.78 MB
👍 7
