Rasul Kusherbayev
رفتن به کانال در Telegram
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

202 527
مشترکین
+2 93324 ساعت
+3 4697 روز
+1 75330 روز
آرشیو پست ها
❗️Туркияда Ливия генерали бор самолёт қулади
Авиаҳодиса оқибатида Ливия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад ал-Ҳаддад ҳалок бўлди. У Анқарадаги расмий ташрифдан қайтаётган эди.
Барча йўловчилар ҳалок бўлди. Ҳозирда расмий тергов ишлари олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
8.46 KB
2.92 MB
😱 105👎 23👍 6🔥 5🤯 3😢 3👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
Косон тумани ҳокимлиги босим қилаётганидан шикоят қилган (1, 2) тадбиркорни Бош прокуратура ҳимоя қилиб, Олий судга протест киритибди.
Куни кеча тадбиркор ёрдам сўраб Бизнес омбудсманга ҳам мурожаат киритган эди.
Умид қиламизки, холислик ва адолат тантана қилади. Истагимиз қонунлар ишласин, тадбиркорлар қонунларга ишонсин ва шу юрт учун инвестиция киритишдан чўчишмасин!
👉 @r_kusherbayev
👍 247👏 19🤯 9🔥 7👎 5
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Олтин ва кумуш нархи янги рекорд ўрнатди
Сўнгги маълумотларга кўра:
💰 Олтин – бир унцияси 4500 доллардан ошди;
💰 Кумуш – бир унцияси 72,27 долларга етди.
📊 Йил давомида нарх ўзгариши:
➖ Олтин: +72%;
➖ Кумуш: деярли +150%.
Бу кўтарилиш қимматбаҳо металлар бозорида рекордга айланди ва инвесторлар эътиборини янада жалб қилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
👍 67🔥 11👎 9😢 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Қашқадарё ЙҲХБ инспектори 16 йилдан сўнг оқланди
2009 йилда Қашқадарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспектори мансаб сохтакорлиги ва пора олишда айбланган эди.
16 йиллик суд жараёнидан сўнг, барча айбловлар бекор қилинди ва инспектор оқланди.
👉 @r_kusherbayev
😢 224👍 81👎 32🤯 12👌 4🙏 3
03:27
Video unavailableShow in Telegram
Ички ишларнинг янги вазири бошлиқ жамоа очиқлик ва очиқ мулоқот сари бораётгани сезилмоқда.
Вазирлик масъуллари қанчалик оғир бўлмасин хатоларини ҳам очиқ тан олишмоқда. Бу яхши.
Ишқилиб бу очиқлик бир шахс иродасига боғлиқ бўлиб қолмай, тизимли бўлсинда.
👉 👉 @r_kusherbayev
15.01 MB
👍 252🔥 27👎 14👏 12😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ўзбекистонда экологик тоза ҳудудлар мақоми белгиланади
Ўзбекистонда экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми қонун билан мустаҳкамланиши режалаштирилмоқда. Мазкур ҳудудларда пластик маҳсулотлар муомаласи тақиқланади.
Шунингдек, экологик тоза ҳудудларда, саноат объектлари қурилишига чеклов қўйилади.
Қонун лойиҳаси Сенат кўриб чиқишига юборилди.
👉 @r_kusherbayev
🔥 83👍 66👎 19😱 3😢 2
00:40
Video unavailableShow in Telegram
❗️Лазерли нур тарқатгич учун катта жарима белгиланмоқда
Оддий лазерли нур тарқатгичдан фойдаланиш учун 10 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилиши мумкин.
Агар ушбу ускунани Ўзбекистонга олиб киришга уриниш аниқланса, жарима миқдори 20 млн 600 минг сўмгача етади.
Тегишли қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Президент томонидан имзолангандан сўнг, нормалар кучга киради.
👉 @r_kusherbayev
Husan aka.mp44.23 MB
👎 272😱 40👍 20🔥 8🤯 7👏 1
❗️"Метан заправка"лар бугун ҳам соат 10.00дан 16.00гача ишлайди.
Фарғона водийсида эса "метан заправка"лар иш вақти ҳокимиятлар билан келишган ҳолда газ босимига қараб белгиланади.
👉 @r_kusherbayev
👎 356👍 22😢 15😱 13🤯 5🔥 3👏 2
02:31
Video unavailableShow in Telegram
❗️Жойларда ноқонуний ҳолатлар фош этилди
Хоразм вилояти:
Хива шаҳрида ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходими қишлоқ хўжалиги ер майдонида уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтда ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Фарғона вилояти:
Бувайда туманида икки шахс давлат томонидан имтиёзли асосда ажратилган 3 гектар ерни расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилиб, 9500 АҚШ доллари ва 700 минг сўм олган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
⚖️ Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ноқонуний ҳаракатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
Ер_сотиш tg.mp417.27 MB
👍 91🤯 16👏 12😱 4🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари белгиланмаган.
🗓 Тақвимга кўра:
➖ 31 декабрь — байрамолди, камида 1 соатга қисқартирилган иш куни;
➖ 1 январь (пайшанба) — Янги йил байрами, дам олиш куни;
➖ 2 январь (жума) — одатдаги иш куни;
➖ 3 январь (шанба) —
▪️ 5 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш,
▪️ 6 кунлик иш ҳафтаси учун иш куни;
➖ 4 январь (якшанба) — барча учун дам олиш куни.
Йилнинг қолган қисмида қўшимча дам олиш ёки кўчириш кунлари назарда тутилмаган.
👉 @r_kusherbayev
👎 404👍 60🤯 15😱 9😢 8🔥 3👏 3👌 3🙏 1
00:52
Video unavailableShow in Telegram
Бу шунчаки хато эмас, жинoят даражасидаги беандишалик!
Юнусободнинг Адолат маҳалласида аҳоли барпо қилган боғни сотувга чиқарган Юнусобод тумани ҳокимлиги ерни “харидор”да қолдириш учун апелляция суди қароридан норози бўлиб, Тошкент шаҳар маъмурий судига тафтиш шикояти киритган эди.
Тошкент шаҳар маъмурий суди тафтиш инстанцияси ҳокимликнинг мазкур шикоятини кўриб чиқиб, қаноатлантиришдан рад этиш ҳақида қарор қабул қилибди.
Мамлакат ҳавоси ифлосланиб, одамлар нафас олишга қийналиб турган бир пайтда, тайёр дарахтзорни йўқ қилишни “тўғри қарор” деб ҳимоя қилиш — бу шунчаки хато эмас, жинoят даражасидаги беандишалик.
Ҳокимлик нега дарахтлар йўқ бўлишига олиб келадиган ишга бунчалик бел боғлаганини тушуниш қийин.
Бироқ суд яна бир бор "яшил ҳудуд"ни сақлаб қолиш йўлида қарор чиқарибди. Энди воқеалар ривожи қандай давом этади, буниси номаълум.
👉 @r_kusherbayev
7.49 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Доналд Трамп Шавкат Мирзиёевни G20 саммитига таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев ва Доналд Трамп ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Доналд Трамп Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларини 2026 йилги G20 саммитига таклиф этганини маълум қилди. Саммит 14–15 декабрь кунлари Майамида бўлиб ўтади.
👉 @r_kusherbayev
Photo unavailableShow in Telegram
❗️2026 йилдан божхона йиғимлари камаяди ва янги имтиёзлар жорий этилади
Президент фармони билан божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини соддалаштириш бўйича муҳим ўзгаришлар белгиланди.
🔹 2026 йил 1 мартдан:
➖ дастлабки декларациялаш орқали “эркин муомалага чиқариш” режимида божхона йиғими 20%га камайтирилади;
➖ божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашда 14 кунгача фоиз ҳисобланмайди.
🔹 2026 йил 1 майдан:
➖ даврий декларациялашда божхона тўловларини ҳар бир партия учун алоҳида тўлаш имконияти яратилади.
Шунингдек, хавф аниқланмаган ҳолларда декларацияларни автоматик расмийлаштириш амалиёти кенгайтирилади.
👉 @r_kusherbayev
👍 91👎 11😱 5👌 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Роскомнадзор ва WhatsApp
Россиянинг Роскомнадзори WhatsApp фаолиятини чеклашни давом эттиради. Агар мессенджер Россия қонунларига риоя қилмаса, у тўлиқ блокланиши мумкин.
Эслатма: WhatsApp Meta корпорациясига тегишли бўлиб, Россияда экстремист ташкилот сифатида эътироф қилинган.
👉 @r_kusherbayev
👎 98👍 33🔥 6👌 3🤯 2
Ipak Yuli Bank ва Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (JICA) Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта бизнесни (MSME) қўллаб-қувватлашга қаратилган 25 миллион АҚШ долларлик кредит битимини имзолади.
Ушбу битим JICA ва Ipak Yuli Bank ўртасидаги биринчи тўғридан-тўғри молиявий ҳамкорликдир. Мазкур келишув доирасида аёллар ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга алоҳида устуворлик берилади.
Жалб қилинган маблағлар микро, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни кенгайтириб, янги иш ўринлари яратиш, иқтисодий диверсификация ва барқарор ўсишни таъминлашга хизмат қилади. Айниқса, молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланган аҳоли қатламлари, шу жумладан аёллар ва ёш тадбиркорлар орасида молиявий инклюзия сезиларли даражада оширилади. Бу келишув ҳукуматнинг устувор йўналишларига тўлиқ мос келади.
Битим имзоланиши муносабати билан Ipak Yuli Bank Бошқаруви Раиси Саидаброр Сайдаҳмедов JICA билан ҳамкорликни халқаро шериклар тармоғини кенгайтириш ва инклюзив иқтисодий ривожланишга содиқликнинг муҳим белгиси деб таъкидлади. Ўз навбатида, JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бито Ёшибуми эса битимнинг мамлакатдаги тадбиркорликни ривожлантиришдаги муҳим ролини қайд этиб, келажакдаги самарали ҳамкорликка умид билдирди.
Бизнесини кенгайтиришни истаган тадбиркорлар батафсил маълумот олиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтишлари мумкин
Реклама
👍 45👎 24🔥 4👏 1
00:40
Video unavailableShow in Telegram
Хитой роботлари концертда томоша кўрсатди
Машҳур хонанда концерт вақтида роботлар сальто қилди ва саҳнада томошабинларни ҳайратда қолдирди.
Видео ижтимоий тармоқларда кенг тaрқалиб, ҳатто Илон Маск томонидан репост қилинди.
👉 @r_kusherbayev
IMG_2122.MP47.93 MB
🔥 119👍 56👎 24🤯 14😢 5😱 4👏 2👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
Вилоятингиз ёки туманингиз ҳокими ишидан қониқасизми? Вазирликлар ўз вазифаларини қай даражада бажаряпти?
Давлат хизматчилари ва компаниялар фаолиятини REPOST нинг “Халқ рейтинги”да баҳоланг!
Сизнинг овозингиз ҳақиқатан ҳам ҳал қилувчи бўлиши мумкин!
Овоз бериш
